Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 40000UZS
Размер 78.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 31 Октябрь 2026
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

DocX Seller

Дата регистрации 31 Октябрь 2026

0 Продаж

Кўчмас мулкни сотиш шартномаси шартларини бузганлик учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликни қўллаш муаммолари

Купить
МАВЗУ: КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ ШАРТНОМАСИ 
ШАРТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ФУҚАРОЛИК-ХУҚУҚИЙ
ЖАВОБГАРЛИКНИ ҚЎЛЛАШ МУАММОЛАРИ. 
МУНДАРИЖА: 
КИРИШ......................................................................................................1-5 
I. БОБ. КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ ВА АЙИРБОШЛАШ 
ШАРТНОМАСИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ.......................6-18 
I.I.   Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тушунчаси, мазмуни, шакли ва 
унинг турлари.....................................................................................................6-11 
I.II.  Кўчмас мулкни сотиш шартномасининг алоҳида турларидан бири 
сифатида – корхонани сотиш шартномаси....................................................12-18 
II. БОБ. КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ ШАРТН
ОМАСИ
ШАРТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ФУҚАРОЛИК-
ХУҚУҚИЙ
ЖАВОБГАРЛИКНИ ҚЎЛЛАШ МУАММОЛАРИ.................................18-32
II.I.Кўчмас мулк билан бирга сотиб олувчига ўтадиган бошқа ҳуқуқлар
таркиби   ва   уни   амалга   ошириш   шартлари,   кўчмас   мулкни   сотиш
шартномасининг предмети ва баҳоси............................................................18-28
II.II. Кўчмас мулкни топшириш тартиби ва сифати лозим даражада 
бўлмаган кўчмас мулкни топшириш шартларин
и бузганлик учун
жавобгарлик......................................................................................................29-30
ХУЛОСА................................................................................................31-32 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РУЙҲАТИ.........................33-36 
1  КИРИШ 
Курс иши мавзусининг долзарблиги.  Мамлакатимизда жуда катта 
буне*дкорлик ишлари кетмоқда. Бу ишлар иқтисодий ислоҳотларни амалга 
ошириш билан бевосита боғлиқдир. Бозор муносабатл
арига ўтиш,
иқтисоди	
е*тда   хусусий   мулкнинг   мавқеини   ошириш,   хусусий   мулкдорлар
синфини   шакллантириш,   тадбиркорлик   фаолиятига   кенг   йўл   очиб   бериш,
бозор инфратузилмаси институтларини ташкил этиш, рақобат муҳитини 
шакллантири
ш, тадбиркорли
к фаолияти субъектлари ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилиш айни кунда долзарб масалалар ҳисобланади. 
Шу   билан   биргаликда   ижтимоий   ҳа	
е*тимизнинг   барча   соҳаларида   туб
ислоҳотлар   амалга   оширилмоқда.   Аниқроғи,   иқтисоди	
е*т   либераллашиб,
ислоҳотлар   чуқурлашмоқда   ва   кишиларнинг   тафаккури,   ҳуқуқий   онг   ва
ҳуқуқий маданияти  ўзгармоқда.   Кишилар  ўз  мулкий  ва шахсий  ҳуқуқларини
ҳимоя   қилиш   борасида   муайян   тажрибаларга   эга   бўлмоқда.   Суд   амали	
е*тида
кўчмас  мулкни  сотиш  шартномасини  тузишга  оид  чекловларни   ҳам  кузатиш
мумкин.   Мулк   ҳуқуқи   бошқа   шахсга   ўтганлиги   давлат   рўйхатидан
ўтказулгунга қадар, сотиб олувчи кўчмас мулкни тасарруф этиш ҳуқуқига эга
эмас, чунки ушбу мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар
сотувчида   сақланади.   Сотиб   олувчига   кўчмас   мулкка   бўлган   ҳуқуқ   давлат
рўйхатидан   ўтказилгунга   қадар   кўчмас   мулк   сотиб   олувчига   топширилган
бўлса-да,   сотувчи   уни   тасарруф   этиш   ҳуқуқига   эга   эмас,   чунки   мазкур   мулк
мажбуриятни   бажариш   предмети   бўлиб,   сотиб   олувчи   унинг   қонуний   эгаси
ҳисобланади. 
Кўчмас   мулкнинг   олди-сотди   шартномасига   биноан   сотувчи   ер
участкаси, бино, иншоот, квартира 	
е*ки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига
мулк қилиб топширишни ўз зиммасига олади. Сотиб олувчи эса бунинг учун
тегишли   ҳақни   тўлаши   лозим.   ФКнинг   83-моддасига   асосан   кўчмас   мулк   ер
ости   бойликлари,   кўп   йиллик   дов-дарахтлар,   шунингдек,   бинолар   ва
иншоотлардан   иборатдир.   Кўчмас   мулкнинг   муҳим   белгиларидан   бири
шундан иборатки, у ер билан мустаҳкам узвий боғлиқ. Бундай боғлиқлик 
2  табиий ҳолда вужудга келганми (масалан, булоқ, кон) е*ки инсон меҳнати 
орқали вужудга келганми (масалан, бино, қудуқ, боғ ва шу кабилар) аҳамиятга
эга эмас. Кўчмас мол-мулк ер билан узвий эканлигидан, унинг иккинчи бир 
белгиси келиб чиқади; бундай мол-мулкни бир жойдан иккинчи жойга 
кўчириш мумкин эмас 	
е*ки кўчириш жара	е*нида катта қийинчиликлар вужудга 
келади. Бундай қийинчиликлар, энг аввало, кўчмас мол-мулкни кўчирганда 
ўзининг табиий хусусиятларини йўқотиши, ундан тайинланиш мақсади 
бўйича фойдаланиб бўлмаслиги, шаклан 
е*ки жисман ўзгаришларда намо	е*н 
бўлади. 1
Курс иши мавзусининг ўрганилганлик даражаси.  Фуқаролик ҳуқуқи 
ҳуқуқ соҳасининг асосий, муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. Мазкур 
фаннинг элементлари инсоният пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлса-да, лекин 
“фуқаролик ҳуқуқи” атамасининг пайдо бўлиши қадимги Рим даврига бориб 
тақалади. “Фуқаролик ҳуқуқи” атамаси қадимги рим ҳуқуқ тизимидаги 
лотинча jus civile (цивил ҳуқуқи) – “гражданлик ҳуқуқи” атамасидан олинган 
бўлиб, у рим фуқаролари – квиритларнинг ҳуқуқи (cives) ва давлат (ша-
ҳар)нинг (civitas) ҳуқуқи маъноларини англатган. Кейинчалик замонавий 
ҳуқуқ тизимига қадимги рим хусусий ҳуқуқи атамалари (Zivilrecht, droit civil, 
civil law) кириб келган. Кейинчалик энг йирик, фундаментал ҳуқуқ 
тизимларидан бирининг номи civil law – гражданлик ҳуқуқи – фуқаролик 
ҳуқуқи сифатида атала бошланди. Шу сабаб ҳам мазкур ҳуқуқ соҳа вакиллари 
“цивилистлар” деб номланади. 
Ушбу   курс   иши   мавзуси   бўйича   М.Абдусаломов 2 ,   В.Топилдиев 3 ,   А.
Ҳасанов 4 , В.Эргашев 5 , Ж. Юлдашев 6  лар томонидан ушбу курс иши мавузуси
юзасидан тадқиқот ишлари олиб борилган. 
1  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
2  Абдусаломов М.А. Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий усуллари 
ва муаммолари. Юрид.фан.номз.дис... Автореферати. -Тошкент: 2003. 
3  Топилдиев В.Р. Таъсис шартномалари-нинг назарий ва амалий муаммолари. –Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ 
институти. 2006. 
4  Ҳасанов А.А. Ўзбекистон Республикасида шахсий-номулкий ҳуқуқларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга 
солиш ва ҳимоя қилишнинг айрим муаммолари. Юрид. фан. номз. Дисс... Автореф. –Тошкент: 2001. 
3  Курс иши мавзусининг мақсади ва вазифаси:
Курс иши мавзусининг асосий мақсади – кўчмас мулкни сотиш 
шартномаси шартларини бузганлик учун фуқаролик-хуқуқий жавобгарликни 
қўллаш муаммоларини комплекс тахлил қилишдан иборат. 
Курс иши мавзусининг асосий вазифалари қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
- Ўзбекистон қонунчилигида кўчмас мулкни сотиш шартномаси мазмун-
моҳияти, услублари, вазифаларини таҳлил этиш; 
- Ўзбекистон қонунчилигида кўчмас мулкни сотиш шартномаси моҳияти,
таркиби, умумий қонуниятларини очиб бериш; 
- Ўзбекистон қонунчилигида кўчмас мулкни сотиш шартномаси шакли 
ва уни бузганлик учун
фуқаролик- қўллаш
масалаларини белгилаб олиш; 
- Ўзбекистон қонунчилигида кўчмас мулкни сотиш шартномасининг 
ривожланиб бориш даврларини тахлил этиш; 
- Ўзбекистон қонунчилигида кўчмас мулкни сотиш шартномаси шакли ва
уни бузганлик учун фуқаролик-хуқуқий жавобгарликнинг муаммоли 
ҳолатлари юзасидан таклифлар шакллантириш; 
- Ўзбекистон қонунчилигида кўчмас мулкни сотиш шартномаси шакли ва
уни бузганлик учун фуқаролик-хуқуқий жавобгарликнинг хусусиятларини 
тахлил қилиш; 
- Ўзбекистон қонунчилигида кўчмас мулкни сотиш шартномаси шакли ва
уни бузганлик учун фуқаролик-хуқуқий жавобгарликнинг асосий сабабларини
белгилаб олиш. 
Курс   иши   обекти:   -   кўчмас   мулкни   сотиш   шартномаси   шартларини
бузганлик   учун   фуқаролик-хуқуқий   жавобгарликни   қўллаш   муаммолари   ва
унга таъсир этувчи омиллар. 
5  Эргашев В.Ё. Ўзбекистон Республикасида мулк ҳуқуқининг долзарб муаммолари ва ривожланиш 
истиқболлари. –Тошкент: ТДЮИ, 2009. 
6  Юлдашев Ж.И. Акциядорлик жамиятлари – фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида. Юрид. фан. номз. 
дисс... Автореферати. –Тошкент, ТДЮИ, 2008. 
4  Курс иши предмети:   - кўчмас мулкни сотиш шартномаси шартларини
бузганлик   учун   фуқаролик-хуқуқий   жавобгарликни   қўллаш   муаммоларини
тадқиқ этиш. 
Курс ишида қўлланилган услубларнинг тавсифи.  Курс ишидақие*сий-
ҳуқуқий, дедукция, таснифлаш, аналогия, таҳлил, синтез, статистик, 
умумлаштириш, тизимлаштириш ва илмий билишнинг бошқа услубларидан 
фойдаланилди. 
Курс   ишининг   назарий   ва   амалий   аҳамияти:   Курс   ишида   кўчмас
мулкни   сотиш   шартномаси   шартларини   бузганлик   учун   фуқаролик-хуқуқий
жавобгарликни   қўллаш   муаммолари   батафсил  	
е*ритиб   берилган.   Шу   билан
бирга   Ўзбекистон   Республикаси   қонунчилигининг   кўчмас   мулкни   сотиш
шартномаси   шартларини   бузганлик   учун   фуқаролик-хуқуқий   жавобгарликни
қўллаш   муаммолари   юзасидан   ҳолати   келтириб   ўтилган.   Бундан   ташқари
кўчмас мулкни сотиш шартномаси шартларини бузганлик учун фуқаролик-
хуқуқий жавобгарлик
ни қўллаш муаммолари юзасидан таклифлар
шакллантирилган. 
Курс ишининг назарий
аҳамияти – курс иши материаллари
натижасида шакллантирилган хулосалардан фуқаролик хуқуқини янада 
ривожлант
ириш бўйича ҳамда кўчмас мулкни сотиш шартнома
си
шартларини бузганлик учун фуқаролик-хуқуқий жавобгарликни қўллаш 
муаммоларини 	
е*ритишга қаратилган фанларда фойдаланиш мумкин. 
Курс   ишининг   амалий   аҳамияти   –   кўчмас   мулкни   сотиш   шартномаси
шартларини   бузганлик   учун   фуқаролик-хуқуқий   жавобгарликни   қўллаш
муаммолари мазкур соҳадаги фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда энг 
асосийси ушбу соҳадаги фуқаролик хуқуқи қонунчили
гини янада
такомиллаштиришга хизмат қилади. 
Курс ишининг тузилиши ва ҳажми:   Курс иши кириш ва асосий қисм
(икки   боб)   хулоса   ҳамда   фойдаланилган   адаби	
е*тлар   рўйҳатидан   иборат.   Хар
битта   боб   иккита   параграфдан   ташкил   топган   бўлиб,   курс   ишининг   умумий
ҳажми 32 бетни қамраб олган. 
5  I. БОБ. КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ ВА АЙИРБОШЛАШ 
ШАРТНОМАСИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ 
I.I.   Кўчмас мулкни сотиш шартномаси тушунчаси, мазмуни, 
шакли ва унинг турлари 
Кўчмас мулкни сотиш шартномаси олди-сотди шартномасининг бир тури
ҳисобланади. ЎзР ФК 386-моддасининг 6-қисмига асосан мазкур 
шартноман
и тузиш тартиби, шунингдек
, тарафларн
инг ҳуқуқ ва
мажбуриятларига нисбатан ФК 29-боб қоидалари қўлланилади, ушбу 
параграф билан тартибга солинмага
н масалаларг
а эса олди-
сотди
тўғрисидаги   умумий   қоидалар   қўлланилади.   Ушбу   шартномани   бошқа
шартномалардан ажратиб турувчи белгиси унинг объекти, яъни кўчмас мулк
ҳисобланади. 
Кўчмас   мулкни   сотиш   шартномаси   тушунчасида   унинг   предметининг
қуйидаги   рўйхати   намое*н   бўлади:   ер   участкаси,   бино,   иншоот,   квартира.
Бироқ   бу   рўйхат   қатъий   ҳисобланмасдан,   шартнома   предмети   сифатида
ўзининг   табиий   хусусиятларига   нисбатан   кўчмас   деб   ҳисобланадиган   (ердан
ажралмас   ва   унга   зарар   етказмасдан   туриб   кўчириб   бўлмайдиган)   ҳар   бир
мулк 	
е*ки қонунда  тўғридан-тўғри кўчмас  мулк доирасига  киритилган денгиз
ва   ҳаво   кемалари,   сув   ости   кемалари,   космик   объектлар   ва   бошқалар
белгиланиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 83-моддасида кўчмас мулк алоҳида 
турларининг намунавий рўйхати назарда тутилган бўлиб, улар: ер участкаси, 
ер ости бойликлари, бино, иншоот, кўп йиллик дов-дарахтлар ва юқорида 
кўрсатилган белгиларга эга бўлган бошқа мол-мулклар ҳисобланади. 7
Юқорида назарда тутилган кўчмас мулк рўйхати ФКда фақат кўчмас 
мулк белгиларига оид қоидани белгилаш учунгина эмас, балки у мустақил 
аҳамиятга эга эканлиги учун киритилган. Ушбу рўйхатга кўчмас мулк 
7  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). – Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
6  белгиларини қие*слаш орқали нафақат унинг мантини балки унинг мазмуни ва
моҳиятини тушуниш мумкин. Мазкур рўйхатнинг берилиши кўчар ва кўчмас
мулк   чегарасини   белгилайди.   Шундан   келиб   чиқиб,   ердан   ажратиб
бўлмайдиган   бино   ва   боғ   скамейкасини   мантиқан   бир   тоифага   киритиб
бўлмайди.   Чунки   боғ   скамейкаси   юқорида   назарда   тутилган   белгиларган   эга
бўлса ҳам, кўчмас мулк ҳисобланмайди. 
Кўчмас   мулкни   сотиш   тўғрисидаги   ФКнинг   29-боб   7   қоидалари   кўчмас
мулкка   умумий   мулк   ҳуқуқи   асосида   тегишли   бўлган   улушни   сотишга
нисбатан   ҳам   қўлланилиши   мумкин.   Бунда   имти	
е*зли   сотиб   олиш   ҳуқуқи
қоидаларига риоя қилиниши лозим. 
Шартнома предмети сифатида «келажакдаги» кўчмас мулклар, яъни ҳали
умуман   мавжуд   бўлмаган  	
е*ки   сотувчига   тегишли   бўлмаган   аш	е*лар
белгиланиши   мумкин.   Бу   қоидадан   истисно   ҳолатлар   қонун   билан
ўрнатилиши   мумкин.   Предмет   тўғрисидаги   шарт   кўчмас   мулкни   сотиш
шартномасининг   муҳим   шарти   ҳисобланади,   бунда   қонун   чиқарувчи   мазкур
шартнома   предметини   янада   аниқлаштиришга   оид   алоҳида   талабларни
ўрнатган.   Умумий   қоидага   кўра   шартнома   тарафи   сифатида   фуқаролик
ҳуқуқининг   ҳар   бир   субъекти   иштирок   этиши   мумкин.   Шу   билан   бирга,
шартномавий   муносабатда   субъектнинг   иштирок   этиш   имконияти   қонун
билан чекланиши мумкин. 
Агар   шартнома   предмети,   эр-хотиннинг   умумий   биргаликдаги   кўчмас
мулки   бўлса   (Ўзбекистон   Республикаси   Оила   кодексининг   23-моддаси),
бундай   шартномани   тузиш   учун   эр  	
е*ки   хотиннинг   нотариал   тартибда
тасдиқланган   розилиги   керак   бўлади   (Ўзбекистон   Республикаси   ОК   24-м).
Бундан   ташқари,   умумий   биргаликда   мулк   сифатида   турар   жой   сотиб
олина	
е*тганда   ҳам,   эр   (хотиннинг)   нотариал   тартибда   тасдиқланган   розилиги
талаб   этилади.   Бундай   розиликнинг   мавжуд   эмаслиги   битимнинг   ҳақиқий
эмас деб топилишига олиб келиши мумкин. 8
8  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
7  Суд   амалие*тида   кўчмас   мулкни   сотиш   шартномасини   тузишга   оид
чекловларни   ҳам   кузатиш   мумкин.   Мулк   ҳуқуқи   бошқа   шахсга   ўтганлиги
давлат рўйхатидан ўтказулгунга қадар, сотиб олувчи кўчмас мулкни тасарруф
этиш ҳуқуқига эга эмас, чунки ушбу мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан
ўтказилгунга   қадар   сотувчида   сақланади.   Сотиб   олувчига   кўчмас   мулкка
бўлган   ҳуқуқ   давлат   рўйхатидан   ўтказилгунга   қадар   кўчмас   мулк   сотиб
олувчига   топширилган   бўлса-да,   сотувчи   уни   тасарруф   этиш   ҳуқуқига   эга
эмас,   чунки   мазкур   мулк   мажбуриятни   бажариш   предмети   бўлиб,   сотиб
олувчи унинг қонуний эгаси ҳисобланади. 
Кўчмас   мулкнинг   олди-сотди   шартномасига   биноан   сотувчи   ер
участкаси, бино, иншоот, квартира 	
е*ки бошқа кўчмас мулкни сотиб олувчига
мулк қилиб топширишни ўз зиммасига олади. Сотиб олувчи эса бунинг учун
тегишли   ҳақни   тўлаши   лозим.   ФКнинг   83-моддасига   асосан   кўчмас   мулк   ер
ости   бойликлари,   кўп   йиллик   дов-дарахтлар,   шунингдек,   бинолар   ва
иншоотлардан   иборатдир.   Кўчмас   мулкнинг   муҳим   белгиларидан   бири
шундан   иборатки,   у   ер   билан   мустаҳкам   узвий   боғлиқ.   Бундай   боғлиқлик
табиий   ҳолда   вужудга   келганми   (масалан,   булоқ,   кон)  	
е*ки   инсон   меҳнати
орқали   вужудга   келганми   (масалан,   бино,   қудуқ,   боғ   ва   шу   кабилар)
аҳамиятга   эга   эмас.   Кўчмас   мол-мулк   ер   билан   узвий   эканлигидан,   унинг
иккинчи бир белгиси келиб чиқади; бундай мол-мулкни бир жойдан иккинчи
жойга   кўчириш   мумкин   эмас  	
е*ки   кўчириш   жара	е*нида   катта   қийинчиликлар
вужудга   келади.   Бундай   қийинчиликлар,   энг   аввало,   кўчмас   мол-мулкни
кўчирганда   ўзининг   табиий   хусусиятларини   йўқотиши,   ундан   тайинланиш
мақсади   бўйича   фойдаланиб   бўлмаслиги,   шаклан  
е*ки   жисман   ўзгаришларда
намо	
е*н   бўлади.   Кўчмас   мол-мулкнинг   муҳим   белгиси   сифатида   унинг
алоҳида қийматга эга эканлиги ҳам адаби	
е*тларда кўрсатиб ўтилган. Масалан,
баъзи мамлакатлар қонуни бўйича денгиз ва дар	
е* кемалари, космик объектлар
ҳам   (масалан,   ернинг   сунъий   йўлдошлари)   кўчмас   мол-мулк   жумласига
киритилган. 
Кўчмас мол-мулкнинг қуйидаги турлари мавжуд: 
8  а) мол-мулк мажмуи сифатида корхона; 
б) тураржой бинолари; 
в) ер ости қатламида, ер бағрида жойлашган объектлар (конлар, 
шахталар, ғорлар, ер ости суд хавзалари, тоннеллар); 
г) жойлашган жойидаги ер сатҳи билан узвий мустаҳкам боғлиқ 
объектлар (бинолар, боғлар, иншоотлар, ўрмонлар, кўллар, даре*лар, ариқлар); 
д) ер участкалари; 
е) гарчи ер билан боғлиқ бўлмаса-да, алоҳида қийматга эга эканлиги 
сабабли фуқаролик муомаласида кўчмас мол-мулкнинг ҳуқуқий режими 
жорий қилинган объектлар-денгиз ва ҳаво кемалари, фазо объектлари. 9
Маълумки, ФКнинг 84-моддасига асосан кўчмас мулкка эгалик қилиш 
ҳуқуқи ва бошқа аш	
е*вий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа 
шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан 
ўтказилиши керак. Кўчмас мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан
ўтказилганда мулкдорларга кўчмас мол-мулкка нисбатан мулкдор эканлиги 
ҳақидаги ҳужжат бериш, шунингдек, кўчмас мулкдорини махсус давлат 
реестрида қайд қилиш орқали амалга оширилади. Кўчмас мол-мулкнинг 
сотувчиси, бинобарин, мулкдор сифатида тегишли ҳужжатга эга бўлиши, 
кўчмас мол-мулкнинг ўзи ва мулкдори давлат реестрида рўйхатдан ўтган 
бўлиши шарт. Акс ҳолда, у кўчмас мол-мулк олди-сотди шартномасида 
сотувчи сифатида қатнаша олмайди. ФКнинг 480-моддасига асосан, кўчмас 
мол-мулкни сотиш шартномаси тарафлар имзолаган 	
е*зма шаклдаги битта 
ҳужжат тарзида тузилади. Бинобарин, бунда ҳужжатларни алмашиш йўли 
билан шартнома тузиш мумкин эмас. Кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди 
шартномаси 	
е*зма шаклдаги битта ҳужжат сифатида мавжуд бўлади. 
Юқоридаги талабга риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий саналмаслигига 
сабаб бўлади. Қонун талаб қилган ҳолларда кўчмас мулкнинг олди-сотди 
шартномаси нотариал гувоҳлантирилмоғи лозим (Масалан, корхоналарнинг, 
9  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
9  тураржой биноларининг олди-сотди шартномасида ва ҳоказо). ФКнинг 481-
моддасига асосан, кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан, кўчмас мулкка
бўлган ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши
лозим. Шартноманинг давлат рўйхатидан ўтказилиши шартнома матнига
ваколатли давлат идораси томонидан устхат е*зиш йўли билан амалга
оширилади. Айни пайтда сотиб олувчи мулкдор сифатида кўчмас мулк давлат
ресстрида қайд этилди ва унга мулкдорлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат
берилади. Мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтганлиги давлат рўйхатидан 
ўтказилганиг
а қадар тарафларнин
г кўчмас мол-мулкни сотиш
шартномасинин  бажарилиши уларнинг  учинчи  шахс  билан муносабатларини
ўзгартириш   учун   асос   бўлмайди.   Агар   тарафлардан   бири   кўчмас   мулкка
бўлган   мулк   ҳуқуқи   бошқа   шахсга   ўтганлигини   давлат   рўйхатидан
ўтказишдан   бўйин   товласа,   бошқа   тарафларнинг   талабига   биноан   суд   мулк
ҳуқуқи   бошқа   шахсга   ўтганлигини   давлат   рўйхатидан   ўтказиш   тўғрисидаги
қарор   чиқаришга   ҳақли.   Мулк   ҳуқуқи   бошқа   шахсга   ўтганлигини   давлат
рўйхатидан   ўтказишдан   асоссиз   равишда   бош   торта	
е*тган   тараф   бошқа
тарафнинг   рўйхатдан   ўтказиш   кечикканлиги   сабабли   кўрган   зарарини
қоплаши шарт. 
10  I.II.  Кўчмас мулкни сотиш шартномасининг алоҳида турларидан 
бири – корхонани сотиш шартномаси 
Кўчмас мулкни сотиш шартномасининг алоҳида турларидан бири – 
корхонани сотиш шартномасид
ир. Корхонани сотиш шартномас
и
предметининг   ўзига   хослиги   билан   кўчмас   мулкни   сотиш   шартномасининг
бошқа   турларидан   фарқ   қилади   ва   шу   муносабат   билан   ФКда   алоҳида
шартнома сифатида белгиланган. 
Айрим ҳуқуқшунос олимлар (И.В.Елисеев, А.У.Тўраев) нинг фикрича, 
фуқаролик ҳуқуқи объекти сифатида корхона ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлган алоҳида мол-мулк тури ҳисобланад
и. Биринчида
н, корхона
тадбиркорлик   фаолиятини   олиб   боришга   хизмат   қилувчи   мулк;   иккинчидан,
корхона   хусусий  е*ки   жамоа   тадбиркорлигининг   ташкилий-ҳуқуқий   шакли,
унинг   моддий   негизи   бўлиб   ҳисобланади;   учинчидан,   корхона   истеъмол
қилинмайдиган   мураккаб   аш	
е*,   турли   хил   предметлар   жамламаси   бўлибгина
ҳисобланмасдан,   ягона   мулкий   комплекс   ҳамдир   ва   ниҳоят,   тўртинчидан,
корхона кўчмас мулкдир 10 . 
Ушбу   фикрларга   қўшимча   қилиб,   корхона   хусусий   аломатлари   билан
белгиланадиган   мураккаб   аш
е*  ҳисобланишини   ҳам   айтиб   ўтиш   лозим.
Корхонанинг   объект   сифатидаги   бу   хусусияти   уни   муқобилига   алмаштириб
бўлмаслигини англатади. 
ФКнинг 489-моддасига кўра, корхонани сотиш шартномасига мувофиқ,
сотувчи   сотиб   олувчига   бутун   корхонани   мулкий   мажмуа   сифатида
топшириш   мажбуриятини   олади,   сотувчи   бошқа   шахсларга   беришга   ҳақли
бўлмаган ҳуқуқ ва мажбуриятлар бундан мустасно. 
Корхонани сотиш шартномаси консенсуал, икки томонлама ва ҳақ 
бараварига тузиладиган шартнома ҳисобланади. 
Маълумки, корхона бир вақтнинг ўзида фуқаролик ҳуқуқининг объекти 
ва субъекти (унитар корхона, хусусий корхона) ҳисобланади. Шу муносабат 
10   Гражданское   право.   Ч.2./Под.ред.А.П.Сергеева,   Ю.К.Толстого.   -М.:   Проспект.   1997.   103-б.;   Ўзбекистон
Республикасининг   Фуқаролик   ҳуқуқи.   2-қисм./Ҳ.Раҳмонқулов,   И.Зокировларнинг   умум.   таҳр.   остида.   -Т.:
Адолат. 1999. 65-б. 
11  билан   объект   сифатида   корхонани   сотиш   шартномасининг   ўзига   хос
хусусиятлари   мавжуд.   Бу   хусусиятлар   шартнома   субъектлари,   шакли,
предмети ва мазмуни билан характерланади. 
Корхонани   сотиш   шартномасининг   субъектлари   сифатида   фуқаролик
ҳуқуқининг   барча   субъектлари   иштирок   этишлари   мумкин.   Давлат   ва   унинг
органлари,   юридик   шахслар   ва   фуқаролар   корхонани   сотиш   шартномасида
сотувчи ва сотиб олувчи сифатида қатнашадилар. 
Давлатга қарашли корхоналар сотилганда сотувчи сифатида шу корхона
тегишли   бўлган   давлат   юридик   шахслари   иштирок   этадилар.   Одатда,
корхонани   сотиш   шартномасининг   субъектлари   сифатида   тадбиркорлик
фаолияти   билан   шуғулланае*тган   фуқаролар   ва   тижоратчи   юридик   шахслар
эътироф этилса-да, корхонани сотиш шартномасини тартибга солувчи қонун 
ҳужжатларид
а шартнома субъекларига нисбатан бундай чеклашлар
белгиланмаган.   Бу   ҳолат   эса,   исталган   фуқаронинг  	
е*ки   тижоратчи   бўлмаган
юридик   шахснинг   корхонани   сотиш   шартномасининг   субъекти   бўла   олиши
мумкинлигини   англатади.   Корхонани   сотиб   олган   фуқаро   тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатномага эга бўлмасдан ҳам корхонага
нисбатан мулк ҳуқуқининг соҳиби бўлишга ҳақли. Бу ҳолатда корхонанининг
тадбиркорлик   фаолиятини   шундай   рухсатномага   эга   бўлган   мулкдорнинг
вакили   амалга   ошириши  	
е*ки   мулкдор   корхонани   ижарага   бериш   орқали   бу
фаолиятини олиб бориши мумкин. 
Корхонани сотиш шартномаси кўчмас мулкни сотиш шартномаси каби 
тарафлар имзолаган 	
е*зма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилади. Кўчмас 
мулкни сотишдан фарқ қилиб, корхонанини сотиш шартномасининг шакли ва 
уни расмийлаштиришга нисбатан ФК қуйидаги қўшимча талабларни 
белгилайди: 
Корхона мол-мулки, ҳуқуқ ва мажбуриятларининг ҳақиқий ҳолатини 
ифодалайд
иган ҳужжатлар
ни шартномаг
а илова қилиш. Бу талаб
корхонанинг ҳуқуқ субъектлилиги билан боғлиқ бўлиб, унинг учинчи шахс 
олдидаги мажбуриятлари ва мулкий талабларини аниқлашга ва келажакда 
12  тарафлар   ўртасида   низо   вужудга   келмаслигига   хизмат   қилади.   Шартномага
илова   қилинадиган   ҳужжатлар   жумласига:   инвентаризация   далолатномаси,
бухгалтерия   баланси,   мустақил   аудиторнинг   корхона   таркиби   ва   унинг
қиймати   тўғрисидаги   хулосаси,   кредиторлар   ва   улар   қўяе*тган   талаблар
хусусияти, миқдори ва муддатлари кўрсатилган қарзлар рўйхати киради. 
Шартноман
инг нотариал гувоҳлантирили
ши. Баъзи ҳолларда
корхонани сотиш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиш талаб қилинмайди. 
ФКнинг 490-моддасига мувофиқ, ваколатли давлат органининг қарорига 
биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси 
нотариал гувоҳлантирилиши шарт эмас. Айни вақтда қонуннинг 110-моддаси 
2-қисми 2-бандига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан ушбу шартнома 
нотариал тасдиқланиши шартлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. 11
Кўчмас мулкни сотиш шартномаси каби корхонани сотиш шартномаси 
давлат рўйхатидан ўтказилади. Корхона ҳуқуқ субъекти ҳисобланганлиги 
муносабати билан уни сотиш шартномаси адлия органларида рўйхатга 
олинади. 
Юқоридаги   талабларга   амал   қилмасдан   тузилган   корхонани   сотиш
шартномаси ҳақиқий эмас деб топилади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланади, уни бажаришга йўл қўйилмайди ва бир тарафни
битимни бажариши уни ҳақиқий деб ҳисобланишига олиб 
келмайди. Шунингдек, тарафлардан бирининг корхонани сотиш
шартномасининг давлат рўйхатидан бош тортиши, иккинчи тарафнинг суд 
тартибида шартномани рўйхатдан ўтказдиришига олиб келмайди. 
Корхонани   сотиш   шартномасининг   предмети   шартноманинг   асосий
шарти   ҳисобланади.   ФКда   корхонани   сотиш   шартномасига   нисбатан   қатъий
талаблар қўйилган. Биринчи навбатда, ушбу шартноманинг предмети мулкий
мажмуа   ҳисобланган   корхона   ҳисобланади.   Иккинчидан   эса,   фирма   номи,
товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва сотувчини ҳамда унинг 
маҳсулоти
ни, у бажарадига
н иш е	
*ки кўрсатадиг
ан хизматлар
ни
11  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
13  шахсийлаштирадиган бошқа воситалардан фойдаланиш ҳуқуқлари шартнома 
предметини ташкил этади. 
ФКнинг   85-моддасига   мувофиқ,   бутун   корхона   мулкий   комплекс
сифатида   кўчмас   мулк   ҳисобланади.   Мулкий   комплекс   бўлган   корхона
таркибига   унинг   фаолияти   учун   мўлжалланган   ҳамма   мулк   турлари,   шу
жумладан   ер   участкалари,   бинолар,   иншоотлар,   ускуна,   инвентар,   хом   аше*,
маҳсулот,   талаб   қилиш   ҳуқуқи,   қарзлар,   шунингдек   корхонани,   унинг
маҳсулоти,   ишлари   ва   хизматларини   акс   эттирувчи   хусусий   аломатларга
(фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар
ва   бошқа   мутлақ   ҳуқуқлар,   агар   қонун  	
е*ки   шартномада   бошқача   тартиб
назарда тутилган бўлмаса, киради. 
Мулкий мажмуа сифатида корхонанинг таркибига кирувчи мол-
мулкларнинг рўйхати аниқланиши лозим. Сотиладиган корхона таркиби ва 
унинг қиймати корхонани сотиш шартномасида инвентаризациялашнинг 
белгиланган қоидаларига мувофиқ ўтказиладига
н корхонани тўлиқ
инвентаризациялаш асосида аниқланади. 
Умумий қоидага кўра, корхонанинг предмети моддий ва номоддий 
неъматлардан ташкил топади. Корхона предмети ҳисобланган моддий 
неъматларг
а корхонани
нг биноси, турли хилдаги ишлаб чиқариш
воситаларини   киритиш   мумкин.   Номоддий   неъматларга   эса,   корхонанинг
ҳуқуқ   ва   мажбуриятлари,   мутлақ   ҳуқуқ   объектлари   (патент,   фирма   номи,
товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.) киради. 
Сотила	
е*тган   корхонанинг   мажбуриятлари   хусусида   сотувчи   ўз
кредиторларини,   корхона   сотиб   олувчиларга   топширилгунга   қадар   унинг
сотилиши ҳақида 	
е*зма равишда хабардор қилиши лозим. 
Қарзнинг   бошқа   шахсга   ўтказилишига   розилигини   сотувчига  	
е*зма
равишда билдирмаган кредитор корхона сотилиши тўғрисида билдириш хати
олган   кундан   бошлаб   уч   ой   мобайнида  	
е*  мажбуриятни   бажаришни
тўхтатишни  	
е*ки   муддатидан   олдин   бажаришни   ва   сотувчи   томонидан   зарар
қопланишини, 
е* бўлмаса корхонани сотиш шартномасини бутунлай 	е*худ 
14  унинг тегишли қисмини ҳақиқий эмас деб топишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Корхонанинг сотилиши тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида 
назарда тутилган тартибда хабардор  қилинмаган кредитор сотувчи 
корхонани сотиб олувчига топширгани тўғрисида хабар топган е*ки хабар 
топиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил мобайнида ушбу модданинг 
иккинчи қисмида назарда тутилган талабларни қондириш ҳақида даъво 
қўзғатиши мумкин. 
Корхона   сотиб   олувчига   топширилганидан   сўнг   сотувчи   ва   сотиб
олувчи   топширилган   корхона   таркибига   киритилган,   сотиб   олувчига
кредиторнинг   розилигисиз   ўтказилган   қарзлар   бўйича   солидар   жавобгар
бўладилар. 
Фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва сотувчини
ҳамда унинг маҳсулотини, у бажарадиган иш 	
е*ки кўрсатадиган 
хизматларни шахсийлаштира
диган бошқа воситалардан фойдаланиш
ҳуқуқлари, агар корхонани сотиш шартномасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, сотиб олувчига ўтади. 
Сотувчининг тегишли фаолият билан шуғулланиши учун берилган 
махсус рухсатнома (лицензия) асосида олган ҳуқуқлари, агар қонун 
ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, корхонани сотиб 
олувчига берилмайди. Чунки, бундай лицензиялар маъмурий ҳуқуқий 
характерга эга бўлиб, фақатгина муайян шахс номига берилади ва бошқа 
шахсга тўғридан-тўғри ўтказишга йўл қўйилмайди. 12
Агар, сотувчи шартнома бўйича топшириладиган корхона таркибига 
махсус рухсатнома (лицензия) га эга бўлмагани туфайли сотиб олувчи бажара 
олмайдиган мажбуриятларни киритса, у кредиторлар олдидаги тегишли 
мажбуриятлардан озод қилинмайди. Бундай мажбуриятларни бажармаганлик 
учун сотувчи ва сотиб олувчи кредиторлар олдида солидар жавобгар 
бўладилар. 
12  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
15  Корхонани сотиш шартномасининг баҳоси, ФКнинг 491-моддаси кўзда
тутилган   ҳужжатлар   асосида   аниқланади.   Бундай   ҳужжатларни   тузиш   учун
қилинган   харажатлар   тарфларнинг   келишувига   кўра   қопланади   ва   унинг
қиймати   шартнома   баҳосига   киритилмайди.   Корхонани   сотиш   шартномаси
тарафларнинг  эрки  асосида  тузиладиган  шартнома  бўлганлиги   сабабли,  баҳо
тарафларнинг эрк-иродаларига мувофиқ белгиланади. 
Корхона
ни сотиш шартномасин
инг муддатини белгилаш ҳам
тарафларнинг эркига мувофиқ аниқланади. Қонун ҳужжатларида корхонани 
сотиш шартномасининг муддати тўғрисида кўрсатмалар берилмаган. 
Корхонани   сотиш   шартномасига   мувофиқ,   сотувчининг   асосий
мажбурияти   корхонани   ва   унга   нисбатан   мулк   ҳуқуқини   учинчи   шахслар
ҳуқуқларидан   озод   ҳолда   топширишдан   иборат.   Бунда   корхона   яхлит   ҳолда
топширилиши   лозим 13 .  Ушбу   мажбуриятни   бажариш  учун   сотиб   олувчи   бир
қанча   ҳаракатларни   амалга   ошириши   зарур.   Биринчи   навбатда   сотувчи
корхонани сотишга тайе*рлаши, шартномага илова қилинадиган ҳужжатларни
ва сотиб олувчига ўтадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар рўйхатини тузиши лозим. 
ФКнинг   493-моддасига   кўра,   сотувчининг   корхонани   сотиб   олувчига
топшириши   топшириш   далолатномасига   мувофиқ   амалга   оширилади,   унда
корхонанинг   таркиби  ва   кредиторлар   корхона   сотилиши  тўғрисида   хабардор
қилинганлиги, шунингдек топширилган мол-мулкда аниқланган камчиликлар
ҳақида   маълумотлар   ва   йўқолганлиги   туфайли   топшириш   мажбуриятлари
вужудга келиши мумкин бўлмайдиган мол-мулкнинг рўйхати кўрсатилади. 
Корхона
ни топширишга тай	
е*рлаш, шу жумладан, топшириш
далолатномасини   тузиш   ва   имзолашга   тақдим   этиш,   агар   шартномада
бошқача   тартиб   назарда   тутилган   бўлмаса,   сотувчининг   мажбурияти
ҳисобланади ва унинг ҳисобидан амалга оширилади. 
Иккала тараф топшириш далолатномасини имзолаган кундан бошлаб 
корхона сотиб олувчига топширилган ҳисобланади. Шу пайтдан бошлаб 
13  Раҳмонқулов Ҳ.Р. Олди-сотди шартномаси. -Т.: Адолат. 2000. 139-б. 
16  корхона таркибида топширилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши е*ки 
тасодифан бузилиши хавфи сотиб олувчига ўтади. 
Корхонага мулк ҳуқуқи бу ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан
бошлаб сотиб олувчига ўтади. 
Сотиб   олувчининг   корхонага   мулк   ҳуқуқини   рўйхатдан   ўтказиш,
башарти   корхонани   сотиш   шартномасида   бошқача   тартиб   назарда   тутилган
бўлмаса,   корхона   сотиб   олувчига   топширилганидан   сўнг   бевосита   амалга
оширилади. 
Корхонани   сотиш   шартномасида   корхона   ҳақи   тўлангунича  	
е*ки   бошқа
ҳолатлар   юз   бергунча   сотувчининг   сотиб   олувчига   топширилган   корхонага
мулк ҳуқуқи сақланиб қолиши назарда тутилган ҳолларда сотиб олувчи мулк
ҳуқуқи ўзига ўтгунча топширилган корхона таркибига кирадиган мол-мулкни
мулкий   мажмуа   сифатида   корхона   фаолиятини   таъминлаш   учун   зарур
даражада   тасарруф   қилишга,   шунингдек   ҳуқуқлардан   фойдаланишга   ҳақли
бўлади. 
Топшириш далолатномаси бўйича сотувчи томонидан таркиби, шу 
жумладан, топширилган мол-
мулкининг сифати, корхонани сотиш
шартномасида   назарда   тутилган   талабга   мувофиқ   бўлмаган   корхонанинг
топширилиши   ва   сотиб   олувчининг   қабул   қилиши   оқибатлари,   агар
шартномадан   бошқача   тартиб   келиб   чиқмаса   ва  у   ушбу  модданинг   иккинчи,
учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда  тутилган бўлмаса, ФКнинг 393-395,
399,   402,   408,   412-моддаларида   назарда   тутилган   қоидалар   асосида
аниқланади. 14
Корхонани топшириш далолатномасиг
а мувофиқ, корхона
топширилган ва қабул қилинган бўлиб, унда корхонанинг аниқланган 
камчиликлар
и ва йўқотилган мол-мулки тўғрисидаги маълумотла
р
кўрсатилган тақдирда, агар корхонани сотиш шартномасида бундай ҳолларда 
бошқа талабларни қўйиш ҳуқуқи назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи 
14  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
17  корхонанинг харид нархини тегишинча камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига 
эга. 
Сотиб   олувчига   корхона   таркибида   сотувчининг   корхонани   сотиш
шартномасида  е*ки   топшириш   далолатномасида   кўрсатилмаган   қарзлари
(мажбуриятлари)   ҳам   топширилган   тақдирда,   агар   сотиб   олувчи   шартнома
тузиш   ва   корхонани   топшириш   вақтида   бундай   қарз   (мажбурият)   лар
борлигини   билганини   сотувчи   исботламаса,   сотиб   олувчи   харид   нархини
камайтиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
Сотувчи   корхона   таркибида   топширилган   мол-мулкдаги   камчиликлар
тўғрисида  	
е*ки   топширилиши   лозим   бўлган   айрим   турдаги   мол-мулкнинг   бу
таркибда йўқлиги тўғрисида сотиб олувчидан билдириш хати олган ҳолларда
тегишли   даражада   сифатли   бўлмаган   мол-мулкни   дарҳол   алмаштириши  	
е*ки
сотиб олувчига етишма	
е*тган мол-мулкни бериши мумкин. 
Агар   корхонанинг   сотувчи   жавобгар   бўлган   камчиликлар   туфайли
корхонани   сотиш   шартномасида   айтиб   ўтилган   мақсадлар   учун   яроқсизлиги
ва   бу   камчиликлар   ФКга,   қонун   ҳужжатлари  	
е*ки   шартномага   мувофиқ
белгиланган  шартларда, тартиб  ва муддатларда  сотувчи  томонидан  бартараф
қилинмаганлиги  	
е*ки   бундай   камчиликларни   бартараф   қилиб   бўлмаслиги
аниқланган   бўлса,   сотиб   олувчи   корхонани   сотиш   шартномасини   бекор
қилиш  	
е*ки  ўзгартиришни   ва   тарафлар   шартномага   мувофиқ   бажарганларини
қайтаришни суд тартибида талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
18  II. БОБ. КЎЧМАС МУЛКНИ СОТИШ ШАРТН
ОМАСИ
ШАРТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ФУҚАРОЛИК-
ХУҚУҚИЙ
ЖАВОБГАРЛИКНИ ҚЎЛЛАШ МУАММОЛАРИ
II.I.  Кўчмас мулк билан бирга сотиб олувчига ўтадиган бошқа 
ҳуқуқлар таркиби ва уни амалга ошириш шартлари, кўчмас мулкни 
сотиш шартномасининг предмети ва баҳоси 
Бино, иншоот е*ки бошқа кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан, 
сотиб олувчига бундай кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини топшириш билан бир 
вақтда, ушбу кўчмас мулк жойлашган ва ундан фойдаланиши зарур бўлган ер 
участкасининг муайян қисмига бўлган ҳуқуқлар ҳам топширилади (ФКнинг 
487-моддаси 1-қисми). Бундан нафақат кўчмас мулк жойлашган ер участкаси, 
балки ундан фойдаланиш учун зарур бўлган майдон, масалан, бинога олиб 
кирадиган йўлак ҳам назарда тутилади. Маълумки, Ер кодексининг 18-модда-
сида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, ер олди-сотди қилинмайди. Ер 
давлат мулки бўлиб ҳисобланади ва фақат фойдаланиш учунгина берилиши 
мумкин, холос. Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи билан ер устида 
жойлашган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи фарқланади. Масалан, боғга 
нисбатан мулк ҳуқуқи маълум бир фуқарога тегишли бўлса, боғ жойлашган 
ерга нисбатан мулк ҳуқуқи давлатга тегишли бўлади. Боғнинг эгаси ер 
участкасидан фойдаланувчи бўлиб ҳисобланади. Бинобарин, боғ сотилган 
тақдирда, сотиб олувчига нисбатан мулк ҳуқуқи ва боғ жойлашган ер участ-
касига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи ўтади. 
Сотувчи сота	
е*тган кўчмас мулк жойлашган ер участкасининг мулкдори
бўлган   тақдирда   сотиб   олувчига   ер   участкасининг   тегишли   қисмига   мулк
ҳуқуқи 	
е*ки   ижара   ҳуқуқи  	е*худ   кўчмас  мулкни  сотиш   шартномасида   назарда
тутилган бошқа ҳуқуқ ҳам берилади. Агар шартномада кўчмас мулкни сотиб
олувчига топшириладиган тегишли ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиланган 
19  бўлмаса, сотиб олувчига ер участкасининг кўчмас мулк жойлашган ва кўчмас 
мулкдан фойдаланиш чун зарур бўлган муайян қисмигамулк ҳуқуқи ўтади. 
Сотувчига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлмаган ер участкасида 
жойлашган кўчмас мулкни агар бундай участкадан фойдаланишнинг қонун 
е*ки шартномада белгиланган шартларига зид бўлмаса, ана шу участкаси 
мулкдорларнинг розилигисиз сотишга йўл қўйилади. Бундай кўчмас мулк 
сотилганида, сотиб олувчи кўчмас мулкни сота	
е*тган шахс ер участкасининг 
тегишли қисмидан қандай шартларда фойдаланган бўлса, ўша шартларда 
фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади. 15
ФКнинг 483-моддасида ер участкаси сотилганда, кўчмас мол-мулкка 
бўлган ҳуқуқ мазмуни белгилаб қўйилган. Ер кодексининг 18-моддасига 
асосан, юридик ва жисмоний шахсларнинг савдо, хизмат кўрсатиш 
объектларини хусусийлаштириб олганда улар жойлашган ер участкаларини 
ҳам хусусийлаштириш имкониятлари белгилаб қўйилган. Бинобарин, бундай 
ҳолатда юридик 	
е*ки жисмоний шахсда нафақат кўчмас мол-мулкка нисбатан, 
балки ўша кўчмас мулк жойлашган ер участкасига нисбатан ҳам мулк ҳуқуқи 
вужудга келади. ФКнинг 483-моддасида мулкдор ушбу объектларга нисбатан 
ҳуқуқларни алоҳида-алоҳида ҳолда тасарруф этиш оқибатлари белгилаб 
қўйилган. Сотувчига қарашли бино, иншоот 	
е*ки бошқа кўчмас мулк 
жойлашган ер участкаси ана шу кўчмас мулкни сотиб ола	
е*тган шахсга мулк 
қилиб топширмаган ҳолда сотилса, ер участкасининг кўчмас мулкў 
жойлашган ва кўчмас мулкдан фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан 
сотувчининг фойдаланиш ҳуқуқи сотиш шартномасид
а белгиланган
шартларда   сақланиб   қолади.   Масалан,   шахс   Ер   кодексининг   18-моддасини
сотган   ҳолда,   ер   участкаси   устида   жойлашган   савдо  	
е*ки   хизмат   кўрсатиш
объектига   нисбатан   мулк   ҳуқуқини   ўзида   сақлаб   қолган   бўлса,   ушбу
объектлардан   фойдаланиш   шартлари   ер   участкасини   сотиш   ҳақидаги
шартномада   белгилаб   қўйилган   бўлиши   керак.   Агар   участканинг   тегишли
қисмидан фойдаланиш шартлари уни сотиш шартномаси билан белгиланган 
15  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
20  бўлмаса, сотувчи ер участкасини кўчмас мулк жойлашган ва бу кўчмас мулк-
дан кўзланган мақсадларда фойдаланиш учун зарур бўлган қисмдан чекланган
ҳолда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб қолади. Олди-сотди
шартномасининг шаклига нисбатан битимларнинг шакли ҳақидаги қоидалар
(ФКнинг 108-112-моддалари), шунингдек, шартноманинг шакли ҳақидаги
қоидалар (ФКнинг 336-моддаси) қўлланилади. Бунда шартноманинг тури ва
товарнинг ўзига хос хусусиятлари муҳим аҳамиятга эга. Олди-сотди
шартномаси шаклини белгилашда, биринчидан, фуқаролик муомаласининг
талаблари, иккинчидан эса, олди-сотди битимлари қонунийлигининг устидан
назорат қилиш зарурати, бундай муносабатларда жамият манфаатлари е*худ
айрим шахслар манфаати ҳимоясини таъминлаш зарурати билан боғлиқ
ҳолатлар белгиловчи омил бўлиб ҳисобланади. Масалан, нақд пул ҳисобига
амалга ошириладиган чакана савдода тарафларга қулайлик туғдириш учун
олди-сотди шартномасини махсус расмийлаштириш талаб этилмайди. Нақд
пул бараварига тузиладиган ва тузилиш вақтининг ўзида	
е*қ ижро этиладиган
олди-сотди шартномаси, умумий қоида бўйича суммасидан қатьи назар, оғзаки
шаклда тузилиши мумкин. Бинобарин, савдо дўконларида, бозорларда
тузиладиган олди-сотди шартномалари товарларнинг харидорларга дарҳол 
топширил
гани ва шу онда	
е*қ ҳақ тўланган
и сабабли оғзаки
расмийлаштирилиши мумкин. 
Агарда олди-сотди шартномасини амалга оширишда ҳақ тўлаш ва 
сотилган товарни топшириш бир вақтнинг ўзида, сотувчи ва харидор 
томонидан муқобил ижро этилмаса, масалан, товар ҳақини олдиндан тўлаш, 
насияга товар сотиш, товар ҳақини бўлиббўлиб тўлаш (ФКнинг 420-422-
моддалари) ҳолларида шартнома 	
е*зма равишда тузилиши мақсадга мувофиқ 
е	
*худ бундай ҳолларда тегишли ҳаракатларнинг содир этилганлиги (масалан, 
пул олдиндан тўланганлиги, товар насияга сотилгани) факти чек, жетон, 
тилхат орқали гувоҳлантирилиши лозим. Бу эса келгусвда тарафлар ўртасида 
низолар келиб чиқишининг оддини олади 	
е*худ бундай низоларнинг адолатли 
ҳал этилишига хизмат қилади. 
21  Кўчмас мол-мулк, шу жумладан, тураржойлар олди-
сотдиси,
автомобиллар,   ов,   ўқ   отар   қуроллари   ва   ш.к.   предметлар   олди-сотдиси
устидан   назорат   ўрнатиш   ижтимоий   аҳамиятга   эга.   Шу   сабабли   ҳам   бундай
шартномалар  е*зма   тузилиши,   нотариал   гувоҳлантирилиши,   махсус   давлат
рўйхатидан   ўтказилиши   талаб   этилади.   Бундай   ҳолларда   шартнома   тегишли
шакдда   расмийлаштирилмаслига   унинг   ҳақиқий   саналмаслиги  	
е*ки   қонунда
белгиланган бошқа оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Бундай талаблар
ташқи савдо битимларига нисбатан ҳам қўлланилади. 
Олди-сотди   шартномасида   тарафлар   сотувчи   ва   харидор   ҳисобланади.
Бунда тарафлар сифатида фуқаролар ва юридик шахслар қатнашиши мумкин.
Айни   вақтда   муайян   ҳолларда   шартномада   тараф   сифатида   давлат   ҳам
иштирок   этиши   мумкин.   Давлат   ўзининг   таъсир   этиш   ҳуқуқ   ла
е*қатига   эга
бўлганлиги   учун   тадбиркорлар   ва   сотиб   олувчи   истеъмолчилар   билан
тузиладиган   олди-сотди   шартномасида   иштирок   эта   олмайди.   Масалан,
чакана   олди-сотди,   маҳсулот   етказиб   бериш,   контрактация,   энергия
таъминоти   шартномаларида   ва   ҳ.к.   Олди-сотди   шартномасида   давлат
иштирокининг яққол мисоли давлат эҳти	
е*жлари учун товарлар етказиб бериш
шартномасидир 16 . 
Олди-сотди шартномаси юқорида кўрсатилган субъектлар ўртасида, 
шунингдек, ўзаро тузилиши мумкин. 
Шартномада тараф сифатида фуқаро қатнашганда у муомала ла	
е*қатига
эга   бўлиши   шарт.   Бинобарин,   вояга   етган,   яъни   18  	
е*шга   тўлган   ва   қонунда
белгиланган   тартибда   муомала   ла	
е*қати   чекланмаган   ҳар   қандай   шахс
шартномада тараф сифатида иштирок эта олади. Айни вақтда, қонун муомала
ла	
е*қати   чекланган  	е*ки   муомалага   ла	е*қатсиз   фуқароларнинг   ҳам   олди-сотди
шартномасида   тараф   сифатида   қатнашиш   ҳолатларини   назарда   тутади.
Масалан,   олти  	
е*шдан   ўн   тўрт  	е*шгача   бўлган   кичик  	е*шдаги   болалар   майда
маиший   битимлар   тузишга,   масалан,   кичик   суммада   товарлар   сотиш  	
е*ки
сотиб олишга (музқаймоқ, чанқовбосди ичимликлар, қалам, дафтар, ҳаво 
16  Гражданское право. Под ред. А.П.Сергеева, Ю.К.Толстого. -М.: Проспект, 1998. 12-б. 
22  шарлари   ва   ш.   к.)   ҳақли   (ФКнинг   29-моддаси   2-қисми   1-банди).   Ўн   тўрт
е*шдан ўн саккиз 	е*шгача бўлган вояга етмаганлар ўз иш ҳақи, стипендияси ва
бошқа   даромадлари   ҳисобига   товарлар   сотиб   олиш  	
е*худ   уларни   сотишга
ҳақли (ФКнинг 27-моддаси 2-қисми 1-банди). 
ФКнинг 22-моддаси, 2-қисми ва 28-моддада белгиланган тартибда тўла 
муомала ла	
е*қатига эга бўлган вояга етмаганла
р ҳам олди-
сотди
шартномасида суммасидан қатьи назар, тўла ҳуқуқли тараф сифатида 
қатнаша оладилар. Спиртли ичимликла
р е	
*худ наркотик моддалар
суиистеъмол қилганлиги сабабли муомала ла	
е*қати чекланган шахслар ҳам 
мустақил равишда майда маиший битимлар туза оладилар (ФКнинг 31-
моддаси). Бундай шахслар, шунингдек, ўн тўрт 
е*шдан ўн саккиз 	е*шгача 
бўлган вояга етмаганлар йирик суммадаги олди-сотди шартномаларини фақат 
ҳомийси, ота-оналари 	
е*ки фарзандликка олувчилар розилиги билангина туза 
оладилар. 
Ҳар   хил   ташкилий   тузилмалар   олди-сотди   шартномасида   тараф
бўлишлари учун куйидаги икки талабга жавоб беришлари шарт: биринчидан,
бундай   тузилмалар   юридик   шахс   мақомига   эга   бўлишлари   ва   иккинчидан,
улар   туза	
е*тган   олди-сотди   шартномаси   уларнинг   таъсис   ҳужжатларига   зид
бўлмаслиги лозим. 
Одатда шартномада сотувчи сифатида қатнаша	
е*тга
н шахсга
сотила	
е*тган аш	е* мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади, бироқ айрим ҳолларда 
сотувчи сотила
е*тган товарнинг мулкдори бўлмаслиги ҳам мумкин. У ҳолда 
сотувчининг товарни сотишга бўлган ҳуқуқи қонун 	
е*ки шартнома асосида 
вужудга келган бўлиши лозим (масалан, давлат корхонаси томонидан унга 
хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилган товарни сотиши 	
е*худ 
воситачилик (комиссион) дўконларида товарларни сотиш). 17
қонунда бир неча субъектга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли 
бўлган аш	
е*ларни сотишнинг алоҳида тартиби белгиланган. Мулкдорлардан 
17  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
23  бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтда қолган шериклари сотилае*тган
улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имти	
е*зли сотиб олиш
ҳуқуқига   эга,   ким   ошди   савдоси   орқали   сотиш   ҳоллари   бундан   мустасно
(ФКнинг   224-моддаси).   Эр-хотинга   биргаликдаги   умумий   мулк   ҳуқуқи
асосида   тегишли   бўлган,   никоҳ   давомида   ортгирилган   мол-мулк   ҳам   ҳар
иккаласининг розилиги асосида сотилади. 
Олди-сотди   шартномаси   бўйича   эркин   суратда   бошқа   шахсларга
берилиши   мумкин   бўлган,   фуқаролик   муомаласидан   ташқари   чиқарилмаган
ҳар қандай аш	
е*лар товар бўлиши мумкин. 
Фуқаролик муомаласидан чиқарилган объектлар олиш-сотиш предмети 
бўла олмайди. Сотилиши ҳамда сотиб олиниши мумкин бўлмаган корхоналар 
ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳларин
инг рўйхати Ўзбекист
он
Республикаси   Олий   Мажлисининг   1995   йил   31   августдаги   119–1-сонли
қарорига 1-иловада кўрсатилган 18 . Бунга  давлат мутлақ мулк ҳуқуқи асосида
тегишли   бўлган   объекглар,   тарихиймаданий   ва   табиий   мерос   объектлари,
ҳарбийтехникавий мол-мулк; ҳарбий қуроляроғлар, портловчи ва радиоактив
моддалар,   умумий   фойдаланишдаги   автомобиль   йўллари,   қабристон   ва   ш.к.
объектлар   киради.   Айрим   объектлар   фуқаролик   муомаласида   чекланган
ҳаракатда бўлади. Уларни махсус рухсат олиш асосида сотиб олиш 	
е*ки сотиш
мумкин   (масалан,   кучли   наркотик   дорилар   фақат   махсус   рецепт   асосида,
рўйхатда қайд этилиб сотилади). 
Товар сифатидаги аш	
е*лар хусусий аломатлар билан белгиланган аш	е*лар
е	
*худ жисмий аломатлари билан белгиланган аш	е*лар 	е*ки кўчмас мол-мулк 
бўлиши мумкин. 
Валюта   қийматларини   олиш-сотиш   давлатнинг   ваколатли   қарорлари
томонидан   белгиланган   тартибда   амалга   оширилади.   Мамлакатимиз   ички
савдо муомаласида сотилган товарлар учун ҳақ чет эл валютасида эмас, балки
умумий   қоида   тарзида   сўмда   амалга   оширилади.   Сотилган   товар   ҳақини   чет
эл валютасида тўлашга давлатнинг ваколатли идоралари 
18  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 9 сон, 194-модда 
24  томонидан белгиланган тартибда ва ҳолларда.гина йўл қўйилади. қимматли 
қоғозларни олиш-сотиш, айрим турдаги олди-сотди (чакана олди-сотди, 
товарлар етказиб бериш, энергия таъминоти, корхонани сотиш, кўчмас мол-
мулкларни сотиш) махсус белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Олди-сотди   шартномаси,   агар   қонунда   бошқача   ҳол   белгиланган
бўлмаса  е*ки   у   товарнинг   хусусиятидан   келиб   чиқмаса,   шартномани   тузиш
пайтида   сотувчида   мавжуд   бўлган   товарни,   шунингдек,   келажакда   сотувчи
яратадиган 
е*ки оладиган товарни олиш-сотиш ҳақида ҳам тузилиши мумкин. 
Шартноманинг   товар   ҳақидаги   шарти   унинг   асосий   ва   муҳим   шарти
ҳисобланади,   бусиз   шартнома   мавжуд   бўла   олмайди.   Агар   шартнома
товарнинг   номи   ва   миқцорини   аниқлаш   имконини   берса,   товар   тўғрисидаги
олди-сотди шартномасининг шарти келишилган ҳисобланади. 
Олди-сотди   шартномасида   баҳо   харидор   томонидан   сотиб   олина	
е*тган
товар   учун   сотувчига   тўланадиган   маълум   миқцордаги   пул   суммасидир.
Агарда   харидор   олина	
е*тган   товар   эвазига   сотувчига   пул   эмас,   балки   аш	е*ни
топширса, 	
е*худ маълум хизмат кўрсатишни, иш бажаришни ўз устига олса, 
е	
*худ текин олиш назарда тутилган бўлса, у ҳолда олиш-
сотиш
ҳисобланмайди. 
Олди-сотди шартномасида товарнинг баҳоси тарафларнинг келишуви 
билан белгиланади. қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга
бўлган давлат органлари белгилайдиган 	
е*ки тартибга соладиган баҳолар 
(тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади (ФКнинг 356-моддаси,
2-қисми). Масалан, айрим турдаги товарлар фақат бир 	
е*ки чекланган 
доирадаги бир неча корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши ва бу 
корхоналар ўзларининг бундай устун, монопол мавқеидан фойдаланиб, 
товарлар баҳосини белгилашда суиистеъмолликлар қилиши мумкин. Шу 
сабабли ҳам «Товар бозорида монополистик ҳолатни ва рақобатни чеклаш 
тўррисида»ги қонун (1996 йил 27 декабрда қабул қилинган), «Табиий 
монополиялар тўғрисида»ги қонун (1997 йил 27 апрелда қабул қилинган) ва 
шу каби қонунларда товарлар нархи белгилаб қўйилиши мумкин, бироқ 
25  бозор муносабатлари тизимида кўпчилик товарларнинг баҳоси тарафлар 
томонидан ўзаро келишув асосида белгиланади. 19
Тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга 
ошириш харидор ҳисобидан амалга оширилади (ФКнинг 418-моддаси 1-
қисми). Масалан, пулни почта орқали юбориш, сотувчининг банк ҳисоб 
рақамига ўпсазиш харажатлари ва ҳ.к. 
Товарнинг   баҳоси   унинг   оғирлигига   қараб   белгиланадиган   бўлса,   ағар
шартномада   бошқача   ҳолат   белгиланмаган   бўлса,   у   соф   оғирлиги   (нетто)
бўйича   аниқланиши   лозим,   бунда   товарнинг   идиш  е*ки   ўров   ҳолидаги
оғирлиги (брутто) асос бўлиб ҳисобланмайди. 
Агар   олди-сотди   шартномасида   товарнинг   баҳоси   уни   белгилайдиган
кўрсаткичлар (таннарх, харажатлар ва ҳ.к.)га қараб ўзгартирилиши лозимлиги
назарда   тутилган   бўлса,   аммо   шу   билан   бирга,   баҳони   қайта   кўриб   чиқиш
усули белгиланган бўлмаса, баҳо ушбу кўрсаткичларнинг шартнома тузилган
пайгдаги   ва   товарни   топшириш   пайтидаги   ўзаро   нисбатидан   келиб   чиққан
ҳолда   белгиланади.   Масалан,   олди-сотди   шартномаси   январь   ойида   тузилди,
товар харидорга май ойида топширилди. Мана шу вақт оралиғида товарнинг
баҳоси  20 фоизга  қимматлашди.  Бинобарин,  бундай  ҳолда  бирламчи  баҳо  ва
охирги баҳо ўртасидаги нисбат ҳисобга олинмоғи лозим. 
Сотувчи   товарни   топшириш   мажбуриятини   кечиктириб   юборганида
баҳо   товарни   шартнома   бўйича   топшириш   лозим   бўлган   вақтдаги   баҳо
бўйича тўланади. 
Шартнома тузилгандан кейин баҳони ўзгартиришга қонун ҳужжатлари, 
шартномада назарда тутилган ҳолатларда ва шартларда йўл қўйилади. 
Баҳо   ҳақида   келишув   шартноманинг   муҳим   шартидир.   Бундай
келишувга эришилмаганида шартнома тузилмаган ҳисобланади. Баҳо назарда
тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган 
ҳолларда баҳо худди товарлар учун тўланадига
н нархлар бўйича
белгиланади. Ушбу қоида ФКнинг 356-моддаси, 3қисми мазмунидан келиб 
19  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
26  чиқади.   Мазкур   ҳолларда,   гарчи   шартномада   баҳо   ҳақида   келишув   мавжуд
бўлмаса   ҳам,   тарафлар   бундай   келишувга   эришгани   ҳақидаги   презумпция
амал қилади. 
Олди-сотди   шартномасини   ижро   этиш   муддати   тарафларнинг   ўз
мажбуриятларини   амалга   ошириш   вақти   билан   белгиланади.   Бундай   муддат
қонун ҳужжатларида е*худ тарафларнинг келишуви билан белгиланади. 
Кўчмас мулкни сотиш шартномасида шартнома бўйича сотиб олувчига
топширилиши   лозим   бўлган   мулкни   аниқ   бериш   имконини   берадиган
маълумотлар,   шу   жумадан,   кўчмас   мулк   тегишли   ер   участкасида  	
е*ки   бошқа
кўчмас   мулкнинг   таркибида   қандай   жойлаштирилганлигини   белгилаш
имконини   берадиган   маълумотлар   кўрсатилган   бўлиши   шарт.   Масалан:   Ер
кодексининг 18-моддасида  белгиланган  асослар бўйича  хусусийлаштирилган
ер   участкаси   сотилганда   у   жойлашган   худуд   ернинг   тоифаси,   умумий
майдони   ва   чизма   режаси,   иншоотлар,   нотураржой   иморатлар   сотилганда
унинг   манзилгоҳи,   тайинланиш   мақсади,   майдони,   неча   қават   эканлиги
ҳақидаги   маълумотлар   кўрсатилган   бўлиши   лозим.   Кўчмас   мулк   хусусий
аломатлари билан белгиланадиган мол-мулк бўлганлиги сабабли, унинг айнан
худди ана шу сифат белгилари шартномада аниқ-равшан белгиланган бўлиши
керак.   Бу   ҳолат   тарафлар   ўртасида   ҳар   хил   низолар   вужудга   келишининг
олдини олади. Агар шартномада кўчмас мулк ҳақида юқоридаги маълумотлар
бўлмаса,   кўчмас   мулк   ҳақидаги   шартни   тарафлар   ўзаро   келишиб   олмаган,
шартнома   эса   тузилмаган   ҳисобланади.   Бинобарин,   кўчмас   мулк   сотиш
ҳақидаги шартноманинг муҳим шартларидан бири бўлиб, шартнома предмети
ва хусусий аломатлари шартномада белгилаш қўйилган ҳисобланади. Кўчмас
мулкни   сотиш   ҳақидаги   шартномада   яна   шу   мулкнинг   баҳоси   назарда
тутилган   бўлиши   шарт   (ФКнинг   485-моддаси).   Шартномада   тарафлар  	
е*зма
равишда   келишган   кўчмас   мулкнинг   баҳоси   тўғрисида   шарт   бўлмаса   уни
сотиш тўғрисидаги шартнома бузилмаган ҳисобланади. Бинобарин, тарафлар
кўчмас мулкнинг баҳоси ҳақида ўзиро келишувга эришган ва бу келишув 
е*зма
шартномада ўз ифодасини топган бўлиши 
27  лозим. Агар шартномада баҳо ҳақидаги шарт мавжуд бўлмаса, ФКнинг 356-
моддаси 4-қисмида назарда тутилган баҳони белгилаш қоидалари
қўлланилмайди.   Агар   қонунда  е*ки   кўчмас   мулкни   сотиш   шартномасида
бошқача   тартиб   назарда   тутилган   бўлмаса,   ер   участкасида   жойлашган   бино,
иншоот 	
е*ки бошқа кўчмас мулкнинг шартномада белгиланган баҳоси ана шу
кўчмас   мулк   билан  бирга   топширила	
е*тган   ер   участкаси,   тегишли   қисмининг
баҳосини  	
е*ки   унга   бўлган   ҳуқуқни   ўз   ичига   олади.   Кўчмас   мулкни   сотиш
шартномасида   кўчмас   мулкнинг   баҳоси   унинг   майдон   бирлиги   (масалан,   1
кв.м.га   500   сўмдан)  	
е*ки   бошқа   кўрсаткичига   (масалан,   боғда   жойлашган
мевали   дарахтлар   сони)   қараб   белгиланган   бўлса,   бундай   кўчмас   мулк
тўланиши лозим бўлган умумий баҳоси сотиб олувчига топширилган кўчмас
мулкнинг   амалдаги   миқдорига   асосланган   ҳолда   белгиланади.   Бинобарин,
бундай ҳолларда кўчмас мулкнинг умумий баҳоси белгиланган бўлиши шарт
эмас.   Масалан   20   кв.м.   квартира   сотилган   бўлса,   ҳар   бир   квадрат   метр   учун
10.000   сўмдан   баҳо   келишилган   бўлса   ва   шартномада   ўз   ифодасини   топган
бўлса, квартиранинг баҳоси 200.000 сўм қилиб белгиланади. 
28  II.II. Кўчмас мулкни топшириш тартиби ва сифати лозим 
даражада бўлмаган кўчмас мулкни топшириш шартларини бузганлик 
учун жавобгарлик 
ФКнинг 486-моддасида сотувчи томонидан сотиб олувчига кўчмас 
мулкни топшириш тартиби ва уни расмийлаштириш шартлари белгилаб 
қўйилган. Кўчмас мулкнинг сотувчи томонидан топширилиши ва сотиб 
олувчи томонидан қабул қилиниши тарафлар имзолайдиган топшириш 
далолатномаси е*ки топшириш тўғрисидаги бошқа ҳужжатга биноан амалга 
оширилади. Кўчмас мулкни топшириш сотувчи зиммасидаги мажбуриятдир. 
Сотиб олувчи зиммасига эса шартнома бўйича келишилган ҳақни тўлаш ва 
топширилган кўчмас мулкни қабул қилиб олиш мажбурияти юклатилган. 
Агар қонунда 	
е*ки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, 
сотувчининг кўчмас мулкни сотиб олувчига мажбурияти бу мулк сотиб 
олувчига топширилганидан ва топшириш тўғрисидаги тегишли ҳужжатни 
тарафлар имзоланган кейин бажарилган ҳисобланади. Тарафлардан бирининг 
кўчмас мулкни шартномада назарда тутилган шартларда топшириш 
тўғрисидаги ҳужжатни имзолашдан бўйин товлаши тегишли равишда 
сотувчининг мулкни топшириш мажбурияти
ни бажаришдан, сотиб
олувчининг эса мулкни қабул қилиб олиш мажбуриятини бажаришдан бош
тортиши ҳисобланади. Қайси тараф ўз мажбуриятларини бажаришдан бош
тортса, қонунда ва шартномада белгиланган асослар бўйича жавобгарликка
тортилади. Сотиб олувчининг кўчмас мулкни сотиш шартномасининг
шартларига мос бўлмаган кўчмас мулкни қабул қилиб олиши ҳатто бундай мос
келмаслик хусусида кўчмас мулкни топшириш тўғрисидаги ҳужжатда писанда
қилиб қўйилган бўлса ҳам сотувчининг шартномани тегишли даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўла олмайди.
Сотувчи томонидан сотиб олувчига тегишли даражада сифатли бўлмаган
кўчмас мулкни топшириш оқибатлари ФКнинг 485-моддасида белгилаб
қўйилган. Бундай ҳолларда сотиб олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир: кўчмас
мулк баҳосини ундаги камчиликларга мутаносиб 
29  равишда камайтиришга;
кўчмас мулкдаги
камчиликларнинг сотувчи
томонидан бартараф этилишини талаб қилишга; агарда ўз томонидан е*ки 
учинчи шахслар томонидан кўчмас мулкнинг камчиликлари бартараф этилган
бўлса, бунинг учун қилинган харажатларнинг сотувчи томонидан қопланиши 
талаб қилишга; кўрилган зарар ўрнини қоплаган ҳолда кўчмас мулкни сотиш 
шартномасининг бекор қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Юқоридаги 
муқобил ҳуқуқлардан қайси бирини амалга ошириш сотиб олувчи томонидан 
белгиланади. 20
Фуқароларнинг доимий яшашга мўлжалланган, белгиланган санитария, 
е	
*нғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган бинолар уй-жой деб 
эътироф этилади. Уй-жой кўчмас мулк ҳисобланади. ФКнинг 488-моддасида 
уй-жой биноларини сотишнинг ўзига хос хусусиятлари белгилаб қўйилган. 
Биринчидан, сотувчи сотиб олгандан кейин қонунга мувофиқ, уй-жой 
биносидан фойланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладиган шахслар яшаб турган 
уй, квартира, уйнинг 	
е*ки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномасининг 
муҳим шарти бу шахсларнинг рўйхатини сотила	
е*тган уй-жой биносидан 
фойдаланиш ҳуқуқлари кўрсатилган ҳолда тузишдан иборатдир. Агар сотувчи
сотиб олувчидан бундай шахслар мавжудлигини яширса, шартнома ушбу 
тураржойдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг даъвосига кўра, 
суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилади. 
Шунингдек, квартира, уйнинг 	
е*ки квартиранинг бир қисмини сотиш 
шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан 
ўтказилиши лозим. Бинобарин, уй-жой биноларини сотиш ҳақидаги 
шартноманинг оғзаки  е	
*ки оддий шакл билан расмийлаштирилгани 
шартноманинг ўй-ўзидан ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. 
20  Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта 
ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). –Тошкент: Илм зи	
е*. 2008. 
30  Хулоса 
Хозирги вақтда фуқаролик-ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг 
имкониятлари кенгайди. Бу ҳеч бир тайзиқсиз, зўрлашларсиз, ўзгалар 
таъсиридан ҳоли равишда ўз эрк-иродаси билан қонун ҳужжатларида 
таъқиқланмаган исталган мулкий ва номулкий муносабатларга кириш 
имконияти билан боғлиқдир.Тарафларга қонун ҳужжатларида кўзда тутилган 
е*ки тутилмаган ҳар қандай шартномал
арни тузиш имконият
ининг
берилганлиги бозор иқтисоди	
е*тидаги субъектларга берилган эркинлик ва 
ташаббускорликнинг асосий дебочасидир. 
Шунингдек,   қонун-ҳужжатларида   таъқиқланмаган   исталган   мол-   мулк
турини   қўлга   киритиш,   қонун-ҳужжатларида   назарда   тутилмаган   бўлса-да,
давлат ва жамият манфаатларига зид бўлмаган ишлар ва хизматларни амалга
ошириш,   қонунда   тақиқланмаган   асосда   тадбиркорлик   фаолияти   билан
шуғулланиб, даромад олиш, исталган фаолият турини ўз олдига мақсад қилиб
олган   юридик   шахсларни   ташкил   этиш   ҳам   ташаббускорлик,   эркинлик   ва
мустақиллик   услубларидан   келиб   чиқиб,   фуқаролик-ҳуқуқий   муносабат
иштирокчиларига берилган имконият сифатида баҳоланиш мумкин. 
Фуқаролик   ҳуқуқидаги   ташаббускорлик   услуби   қонун   ҳужжатларида
кўзда   тутилган   ҳар   қандай   шартномаларни   тузиш   билан   бирга,   қонун
ҳужжатларида   кўзда   тутилмаган   шартномаларни   тузиш   имконини   беради.
Фақатгина   бунда   қонун   ҳужжатларида   кўзда   тутилмаган   шартноманинг
қонунда   кўзда   тутилган   талаблар   ва   ўрнатилган   қоидаларга,   шартномаларни
тузиш   ва   расмийлаштиришга   нисбатан   белгиланган   тартибга   амал   қилган
ҳолда   тузиш   талаб   этилади.   Шу   билан   бирга,   тарафлар   мавжуд   ҳолатдан
келиб   чиқиб   бир   неча   шартномаларнинг   элементларини   ўзида   қамраб   олган
аралаш шартнома тузишлари ҳам мумкин. Масалан, битта шартномада, олди-
сотди   ва   омонат   шартномасининг   унсурлари   мужассам   бўлиши   мумкин   ва
бундай шартномалар тузилишига қонун йўл қўяди. 
Бозор иқтисоди	
е*ти ривожланиб бориши натижасида фуқаролик 
қонунчилигида назарда тутилмаган янги ижтимоий муносабатлар вужудга 
31  келиши, ва янги турдаги шартномалар тузилишига олиб келиши мумкин. Шу
муносабат   билан   фуқаролик   қонунчилиги   субъектларнинг   келажакдаги
фаолиятларини   чекламаслик,   уларнинг   ташаббускорлиги,   топқирлиги   ва
тадбиркорлиги   ҳамда   ишбилармон-   лигини   бўғиб   қўймаслик   мақсадида,
уларга   қонун   ҳужжатларида   назарда   тутилмаган   шартномаларни   тузиш
имкониятини беради.
32  Фойдаланиш учун тавсия қилинган фундаментал ва илмий
адабиётлар 
I. Фундаментал адабиётлар: 
1. Мирзие*ев Ш.М. Миллий тараққи	е*т йўлимизни қатъият билан давом 
эттириб, янги босқияга кўтарамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017. 
2.  Мирзи	
е*ев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз 
билан бирга қурамиз – Т.: Ўзбекистон, 2017. 
3. Мирзи
е*ев Ш.М. Эркин ва фаровон демократик Ўзбекистон 
давлатини биргаликда барпо этамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017. 
4.  Мирзи
е*ев Ш.М. Танқидий таҳлил қатъий тартиб интизом ва шахсий
жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –
Т.: Ўзбекистон, 2017. 
5. Мирзи	
е*ев Ш.М. Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош
ассамблеясининг 72 сессиясида сўзлаган нутқи. /Халқ сўзи, -Тошкент: 2017. 
20 сентябрь. 
6.   “Қонун   устуворлиги   ва   инсон   манфаатларини   таъминлаш   –   юрт
тараққи	
е*ти   ва   халқ   фаровонлигининг   гарови”.   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти   Ш.Мирзи	
е*евнинг   мамлакат   Конституциясининг   24   йиллигига
бағишланган нутқи. Т.: 2016, 7-декабрь. 
7. Каримов И.А. Асарлар тўплами. Ж. 1-23. Т.: Ўзбекистон. 1996-2016. 
8. Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 
2008. – 176 б. 
9.   Каримов   И.А.   Мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларни   янада
чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   концепцияси.       –
Т.: Ўзбекистон, 12 ноябрь 2010. 
II. Илмий адабиётлар, диссертация авторефератлари: 
1. Абдусаломов М.А. Тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя 
қилишнинг  фуқаролик-ҳуқуқий усуллари  ва муаммолари. 
Юрид.фан.номз.дис... Автореферати. -Тошкент: 2003. 
2. Баратов М.Х. Давлат – фуқаролик ҳуқуқининг субъекти сифатида. 
–Тошкент: ТДЮИ, 2005. 
3. Боротов М.Х. Фуқаролик- муносабатлар субъек
сифати
да давлат иштирокининг назари
й ва амалий муаммолари.
Юрид.фан.докт. дисс. Автореферати. –Тошкент, 2008. 
4. Зокиров И.Б. Ўзбекистон ССРнинг гражданлик ҳуқуқи. 1-қисм. 
(А.А.Аъзамхўжаев ва Ф.Х.Сайфуллаевлар таҳрири остида). 2-нашр. –
Тошкент: Ўқитувчи,. 1988. 
5. Имомов Н.Ф. Фуқаролик ҳуқуқида муддатлар ва даъво муддати. –
Тошкент: ТДЮИ, 2005. 
33  6. Инсон ҳуқуқлари умужаҳон декларациясига шарҳлар. –Тошкент: 
Адолат, 1999. 
7. Исмоилов Н. Мажбуриятлар бажарилишни таъминлаш воситаси 
сифатида гаровнинг ҳуқуқий муаммолари. Юрид.фан.номз. дисс... –Тошкент: 
1999. 
8. Маткурбан
ов Р.Ж. Проблемы правосубъек
тности граждан
(физических лиц) в гражданском праве. –Ташкент: ТГЮИ, 2008.. 
9. Муаллифлар жамоаси. Ўзбекистон Республикасининг “Ипотека 
тўғрисида”ги қонуннига шарҳлар. – Тошкент: ТДЮИ,. 2007. 
10. Муаллифлар жамоаси. Фуқаролик ҳуқуқи (иккинчи қисм). Олий 
ўқув юртлари учун дарслик. (Қайта ишланган ва тўлдирилган иккинчи нашр). 
–Тошкент: Илм зие*. 2008. 
11. Муаллифлар жамоаси. Шартнома ҳуқуқи. Ўқув қўлланма –
Тошкент: ТДЮИ, 2006. 
12. Муҳамедов Ҳ. Хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи. 2-
қисм. -Тошкент: ТДЮИ. 2003. 
13. Мухаммадиев А.А. Фуқаролик ҳуқуқи тамойилларининг амал 
қилиши. Тошкент: ТДЮИ, 2007. 
14. Насриев И. Шахсий-номулкий ҳуқуқларни амалга ошириш ва 
муҳофаза қилишнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари. –Тошкент: Ғофур 
Ғулом, 2006. 
15. Нуриддинова Ш. Юридик шахсларни бекор бўлиш асослари. –
Тошкент: ТДЮИ, 2007. 
16. Оқюлов О. Интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий мақомининг назарий 
ва амалий муаммолари. -Тошкент: ТДЮИ, 2004. 
17. Рахманкулов М., Роль и сущность гражданско-правового договора
в условиях рыночной экономики. -Ташкент: Фан. 1994. 
18. Раҳмонқулов Ҳ. ва бошқалар. Халқаро хусусий ҳуқуқ. –Тошкент: 
Иқтисоди	
е*т ва ҳуқуқ дун	е*си, 2002. 
19. Рахмонқулов Ҳ. Мажбурият ҳуқуқи. –Тошкент: ТДЮИ, 2005. -225
б. 
20. Раҳмонқулов Ҳ. Фуқаролик ҳуқуқининг объектлари. Ўқув 
қўлланма. –Тошкент: ТДЮИ. 2009. 
21. Раҳмонқулов Ҳ. Фуқаролик ҳуқуқининг субъектлари. –Тошкент: 
O’zbеkistоn , 2008. 
22. Рахмонкулов Х. Эволюция права собственности (проблемы 
собственности сравнительные исследования). -Тошкент: Адолат, 1995,  23.
Раҳмонқулов Ҳ., Рўзиназаров Ш., Оқюлов О., Азизов Х., Имомов Н. 
Хусусий мулк объектларининг ҳуқуқий мақоми. –Тошкент: Ўзбекистон 
Республикас
и Президенти хузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти, 2007. 
24. Раҳмонқулов Ҳ.Р Фуқаролик ҳуқуқининг предмети, методи ва 
тамойиллари. –Тошкент: ТДЮИ, 2003. 
25. Раҳмонқулов Ҳ.Р. Гулямов С.С. Корпоратив ҳуқуқ. –Тошкент: 
ТДЮИ, 2007. 
34  26. Рахмонкул
ов Х.Р. Правовые формы регулирова
ния иму-
щественных отношений социалистических хозяйственных организации. -
Ташкент: Фан, 1976. 
27. Раҳмонқулов Ҳ.Р. Ўзбекистон Республикас
и Фуқаролик
кодексининг биринчи қисмига умумий тавсиф ва шарҳлар. –Тошкент: 
Иқтисодие*т ва ҳуқуқ дун	е*си нашри	е*т уйи,. 1997. 
28. Рахмонкулов Х.Р., Гулямов С.С. Корпоративное право. –Ташкент: 
ТГЮИ, 2004. 
29. Топилдиев В.Р. Таъсис шартномалари-нинг назарий ва амалий 
муаммолари. –Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти. 2006. 
30. Умаров Т. Халқаро хусусий ҳуқуқ: жисмоний шахсларнинг 
ҳуқуқий ҳолати. –Тошкент: Ижод дун
е*си, 2003. 
31. Ҳасанов А.А. Ўзбекистон Республикасида шахсий-номулкий 
ҳуқуқларни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш ва ҳимоя қилишнинг айрим 
муаммолари. Юрид. фан. номз. Дисс... Автореф. –Тошкент: 2001. 
32. Холбоев С.Б. Тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи субъекти сифатида 
корхонанинг мулкий-ҳуқуқий ла	
е*қати. Юрид.фан.номз. дисс... –Тошкент: 
1994. 
33. Хўжалик (тадбиркорлик) ҳуқуқи. Дарслик. Тошкент. ТДЮИ, 2003.
34. Шорахметов Ш. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик 
процессуал ҳуқуқи. Дарслик. –Тошкент: Адолат, 2001. 
35. Эгамбердиева Н. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарликнинг асослари 
ва шакллари. –Тошкент: ТДЮИ, 2007. 
36. Эргашев В.Ё. Ўзбекистон Республикасида мулк ҳуқуқининг 
долзарб муаммолари ва ривожланиш истиқболлари. –Тошкент: ТДЮИ, 2009. 
37. Эргашев В.Ё. Фуқаролар хусусий мулк ҳуқуқи вужудга келиши ва 
бекор бўлишининг илмий-назарий жиҳатлари. –Тошкет, ТДЮИ, 2007. 
38. Юлдашев Ж.И. Акциядорл
ик жамиятлар
и – фуқароли
к
ҳуқуқининг субъекти сифатида. Юрид. фан. номз. дисс... Автореферати. –
Тошкент, ТДЮИ, 2008. -15 б. 
39. Юлдашева Ш. Фуқаролик ва оила ҳуқуқида васийлик ва 
ҳомийликнинг моҳияти ва уни амалга ошириш шартлари. Юрид.фан.номз. 
Дисс... –Тошкент, 2005. 
Электрон таълим ресурслари: 
1. 
2. 
3. 
4. 
5. 
6. 
35  36

МУНДАРИЖА

Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha