Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 731.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон тупроқлари

Купить
Ўзбекистон тупроқлари РЕЖА: 1. Тупроқлар географияси. 2. Ўзбекистон тупроқлари. 3. Баландлик минтақаси т упроқлари. 4. Чўл минтақаси тупроқлари. 1. Тупроқлар географияси Ер юзидаги барча тупроқлар ўзига хос географик зонада маълум табиий қонун асосида тарқалган. Тупроқларнинг текисликда экватордан қутбга томон тарқалиши горизонтал зоналлик ва текисликдан (денгиз сатхидан) тоғликка қараб кўтарилиши (аста-секин ўзгариб бориши) вертикал зоналлик деб аталади. Муайян шароитда маҳаллий омиллар таъсирида бир зонада тарқалган тупроқлар орасида бошқа типдаги тупроқларнинг учраши эса интрозоналлик деб юритилади. Масалан: подзол тупроқлар зонасида сув ер юзасига яқин жойлашган ботқоқ тупроқлар учрайди. Ёки бўз тупроқлар зонасида шўрхоклар учрайди. Демак, бу ҳолда ботқоқ (тупроқ) ва шўрхоклар интрозонал тупроқлар ҳисобланади. Ер юзининг текислик қисмида қутбдан экваторга томон қуйидаги горизонтал тупроқ зоналари мавжуд: 8) Қизил ва сариқ тупроқлар зонаси.7) Чўл тупроқлар зонаси;6) Бўз тупроқлар зонаси; 5) Каштан ва қўнғир тупроқлар зонаси; 4) Қора тупроқлар зонаси; 3) Ўрмон сур тусли тупроқлар зонаси; 2) Подзол тупроқлари зонаси; 1) Тундра тупроқлари зонаси; 2. Ўзбекистон тупроқлари. Ўзбекистоннинг рельефи жуда хилма-хил. Чунончи, жанубий ва шарқий томонлари тоғ тизмалари билан ўралган, ғарби-шимолий томонлари паст текисликлар Қизилқум саҳроси, Устюрт ва Орол денгизи билан туташиб кетган. Текисликлар асосан Амударё, Зарафшон ва Сирдарёнинг ўрта ва қуйи оқимларига жойлашган бўлиб, республика майдонининг 70-75 % ташкил этади. Бу текисликларда Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Хоразм вохалари билан бир қаторда Қизилқум, Малик, Қарши ва Карноб чўллари ҳам жойлашган. Ўзбекистоннинг рельефи ғарбдан жанубий-шарққа томон аста-секин кўтарилиб боради. Шунинг учун дарёларнинг ҳаммаси шимоли -ғарбга томон оқади. Масалан: Амударё қуйи оқимининг баландлиги денгиз сатхидан 60-100 м, Қизилқум чўли 100-150 м, Мирзачўл эса 200-250 м баланд. Бу ерларнинг нишаблтиги кам бўлгани учун тупроғи шўр ва шўрланишга бир мунча мойилдир. Ўзбекистоннинг умумий ер майдони 44405 минг гектар бўлиб, бундан 4277,6 минг гектар ер майдонини алоҳида қимматга эга бўлган суғориладиган унумдор ерлар ташкил қилади ёки улар 9,6 % (фоизни) ташкил қилади. Республика бўйича лалми экин ер майдони 743 минг гектарини ташкил этади. Лалми экин ерларнинг майдони кичик бўлишига қарамай, баъзи хўжаликларда уларни ишлаб чиқариш қуввати анча каттадир. Лалми ерларда қўшлоқ хўжалик экин турларини етиштир Ўзбекистон тупроқлар Геграфиясининг ҳудуд- лари Бу қуруқ иқлимли, асосан паст текисликлардан иборат чўл минтақаси. Бу ҳудуд умумий майдоннинг 71,7% ини ташкил этади Иқлим шароити юмшоқроқ ва намли, тоғ олди ва тоғликлардан иборат чўл-дашт минтақаси бўлиб, умумий майдоннинг 28,3% ини ташкил этади Биринчи геграфик ҳудуд Иккинчи геграфик ҳудуд 4B Ўзбекистон тупроқлари географияси 1. Типик бўз тупролар: Андижон, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, оз миқдорда Фарғона, Наманган вилоятларида тарқалган. 2. Ўтлоқлашиб ёки ўтлоқдан бўз тупроқларга ўтиб бораётган тупроқлар: Сирдарё Андижон, Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Фарғона, Наманган вилоятларида тарқалган. 3. Очтусли аллювиал тупроқлар: Бухоро, Харазм ва Қорақалпоғистон вилоятларида тарқалган 4. Оч тусли саз тупроқлар: Марказий Фарғона водийсида жойлашган Фарғона, Андижон, Наманган ва Жиззағ вилоятининг бир қисми тупроқлари 5. Тўқ тусли ўтлоқи соз тупроқлар: Андижон вилоятининг ахрихон, Асака туманларида 6. Ботқоқ ўтлоқи тупроқлар: Марказиз фарғона, Сирдарё, Жиззах, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистоннинг бир қисми ерлари 7. Тўқ тусли ўтлоқи аллювиал тупроқлар: Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларида тарқалган 8. Оч тусли бўз тупроқлар: Сирдарё, Жиззах, Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарёнинг бир қисм ерлари. 9. Ўтлоқлашиб ёки ўтлоқдан оч тусли бўз тупроқларга айланаётган ерлар: Сирдарё, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон вилояти ерларининг бир қисми 10. Бўз қўнғир тупроқлар: Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Наманган вилоятлари ва Қорақалпоғистон ерларининг бир қисми 11. Сахро-Қумоқ тупроқлар: Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон ерларининг бир қисми Ўзбекистон тупроқлари типи ва типчалариТ. р. Тупроқлар Майдони минг гектар ҳисобида Умумий майдонга нисбатан фоиз ҳисобида I. Баландлик (вертикал) минтақасининг тупроқлари 1. Оч қўнғир тусли баланд тоғ тупроқлари 540 1.2 2. Жигарранг ва қўнғир ўрта тоғ тупроқлари 1660 3.7 3. Тўқ тусли бўз тупроқлар 1050 2.4 4. Типик бўз тўпроқлар 3050 6.8 5. Оч тусли бўз тупроқлар 2590 5.8 6. Ўтлоқи - бўз ва бўз - ўтлоқи тупроқлар 780 1.8 7. Бўз тупроқлар минтақаси ўтлоқи тупроқлари 670 1.5 8. Бўз тупроқлар минтақаси ботқоқ - ўтлоқи тупроқлар 70 0.2 ЖАМИ: 10410 23.4 II. Чўл минтақасининг тупроқлари 1 Сур тусли қўнғир тупроқлар 11025 24.8 2 Қумли чўл тупроқлари 1370 31.0 3 Тақирли ва тақир тупроқлар 1780 4.1 4 Ўтлоқи-тақир ва тақир-ўтлоқи туп- роқлар 460 1.0 5 Чўл минтақаси ўтлоқи тупроқлари 1790 4.1 6 Чўл минтақаси ботқоқ - ўтлоқи туп-роқлари 50 0.1 7 Қумлар 12100 27.2 8 Бошқа ерлар (чўққилар, қияликлар) 4150 1.3 ЖАМИ: 33995 76.6 Ҳамма ерлар: 44405 100.0Ўзбекистон тупроқлари типи ва типчалари 3. Баландлик минтақаси т упроқлари . • Оч қўнғир тусли баланд тоғ тупроқлари • Жигарранг ва қўнғир ўрта тоғ тупроқлари • Тўқ тусли бўз тупроқлар • Типик бўз тўпроқлар • Оч тусли бўз тупроқлар • Ўтлоқи - бўз ва бўз - ўтлоқи тупроқлар • Бўз тупроқлар минтақаси ўтлоқи тупроқлари Оч қўнғир тусли баланд тоғ тупроқлари Оч тусли қўнғир тупроқлар денгиз сатҳидан 3000-3300 м баландликдан бошланиб, баланд тоғларда тарқалган. Улар кўпроқ элювий ва делювий ётқизиқларидан ривожланган, эрозияга учраган ва йирик скелетли бўлиб, ер юзасига чиқиб қолган она тоғ жинслари билан биргаликда учрайди. Майда заррачали - тошлоқ қатламининг қалинлиги одатда кичикроқ, 2 м дан кам ҳолатларда ортади. Чиринди (гумус) қатлами 30-60 см. Шимолий қияликдаги (экспозиция) майда заррачали тупроқларнинг чимли қатламида гумус миқдори 4-6 % гача етади, жанубий қияликлардаги шағалли тупроқларда чим қатлами учрамайди. Юқори қатламларидаги гумус миқдори 2-3 % дан ошмайди. Бу ерлар ёзги чорвачилик яйловлари сифатида фойдаланилади. Иқлимнинг ўта ноқулайлиги боис деҳқончилик учун яроқсиз. Жигарранг ва қўнғир ўрта тоғ тупроқлари Жигарранг тупроқлар асосан ўрта ва паст баландликдаги тоғларда денгиз сатҳидан 1200-1600 м баландликда тарқалган. Улар элювиал, делювиал ва тош - шағал пролювиал ётқизиқларда ривожланган. Майда тупроқли ёки тош - майда тупроқли қатламининг қалинлиги бир неча метрга етиши мумкин. Гумус қатламининг қалинлиги 30-100 см атрофида ўзгариб туради. Жигарранг ювилмаган тупроқларнинг юқори қатламларидаги гумус миқдори 4 % дан 8 % гача, ювилган тупроқларда эса 1,5- 3,0 % атрофида. Ювилмаган ва кучсиз ювилган жигарранг тупроқлар ўзлари тарқалган минтақада 30 % атрофида, ўртача ва кучли ювилган айримларида 70 % гача майдонларни ташкил этади. Иқлим ва потенциал унумдорлик жигарранг тупроқлардан барқарор юқори лалми экинлари ҳосилини олишга имкон беради. Аммо ерлар Тўқ тусли бўз тупроқлар Тўқ тусли бўз тупроқлар денгиз сатҳидан 700-1000 с дан 1400- 1600 м гача бўлган майдонларда тоғ олди текисликларининг юқори қисмида кенг тарқалган. Бу тупроқ асосан адирлик, паст тоғлик ва паст баландликларнинг юқори қисмини ишғол этгани учун деярли суғорилмайди. Бу тупроқларда гумус қатламининг қалинлиги 70-80 см гача боради. Чиринди миқдори юқори қатламда 0,8-3.0 % ни ташкил этиб, пастки қатламларда кескин камаяди. Ўта мураккаб рельефли шароитда бу тупроқлар ҳар-хил даражада эрозия жараёнларига мойил. Бу тупроқ тарқалган ерлар баҳорги-кузги яйловлар сифатида фойдаланилади, сокин рельефли ерларда лалмикор (таъминланганлалмикор ерлар) деҳқончилик яхши ривожланган. Лалми деҳқончиликни келажакда кенгайтириш, рельефнинг ноқулайлиги ва тупроққа механизациялашган ишлов б Типик бўз тўпроқлар Типик бўз тупроқлар мураккаб рельефли тоғ олди, тоғ ости текисликларида ва дарёларнинг юқори терассаларида 350-1000 м денгиз сатҳидан баландликда жойлашган Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё, қисман, Наманган, Андижон ва Сурхондарё вилоятларида учрайди. Бу тупроқ тарқалган ерлар бирмунча баланд паст ва анча қия бўлиши ҳамда дарё водийларининг кесиб ўтганлиги билан ажралиб туради. Типик бўз тупроқлар тарқалган зонада йил давомида 250-400 мм гача ёғин ёғиб, тупроқ қатлами 1,5 м гача намланади. Тупроқлари лойли ва қумлоқли, асосан лёссимондир. жойлашиш шароити эрозиялашганлик ва ювилиш даражасига боғлиқ ҳолда гумус миқдори ҳайдалма қатламларда 0,8-2,5 % ташкил этади. Бу минтақада лалми ва суғориладиган деҳқончилик яхши ривожланган. Республикада типик бўз тупроқли ерлар жами лал Оч тусли бўз тупроқлар Оч тусли бўз тупроқлар тоғ олди қиятекисликларнинг қуйи қисми ва паст тепаликларда жойлашган. Уларнинг энг баланд чегараси денгиз сатҳидан 350-600 метр. Сирдарёнинг чап соҳили Зарафшон, Қашқадарё ва Сурхондарёларнинг юқори терассаси ва текисликларининг катта майдонлари шу хил тупроқдан иборат. Оч тусли бўз тупроқларнинг асосий қисми лёсслар, лёсс сингари она жинслар асосида пайдо бўлган. Оч тусли бўз иупроқлар зонасида йил давомида ўртача 200-300 мм ёғин ёғади. Тупроқнинг устки қатламидаги шўр тузлар яхши ювилмайди., маълум чуқурликда, тахминан 40-60 см, баъзан 1-2 м пастда ҳам шўрланган қатлам учрайди. Оч тусли бўз тупроқлар бошқа минтақа тупроқларига нисбатан механик таркибига кўра органик моддалари кам ҳисобланади. Ҳайдалма қатламда 0,5 дан 1,5 % гумус бўлади. Оч Ўтлоқи - бўз ва бўз - ўтлоқи тупроқлар Ўтлоқи бўз тупроқлари дарё терассаларининг юқори ва тоғ остки текисликларининг қуйи қисмида сизот сувлари билан оз миқдорда намланишдан ҳосил бўлади Тупроқлари қулай яхши сув физик хоссаларга эга. Ўтлоқи  бўз тупроқлари (бўз  ўтлоқи тупроқлари) нинг оч тусли бўз тупроқлар минтақасида жойлашган катта қисми турли даражада шўрланган бўлиб, бу ҳолат рельефининг жойлашган ўрнига боғлиқлигидир. Бу тупроқларнинг бўз (қўриқ) ерлари хўжалик ички яйловлари тарзида фойдаланилади. Бўз тупроқлар минтақаси ўтлоқи тупроқлари Ўтлоқи тупроқлар бўз тупроқлар минтақасининг дарё терассалари қуйи қисмида, дельта ва ясси тоғ қия текисликларида жойлашган. Улар доимий сизот сувлари билан намланиши натижасида доимий ривожланиб боради ва гумуснинг катта миқдори билан ажралиб (5 % гача) туради. Ўтлоқи тупроқларни ҳайдаганда ва дренажларни қурганда гумус таркиби тупроқ ҳайдалма қатламида камаяди, бу эса ҳосилдорликни камайишига олиб келади. Суғориладиган ўтлоқи тупроқлар типик ва тўқ тусли бўз тупроқлар минтақасида қулай агрокимёвий ва агрономик хусусиятларга эга. Ўтлоқи тупроқлар оч тусли бўз тупроқлар минтақасида яхши дренлашмаган рельеф шароитида жойлашган. Шунинг натижасида сизот сувлари тупроқ намланашига катта таъсир этади, иқлимнинг таъсирида (типик бўз тупроқлар минтақасига 4. Чўл минтақаси тупроқлари. • Сур тусли қўнғир тупроқлар • Қумли чўл тупроқлари • Тақирли ва тақир тупроқлар • Ўтлоқи-тақир ва тақир-ўтлоқи туп-роқлар • Чўл минтақаси ўтлоқи тупроқлари • Чўл минтақаси ботқоқ - ўтлоқи туп-роқлари • Қумлар • Бошқа ерлар (чўққилар, қияликлар)
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Tuproqning ikkilamchi sho’rlanishi muammosi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha