Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 422.5KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Huquqshunoslik

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Мехнат бозорини шаклланиши ва ривожланиши

Sotib olish
Мехнат бозорини шаклланиши ва ривожланиши01 0D05 0B Режа: 1. Мехнат ресурслари ижтимоий- иктисодий категория сифатида 2. Мехнат ресурсларининг шаклланиши 3. Мехнат ресурсларидан фойдаланиш 4. Мехнат ресурсларидан фойдаланишнинг минтакавий хусусиятлари . Мехнат ресурслари ижтимоий-иктисодий категория сифатида Моддий неъматлар ишлаб чикариш ва хизматлар курсатиш иккита зарур таркибий кисмдан: бир томондан, моддий ресурслар (хом ашё, асбоб- ускуналар ва хоказо)дан ва иккинчи томондан, инсон ресурсларидан, яъни касб малакалари ва билимларига эга булган ходимлардан иборат. Бошкачарок килиб айтганда, мамлакат ахолисининг бир кисми булган инсон ресурслари моддий ресурслар билан бир каторда иктисодий ривожланиш омили сифатида хам намоён булади. Бирок бу омиллар уз хусусиятларига караб бир- бирларидан мухим белгилари билан фаркланади. Инсон ресурслари - одамлардир. Улар факат моддий неъматлар яратиб колмай, шу билан бирга уларни истеъмол хам киладилар. Одамлар узларнинг моддий ва маънавий эхтиёжлари жихатидан унчалик бир хил эмаслар. Бунга yларнинг жинси, ёши, соглиги , оилавий ахволи, маълумот даражаси ва бошка ижтимоий, психофизиологик сифатлари сабаб булади. Шунинг учун бир киши иккинчисига ухшамайди. . Мехнат ресурслари деб, узининг аклий ва жисмоний мехнати билан ижтимоий ишлаб чикаришда иштирок этадиган мехнатга кобилиятли кишилар тупламига айтилади.. Ёш чегараси эркаклар 60 ёшга, аёллар 55 ёшга етгандан cунг пенсия олиш хукики билан белгиланади. Бирок бу коидадан истисно хам бор. Организмга юксак рухий физиологик босимлар билан боглик касб фаолиятининг айрим турлари учун пенсия чизиги сезиларли равишда 5-10 йилга пастрок, баъзан ундан хам купрок. Бу ерда имтиёзли шартларда карилик пенсияси тизими амал килади. Аёллар учун пенсия ёши одатдаги халкаро тажриба даражасида булсада, хамма жойда эркакларнинг уртача умир куриши аёлларга нисбатан сезиларли равишда камрокдир.25 09 11 2B 11 17 06 05 0C0B 15 23 0C1C Мехнатга лаёкатли ёшдаги кишиларнинг маълум кисмини сира ишламаган ёки соглиги ёмон булганлиги учун ишлашдан тухтаган кишилар ташкил этади. Бу уринда гaп I ва II гурух ногиронлари хакида бормокда, давлат уларни пенсия билан таъминлаб туради. Бу кишилар мехнат ресурслари таркибига киритилмайди. Бирок 1 ва II гурух ногиронларининг айримлари (агар ишлаб чикаришда кулай шароитлар яратилса) ишлашлари мумкин. Шунинг учун хам мехнатга лаёкатли ёшдаги ишлаши мумкин булган, давлат томонидан пенсия ёши белгиланган ёшгача булган фукоралар мехнат ресурсларига киради (l вa II гурух ногиронларидан ишламайдиганлари бундан мустаснодир). Мехнатга лаёкатли ёшдаги ахоли орасида ишламайдиган ногиронларнинг сони нисбатан камрок ва нисбатан баркарордир. Мехнатга лаёкатли ёшдаги мехнат килишга кобилиятли ахоли" тушунчасини таърифлаб олгандан кейин мехнат ресурсларига кирадиган фукороларнинг бошка категорияларига - ишлайдиган усмирлар ва ишлайдиган пенсионерларга утиш мумкин. Фукороларнинг ана шу кисми мамлакат хужалигидаги мехнат билан бандлигининг хукукий асоси хамиша конун билан белгиланади. Хусусан, хозирги вактда Узбекистон Республикасининг «Ахолини иш билан таъминлаш тугрисида»ги конунида мехнат хукукини pyёбгa чикариш ахолининг мехнат билан бандлиги сохасидаги давлат сиёсатининг энг мухим тамойилларидан бири сифатида тилга олинган. Мехнатнинг намоён бўлиш шакллари ва функсиялари — биринчидан , инсон куввати сарфланади: бу мехнатнинг биологик жихати; — иккинчидан , ходим ишлаб чикариш воситалари билан боғланган холда харакат килади: бу мехнатнинг ташкилий- технологик жихати; — учинчидан , ходимлар ишлаб чикаришда ўзаро боғланган холда харакат киладилар. Ходимлар ишлаб чикариш воситалари билан ўзаро боғликлигининг мазмуни ва хусусияти, шунингдек, мехнатни ташкил этиш баьзи элементлари бўйича масалаларни хал этиш хусусиятлари билан белгиланади: — иш ўринлари пухта ўйлаб жойлаштирилиши ходимларнинг иш жойида кўчиб юриш маршрутларини кискартириш, ускуналарга хизмат кўрсатиш кулайлиги, иш пайтида ходим гавдасини тутиши кабилар хисобига иш вакти ва ходимларнинг физиологик куч- харакатлари тежалишини таьминлайди; — окилона мехнат усуллари ва методлари асбоблар ва ускуналардан нихоятда яхши фойдаланилишига, иш вактидан тежаб фойдаланишга, ишларнинг юкори сифатлилигини таьминлашга, мехнат меьёрларини бажариш ва ошириб бажаришга кўмаклашади; — мехнат ва дам олишнинг физиологик жихатдан асосланган ички смена тартиби ходимларнинг юкори иш кобилиятини Ходимлар ўртасида ўзаро харакатлар куйидагиларга: — биринчидан , мехнатни ташкил этишнинг якка тартибдаги ва жамоа тарзидаги шаклларига, корхонада кабул килинган мехнат таксимоти ва кооперасиясига; — иккинчидан , ходимлар таркиби ва сонига; — учинчидан , корхонанинг ташкилий- хукукий шаклига боғлик бўлади. Мехнат функсияларини куйидагича ажратиб кўрсатиш мумкин: 1. Инсон эхтиёжларини кондиришга каратилган неьматларни ишлаб чикаришда (ишлаб чикаришнинг бошка омиллари билан бир каторда) катнашиш. 2. Ижтимоий бойликни шакллантириш ва жамиятни ривожлантириш (бу борада хам ишлаб чикаришнинг бошка омиллари билан бир каторда). 3. Бутун кишилик жамиятини ривожлантириш, ижтимоий тараккиётни олға силжитиш, фан ва маданиятни тараккий эттириш. 4. Инсоннинг ўзини шакллантириш. 5. Шахснинг ўзлигини намоён этиш усули. 6. Озодликни ижод этиш инсониятга озодлик сари ёьл очиб берадиган куч Адабиётлар руйхати: 1. Абдурахмонов к.Х. «Мехнат иктисодиёти» (Дарслик) Т:. «МЕХНАТ» нашриёти, 2004. 2. Абдурахманов к.Х. ва бошкалар. Мехнат иктисодиёти ва социологияси (дарслик). -Т.: Укитувчи, 2001. 3. Абдурахмонов к. Х., Холмуминов Ш.Р. «Мехнат иктисодиёти ва социологияси» (Укув кулланма) Т:. ТДИУ, 2004. 4. Барбарова Е.Л. Экономика и социология труда М:. 2005. 5. Инсон таракиёти тугрисида маъруза. Т.: 2001. 6. Куликова И.П. и.др. Современная экономика труда: Монография. М.: ЗАО «Финстатинформ», 2001. 7. Липсну И.В. Экономика. Учебник -М.: Омега К, 2004. 8. Наризикулов Н. ва бошкалар «Инсон ресурслари иктисодиёти» (укув.кул) Т.: 2004. 9.Hart Robert A., S.Kawasaki «Work and Pay in Japan» Cambridge: Cambridge University Press , 2003. .
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Xalqaro daryolardan foydalanishning huquqiy asoslari
  • Avtonomiya institutining konstitutsiyaviy asoslari
  • Fuqarolik olishning xalqaro-huquqiy asoslari
  • Xalqaro tashkilotlarning xalqaro-huquqiy javobgarligi
  • BMT Ustavining xalqaro-huquqiy tabiati

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский