Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 266.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Оила ва никоҳ социологияси

Купить
ОИЛА ВА НИКОҲ СОЦИОЛОГИЯСИ  РЕЖА:  Оиланинг социал моҳияти, ҳамда унинг ахло қ ий ва ҳуқуқий асослари  Оиланинг функциялари ва унинг типлари  Ҳозирги даврда оила ривожидаги социал хусусиятлар Оила Сотциологияси  Оила- махсус яралишдир: кичиқ сотциал гуруҳ ва замонавий сотциал институт.  Оила Сотциологияси Сотциологик билим соҳаси сифатида Рилз ва Ле Пининг эмпирик тадқиқотларидан бошланади Сотциологларнинг фикрига кўра, оила ва уни соқлаш зарурати аҳолининг жисмоний ва манавий эҳтиёжларидан келиб чиқади.  Никох институти оила институти билан чамбарчас боғлиқдир  Никох- жамият томонидан тасдиқланган (санкцияланган), жинсий муносабатларнинг мақсадли, мустаҳкам сотциал ва шахсий формаси.  Оила асосини, одатда, никохдаги жуфтлик ташкил қилади. Мустасно: туликсиз оилалар, юридик расмийлаштирилмаган оилалар. Оилавий мажбуриятларнинг тақсимланиш xарактерига ва оиланинг лидерлигига кўра 3 асосий типга бўлинади: ананавий патриарҳал) оила ноананавий (эксплуататорлик) оила эгалитар оила (тенглар оиласи). Ананавий (патриарҳал) оила бир том остида минимум 3та авлоднинг яшашини назарда тутади. Бу типдагилар учун қуйидагилар xарактерлидир: Аёлнинг эркакка иқтисодий тобелиги эркак ва аёл функцияларининг аниқ тақсимланиши ва мустаҳкамланиши эркакнинг оилада бошчилик қилиши Ноананавий (эксплуататорлик) оила қуйидагиларни назарда тутади ижтимоий меҳнатда аёл ва эркакнинг тенг қатнашиши уй ишлари аёлларга юклатилган Эгалитар оила (тенглар оиласи) қуйидагича xарактерланади уй ишларининг адолатли тақсим ланиши муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ва бутун оила азоларининг қарор қабул қилиши оиладаги муносабатларнинг хис-туйгуга бойлиги Сотциологлар оилавий тарбиянинг қуйидаги стереотипларини алоҳида кўрсатиб ўтадилар: детоцентризм профессионализм (ота-оналар боълалар тарбияси бўйича ўз мажбуриятларини мактаб ва богча педагоглари зиммасига юклайдилар); прагматизм (болаларнинг моддий фойда олишга бўлган ориентациялари) Оиланинг ҳўжалик-иқтисодий функцияси муносабатларнинг қуйидаги аспектларини ўз ичига олади: оила бюджети оила ҳўжалигини юритиш уй юмушларини тақсимлаш катта ёшли ва кичиқ ёшдагиларни ўз қарамогига олиш ва х.к Никохнинг стабиллиги учун қуйидаги ички факторлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ажралиш асосида эр-хотин ўртасидаги конфликт ётади. Конфликтлар келиб чиқадиган эр-хотин муносабатларининг даражаси  психофизиологик даража (сексуал дисгармония);  псиҳологик даража;  сотциал жихатдан рол уйнаш даражаси;  Сотциомаданият (манавий ) даража. Оила конфликти сабабларини Сотциологлар қуйидагиларга бўладилар  никох коришгача бўлган, ёки таваккалчилик факторлари сабаблари;  биргаликдаги ҳаёт давомида пайдо бўлган сабаблар. НИКОХДАН ОЛДИНГИ БЎЛГАН САБАБЛАР (ТАВАККАЛЧИЛИК ФАКТОРЛАРИ):  эр-хотин ўртасидаги фарқ;  эр-хотиндан бирининг алкоголоъзимга берилиши;  никохга енгилтақлик билан қараш;  тезда боъла тугилиши ехтимоли;  танишганлигига оз муддат бўлганлиги;  ота-оналарнинг никохга розилик бермасликлари;  мажбурий никох. Биргаликдаги ҳаёт давомида пайдо бўлган сабаблар:  кундалик ҳаётдаги (уй-жой, моддий ва б.к.).  шахслар ўртасидаги конфликтлар;  ташқи факторлар (хиёнат, кариндош- уругларнинг аралашуви ва б.к.). ОИЛАНИНГ СОЦИАЛ МОҲИЯТИ, ҲАМДА УНИНГ АХЛО Қ ИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ  Никоҳ ва оила муносабатлари қадимги даврлардан бошлаб илмий тадқиқотлар манбаининг бир йўналишини акс эттириб, социал тизимни ташкил этувчи социал инстиутларнинг алоҳида фукцияга эга бўлган бир бўлаги ҳисобланади.  Маълумки, ҳар бир социал институт ўзига хос функцияни бажаришга йўналтирилгандир. Турли йўналишдаги социологлар бу социал институтларнинг алоҳида функцияларини ўрганишга киришиб, классификациялашга уринганлар. ОИЛАНИНГ СОЦИАЛ МОҲИЯТИ, ҲАМДА УНИНГ АХЛО Қ ИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ  Бу соҳада анча тўлиқ ва қизиқарли маълумотларни социологлар С.Липсет, Д.Ландберг ва бошқаларнинг «Институционал мактаб» социологияси манбаларидан олишимиз мумкин. Ана шу социал институтлардан бири оила ҳисобланади. Классик социологларнинг назарияларида социал институтлар амал қилишига кўра иккига ажратиб кўрсатилган: Оддий ва мурккаб. Оддий социал инстиутнинг классик мисолида оила институтини кўриб чиқишимиз мумкин. А.Г. Харчевнинг маълумотига кўра - оила кишиларнинг никох ва қон- қариндошлик хусусиятига кўра бирлашмаси бўлиб, ижтимоий турмушни шакллантириш ва биргаликдаги жавобгарликларига кўра боғланган бўғиндир  1857-1929 йилларда яшаб ижод этган Америка социологи ва иқтисодчиси Т.Вебленнинг социал институтлар ҳақидаги концепцияси асосида функционал ёндашувларни кўриш мумкин. Бунга кўра оила – жамият аъзоларини такрор ишлаб чиқариш функциясини бажарувчи институтлар ҳисобланади.  Шунга кўра оила бир кичик давлат бўлиб, у давлатнинг шаклланиш асоси, унинг модели, оила социал функциялари эса - жамият функцияларини акс эттиради. Оиланинг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил қилади (асосийлари): Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Деклорацияси (1948 йил декабрь) 16-моддада берилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 63-66- моддаларда баён этилган. Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодекси (1998 йил 30 апрелда қабул қилинган) 8 бўлим 238 моддадан иборат Ва бошқа шулар доирасида қабул қилинган норматив ҳужжатлар Оиланинг функциялари ва унинг типлари  Никоҳ ва оила социологияси ўз мазмунига кўра жуда кенг қўлламга эга бўлиб, ҳозирги замон оила- никоҳ муносабатларининг барча жиҳатларини ўз ичига олади. Янги ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг таркиб топа бориши оила-никоҳ муносабатларида ҳам жиддий ўзгаришларни, оилавий муносабатларда вужудга келаётган янги муаммоларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, уларнинг ичида оила-никоҳ муносабатларининг ҳуқуқий-юридик йўналиши, ахлоқий-эстетик, оила ва ислом дини, оила ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш муаммоси, оила сони, таркиби ва тузилиши, оиланинг моддий-иқтисодий таъминоти, турмуш даражаси, оилада эр-хотиннинг ўрни ва роли, оиладаги руҳий муҳит, оилавий можаролар ва ажралишлар, уларни келтириб чиқарадиган сабаблар, ёш оилалар ва уларнинг аҳволи каби йўн Оила-никоҳ социологияси  Оила-никоҳ социологияси турмуш тарзи социологияси билан узвий боғлиқ ҳолда олиб қараб ўрганилади. Зеро, оила билан боғлиқ бўлган барча масалалар кишилар турмуш тарзи таркибига киради. Аммо, оила жамиятнинг кичик ячейкаси сифатида махсус социологик тадқиқотга муҳтож. Шунинг учун ҳам оила-никоҳ социологияси махсус социологик назария сифатида ҳозирги давр жамият ижтимоий ҳаётини илмий жиҳатдан ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Оила-никоҳ Муносабат ларининг асосий социологик тушунчаларига қуйидагилар киради: Оилавий ҳаёт шароити оила турмуш тарзи оила таркиби оилавий мафкура оила функцияси ва бошқалар Бу тушунчалар оила-никоҳ муносабатларининг энг муҳим жиҳатларини ўзида ифодалайди. Оиланинг ижтимоий вазифаси  Оила жамият ижтимоий таркибининг муҳим элементи сифатида ўзига хос ижтимоий вазифаларни бажаради. Оиланинг ижтимоий вазифаси (функцияси) деганда, оила ва унинг аъзолари ҳаёт фаолияти, фаолликни намоён қилиш усулига бағишланади. Уларга қуйидагилар киради: биологик кўпайиш, тарбиявий, хўжалик-иқтисодий, ўзаро ёрдам, коммуникатив, регулятив кабилар. Оиланинг функциялари, асосан қуйидагилардан иборат 1. Авлодни давом эттириш. 2. Болалар тўғрисида ғамхўрлик 3. Иқтисодий функция ёки уй-хўжалик ишларини юритиш. 4. Қариялар тўғрисида ғамхўрлик 5. Бурч ва мажбурият ларни ҳис қилиш. 6. Муомала талаб ларини қондириш 7. Бўш вақтдан унумли Фойда ланиш. Айниқса, оилада бола тарбияси, кексаларга ёрдам, меҳнатга лаёқатини йўқотганларга ғамхўрлик қилиш, оилавий анъаналарни сақлаш ва маънавий муносабатларни тартибга солиш каби муҳим аҳамиятга эга ижтимоий муносабатлар мужассамлашгандир. Оилада “вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”[1]. [1] Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. Т.: «Ўзбекистон», 2001, 17-бет. Оила асосини никоҳ муносабатлари ташкил қилади. Никоҳ – бу тарихан вужудга келган эр ва хотин ўртасидаги муносабатларнинг ижтимоий-ахлоқий шаклидир. Никоҳ орқали жамият эр-хотиннинг ўзаро жинсий ҳаётини тартибга солади ва уларнинг оиладаги ҳуқуқ-бурчларини қонунлаштиради. Шу билан бирга, оила никоҳга нисбатан янада мураккаброқ бўлиб, нафақат эр-хотинни, балки уларнинг фарзандларини ва шу оила таркибига кирувчи қариндошларни ҳам ўз ичига олади. Оила-никоҳ Муносабат ларининг асосий принциплари Якка никоҳлик тамойили (фақат битта ) Никоҳнинг ихтиёрий лиги Ажралишнинг эркинлиги (давлат томонидан назорат қилинади) Оила ва оилавий муносабат ларда эр-хотиннинг тенг ҳуқуқлиги Болаларни биргаликда тарбиялаш томойили Ҳозирги даврда оила ривожидаги социал хусусиятлар  “ Ҳозирги вақтда оиланинг ҳақиқий моддий аҳволини, уларнинг маънавий ва маданий қизиқишларини маҳалладан кўра яхшироқ биладиган бошқа тузилма йўқ, шунинг учун ҳозирда оила социологияси маҳалла доирасида кенгроқ ўрганилмоғи зарур. Бозор муносабатлари барчани тобора чуқурроқ ўз доирасига тортаётган экан, бу ҳолат оилавий муносабатларга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди албатта. Оиланинг ишга яроқли бўлган барча аъзолари тирикчилик билан банд бўлиб, болалар ўз ҳолига ташлаб қўйилаётгани ҳам ҳақиқатдир. Ана шундай вазиятларда маҳаллаларнинг ролини, масъулиятини ошириш тўғрисидаги даъват ва тегишли фармойишлар, оилалардаги муаммоларнинг кенг жамоатчилик муаммолари сифатида қабул қилиниши давр тақозоси эканлигидан далолат беради.  Оиладаги анъаналар, удумлар асирлар оша давом этаверади. Ундаги яхши ва ёмон фазилатлар ҳамда иллатлар келгуси авлодлар ҳаётида ўз аксини топади. Шунинг учун, иложи борича оилада ижобий хислатларни кенгроқ шакллантириб, нуқсонларни бартараф этиб бориш ота-онанинг ва оиладаги бошқа кекса авлодларнинг жамият олдидаги жиддий бурчи ҳисобланади.  Оила қуришдан олдин, унинг инқилоби ва истиқболи устида ўйламоқ оқилларнинг иши. Аксинча, баъзилар аввал турмуш қуриб, кейин пушаймон қила бошлайдилар. «Эр ва хотиннинг бир-бирига бўлган меҳру-вафоси бизга боболаримиздан қолган бебаҳо меросдир».  Никоҳ муносабатларини, ёлғиз яшовчиларни, оилавий бузилиш сабабларини ўрганиш жамият ижтимоий таркибининг ижобий ривожланишида катта аҳамият касб этади. Шундай экан, оила ва никоҳ муносабатлари нафақат эр- Ўзбекистон Республикасида никоҳ ва оила муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги социал тадбирлар  1997 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 5 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов маъруза қилиб, 1998 йилни “Оила йили” деб эълон қилган эдилар.  Бу йиғилишда Президентимиз оиланинг ҳар бир инсон ҳаёти ва умуман жамият ҳамда давлат тараққиётида тутган ўрнини атрофлича шархлаб ажойиб фикрларни айтдилар ва жамият олдига шундай масалани қўйдилар: «… Оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш - бугунги кунимиз учун ва эртанги истиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор» Ўзбекистон Республикасида никоҳ ва оила муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги социал тадбирлар  «Оила» маркази аввало оиланинг равнақи билан боғлиқ муаммолар мажмуасини атрофлича илмий ўрганиш ва услубий тавсиялар тайёрлашни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Бундай муаммолар эса оз эмас. Шу билан бирга «Оила» маркази фақат илмий аҳамиятга эга бўлган муаммолар билангина шуғилланиб қолмай, қарорда кўрсатилганидек, у кенг амалий фаолият билан ҳам машғул бўлади. Яъни, оилани ривожлантириш, уни такомиллаштириш, оила аъзолари саломатлигининг тиббий- биологик асосларини илмий ўрганиш билан бир қаторда бу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан амалий тадбирлар мажмуасини ҳам бажаради. Яна, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашни яхшилаш мақсадида Никоҳ уйлари ва саломатлик марказла Ҳукуматимиз томонидан оилани, оила-никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.  1999 йилни «Аёллар йили» деб эълон қилинди.  2000 йил – «Соғлом авлод йили» деб эълон қилинди.  2000 йил 15 февралда Вазирлар Маҳкамасининг «Соғлом авлод давлат дастури тўғрисида» қарори қабул қилинди. У 6 йўналишдан иборат.  2001 йил – «Оналар ва болалар» йили бўлди.  2001 йил 5 февралда Вазирлар Маҳкамаси «Она ва бола» давлат дастури тўғрисида» қарор қабул қилди.  2002 йил – «Қарияларни қадрлаш йили» деб эълон қилинди социологик тадқиқотлар  Олиб борилган социологик тадқиқотларга кўра, оилавий ҳаётда ўзларини бахтли деб ҳисоблаган аёллар булар: иш жойида муваффақиятга эришган, ҳар томонлама қизиқишга ва қобилиятга эга бўлган, мустақил, ташқи кўринишидан келишган ва гўзал бўлган аёллар эмас, балки – жиддий, юмшоқ кўнгил, меҳрибон, ўз оиласига жонкуяр, чекинувчан, бир гапдан қоладиган аёллар экан. Эътибор берилса, ҳақиқий оилавий бахтга эришиш омиллари ахлоқий муносабатларга бориб тақалиши маълум бўлди.  Айрим муаллифларнинг фикрича, катта ёшли ҳар бир эркакка 5 нафар аёл тўғри келиши ва бу ҳолат эса кўп хотинликка рухсат беришга асос бўлишини таъкидлайди. Аммо статистик маълумотлар эса бу фикрларни тасдиқламайди. Агар 1989 йилда республикамизда 5481,8 минг эркак ва 5820,8 минг аёл (1 га 1,06) истиқомат хулоса  Бозор муносабатларига ўтиш шароитида оила билан боғлик бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этиб боришда социологик илмий-амалий тадбирлар ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тадбирларни амалга ошириб бориш долзарб ҳисобланади:  1. “Оила” йили муносабати билан бошланган тадбирлар мунтазам равишда олиб борилиши ва амалий натижаларга эришиш учун вилоятларда ҳам “Оила ва жамият” оила хизмати бўйича ишларни олиб бориш даркор.  2. “Оила ва жамият” ҳафтаномаси ва бошқа матбуот воситалари орқали тегишли материалларни мунтазам равишда чоп этиб бориш ва руҳшунос ҳамда социолог олимларнинг маслаҳатли чиқишларини уюштириб бориш мақсадга мувофиқдир. Адабиётлар  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси - Т.: «Ўзбекистон», 2001.  Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси. Т.: «Адолат», 1998.  Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. Т.: «Ўзбекистон», 1996.  Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Т.2. Т.: «Ўзбекистон», 1996.  Каримов И.А. Ватан саждагоҳи каби муқаддасдир. Т.3. – Т.: «Ўзбекистон», 1996.  Чексидов В.М., Шербакова Г.Л. Оиланинг социал- иқтисодий асослари. - Т.: “Ўзбекистон”, 1988.
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha