Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Купить
Мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Миграция- (лотинча, migratio) аҳолининг мамлакат доирасида бир жойдан бошқа жойга ёки бир мамлакатдан бошқа мамлакатга кўчиши ёки кўчирилиши деган маънони билдиради. Миграция нима? Эммиграция- мамлакат аҳолисининг бошқа давлатга вақтинчалик ёки доимий яшаш учун зўравонликсиз кўчиб ўтиши Иммиграция- мамлакатга бошқа давлат аҳолисининг вақтинчалик ёки доимий яшаш учун кўчиб келиши Миграциянинг турлари Ички Ташқи Ихтиёрий Мажбурий Доимий Вақтинчалик Қонуний Ноқонуний Бундан ташқари сиёсий, ҳарбий, иқтисодий, маданий ва бошқа турлари мавжуд. Миграция соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стардартлар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948) Ирқий камситишнинг барча шаклларини тугатиш бўйича айрим тушунчалар (1965) Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида халқаро пакт (1966) Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966) Барча меҳнаткаш- мигрантлар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро конвенция (1990) Миграция жараёнларини тартибга солишнинг халқаро-институтиционал механизмлари Халқаро меҳнат ташкилоти БМТнинг қочоқлар бўйича Олий комиссарлик бошқармаси Халқаро миграция ташкилоти Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Миграция ва тараққиёт бўйича глобал форум Халқаро миграция ташкилоти ҳақида видеоролик 2018 йилда Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотига тўла ҳуқуқли аъзо бўлди ва ХМТ Низомини ратификация қилди . Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди. Ўзбекистонга қайтган меҳнат мигрантларига кўмак бериш ва уларнинг қайта интеграциялашувини таъминлаш тизими шакллантирилди. Ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 22 июндаги қарори билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ва “ Йўл харитаси ”ни амалга ошириш доирасида мигрантлар ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди. Мамлакатимиздан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар учун қулай меҳнат шароити яратиш, уларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатини таъминлаш, шунингдек, шундай юртдошларимизни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашни кафолатлашга қаратилган “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида” ги қонун ишлаб чиқилди. Ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” ги президент фармони қабул қилинди. 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги президент қарори қабул қилинди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари учун “Мигрантлар ҳуқуқлари: халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик” мавзусида ўқув курси Меҳнат мигрантларини ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ муаммолар 1 • Иш берувчилар квота тизими бўйича меҳнат мигрантларини ишга ёллаш учун тўланадиган солиқ миқдорини юқори баҳолаб, ишга норасмий ёллашни афзал кўрмоқда . 2 • Жаҳонда юз бераётган уруш ва инқирозлар, давлатлар ўртасидаги ўзаро санкция сиёсати оқибатида иқтисодий ўсиш пасайиши, нарх-наво ошиши, ишсизлик кўлами кенгайиши кузатилиб, бу ҳолат меҳнат мигрантларининг ижтимоий, иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатмоқда. 3 • Мигрантларнинг ўз малакасини ошириши учун ўқув курслари бутун Республикани қамраб олмаган. 4 • Болалар миграциясини тартибга солишнинг ҳуқуқий механизмлари заиф. 5 • Мигрантларни қабул қилган давлатларнинг миллий қонунчилиги мигрантлар ва ўз фуқаролари учун турли хил талқин қилинмоқда Меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча тавсия ва таклифлар 1. Меҳнат мигрантлари ҳуқуқини қонуний ишга ёлланишига қадар ва кейин ҳам ҳимоя қилиниши кафолатини кучайтиришнинг ҳуқуқий асосини такомиллаштиришга қаратилган халқаро, минтақавий ва давлатлараро доимий маслаҳатлашув механизмини такомиллаштириш 2. Меҳнат мигрантларини хорижий давлатда қонуний, тартибли ва назорат остида ишга жойлашуви салмоғини изчил кенгайтириб бориш, бунда хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ва ишончли хорижий иш берувчилар ягона маълумотлар базасини кенгайтириш ва доимий янгилаб бориш 3. Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини, қонуний ишга ёлланишига қадар ва ундан кейин уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ЭЪТИБОРИНИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha