Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 210.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Прокуратура органларини фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги вазифалари

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ Прокуратура органларини фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги вазифалари ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИ ФУҚАРОЛАРНИ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВАЗИФАЛАРИ Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жа мият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профиклактика қи лишдан иборат («Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддаси). Прокурор назорати, бу – Ўзбекистон Республикаси номидан, унинг ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларининг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи прокуратура органлари нинг давлат органи сифатидаги махсус фаолиятидир. Прокурор назоратининг мустақиллиги ҳар қ Прокурор назорати - давлат номидан, яъни, ҳужжатларида давлат номидан деб қайд этилмасада, Ўзбекистон Республикаси давлати номидан амалга оширилади. Прокурор Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни маълум бир идора номидан ёки шу идора манфаати йўлида эмас, балки, давлат номидан, давлат ва жамиятимиз манфаати йўлида амалга оширади. Шунинг учун, прокуратура органлари ҳамда прокурор томонидан бажариладиган фаолиятга давлат томонидан амалга оширилган фаолиятдек мунособатда бўлинади. Прокурор назоратининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб: 1. мавжуд бўлган барча қонунларни ва қонун ости ҳуж жатларининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан уларнинг фаолият доирасидан қатъи назар аниқ ва тўғри қўлланилишини таъминлаш; 2. прокурор назорати - давлат фаолиятининг бир йўна лиши; 3. прокурор назорати - олий қонун чиқарувчи ва олий иж ро ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикаси олий ман сабдор шахсларига, умумий юрисдикция судларига, хўжалик суд ларига ва Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига нис батан татбиқ этилмаслиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида прокуратура давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши бўлимига киритилганлиги унинг мустақил структурага эга эканлигини билдиради. Ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига тақсимланиши, бошқа мустақил ҳуқуқий институтларнинг мавжудлигини асло инкор этмайди. Бундай ҳуқуқий институтлардан асосийси бу прокуратурадир. У ким томондан қонун бузилишидан қатъий назар уларни бартараф қилади ва тегишли жазони қўллайди. Прокуратуранинг ижро этувчи ёки суд ҳокимиятига бўйсуниши давлат тизимини тубдан ўзгартириб, қонунларнинг бузилиш хавфини кучайтириб юборар эди. Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни айтиш керакки, прокуратура давлат органлари структурасида муҳим ўрин эгаллайди. Давлат бошқарувининг олий органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа идоралар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, халқ ҳокимиятини, ҳуқуқтартиботни таъминлашга ваколатли бўлсаларда, Конституцияга риоя этилиши, қонунларнинг устуворлигини, бир хилда бажарилишини, қонунийликнинг мустаҳкамланишини таъминлаш учун уларнинг ижроси устидан назорат давлат томонидан фақат ягона прокуратура органларига юклатилган. Прокурор назорати ҳуқуқий муносабатлари давлатнинг қайси идораси, қайси давлат органи ҳуқуқбузарликни белгилаши, қонун билан ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизликни ифодалашидан қатъи назар вужудга келади. Прокуратура идораларининг бирламчи вазифалари қонуннинг ягоналигини таъминлаш, бузилган ҳуқуқ ва эркинликларни тиклаш ва қонун бузилишини бартараф этиш чораларини кўришдир. Про Қонунлар ижроси устидан назорат предмети Қонуннинг 20-моддасида белгиланган бўлиб, Прокуратура фаолиятининг мақсади ҳамда вазифалари тубдан ўзгарди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда, "прокуратура халқнинг устидан назорат қилмаслиги, аксинча унга хизмат қилмоғи даркор". Шунинг учун ҳам тоталитар режимдан қолган асоратдан, яъни фуқаролар устидан назорат қилиш ваколатидан воз кечилди. Эндиликда прокуратура ходимларининг бош мақсади ҳар бир ваколатни амалга оширишда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Қонуннинг 4-моддасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлик ларини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси устидан назорат олиб бориш прокуратура фаолиятининг мустақил йўналиши дара жасида белгиланиши, шунингдек “фуқаронинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига риоя э Қонунлар ижросини текшириш қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар асосида, шунингдек қонунийлик прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қиладиган ҳолатда эканлигидан келиб чиққан ҳолда қонунда белгиланган тартибда ўтказилади. Хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга прокурорнинг бевосита аралашишига, шунингдек идоравий бошқарув ва текширув органларининг вазифаларини бажаришига йўл қўйилмайди (Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддаси). Прокурорлик назоратининг ушбу тармоғида прокурорлар ўзларига юклатилган вазифаларни муваффаққиятли амалга оширишлари учун уларга зарур бўлган ваколатлар берилган. Прокурорга у ўзи ноқонуний ва асослантирилмаган деб ҳисоблаган қарорни тўғридан-тўғри бекор қилиш ёхуд ўзгартириш ҳуқуқи берилмаган. Прокурорга берилган ваколатлар қонунбузилиш ҳолларини ўз вақтида аниқлаш, аниқланган қонунбузилиш ҳолларига нисбатан ушбу қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг эътиборини жалб этиш, ҳуқуқбузарларни қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ва ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқарган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўриш имконини беради. Ушбу соҳадаги прокурорнинг ваколатлари асосан Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасида шакллантирилган. Прокуратура қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига кирмайди. Прокуратура - давлат органи. У айнан мустақил давлат органи сифатида прокурорлик назоратини амалга оширади. Хўш, прокурор назорати дейилганда нима тушунилади? Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни айтиш керакки, прокурор назорати - бу Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида ўрнатилган ҳолатга риоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги қонунчиликка мувофиқ бузилган қонунийликни бартараф этиш чораларини, ўрнатилган қонунларга мувофиқ айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чораларини, прокуратуранинг ва унинг қонунда белгиланган ҳуқуқий таъсир чораларини қонун билан ўрнатилган тартибда бажариш ваколатини амалга ошириш учун давлат ҳокимиятининг махсус ваколатли органи фаолияти туридир. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha