Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 46.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида оила ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалиётининг

Купить
« Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида оила ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалиётининг ривожланиш тарихи » МАВЗУСИДАГИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШ 1 Мазкур битирув малакавий иш “Ўзбекистон Республикасида ижтимоий иш таълими ва амалиётини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида (2010) бажарилган. Лойиҳа Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ижтимоий иш сектори Миллий жамоа аъзолари томонидан, Абдулла Қодирий номли Тошкент Давлат Маданият Институти, Фарғона Давлат Университети, Республика болалар ижтимоий мослашуви Маркази билан ҳамкорликда ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, БМТ ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Болалар жамғармаси кўмагида амалга оширилмоқда. 2 Мавзу: Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида оила ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалиётининг ривожланиш тарихи Режа Кириш I боб. Ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида ривожланиши 1.1. Ижтимоий ишнинг тарихий ривожланиш босқичлари 1.2. Ижтимоий иш назариясининг ривожланиш тарихи ва методлари II боб. Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг ривожланиш жараёнлари 2.1. Республикамизда болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматининг йўлга қўйилиши 2.2. Ижтимоий ишнинг фан сифатида ўқитилиши Хулоса Тавсиялар Фойдаланилган адабиётлар 3 Кириш Мавзунинг долзарблиги Ижтимоий-маънавий ҳаётни тубдан ислоҳ қилиш, эркин. Ҳуқуқий демократик жамият қуриш йўлида, энг аввало жамиятдаги ижтимоий тадбиркорликни қарор топтириш давлатимизнинг устивор вазифаларидан саналади. Ижтимоий маданиятнинг негизи бўлмиш оила, маҳалла, ёшлар тарбиясининг қай тарзда олиб борилиши, бутун мамлакат ижтимоий-маънавий муҳити, ахлоқий- руҳий қиёфаси бевосита жамиятимизда яшовчи ҳар бир фуқаронинг кйфияти, руҳияти билан бирга бевосита ижтимоий тараққиётга бўлган муносабатини ҳам белгилайди. Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда инсоният томонидан яратилаётган барча нарсалар ривожлантирилишини талаб этмоқда. Ижтимоий соҳада ҳам бу долзарб вазифа сифатида баҳоланмоқда. Шундай долзарб йўналишлардан бири – ижтимоий ҳимояга мухтож инсонларни корига яровчи, улар б соҳани ривожланиши ва ижтимоий иш соҳасини мутахассисларини халқаро талабга жавоб берадиган даражада тайёрлаш асосий мақад ва вазифа қилиб белгиланди. Долзарб бўлган соҳа бўлиши ижтимоий иш соҳасини тарихига назар ташлаш, бу борадаги ишларни амалга оширишда республикамиздаги бажарилаётган ишлар ва уларнинг ривожланиши, тадқиқот натижаларини ташкил этади. Ижтимоий соҳа масаласи бугунги кунда мустақил давлатнинг ижтимоий-маънавий тараққиётидаги энг устивор йўналишларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Президентимиз И.А.Каримовнинг таъбири билан айтганда, ижтимоий соҳага, яъни фуқароларимизнинг кучли ижтимоий муҳофазасига муносабат жамиятимиз маънавий юксалишининг ўлчов мезони сифатида хизмат қилиши лозим. Юқоридаги фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб мақсад ва вазифани белгилаш қуйидагича б Ушбу тадқиқот ишини ижобий ҳал қилишда, мавзуни аниқ ёритишда қуйидаги услуб ва йўллар асос қилиб олиниши мақсадга мувофиқ деб топилди. 1. Жамиятда ижтимоий соҳаларнинг ўрнини очиб бериш, оилада ва ёрдамга мухтож инсонлар билан ишлашда, ижтимоий асосга эга бўлган яхлит тузилмани шаклнатиришда ижтимоий иш ходимининг фаоллигини ошириш. 2. Ижтимоий иш ходимининг жамиятда ва халқимиз турмуш тарзида, унинг ўрнини белгилаш ва бажарадиган вазифасини ижобий ҳал қилиш учун имкониятлар яратиб бериш. 3. Ижтимоий ишчи касбининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилиш орқали аниқ мақсад йўлида иш олиб боришига шароит яратиб бериш. 4. Бугунги бозор муносабатларига ўтишда фуқароларни ижтимоий ҳимоясини, оила ва болалар ҳимоясини, ёрдамга муҳтожларни ижтимоий ҳимоясини аниқ мезонлар орқали белгилашда ижтимо борада амалга ошириладиган ишларни аниқ хужжатлар, қонун асосида амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Ана шу барча жараёнларни инобатга олиб, ушбу мақсадда бажариладиган ишларни айнан шу ерда туман халқ таълими қошидаги васийлик ва ҳомийлик комиссияси марказида бажариш. Замон талабига жавоб берувчи, ижтимоий иш ходимининг мажбуриятларини, ижтимоий ҳаётдаги вазифаларини аниқлаш борасида амалга ошириладиган ишларни мақсадга мувофиқ деб топилди. Бажариладиган ишларнинг аниқ режаларини тузиш, йўл- йўриқларни ўрганиш, ижтимоий иш жараёнида оилаларни ўрганиш, фарзандликка олувчилар билан суҳбат ўтказиш сингари ижтимоий- педагогик фаолликка асосланган тажрибалардан фойдаланиш борасида аниқ тадбирларни ташкил қилиш. Ҳар бир тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрган ҳолда юқори савияда ўтказиш, муҳим I Боб Ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида ривожланиши Ижтимоий иш алоҳида аҳамиятга эга бўлган фаолият туридир. Чункт у турли тоифадаги ижтимоий ҳимояга мухтож қатлам аъзоларига хизмат кўрсатишга қаратилган. Ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида, ҳар бир касб сингари махсус билимга ва умумий ҳамда махсус тайёргарлик натижасида инсон томонидан эгалланган кўникмалар мажмуасига эга бўлинишини талаб этади. Касбий фаолият сифатида ижтимоий иш 3 та соҳани ўз ичига олади: 1) ижтимоий иш шахс ва оила даражасида; 2) турли туркумга эга бўлган (ёши, жинси, қизиқишлари жиҳатидан) гуруҳ билан ижтимоий иш; 3) ижтимоий иш жамоатчилик орасида, турар жойида. Ижтимоий иш шахс ва оила даражасида қуйидагича мазмун ва моҳиятга эга: Индивидуал ишнинг асосий мақсади, индивиднинг ижтимоий мослашуви ва реа Турли туркумга эга бўлган (ёши, жинси, қизиқишлари жиҳатидан) гуруҳ билан ижтимоий иш олиб бориш қуйидагича таърифланади: Ижтимоий ёрдам ва қўллаб-қувватланишига мухтож бўлган гуруҳлар қуйидаги тавсифлар асосида таснифланиши мумкин: а) ёши жиҳатидан (болалар, ёшлар, қариялар); б) жинси жиҳатидан; с) ўхшаш муаммолари билан (конфессионал, ёлғиз ота ёкин оналар уюшмаси, собиқ алкоголик ва норкаманлар гуруҳи ёки бошқалар). Кўпинча ижтимоий ходимларга ноахлоқий ёки киминал характерга эга бўлган гуруҳлар (болалар ёки вояга етмаганлар жиноятчилиги, дайдилик, уюштирилган фохишабозлик, ноахлоқий йўналишга эга бўлган гуруҳлар ва ҳакозо) билан ишлашга тўғри келади. Ижтимоий иш жамоатчилик орасида, турар жойда амалга оширилишининг мазмун моҳияти қуйидагича: Ижтимоий ходимнинг алоҳида эътиборга молик ф ижтимоий иш, ижтимоий гуруҳларнинг шахсий ва ижтимоий қийинчиликларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган касбий фаолиятдир. “Ижтимоий иш” – бутун дунёда қабул қилинган тушунча бўлиб, одамларнинг бир-бирларига инсоний муносабатларини, инсоннинг жамиятга мувофаққиятсиз мослашганлигини енгиллаштиришга йўналирилган фаолиятни англатади. Ижтимоий ишнинг энг умумий таърифи – индивид, гуруҳ ёки ҳамжамиятнинг индивиднинг ҳаётида ижобий ўзгаришларни юзага келтиришга йўналирилган касбий фаолиятдир. “Ижтимоий иш” – бутун дунёда қабул қилинган тушунча бўлиб, одамларнинг бир-бирларига инсоний муносабатларини, инсоннинг жамиятга мувофаққиятсиз мослашганлигини енгиллаштиришга йўналтирилган фаолиятни англатади. Ижтимоий ишнинг енг умумий таърифи – индивид, гуруҳ ёки ҳамжамиятнинг индивиднинг ҳаётида ижобий ў кўникмаларнинг эгалланишидаги етишмовчилик ёки камчиликлар ҳамда уларни қўллай олишга нисбатан мойилликнинг мавжуд эмаслигидан келиб чиқиши мумкин. Ижтимоий ишдаги компонентликнинг асосий тамойиллари қуйидагича таърифланади: Ижтимоий ишнинг фаолият тури сифатида ривожланиши тарихига назар солсак, ижтимоий ишнинг юзага келишининг тарихий шарт-шароитлари борасида фикр юритиш зарур бўлади. Бу борада Ғарбий Европа ва Америкада ижтимоий ишнинг касб сифатида қарор топиши, ХХ асрда ижтимоий ишнинг ривожланиши, АҚШда ижтимоий ҳимоя тизими, Европа ижтимоий таъминот тизими, Россияда ижтимоий иш ҳақида алоҳида тушунчага эга бўлишликни тақазо этади. Фаолият тури сифатида ижтимоий ишнинг юзага келишини тарихий сабаблари ҳам ўзининг алоҳида мазмунига эга давр саналади. Ижтимоий ҳодиса сифатида ижтимоий Осиё худудидаги қадимги жамоа тарбия, ишга жойлаштириш, бўш вақтни ўтказиш сингари муаммоларнинг катта қисмини ҳал қилади ва шахс, оила, гуруҳ даражасида ижтимоий қўллаб-қувватлайдиган ўзига хос жамоавий марказ ҳисобланар эди. Муқаддас “Авесто” китоби ижтимоий тадбирлар тизими ҳақида фикр юритиши имконини берадиган биринчи ёзма манба ҳисобланади. Унда зрдуштийлик динини қабул қилган давлатларнинг тузилмаси ва ижтимоий сиёсати ҳақида маълумотлар бор. Мақсадли ёрдам кўрсатиш усули сифатида хуфия оддий фуқаролар учун ўзини тутишнинг характерли анъанавий қоидалари ҳисобланган, руҳонийлар ва диний ташкилотлар зиммасига эса ижтимоий хизматлар қўллаб-қувватлаш, ёрдам кўрсатиш, хайрия тадбирларини ўтказиш юкланган. Ҳукмдорлар, бой фуқаролар, ибодатхоналар хайрия тушликларини уюштирган ҳамда фақир ёрдам шакллари орасида энг кенг тарқалган тури ҳисобланган. Улуғ бобомиз Алишер Навоий ҳам юқоридаги барча кўринишларни кенг маънода амалга оширганлиги манбалар орқали бизгача етиб келганлигини гувоҳи бўламиз. Ёрдам беришга интилиш инсонга хос фазилат эканини қайд этиш зарур. Инсоннинг диний бурчи, мухтожларга инсонпарварлик хизматлари кўрсатиш тизими сифатида ижтимоий ёрдам ва ҳайрия барча жаҳон динларининг асосида ётади. Христиан дини тарқалиши билан ижтимоий масалаларга доир норматив ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. 347-йилда Сардукий бош черковида (рим империяси чегарасида) фақирлар, етимлар, бевалар ва мусофирларга ёрдам кўрсатиш бўйича ўн иккита қоида қабул қилинди. Россияда император Пётр I даврида биринчи етимхоналар пайдо бўлди, жамиятга давлат томонидан фақирларни ажратиш ва ҳар жиноятчилик ва ишсизликнинг ўсишига олиб келди. Бу эса ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаришга сабаб бўлди. Ижтимоий иш ривожланишида уч босқични ажратиб кўрсатиш мумкин. Биринчи босқич ижтимоий ишнинг касб сифатида қарор топиши билан ифодаланади. Иккинчи босқич ХХ асрда шимолий америка ва европада ижтимоий иш касбининг ижтимоий институтга айланиши билан ифодаланади. Учинчи босқич ижтимоий ишнинг бутун дунё бўйлаб тарқалиши билан ифодаланади. Ғарбий европа ва америкада ижтимоий ишнинг касб сифатида қарор топиши. XIX асрда ижтимоий ишнинг касб турига айланиши европа мамлакатларининг тез саноатлашиши ва урбанизация туфайли ижтимоий муаммоларнинг кескинлашувидан ташвишга тушган филонтропик жамиятлар фаолиятига бориб тақалади. Одамлар хеч бир махсус тайёргарликсиз хайрия билан шуғулланганлар. ва сиёсий етакчилардан иборат директорлар кенгаши ёрдамида барча маҳаллий хайрия ишларини мувофиқлаштирди. Муҳтожлар кўп тўпланган шаҳарларда 1880 йилда бошланган “Уй-жойларга кўчириш учун ҳаракат” АҚШда ижтимоий ишнинг касбга айланиши учун бошқа бир асос вазифасини бажарди. Жейн Аддамс томонидан асос солган Чикагодаги ХАЛЛ уйи улар ичида энг машҳури эди. Германия, Филландия, Швецияда давлат хизматчиларининг хусуий иштирокида ногиронларга ёрдам берувчи тизим пайдо бўлди. Вақт ўтиши билан иш усуллари ва шаклари ўзгарди, бироқ ижтимоий ёрдам кўрсатиш ижтимоий ишнинг бош тамойилилигича қолмоқда. Ушбу даврда Буюк Британияда қашшоқлик бўйича қўланма жорий этилади. 1834 йилда ночорларга ёрдам кўрсатиш тартибга солинган махсус қонунчилик қабул қилинади. Жумладан, 1880 йилда муҳтожларга ёрдам кўрс ташкил этиш жараёни Ғарбнинг бошқа мамлакатларига ҳам тадбиқ этилди. 1928 йилда Парижда ижтимоий фаровонлик бўйича халқаро кенгашга бирлашган Европанинг етти мамлакати миллий уюшмалари ташкил этилди.бугунги кунда ижтимоий ходимлар ўтмишдошларининг саъй-ҳаракатлари мухтожларга ёрдам кўрсатишга қаратилган эди. Фақат ХХ асрда ижтимоий таъминотнинг етоди, уларга мувофиқ таҳлили ва йўллари таърифига жиддий эътибор қаратилди. Улар ёрдамида хайрия ва жамоат ташкилотлари ўз мақсадларини жамиятнинг прагматик мақсадларига мувофиқлаштириши мумкин эди. АҚШда Мери Ричмонд биринчи бўлиб буни амалга оширди. У эътиборни индивидга ва унинг оиласига қаратиб, хайрияни метод билан боғлади. 1915 йилда чоп этилган “Илмий ижтимоий иш” асарида Мери Ричмонд ижтимоий ходимлар ҳал қилишига тўғри келган ижтимоий иш с ортиқ ногирон болалар давлат томонидан алоҳида хизматлар кўрсатилади. 1.2. Ижтимоий иш назариясининг ривожланиш тарихи ва методлари Билимларнинг илмий шакллари турфалиги сабабли фактлар, воқеалар ва уларнинг баёни, тизимлаштириш, қонуниятлар ва тамойиллар, белгиланган мақсадга эришишнинг тамойил ва усуллари, гипотезалар, қарашлар тизимлари ҳар қандай фан асосланадиган назарияга бирикади. Хозирги замон фанларининг барчаси фалсафадан ўсиб чиққани туфайли, бошқа кўпгина гуманитар фанларда бўлгани сингари ижтимоий ишда ҳам инсон борлиғининг мазмуни, ижтимоий-ахлоқий негизларини асослаб берадиган фалсафий-гуманистик назария муҳим ўрин тутади. 1915 йилда Мери Ричмонд ўзининг “Илмий ижтимоий иш” асарида ижтимоий иш сифатини баҳолаш, ижтимоий хизматчи ҳал қилиши лозим бўлган ижтимоий муаммоларга т чидамлилигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган экан, мустақил хусусиятларга ҳам эга, гарчи улар мазкур муаммолардаги психологик ва ижтимоий-психологик компонентларга урғу беришса ҳам уларнинг амалий компонентларга даҳлдор эмас эди. 50-йилларда аҳолининг ҳаётни сақлашга йўналтирилган хулқ- атвор мафкураси ва амалиётини шакллантиришга кўмаклашадиган, ижтимоий онгни шу йўналишда ўзгартирадиган, давлат ва индивидуал қадриятлар рўйхатида соғлом ва узоқ умр қадриятини кўтарадиган, экопсихология ютуқларига (экологик терапия муаммолари, турмушнинг соғлом турмуш тарзининг шарт- шароитини сақлаш)га асосланган ижтимоий ишнинг валеологик назарияси ривожланди. Тахминан шу пайтда жамоалар ижтимоий-педагогик имкониятларини таҳлил қилишни ва ижтимоий гуруҳлар билан иш олиб бориладиган иш, одамга микромуҳи экани (тизимли, функционал, ролли, ижтимоий-педогогик, ижтимоий-психологик ва ҳакозо) тасодифий эмас. 90-йилларнинг бошларига келиб, илмий адабиётларда ижтимоий ишни назарий асослаш, уни ижтимоий фаолиятининг алоҳида тури, ижтимоий ҳодиса сифатида тушинишнинг бир неча моделлари аниқ кўзга ташдана бошлади. Бу методларнинг ҳар бири муайян мазмунни, тангликлар профилактикасини кўзда тутади. Ижтимоий ишнинг шартли назарий моделларини тўрт гуруҳга ажратишади: психологик йўналишдаги; социологик йўналишдаги; ижтимоий-педагогик; комплекс; фанлараро йўналишларидаги гуруҳлар киради. Психологик йўналишдаги моделлар кўпроқ психологик билимга одамнинг руҳий мавқеи ва ривожланишидаги қонуниятларга таянади. Социологик йўналишдаги моделлар ижтимоий тараққиёт қонунларини билишга, жамиятни тузилмаларга ажра методлар мижозга унинг ўзини-ўзи ҳис қилиши ва хулқ-атворини бошқариш мурувватларига таъсир ўтказиш орқаои бевосита таъсир қилиши билан характерланади. Ишонтириш, ижтимоий иш амалиётида турли шаклларда, аввало, тушунтириш, маслаҳат, далилланган тавсиф, мижозга ижобий намуна ва фаол ҳаётий фаоиятда ибрат шаклида намоён бўлади. Ижтимоий терапия методи – (терапия “юнонча” ҳиссиётлар, ғамхшрлик, даволаш) шахсга ёки шахслар гуруҳига импулслар, фикрлар, муносабатларни тартибга солиш масаласида мунтазам, мақсадга йўналтирилган ёрдам бериш учун бажариладиган тадбирлар киради. Терапия қуйидаги функцияларни бажаради: даволаш (мижозга унинг муаммоларини ечишда тиббиёт хизматчилари билан биргаликда ёрдам кўрсатиш); ижтимоий тараққиёт фаолиятига қўшиш, мижознинг ижтимоий саломатлигига ижобий таъсир кўр аниқлашни, ўзига ўстириш усулларидан фойдаланиш фаолият ва мулоқот вазиятлари; кундалик ҳаёт ва фаолиятда эришилган натижалардан фойдаланаишни қамраб олади. Социодрамма – жамоа, гуруҳ терапияси усули. Унинг моҳияти шундаки, ижтимоий гуруҳлар муаммолари ва гуруҳлар ўртасидаги турлича низоли муносабатлар тақдим этилади. Бунинг натижасида бир-бирларининг муаммоларини очиқ муҳокама қилиш, суриштириш ва мавжуд ижтимоий, маданий тафовутларни тушунишга эришилади. Психодрамма – гуруҳ терапиясида қўлланадиган техника бўлиб, унда одам турли ролларни, масалан стресс вазиятидаги ҳолатини тасвирлаш ёки ўзига муқобил ролларни ижро этиши мумкин. Ўйин терапияси – мулоқотни енгиллаштириш учун қўлланиладиган психотерапия шакли. Ўйин терапияси кўпроқ болаларга қўлланилади, баъзи шароитларда ишлаганда ҳам у я II Боб Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг ривожланиш жараёнлари Ижтимоий хизмат тизимининг қарор опиши аҳоли билан ишлашда фуқароларни самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш имконини берадиган замонавий методика ва технологиялардан кенг фойдаланиш мамлакат ижтимоий сиёсатининг энг муҳим тенденцияси ҳисобланади. Маҳаллий бошқарув органларида, ҳокимликларда ҳудудий ижтимоий хизмат лар тармоғи ташкил этилиши ва ривожланиши, ижтимоий иш, ижтимоий педагогика ва амалий пихология соҳасида мутахассислар тайёрлаш туфайли аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш имконияти ҳақиқтга айланмоқда. Ҳозирги ўзбекистон шароитида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими алоҳида шахсларни, оилаларни ёки гуруҳларни мослаштиришга қаратилган ижтимоий-инсоний фаолиятнинг муайёян усуллари тизими сифатида намоён бўлади. Ўзбекистондаг Жумладан, агар 2006 йилда бюджет маблағларининг 51,9 фоизи, 2007 йилда эса 53,8 фоизи йўналтирилган бўлса, 2008 йилда 54,6 фоиз бюджет маблағлари ажратилди 1 . Мамлакатда ижтимоий тизимлар самарадорлигини ошириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда, давлатнинг болаларга, боқувчисини йўқотганларга эътибори ва ғамхўрлиги кучаймоқда. “Меҳрибонлик”, “Мурувват” уйлари ва ихтисослашган мактаб интернатларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чоралари кўрилмоқда, аҳолининг кам таъсинланган ва ёрдамга мухтож қатламларини қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда. Хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва қаровга мухтож фуқароларни уйда тўлиқ ижтимоий хизматлар билан таъминлаш мақсадида ҳукумат қарорига биноан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига ёлғиз пенсионерларга, қарияларга ва ногиронларга уйда ижтимоий х хос шаклидир, ижимоий сиёсат эса ижтимоий ишнинг ўзаги ва йўналишидир. Ҳуқуқий, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг мураккаб йўлида фаолиятнинг мамлакатимиз учун янги турини шакллантириш ва ижтимоий ходимларни касбга тайёрлаш зарур. “Охирги йилларда Ўзбекистондаги ижтимоий иш, - ижтимоий иш бўйича мутахассис бўлган англиялик олим Терри Мёрфининг фикрича,-тез ривожланди ва мамлакат ҳамда ижтимоий ходим касби минтақада фаолиятнинг ушбу турида ўзининг етакчи ролидан фахрланиши учун барча асосга эга” 1 . Ҳ а қ и қ атдан ҳа м мамлакатда манфаатли таъминлаш соҳасида охирги йилларда ўтказилган ислоҳотлар туфаёли ижтимоий ходимларни тайёрлашга катта эътибор берилмоқда. 2008 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”га Қонуни болаларни ҳимоя қилиш соҳас Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳиоя қилиш тизимида муҳим бўғин ҳисобланади. Марказ фаолияти болаларнинг барча заиф гуруҳлари, яъни ота-оналар ғамхўрлигидан айрилган болалар, ногирон болалар, қонунни бузган болалар, шафқатсиз ва бепарво муомалага дучор бўлган болаларга яшаш ва камолотга эришиш учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришга қаратилган. Мазкур фаолият давлат, жамоат ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар иштирокида амалга ошириладиган давлат лойиҳалари, ҳамкорлик лойиҳалари, шунингдек, болалар ва ота-оналарга хизмат кўрсатиш орқали тўғридан-тўғри амалга оширилади. Марказ болаларни ҳимоя қилиш соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, болалар ва оилаларга кўрсатиладиган хизматлар тартиб-таомилини ҳамда сифатини сезиларли даражада кўтариш, болалар муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ошир даражаси, ижтимоий муассасалар фаолиятининг кенгроқ даражаси ва болаларни ижтиоми ҳимоя қилиш тизимини глобал ўзгартириш бўйича вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлигини назарда тутувчи ижтимоий менежмент микро даражаси. “Ижтимоий ҳимоя йили” давлат дастурининг 14-банди асосида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 23 январдаги ПК-573 сон қарорига” республика болалр ижтимоий мослашув маркази қошида марказнинг етакчи мутаҳассилари, вазирликлар ва идоралар, давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотлар экспертларидан иборат Жамоатчилик енгаши ташкил этилди. Кенгаш Ўзбекистонда болаларнинг ижтимоий ҳимоя қилишнинг мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш ҳамда унинг рўёбга чиқарилишида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган орган ҳи давлат томонидан ўз болалари ҳақида қайғуришлари учун оилаларнинг қўллаб-қувватланиши зарурлиги таъкидланади. Бироқ шундай ҳолатлар бўладики оилаларга давлат томонидан қанча ёрдам кўрсатилмасин, бола манфаатларидан келиб чиққан ҳолда болаларнинг ўз ота-оналари билан бирга бўлишлари имкони бўлмайди (ота-оналар озодликдан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки улар битта ёки иккала ота- оналаридан жудо бўлганларида). Бундай вазиятларда бола вақтинча ва узоқ вақт оиладан ажралади ҳамда давлат томонидан махсус ҳимояланиб ёрдам кўрсатилади. Махсус қарор ваколатли органлар томонидан қабул қилиниши ва бола учун жойлаштиришнинг қайси шакли қўлланмасин, узлуксиз хизмат кўрсатилиши мумкин. Болани парваришлаш учун энг муқобил қарор қабул қилиниши зарур. Шунингдек, болани яқин қар Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини ислоҳ қилиш ҳамда оилаларга хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 2006-2008 йиллар мобайнида Абдулла Қодирий номли Тошкент давлат Маданият институти негизида ижтимоий иш бўйича Миллий команданинг Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва БМТнинг Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси кўмагида “Ижтимоий иш бўйича қайта тайёрлаш дастурларини тарқатиш ва Ўзбекистонда “Ижтимоий иш” касбини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида барча институционал муассасадаги мутахассислар жаҳон тажрибасида кенг қўлланилаётган ижтимоий иш соҳасига даҳлдор бўлган зарур билимлар билан - ресурсларни аниқлаш ва уларни қўллаш орқали болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакларини кенгайтириш; - ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоялаш масалалари бўйича маслаҳат ишларини ташкил этиш; - манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида оилани баҳолаш. 2007 йилдаги Оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматининг тарбияси, оилалар ва болаларга кўрсатилаётган хизмати қисқа вақт мобайнида мувофаққиятли натижаларга бериши мумкинлигини тасдиқлади. Иккинчи босқичда (2008 йил) “Ўзбекистонда болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимининг самарали моделини ривожлантириш ва мамлакатнинг бошқа худудларида оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш пилот хизматини оммалаштириш” лойиҳаси доирасида Тошкент ва самарқанд шаҳарларидаги оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш хизмати кўмагида Андижон ва Бухоро шаҳр - “Меҳрибонлик уйи (болалар шаҳарчалари) педагогик ходимларнинг ижтимоий иш бўйича касбий салоҳиятларини ошириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида Ўзбекистон республикасининг пилот худудларидаги институционал муассаса ходимлари учун меҳрибонлик уйларида (болалар шаҳарчаларида) ижтимоий иш ва минимал стандарт бўйича семинар-тренинг ўтказиш. 2007-2009 йиллар мобайнида пилот хизмати ижтимоий ишчиларнинг олиб борган ишлари болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини самарали ташкиллаштириш учун янгича ёндашув асосида қарашга ёрдамлашди. Ўзбекистонда пилот хизматининг ривожланиши жараёнлари юқорида кўрсатиб ўтилган худулардаги олиб борилган бу борадаги ташкилий ишларнинг дебочаси сифатида баҳолаш мумкин. Ўзбекистонда пилот хизматининг барпо этилиши ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган оилалар ва болаларга самара ва белгиланган қоидалар асосида амалга оширилади. Қоидаларда ижтимоий хизмат ташкилотининг мақсад ва вазифалари, молиялаштириш манбаси, ходимларнинг иш мажбуриятлари, иш жараёнида амал қилиниши лозим бўлган ахлоқий тамойилларни акс этиши лозимдир. Пилот хизматини ўтаётган ижтимоий ишчиларни ҳам бошқарувчилар деб ҳисоблаш мумкин. Чунки улар нафақат ўз мижозлари билан тўғридан-тўғри ишлайдилар, балки ижтимоий ёрдам кўрсатишда улар ташкилотчи, бошқарувчи, воситачи сифатида ҳам фаолият кўрсатадилар. Ижтимоий иш бошқаруви жамиятда мавжуд бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишда, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдиндан кўра олиш ва бартараф этишда ижтимоий кўмак жараёнининг сифатли ва манзилли бўлишини таъминловчи профессионал фаолиятни ташкил этади ва бошқаради. Шундай экан, бугунги кунда ижтимоий хизмат кўрсатиш, мақсадли ижтимоий ёрдам ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий реаблитация. Ижтимоий саломатлик тушунчаси ижтимоий иш назариясининг асосий категорияларидан бири ҳисобланади, ижтимоий гуруҳлар, социум, оила, индивид унинг субьекти ҳисобланади. Ижтимоий саломатликни ижтимоий мақом, фаровонлик, қулайлик ва хавфсизлик меъёри билан боғлашади. Чунки ижтимоий мақом руҳий, иқтисодий, оилавий, касбий ва бошқа мақомли мезонларни ўз ичига олса, ижтимоий саломатлик ҳам кўп омилли тизим ҳисобланади, унинг таҳлили фанлараро хусусиятга эга. Давлатнинг ижтимоий сиёсати билан жамиятдаги ижтимоий ишнинг мазмун-моҳияти ўртасидаги ўзаро алоқа асосий қонуният сифатида ажратиб олинади. Касбий фаолият сифатида ижтимоий ишнинг шаклланиши ижтимоий сиёсани аҳолининг катта билимларсиз малакали ёрдам кўрсатиш мушкул эканлигини тушиниш мавжуд. Ижтимоий иш кўникмаларига ўқитиш бўлғуси мутахассисларни ижтимоий жараёнларнинг илмий таҳлили ва ижтимоий-сиёсий вазият таҳлили методологияси билан қуроллантириш имконини берибгина қолмай, балки муқобил ҳолат ёки хулқ-атвор ташқарисидаги, жамият нормаларидан ташқаридаги гуруҳни ёки алоҳида шахсни ундан ажратиб олиш имконини ҳам беради. Ижтимоий иш ўқув фани сифатида ўқув мақсадларини кўзлаб илм-фан асосларини ўқув юрти мутахассислигига тадбиқан тизимлаштириб баён қилишни ўзида ифода этади. Ижтимоий ишга ўқитилаётган талабалар ижтимоий ходим билан мижоз, эҳтиёжманд одамлар билан жамият ўртасидаги воситачиликни таъминлайдиган турли назарий билимлар ва технологияларни эгаллаб олишлари лозим бўлади. Ушбу соҳадаги таълим тизи Ўзбекистонда “Ижтимоий иш” йўналиши Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига киритилган. 2004 йилда Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Маданият институтида, 2005 йилдан бошлаб эса самарқанд ва Фарғона давлат университетларида, 2010 йилдан Ўзбекисонт миллий университетида “Ижтимоий иш” йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар тайёлана бошлади. Давлат таълим стандартига мувофиқ таълим фанлари давлари белгиланди, ҳар бир талаба олий таълимнинг биринчи босқичида (бакалаврият) уларни ўрганиши керак. Ўқитиш жараёни ижтимоий ишнинг бўлғуси мутахассисларини амалда тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади. Биринчи курсдан бошлаб талаба танишув, ўқув, ишлаб чиқариш ва диплом оилшдан олиднги амалиётни ўташи керак. Ҳозирги вақтда Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада талабалар амалиётини ижтимоий муҳофазани юксаклигидан далолат беради. Ана шундай фазилатлар ҳам ўзбек халқига хос бўлиб, азалий қадриятлар, урф- одатлар тимсолида ривожланиб келган. Бу борада амалга оширилиши зарур бўлган ижтимоий иш, ижтимоий ёрдамнинг ўзига хос моделини ифодалайди. Ижтимоий иш – бутун жаҳонда қабул қилинган инсоннинг инсонга муносабатини, инсоннинг жамиятга мослашишини енгиллаштириш учун қаратилган фаолиятни англатувчи ифодадир. Ушбу битирув малакавий иши ҳам ижтимоий иш касбий фаолиятини асосларига таянган ҳолда амалга оширилган бўлиб, “Ўзбекистонда ижтимоий иш соҳасида оила ва болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш амалиётининг ривожланиш тарихи” деб номланди. Битирув малакавий ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, мақсад ва вазифалари, тадқиқотнинг услуб ва йўллари, илмий фараз жой ол хужжатлаштириш, сир салаш каби каби омиллар муҳим аҳамият касб этади. Ана шу барча жараёнларни ҳисобга олиб, бажариладиган ишларни айнан шу ерда туман халқ таълими қошидаги васийлик ва ҳомийлик комисссияси марказида бажариш, замон талабига жавоб берувчи, ижтимоий иш ходимининг мажбуриятларини, вазифаларини аниқлаш борасида амалга ошириладиган ишларни мақсадга мувофиқ деб топилди. Биринчи боб ижтимоий иш касбий фаолият тури сифатида ривожланиши деб номланиб, хориж амалиётида қадриятлар, билим, кўникмалар асосида ривожланиши ва тамойиллари таърифланади. Ижтимоий ишнинг юзага келишини тарихий шарт-шароитлари ҳақида фикр юритилади. Бу борада ижтимоий ишнинг Ғарбий Европа ва Америкада касб сифатида қарорт топиши ва у ердаги ҳимоя тизими, Европа ижтимоий таъминот тизми, Россияда ижтимоий ишнинг ижтимоий онгни шу йўналишда ўзгартирадиган, давлат ва индивидуал қадриятлар рўйхатида соғлом ва узоқ умр қадриятини кўтарадиган, экопсихология ютуқларига экологик терапия муаммолари, турмушнинг соғлом турмуш тарзининг шарт- шароитини сақлашга асосланган ижтимоий ишнинг янги назарияси ривожланганлиги қайд қилинади. Методлар – мақсадга эришиш йўлида қўлланиладиган амаллар ва операциялар йиғиндисидир. Ижтимоий ишда эса улар бирор-бир мақсадга эришиш, муайян масалани ҳал қилиш усулидир деган фикр юритилади. Иккинчи бобнинг мазмунида Ўзбекистонда ижтимоий ишнинг ривожланиш жараёнлари таҳлил қилинади. Хозирги Ўзбекистон шароитида аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими алоҳида шахсларни, оилалари ва гуруҳларни мослаштиришга қаратилган ижтимойий-инсоний фаолиятнинг муайян усуллари тизими сифатида Хулоса қилиб шуни айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Республикамизда ижтимоий иш бўйича олиб борилаётган барча жараёнлар, давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, жаҳон ҳамжамиятининг мустаҳкам аъзоси сифатида жаҳон ижтимоий иш касбий фаолиятини бир қисмига айланди. Бу борада қисқа фурсат ичида амалга оширилган ишлар, келажакда ҳам республикамизда ижтимоий ишнинг ривожлантиришни жаҳон стандартларига олиб чиқиш учун барча имкониятлар мавжудлигидан далолат беради. Бу савобли иш бизнинг миллий қадриятларимизга мос келади ва ривожланаверади. Юқорида зикр этилган барча ишларни амалга оширишда республикамизда шарт-шароит мавжуд бўлиб, халқимиз ижтимоий ҳимояси давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Тавсиялар Ижтимоий иш ходимларини ижтимоий ҳаётдаги ўринларии белгилашда, уларнинг жамият тарақиё ходимининг мажбуриятларини, ижтимоий ҳаётдаги вазифаларини аниқ амалга ошириш борасида мақсадга мувофиқ эканлигини ҳамиша назорат қилиб бориш. Юқоридаги таклиф ва тавсиялар ижтимоий иш ходимининг олиб бораётган ишларида кўмак бўлиши билан бирга, уларнинг иш фаолиятларида янгича фикрлаш қобилиятларини ҳам ўстиради ва ишни ижобий ҳал этишида муҳим омил бўлади. Фойдаланилган адабиётлар 1. Каримов И.А. “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари”. Т. “Ўзбекистон” 1997 2. Каримов И.А. Асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир. Т.: “Ўзбекистон” 2008 3. Мёрфи Т. Развитие социальной работ ы в Узбекистане в международном контекстие. РЦСАД. Ташкент 2008 4. Ғаниева М.Х. Ижтимоий иш 40
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha