Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.9MB
Покупки 0
Дата загрузки 31 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Жиноятнинг субъектив томони

Купить
Жиноятнинг субъектив томони РЕЖА Жиноят субъектив томони тушунчаси. Айб ва унинг шакллари. Қасд тушунчаси ва унинг турлари. Эҳтиётсизлик ва унинг турлари. Мураккаб айбли жиноятлар. Жиноят мотиви ва мақсади. Хато ва унинг жиноий ҳуқуқий аҳамияти. Жиноят таркибининг субъектив томони - айбдор ўзи содир этган ижтимоий хавфли қилмишига нисбатан бўлган руҳий муносабати бўлиб, унинг айби, мотиви, мақсади ва ҳис-туйғусини ифодалайди. Жиноят қонунчилигида айбдорнинг ўз қилмишига бўлган руҳий муносабати характерига кўра, жиноят таркибининг субъектив томони ўз ичига айб, мотив, мақсад белгиларни олади. Aйбнинг шакли – бу жиноят содир этувчи шахснинг, ўз қилмишига нисбатан бўлган муносабатини ифодаловчи онг ва ирода элементларининг жиноят қонуни билан ўрнатилган ўзаро боғлиқлиги (бирикмаси)дир. Aйб – шахснинг ўзи томонидан содир этилган, ЖКда назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиши (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)га ва унинг ижтимоий хавфли оқибатларига нисбатан бўлган руҳий муносабатининг қасд ёки эҳтиётсизлик шаклидаги кўринишидир. Қонунчилик тузилиш шаклига мувофиқ, айбнинг тузилиши қасд ва эҳтиётсизлик шаклида бўлади. Қасд тўғри ва эгри қасдга бўлинади (ЖК 21-моддаси), эҳтиётсизлик еса, ўз-ўзига ишониш ва бепарволикка бўлинади (ЖК 22-моддаси). Тўғри қасд – шахс ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги)нинг ижтимоий хавфлилигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқишининг реал имкониятини ва муқаррарлигини олдиндан кўра олади ва уларнинг келиб чиқишини истайди. Эгри қасд - шахс ўз ҳаракати (ҳаракатсизлиги)нинг ижтимоий хавфлилигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатларнинг келиб чиқишининг реал имкониятига кўзи йетади, уларнинг келиб чиқишини хоҳламайди, бироқ бу оқибатларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўйиб беради. Эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят - жиноятни содир этган шахс ўз хулқ-атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилган бўлса (ўз-ўзига ишониш) ёхуд бундай оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етмаса-да, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса (бепарволик). Ўз-ўзига ишониш - шахс ўзининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг ижтимоий хавфли оқибатларини англамайди, ўз қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатлари келтириб чиқариши мумкин бўлган мавҳумликни олдиндан кўради, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилади. Бепарволик - шахс ўзининг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигининг ижтимоий хавфли оқибатларини англамайди, ўз хулқ-атвори ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига кўзи етмайди, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлади. Aйбнинг мураккаб шакли фақатгина моддий таркибли жиноятлардан ўрин эгаллайди ва шахснинг турли хил руҳий муносабатлари билан ифодаланади, чунончи, биринчидан бу қилмишни квалификация қилувчи қилмишга ва оқибатларга нисбатан, иккинчидан, унча оғир бўлмаган ва ўта оғир бўлган икки хил оқибатларга нисбатан қасд ва эҳтиётсизликни қўшиш орқали ифодаланади. Aйбсиз ҳолда зарар етказиш - шахс ўз қилмиши (ҳаракат ёки ҳаракацизлиги)нинг ижтимоий хавфлилигини англамаганда ёки ижтимоий хавфли оқибатларнинг келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етмаган ва иш ҳолати бўйича англаши ва олдиндан кўра билиши мумкин ва лозим бўлмаганда юз беради. Жиноят мотиви – бу шарт бўлган муайян эҳтиёжлар ва манфаатларнинг англанган ёки англанмаган ички хоҳиш-нияти бўлиб, шахс унга жиноят содир этишда таянади. Жиноят мақсади – бу айбдорнинг жиноят содир этиш орқали ўзи хоҳлаган натижага эришиш ҳақидаги тасаввуридир. Ҳис-туйғу шахс жиноят содир этишида ўзида ҳис қиладиган ички кечинмаларда кўринади. Субъектнинг жиноят содир этиш пайтидаги эмоционал (ҳиссий) ҳолати ўзида жабрланувчининг иғво, ғаламислик (ҳуқуққа хилоф ёки ахлоқсиз) хатти-ҳаракатлари ёки узоқ вақт руҳий азоб бериши ҳолатларини келтириб чиқарган чуқур кучли руҳий кечинмаларни намоён этади. Жиноят ҳуқуқида аффект – бу қисқа муддатли, тўсатдан пайдо бўлувчи, жабрланувчининг ҳуқуққа хилоф, ахлоқсиз хатти- ҳаракатлари натижасида келиб чиқувчи кучли руҳий ҳаяжонланиш. Хато – бу шахс томонидан ижтимоий хавфли қилмишни жиноят сифатида кўрсатувчи объектив хусусиятларига нисбатан янглишиш ёки нотўғри тасаввур қилиш, нотўғри баҳолаш ҳисобланади. Шахснинг хатоли тасаввурларидан келиб чиққан ҳолда хатоларни юридик ва фактик хатоларга бўлиш қабул қилинган. Юридик хато (error juris) – шахснинг ўзи содир этадиган қилмишининг юридик моҳиятини (жиноийлигини ёки жиноий эмаслигини) ва уни содир этишнинг юридик оқибатларини (квалификацияси, шакли, жазо миқдори) нотўғри баҳолашидир. Фактик хато (error fasti) деганда, жиноят таркибининг объектив белгилари, ҳуқуққа хилоф ижтимоий хавфли қилмиш даражаси ва характерини ифодаловчи фактик ҳолатлар ҳақида шахснинг нотўғри тасаввури ёки янглишиши тушунилади. ЭТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha