Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 155.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Маъмурий ҳуқуқнинг ўзига хос хусусиятлари

Купить
Маъмурий ҳуқуқнинг ўзига хос хусусиятлари Режа: 1. Маъмурий ҳуқуқ тушунчаси ва предмети. 2. Маъмурий ҳуқуқ ва уни бошқа ҳуқуқий фанлар билан ўзаро алоқаси. 3. Ижтимоий муносабатларни маъмурий ҳуқуқий тартибга солиш. WWW.ARXIV.UZ Маьмурий ҳуқуқ тушунчаси ва предмети. М аъмурий ҳуқуқ давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий муносабатларни, яъни давлат органла рининг ижро этиш ва фармойиш бериш фаолияти жараёнида юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган ҳуқуқ сохасидир. Давлат бошқаруви ижтимоий хаётнинг энг муҳим томонларини қамраб олади. Бу жараёнда хўжалик ташкилотчилик, маданий,. маърифий ишларни амалга оширилади, маьмурий-сиёсий масалаларни ҳал қилинади. Давлат бошқарувини ташкил этиш тартиби ва бошқарувни амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган турли-туман ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олган ҳуқуқнинг алоҳида тармоғи маъмурий ҳуқуқ деб аталади. Маъмурий ҳуқуқ томонида тартибга солинадиган муносабатлар қуйидагилардан иборат: яъни, - ташкилий жихатдан бири иккинчисиг - бир-бирига бўйсунмайдиган давлат идора органлари (икки вазирлик, икки ҳокимлик); -давлат идора органлари ва уларга буйсунадиган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ўртасидаги муносабатлар; - давлат идора органлари ва жамоат бирлашмалари ўртасидаги муносабатлар; - давлат идора органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар. Шундай қилиб, маъмурий ҳуқуқ - давлат бошқарув органларининг ижрочилик ва фармойиш берувчилик фаолиятинингг самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларнинг деярли барчаси маъмурий ҳуқуқ нормалари ёрдамида амалга оширилади. Маъмурий ҳуқуқ нормалари давлат ҳуқуқи нормаларидан келиб чиққан холда, аввало бошқарувига хос бўлган хусусиятларни ва унинг бошқа давлат фаолияти турлари (қонунчилик, суд, прокурор назорати ва бошқалар) билан ўзаро муносабатини, шунингдек, давла Маъмурий хуқуқ нормалари шу билан, бирга бошқарилувчи объектларнннг алоқаларини тартибга солиб туради. Ушбу нормалар режалаштириш тартибини, моддий ресурсларни таксимлашни, иш хакини белтилашни ҳам мустахкамлайди. Маъмурий хуқуқ нормалари давлат ҳуқуқи нормаларини янада аниқлаштириб ва тўлдириб. фуқароларнинг кўпгина ҳуқуқ ва мажбуриятларини, уларнинг бошқарув органлари орқали амалга ошириш механизмини ҳамда ушбу хуқуқларни ҳар қандай бЎзилишлардан ҳимоя қилишни белгилайди. Маъмурий ҳуқуқ нормалари жамоат ташкилотлари ва жамоат органларининг ҳуқуқий мақомини ўрнатишида катта аҳамиятга эга. Маъмурий хуқуқ нафақат бошқарувни, балки бошқарилувчи фаолиятни ҳам тартибга солади. Миоол учун, йўл ҳаракати коидалари, жамоат жойида юриш-туриш коидалари, ов қилиш, оавдо, санитария ва ёнгандан саклаш Рус олими Петров Г.И.нинг фикрича «маъмурий ҳуқуқ нафакат давлат бошқарувини» балки жамоат бошқарувини ҳам тартибга солади. Давлат жамоат ташкилотлари ва органларига баъзи бир ҳуқуқий ваколатларни амалга ошириш имкониятини беради. Масалан, корхона мехнат жамоасининг умумий йиғилиши ёки кенгашининг ваколат доирасини белгилаб беради. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, жамоат бошқарувининг кўпгина томонлари қонунчилик билан эмас, балки жамоат ташкилотларининг нормалари масалан, Устав, Низом билан тартибга солинади, Маъмурий ҳуқуқ давлат бошқарувининг барча соҳаларини, шу жумладан халқ ҳўжалиги соҳасини бошқаришни тартибга солади. Лекин "хўжалик ҳуқуқи" тарафдорлари ушбу қарашни инкор этишади. Уларнинг тасдиқлашларича, халқ хўжалиги соҳасидаги бошқарув муносабатлари ҳамда корхона в Маъмурий хуқуқ ва уни бошқа ҳуқуқий фанлар билан ўзаро алоқаси. Маьмурий хуқуқ фани ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ўз усулларига эга. Маъмурий ҳуқуқ усулларини фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш усулларвдан фарқлай олиш лозим. Сабаби, бир хил ижтимоий муносабатларнинг ҳам маъмурий хуқуқ, ҳам фуқаролик ҳуқуқи билан тартибга солинишида керак бўлади (масалан, савдо сохасида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар маъмурий хуқуқ томонидан ҳам, фукаролик хуқуқи томонидан ҳам тартибга оолинади). Фуқаролик- ҳуқуқий усуллари орқали тартибга солишда томоналар эрки юридик жиҳатдан тенглаштирилган. Маъмурий ҳуқуқда эса ҳамма вақт бир томоннинг эрки юқорида туради, яъни бу маъмурий хуқуқда томонларнинг тенг эмаслигини англатади. Маъмурий ҳуқуқда бир томон давлат-ҳокимият ваколатига эга бўлади ҳа Юқорида айтиб ўилганлардан, маъмурий ҳуқуққа томонларнинг тенг эмаслиги хусусияти хосдир, деган хулосага келиш керак эмас. Чунки, маъмурий ҳуқуқда келишиш усули ҳам мавжуддир. Масалан, икки орган ўртасида юзага келган масалалар ўзаро тенглик, яъни икки орган келишуви билан ҳал этилиши мумкин. Бу маъмурий хуқуқда горизонтал маъмурий- хуқуқий муносабатлар мавжудлигини англатади. Маъмурий хуқуқ фани давлат (конституцион) ҳуқуқ фанига жуда яқин туради. Лекин шу билан бирга бу икки фан ўртасида ўзаро фарқлар мавжуд. Давлат (канституцион) хуқуқи фани хуқуқ тизимида алохида ўринни эгаллайди. Унда давлатнинг ижтимоий тузулиши ва сиёсатнинг асослари, давлат билан шахс ўртасидаги ўзаро муносабатлар. миллий-давлат ва маъмурий-худудий тузулиш, давлат органлари тизимининг асослари ифодаланан. Давлат ҳу Маъмурий ҳуқуқ эса давлат ҳуқуқининг кўпгина нормаларини янада аниқлаштиради, фуқароларнинг ҳуқуқий мақомини асосий бўлмаган бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан тўлдиради, фуқаролар томонидан ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлар бажарилишининг бошқарув механизмини белгилаб беради. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига биноан фуқаролар давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Ушбу жараён давлат (конституцион) ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади. Маъмурий ҳуқуқ эса мана шу шикоятларнинг қайси органга тегишлилигини. шикоятни кўриб чиқиш муддати ва тартибини ҳамда бошқа томонларни тартибга солади. Маъмурий ҳуқуқ фуқаролик ҳуқуқи билан чамбарчас боғлиқдир. Бу икки ҳуқуқ соҳаси баъзи бир хил ижтимоий муносабатларни тар Фукаролик ҳуқуқи эса мазкур ташкилотлар ўртасида тузуладиган шартномаларни тартибга солади. Фуқаролар иштирокидаги кўпгина фуқаролик- ҳуқуқий муносабатлари давлат бошқарув актлари орқали юзага келади. Баъзи ҳолларда эса мулкий муносабатлар давлат бошқаруви актининг ўзидан тўғридан- тўғри (яьни шартномасиз, масалан, жарималарни ундириш) келиб чикади. Айрим ҳолларда давлат бошқарув органлари давлат органи сифатида эмас, балки фуқаролик ҳуқуқи нормалари асосида ҳаракат қилувчи-юридик шахс сифатида намоён бўлади. Масалан, давлат бошқаруви органи бирон-бир ташкилотдан бинони ижарага олиши ёки алоқа корхонаси билан тузулган шартномага асосан телефон алоқасидан фойдаланиши мумкин. Бундай ҳолларда давлат органи бошқарув органи сифатида ҳаракат қилмайди. Баъзи бир маъмурий ҳуқуқ нормалари меҳнат ҳу Маъмурий ҳуқуқ молия хуқуқи билан ҳам боғлиқдир. Молия хуқуқи давлатнинг молиявий фаолияти соҳасидаги ижтимоий муносабатларни, биринчи навбатда эса миллий даромадни ташкил этувчи-пул маблағларининг йиғилиши ва тақсимлашни тартибга солади. Молия ҳуқуқида молиявий муносабатларни тартибга солишда тўғридан-тўғри буйруқ бериш усули (яъни, маъмурий ҳуқуқ усули) кўп қўлланилади. Молия органларининг компетенциясини белгиловчи ҳуқуқий нормалар бир вақтнинг ўзида ҳам маъмурий ҳуқуқ, ҳам молия ҳуқуқи нормаси хисобланади. Молия органлари қарорларининг мазмунини белгиловчи нормалар - молия ҳуқуқи нормаларидир. Молия органлари ишини ташкил этиш эса, маъмурий ҳуқуқ нормалари билан белгиланади. Бошқача қилиб айтганда, маъмурий ҳуқуқ молия соҳасидаги бошқарув муносабатларини тартибга солса, молия хуқуқи мо Маъмурий ҳуқуқ жиноят хуқуқи билан ҳам чамбарчас боғлиқ.. Маъмурий ҳуқуқ ўзида кўпгина умуммажбурий бўлган қоидаларни (масалан, йўл ҳаракати, паспорт тизими, санитария ва х.к.) ўзида мужассамлаштиради. Бу коидабызарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Лекин айрим ҳолларда яъни такроран содир этилганда ёки оғир оқибатларга олиб келганида, мазкур қоидабЎзарлик жиноий жавобгарликни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Маъмурий ҳуқуқ фани қандай ҳуқуқбузарликлар маъмурий ху қ у қ бызарлик хисобланишини белгилаб беради. Маъмурий ҳуқуқ тизими. Маъмурий ҳуқуқ фанининг нормалари асосан икки қисмга бўлинади: WWW.ARXIV.UZ а) умумий қисм — давлат бошқарувининг барча соҳаларини қамраб олувчи нормаларни ўз ичига олади. Маъмурий ҳуқуқнинг умумий қисми таркибида қуйидаги нормалар ажралиб туради: -давлат бошқаруви хусусиятларни белгиловчи ҳамда давлат бошқаруви тамойилларини мустахкамловчи нормалар. - давлат бошқарув органларининг ҳуқуқий мақомини, фаолиятининг шаклини белгиловчи нормалар; - давлат хизматини тартибга солувчи нормалар; - бошқарилувчи объектларнинг мақомини белгиловчи нормалар; - жамоат ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги нормалар; - фукароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги нормалар; - давлат бошқарувида ишонтириш ва мажбурлаш чоралари тўғрисидаги нормалар: - давлат бошқарувида қонунчиликни таъминлаш усули тўғрисидаги нормалар. б) махсус кисм - маълум бир соҳада ҳаракат қилувчи нормаларни ў Маъмурий хуқуқ манбалари. Маъмурий ҳуқуқ манбалари бўлиб, ўзида маъмурий ҳуқуқий нормаларни ифода этган давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларининг (айрим ҳолларда эса, бошқа давлат органларининг) актлари хисобланади, Бу нормалар қонунларда, вакиллик органларининг бошқа норматив хужжатларида, Президент фармонларида, Вазирлар Махкамаси қарорларида, вазирлик ва давлат қумиталари. ҳокимларнинг норматив актларида намоён бўлади. Бошқа хуқуқ соҳалари сингари маъмурий хуқуқнинг ҳам асосий манбаси бўлиб, 1992 йил 8 декзбрда кабўл килинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ҳисобланади. Конституцияда ижтимоий тузум ва давлат сиёсатининг асослари мустахкамланган, фуқароларнинг асосий хуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини. давлат фаолиятини ташкил этиш тамойилларини ўрнатилгандир Конституциянинг II бўлимида эса фуқароларнинг асосий хуқуклари, эркинликлари ва бурчлари кўрсатиб ўтилган. Унга кўра Ўзбекистон Республикаси фукаролари шахсий (24-31 м), сиёсий (32-35м), иктисодий ва ижтимоий (36-42м) хуқуқларга эга бўлиб, бир қатор бурчларни (47-52м) бажарадилар. Ўтган дарсларда айтиб ўтилганидек, маъмурий ҳуқуқ конституцион ҳуқуқ нормаларидан келиб чиққан ҳолда, фуқароларнинг давлат бошқаруви соҳасидаги ҳуқуқий мақомини аник белгилаб беради. Конституцияга биноан давлат бошқаруви органлари тизимига рахбарлик қилувчи орган бу - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасидир. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 89-моддага биноан ЎзР Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлигидир. ЎзР Президенти айни вактда Вазирлар Махкамасининг Раис Маъмурий ҳуқуқ манбаларига Ў збекистон Республикасининг Х аво Кодекси, Божхона Кодекси Солиқ Кодекси ва бошқа кодексларни киритишимиз мумкин. Бўларда фуқаролик ва бошқа ҳуқуқ соҳаларининг нормалари билан бир қаторда, маъмурий ҳуқуқ нормалари ҳам ўз ифодасини топган. Маъмурий ҳуқуқ манбалари тизимига бир қанча қонунлар ҳам киради. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабўл қилинган янги таҳрири эса 2003 29 августда қабўл қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида" ги қонуни алохида ўринни эгаллайди. Ушбу қонуннинг 1 -моддасига биноан Вазирлар Махкамаси давлат органлари тизимига ва Ўзи ташкил этадиган хужалик бошқарув органларига бошчилик килади, уларнинг ҳамжихатлик билан фаолият курсатишини таъминлайди. Қонуннинг 3-моддасида Вазирлар Махкамаси ф 1995 йил 30 августда кабўл килинган Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бЎзадиган ҳатти-ҳарактлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида " ги қонуни. Маъмурий ҳуқуқий нормалар Ў збекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Махкамаси. вазирликлар, давлат қўмиталари актлари маьмурий ҳуқуқ манбаси сифатида, давлат бошқарувининг маълум бир соҳаларида ҳаракат қилади (лекин, баъзи актлар умуммажбурий ҳарактерга эга бўлиши мумкин). Маъмурий ҳуқуқ манбалари тизимига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг актлари ҳам киради. Масалан, маъмурий жавобгарликни кўзда тутувчи қарорлар. Бу қарорлар тегишли ҳудудда жойлашган барча мансабдор шахслар ва фукароларга мажбурий ҳисобланади. WWW.ARXIV.UZ
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha