Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 318.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Маҳкумлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Купить
Маҳкумлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Маҳкумлар, қонунларда белгиланган истисно ҳамда чеклашлар инобатга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўладилар ва мажбуриятларни бажарадилар. Маҳкум ажнабий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар , шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида белгиланган ҳуқуқлар, эркинликларга эга бўлишлари ва мажбуриятларни бажаришлари мумкин. Маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари муайян жазо турини ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Маҳкумнинг ҳуқуқий ҳолати асослари - Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966); - Ирқий камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (1965); - Аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция (1979); - Қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр- қимматни камситувчи муомала ёки жазога қарши конвенция (1984); Халқаро ҳуқуқий-ҳужжатлар - Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция (1989); - Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция (2006). - Маҳкумлар билан муомилада бўлишнинг минимал стандарт қоидалари; - Маҳкумлар билан муомилада бўлишнинг асосий принциплари; Халқаро ҳуқуқий-ҳужжатлар - жазони ўташ тартиби ва шартлари тўғрисида, ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳақида ахборот олиш ; - маъмурият ва органларга ўз она тилида ёки бошқа тилда таклиф, ариза ва шикоятлар билан мурожаат этиш ; - ўз таклиф, ариза ва шикоятларига мурожаат этилган тилда жавоб олиш (имкон бўлмаса давлат тилида) ; - соғлиғини сақлаш ва тиббий ёрдам олиш; - ўқув, бадиий ва ахборот материалларидан фойдаланиш; Маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари - меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитига эга бўлиш, дам олиш, таътилга чиқиш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўланиши; - ижтимоий таъминот, шу жумладан қонунчиликка мувофиқ пенсия олиш; - чет эллик фуқаролар элчихона ва консулхоналар билан алоқа қилиш; - сайлов ҳамда референдумда иштирок этиш (ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган). Маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари - Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар чекланмаган миқдорда хат ва телеграммалар олишлари ҳамда жўнатишлари мумкин. - Маҳкумларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари цензурадан ўтказилади , жазони манзил-колонияларда ўтаётган шахсларнинг хатлари ва бошқа жўнатмалари бундан мустасно. Хатлар 3 кунда , телеграммалар дархол юборилиши керак.Маҳкумларнинг ёзишмалари01 - Омбудсман ва бизнес омбудсманга юборилган мурожаатлар цензура қилинмайди ва 24 соат дан кечиктирмай юборилади. - Омбудсман ва бизнес омбудсманнинг жавоби кўздан кечирилиши мумкин эмас ва дархол топширилиши лозим. - Прокурор ёки суд номига йўлланган таклиф, ариза ва шикоятлар кўздан кечирилмайди ҳамда бир суткалик муддат ичида тегишлилиги бўйича жўнатилади. Маҳкумларнинг ёзишмалари01 Маҳкумларни меҳнатга жалб этишдан асосий мақсад уларда ижтимоий-фойдали фаолият билан шуғулланиш эҳтиёжини шакллантиришдан иборат. Маҳкумларнинг меҳнатга оид муносабатлари: - меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан, - Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган истисно ва чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, тартибга солинади. Маҳкумларнинг хусусий шахслар фойдасига меҳнат қилишига йўл қўйилмайди. Маҳкумлар меҳнати0102 60 ёшдан ошган эркаклар, 55 ёшдан ошган аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ўз хоҳишларига кўра жалб этиладилар. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда бажариш тақиқланган ишларда аёл ва вояга етмаган маҳкумлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгилаб қўйилган иш вақтининг энг кўп нормасига риоя этган ҳолда , одатда, олти кунлик иш ҳафтаси белгиланади. Маҳкумлар меҳнати0102 Маҳкумларни иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишга жалб этишга ишлаб чиқариш зарурати бўлган тақдирда меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда белгилаб қўйилган иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддатига риоя этган ҳолда йўл қўйилади. Маҳкумларнинг иш вақтидан ташқари, дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларидаги ишлари учун икки ҳисса ҳақ тўланади. Маҳкумлар меҳнати0102 Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга ҳар йилги меҳнат таътили берилмайди, жазони манзил- колонияларда ўтаётганлар бундан мустасно. Маҳкумларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олишига йўл қўйилмайди , манзил- колониялардаги маҳкумлар бундан мустасно бўлиб, улар ўқув юртларининг сиртқи бўлимларида таълим олишлари мумкин. Маҳкумлар ҳуқуқлари01
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha