Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 549.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Макон ва вақт

Купить
1 Макон ва вақт 2 Макон ва вақт борлиқнинг фундаментал шакллари. Бизни қуршаган дунё мазмуни, борлиқнинг умумий хоссаси бўлган борлиқ ҳақида сўз юритар эканмиз, макон ва вақт тушунчаларини четлаб ўтишимиз мумкин эмас. Зеро, ҳар қандай жисм, нарса, ҳодиса доим борлиқнинг бошқа предметлари ва ҳодисалари билан ёнма-ён келади, кўламлилик хусусиятига эга бўлади. Шунингдек улар ўз ички ва ташқи ҳолатларини бир-бирига нисбатан ўзгартиради ва бу турли ҳолларда ҳар хил тезлик, маром, суръат ва давомлилик билан юз беради. Алоҳида ҳолда айрим ягона деб қараладиган бу кўрсаткич - лар мажмуи бизга вақт ҳақида тасаввур беради. Макон ва замон ўз ранг-баранглигида чексиз борлиқнинг шакллари сифатида амал қилади. 3 Субстанци онал йўналиш Макон ва вақт фалсафа тарихида Реляцион йўналиш макон ва замон материя ва онгга боғлиқ бўлмаган мустақил моҳиятлар сифатида қаралган макон ва вақтни мустақил моҳиятлар сифатида эмас, балки реал дунё объектлари ва жараёнлари ўртасидаги алоҳида муносабатлар сифатида тушуниш билан боғланади 4 . Субстанционал концепция асосчилари М акон ва замонни материяга ҳам, бир-бирига ҳам боғлиқ бўлмаган мустақил моҳиятлар дир Макон атомлардан иборат . У бўшлиқдир. Макон мутлақ, бир жинсли ва ҳаракатсиз бўлади, вақт эса бир текис оқади. Демокрит, Эпикур Лукреций Кар макон объектив, бир хил ва чексизДемокрит , Платон Демокрит Эпикур 5 Макон ва вақт микро дунё м а кро дунё жонли табиат м егадунё ижтимоий борлиқ биологик вақт психологик вақт ва ҳ.к. 6 Шунга қарамай, макон ва вақт ҳақидаги бу тасаввурлар муайян эмпирик асосдан холи эмас эди. XVIII-XIX асрларда субстанционал концепция фалсафада Етакчи концепция материядан ташқарида соф макон ёки моддий жараёнлар билан мутлақо боғлиқ бўлмаган вақт мавжуд Метафизик концепция 7 «...ҲАММА НАРСА ВАҚТДА ЮЗАГА КЕЛМАЙДИ ВА ЮЗ БЕРМАЙДИ, БАЛКИ ВАҚТНИНГ ЎЗИ ШУ ШАКЛЛАНИШ, ЮЗАГА КЕЛИШ ВА ЮЗ БЕРИШДИР». Ф.Гегель Диалектик тафаккур соҳиби бўлган. У макон мустақил бўлиши мумкин эмаслигини қайд этган . 8 . Аристотель ҳаракат «олдин» Вақт шу «ҳозир»нинг кетма-кетлиги, уларнинг алмашуви, саноғи, ҳисоби, «олдинги ва кейингига боғланган ҳаракатлар сони» дир«кейин» «кейин»«олдин» « ҳозир » « ҳозир »вақт 9 Субъектив идеализм вакиллари макон ва вақт ҳақида Д.Юм (1711-1776) И.Кант (1724-1804) макон ва вақт га индивидуал онг шакллари мавжудлигининг объектив хусусияти инсон ҳиссиёти шакли – кузатиш шакли ҳам макон ва вақт га субъектив 10 Материалистик ёндашув вакиллари макон ва вақт ҳақида И.Ньютон (1643-1727) А.Эйнштейн (1879-1955) макон ва вақт ни онгдан ташқарида мавжуд учун улар фақат идрокда мавжуддир 11 Макон ва вақт н исбийлик назарияси нуқтаи назаридан Материя мавжудлигининг атрибутлари материя каби, мустақил ҳолда мавжуд бўла олмайдимакон , вақт, ҳаракат материя мавжудлигининг асосий шакллари дунё м уқаррар тарзда фақат макон ва вақт да мавжуд 12 Макон ва вақтнинг асосий хоссалари Маконнинг уч ўлчовлилиги Вақтнинг бир йўналишлилиги 13 Маконнинг кўп ўлчовлилиги. Нисбийлик назариясини ривожлантирувчи ва кучли, кучсиз, электромагнит ва гравитацион ўзаро таъсирларга нисбатан яхлит ёндашувчи ҳозирги табиий-илмий концепциялар маконнинг уч ўлчовлилиги ва вақтнинг бир ўлчовлилиги (у ўтмишдан келажакка қараб оқиши)ни моддий жисмлар борлиғининг эҳтимол тутилган ҳолларидан бири сифатида талқин қилади ва бизнинг Метагалактикамиз билан бир қаторда ўзга дунёлар ҳам мав - жудлигини фараз қилиб, макон ва вақтнинг кўп ўлчовлилиги ғоясини илгари суради. Бошқа оламларда макон ва вақт бутунлай ўзгача тузилиш, кўламлилик ва шаклларга эга бўлиши мумкинлиги тахмин қилинади. 14 Маконнинг уч ўлчовлилиги. Маконнинг уч ўлчовлилиги ҳанузгача илмий-назарий жиҳатдан аниқ исботланмаган. Макон ва вақтнинг чексизлиги ҳамда туганмаслиги , маконнинг уч ўлчовлилиги, вақтнинг бир йўна - лишлилиги, орқага қайтмаслиги макон ва вақтнинг асосий хос - салари сифатида қаралиши лозим. Биз макроскопик тажрибада кўрадиган объектлар уч ўлчовли кўламлиликка – уч ўлчовдаги ўлчамлиликка эга. Маконнинг ҳар қандай нуқтаси уч сони ёрда - мида берилади. Аммо маконнинг уч ўлчовлилиги файласуфлар учун амалда жумбоқ бўлиб қоламоқда. Улар учун бу асослашга уринишлар натижа бермаётган эмпирик постулат сифатида қа - бул қилинади. Маконнинг уч ўлчовлилигини таърифлаб берган Аристотель пифагорчиларнинг ғоялари ёрдамида уни асослаш га ҳаракат қилган. У уч ўлчов энг мукаммал ва тугалланган бў - либ, 15 Макон ва вақт нинг метрик хоссалари Кўламлилик Жой макон чегараси ва у қамраб олувчи муайян ҳажмнинг бирлиги Ўрин – бир жойнинг бошқа жойларга нисбатан координацияси. Давомлилик Лаҳза Давомлилик – объект мавжудлигининг давомийлиги ва , с ақланишидир. Давомлилик воқеа-ҳодисаларнинг синхрония ёки диахрония муносабатлари билан тавсифланиши мумкин давомлиликнинг парчалаб бўлмайдиган атоми, давомлилик кванти. Давомлилик чегарага солинган лаҳзалар мажмуи. 16 Макон ва вақт нинг топологик хоссалари вақт тартиби сифат кўрсаткичлари вақтнинг ўлчамлилиги макон ва вақтнинг боғлиқлиги макон ва вақтнинг узлуксизлиги вақт йўналиши 17 Вақт тартиби ва йўналиши ўтмиш ҳозирги вақт келажак 18 Макон ва вақтнинг концепциялари Динамик концепция Статик концепция В ақт жараёнларининг, шу жумладан вақт оқимининг объектив борлиғини, яъни ўтмиш, ҳозир ва келажак воқеалари ўртасида реал физик фарқлар мавжудлигини тан олади. О бъектив вақт жараёнлари мавжудлигини инкор этмаган ҳолда, вақтнинг ўтмиш, ҳозир ва келажакка бўлинишини рад этади. 19 Ижтимоий макон. Макон ва вақт муносабатларининг янада мураккаброқ манзараси ижтимоий тузил - маларда кузатилади. Бу инсоннинг дунёга муносабати билан белгиланган, инсон фаолияти ва амалиётининг ўзига хос хусусиятларига тарихий боғлиқ бўлган ижти - моий макон тўғрисида сўз юритиш ўринли бўлади. У алоҳида инсоний маъно касб этади ва биосфера, сайёра ва коинот даражасидан бир вақтда ўрин олади, шу би - лан бирга инсон яратган инфратузилма, ўзлаштирилган ҳудудлар, фойдалани - лаётган сув ва фазо океанлари, жамулжам ҳолда инсон яшайдиган маконга айлан - ган коинот кенгликлари кўринишида улардан ажралиб туради. Бунда кўламли струк - туралар ўз ҳолича, хаотик тарзда вужудга келмайди, балки жамият эволюцияси объектив жараёнларининг маҳсули ҳисобланади ва муайян халқларнинг турмуши ва маданиятин 20 Ижтимоий вақт Ижтимоий вақтда муайян одамлар, ижтимоий жамоалар, айрим ҳамжамиятлар, миллатлар, давлатлар ва пировард натижада бутун инсоният борлиғининг вақт кўрсаткичларини фарқлаб, ижтимоий вақт структурасининг мураккаблиги тўғрисида ҳам сўз юритиш мумкин. Ижтимоий вақт ҳам ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, у, биологик ва планетар-космик вақтдан фарқли ўлароқ, нотекис оқади. И нсоният шаклланиш жараёнининг дастлабки босқи - чида бошла н ган ижтимоий вақт кейинги даврларда деярли ўзгаришсиз кечди ва фан-техника тараққиётининг илк аломатлари пайдо бўли - ши билан, XVII-XVIII асрлардан эътиборан жадалроқ суръат касб эта бошлади. ХХ асрда юз берган фан-техника инқилоби ижтимоий макон - ни кенг қамраб олди ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг ривож - ланишига алоҳида тус бериб, вақт ҳаракати 21 Хулоса М акон ва вақт ҳақидаги фалсафий қарашларни умумлаштириб ва бу категориялар мазмунини дунё ҳақидаги ҳозирги табиий- илмий билимлар билан бойитиб, юқорида айтилганлар нуқтаи назаридан макон ва моннинг асосий вақт асосий хо ссаларини қайд этиб ўтамиз. Жумладан, макон кўламлилик, бир жинсли - лик ва кўп ўлчовлилик билан тавсифланадиган мавжудлик тартиби, вақт эса давомлилик, орқага қайтмаслик ва изот - роплик, яъни мумкин бўлган барча йўналишларнинг тенг ҳу - қуқлилиги хос бўлган воқеаларнинг ҳаракат тартиби ва кет - ма-кетлиги дир .
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha