Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 22 Декабрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Нефт ва газ саноати тўғрисида умумий маълумот

Купить
МАВЗУ : КИРИШ. ФАН Н ИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. НЕФТ ВА ГАЗ САНОАТИ Т ЎҒ РИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ 1. Кириш. Фанни ўқитишдан мақсад ва унинг вазифаси 2. Нефт ва газни қ азиб чи қ ариш тарихи, асосий нефт ва газ сакловчи худудлар . 3. Республикамиздаги нефт ва газни қайта ишлаш саноат корхоналари, уларнинг ривожланиш босқичлари. 4. Нефт ва газни қайта ишлаш саноати ҳақида тушунча. 5. Нефтни қайта ишлашга тайёрлаш. 6. Нефт ва газларнинг классификация си . МАВЗУ : КИРИШ. ФАН Н ИНГ МАЗМУНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. НЕФТ ВА ГАЗ САНОАТИ Т ЎҒ РИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТ 1. Кириш. Фанни ўқитишдан мақсад ва унинг вазифаси 2. Нефт ва газни қ азиб чи қ ариш тарихи, асосий нефт ва газ сакловчи худудлар . 3. Республикамиздаги нефт ва газни қайта ишлаш саноат корхоналари, уларнинг ривожланиш босқичлари. 4. Нефт ва газни қ НЕФТ ВА ГАЗНИ ҚАЗИБ ЧИҚАРИШ ТАРИХИ Турли хилдаги ёнувчи қазилма бойлик турлари бўлган (табиий энергия ташувчилар) кўмир, нефт ва табиий газ инсониятга қадим замонлардан маълум. Археологлар эрамиздан олдинги 6-4 минг йилликларда Ефрат дарёси қирғоқларидан нефт қазиб олинганлигини ва турли мақсадларда, жумладан дори сифатида фойдаланилганини исботлашган. Бундан ташқари қурувчилар Вавилон минораси, Буюк Хитой деворидаги ғиштлар орасини мустаҳкамлашда ҳам нефтдан (ўша вақтларда “ер қатрони, яъни ер смоласи деб аталган”) фойдаланишган. Шунингдек нефтни Ефрат дарёсидаги қадимги тўғон қурилишида ва Семирамида осма боғлари қурилишида ҳамда асфальтлашда қўллаганлар. Нефт қадимги тарихда “Юнон олови” деб номланган ёнувчи жисмнинг асосий қисми бўлиб хизмат қилган. Каспий денгизининг жанубий қирғоқлар АСОСИЙ НЕФТ ВА ТАБИИЙ ГАЗ САҚЛОВЧИ ҲУДУДЛАР . Ҳозирги кунда дунёдаги нефт заҳиралари 139,5 млрд тонна (208,5 млрд тонна шартли ёнилғи) деб баҳоланмоқда. Бу заҳира ҳозирги кунда қазиб олинаётган ҳажмда қазиб олинса 40,1 йилга етиши мумкин. Ушбу заҳиранинг 66,4 %и Яқин ва Ўрта Шарқда жойлашган. Нефт заҳираси бўйича иккинчи ўринни Америка қитъаси эгаллайди – 15,3 % . Венесуэла, Мексика, АҚШ, Аргентина ва Бразилия шулар жумласига киради. Африкадаги нефт заҳираси 6,3%ни ташкил қилади. Шундан Ливия – 2,9, Нигери я – 1,5 ва Жазоир – 0,9% га тегишли . Дунёнинг ноёб таркибли нефт конлари (1 млрд тоннадан кўп заҳирага эга).№ Конлар Мамлакатлар Бошланғич заҳира, млрд тонна 1. Ҳавар Саудия Арабистони 10,2 2. Бургон Қувайт 9,9 3. Боливар Венесуэла 4,4 4. Сафония - Харжи Са удия Арабистони 4,1 5. Румайла Ироқ 2,7 6. Ахваз Эрон 2,4 7. Киркук Ироқ 2,2 8. Марун Эрон 2,2 9. Ҳачсарон Эрон 2,1 10. Ота - Жари Эрон 1,9 11. Абхайк Эрон 1,7 12. Чиконтечеп Мексика 1,6 13. Манифа Саудия Арабистони 1,5 14. Латунильяс Венесуэла 1,5 Дунёнинг ноёб таркибли нефт конлари (1 млрд тоннадан кўп заҳирага эга). ОПЕК 1960 йил 10—14 сентябрда Боғдодда ташкил этилди. Ташкилотнинг биринчи таркиби Эрон , Ироқ , Қувай т , Саудия Арабистони ва Венесуэла . Ушбу бешта ташкилотчиларга кейинчалик яна қўшилди: Қатар (1961), Индонезия (1962 - 2008, 1 ноябр 2008 йилда ОПЕК дан чиққан), Ливия (1962), Бирлашган Араб Амирлиги (1967), Жазоир (1969), Нигерия (1971), Эквадор (1973 - 1992, 2007), Габон (1975 - 1994), Ангола (2007). ОПЕКнинг биринчи қароргоҳи Женевада ( Швейцария ) жойлашган бўлиб, кейинчалик 1 сентябр 1965 йилда Вен а га ( Австрия ) кўчирилган. Ташкилотнинг Президенти Рустам Қосимий (Эрон) Бош котиби (2007 й.дан) — Абдулла Салом ал-Бадри ( Ливия ). ОПЕКнинг Женевадаги штаб-квартираси ОПЕКнинг ҳозирги қароргоҳи Вена (Австрия) • Бутун дунёда табиий газ заҳираси 144,8 трлн м 3 (= 171 млрд тонна шартли ёнилғи). Газ ресурсларининг заҳираси тахминан 62,8 йилга етади. Қидириб топилган газ заҳираларининг миқдори бўйича Россия Федерацияси дунёда биринчи ўринни эгаллайди. Россия Федерациясидаги газ заҳиралари дунёдаги жами табиий газ заҳирасининг 33 % ни ташкил этади • Эрон (дунёда 2 чи ўрин – умумжаҳон заҳирасининг 15,8% и), Абу- Даби (4,0%), Саудия Арабистони (3,7%) ва Қувайт (1,0%). • Осиё – Тинч океани ҳудудида Индонезия, Малайзия, Хитой, Ҳиндистон ва Австралия газга бой ҳисобланади. • Африкада Жазоир (2,6%), Нигерия (2,2 %) ва Ливия (0,9%) мамлакатлари асосий ўринни эгаллайдилар. • Америка континентида табиий газ дунё газ заҳирасининг 10,1%ини ташкил этиб, АҚШ - 3,2% (5-ўрин), Венесуэла -2,8%, Канада - 1,3% ва Мекс Дунёнинг йирик табиий газ конлари (1 трлн м 3 дан кўп табиий газ заҳираси)№ Конлар Мамлакатлар Бошланғич з аҳира, трлн м 3 1. Уренгой Россия 4 2. Ямбург Россия 3,78 3. Штокман Россия 3 4. Медвежье Россия 1,55 5. Харасавейск Россия - 6. Заполярное Россия 2,6 7. Астрахан Россия - 8. Оренбург Россия 1,78 9. Манхандл - Хьюготон АҚШ 2 10. Слохтерен Нидерланд ия 1,65 11. Пазенун Эр он 1,4 12. Хасси - Рмель Жазоир 1 РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ НЕФТ ВА ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ САНОАТ КОРХОНАЛАРИ, УЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ Асримизнинг бошидан бошлаб Ўрта Осиё ва Қозоғистон районларида нефт конлари топилиб, ишга туширилди. Жумладан Ўзбекистон ҳудудида 1900 йилда Чимён кони очилган ва 1901 йил сентябр ойидан чуқурлиги 287 м бўлган нефт қудуғи ишга тушган. Ундан суткасига 130 тонна нефт фонтан усулида қазиб олинган. 1904 йилда Ўзбекистонда (ўша пайтда Туркистон ўлкаси) дастлабки нефть кони Фарғона водийсидаги Чимён нефт кони очилди ва ўша йили Ванновск ( ҳозирги Олтиариқ шаҳри ) темир йўл станцияси яқинида биринчи нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Ушбу завод қурилмалари энг оддий хайдаш усулига асосланган бўлиб, у тахминан қуйидаги кўринишда бўлган. • 1905 йилдан нефтли ҳудудларнинг эгалари француз ва америка капиталистлари синдикати иштирокида ўз майдонларини сотиш ҳақида келишув олиб борди. Шу билан ўлкага чет эл капитали кириб келди. • 1906 йилда (“Туркистон қишлоқ хўжалиги” журнали ахборотига кўра) Фарғона водийсида “Чимён” акционерлик жамияти, “Риштон” нефт ва завод саноати ҳамдўстлиги, “Битум” Туркистон нефтсаноати ҳамдўстлиги, “Владимир Алексеев” Москва фирмаси каби нефт қидирувчи ва қазиб олувчи ташкилотлар мавжуд бўлган. • 1907 йилда Чимён нефт қазиб чиқариш ва Ванновск нефтни қайта ишлаш заводини Бокунинг “Ака-ука Нобеллар” фирмаси сотиб олди ва Фарғона водийсидаги асосий нефт конларини бошқарувчисига айланди. 1879 йилда ташкил этилган «Ака-ука Нобеллар ” нефт саноати ҳамдўстлигининг ташкилотчилари Людвиг Эммануилович Нобель - директор Роберт Эммануилович Нобель - ташкилотчи Альфред Эммануилович Нобель - ташкилотчи. • 1908 йилда Фарғона водийсида Ёрқўтон, Санто, Сель-Рохо ва ундан ғарброқда Алексеев ерларидаги конлари очилди. Сель- Рохо ҳамда Алексеев конларидан чуқурлиги 248 метрдан суткасига 7 тонна нефт қазиб олинган. Шунингдек шу йили Чимён- Ванновск нефть қувури қурилди, нефтни қайта ишлаш заводи кенгайтирилди. Шу даврда рус ва чет эл капитали нефть қазиб олиш, уни қайта ишлаш, нефть маҳсулотларини сотишни тўла ўз назоратига олди. «САНТО»-Ўрта Осиё нефть савдо жамиятини ташкил этилди. • 1912 йилга келиб нефт саноатида Фарғона, Сирдарё ва Самарқанд вилоятларида 526 киши ишлаган. • 1927 йилга келиб Ўзбекистонда янги конларни ўзлаштириш ҳисобига нефт қазиб олиш даражаси йилига 22,1 минг тоннага етди. • 1933 йил 14 июлда Фарғона вилоятининг Хонобод майдонида (чуқурлиги 547 м), 1934 йили 6 февралда Су 1945 йилга келиб Ўзбекистонда 1 млн тоннадан ортиқ нефт ишлаб чиқарилган. Нефт ва газ конларини излаб топиш ва бу конларни ишга тушириш 1950 йилдан кейин жадаллашиб кетди. 1950-1960 йилларда Олтиариқ заводида эски қурилмалар замонавий технологик қурилмалар билан алмаштирилди. Хозир заводда 7-та технологик қурилма мавжуд бўлиб, завод ёқилғи-ёқилғи йўналиши билан ишлайди. Бу ерда оғир қолдиқ – мазут термик крекинг қурилмасига берилиб енгил фракциялар ва термик қолдиқ олинади. 2 чи жаҳон урушида даврида Ғарбдан Фарғона шахрига нефтни қайта ишлаш заводи кўчирилди. Фарғонада 1959 йилда йирик нефтни қайта ишлайдиган завод ишга туширилди. йилига 8 млн. тоннага яқин нефт қайта ишланади. Олтиариқ заводида нефт ёқилғи—ёқилғи схемаси бўйича, Фарғонада эса ёқилғи —мой схемаси бўйича ишлайди. Бу заводда газ конденсатидан турли маҳсулотлар олинади. Заводда илк бор йилига 600 минг тонна нефтни хайдайдиган АВТ қурилмаси ишга туширилган, кейинчалик яна бир нечта АВТ қурилмалари фойдаланишга топширилди. 1965-1968 йилларда йилига 300-600 минг тонна бензинни риформинг этувчи қурилмалар ишга туширилди. Каталитик риформиг қурилмаларида АП-56, АП-64 маркали алюмоплатина катализатори иштирокида бензинни октан сони кўтарилар эди. 1995-1997 йилларда ЛЧ/11-600 қурилмаси фракциянинг «Прокатализ» фирмаси билан ҳамкорликда қайтадан таъмирланади. Алюмоплатина катализаторини ўрнига, таркибида рений ва бошқа металлар қўшилган Н-582 ва Н-482 маркали катализаторлар жойланди. Қурилманинг гидроочистк 1995-1997 йилларда Бухоро шахрининг Қоровулбозор туманида йилига 2,5 млн. т газоконденсатини қайта ишлайдиган завод қурилиб ишга туширилди. Бу заводнинг технологик қисмини Франциянинг «ТЕКНИП» фирмаси билан бирга қурилган. Заводда газ конденсатидан бензин, керосин, дизел ёқилғисини ҳайдаб олиш қурилмаси, бензинни каталитик риформинг этувчи, керосин фракциясини меркаптанлардан тозаловчи, дизел ёқилғиси фракциясини олтингугурт бирикмаларидан тозаловчи технологик қурилмалар ва бу технологик қурилмаларни чиқиндиларни қайта ишловчи ва бир нечта ёрдамчи қурилмалар бор. Бу қурилмалар энг янги замонавий технологиялар билан таъминланган Республикамизда газ конларининг очилиши асосан 1956 йилда Газли конини очилиши билан боғлиқ. (Хозирги вақтда Ўзбекистонда 100 дан ошиқ газ ва газконденсат конлари мавжуд, булар Бухоро ва Қашқадарё вилоятида жойлашган). 1959 йилда Газли конини гази Жаркок-Тошкент газ қувури орқали Республикамиз марказига келди. 1961 йил ноябр ойида Газли гази Челябинск кейинчалик Свердловск (хозирги Екатеринбург) шахарларига кетди. 1959 йили Ўрта Осиё– Марка қувури ишга тушиб газимиз Москва кейинроқ Европа мамлакатларига жўнатилди. Хаммаси бўлиб 5 дона диаметри 1000 мм бўлган қувурлар 1966 йилдан бошлаб йилига 22 млрд. м 3 газимизни Россия ва Европа мамлакатларига етқазиб турди. Бу ўша вақтда собиқ СССР да қазиб чиқариладиган табиий газни 20 фоизини ташкил қилган. Шуни таъкидлаш керакки Республикамизда қазиб олинган газларнинг аксарияти таркибида олтингургурт бирикмалари, газ конденсати, сув бўлганлиги учун уларни тўғридан-тўғри ишлатиб бўлмайди. Уларни тозалаб қайта ишлаш зарур. Шунинг учун 1971 йили Муборак шахрида йилига 5 млрд. газни қайта ишловчи завод ишга туширилди. Хозир бу заводнинг қуввати йилига 30 млрд. газни қайта ишлашга етказилган. Бу ерда тоза газдан ташқари йилига 400 минг тонна соф олгингургут, 500 минг тонна баркарорлаштирилган газ конденсати, 30 минг тоннадан кўпроқ суюлтирилган газ ишлаб чиқарилади. 1980 йилда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида йилига 8 млрд. газни қайта ишловчи Шўртон газни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Хозирги вақтда бу заводнинг қуввати 20 млрд. газни қайта ишлашга етказилган. Шўртан газининг таркибида этан моддаси кўп бўлганлиги учун бу ерда жуда катта Шуртон газ - кимё мажмуаси қурилиши бошланди ва ҳозирги кунда бу мажмуа тўла қувват билан ишламоқда Шундай қилиб Республикамизни «Узбекнефтегаз» холдинг шаклидаги миллий корпорациясининг корхоналарини сифатли нефт ва газ маҳсулотлари билан тўла таъминламоқда. НЕФТ ВА ГАЗНИ ҚАЗИБ ОЛИШ. НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШГА ТАЙЁРЛАШ. • Маълумки, нефт мураккаб органик бирикмаларнинг аралашмасидан иборат бўлиб, унинг асосини углеводород бирикмалари ташкил этади. Нефтнинг пайдо бўлиши ер қаърида бир неча минглаб, хаттоки миллионлаб йиллар давомида углеводородлар бир турдан иккинчи турга айланиши натижасида пайдо бўлган. • Нефт ер қобиғида 500 — 5000м чуқурликда жойлашган бўлиб, асосий қисми 800 — 2500м чуқурликда, баъзан ундан ҳам чуқурроқда учрайди. Илгари ер юзасига чиққан нефтдан фойдаланишган. • Нефт ер остидан уч хил усул: фонтан, компрессор (газлифт) ва насослар ёрдамида олинади. Нефт қудуғи қазилганда биринчи навбатда нефт газлар босими таъсирида фонтан холида ер юзига чиқади, кейинчалик ер қобиғидаги босимнинг кучи пасаяди ва нефтни компрессор ёрдамида олинади. Бунинг учун иккита труба (бирини иккинчисининг ичига олиб) туширилади. Иккала трубани ораси орқали компрессор ёрдамида газ берилади. Газ билан нефт аралашмаси ички труба орқали ер юзига чиқади. Шу усулда маълум вақтгача нефт олинади. Кейинчалик бу усул хам етарли самара бермайди. Нихоят учинчи усул плунжерли насос ёрдамида нефт чиқарилади. Охирги вақтда қудуқ ичига тушириладиган марказдан қочма ҳаракатли (цетробежний) насослар кенг қўлланилмоқда. Эътиборингиз учун раҳмат
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha