Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 512.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 25 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

“Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг ҳуқуқий асослари

Купить
“ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг ҳуқуқий асослари 0102 03 12 07 17 11090B09 Р Е Ж А  Умумий қоидалар  Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотлар  Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш  Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар  Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги  Якунловчи қоидалар “ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 2017 йил 3 январьда қабул қилинган, 6-боб, 34-моддадан иборат ЎРҚ-419-сон 2E2F 01 3429 0703 030D 01 Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясига (Нью-йорк, 2003 й. 31 октябрь) айрим билдиришлар, баёнотлар ва шартлар билан 2008 й 7 июльда қўшилган Асос: 2008 й 7 июльдаги ЎРҚ-158- сон ЎзР Қонуни . Маърузанинг мақсади:  коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат Маърузанинг долзарблиги: 2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ БЕШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ II. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд- ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари: 2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш:  коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш; Коррупция нима? бу (лот. corruptio – айниш, порага сотилиш ) Коррупция нима? бу - сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган (ёки уларга тенглаштирилган) шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва б. бойликлар, имтиёзларни олишда ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ва юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон бериши. Коррупция нима? бу — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш. Коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:  қонунийлик;  фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;  очиқлик ва шаффофлик;  тизимлилик;  давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги;  коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;  жавобгарликнинг муқаррарлиги. Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари:  аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;  давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора- тадбирларни амалга ошириш;  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари:  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;  Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати;  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади. Коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар:  Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (бундан буён матнда Идоралараро комиссия деб юритилади) ташкил этилади.  Идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади. Коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш 16-модда. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш: шу жумладан коррупцияга қарши курашиш масалаларига доир тушунтириш ишларини амалга ошириш, ҳуқуқий тарбия ва таълимни, илмий-амалий тадбирларни ташкил этиш, ўқув-услубий ва илмий адабиётларни ишлаб чиқиш йўли билан зарур чора-тадбирлар кўради. 17-модда. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш юзасидан зарур чора- тадбирлар кўради. 18-модда. Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия  Таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқи Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар:  давлат бошқаруви соҳасида;  ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида;  манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ва уни бартараф этишга доир чора-тадбирлар;  маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида;  давлат харидларини амалга ошириш соҳасида;  норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги:  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишга, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга доир чора-тадбирлар;  давлат органлари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар фактлари тўғрисида хабар қилиш мажбурияти;  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик;  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларни ҳимоя қилиш;  коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорларни бекор қилиш ёки ўзгартириш. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексиниг Коррупцияга қарши нормаларига, аввалло мансабдорлик жиноятлари тўғрисидаги нормалар, чунончи:  205-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш;  206-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш;  206 1 -модда. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш;  209-модда. Мансаб сохтакорлиги;  210-модда. Пора олиш . 205-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни мансабдор шахснинг ўз мансаб ваколатидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (205-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда) Ўша ҳаракат: а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳол 206-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни мансабдор шахснинг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (206-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 1 206 1 -модда. Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, яъни қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатлар берилмаган мансабдор шахс ёхуд бошқа шахс томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини қасддан текшириш ташаббуси билан чиқиш ва (ёки) текширишлар ўтказиш, ушбу субъектларнинг фаолиятини ва (ёки) банклардаги ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда бундай шахс томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб варақларида пул маблағлари бор-йўқлиги ҳақида ахборот талаб қилиб олиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақ 209-модда. Мансаб сохтакорлиги Мансаб сохтакорлиги, яъни мансабдор шахснинг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб, расмий ҳужжатларга била туриб, сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб, сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (209-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-с 210-модда. Пора олиш Пора олиш, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий наф кўриши — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. (210-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II- сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда) Пора олиш: а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки 212-моддаларида назарда тутил Коррупция соҳасидаги тадқиқотлар Коррупциянинг ҳолатини, хусусиятини, миқёсларини, ўзгаришларини ва тенденцияларини, шунингдек коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиш самарадорлигини ўрганиш давлат органлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари, шунингдек фуқаролар билан ҳамкорликда социологик, махсус, илмий тадқиқотлар ҳамда бошқа турдаги тадқиқотлар ўтказиш йўли билан доимий асосда амалга оширилади. Социологик тадқиқотлар коррупцияга энг кўп дучор бўлган тармоқлар ва соҳаларни, унинг юзага келиши сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, шунингдек мазкур фаолиятга жалб этилган ижтимоий гуруҳларни аниқлаш мақсадида социологик сўровлар ўтказиш ва бошқа усуллардан Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари чет давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юбориш ва уларнинг сўровларига жавоб бериш ҳуқуқига эга. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида олинган мол-мулкни Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ қайтариш чораларини кўради.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha