Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 28.3KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma docx
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Кураш бўйича мусобакаларни ташкил этиш ва ўтказиш

Sotib olish
Кураш бўйича мусобакаларни ташкил этиш ва
ўтказиш
Режа:
1. Мусобака максади ва вазифалари
2. Мусобакаларни бошкариш
3. Иштирокчилар ва катнашувчи ташкилотлар
4. Мусобакаларни ўтказиш шартлари ва тартиби
5. Талабномаларни бериш муддатлари ва тартиби
6. Иштирокчилар ва хакамларни кабул килиш шартлари
7. Голибларни такдирлаш
8. Хакамлар коллегияси таркиби ва хакамларнинг 
мажбуриятлари Мусобака   -   бу   ўкув-тренировка   жараёнининг   таркибий   кисмидир.
Тренировка   жараёнида   одатда,   спортчининг   юкори   спорт   натижаларига
эришишига   ёрдам   берадиган   хамма   сифатларни   юксак   даражада   намоён
килиш учун шароитлар яратиш имконияти йўк.
Мусобакаларда   хар   бир   спортчи   уз   ракибини   енгишга   интилади   ва   бу
интилиш спортчидан бутун кучни сафарбар этишни талаб килади. Бу нафакат
инсоннинг   функционал   имкониятларини   намоён   килишга   имкон   беради,
балки уларни шакллантириш воситаси бўлиб хизмат килади.
Мусобакалар куйидаги вазифаларни хал этишга ёрдам беради:
- спорт жамоасида ўкув-тренировка иши ахволини аниклаш;
- курашчилар тайёргарлиги даражасини аниклаш;
- у ёки бу тайёргарлик боскичида ўкув-тренировка ишига якун ясаш;
- курашни таргиб килишга ва шугулланувчилар сонини оширишга ёрдам
бериш.
Кураш   мусобакаларини   ўтказиш   хусуситяига   кўра   улар   куйидагича
бўлади:
а) шахсий;
б) жамоа;
в) шахсий-жамоа;
г) тоифалаш.
Шахсий   мусобакаларда   иштирокчиларнинг   хар   бир   вазн   тоифасида
эгаллаган   ўринлари   аникланади;   жамоа   мусобакаларида   жамоалар   ўрни
аникланади;   шахсий-жамоа   мусобакаларида   бир   вактда   иштирокчилар   ва
жамоаларнинг   эгаллаган   ўринлари   аникланади.   Тоифалаш   мусобакалари
иштирокчиларнинг эгаллаган ўринларини аникламасдан ўтказилиши мумкин.
Иштирокчилар   томонидан   кўрсатилган   натижалар   спорт   тоифаларига
мувофик   унвонлар   хамда   разрядларни   беришда   ёки   тасдиклашда   хисобга
олинади. 
Мусобакаларни     ўтказиш   усулига   кўра   улар   куйидаги   турларга
бўлинади; а) айлнама усул;
б) четлатиш билан айланма усул;
в) аралаш усул.
Мусобакалар   хусусиятлари   уларни   ўтказиш   усуллари   мусобакалар
низомида белгилаб берилган.
Кураш   мусобакалари   календар   режа   ва   мусобака   низомига   мувофик
режалаштирилади   хамда   ўтказилади.   Бу   хужжатларни   мусобака   ўтказаётган
тмашкилот тайёрлайди ва тасдиклайди. Уларни пухта ишлаб чикиш ва спорт
ташкилотларига   муддатидан   олдин   хабар   килиш   мусобакаларнинг
муваффакиятли   ўтишига   ёрдам   беради.   Мусобакаларнинг   календар   режаси
уларни ўтказишга масъул бўлган ташкилот томонидан тузилади.
Календар   режа   календар   йил   учун   ишлаб   чикилади.   Календар   режани
тузишда куйидаги коидаларга амал килиш лозим:
а)   календар   режани   ишлаб   чикаётганда   уни   юкори   ташкилотлар
томонидан   режалаштирилган   мусобакалар   муддатлари   ва   дастурларига
асосланган холда тузиш зарур;
б)   мусобакалар   сони   ва   хусусияти   ўз   ахамиятига   кўра
шугулланувчиларни   масъулиятли     мусобакаларга   тайёрлашга   ёрдам   бериши
лозим;
в) хар хил турдаги мусобакаларни ўтказиш кўзда тутилади: тайёргарлик,
назорат, саралаш ва асосий.
Тайёргарлик   мусобакаларининг   асосий   максади-курашчи-ларни
мусобака   шароитларига   мослаштириш,   мусобака   фаолиятининг   окилона
техник-тактик харакатларни мустахкамлаш, мусобака тажрибасини эгаллаш.
Назорат   мусобакаларида   спортчининг   имкониятлари   текширилади,
унинг   тайёргарлик   даражаси,   босиб   ўтилган     тайёргарлик   боскичи
самарадорлиги  аникланади.  Кўрсатилган  натижалар  аосида  курашчиларнинг
келгусидаги тайёргарлик дастури ишлаб чикилади.
Саралаш   мусобакалари     натижалари   буйича   асосий   мусобакаларнинг
иштирокчилари аникланади. Асосий   мусобакаларнинг     бош   максади   галабага   эришиш   ёки   имкони
борича юкори ўринларни эгаллашдан  иборат.
Мусобакаларни ташкил килиш ва ўтказиш учун иккинчи мухим хужжат
- бу мусобака низомидир.  
Мусобака  календар   режа   ва  кураш  бўйича   мусобака   коидалари  асосида
тузилади. Мусобака низоми куйидаги бўлимларни ўз ичига олади.
Мусобака максади ва вазифалари
Бу   бўлимда   мусобака   ўтказаётган   ташкилотнинг   ўз   олдига   кўядиган
асосий максади ва вазифалари очиб берилади:
-   спорт   жамоаларида   ўкув-тренировка   ва   тарбиявий   ишларнинг
ахволини текшириш;
- терма жамоа таркибини тўлдириш максадида энг яхши курашчиларни
вазн тоифалари бўйича саралаб олиш;
-   спорт   ташкилотлари   ва   спортчилар   ўтрасида   дўстлик   алокаларини
мустахкамлаш;
-   ахоли   ўртасида   спорт   курашини   оммалаштириш   ва   ёшларни   кураш
билан мунтазам шугулланишга жалб килиш.
Мусобакаларни бошкариш
Бўлимда   мусобакаларни   тайёрлаш   ва   ўтказишга   умумий   рахбарликни
амалга   оширадиган   ташкилот,   шунингдек   мусобакани   ўтказиш   аник   кимга
юклатилиши;   мусобакалар   жойини   тайёрлаш,   спортчилар   ва   хакамларни
кутиб олиш, жойлаштириш, овкатлантириш,уларга тиббий хизмат кўрсатиш,
шунингдек   маданий   тадбирларни   ўиказиш   учун   ким   жавобгар   бўлиши
кўрсатилади. Иштирокчилар ва катнашувчи ташкилотлар
Бўлимда   мусобакаларда   катнашиш   учун   кайси   ташкилотлар   ва
иштирокчиларнинг   кандай   ёш   гурухларига   рухсат   берилиши,   тренерлар   ва
вакилларнинг сон таркиби кўрсатилади.
Мусобакаларни ўтказиш шартлари ва тартиби
Ушбу   бўлимда   мусобакаларни   ўтказиш   хусусияти   ва   усуллари
кўрсатилади.   Кунлар   бўйича   мусобакалар   дастури   ва   турли   вазн
тоифаларидаги беллашувлар жадвали таклиф килинади.
Шахсий,   шахсий-жамоа   ва   жамоа   мусобакаларида   синов   тизими
белгиланади.   Эгалланган   ўринлар   учун   очколарни   бериш   жадвали   тавсия
килинади.
Талабномаларни бериш муддатлари ва тартиби
Дастлабки   талабномаларни   бериш   муддатлари,   шунингдек   охирги
талабномаларни   беришнинг   аник   муддати   белгиланади.   Шунингдек   мандат
комиссиясига   такдим   этиш   учун   зарур   бўлган   хужжатлар   рўйхати
кўрсатилади.
Иштирокчилар ва хакамларни кабул килиш шартлари
Ушбу   бўлимда   келиш   вакти,   жойлаштириш,   овкатланиш   тартиби,
спортчиларнинг   етиб   келиш   муддати   айтиб   ўтилади,   шунингдек   молиявий
харажатлар кимнинг хисобидан бўлиши кўрсатилади. Голибларни такдирлаш
Бу   бўлимда   мукофотлар   санаб   ўтилади:   мусобакалар   иштирокчилари,
жамоалар,   шунингдек   уларни   тайёрлаган   тренерлар   кайси   ўрин   учун   хамда
нима билан такдирланишлари кўрсатилади. Мукофотларнинг махсус турлари
кўрсатилади,   яъни   энг   яхши   техника   учун,   галабага   бўлган   иродаси   учун,
туше билан кўп марта галаба козонганлиги учун.
Мусобакалар   низомларига   булган   асосий   талаблар   куйидагилардан
иборат:   аниклик,   равшанлик,   муайянлик   ва   асосий   бандларда
тушунчаларнинг   турли   хилда   талкин   килинишининг   бўлмаслиги.   Ушбу
хужжат   амалдаги   коидаларга   асосланиб   тузилади   ва   мусобака   ўтказадиган
ташкилот   томонидан   тасдикланади.   Тасдиклангандан   сўнг   у   иштирокчилар
ва хакамлар коллегияси учун мажбурий хисобланади.
Хакамлар коллегияси таркиби ва хакамларнинг мажбуриятлари
Мусобакаларда   хизмат   кўрсатиш   учун   хакамлар   коллегияси   кураш
федерациясининг хакамлар комиссияси томонидан тайинланади ва мусобака
ўтказаётган спорт ташкилоти томонидан тасдикланади. Хакамлар коллегияси
бош   хакам,   бош   котиб,   гилам   рахбари,   арбитр,   ён   хакам,   секундомерчи-
хакам, ахборотчи-хакам, мусобакалар врачидан ташкил топади.
Бош   хакам   хакамлар   коллегиясига   рахбарлик   килади,   мусобака
ўтказаётган   ташкилот   ва   тегишли   кураш   федерацияси   олидида
мусобакаларнинг ўтказилишига жавобгар бўлади.
Бош   хакам   мусобакалар   бошланишидан   олдин   хоналар,   жихозлар,
асбоб-анжомлар,   зарур   хужжатларнинг   яроклилигини,   уларнинг   амалдаги
коидаларга   мувофиклигини   текшириши   шарт.   Бош   хакам   мусобакалар
арафасида   хакамлар   кенгашини   ўтказади   ва   ундан   хакамлар   ўртасидаги
мажбуриятларни   таксимлайди,   иштирокчилар   вазнларини   аниклаш   учун
комиссия   тайинлайди,   шунингдек   гиламлар   сонига   караб   хакамлар
бригадасини тузади. Бош   хакам   мусобакалар   давомида   мусобакаларнинг   коидалари   ва
мусобака низомига мувофик уларнинг ўтказилишини бошкариб боради.
Айрим холларда, яъни агар мусобакалар бошланишидан олдин мусобака
ўтказиш   жойи,   жихозлар   ёки   асбоб-анжомлар   яроксиз   холатда   бўлса,   бош
хакам мусобакаларни бекор килиши ёки нокулай метеорологик шароитларда
ёки   мусобакаларни   ўтказишга   халакит   берадиган   бошка   кандайдир
сабабларга кўра вактинчалик танаффус бериши мумкин.
Бош хакам мусобакаларнинг охирги кунида хакамлар, жамоа вакиллари,
тренерларнинг   якуний   мажлисини   ўтказади,   натижаларни   тасдиклайди   ва
хамма бажарилган ишларга бахо кўяди.
Мусобакаларнинг   бош   котиби     хакамлар   коллегияси   мажлиси
баённомасини   ёзиб   боради,   куръа   ташлаш   маросимини   ўтказади   ва   айлана
бўйлаб   учрашувлар   тартибини   белгилайди,   мусобакалар   жадвалини   тузиб
чикади,   хамма   хакамлик   хужжатларини   тўлдириб   боради,   аризалар   ва
норозилик билдиришномаларини кабул килади, улар тўгрисида бош хакамга
хабар   беради,   мусобакаларнинг   ўтказилиши   тўгрисидаги   техник   хисоботни
тайёрлайди.
Гилам   рахбарининг   вазифалари   устун   бўлиб,   у   арбитр   ва   ён   хакам
ишини   мувофиклаштириб   туради.   У   беллашувнинг   боришини   диккат   билан
кузатиб туриши ва мусобакалар коидаларига мувофик холда хакамлар хамда
спортчиларни   бахолаб   бориши   шарт.   Арбитр   ва   ён   хакам   ўртасида
келишмовчиликлар   юзага   келган   такдирда,   у   ўз   карорини   чикаришга
хаклидир, лекин хеч качон у биринчи бўлиб ўз фикрини билдирмайди, балки
ён   хакам   ва   арбитр   фикрини   эшитади.   Агар   арбитр   ва   ён   хакам
спортчиларнинг   харакат   вазиятларини   бахолашда   бир   фикрда   бўлсалар,
гилам рахбари хакамлар карорига аралашмайди.
Арбитр беллашувга бевосита хакамлик килиш пайтида энг масъулиятли
вазифани   бажаради.   У   беллашувнинг   боришини   бошкаради,   курашчилар
харакатини   бахолайди   ва   беллашувнинг   мусобакалар   коидасига   мувофик
ўтишини кузатиб туради. У беллашув бошланиши тўгрисида сигнал беради, беллашувни   тўхтатади   ва   якунлайди,   ён   хакам   ёки   гилам   рахбарининг
маъкуллашига   караб,   беллашувни   тик   туришда   ёки   партерда   давом
эттиришни   белгилайди.   Беллашув   пайтида   арбитр   шундай   жойда   туриши
керакки,   у   турган   жойдан   курашчилар   харакатлари   ёки   амалга   ошираётган
усулларини аник бахолай олиши мумкин бўлиши лозим. У курашчиларнинг
бутун   гавда   кисмини   кўриб   туриши,   уларнинг   харакатлари   ва   ташлашлари
йўналишини   олдиндан   кўзлай   билиши,   уларни   тўгри   бахолаши   хамда   хар
кандай вактда нотўгри ва хавфли харакатларни олдини олишга тайёр туриши
зарур. 
Ён   хакам   курашчиларнинг   техник   харакатларини   бахолайди   ва   уларни
махсус баённомага ёзиб боради. У арбитрдан катъи назар, хамма вазиятларда
ўз фикрини билдириши лозим, курашчилар харакатларини бахолашда унинг
фикрлари   арбитр   фикрлари   билан   мос   келиши,   балки   мос   келмаслиги
мумкин.
Беллашув   пайтида,   агар   ён   хакам   курашчиларнинг   у   ёки   бу   техник
харакатларини сезса, арбитр эса бу харакатларни кўрмаган ёки унга эътибор
бермаган бўлса, у бу хакда арбитрга хабар бериши лозим.
У кизил ёки кўк рангдаги махсус кўрсаткични юкорига кўтариб, арбитр
ўз фикрини билдирмаса хам, шундай килиши шарт.
Секундомерчи-хакам   курашчилар,   хакамлар   ва   томоша-бинларни   вакт
тўгрисида   огохлантириб   боради.   У   соф   галаба   вактини   кайд   этади,
курашчиларнинг   кечикишларини   белгилайди,   яккакураш   жараёнига
тааллукли бўлмаган  вактнинг  йўкотилишини хисобга  олади. Ўзининг  хамма
харакатларини   гилам   рахбари   ва   арбитр   билан   келишиб   амалга   оширади:
арбитр хуштаги билан секундомерни ёкади ва ўчиради.
Агар   беллашув   курашчининг   жарохат   олганлиги   ёки   унинг   кийимида
камчилик   борлиги   сабабли   тухтатилса,   секундомерчи-хакам   хар   бир   минут
тугаши   билан   вактни   эълон   килиб   туради.   Беллашув   тугаши   билан
секундомерчи-хакам   секундомерни   тўхтатади   ва   товушли   сигнал   беради.
Буни у бир вактнинг ўзида бажариши лозим. Ахборотчи-хакам   мусобакаларни   ўтказиш   дастури   ва   тартибини   эълон
килади,   томошабинларга   курашнинг   бориши   тўгрисида   ахборот   беради,   хар
бир   беллашув   натижаларини,   навбатдаги   жуфтлик   таркибини   эълон   килади,
мусобака   коидаларини   айрим   холатларини   тушунтириб   беради,   мусобака
иштирокчиларининг спорт фаолиятига  тавсиф  беради.  Мусобакалар  бориши
тўгрисидаги   хамма   маълумотлар   мусобака   бош   хаками   рухсати   билан
берилади.
Мусобакалар   врачи   хакамлар   коллегияси   таркибига   киради,   у
иштирокчиларнинг   тиббий   кўрикдан   ўтиши   ва   мусобакаларни   ўтказишнинг
санитария-гигиеник шароитлари учун масъул хисобланади.
Врач   вазн   ўлчанаётганда   спортчиларни   тиббий   кўрикдан   ўтказади   ва
зарур   холларда   иштирокчиларга   мусобакада   катаншиш   учун   рухсат   бериш
тўгрисида  хулоса  чикаради.  У  иштирокчи  жарохатланганда  ёки  касал  бўлиб
колганда   тиббий   ёрдам   кўрсатиши   лозим.   Беллашув   пайтида   тиббий   ёрдам
гилам майдончаси ташкарисида кўрсатилади.  Адабиётлар:
1. Спортивная борьба. Учебник для ИФК Под.ред. А.П.Купцова, 1978.
2. Игуменов В.М. Организация и проведение соревнований по классической 
борьбе. - М., 1986.
3. Ионов С.Ф., Ципурский И.Л. Организация и судейство соревнований по 
борьбе самбо. - М., 1983.
4. Атаев А.К. Кураш. Ўкув кўлланма. - Т., 1987.
5. Нуршин Ж.М., Саламов Р.С., Керимов Ф.А. “Ўзбекча миллий спорт 
кураши” - Т., 1993.

Кураш бўйича мусобакаларни ташкил этиш ва ўтказиш

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский