Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 76.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот

Купить
Ўзбек халқ оғзаки ижоди ҳақида умумий маълумот РЕЖА: 1. Адабиётнинг оғзаки ва ёзма тури 2. Халқ оғзаки ижодининг ўзига хос хусусиятлари 3. Фольклорнинг бошқа фанлар билан алоқаси 4. Ўзбек фольклоршунослиги тарихи Адабиётлар: 1. К.Имомов, Т.Мирзаев, Б.Саримсоқов, О.Сафаров, Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Ўқитувчи», 1990. 2. О.Мадаев, Т.Собитова, Халқ оғзаки поэтик ижоди. Т.: «Шарқ», 2001. 3. Ўзбек фольклори очерклари. Уч томлик, 1- том, Т.: «Фан», 1988. 4. С.Мирзаева, Ўзбек халқ романик достонлари поэтикаси. Т.: «Фан», 2004. ЎЗБЕК ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ Ўзбек халқининг асрлар давомида яратган оғзаки сўз санъати намуналари миллий маданиятимизнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳар бир халқнинг асрлар идеалини акс эттирувчи оғзаки ижоди бўлганидек, ўзбек халқи ҳам қадимий тарихга бой ва ранг-баранг оғзаки адабиёт дурдоналарига эга бўлган халқлардан биридир. Халқ оммаси томонидан яратилиб халқнинг талантли вакиллари ижросида сайқал топиб, авлоддан- авлодга ўтиб келаётган афсона ва ривоятлар, мақол ва маталлар, олқиш ва дуолар, топишмоқ ва қўшиқлар, латифа ва нақллар, эртак ва достонлар ўзбек халқ оғзаки ижодини ташкил қилади. Бадиий адабиётнинг икки тури Халқ оғзаки ижоди Сўз санъатининг илк намуналари бўлиб, оғзаки тарзда яратилади ва авлоддан авлодга ўтиб келади. Ёзма адабиёт. Муайян ижодкор томонидан яратилади ва ёзма тарзда бизгача етиб келадиган бадиий ижод намуналаридир. Фольклор – оғзаки ижод Фольклор – халқ ижоди. Фольклор – оғзаки ижод Фольклор – оғзаки ижод . Халқ поэтик ижоди ёзув пайдо бўлмасдан кўп замонлар илгари юзага келган. Унинг яратилиши ва тарқалиши жонли оғзаки анъана билан боғлиқдир. Фольклор асарларининг узоқ асрлар давомида оғзаки яратилиши ва оғзаки ижро этилиши унинг шакл ва мазмунига таъсир кўрсатади. Маълумки, айрим тарихий фактларнинг тўлиқ эсда қолмаслиги, замон тақозоси билан унутилиши натижасида уларнинг асардан тушиб қолиши ёки ўзгариши мумкин. • Фольклорнинг оғзакилик хусусияти унинг кенг тарқалишига, халқ орасида кенг оммалашувига сабаб бўлади. Аммо шу билан бирга, оғзаки ижод намунаси ўтмиш замонларда ёзма тарзда мавжуд бўлмагани учун уни ижро этувчи шахснинг вафоти билан йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. • Фольклор асари оғиздан оғизга ўтиши туфайли шаклан ва мазмунан қандай Фольклор – халқ ижоди • Фольклор – халқ ижоди. Фольклор халқ томонидан асрлар давомида яратилиб авлоддан авлодга, устоздан шогирдга ўтиб келган жамоа ижоди маҳсулидир. Маълумки, қадим замонларда илк бор юзага келган фольклор асарлари халқ томонидан ижод қилинган ва ижро этилган. Кейинчалик эса талантли кишилар томонидан яратилган. Улар ўз ижодида қабила ва уруғ одатлари, дунёқараши, эътиқоди, табиат билан бўлган муносабатлари ҳақида ҳикоя қиладилар. • Халқ куйчиси (бахши, эртакчи, қўшиқчи) халқ жамоаси томонидан яратилган асарларни механик тарзда бошидан охиригача сўзма-сўз ёд айтмайди, балки унга ижодий муносабатда бўлиб, ўзидан нимадир қўшади, бойитиб боради. Шунинг учун ҳам у куйлаётган асарини ҳамиша «халқники» деб тан олади. Демак, фольклор асарларида халқ жамоаси ижоди тушунчаси, ҳеч Халқ оғзаки ижодининг ўзига хос хусусиятлари Фольклор халқ ижоди фольклорда ижодий метод Вариантли ликоғзакилик Анъанавий лик Анонимлик Фольклорда анъанавийлик • Анъанавийлик – халқ ижоди маҳсули. У ўзининг ижтимоий-тарихий манбаларига эга. Маълумки, фольклорнинг дастлабки намуналари ибтидоий жамиятда яратилган, уларда ўша замон кишиларининг нисбатан қарор топган урф-одатлари ва ўзига хос дунёқарашлари акс этган. Бу ҳол фольклор асарлари шакли, сюжети, образлари ва мотивларининг муайян барқарорлик касб этишини таъминлаган. • Халқнинг асрлар давомида шаклланган бадиий завқи – эстетик диди бор, фольклор ҳамиша шу халқона эстетик принципларга амал қилиб яшайди. Бу халқ оғзаки ижоди учун объектив қонуниятдир. • Фольклор асарларининг оғзаки яратилиши ва оғзаки ижро этилиши уларнинг ўзгармас барқарор шакллари – анъаналарни юзага келтирган. Масалан, қаҳрамонлик эртак ва достонлари ўртасида жанр эътибори билан маълум даражада тафо Анъанавий достонларнинг қаҳрамонлари кўпинча ғайритабиий туғилишлари, чексиз куч-қудратга эга эканликлари билан ажралиб турадилар. Халқ орзу-умиди ва интилишларини ифодаловчи бундай идеал қаҳрамонларга адолат ва ҳақиқатни қарор топтиришда илоҳий ҳомийлар (Ҳазрати Хизр, қирқ чилтон, Ҳазрати Али, Бобо Қамбар ва ҳоказо) руҳий мададкорлик қиладилар. Халқ достонларидаги қаҳрамонларнинг сафар олдидан от эгарлаши, ота-онадан оқ фотиҳа олиши, қаҳрамон ва отнинг узоқ сафар йўлидаги ҳолати, пойгада қатнашиши, душман билан жанг олиб бориши каби лавҳалар асардан асарга, ижродан ижрога (кичик ўзгаришлар билан) кўчиб юрувчи барқарор анъанавий шакллар ҳисобланади. Халқ достонларидаги мана шундай ўзига хос хусусиятлар ҳақида профессор Т.Мирзаев, С.Мирзаева каби фольклоршунослар махсус тадқиқотлар яратганл Масалан, «Далли» достонида Ҳасанхон Ғиротни уйин кўрсатишга даъват этар экан, ундан мадад сўраб шундай мурожаат қилади: Отим Ғирот, жоним Ғирот, Еминг кишмиш, тўрванг банот, Сени минган топар мурод, Қўлтиғингда яшил қанот. Қойил қилгин хоннинг қизин, Ҳаммани ўзингга қарат. (Б.Т., 2-том, 106-бет) Юқорида мурожаатда отнинг содиқ ҳамроҳлиги, унинг емиши ва тўрваси, қаҳрамоннинг тақдири шу отга боғлиқ эканлиги кабилар таърифу тафсир этилади. Айни шу хилдаги мурожаат Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олинган «Малика айёр» достонида ҳам сал бошқачароқ шаклда учрайди: Жоним Ғирот, молим Ғирот, Еминг кишмиш, тўрванг банот, Сени минган топар мурод, Дам-бадам еткиз Чамбилга. (М.А., 10-бет) Фольклорда анонимлик Маълумки, узоқ асрлар, минг йиллар ўтса ҳам ёзма адабиёт намунасининг муаллифи ҳам, ёзилган вақти ҳам аниқ бўлади. Чунки ўша асарни яратган ижодкор ўз исми шарифини асарда зикр этади. Халқ ижодида эса биз бундай ҳолатни кўрмаймиз. Фольклор асарлари муаллифининг ноаниқлиги – анонимлиги, ўша асарнинг қачонлардир индивидуал ижодкор томонидан яратилганлигини инкор этмайди. Фольклор асарлари қачонлардир алоҳида талантли бир шахс (индивид) томонидан тўқилса-да оғзаки ижод бўлгани, номи бирон жойда зикр этилмагани боис, авлоддан авлодга ўтиш жараёнида халқ ижоди намунасига айланиб кетади. Халқнинг талантли вакиллари томонидан қайта-қайта ишланиб, сайқал топиб, мукаммаллашиб боради. Фольклорда вариантлилик Вариант – маълум бир асарнинг жонли оғзаки эпик анъана заминида вужудга келган, бир-бирини инкор этмасдан, ёнма-ён яшай оладиган ва ўзаро фарқланувчи турли туман нусхаларидир. Бир асарнинг турли туман вариантларда намоён бўлишига халқ ижодкорларининг дунёқараши, ижодий салоҳияти, ўзига хос усул ва услуби сабаб бўлади. Масалан, «Алпомиш» достонини Фозил Йўлдош ўғли, Эргаш Жуманбулбул ўғли, Пўлкан Жонмурот ўғли каби ўнлаб номдор бахшилар ижро этганлар. Лекин уларнинг ижролари баъзи бир ўзига хос жиҳатлари билан бир-биридан фарқланиб туради. Фозил шоир қаҳрамонлик йўналишига алоҳида урғу бериб асарни мукаммаллаштирса, Пўлкан шоир диний-фалсафий ўринларга алоҳида диққатни қаратади, Эргаш Жуманбулбул эса ишқ-муҳаббат йўналишини жўшиб куйлайди. Мана шу тариқа битта асарни Масалан, «Алпомиш» достонининг ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ ва бошқа халқларга мансуб версиялари мавжуд. Маълум бир достоннинг бир халқнинг ўзида ҳам бир неча версияда бўлиши мумкин. Чунончи, «Алпомиш», «Ширин ва Шакар», «Соҳибқирон» достонлари ўзбек халқи орасида иккитадан версияда тарқалган. Шунингдек, «Гўрўғли» туркуми достонлари ҳам ўзбеклар орасида бир-биридан фарқ қилувчи икки версияда тарқалган. Бу версиялардан бири Хоразм «Гўрўғли» достонлари бўлиб, улар туркман версиясига жуда ўхшаш, озарбайжон «Кўрўғли»сига анча яқин туради. Ўзбекистоннинг Хоразмдан бўлак ерларида тарқалган «Гўрўғли» достонлари ҳам алоҳида мустақил бир версияни ташкил этади. Фольклорда ижодий метод Халқ бадиий тафаккурида реаллик хаёлот уйғунлигида фантастикага йўғрилиб акс этади. масалан, халқ эртак ва достонларида гўзал аёллар образларини кўздан кечирганимизда, уларда халқ ўзининг эстетик идеалинигина эмас, балки реал ҳаётий аёлга хос энг яхши фазилатларни ҳам умумлаштириб акс эттиради. Бундан келиб чиқадиган хулоса шуки, дунёни абстракт – идеалистик ва реалистик тасаввур қилишнинг ўзаро қўшилиб кетиши фольклорнинг яна бир ўзига хос хусусиятидан дарак беради. Фольклордаги кўплаб жанрларда, чунончи, маиший-ҳаётий эртакларда, тарихий ва лирик қўшиқларда воқелик ҳам, қаҳрамон ҳам реал ифодаланади. Фольклор жанрларига оид кўплаб асарларда қаҳрамонни бадиий тасвирлаш принциплари муштаракдир. Халқ идеал фазилатлар эгаси бўлган, оммани эргаштира оладиган қаҳрамонни Мавзу юзасидан саволлар 1. Халқ оғзаки ижоди деганда нимани тушунасиз? 2. Фольклорнинг синкретик хусусияти ҳақида тушунча беринг. 3. Фольклорнинг оғзакилик ва жамоавийлик хусусиятлари ҳақида маълумот беринг. 4. Фольклорда анъанавийлик деганда нимани тушунасиз? 5. Анонимлик хусусиятига хос белгиларни изоҳланг. 6. Ягона сюжетдаги асарнинг турли вариантларда яратилишига сабаб нимада? 7. Халқ оғзаки ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти ҳақида сўзланг.
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha