Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Ноябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы религиоведения

Продавец

Bohodir Jalolov

Миллий динлар

Купить
Мавзу. «Миллий динлар» Режа: 1. Миллий динлар ва уларнинг келиб чиқиши, ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари 2. Хиндуизм 3. Жайнизм 4. Синкхизм 5. Даосизм 6. Конфуцийлик 7. Синтоизм  Миллий динлар деб, одатда, бир миллатга мансуб халқлар эътиқод қиладиган динлар тушунилади. Бундай динлар шаклланишининг дастлабки ва энг сўнгги даврларини бир-биридан фарқлаш лозим. Дастлабки миллий динлар қулдорлик жамиятида вужудга келган бўлиб, одатда, политеистик, яъни кўп худолик динлари бўлган. Масалан, қадимги грек дини кўп худоликнинг ўзгинасидир. Зевс- пантион (қадимги грек тилида – бош худо) ҳисобланиб, бир укаси денгиз худоси, иккинчи укаси – ер ости подшолигининг худоси ҳисобланар эди. Шунингдек, муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси, уруш худоси, қуёш худоси ва санъат ҳомийси ва бошқа яна бир қанча худолар бўлган.  Қулдорлик жамиятидаги дастлабки миллий динларнинг ўзига хос яна бир хусусияти охират тўғрисидаги тасаввурнинг пайдо бўлиши ва унга ишонишдир. Аммо бу даврда бундай тас  Миллий динлар элат-миллат динлари деб ҳам юритилади. Чунки улар уруғ-қабила динларидан фарқли равишда синфий жамият қарор топиши ва шаклланиши даврида вужудга келган ва ривожланган. Бинобарин, улар аввало элатнинг сўнгра, миллатнинг шаклланишини ўзларида акс эттирган.  Миллий динларда тасаввур қилинган худолар миллий худолар ҳисобланиб, ибодат-маросимлар асосан муайян элат ёки миллатгагина мос тушар эди. Бинобарин, бу хилдаги қадимги динлар миллий давлат характерида бўлиши билан бошқа дин шаклларидан ажралиб турган.  Энг сўнгги даврнинг миллий динларига қуйидагилар киради:  Ҳиндуийлик,  Жайнизм,  Синкхизм,  Даосизм,  Конфуцийлик,  Синтоизм  Яхудийлик.  Ҳиндуийлик – ҳозирги Ҳиндистонда тарқалган дин шаклидир. У эрамиздан олдинги динлар – брахманизм ва ведаларнинг эволюцияси натижасида эрамизнинг биринчи минг йиллиги ўрталарига келиб шаклланган. Шу даврдан бошлаб ҳиндуийлик ҳукмрон динга айланган. Ҳозирги вақтда Ҳиндистон аҳолисининг ўрта ҳисобда 83 дан ортиқроқ фоизи ҳиндуийликка эътиқод қилади. Ҳиндуийлик синкретик дин бўлиб, турли эътиқодлар, урф-одат ва маросимлар, маҳаллий диний эътиқод ва қарашларнинг мураккаб комплекси сифатида воқъе бўлиб, уруғ-қабила динлари элементларини, брахманлик, буддавийлик ва жайнизмнинг асосий ғояларини қамраб олган. Ҳиндуийлик ўзининг ягона ташкилотига эга эмас.  Ҳиндуийлик инсоннинг туғилганидан то вафот этишигача бўлган ҳуқуқ ва вазифаларини белгилаб ва чеклаб қўяди. Шунинг учун унда маросимчиликка к  Ҳиндуийлик политеистик дин бўлиб, унда кўп худолилик элементлари сақланган. Диндорлар тасаввурида бош худо Брахман Коинотнинг ижодкори ва яратувчисидир. Бундан ташқари ҳиндлар Вишну ва Шива худоларига ҳам эътиқод қиладилар. Ҳиндуийлик таълимотида худонинг уч хил кўринишда тасаввур этилиши (тримурти) энг олий, илоҳий, якка худонинг уч хусусияти, деб талқин қилинади. Бу христианликдаги уч юзлик худога ўхшайди.  Ҳиндуийлик таълимотича, олам пайдо бўлиб, емирилиб, йўқ бўлиб туради, яъни оламнинг яшаши прогрессив эмас, аксинча, регрессив характерга эга; ҳар бир давр оламнинг юксак ривожланган чўққисидан бошланиб, унинг инқирозга учраши билан тугайди, инсонлар гуноҳга ботиб кетгач, олам йўқолади.  Ҳиндуийлик жамиятнинг табақаларга бўлинишини акс эттирувчи савоб ва жазо (карма) ғоясига асосан  Ҳиндуийликдаги вишнуизм ва шиваизм оқимларининг вакиллари ўз худоларига бағишлаб минглаб катта-кичик ибодатхоналар қурганлар. Бу динга эътиқод килувчилар "муқаддас жойлар", дарёлар ва бошқа ҳар хил нарсаларга сиғинадилар. Ҳинд халқи орасида ёвуз руҳларга эътиқод қилиш кенг тарқалган. Улар турли ҳайвонлар – ҳўкиз, сигир, маймун ва илон кабиларга ҳам сиғинадилар, уларни муқаддаслаштирадилар. Масалан, ҳиндуийлик тарафдорлари сигирни саҳийлик манбаи ва гўзал аёл тимсоли деб ҳисоблайдилар. Руҳонийлар сигирларни сўймаслик ва гўштини емасликни тарғиб киладилар. Аммо ҳиндуийлик сигир сутини ичишни ва ундан хўжаликда иш ҳайвони сифатида фойдаланишни таъқиқламайди.  Ҳинд халқи учун Ганга дарёси муқаддас ҳисобланади. Ҳиндуийлик динига эътиқод қилувчилар Банорас шаҳрини ҳам мукаддаслаштириш  Ҳиндуийликнинг характерли хусусиятлари, юқорида қайд қилинганидек, жамиятдаги кишиларни табақаларга – касталарга ажратишдир. Ҳозирги пайтда кишиларни табақаларга бўлиш таъқиқланган. Аммо табақаларга бўлиниш минглаб йиллар давом этганлиги ва кишиларнинг онгига чуқур сингиб кетганлиги учун бу масалада муайян қийинчиликлар юз бермоқда. Ҳиндуийликнинг "муқаддас" ёзувларига Веда, Упанишадлар киради. Кейинчалик "Махабхорат" ва "Рамаяна" достонига ўхшаш, диний маросимлар ва урф-одатлар сингдирилган ҳар хил афсона, ривоят, ҳикматли сўзлар, эпик достонлар пайдо бўла бошлади.  Ҳиндуийликда жаннат ва дўзах ҳақидаги тушунчалар ҳам мавжуд. Улар марҳумларни Ганга дарёси соҳилларида куйдириб, кулини сувга оқизадилар.  Ҳиндуийликни қабул қилмоқчи бўлганларга қўйиладиган биринчи  Жайнизм – диннинг асосчиси сифатида эътиқод қилинадиган ярим афсонавий пайғамбар – Жина номи билан аталган бўлиб, эрамиздан олдинги VI асрда пайдо бўлган. Жайнизм брахманликдаги кишиларни табақаларга ажратиш системасига қарши пайдо бўлган. Унинг таълимотида 24 пайғамбарга, айниқса охирги пайғамбар – Вардхамана Махавирага сиғиниш талаб этилади. Жайнизмда жоннинг ўлмаслигига, унинг бир моддий шаклдан иккинчисига кўчиб юришига ишониш марказий ўринни эгаллайди.  Инсон ер юзида қиладиган ҳар қандай ҳаракат ва иш ана шу жон билан тан бирлигида содир бўлади деб қараш. Жонни гуноҳдан сақлаш учун ҳаётда тўғри йўлни тутмоқ, яъни дин тарғиб қиладиган барча таълимотларга, талабларга сўзсиз итоат этиш ва эътиқод қилиш зарур. Жайнизмда дигамбарлар ва шветамбарлар номли йўналиш ҳам мавжуд.  Синкхизм – (синкх – ўқувчи демакдир) XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларида Шимолий-Ғарбий Хиндистонда ҳиндуизмга қарши йўналиш сифатида пайдо бўлган. У майда ҳунарманд ва савдогарларнинг феодал зулм ва жамиятнинг табақаланишига қаршилигини ўзида акс эттирган.  XVI асрга келиб синкхлар жамоасига деҳқонлар ҳам қўшила бошлаганлар ва бу антифеодал ҳаракатни кувватлаганлар. Синкхизм монотеистик дин ҳисобланиб, жамоа бўлиб биргаликда ибодат қилишни инкор этади, руҳонийликни тан олмайди. Моддий оламдаги барча ҳодисалар синкхизм таълимотича, ягона худо – олий кучнинг ижоди, инсонлар эса худо олдида тенг, деб ҳисобланади. Бу дин таълимоти "Грантх Соҳиб" (Жаноб китоб) номли китобда изоҳланган. Синкхизм таълимотига эътиқод қиладиганлар ҳозирги кунда кам учрайди.  Даосизм – Эрамиздан олдинги IV-III асрларда Хитойда пайдо бўлган ярим фалсафий, ярим диний, синкретик таълимот. Унинг туб ғояси моддий оламдаги буюм ва ҳодисалар турли-туманлигининг моҳиятини таъминловчи, уларнинг мавжудлик сабаби ва манбаини ташкил этувчи "дао" тўғрисидаги тасаввурлардан иборат. Эрамизнинг II асрига келиб бу таълимот асосида диний қарашлар ҳам шаклланган ва у даосизм номини олган. Бу дин қадимги дунё файласуфи Дао Цзи номи билан боғлиқ "Дао дэ цзин" китобидаги таълимотга асосланган.  Даосизмда моддий олам ҳақида содда диалектика элементлари ҳам мавжуд. У дунёдаги барча буюм ва ҳодисалар ўзгаришда, харакатда, баъзи нарсалар тикланса, бошқалари сўнади, деб таълим беради.  Аммо коҳинлар бу таълимот асосига диний ғояларни қўйиб, ғоят кўп руҳ ва худоларга и  Конфуцийлик. Бу оқим қадимги Хитойда эрамиздан аввалги VI-V асрларда пайдо бўлган. Кейинчалик диний мазмун касб этган бу таълимотга маърифатпарвар Конфуций (Кун-Цзи, 551-479 йиллар) асос солган.  Конфуцийлик таълимотида дунёқараш масалаларига эмас, балки ижтимоий ахлоқ муаммоларига кўпроқ ўрин берилган. Унда "ахлоқли киши" бўлиш, донишмандлардан таълим олиш ҳақидаги ғоялар илгари сурилади. Бу таълимотга кўра жамиятда ҳукм сурган "жень" инсонпарварликка риоя қилмоғи лозим. Бу эса камтарлик, онглилик, вазминлик, меҳрибонлик, одиллик, саҳийликдан иборат. Инсон "жень" қонунини ўзлаштириш учун жамиятда тутган ўрнига қараб "ли" меъёрларини бажариши талаб этилади. Анъаналар, урф-одатлар шунга мувофиқ белгиланади. Паст табақа халқнинг "ахлоқий улуғ" бошли  Эрамизнинг бошида конфуцийликка диний ғоялар киритилган ва у диний таълимот сифатида талқин қилина бошланган. Конфуцийнинг қабри ёнига кўплаб ибодатхоналар қурилган, унга қурбонликлар қилина бошланган. Шу тариқа Конфуций худо даражасига кўтарила бошланган. XX аср бошларига келиб, Конфуций шарафига қурилган ибодатхоналар сони тобора кўпая борди.  Конфуцийликда олий илоҳий куч осмон хисобланиб, Хитой ҳукмрони эса худолар билан инсонлар ўртасидаги воситачи, "осмон ўғли", деб талқин қилина бошланган. Хитой императорларини ҳатто худо даражасига кўтарилган.  Конфуцийликда аждодларга ва рухларга сиғиниш муҳим ўрин эгаллайди. Шу боисдан қурбонлик қилиш, туғилиш, оила қуриш, дафн ва бошқа маросимлар тантанали бажарилади. Буларни давлат ҳокимлари, оила ёки уруғ бошлиқлари бошқарадилар.   Конфуций гарчи самони олий руҳий қудрат, аждодларга қурбонлик келтиришни уларни эъзозлашнинг асосий ифодаси деб билса ҳам. Ўз таълимотида осмон сирлари муаммоларини деярли тилга олмаган ҳамда руҳлар ва нариги дунё каби тушунчаларга кам эътибор берган. Конфуцийнинг фалсафий ва ахлоқий ғоялари марказида инсон, унинг ақлий ва маънавий қиёфаси, оламдаги ҳамда жамиятдаги ўрни, вазифаси ва муаммолари туради.  Конфуций фикрича, оламдаги барча мавжудот сингари инсоннинг тақдири ҳам самовий қудратга боғлиқ. Шунинг учун ҳам одамларнинг олийжаноблиги ёки тубанлиги, олий ёки паст табақага мансублигини ўзгартириб бўлмайди.  Бинобарин, подшоҳ – подшоҳлигича, фуқаро – фуқаролигича, ота – оталигича, фарзанд – фарзандлигича қолиши керак. Бундай ғоя, кўрамизки, мавжуд тизимни сақлаб қолишни назарда тута  Конфуцийнинг бу фалсафий таълимоти кейинчалик Хитойда ҳукмрон динларнинг бирига айланган ва конфуцийлик деб ном олган диннинг асоси бўлди. Бу диннинг асосий манбаси – Конфуций издошлари эрамиздан олдинги VI асрда ёзган “Лунг-Юй” (Суҳбатлар ва мулоҳазалар) китобидир. Конфуцийлик Лао Цзи таълимотидан тубдан фарқ қилади. У жамиятни ижтимоий ларзалардан асраб қолишга интилган феодал амалдорларнинг қарашлари ва манфаатларини ҳимоя қилган.  Конфуцийлик белгиланган диний тартиб-қоидаларга амал қилишни қатъий талаб этади. Конфуцийликда ижтимоий-ахлоқий масала алоҳида ўрин эгаллайди. Шу маънода Конфуций таълимотини инсон хатти- ҳаракати ҳаёти меъёрлари ҳақидаги таълимот дейиш ҳам мумкин эди.  Инсонлар ўртасидаги хаёт тарзи анъанавий беш муносабатдан иборат эканлиги қайд этилган:  Давлат бошлиғи билан амалдорлар ўртасидаги муносабат.  Ота-оналар билан фарзандлар ўртасидаги муносабат.  Эр билан хотин ўртасидаги муносабат.  Катта ва кичик, ака-укалар ўртасидаги муносабат.  Дўст-биродардар ўртасидаги муносабат.  Бу таълимотда шундай қадриятлар ҳам борки, унга кўра ўғил ота-онасини олдида қуйидаги беш вазифани бажариши шарт:  Ҳар доим ота-онани тўла ҳурмат қилиш.  Уларга энг суюкли таомни келтириш.  Улар бетоб бўлиб қолганларида чуқур қайғуриш.  Улар вафот этганларида юрак-юракдан ачиниш.  Улар хотирасига тантанали равишда қурбонликлар қилиш.  Конфуцийликда диний маросимларнинг асосий мазмуни – конфуцийликка қадар мавжуд бўлган анъаналарни, уруғ- қабилавий маросимларни мустаҳкамлаш, қонунлаштиришни ташкил этар эди. Чунки, Конфуций ўзини хеч қандай янги таълимот яратмаганлигини фақат эски маросимларга, тартиб- қоидаларга қаттиқ риоя қилишни талаб қилганлигини айтар эди. Жумладан у шундай дейди: “Қадимдан жорий этилган маросимлар сақланмас ёки улар бекор қилинар эди, унда ҳамма нарса аралашиб кетади, издан чиқади. Никоҳ маросимини йўқ қилингчи, унда эр-хотинлик бўлмайди, бу билан боғлиқ катта- катта жиноятларга йўл очилади ёки дафн ва қурбонлик маросимини йўқ қилингчи, унда болалар вафот этган ота- оналари хотираси тўғрисида ўйламай, тирикларига эса хизмат қилмай қўядилар, Пин-Цзинг маросимини йўқ қилингчи, унда подшоҳ билан ама  Конфуцийликнинг бош Худоси – осмон Худоси эди. Кейинчалик Конфуцийнинг ўзи ҳам илоҳийлаштирилган. Унинг шарафига, хатто императорнинг ўзи ҳам диний маросимларни бажо келтирар эди. Бу бежиз эмас эди, албатта. Чунки, конфуцийлик оддий халқ устидан аслзодаларнинг ҳукмронлигини оқлар эди. Бу динга кўра, айни вақтда императорнинг ўзи олий худонинг ердаги вакили ҳисобланади. Конфуцийликда императорга қарата ёзилган қуйидаги маслаҳат ҳам бор: “агар император бирор катта мақсадни амалга оширмоқчи бўлса, у албатта, аждодлари ибодатхонасига бориши лозим. Қилмоқчи бўлган ишидан, ўзининг мақсадидан авлодларини хабардор этмоғи керак. Шу пайтда у осмонда юлдузларнинг ҳолатига қарамоғи, улар қулай жойлашганлигига ишонч ҳосил қилганидан сўнг ўзининг мақсадини амалга ошириши мумкин”.  Конфуцийлик тарафд  Синтоизм (синто – худолар йўли демакдир). Японияда кенг тарқалган, анъанавий миллий характердаги динлардан бири. Бу дин илк феодализм даврида (VI-VII асрлар) ривожланган ва уруғчилик, кабилачиликка хос анимистик ва шомонлик маросимлари йиғиндисидан иборат ҳолда вужудга келган. Синтоизм таълимотида Японияда жорий этилган ижтимоий- сиёсий тартибнинг мустаҳкамлиги ва ўзгармаслигига, қуёш тангриси – Аматэрасунинг наслидан деб ҳисобланган япон императори – Микадо ҳокимиятининг илохийлигига ишониш, император аждодларини муқаддас деб тан олиш, аждодлар шарафига тайинланган оила-уруғ маросимларини бажариш кабилар асосий ўрин эгаллайди. Синтоизмнинг пухта ишланган ақидалари йўқ. Диний маросимларни каннушлар деб аталадиган алохида кохинлар ижро этади. Каннушлик вазифаси наслдан наслга ўтади. Ҳозир  Синтоизм билан буддавийликнинг бир-бирига таъсири кучли. Синтоистлар буддавийлик дини учун ибодатхоналар қуриш билан чекланмадилар, балки ўрта асрларга келиб синто-будда қўшма ибодатхоналари вужудга кела бошлаган. Синтоизмнинг ўзига хос хусусияти ўзи тарғиб қилган худога сиғиниш, бошқа миллат кишиларининг бу динга сиғинишини маън этишдан иборат. Синтоистларнинг муқаддас китоби бўлмаган, аммо ибодатхоналарда ёзилган диний афсоналар учраб туради. VIII асрга келиб оғзаки диний афсоналар асосида "Кодзики" (қадимги ишлар тўғрисида ёзувлар) номли диний китоб пайдо бўлди. Унда асосан императорлар сулоласининг келиб чиқиши илоҳийлаштирилган. VIII-Х асрларда сиғиниш қоидалари ишлаб чиқилган ва худолар номи рўйхатга олинган эди.  1886 йилдан то XX асрнинг 40 йилларигача синтоизм Япониянин  Брахманлик. Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликларга келиб орийлар Хиндистонда ўзларининг князликларига эга бўлдилар. Шу даврга келиб ахоли ўртасида брахманларнинг нуфузи ошиб кетди. Улар олдинги таълимотларни ислох қилиб, янгича диний қонун-қоидаларни ишлаб чиқдилар ва брахманлик динига асос солдилар. Брахманлик мохиятан Ведалар динининг ривожланган шаклидир.  Брахманлик таълимоти 4та каста (ижтимоий табақалар)га асосланган  Брахманлар : улар худонинг тилидан яратилган бўлиб, худолар номидан гапириш хуқуқига эга бўлганлар.  Кшатрийлар: улар худонинг қўлидан яратилган инсонлар хисобланиб, подшохлар, князлар, жангчилар шулар жумласига киради.  Вайшийлар: улар худонинг сонидан яратилган инсонлар хисобланиб, савдогар ва хунармандлар шу кастага мансубдир.  Шудралар худонинг оёғидан яр  Яҳудийлик – Яҳудийлик дини яҳудийлар ўртасида тарқалган энг қадимий динлардан биридир. Милоддан аввалги биринчи минг йиллик бошларида Қуддус (Фаластин)да Мусо пайғамбар фаолияти билан вужудга келган. Арабистон ярим оролининг шимолида кўчиб юрган яҳудий қабилалари милоддан аввалги XIII асрда Фаластнни босиб олдилар ва милоддан аввалги Х асрда исроил-Яҳудия давлатини туздилар. Яҳудийлик дини ана шу қабилаларнинг диний урф- одатлари ва Фаластин халқининг айрим эътиқодларини ўзида мужассамлаштирган.  Фанда яҳудийликнинг тўрт босқичи аниқланган.  1.Энг қадимий яҳудийлик (Библия даври);  2.Классик яҳудийлик (милоддан аввалги 536, милодий 70 йиллар);  3.Раввинлар даври;  4.Янги давр яҳудийлиги (Модернистик яҳудийлик).  Энг қадимий яҳудийлик дастлаб Фаластиндаги икки давлат – Исроил ва Яҳудия давлатлари (милоддан аввалги XI-Х асрлар)нинг кейинроқ улар бирлашгач, ягона Яҳудий давлатининг дини бўлган. Бу давр Таврот (Тора)да акс этган.  Бундан кейин яҳудийликнинг классик даври бошланди. Милоддан аввалги 586 йили янги бобил подшоси Навуходонасор II Яҳудия давлатини яксон қилди. Салкам 30 минг яҳудийни асир олди. 50 йил давом этган “Бобил асирлиги” ва ундан кейинги даврларда минглаб яҳудийлар Фаластинни тарк этдилар. “Қадимги аҳд” матнларининг асосий қисми ана шу даврда ёзилган.  Милодий 70 йили Қуддус ибодатхонасининг қулаши ва Талмуднинг ёзилиши орасидаги вақт раввинлар давридир. Яҳудий рухонийлари Тавротни талқин ва тавсиф қилиш жараёнида вужудга келган. Талмуднинг охирги таҳрири икки вариантда Қуддус  XVIII асрдан кейин эса, диний талабларни даврга мослаштириш, соддалаштириш ва енгиллаштириш ҳаракатлари авж олди. Ҳозирда, яҳудийликка эътиқод қилувчилар сони 18 миллионга яқин. Уларнинг учдан бир қисми АҚШда жойлашган  Ҳозирги Фаластин ҳудудида қадимги замонларда деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган кўчманчи яҳудий қабилалари яшаган. Бу қабилаларда дин сифатида анимизм, магия, фетишизм, сеҳргарлик ва турли ўсимлик ҳамда ҳайвонларга сиғиниш ҳукмронлик қилган. Яҳудий қабилалари ўзларини муайян ҳайвонларнинг номлари билан атаганлар. Яхудийликнинг "муқаддас'' китоблар тўпламида ҳайвонларни ва ўсимликларни, табиатдаги даҳшатли, стихияли кучларни, арвохларни ва бошқаларни эъзозлаш излари бор.  Руҳонийлар яхудийликнинг обрўсини кўтариш мақсадида яҳудийлар "мумтоз халқ&  Яхудийлик политеизмдан монотеизмга ўтгунча бир қанча тарихий жараённи бошдан кечирган. Бу жараён ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик жамиятига ўтгунча бўлган даврни ўз ичига олади. Мана шу тарихий даврда яҳудий қабилалари кўп худоларга эътиқод қилганлар. Ҳар бир қабиланинг, ҳар бир уруғ, ҳатто шаҳарнинг ўз худоси бўлган; моддий олам ҳодисаларининг ҳар бир гуруҳи алоҳида худонинг номи билан боғланган. "Сенинг шаҳарларинг қанча бўлса, худоларнинг шаҳри ҳам шунчадир", дейилади Таврот ёзувларида. Яхудийликда маҳаллий авлиёлар хисобланмиш Исо (Иисус), Навин, Иброҳим (Авраам), Исҳоқ (Исаак) Ёқуб (Иаков), Юсуф (Иосиф) ва бошқалар. Булар исломдинида ҳам пайғамбар деб тан олинган.  Эрамиздан аввалги X асрда яхудийлик яҳудий қабилалари ўртасида синфий табақаланиш рўй бериши ва қулдорлик му  Қулдорлик давлатининг барпо этилиши ва ривожланиши яҳудий қабилаларини яқинлашиш ва бирлашишга олиб келган. Яҳудий давлати вужудга келиши билан яҳудий қабилалари ўзларини ерда ҳукмдор дейиш билан чекланмасдан, ягона худони ҳам осмон ҳукмдори сифатида ҳам тасвирлай бошлаганлар.  Шу тариқа Яхведан бошқа худоларга эътиқод қилишга барҳам берилган. Илгариги қабила худоларидан бири бўлган Яхве якка деб эътироф этилган. Қуддус (Иерусалим) шаҳрида марказий ибодатхона қурилган ва яҳудий миллий-давлат дини вужудга келган. Яҳудийлик монотеизм синфий муносабатлар билан бевосита боғлиқ равишда юзага келганлиги учун жамият ҳаётидаги тенгсизликни оқлаган.  Бу дин таълимотига кўра, Яхве оламларни яратишни якшанбадан бошлаб, жума куни тугатди, шанба куни дам олди ва яҳудийларга ҳам шу куни дам олишни б  Бу дин асосчиси Мусо пайғамбар Тур тоғида Яхве билан гаплашганда унга лавҳани туширди. Уларда ушбу дин асосини ташкил қилган 10 та насиҳат бор эди. Улар қуйидагилардир:  Яхведан бошқани илоҳ деб билмаслик.  Бут, санам ва расмларга сиғинмаслик.  Бекордан-бекорга Худо номи билан қасам ичмаслик.  Шанба кунини ҳурмат қилиш ва уни Худо учун бағишлаш  Ота-онани ҳурмат қилиш.  Одам ўлдирмаслик.  Зино қилмаслик.  Ўғирлик қилмаслик.  Ёлғон гувоҳлик бермаслик.  Яқинларини нарсаларига кўз олайтирмаслик.  Шундай қилиб, яхудийликнинг ривожланиши ва бу дин таълимотининг вужудга келиши узоқ даврларни ўз ичига олган. Шулардан дастлабкиси Библия даври, дейилади. Библия матнлари бир неча юз йиллар давомида юзага келган. У икки қисмдан – Қадимий ахднома (Ветхий завет) ва Янги ахднома (Новый завет)дан иборат. Яхудийлик руҳонийлари Янги ахднома таннах деб атайдилар. Яхудийлик тарафдорларининг фикрича, таннахни худо – Яхве "муқаддас ёзувлар" сифатида яҳудийларга юборган. Аслида эса Янги ахднинг муаллифлари уни ёзишда қадимги Шарқ халқларининг турли диний эътиқод ва тасаввурлари, тарихий ҳикоялар ва афсоналар, миф ва диний-фалсафий қарашлар, муҳаббат қиссалари ва бошқа шунга ўхшаш манбалардан фойдаланганлар.  Яҳудий диний ёзувлари асосан икки қисмдан: Таврот ва Талмуддан иборат. Яҳудий динида муқаддас ҳисобланган Таврот эрамиздан илгариги минг йиллик ичида шаклланган бешта китобдан иборат. Тавротни шархлаш натижасида аввало Мишна, сўнг Гемара пайдо бўлган. Уларни қўшишдан вужудга келган рисолалар тўплами Талмуд деб аталган. У яхудий жамоаларида диний урф-одат, маросим меъёрлари, ижозатлар, таъқиқлар, фуқаролик муносабатлари, оилавий ҳаёт ва бошқаларга оид кўрсатмаларни ўз ичига олган.  Яҳудий динидаги асосий ақида якка худо – Яхвега эътиқод қилишдир. Диний акидалардан бирида замона охир бўлгач, Яхве ўз элчиси охир замон пайғамбари (Мессия)ни юбориб, "мумтоз халқ"ни дунёга ҳукмрон қилади. Яхудийликда охир замон пайғамбари ғояларига кенг ўрин берилган. Мусо худонинг амрини ерга етказиб  Яхудийлик тарихи давомида унинг бир қанча мазҳаб ва йўналиишлари пайдо бўлган. Яхудийликда XX асрда вужудга келиб, фаолиятини ҳозиргача давом эттираётган ислоҳотчилар динни замонавийлаштиришга интилишлар содир бўлмоқда. Турли тангликлар яхудийликни ўз системасига баъзи тузатишлар киритишга мажбур этмоқда.  Яҳудийликнинг асосий ақидалари орасидаги энг муҳимлари –монотеизм – ягона худо бўлмиш Яхвега эътиқод; халоскорлик – худо томонидан юбориладиган халоскор охир замон пайғамбарига ишонч; бу халаскор дунёни қайта қурар ва бутун яҳудийларни фаластиндан Синион (Қуддус яқинидаги тепалик) атрофига тўплаши ва уларнинг душманларини жазолаши, нариги дунёга ишонч, охиратда ҳар кимнинг ўз қилмишига яраша ажрини топиши, жаннат ва дўзахларнинг мавжудлигига, дунёнинг охири борлигига, муқаддас китобла  Илоҳиётчилар фикрига биноан, Библиянинг биринчи беш китоби бўлмиш Таврот (айнан таржимаси қонун, Мусонинг беш китоби) яҳудийларга етказиш учун Мусо пайғамбарга худо Яхвенинг шахсан ўзи Синион тепалигида берган. Библиянинг бошқа қисмлари эса (Кадимги ахдга тааллуқлиси) худонинг бевосита панд-насиҳатлари таъсири натижасида яҳудийларнинг бошқа турли пайғамбарларига юборилган деб тушунилади. Шундай қилиб Библияни шаклланиши узоқ даврни ўз ичига олади.  Одатда яхудийлик шартли равишда икки даврга бўлинади. Биринчиси, қадимий (қулдорлик даври бўлиб, у милоднинг II асригача бўлган бу даврда Библиянинг қадимий ахд қисми юзага келган. Иккинчиси, XIX асргача давом этган Ўрта аср феодал, раввин, талмуд, анъанавий даврларга бўлинади. Шу даврларда диаспораларда (юнонча тарқок, фаластиндан ташқаридаг  Ҳозирги замон яхудийлигида ислоҳ қилинган яхудийлик билан бир қаторда ортодоксал (соф) фундаментал яхудийлик ҳам мавжуддир. Ортодоксал яхудийлик Исроилда алоҳида мавқеъга эга бўлиб, расмий давлат дини ҳисобланади. Бунга XX асрда вужудга келган мухофазакор йўналишдаги яхудийлик, унинг мафкурачилари яхудийлик ва сионизм иттифоқининг тарафдорларидир. Ўтган асрнинг 20-30- йилларида ғарбда реконструкционизм деб ном олган, гўёки шахсий миллий мансублигини белгилайдиган яхудийлик "яҳудийлар революциясидир" деб эълон қилган янги йўналишлар ҳам киради.  Марказий Осиёда яшаётган яҳудий диндорлари орасида асосан ортодоксал шаклдаги яхудийлик мавжуд ва улар шартли равишда этник кўринишлар тартибига мувофиқ тўрт хил; европалик, бухоро, грузин, тоғли ёки тат яҳудийларига бўлинади.  Яҳудийлик оқимлари ҳақида гапирганда уларни кенг тарқалган оқимларига Саддуқийлар, Фарзийлар, Ессейлар, Массонизм ва Сионизмлар киради.  Саддуқий номи подшоҳ Довуд пайғамбар даврида яшаган руҳоний Саддуқ номи билан боғлиқ. Кўплаб мансабдор руҳонийлар саддуқий бўлганлар. Улар диний ишларда фақат Мусо пайғамбарнинг беш китобини тан олганлар. Қонунда руҳонийлар, қурбонликлар, ибодатлар ҳақида сўз боради. Лекин, охират ва қиёмат ҳақида хеч нарса дейилмаган. Шунинг учун саддуқийлар қиёматда ўлганларни қайта тирилишига ишонмаганлар.  Фарзий номи қадимий яҳудий тилидаги “тушунтириш”, “ажратиб кўрсатиш” сўзидан олинган бўлиб, улар Мусо пайғамбарнинг қонунини шарҳлаганлар ва оддий одамларга ўргатганлар. Фарзийлар Мусонинг замонидан бери оғзаки анъана давом этиб келяпти деб ҳисоблайдилар. Улар ҳ  Ессейлар Қуддусдаги кўпгина руҳонийлар Худо улардан талаб қилганидек яшамас эдилар. Ундан ташқари римликлар баъзи диний мансабларга Мусо пайғамбарнинг қонунига мувофиқ муносиб бўлмаган шахсларни тайинлаган эдилар. Буни кўрган бир гуруҳ руҳонийлар Қуддусда ибодат қилиш ва қурбонлик қилиш қонунга тўғри келмай қолди, деб ҳисобладилар. Улар Қуддусни ташлаб, яҳудий саҳроларига чиқиб кетдилар ва ўша ерда ўз жамоаларини ташкил қилдилар. Уларни ессейлар деб аташди. Ессейлар Худо томонидан юбориладиган халоскор – Мессия – охир замон пайғамбари келиши ва Қуддусни тозалашини кутиб, ибодат қилиб яшар эдиар.  Массонизмнинг маъноси “озод қилувчилар” бўлиб, яҳудийликдаги яширин ташкилотдир. У милодий 44 йили Рим императорларидан Ирод Акриба томонидан ўзининг икки яҳудий маслаҳатчиси раис ўринбосари Аб  Яҳудийлар ўзларини Яхвега нисбатан содиқ эканликларини исботлаш учун бир неча расм-русумларни ижро этадилар. Улар йиллик ва кунлик ибодатлардан, байрамлардан иборат. Ибодатлар уйда ҳам, синагогада ҳам бирдай олиб борилади. Яҳудийлар синагогасининг шарқий томонида Тавротнинг нусхалари сақланадиган сандиқ ва Раввин учун минбар қўйилган. Аёллар эркаклардан алоҳида ҳолда ибодат қилишади. Синагогада ибодат хўр шаклида олиб борилади.  Янги туғилган ўғил болалар саккизинчи куни хатна қилинади. Яҳудийликда бир неча тур озиқ-овқатлар, асосан чўчқа, қуён, қўшоёқ, туя, яхлит туёқлилар, ўлаксахўр қушлар каби баъзи хайвон гўштларини ейиш таъқиқланади.  Пурим (Қуръа) байрами яҳудий байрамлари ичида энг қувноғи ҳисобланади. Бу байрам яҳудийларни қириб ташламоқчи бўлган Форс подшоҳи Хомон зулмидан қут  Яҳудийлар пасха байрамидан кейинги етти кун давомида тузсиз, хамиртурушсиз патир – Маца ейдилар. Мацани ейиш билан ҳар бир яҳудий Мусо пайғамбар бошчилигидаги ўз ота- боболарининг чеккан машаққатларини хис этади. Бу байрам апрел ойининг ўрталарида нишонланади.  Пасхадан кейин 50-куни яҳудийлар Шабуот, Шевуот байрамини нишонлайдилар. Бу байрам дастлаб деҳқончилик байрами ҳисобланган. Кейинчалик Синай тоғида Мусо пайғамбарга Худо томонидан Тавротни берилишини нишонлаб ўтказиладиган байрамга айланган.  Сентябр ойининг охири, октябр ойининг бошларида яҳудийларнинг янги йил байрами Рош Ашона байрами нишонланади. Бу байрам яҳудийлар учун покланиш байрами ҳисобланиб, улар қурбонлик қилинган қўчқор шохидан ясалган сурнайларни чаладилар, чўнтакларини тўнтариб яхшилаб қоқадилар.  Сентябр ойинин  Маълумки, яҳудийлар Марказий Осиёга қадим замонлардан кўчиб кела бошлаганлар. Уларнинг бу келишлари ҳақида турли ривоятлар ҳам мавжуд. Уларнинг ичида умумэътироф этилганларидан бири шуки, яҳудийлар бу минтақага Эрон орқали кириб келганлар. Бу миллатнинг Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудига кўчиб келиши кўп асрлар мобайнида давом этган. Таҳминларга кўра, улар Ассурия қувғинлари пайтида – эрамиздан аввалги VII-VI асрларда Эронга кўчиб кела бошлаганлар. Хатто эрамиздан аввалги VIII асрларда баъзи яҳудийлар Исроилни тарк этиб, Миср, Эрон каби ўлкаларда бошпана топганликлари ҳақида ҳам маълумотлар бор. Форс давлати маълум муддат Марказий Осиёни ўз ҳукмлари остида тутиб турганлар ва худди шу даврда яҳудийларнинг кўчиб келиши амалга ошган. Бу фикрни маҳаллий яҳудийларнинг форс лаҳжаларидан бирид  Яҳудийлар доимо тинч, кам аҳолили жойларда яшашни афзал кўрганлар. Гарчи Марказий Осиёлик яҳудийларни Бухоро яҳудийлари дейилса ҳам, улар кўпроқ Самарқандда яшаганлар. ХVIII асрнинг ўрталарида Нодиршоҳ Самарқандни босиб олганида унинг лашкарлари орасида турклар, лазгинлар, афғонлар, эронийлар, шунингдек, яҳудийлар бўлган. Улар Самарқанднинг Шоҳ Каш, Чор Рага, Новадон, Қўшҳовуз каби гузарларда яшаб қолганлар. Бухоро ҳукумати Нодиршоҳ даврида яҳудийларга нисбатан юмшоқ муомалада бўлган.  Сон жиҳатдан кўпайган яҳудийлар барчалари бир мавзега жам бўлиб яшашни ҳохлашарди. Бироқ, Бухорода ҳам, унинг Шаҳрисабз, Каттақўрғон, Кармана каби вилоятларида ҳам яҳудийларни мусулмонлардан ажралган ҳолда алоҳида яшашга мажбур эдилар. 1843 йилнинг баҳорида маҳаллий яҳудийларга Самарқанднинг шарқий қисмид
Купить
  • Похожие документы

  • Fetishizm
  • Animizm
  • Fetishizm
  • Abu Mansur al-Moturidiyning ilmiy merosi
  • Xiva xonligi va Qoraqalpoqlar ijtimoiy, madaniy hayotining uyg‘unligi kurs ishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha