Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 845.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Педагогика фанларини ўқитишда муаммоли вазиятлардан фойдаланишнинг методикаси

Купить
Педагогика фанларини ўқитишда муаммоли вазиятлардан фойдаланишнинг методикаси www.arxiv.uz Режа: • Муаммоли таълимнинг педагогик асослари. • Муаммоли ўқитишнинг тарихи ҳақида. • Эвристик усуллар ижодий тафаккурни ривожлантирувчиси сифатида • Муаммоли таълим жараёнида ўқитувчига қўйиладиган талаблар www.arxiv.uz • Муаммоли ўқитишни чуқур ўрганиш XX асрнинг 60-йилларида бошланган бўлиб, унинг асосида “Тафаккур- муаммоли вазиятдан бошланади”-деган ғоя ётади. Муаммоли вазиятда билиш фаолиятининг кетма-кетлиги қуйидагича бўлади: • • муаммоли вазият; • • муаммони ечиш йўлларини излаш; • • муаммонинг ечими; • Ахборот технологиялари ёки постиндустриал деб аталаётган бугунги жамиятда ҳаёт шахсдан фаол ҳаракат қилишни, мустақил қарор қабул қилишни, ҳаётнинг ўзгараётган шароитларига мослашишни талаб қилади. Ўз навбатида ҳаётнинг бундай тарзи шахс маълум сифатларга эга бўлишини талаб қилади. www.arxiv.uz • Хусусан: • • зарур билимларни мустақил эгаллашни, эгалланган билимларни турли муаммоларни ечишда маҳорат билан қўллашни; • • ахборотлар билан саводли ишлашни (маълум масалани тадқиқ қилиш учун зарур фактларни йиғишни билиш, уларни таҳлил қилиш, муаммоларни ечишга қаратилган гипотезаларни таклиф қилиш, қонуниятларни аниқлаш, янги муаммоларни аниқлаш ва ечиш); • • олинган билимларнинг қаерда ва қандай қўлланиши мумкинлигини аниқ билиш ва бу билимларни қўллаш соҳасини англай олиш; • • мустақил танқидий фикрлаш, реал дунёда пайдо бўлаётган қийинчиликларни кўра билиш ва уларни бартараф этишнинг оптимал йўлларини излаш; • • ижодий фикрлаш, янги ғоялар яратиш қобилиятига эга бўлиш; • • турли ижтимоий гуруҳларда киришимли бўлиш, биргаликда ишлашни билиш ёки ностандарт вазиятлардан чиқишни билиш; • Юқ орида айтилган сифатларга эга шахсни шакллантиришга нафа қ ат таълим мазмуни, балки қ ўлланилаётган ў қ итиш технология лари ҳам муҳим рол ўйнайди . Ўқув жараёни ўқиш ва билиш фаолиятига ўзгартиришнинг имкониятларидан бири муаммоли ўқитиш технологиясини татбиқ этиш. Чунки муаммоли ўқитиш жараёнида ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам ўзларининг интеллектуал, жисмоний, маънавий имкониятларини ўқув ва амалий муаммоларни ечиш учун доим синовдан ўтказадилар. Бу жараёнда ҳосил бўлган кўникма ва малакалар ахборот жамияти шароитларида яшаш учун зарур сифатларни шакллантиришга олиб келади. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Анъанавий таълим тизимида ўқитувчи ва дарслик билимнинг асосий манбаси бўлса, муаммоли ўқитишнинг фалсафаси ва методологияси ўқитувчининг ролини ўқувчиларнинг изланиш-тадқиқотчилик фаолиятининг ташкилотчиси, мутасадди маслаҳатчи ва ёрдамчи сифатида кўради. Бу роль анъанавий ўқитишдаги ролдан анча мураккаброқ ва ўқитувчидан юқорироқ маҳорат талаб қилади. www.arxiv.uz Муаммоли ўқитишнинг тарихи. • Муаммоли ўқитишнинг асосида америкалик психолог, файласуф ва педагог Дж. Дьюи (1859-1952) ғоялари ётади. У 1894 йилда Чикаго шахрида ўқитиш асосини ўқув режаси эмас, балки ўйинлар ва меҳнат фаолияти ташкил этган тажриба мактабини ташкил қилган. Ўқиш, ҳисоблаш, ёзиш бўйича машғулотлар болаларнинг физиологик балоғатига қараб ўз- ўзидан пайдо бўлган эҳтиёжларига мувофиқ ўтказилган. Дж. Дьюи ўқиш учун тўрт эҳтиёжни ажратган: ижтимоий, конструкциялаш, бадиий ифода, тадқиқий . Билиш манбалари сифатида болаларга қуйидагилар тақдим этилган: сўз, санъат асарлари, техник қурилмалари. Болалар ўйин ва амалий фаолият- мехнатга жалб этилганлар. Бу мактабда қўлланган ўқитишнинг янги услублари, йўллари ва тамойиллари назарий асосланмаган ва концепция сифатида ифодаланмаган эд • Дж. Дьюи ғоялари бўйича бола билишда инсоният йўлини қайтаради, билимларни ўзлаштириш спонтан, бошқарилмайдиган жараён бўлиб, бола ўзида ҳосил бўлган эҳтиёжни қондириши натижаси сифатида материални ўзлаштиради. Дж. Дьюининг фикрича ўқитиш самарадорлиги шартлари ўқув материалини муаммолаштириш бола фаоллиги билан боғлиқ бўлиши керак. www.arxiv.uz • Муаммоли ўқитишни чуқур ўрганиш XX асрнинг 60 йилларида бошланган. Фикрлаш психологияси нуқтаи назаридан муаммоли ўқитиш ғояси ва принциплари С.Л. Рубинштейн, М.И. Махмутов, В. Окон, И.Я. Лернер каби психолог олимлар томонидан ишлаб чиқилган. www.arxiv.uz • С.Л. Рубинштейннинг «Тафаккур муаммоли вазиятдан бошланади» деган ғояси муаммоли ўқитишнинг психологик асоси сифатида қабул қилинган. 70-80 йилларда анъанавий ўқитиш шакллари самарадорлиги пасайиб кетганлиги қайд этилганда, етакчи педагоглар муаммоли ўқитиш назариясига эътибор қарата бошладилар. Чунки анъанавий ўқитиш шаклида асосий диққат ўқитувчи фаолиятига қаратилган бўлса, муаммоли ўқитиш концепциясида асосий урғу ўқувчилар томонига кўчади. Муаммоли ўқитиш тамойили бўйича билим ўқувчиларга тайёр шаклда узатилмайди, балки илмий-тадқиқот жараёнига ўхшатиб, ўқув фаолияти жараёнида ўқувчилар томонидан эгалланади. www.arxiv.uz • Ҳозирги кунда бу соҳадаги изланишлар дунёнинг турли мамлакатларида давом эттирилмоқда, умутаълим фанлари бўйича, ҳам олий таълим фанлари бўйича ҳам муаммоли ўқитиш технологияларининг мажмуавий ишланмалари яратилмоқда. • Муаммоли ўқитиш – ўқувчининг муаммоли тақдим этилган таълим мазмуни билан фаол ўзаро боғланишини ташкил этади. Бу жараёнда ўқувчи илмий билимнинг объектив зидликлари ва уларнинг ечимларига яқинлашади, фикрлаш, билимларни ижодий ўзлаштиришга ўрганади. • Фанда муаммоли ўқитиш билан алоқадор иккита тушунча ишлатилади: " муаммо " ва " муаммоли вазият " тушунчалари. Айрим ҳолларда улар синонимдек тушунилсада, лекин бу атамалар билан белгиланган объектлар ўз ҳажми билан фарқланади. Муаммо муаммоли масалалар кетма-кетлигига ажралади. Демак, муаммоли масалани муам • Муаммоли ўқитиш ижодий фаолиятни ҳамда унга эҳтиёжни шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган бўлиб, бу жараёнда ўқувчилар ижодий фикрлашининг ривожланиши анъанавий ўқитишдагига нисбатан жадалроқ бўлади. Лекин муаммоли ўқитишнинг бу функцияси ошиши учун ўқув жараёнига муаммоларнинг тасодифий мажмуасини киритиш етарли эмас. Муаммолар тизими билимнинг мазкур соҳасига хос муаммоларнинг асосий турларини қамраб олиши керак. • Муаммоли ўқитишни таълим жараёнига татбиқ этишда ўқитувчи илмий ва ўқув муаммолар орасидаги умумийликни ва фарқни ажратиши лозим. Уларнинг умумийлиги– ҳар иккаласида ҳам объектив зидликлар мавжудлиги бўлса, илмий ва ўқув муаммоларини фарқи шуки, илмий муаммода қўйилган масала ҳали ечилмаган, ўқув муаммода эса масала ечилган, уни ечиш йўли ва натижаси маълум. Фақат бу й www.arxiv.uz • С.Л. Рубинштейн «тафаккур – инсон олдида турган масала ва муаммоларни ечишга олиб келадиган идрок бўлиб, тафаккур муаммоли вазиятдан келиб чиқади ва муаммони ечишга қаратилган бўлади»-деб таъкидлайди. • Бундан қуйидаги мантиқ ҳосил бўлади. Шахснинг ижодий, мустақил, фикрловчи бўлиши жамият учун зарур бўлиб, фикрлаш жараёни муаммоли вазиятдан бошланади. Муаммоли вазият – психик қийинчилик, зиддиятли вазияти бўлиб, ўқувчиларни муаммоли вазият ҳолатига тушириш орқали уларда фикрлаш қобилияти ривожлантирилади. www.arxiv.uz Муаммоли ўқитиш усуллари тадқиқий усул эвристик усул муаммоли вазиятлар яратиш усули. www.arxiv.uz Ўқитишнинг тадқиқий усулларини қўллаганда ўқувчиларга: • ностандарт масалаларни тузиш бўйича; • шакллантирилмаган савол билан; • орти қ ча маълумотлар билан; • ўзининг амалий кузатувлари асосида муста қ ил умумлаштириш; • йўри қ номалардан фойдаланмасдан қ андайдир объект мо ҳ иятини баён этиш; • олинган натижаларни қ ўллаш чегараларини ани қ лаш; • олинган натижаларни қ ўллаш даражасини ани қ лаш; • ҳ одиса нинг намоён бўлиш механизмини ани қ лаш; • «бир ла ҳ зада» топиш каби топшириқларни бериш мумкин. www.arxiv.uz • Эвристика (юнонча heurisko – излаяпман, топяпман, кашф этяпман ) инсон ижодий фаолиятини, шунингдек янги кашф иётларни яратишда қ ўлланадиган усулларни ўрганадиган фан сифатида психология, кибернетика, структурали лингвистика, ахборот назарияси чегарасида ривожланади. Эвристика янги вазиятда янги ҳаракатларни қуриш қонуниятларини ўрганадиган фан деб тушуниш мумкин. www.arxiv.uz Эвристик усулларни ижодий тафаккурни ривожлантиришдаги ўрни • Эвристик усуллар, масалан, дастлабки маълумотлар тўла ёки ишончли бўлмаган ҳолда ҳосил бўлган ижодий масаланинг ишга яроқли лекин доим ҳам оптимал бўлмаган ечимини топиш эҳтимолини оширади. Эвристик услублар жуда мураккаб, кўзда тутилмаган вазиятларда ҳам ечимини топиш имконини беради. Эвристика мақсадга эришишга кўмаклашадиган ҳаракатлар услубини белгилайди. • Тафаккур- инсон онгининг билиш объектлари ҳисобланмиш нарса ва ҳодисалар ўртасида мураккаб, ҳар томонлама алоқаларнинг бўлишини таъминловчи умумлашган ва мавҳумлашган акс эттириш жараёнидир. • Дунёни тушуниш, англаш ва унга онгли муносабат билдириш жараёни тафаккур, фикрлаш дейилади. Тафаккурнинг олийлиги шундаки, у идрокдан фарқли равишда бевосита акс эттириш бўлмай, нар • Тафаккурни таъминловчи инсон органи- бу бизнинг миямиз бўлиб, энг элементар ҳаракатларни режалаштиришдан тортиб, мураккаб, мавҳум теоремаларни исбот қилишгача қаратилган операциялар мияда содир бўлади. Инсон миясининг фикрлаш қобилияти ва имкониятлари шунчалик салмоқлики, айрим олимларнинг фикрича унинг ишлаш имкониятларини тасаввур қилишнинг ўзи мушкил. • Мияга келган барча ўй-хаёллар-бу фикрлардир. Нормал ўқувчини, инсонни фикрсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳар он, ҳар дақиқада одам мияси қайдайдир фикрлар билан банд бўлади. Уларни тартибга солиш, керагида диққатни жалб қилиш, ички ёки ташқи нутқ воситасида уни ечиш яъни ифодалаш- фикрлаш жараёнидир . • Фикрлаш жараёни аслида маълум бир масалани, муаммо ёки жумбоқни ҳал қилиш керак бўлганда пайдо бўлади. Фикрлаш доимо бир нарса хусусида • Хаёл- янги образлар ва тахминларни шаклланиш жараёни бўлса, фантазия – хаёлни борлиқдан, ҳақиқатдан бироз узоқлашуви жараёнидир. • Шундай қилиб, муаммо ёки жумбоқ бизни фикрлашга мажбур этади. Психологларнинг фикрича, ҳар қандай масалани ёки муаммомни ечиш мобайнида ўқувчи унинг шартларини бир неча вариантда тасаввур қилсагина ечимга келар экан. Чункит кимдир жуда тез фикрлайди, кимдир секин фикрлайди. Шунинг учун ҳам тест ечиш жараёнида ёнма-ён ўтирган икки ўқувчи бир хил ечимни белгиласада, ўша ечимга келиши йўллари ҳар бир ўқувчида ўзига хос бўлади. • Мустақил фикрлаш- шахснинг шундай қобилиятики, у туфайли одам нарса ва ҳодисалар хусусида ўз қараши ва ностандарт ечимларга эга бўлади. Масалан: аниқ предмет ручкани нима эканлигини ва нима мақсадда ундан фойдаланиш мумкинлигиникўпчилик Муаммоли таълим жараёнида ўқитувчига қўйиладиган талаблар • Муаммоли таълим бу-ўқувчига бериладиган билимнинг қайси қисмини, қандай йўл билан бериш муаммосини самарали ҳал қилишга қаратилган ўқитувчи фаолиятидир. Муаммоли таълим дарсда бир вақтнинг ўзида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати бўлиб, у ўқувчи шахсидаги муҳим белги-ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. Н.Г.Дайри айтганидек, дарсда ўрганиладиган мазмуннинг мураккаб қисмини ўзлаштиришда ўқитувчининг фаолияти қандай бўлса, ўқувчи фаолиятини ҳам шу даражага етказиш муаммоли таълимнинг асосий мақсадидир. Муаммоли таълим- ўқувчиларнинг эркин фикрлашларига, ўзининг фикрини эркин баён қила олишларига ва фикрларини янада ривожлантиришларига таъсир этишдир. Бунда ўқувчи диққат билан тинглаши, мустақил ва ёлғиз фикрлаши, • Агар ўқитувчи янги мавзуни таъсирли баён қилиб, кўргазмалардан унумли фойдаланса, баён ниҳоясида айрим ўқувчилар билан иш олиб борса, ўқув жараёни самарали бўлди ёки фаол бўлди, деб ҳисоблаш мумкин. Аммо бу таълим усули анъанавий таълим беришдир. • Муаммоли таълим ўқитувчидан аниқ ҳаракат қилишни, дарснинг ҳар бир минутини ҳисобга олишни, ушбу вақтда керакли самара ҳосил бўлиши учун ўзининг барча имкониятларини ва маҳоратини ишга солишни талаб этади. Бу масалани ҳал этишнинг муҳим шарти ўқитувчининг бўлажак ўқув машғулотига тайёргарлигидир. Тайёргарлик жараёнида муаммоли таълимнинг барча кўринишларини ҳисобга олиш ва уни услубини ишлаб чиқиш зарур. Муаммоли таълимга тайёргарлик кўришда ўқитувчилар қатор қийинчиликларга дуч келадилар. Бу қийинчиликларни енгишда ўқитувчини инновацион ижоди • Ана шундай қийинчиликлардан бири дарсни муаммоли ташкил қилиш ва муаммони ўрганиш усулини танлашдадир. Чунки танланган усул фақат ўқув материалини ўзлаштиришни таъминлабгина қолмай, балки ўқувчилар фаолиятида мустақилликни ҳам таъминлаши зарур. • Иккинчи қийинчилик эса муаммоли таълимни кўринишини аниқлашда юзага келади, яъни ўқитувчи муаммони ечишга синфдаги барча ўқувчиларни жалб қиладими ёки вазифани айрим гуруҳ ўқувчиларига бажартирадими? Бу қийинчилик ўқитувчида муаммоли вазият ва муаммонинг баёни ҳақидаги тасаввурлврни етишмаслигидан келиб чиқади. • Учинчи қийинчилик эса дарсда ўқувчиларни қизиқишини уйғотиш ва уни узлуксиз ривожлантириб боришида кўринади. Чунки ўқувчилар диққатини бир нуқтага мунтазам тўплашга ўқитувчининг тажрибаси ва маҳорати етмаслиги мумкин. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Муаммоли таълим ҳақидаги тўпланган маълумотларга асосланиб, шуни таъкидлаш лозимки, бу таълим тури илмий- услубий жиҳатдан 3 кўринишга эга. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш, Муаммонинг қўйилиши, Муаммонинг ечимини топиш. • Муаммоли вазиятни ўқув машғулотларининг барчасида шакллантириш мумкин. Уни дарс жараёнида қанча кўп шаллантириш ўқитувчига боғлиқ. Муаммоли вазиятнинг аҳамияти шундаки у ўқувчилар диққатини бир жойга (муаммога) қаратади ва ўқувчиларнинг изланишига, фикрлашга ўргатади. Муаммоли вазиятни яратганда ўқитувчи ўқувчилар ўз диққатларини нималарга қаратишлари кераклигини айтиши мақсадга мувофиқдир. Масалан: «Чор Россиясининг Хива хонлигини босиб олиши» мавзусида ўқувчилар диққатини икки муаммога қаратиш зарур. Бунинг учун ўқитувчи : www.arxiv.uz • 1. Хива хонлигининг бўйсундирилиши Россияга қандай манфаат келтирар эди? деган саволни қўйиб муаммоли вазиятни яратади ва ўқувчиларнинг фикрларини эшитади. Барча фикрларни эшитгач саволга якуний хулосани эълон қилиши керак. • 2. Туркманларнинг қўзғолонини таҳлил қилинг. Нима учун қўзғолон енгилди? Бу савол билан ўқитувчи иккинчи муаммоли вазиятни вужудга келтирди. Ўқувчилар ечим жараёнида ўқитувчи билан бирга ҳаракат қилиб, муаммо юзасидан фикр ва мулоҳазаларини баён этиб, муаммонинг ечимига ўз ҳиссаларини қўшадилар. • Муаммони ечиш жараёнида ўқитувчи ўқувчиларга энг зарур фикрни айтмайди, аммо шу фикрни шакллантирувчи далилларни, фактларни келтириб ўтиши керак бўлади. www.arxiv.uz Адабиётлар рўйхати: 1. Каримов И.А. Юксак маънавият-енгилмас куч. -Т.: «Маънавият», 2008 й. 2. Баркамол авлод-Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори. -Т.: «Шарқ», 1997 й. 3. Замонавий дарс. Илмий-методик тўплам. А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ.- Т., 2007 й. 4. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Педагогик технология асослари: -Т.: «Ўқитувчи», 2004 й. 5. Колеченко А.Е. Энциклопедия педагогических технологий: Пособие для преподавателей. – СПб.: КАРО, 2002 г. 6. Питюков В.Ю. Основы педагогической технологии.- М.: «Гном-Пресс», 1999 г. 7. Селевко Г.К., Современные образовательные технологии.- М.: «Народное образование», 1998 г. 8. Селевко Г.К., Технологии педагогических советов. В журнале «Школьные технологии», №3, 1998 г.- М.: «Народное образование», 1998 г. 9. «Таълим самарадорлигини ошириш йўллари» мавзу
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha