Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 507.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чоралари, далиллар ва исботлаш

Купить
Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чоралари, далиллар ва исботлаш РЕЖА Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки ҳимоя чоралари Далиллар Исботлаш Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш асослари маъмурий иш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилингунига қадар аризачининг ёки манфаатида ариза берилган шахснинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг аниқ хавфи мавжуд бўлса; аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бундай чоралар кўрмай туриб, ҳимоя қилиш мумкин бўлмаса ёки қийин бўлса дастлабки ҳимоя чораларини кўриши мумкин. Дастлабки ҳимоя чоралари жавобгарга муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш; бошқа шахсларга низо предметига тааллуқли бўлган муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш мол-мулкни реализация қилишни тўхтатиб туриш маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг низолашилаётган ҳужжати ижросини тўлиқ ёки қисман тўхтатиб туриш Муайян ҳаракатларни амалга оширишни тақиқлаш Юнусобод туман ҳокимининг 2021 йил 19 январдаги 452-сон қарорининг 3-бандида тумандаги “Марказий деҳқон бозори” МЧЖ чегараларини кенгайтириш ва замон талабларига мос равишда қайта реконструкция ққилиш мақсадида бозор ҳудудида жойлашган айрим тадбиркорлик субьектларига тегишли бўлган дўконлар бузилиши ва қайта қурилиши белгиланган. Бошқа тадбиркорлик субьектлари қатори “Кўча” МЧЖга ҳам унга қарашли 45 квадрат метр майдондаги савдо дўкони бузилиши ҳақида огоҳлантириш берилган. Бироқ ушбу дўкон учун тўлаб берилиши лозим бўлган компенсация пулларининг 22 000 000 сўм қисми тўлаб берилмаган. Шу сабабли, аризачи ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилган ва МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ҳали бошланмаганл Низолашилаётган ҳужжат ижросини тўхтатиб туриш Туман ҳокимининг 2020 йил 21 декабрдаги 569-сон қарорига кўра “Мусаффо осмон” фермер хўжалигига “Порлоқ йўл савхози” МФЙ ҳудудидан ажратилган 8,9,10,11,12- контуридаги 91,3 гектар ер майдонини “Любая бизнес хараша” фермер хўжалигига бириктириб бериш белгиланган. “Мусаффо осмон” фермер хўжалиги раҳбари судга жавобгар туман ҳокимлигига нисбатан судга ариза билан мурожаат қилиб қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган ҳамда ҳоким қарори ижросини тўхтатиб туриш, яъни “Любая бизнес хараша” фермер хўжалигига ерларни бириктириб бериш жараёнларини бошлашни тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилган. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш Ариза (шикоят) билан бирга берилган дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш билан бир вақтда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилмасдан суд томонидан кўриб чиқилади. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза суд мажлиси чоғида берилган тақдирда, у шу мажлисда кўриб чиқилиши керак. Агар дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза иш юритиш жараёнида берилган бўлса, у келиб тушганидан кейинги кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш Дастлабки ҳимоя чоралари ишни кўраётган суд томонидан ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига кўра бекор қилиниши мумкин. Аризани (шикоятни) қаноатлантириш рад этилган, ариза (шикоят) кўрмасдан қолдирилган, иш юритиш тугатилган ҳолларда, дастлабки ҳимоя чоралари тегишли суд қарори қонуний кучга киргунига қадар ўз кучини сақлайди. Бироқ суд кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиш билан бир вақтда ёки улар қабул қилинганидан кейин дастлабки ҳимоя чораларини бекор қилиш ҳақида ажрим чиқариши мумкин. Далиллар Иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг арз қилинган талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Далил турлари Ёзма ва ашёвий далиллар экспертларнинг хулосалари мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари) гувоҳларнинг кўрсатувлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари Исботлаш Тўплаш Текшириш Баҳолаш Исботлаш мажбурияти Аризачи Маъмурий орган Далилларни тақдим этиш ва талаб қилиб олиш Далиллар ишда иштирок этувчи шахслар томонидан тақдим этилади. Суд ишни тўғри ҳал қилиш мақсадида далилларни ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан талаб қилиб олиши мумкин. Далилнинг алоқадорлиги Даилнинг мақбуллиги Далилларнинг алоқадорлиги Суд фақат ишга алоқадор бўлган далилларни қабул қилади. Агар тақдим этилган далиллар кўрилаётган ишга алоқадор бўлмаса, улар иш материалларига қўшиб қўйилмайди, уларнинг далил сифатида рад қилинганлиги суд ҳужжатида акс эттирилади. Далилларнинг мақбуллиги Қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши лозим бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. Исботлашдан озод қилиш асослари Ишнинг маъмурий суд томонидан барчага маълум деб топилган ҳолатларини исботлаш талаб этилмайди. Маъмурий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган маъмурий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга дахлдор бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйи Далилларга баҳо бериш Суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончига кўра баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Қўшимча экспертизалар Такрорий экспертизалар Комиссиявий экспертиза Комплекс экспертиза Далилларни таъминлаш Зарур далилларни тақдим этиш мумкин бўлмай қолади ёки қийинлашади деб ҳисоблашга асоси бўлган шахслар ишни ўз юритувига қабул қилган суддан ушбу далилларни таъминлаш тўғрисида илтимос қилиши мумкин. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha