Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 636.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон республикаси фуқаролик хуқуқи

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛИК ХУҚУҚИ • Mazkur darslik O'zbekiston Respublikasi Konstitiitsiyasi, Fuqarolik kodeksi va boshqa qonun hujjatlari asosida yozilgan. Kitob universitetlarning yuridik fakultetlari, yuridik instituti va huquq asoslari o”qitiladigan oliy maktab talabalariga darslik sifatida tavsiya etiladi. Shuningdek, darslikdan sud, prokuratura, advokatura, notariat va boshqa organ xodimlari ham foydalanishlari mumkin . • Muallif: Zokirov I.B. • Nomi: Fuqarolik huquqi • Nashriyot: TDYUI • Beti: 354 • Tiraji: 1000 • Chiqqan yili: 2006 МАВЗУ: ФУҚАРОЛАР-ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚИНИНГ СУБЪЕКТЛАРИ СИФАТИДА • Режа: 1. Фуқаролик ҳуқуқ лаёқати тушунчаси. 2. Ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши ва тамом бўлиши. 3. Фуқароларнинг муомала лаёқати. 4. Васийлик ва ҳомийлик. 5. Хусусий тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми. 6. Фуқароларнинг турар жойи. 7. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш. 8. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш. Ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши 1. Фуқаролик ҳуқуқ лаёқати тушунчаси Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ лаёқати мазмунини ФКнинг 18-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган. Унга асосан фуқаролар: -мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари; -мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; -банкда жамғармаларга эга бўлишлари; -тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан ҳамда қонунда таъқиқлаб қўйилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари; -ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари, ўзлари мустақил равишда ёки бошқа фуқаролар ва юридик шахслар билан биргаликда юридик шахслар ташкил этишлари; -қонунга зид бўлмаган ҳар қандай битимлар тузишлари ва мажбуриятларда қатнашишлари; -бошқа шахслар томонидан етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари; -маҳсулот турини ва яшаш жойини танлашлари; -фан, адабиёт в Қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас. Фуқаронинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ҳақидаги, шунингдек ўз ҳуқуқ ва муомала лаёқатини чеклашга қаратилган битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (қонун йўл қўйган ҳоллардан ташқари) (ФКнинг 23-моддаси). Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 43-моддаси айрим фуқаролик ҳуқуқларидан, чунончи: хизмат бўйича чеклаш, мол-мулкни мусодара қилиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишни кўзда тутади. Жиноят қонунида ҳуқуқдан маҳрум қилиш вақтинча чора сифатида кўзда тутилади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 45-моддасида кўрсатилганидек, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш бир йилдан беш йилгача муддатга тайинланиши мумкин. Бу муддат ўтгач фуқаро яна ўзи 2. Ҳуқуқ лаёқатининг бошланиши • Ҳуқуқ лаёқати киши туғилганидан то ўлимигача ундан ажралмайди, у билан бирга бўлади. Янги туғилган чақалоқ ҳам ҳар хил ҳуқуқларга, чунончи, яшаш ҳуқуқи, овқатланиш ҳуқуқи, эркин бўлиш ҳуқуқи каби қатор табиий ҳуқуқларга шу жумладан, ота-оналардан тарбия олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга бўлади. Ақли заиф ва руҳи хасталар ҳам ҳуқуқ субъекти бўлиб ҳисобланади. Улар, хусусан, даволаниш, пенсия олиш ва бошқа ҳуқуқларга эга. Уларнинг мулкий ҳуқуқлари тўлиқ ҳажмда сақланади. • Киши туғилиши билан унинг ҳаёти бошланганидек, туғилиши билан ҳуқуқ субъекти сифатида яшаши ҳам бошланади. Кишининг туғилиш факти муҳим юридик аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли боланинг туғилиши фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида (ФҲДЁ) давлат рўйхатдан ўтказилади. Рўйхатдан ўтказил Ҳуқуқ лаёқатининг тугаши • Ҳуқуқ лаёқати киши, яъни ҳуқуқ субъекти вафот этиши билан тамом бўлади. Ўлган кишининг то ўлимига қадар ихтиёрида бўлган ҳуқуқ ва зиммасидаги мажбуриятларнинг бир қисми (мулкий, шахсий ҳуқуқ ва мажбуриятлари) бекор бўлади, шу билан бирга баъзи мулкий ҳуқуқлар ворисларга ўтади. Ўлим қатор ҳуқуқий оқибатлар туғдирадиган фактдир. Шунинг учун ўлим ҳам туғилиш сингари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимида (ФҲДЁ) да оила қонунчилигига мувофиқ қайд этилади. • Нормал тартибда гувоҳлантирилган ўлим ҳолларидан ташқари, қонун фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва вафот этган деб эълон қилиш институтини ҳам билади. 3. Фуқароларнинг муомала лаёқати • Фуқаролик муомала лаёқати фуқаро тўла ҳажмда вояга етиш билан вужудга келишини кўрсатади. Вояга етиш 18 ёшга тўлиш билан бошланади. Фуқароларнинг муомала лаёқати қўйидагича белгиланади: • Ўғил болалар учун 18 ёш • Қизлар учун 17 ёш эмансипация холатида: • Ўғил болалар учун 17 ёш • Қизлар учун 16 ёш Фуқаролар муомала лаёқатининг ёш бўйича белгиланиб, 4 даврга бўлинади, улар қўйидагилар: 1. Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган болалар: • 1) майда маиший битимлар; • 2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал гувоҳлантириш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар; • 3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томо-нидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маб-лағларни тасарруф этиш борасидаги битимларни амалга оширишга ҳақлидирлар (ФКнинг 29-моддаси). • Ўн тўрт ёшгача бўлган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги бола-лар) тўла равишда муомалага лаёқатсиз ҳисобланадилар. 2. Ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача. 3. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар (ўсмирлар) қисман муомалага лаёқатли бўлиб, қонуний вакиллари (ота-оналари, фарзандликка олувч Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган болалар: • 1) майда маиший битимлар; • 2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал гувоҳлантириш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар; • 3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томо-нидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маб-лағларни тасарруф этиш борасидаги битимларни амалга оширишга ҳақлидирлар (ФКнинг 29-моддаси). Н.Ашурованинг фикрича, кичик ёшдаги болалар мустақил туза оладиган майда маиший битим деганда, бола ёки унинг оила аъзо-ларининг одатдаги, хар кунги эҳтиёжини қондиришга қаратилган ва юқори бўлмаган баҳодаги битим тушунилади. Битимнинг майда маиший битим эканлигини белгиловчи икки шарт мавжуд бўлиши талаб этилади. Биринчиси, одатдаги, ҳар кунги эҳтиёжларни қондиришга қаратилганлиги ва икк Фуқаронинг рухий касаллиги оқибатлари: • Руҳий касаллар ва ақли заифлар тўла ҳажмда муомалага лаёқатсиз ҳисобланадилар. Онгли ҳаракатлар қилиш ва ўз ҳаракатларининг юридик оқибатларини ҳисобга олиш лаёқати (муомала лаёқати)га, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли эга бўлмаган фуқаро – муомала лаёқатига эга эмас деб танилиши мумкин. Ҳар қандай руҳий касаллик ёки ақли заифлик фуқарони онгли ҳаракатлар қилиш ва фуқаролик муомаласида қатнашиш лаёқатидан маҳрум қилмайди. Руҳий ҳолат бузилиши фактининг ўзигина кишини муомалага лаёқатсиз деб топишга асос бўлмайди. ФКда кўрсатилишича, руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни идора қила олмайдиган фуқаро суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиши мумкин, шу муносабат билан унга ни Муомала лаёқати чекланганлигининг бекор бўлиш асослари: • Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва белгиланган васийликни бекор қилади (ФКнинг 30-моддаси). Қонун баъзи ҳолларда вояга етган фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклаш ҳолларини назарда тутади, чунончи, ФКнинг 31-моддасида кўрсатилишича, спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомалага лаёқати ФПКда белгиланган тартибда суд томонидан чеклаб қўйлиши мумкин. Лекин, буларни у майда маиший битимларни истисно қилганда, битимларни ҳомийнинг розилигисиз тасарруф эта олмайди. • Агар фуқаро спиртли ичимлик ёки наркотик моддаларни суи-истеъмол қилишни ташласа, суд у 4. Васийлик ва ҳомийлик Васийлик • Муомалага лаёқатсиз фуқаро шахсини, унинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун, шунингдек қонунда назарда тутилган ҳолларда мулкий ҳуқуқларни қўриқлаш учун васийлик ва ҳомийлик белгиланади. • Васийлик шундан иборатки, бунда муомалага лаёқатсиз шахс - ўн тўрт ёшга тўлмаган фуқаролар, руҳий касал ва ақли заифлар номидан васий ҳаракат қилади ҳамда ўзининг ҳаракатлари билан васийликка олинган шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар туғдиради. Ҳомийлик • Ҳомийликда ҳомийлар қисман муомала лаёқатига эга бўлган шахсларга (ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган фуқароларга) ўз ҳуқуқларини амалга ошириш, мажбуриятларни бажаришда ёрдам кўрсатадилар, шунингдек уларни учинчи шахсни баъзан бўлиши мумкин бўлган ёмон ниятли ҳаракатларидан сақлайдилар. Ҳомийлик баъзи ҳолларда жисмоний камчиликлари бўлган, масалан кўзи ожиз (кўрлик), майиблик сабабли ўз ҳуқуқларини ўзлари амалга ошира олмайдиган ва ҳимоя қила олмайдиган тўла муомала лаёқатига эга бўлган шахсларга нисбатан ҳам белгиланади. Бундай шахсларга нисбатан ҳомийликнинг вазифаси ҳуқуқлар олиш ёки уларни амалга ошириш билан боғлиқ турли ҳаракатларни улар учун бажаришдан иборат. 5. Хусусий тадбиркор фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми • Тадбиркорлик фаолиятининг субъекти жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин. ФКнинг тегишли нормаларида, чунончи, 18- модданинг талабига кўра, фуқаролар мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари (ҳаттоки, 207-моддада хусусий мулк бўлган мол- мулкнинг ҳам миқдор, ҳам қиймат жиҳатдан чекланмаслиги ҳақида қоидалар белгиланади), деҳқон ва фермер хўжалиги ташкил этишлари, тадбиркорлик ҳамда қонунда таъқиқланмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари, шунингдек, ёлланма меҳнат асосида фаолият юритишлари мумкинлиги белгиланади. • Умумий қоида бўйича фуқаролар 18 ёшга тўлиб, тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлгач, хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга ҳақли. Бироқ, ФКнинг 28-моддасига асосан 16 ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишл 6. Фуқароларнинг турар жойи • Фуқаронинг доимий турар жойи фуқаролик ҳуқуқи учун муайян аҳамиятга эгадир. Фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади, деб кўрсатилади. Ўн тўрт ёшга тўлган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари, ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади (ФКнинг 21- моддаси). • Турар жой танлаш ҳуқуқи муомалага лаёқатли фуқаронинг ўзи томонидан белгиланади. Турар жой танлаш ҳуқуқи фақат қонунда назарда тутилган ҳоллар ва тартибдагина, масалан, озодликдан маҳрум қилиниши ҳолларида махсус ижозат олиш йўли билан жойлашиш мумкин ҳудудларда чекланиши мумкин. • Одатда, фуқаро яшаш учун қаерда рўйхатдан ўтган бўлса, шу жой унинг турар жойи ҳисобланади. Фуқаронинг турар жойи қонунга мувофиқ кўп ҳолларда ҳуқуқий аҳамиятга эга. Чунончи, фуқаролик даъволари билан, қоидага кўра жавобгарнинг турар жойи ҳудудидаги судга мурожаат қилинади. Аммо баъзи даъволар, масалан, алимент ундириш, зарарни тўлатиш тўғрисидаги даъволар даъвогарнинг турар жойидаги судга билдирилиши мумкин. Мажбуриятларнинг кўп қисми қарздорнинг турар жойида, пул мажбуриятлари эса-кредитор турган жойда ижро 7. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш • Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати унинг ўлими натижасида батамом тугайди. Аммо ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган ноаниқликларни бартараф этиш учун шу ҳуқуқий муносабатларнинг иштирокчиларидан бири бўлган фуқаро айрим сабабларга кўра доимий яшаш жойидан узоқ муддатга кетиб қолганда, унинг ҳақиқий яшаш жойини аниқлаш имконияти бўлмаса, бундай ҳолларда бедарак йўқолган деб топилиши мумкин. • Фуқаролик ҳуқуқида, умуман ҳуқуқнинг бошқа соҳаларида ҳам бедарак йўқолган деб топиш институти катта амалий аҳамиятга эга. Бу институт бедарак йўқолган фуқаронинг қариндошлари ва бошқа манфаатдор шахсларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари таъминланишини кафолатлайди. 8. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш • Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38- моддасига асосан, қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши керак: • 1. Туғилиш; • 2. Ўлим; • 3. Никоҳ тузилганлиги; • 4. Никоҳдан ажралиш. • Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмининг ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби фактлар юқо-рида санаб ўтилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш йўли билан ифодаланади. Адабиётлар: • Каримов И. А. Ўзбекистон-бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. -Т.: Ўзбекистон. 1994. • Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида. -Т.: Ўзбекистон. 1995. • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т.: Ўзбекистон. 2003. • Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси. -Т.: Расмий нашр. 2003. • Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси. Т. , “Адолат”, 1999 йил. • Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. Т. , “Адолат”, 1998 йил. • Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси. • Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик тўғрисидаги қонуни. • Ўзбекистон Республикасининг Мулкчилик тўғрисидаги қонуни. • Ўзбекистон Республикасининг Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонуни. • Ўзбекистон Республикаси Президентин Эътибор из учун рахмат
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha