Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўқув мақсадлари таксономияси

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ “ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯ ВА ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ” фани Мавзу: Ўқув мақсадлари таксономияси www.arxiv.uz17 0102 01 18 19 1013 1A 20 09 1. Педагогик мақсадлар таксономияси тушунчаси 2. Б.Блум таксономияси ва унинг ўзига хос хусусиятлари 3. Когнитив (билишга оид) соҳага оид таксономиялар РЕЖА: www.arxiv.uz Таксономия тушунчаси (грекча-тартиб билан жойлаштириш)дир. Биология фанидан олинган. Таксономия-борлиқнинг мураккаб тузилган соҳаларини таснифлаш ва системалаштириш назарияси. Объектларни, уларнинг табиий ўзаро боғлиқлигига асосланиб ва тоифалари мураккаблашиб борадиган кетма- кетликда (яъни иерархик) жойлаштириб туркумлаш ва тизимлаштириш - таксономия деб аталади. www.arxiv.uz Бенджамином Блум (1913—1999) америкалик психолог ва педагог Б.Блум билиш ва эмоционал соҳалардаги педагогик мақсадларнинг таксономиясини яратган. Б.Блум таксономияси мавҳум тушунчаларни баҳолашда нималарга эътибор қаратиш лозим деган саволни ёритишга ёрдам беради. www.arxiv.uz 1956 йилда «таксономия»нинг биринчи қисми нашрдан чиқди. Унда ўқув мақсадларини когнитив (билиш) соҳада ифодаланиши баён этилган эди. Ўқув мақсадларининг бу тизими кенг халқаро миқёсда машҳур бўлиб кетди. Уни ўқитишни режалаштириш ва натижасини баҳолашда қўллай бошладилар. У фан (курс)ларни тажрибавий баҳолашда асосий восита бўлиб ҳисобланди. www.arxiv.uz Б.БЛУМ таксономияси. www.arxiv.uz 1. БИЛИШ 1. БИЛИШ Бу тоифа ўтилган материални эслаб қолиш ва такроран сўзлаб (кўрсатиб) беришни англатади. Мазмуни турлича аниқ далиллардан бошлаб, то яхлит назарияларгача бўлиши мумкин. Бу тоифанинг умумий белгиси тегишли маълумотларни эслаб қолишдир. ТАЛАБА Қўлланиладиган ибораларни билади, аниқ далилларни билади, иш-ҳаракат тартиби услубларини билади, асосий тушунчаларни билади, қоида ва тамойилларни билади. www.arxiv.uz 2. ТУШУНИШ 2. ТУШУНИШ Қуйидагилар ўтилган материал аҳамиятини тушуниш қобилиятининг кўрсаткичлари бўлиш мумкин: материални бир шаклдан иккинчи шаклга ўзгартириш, бир «тил» дан иккинчи «тил»га айлантириш (масалан оғзаки шаклдан математик шаклга). Шунингдек, талаба томонидан материални тушунтириб берилиши ва қисқача талқин қилиниши (интерпритация) ёки ҳодиса ва воқеаларнинг бундан кейинги боришини тасавур этиши (оқибати ва натижасини олдиндан айтиб бериши) ҳам тушуниш кўрсаткичлари бўлади. ТАЛАБА Далиллар, қоида ва тамойилларни тушунади, оғзаки мате-риални талқин қила олади, схема, диаграмма, графикларни талқин қила олади, оғзаки материални математик шаклда ифодалай олади, мавжуд маълумотлар асосида кутилаётган оқибат-натижани тахминан тасаввур эта олади. www.arxiv.uz 3. ҚЎЛЛАШ 3. ҚЎЛЛАШ Бу тоифа ўзлаштирилган материалдан аниқ шароитларда ва янги вазиятларда фойдалана билишни англатади. Бунга қоидалар, услублар, тушунчалар, қонунлар, тамойиллар ва назарияларни амалда қўллай олиш киради. Бу тоифа материални тушунишга нисбатан анча юқори даражада эгаллашни талаб қилади. ТАЛАБА Тушунча ва тамойилларни янги вазиятларда қўллайди, қонун, назарияларни аниқ амалий вазиятларда қўллайди, услуб ёки иш-ҳаракат тартибини қўллай олишини намойиш қилади. www.arxiv.uz 4. АНАЛИЗ 4. ТАҲЛИЛ Бу тоифа материални алоҳида қисмларга ажрата олишни билишни англатади. Бунда унинг таркибий тузилиши аниқ кўриниб туриши керак. Бунга яхлитликни қисмларга ажратиш, улар ўртасидаги ўзаро алоқадорликни аниқлаш, яхлитликнинг ташкил этилиш тамойилларини англаш киради. Бу тоифа ўқув натижаларини тушуниш ва қўл-лашга нисбатан анчагина юқори даражада эканлиги билан характерланади. ТАЛАБА Яширин (ноаниқ) тахминларни ифодалайди, фикрлаш мантиғидаги хато ва камчиликларни кўраолади, далиллар ва сабаблар ўртасидаги тафовутларни аниқлайди, боғланишларни таҳлил қила олади. www.arxiv.uz 5. СИНТЕЗ 5. СИНТЕЗ Бу тоифа ўзида янгиликни акс эттирган, яхлитликни вужудга келтириш учун алоҳида қисмлар комбинациясини тузишни англатади. Бундай янги маҳсулот- доклад, нутқ, фаолият режаси ёки умумлаштирилган алоқалар мажмуи (мавжуд маълумотларни тартибга тушириш схемаси) бўлиши мумкин. Унга мос ўқув натижалари янги схема ва таркибий тузилишлар яратишни ўз ичига олган ҳамда ижодий характерга эга бўлган фаолиятни назарда тутади. ТАЛАБА Материалнинг мантиқий тузилишини ёзма матн шаклида, хулосаларни берилган катталикларга мослигини баҳолайди, ички мезонлардан келиб чиққан ҳолда, иншо ёзади, тажриба ўтказиш режасини тузади, у ёки бу муаммони ҳал этиш режасини тузишда бошқа (фан)ларга оид билимлардан фойдаланади. www.arxiv.uz 6. БАҲОЛАШ 6. БАҲОЛАШ Бу тоифа у ёки бу материал (қонун,бадиий асар, изланиш натижалари)нинг аҳамиятига аниқ мақсад нуқтаи назаридан баҳо беришни англатади. Талаба мулоҳазаларининг мезони ички (таркибий, мантиқий) ёки ташқи (белгиланган мақсадга мувофиқ) бўлиши мумкин. Бу мезонлар талаба ёки ўқитувчи томонидан белгиланиши мумкин. Бу тоифа олдинги (5 та) ўқув мақсадларининг барчасини эгалланишини ва уларга белгиланган мезонлар асосида баҳо бера олишни назарда тутади. ТАЛАБА Материалнинг мантиқий тузилишини ёзма матн шаклида баҳолайди, хулосаларни берилган катталикларга мослигини баҳо- лайди, ички мезонлардан келиб чиққан ҳолда, у ёки бу фаолият аҳамиятига баҳо беради, ташқи мезонлардан келиб чиққан ҳолда у ёки бу фаолият аҳамиятига баҳо беради (муносабатини билдиради). www.arxiv.uz Масалан: 2. 3. 4. 5. 56. 71. 86. 100. қониқарсиз, қониқарли, аъло www.arxiv.uz ✎ . • Ўқув фани мақсадларини бу таксономия асосида аниқлаштириш икки босқичда бажарилади. ✏ . • Биринчи босқичда фан ўқитилишининг умумий мақсади аниқланади ✐ . • иккинчи босқичда эса кундалик ва жорий ўқув фаолиятининг мақсадлари аниқланади. www.arxiv.uz Блум пирамидаси www.arxiv.uz Блум ҳамда Андерсоннинг таксономияси www.arxiv.uz Когнитив (билишга оид) соҳага оид таксономиялар Муаллиф Таксономик тоифалар Блум ва бошқалар 1956 й. Билиш Тушуниш Қўллаш Таҳлил Синтез Баҳолаш Гилфорд 1967 й. 1.Били ш 2.Хотир а 4.Конве- гент, яра тув- чанлик 3.Дивер-гент, яратув- чанлик 5.Баҳолаш Мак Гюр 1969 й. 1.Би- лиш 2.Умум- лаш- тириш 3.Оддий муаммо- ни ҳал қилиш 4.Мурак каб муаммони ҳал қилиш 6. Синтез 5.Баҳо- лаш Гронланд 1970 й. 1.Би- лиш 2.Тушу- ниш 3.Қўллаш 4.Фикрлаш қобилияти Вандевел д 1975 й. 1.Би- лиш 2.Тушу- ниш 3.Қўллаш 4.Таҳлил 5.Яра- тув- чанлик 6.Баҳо- лаш Д.Хейнот 1977 й. 1.Такро р-лаш 2.Кон- цепция яратиш 3.Қоида-ларни қўллаш 4.Дивер-гент тафаккур 5.Муам- мони ҳал қи-лиш www.arxiv.uz Б.Блум таксономияси бўйича қуйидаги тренингда ўзингизни синаб кўринг! № Вазиятлар Жавобни танланг 1 Талаба газета саҳифасидаги далиллар орасидаги номувофиқликни аниқлади. А. Билиш 2 Талаба газета саҳифасида баён этилган далиллар билан таниш эканлигини билдирди. В. Тушуниш 3 Талаба иншо ёзишда газетадаги далиллардан фойдаланди. Д. Қўллаш 4 Талаба газетада ёзилган далилларни умумлаштира олади. Е. Таҳлил 5 Талаба газета сахифасидаги мақола мазмунини тушунтира олади. F. Синтез 6 Талабанинг газетадаги мақолага нисбатан танқидий фикри бор. G. Баҳолаш www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha