Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 951.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Нефт ва газ корхоналари оқава сувларини тозалаш

Купить
Нефт ва газ корхоналари о қава сувларини тозалаш КИРИШ  Ҳозирги пайтда сув ҳавзаларини ифлосланишини олдини олишга жуда катта аҳамият берилган. Маиший хыжалик ва саноат корхоналаридан чиқадиган оқава сувлар маълум бир иншоатларда тозаланиб, уларни яна сув ҳавзаларига оқизилади. Шу билан бирга сув ҳавзаларни маълум даражада ифлослантирилади. Кейинги йилларда хукуматимиз ва давлатимиз томонидан қатор қарорлар қабул қилиниб, улар асосан сув ҳавзаларининг санитария ҳолатларини яҳшилашга қаратилгандир. Экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг самарали йўллари  Маълумки, ҳозирги пайтда республикамизнинг қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, аҳолини экологик тоза озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари билан таъминлаш ўз ечимини кутаётган муаммолардан ҳисобланади. Бунинг учун илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалда кенгроқ жорий этиш, ўсимликларни тез ва мунтазам ривожланиши учун қулай шарт- шароитлар яратиш, тупроқ тизимини яхшилаш каби муаммолар кўндаланг бўлиб турибди.  Экологик тоза қишлоқ хўжалик маҳсулотлар ишлаб чиқариш нафақат агротехника қоидаларига амал қилиш, минерал ва органик ўғитларни кўпроқ қўллашга, балки тупроқнинг минерологик таркиби ва ғоваклигига боғлиқдир. Тупроқнинг ғоваклиги қанча юқори бўлса, унинг филтрлаш қобилияти шунча паст бўлади ва бундай тупроқни соғлом деб бўлмайди. Масалан, қ умнинг ғ оваклиги 40% , туфнинг ғ оваклиги 46,6%, торфники эса 82% ни ташкил этади. Нефт махсулотлари  Кейинги йилларда республикамизда 3 та нефтни кайта ишлаш (Бухоро, Фаргона, Олтиарик) ва 2 та газни кайта ишлаш ( Шуртан ва Муборак) заводлари ишлаб турибди. Нефт махсулотлари асосан углерод, водород ва кам микдорда олтингугуртдан таркиб топган булади. Нефт таркибида ёнувчи элементлар : 83-86 % углерод, 11-13 % водород, 1-3 % кислород ва 0,2-4,0 % атрофида олтингугурт булади. Нефтни кайта ишлаш заводларида фойдаланилган сувларнинг таркибига караб, уларни куйидаги 5 гурухларга булиш мумкин:  1. Нейтрал нефтли окова сувлар. Уларнинг таркибида нефт эмулсия шаклида булади. Хар 1 л бундай сувларнинг таркибида 5-8 г нефт ва 500-1000 мг тузлар булиши мумкин. Бу сувларни тозалаб, заводда кайта фойдаланиш мумкин.  2. Таркибида тузлар ва эмулсия шаклидаги нефт куп булган окова сувлар. Бундай сувларнинг хар 1 л да 10-20 г тузлар булиши мумкин. Окова сувларнинг таркибидаги нефт ва тузларнинг микдори кайта ишланган нефтнинг таркибига боглик булади.  3. Олтингугуртли-ишкорли окова сувлар. Одатда, бундай окова сувлар нефтни казиб олиш жараёнида купрок хосил булади.  4. Нордон окова сувлар. Бундай окова сувларнинг хар 1 л да 1 г гача сулфат кислотаси булиши мумкин.  5. Водород сулфидли окова сувлар. Уларнинг таркибида водород сулфид ( H 2 S ) дан ташкари, фенол ва аммиак хам булиши мумкин.  Нефтни кайта ишлаш заводларида кимёвий таркиби хилма-хил булган окова сувлар пайдо булади.  Олтингугурт билан кислород реакцияга киришиб, сулфид ангидрид ( SO 2) хосил килади. Сулфид ангидрид эса намлик ёки сув буглари билан бирикиб, сулфат кислотаси H 2 SO 3 га айланади. Хосил булган сулфат кислотаси метал сиртларини занглатиб, уни емиради, технологик жараёнларнинг кечишига салбий таъсир курсатади ва экологик муаммоларни пайдо булишига сабаб булади. Нефт таркибидаги олтингугуртнинг микдорига караб, нефтни 3 турларга булиш мумкин:  1. Таркибида 0,5 % гача олтингугурт булган нефт.  2. Олтингугуртли нефт. Унинг таркибида 0,5-2,0 % гача олтингугурт булиши мумкин.  3. Юкори олтингугуртли нефт. Унинг таркибида 2,0 % дан купрок олтингугурт булиши мумкин. Олтингугуртли нефт кайта ишлаганда нафакат табиий атроф-мухит ифлосланади, балки асбоб-ускуналар коррозияга, (яъни емирилишга) учрайди. Сув ресурсларининг нефт махсулотлари билан ифлосланишга заводдаги технологик жараёнлар мухим рол уйнайди. Бундай жараёнларга куйидагилар киради:  1. Нефтни кайта ишлашга тайёрлаш.  2. Нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш.  3. Нефтни хавосиз ва хаво билан бирга хайдаш.  4. Нефтни деструктив кайта тиклаш (яъни, крекинг, гидрогенизация, изомеризация).  5. Мой махсулотлари олиш ва уларни кушимча моддалардан тозалаш ва хоказолар.  Заводга кайта ишлаш учун олиб келинган нефтга сув кушиб, махсус курилмалар ердамида ювилиб, тузлардан тозаланади. Мана шу ишлатилган сув канализация оркали ташкарига окизилиб юборилади. Бундай окова сувларнинг таркибида нефт, олтингугурт, туз ва бошка бирикмалар булиши мумкин.  Тозаланган нефт хавосиз (вакуумли) ва хаво билан бирга кайта ишлов бериш жараёнларидан утказилади. Бунда хаво билан бирга сув хам ишлатилади. Натижада сув турли газ ва буглар хамда нефт колдиклари билан янада ифлосланади. Бундай окова сувлар нефтни кайта ишлаш жараёнида, нефтни олтингугурт бирикмаларидан тозалашда ва ишлаб чикариш курилмаларини совутишда ишлатилиши мумкин. Нефтни кайта ишлаш заводларида кимёвий таркиби хилма-хил булган окова сувлар пайдо булади. Купинча уларнинг таркибида нефт махсулотларидан ташкари, тузлар, кислоталар, ишкорлар, фенол, аммиак, водород сулфид ва бошка аралашмалар булади. Улар ер усти ва ер ости сувларни ифлослантириб, хавфли экологик холатларни тугдириши мумкин. Бундай экологик холатлар куйидагилардан иборат:  1. Нефт ва нефт махсулотлари билан ифлосланган ер ости сувларидан ичимлик суви сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Шунинг учун катор ахоли минтакаларини ичимлик суви билан таъминлаш катта муаммога айланиб колмокда ва ахоли орасида турли касалликлар келиб чикмокда.  2. Тупрок катламларида турли газларнинг тупланиб колиши портлаш, ёнгин ва захарланиш хавфини келтириб чикариши мумкин.  3. Нефт махсулотлари билан ифлосланган сув тог жинслари таркибидаги микроэлементларнинг харакатчанлигини кучайтиради. Масалан, ер ости сувлари таркибидаги стронцийнинг рухсат этилган чегаравий концентрациясидан ортиб кетишининг асосий сабаби - нефтли сувлар таъсирида тог жинслари таркибидаги стронцийнинг харакатчанлигини ортишидир.  4. Кайси худудда оксидланиш учун кулай шароит вужудга келса, шу ерда карбонат ангидриднинг микдори ортиб бораверади. Карбонат ангидрид гази углеводородларнинг оксидланишидан хосил булади. Нефт хам углеводородларнинг аралашмасидир. Демак, ер ости сувларининг нефт махсулотлари билан ифлосланишида углеводородлар, метан, карбонат ангидрид ва бошка бирикмаларнинг роли нихоятда каттадир.  5. Нефт ва нефт махсулотлари нафакат сувларни, балки тупрокни хам ифлослант ЭКОЛОГИК ХОЛАТЛАР  6. Баъзан нефт махсулотларини ташиш пайтида танкерлар авария (шикастланиш)га учраб, нефт дарё сувига кушилиб кетади. Маълумотларга караганда, йилига дунё океналарига 10 млн. тонна нефт ва сувнинг ифлослантирувчи моддаларнинг 71 % и дар ё сувлари билан келиб кушилмокда. Бир тонна нефт ма ҳ сулоти 12 км2 сув юзасида мой пардасини хосил қ илиб, сув таркибида эриган кислород микдорини камайтиради ва тирик организмларни кирилиб кетишига сабаб булади. Нефтнинг огир булаклари сув остида чукма хосил килади ва сувдан керосин хиди келиб туради. Сув тошкини нефт махсулотларини киргокларга олиб келиб, нафакат сув ости усимликлари ва хайвонот олами зарар куради, балки инсонлар учун хам хавфли вазиятларни тугдиради. Сув остидаги чукмалар эса, иккиламчи ифлосланишларни вужудга келтира Нефтга ишлов бериш технологик жараёнлари ва чиқиндилар  7. Нефт конларининг чи қ инди сувлари таркибида ер катлами сувлари жуда куп булади. Улар казиб олинадиган нефт микдорининг 10-25 % ни ташкил этилиши мумкин. Нефт таркибидаги мана шу сувларни ажратиб олиш максадида нефтга иссиклик ва электр кимёвий усуллар билан ишлов берилади. Бундай сувлар таркибида 1200- 2000 мг нефт ва 1500 мг бошка аралашмалар мавжуд булади. Нефтга ишлов бериш технологик жараёнлари хилма-хил булганлиги учун хосил буладиган чикинди сувларнинг таркиби хам хилма-хил булади. Бу эса чикинди сувларни тозалаш учун турли усуллар дан фойдаланишни такозо этади. Масалан, электр тузсизлантирувчи курилмалариниг чикинди сувларининг хар 1 л да 30-40 г нефт ва 10-15 г хлоридлар мавжуд булади. Бу окова сувларнинг юкори даражада м Юкорида к ў рсатиб ў тилган экологик муаммоларнинг самарали ечиш катта экологик ва ижтимоий- иктисодий ахамиятга эга. Бунинг учун қ уйидаги ишларни амалга ошириш керак.  1. Нефтни қ айта ишлаш заводларнинг табиий атроф- мухитга курсатаётган таъсир доирасини аниклаш учун унинг худудида экологик мониторинг утказишни ташкил этиш зарур.  2. Нефтни кайта ишлаш заводларида 1 тонна нефтни кайта ишлаш учун уртача 0,5-1,5 м3 тоза сувдан ва 10-15 м3 ишлатилган о қ ова сувлардан фойдаланилади. Технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарни хаво ёрдамида совутиш, хусусан, кайта ишлатилган окова сувлардан фойдаланиш 60 % га я қ ин сув ресурсларини - тежаш имконини бериш мумкин.  3. Нефтни қ айта ишлаш заводларида тозалаш иншоотлари ва қ урилмаларидан самарали фойдаланишни йулга куйиш. Масалан, 1991 йида Фар ғ она нефтни кайта ишлаш заводи ҳ удудида нефтни тутиб қ олиш тизимининг биринчи навбати ишга туширилди. Ушбу тизим узунлиги 3,3 км дан иборат булган 19 жуфт кудуклардан иборат булиб, улар ёрдамида ер ости сувлари таркибидан нефт махсулотлари ажратиб олинади. Ушбу кудукларнинг бир каторга жойлаштирилганлиги туфайли, уларнинг имкониятлари бирмунча чеклангандир. Шунинг учун уларнинг зичлигини орттириш ва бир неча каторларга жойлаштириш ишлаш самарадорлигини янада ортиради. Иқ тисодий ва экологик а ҳ амият и  4. Нефтни қ айта ишлаш саноати корхоналарида ифлосланган сувларни тозалаш узок муддатларга чузиладиган мураккаб технологик жараёндир. Шунинг учун, авваламбор, нефт махсулотлари тупрок таркибига сингиб кетишини олдини олиш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш катта иктисодий ва экологик а ҳ амиятга эга.  Оқава сувларнинг таркибида ҳар хил турдаги ифлос моддалар бўлади. Уларнинг таркибидаги органик ифлос моддалар, бактериалар ривожланиши учун қулай шароит яратади. Шунинг учун оқава сувларни тозалашда уларнинг таркибидаги ифлос моддаларни, айниқса органик моддаларни сувдан ажратиб олиш ва зарарсизлантириш муҳим омиллардан биридир.  Оқава сувларни механик, физика-кимёвий ва биологик усулларда тозаланади. Оқава сувлар таркибидаги бактериаларни йўқотиш учун уларни зарарсизлантирилади. XULOSA  Гидрофабили коллоидлар дисперцияли заррачаларни сув молекулярлари билан бирлаштириш қобилиятига эга эмаслар ва уларга лой, темир, алюмин оксидлари, кулсизлантирилган кўмир ва бошқалар киради.  Оқава сувларни ифлослантирадиган органик моддалар таркибидаги углеродлардан ташқари яна фосфор, калий, натрий ва хлор туз шаклида бўлади, темир ва бошқалар.
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha