Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 266.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Қадимги давр фалсафаси

Купить
ҚАДИМГИ ДАВР ФАЛСАФАСИ 1. Қадимги Шарқ фалсафасининг шаклланиши. 2. Ғарб фалсафасининг ўзига хослиги. 3. Шарқ ва Ғарб фалсафасининг муштараклиги ва ўзига хослиги 4. Марказий Осиёда фалсафий қарашлар. Шарқ қадимий маданият ўчоғи   Шарқ қадимий маданият ўчоғи ва жаҳон цивилизациясининг бешиги дея бежиз таърифланмаган. Fарб маданияти тарихини ўрганиш жараёнида Оврупоцентризм назариясига оғиб кетиш ғайриилмий бўлгани каби, масаланинг Шарқ билан боғлиқ жиҳатини таҳлил этганда ҳам Осиёцентризм ғоялари таъсирига тушмаслик лозим.  Шу билан бирга, Шарқнинг ўзига хослиги, унга мансуб бўлган маданий тараққиёт жаҳон цивилизациясининг бешиги, дунё халқлари ривожига қўшилган муносиб ҳисса экани ҳам сир эмас. Бу ҳол жаҳоннинг барча холис мутахассис олимлари томонидан эътироф этилади. Қолаверса, Ватанимиз цивилизациясининг Шарқ цивилизацияси қучоғида вояга етгани ва унинг қадриятларини ўзида акс эттирганини, унга ва бутун дунё маданиятига улкан таъсир кўрсатганини доимо эсда тутиш даркор.  Шарқ Қадимги Миср ва Бобил фалсафаси  . Эрамиздан аввалги тўртинчи минг йилликнинг охири ва учинчи минг йиллик бошларида қадимги Миср ва Бобил ҳудудида дастлабки диний-фалсафий фикрлар, олам ҳақидаги фанлар, яъни астрономия, космология, математика, мифологияга оид қарашлар бирмунча ривож топган. Табиий-илмий, диний-фалсафий фикрларнинг юзага келиши икки йўналишда борган. Биринчи йўналиш олам ҳақидаги тасаввурларнинг астрономия, космология, риёзиёт фанлари ривожи билан боғлиқ эканини, иккинчи йўналиш эса, бу тасаввурларнинг мифология билан боғлиқ бўлганини кўрсатади.  Биринчи ҳолда, асосан, табиий билимларга таянилган, кундалик ҳаётда дуч келинадиган воқеа-ҳодисалар аниқ далиллар асосида таҳлил этилган, ўрганилган, улардан тегишли хулосалар чиқарилган. Бу - ўша давр учун табиий ҳол эди, яъни у Яҳудийлик дини  Ўша даврда энг қадимги Шарқ халқларидан бири яҳудийларнинг миллий мафкураси — иудавийлик шакллана бошлаган. Бу дин, асосан, ана шу миллатга мансуб кишилар ўртасида ёйилган бўлиб, эрамиздан аввалги икки мингинчи йиллар бошида Фаластинда вужудга келган. «Забур» ва «Таврот» каби муқаддас китоблар бу диннинг асосий манбаларидан ҳисобланади.  Яҳудийлик яҳудий ва Фаластин халқларининг баъзи эътиқодларини ўзида акс эттирган диндир. Эрамиздан аввалги X-VI асрларда яҳудийлик монотеистик (якка худоликка ишониш) динга айланиб, оламни яратувчи Яҳве худосига эътиқод қилиш унинг асосий тамойили ҳисобланган. Бу динда Мусо алайҳиссалом — пайғамбар, «Таврот» худо томонидан унга юборилган илоҳий китоб экани, қиёмат кунида барча бирдек тирилиши, жаннат ва дўзахнинг мавжудлиги, гуноҳкорлар ж Ҳиндистон фалсафаси  Қадимги Ҳиндистон ҳам инсоният маданиятининг бешикларидан биридир. Унга хос дастлабки таълимотлар ёзма манба — «Веда»ларда ўз аксини топган. «Веда»лар эрамиздан бир ярим минг йил олдин ёзилган бўлиб, мутаассиб диндор ҳинду учун олий муқаддас илм ва башорат китобидир. Ҳиндулар «Веда»ни олий тангри Брахма томонидан айтилган сўзлар деб билади. «Веда»да ҳиндуларнинг қадимги тарихи, иқтисодиёти, дини, фалсафаси, ахлоқ ва нафосатига оид фикрлари акс этган. «Веда»лар бизгача тўртта тўплам (самхитлар) шаклида етиб келган. Булар — «Ригведа», «Самаведа», «Яжурведа», «Адхарваведа»дир.  Ҳинд фалсафаси асослари «Упанишадалар» номи билан машҳур бўлган манбаларда ҳам ўз аксини топган. «Упанишадалар» сирли билим деган маънони англатиб, «Веда»ларнинг фалсафий қисмини ташкил этади. «У Қадимги Хитой фалсафаси  Қадимги Хитойда фан ва маданият ўзига хос шаклда ривожланган. Эрамиздан аввалги икки мингинчи йилнинг ўрталарига келиб, Юань-инь давлатида муайян хўжалик шакли юзага келган. Эрамиздан аввалги XII асрда эса, урушлар натижасида давлат Чжоу қабиласининг қўлига ўтган. Бу ҳокимият эрамиздан аввалги III асргача давом этган. Бу вақтда диний мифологик дунёқараш ҳукмронлик қилган. У олам ва табиатнинг пайдо бўлишини ўзига хос тарзда тушунтирган ва дунёвий билимлар ривожига ўз таъсирини ўтказган.  Бундай руҳдаги фалсафий ғоялар айниқса қадимги Хитой донишманди Конфуций (551-479) ижодида яққол акс этган. Унинг «Ҳикматлари», яъни афоризмлари жуда машҳур. Конфуций таълимотида умуминсоний қадриятларнинг хитой халқи турмуш тарзида ўзига хос тарзда намоён бўлиши, бу халққа хос м Қадимги Юнонистон ва Рим фалсафаси  . Қадимги давр фалсафасининг яна бир силсиласи Юнонистон ва Римга тегишлидир. Бу даврдаги фалсафий қарашлар — антик давр фалсафаси деб юритилади. Унда Милет фалсафий мактаби, Элей фалсафий мактаби, Суқрот, Пифагор, Афлотун, Арасту ва бошқаларнинг фалсафий, табиий — илмий, ижтимоий — аҳлоқий таълимотлари ўрганилади.  Юнонистонда дастлабки фалсафий таълимотлар эрамиздан аввалги VII-VI асрлар ўртасида Милет шаҳрида юзага келган ва ривожланган. Милет мактаби вакиллари Фалес, Анаксимандр, Анаксименлардир. Унинг асосчиси Фалес (эрамиздан аввалги 624 — 547 йилларда яшаган). У Юнон фани ва фалсафасининг асосчиси бўлиб, ўз даврининг етук сиёсий арбоби, жўғрофи, файласуфи бўлган. Фалес таълимотига кўра, табиатдаги турли-туман жисм ва ҳодисалар дастлабки ибтидо — Пифагор.  Қадимги давр фалсафасининг яна бир силсиласи Юнонистон ва Римга тегишлидир. Бу даврдаги фалсафий қарашлар — антик давр фалсафаси деб юритилади. Унда Милет фалсафий мактаби, Элей фалсафий мактаби, Суқрот, Пифагор, Афлотун, Арасту ва бошқаларнинг фалсафий, табиий — илмий, ижтимоий — аҳлоқий таълимотлари ўрганилади.  Юнонистонда дастлабки фалсафий таълимотлар эрамиздан аввалги VII-VI асрлар ўртасида Милет шаҳрида юзага келган ва ривожланган. Милет мактаби вакиллари Фалес, Анаксимандр, Анаксименлардир. Унинг асосчиси Фалес (эрамиздан аввалги 624 — 547 йилларда яшаган). У Юнон фани ва фалсафасининг асосчиси бўлиб, ўз даврининг етук сиёсий арбоби, жўғрофи, файласуфи бўлган. Фалес таълимотига кўра, табиатдаги турли-туман жисм ва ҳодисалар дастлабки ибтидо — сувдан пайдо бўлган ва яна Элей фалсафий мактаби  Элей фалсафий мактаби намояндаси Ксенофан (эрамиздан аввалги YI — V аср) шоир ва файласуф бўлган. У Кичик Осиёда дунёга келган. Илм олиш мақсадида Юнонистонга, жанубий Италияга саёҳат қилиб, умрининг сўнгги йилларини Элей шаҳрида ўтказган. Тарихчи Диоген Лаэртскийнинг ёзишича, Ксенофант «Табиат ҳақида» асарининг муаллифидир. Афсуски, ушбу асарнинг ярмигина омон қолган, холос. у кўпхудоликка ҳамда инсонларга хос сифатларни ҳайвонларга, ўсимлик дунёсига дахлдор деб билувчи таълимотга қарши чиқиб, мифологияни рад этишга ҳаракат қилган. унинг фалсафий таълимотига кўра, табиат - ўзгармас ва ҳаракатсиздир, «Ҳамма нарса ердан униб чиқади ва пировардида яна ерга қайтади». Биз ҳаммамиз ердан туғилганмиз ва ерга айланамиз». Ксенофан қадимги юнон файласуфларидан биринчи бўлиб, Афлотун  Суқротнинг шогирди Афлотун (асли — Платон) жаҳон фалсафаси тарихида ўчмас из қолдирган буюк алломадир. У нафақат файласуф олим, балки санъаткор, шоир ва драматург бўлган, ўз ғояларини диалоглар тарзида баён қилган. Афлотун 428 йил 21 майда Делос оролида туғилган. Ўзидан кейин 35 дан зиёд диалог шаклидаги асарлар ёзиб қолдирган. Арастунинг у ҳақдаги маълумотларини бирдан-бир тўғри далил деб қараш мумкин. Чунки Арасту Афлотуннинг энг яқин дўсти ва шогирди бўлган.  Афлотун «Fоялар дунёси ва соялар дунёси» таълимоти нинг асосчисидир. Унингча, ғоя ҳақиқий борлиқ, биз биладиган ва яшайдиган дунё эса унинг соясидир. Ҳақиқий ўзгариш ва тараққиёт ғоялар дунёсига хос, соялар дунёсидаги ҳаракат эса унинг аксидир. Fоялар дунёсининг қонуниятларини ҳамма ҳам билолмайди. Уларни биладиган зотла Суқрот  Суқрот (эрамиздан олдинги 469-399 йиллар.) (асли — Сократ) — қадимги Юнон файласуфи. «Афинанинг ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этган, ёшлар тарбияси билан шуғулланган, ҳурфикрли инсон, камбағалдан чиққан, тош йўнувчининг ўғли, ўта билимдон киши сифатида машҳур бўлган.  Унинг ҳаёти фожиали тугагани тўғрисидаги мисол фалсафий афсонага айланиб кетган. Ўз даврида Афинадаги ҳукмрон тузум тартиб-қоидаларига қарши чиқиб, янги фикрларни илгари сургани учун руҳонийлар уни даҳрийликда ҳамда ёшларни ахлоқан бузишда айблаганлар. Унга шунчаки айб эмас, сиёсий айб қўйилган. Гарчанд қутилиш имкони бўлса-да, қонун ва жамият тартибларини ниҳоятда қаттиқ ҳурмат қилганлиги боис, у жазодан қочишни истамаган ва бир қадаҳ заҳар ичиб ўлган. Суқрот ва унинг тарафдорлари жамият қонунларига, улар қандай бў Арасту  Афлотуннинг шогирди ва сафдоши Арасту (384 — 322 йиллар) (асли — Аристотель) қадимги Юнонистоннинг буюк файласуфи, ўзининг бетакрор, жаҳонни лол қолдирган илмий мероси билан машҳурдир. Ўн етти ёшида ўз илмини ошириш мақсадида Афинага келиб, Афлотун асос солган академияга ўқишга кирган ва 20 йил давомида (Афлотуннинг ўлимига қадар) шу ерда таҳсил олган. Кейинчалик Македония подшоси Филиппнинг II таклифига биноан, унинг ўғли Александрга 3 йил мунтазам устозлик қилган. Бинобарин, кейинчалик дунёни забт этиб, жаҳонгирлик мақомига кўтарилган искандарнинг камолотида Арастунинг хизматлари беқиёс бўлган. Филиппнинг ўлимидан кейин Александр тахтга ўтиргач, Арасту Афинага қайтиб келиб, 50 ёшларида «Ликкей» номли мактаб очган. Илмий фаолиятининг самарали бўлишида, умуман, Юнонистондаги илм-ф Демокрит  Юнон фалсафасида Демокрит нинг қарашлари ҳам муҳим ўрин тутади. У ҳақиқий борлиқ — моддий дунё, абадий ва поёнсиз, чексиз-чегарасиз реалликдир, олам майда моддий заррачалардан, яъни атомлардан ва бўшлиқдан иборат дея таълим беради. Атомлар ва бўшлиқ ўзаро яхлит абадий ибтидодир. Атомлар — бўлинмас ва ўзгармас, сифат жиҳатдан бир хил, унинг миқдори шакли сингари беҳисобдир. Ҳаракат, деган эди Демокрит, атомлардан иборат модданинг абадий, табиий ҳолатидир. Демокрит тасодифиятни инкор этган. У «на табиатда на жамиятда хеч бир нарса тасодифан пайдо бўлмайди», деб ёзган. Демокритнинг фалсафий қарашларида ахлоқий таълимот муҳим ўрин тутади. Унинг бу борадаги қарашлари сиёсий қарашлари билан узвий боғлиқдир. Яхши бошқарилаётган давлат — буюк қўрғондир. Давлат манфаатлари қолган барча н Эпикур  Эпикур (341-270 йиллар) — қадимги Юнон мутафаккири. Демокрит илгари сурган атомчилик таълимотини янада такомиллаштириб, уни юқори поғонага кўтарган ва тегишли қарашлар билан бойитган файласуф. Эпикур таълимотича, олам — моддий, абадий ва чексиз. Атомлар — бўлинмас, олам — жисм ва бўшлиқдан иборат, деб ёзган эди у. Барча жисмларни Эпикур икки гуруҳга бўлган. Биринчи гуруҳга жисмларни ташкил этувчи атомларни киритган бўлса, иккинчи гуруҳга атомларнинг бирлашишидан ташкил топган жисмларни киритган. Эпикур ички ҳаракат қонуниятини кашф этиб, Демокрит илгари сурган атомчилик таълимотига улкан ҳисса қўшган. Эпикурнинг фалсафий-ахлоқий таълимоти ўз замонасида илғор аҳамиятга эга бўлган. Роҳат-фароғат, хурсандчилик деганда, кайф-сафо, маишат, шоҳона ҳаётни эмас, балки жисмоний эзилиш ҳамд Зардўштийлик таълимоти  Эрамиздан аввалги X асрдан эрамизнинг VII асрларигача бўлган давр маҳсули бўлган диний-фалсафий таълимотлардан бири зардўштийликдир.  Бу таълимотга Зардўшт асос солган бўлиб, Шарқ ва Fарбда Заратуштра, Зароастр номлари билан машҳурдир. Манбаларга кўра, Зардўшт эрамиздан аввалги VI асрнинг биринчи ярмида яшаган. Лекин унинг тарихий ёки афсонавий шахс эканли ҳақида аниқ бир тўхтамга келингани йўқ. У ўзини пайғамбар деб эълон қилган. Лекин унинг пайғамбарлиги илоҳий асосга эга эмас. Яъни бу ҳақиқат илоҳий китобларда ўз тасдиғини топмаган.  Кейинги йилларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу таълимот Ватанимиз ҳудудида, хусусан, Хоразм заминида пайдо бўлган. У ўз даврида халқни эзгулик ва адолат ғояларига даъват этиш, ҳаётбахш анъаналарни шакллантириш, Марказий Осиёда буддавийлик  Марказий Осиёда буддавийлик ҳам ўз ўрнига эга. У диний-фалсафий таълимот сифатида қадимги Ҳиндистонда эрамиздан аввалги VI асрнинг охири ва V аср бошларида вужудга келган. У жаҳонда кенг тарқалган динлардан биридир. Бу таълимотга асос солган донишманд Сидхарта уруғидан чиққан Гаутама ҳисобланади. Кейинчалик у «Будда», яъни нурланган деган лақабга эга бўлган. Буддавийлик исломга қадар Ўрта Осиёда тарқалган қадимги динлар орасида мавқе жиҳатидан жуда катта ўрин тутади. Бу таълимот Ўрта Осиёга эрамиздан аввалги II-I асрларда кириб келган. Тарихий манбаларга кўра, уни Тохаристонга балхлик савдогарлар олиб келишган. Кушонлар даврида буддавийлик дини ҳукмрон динга айланган эди. «Халқчил бўлганлиги учун Ўрта Осиёга кенг ёйилган. Буддавийликнинг Ўрта Осиёга ёйилиши қу Моний таълимоти  Моний таълимоти юртимизда буддавийликдан кейин кенг тарқалган эди. у зардўштийлик ва христианликнинг синтезлашуви натижасида вужудга келган. Моний форс ва араб тилларида бир неча рисолалар ёзган. Лекин улар бизгача етиб келмаган. Моний ҳатто «Монийлик ёзуви» номли алифбо ҳам тузган. унинг таълимотича, ҳаётда даставвал нур дунёси - яхшилик ва зулмат дунёси- ёвузлик бўлган. Улар ўртасида абадий кураш боради, инсон икки унсурдан (руҳ — нур фарзанди, жисм — зулмат маҳсули) иборат. Монийлик халқ оммаси манфаатларини ҳимоя қилувчи таълимот бўлгани сабабли ҳукмрон мафкура қаршилигига дуч келган.  Монийлик таълимоти асосида Маздак таълимоти юзага келган. У эрамизнинг V-VI асрларида кенг тарқалган эди. Унинг асосчиси Маздак (470-529 йиллар) бўлган. Маздак ва унинг маслакдошлари ў Араб босқини ва ислом дини.  Мовароуннаҳр араблар томонидан забт этилиши арафасида Турк қоғоноти тизимига кирар эди. У майда амирликлардан иборат бўлиб, улар ўртасида тинимсиз тўқнашувлар рўй бериб турар эди. Айниқса, Турк қоғоноти билан сосонийлар Эрони ўртасидаги тўқнашувлар ўта шиддатли тусда юз берар эди. XII асрнинг охири ва XIII асрнинг бошларида бу ҳудуд араб халифалиги томонидан босиб олинди. Бунга Мовароуннаҳр ҳудудида яшовчи ҳалқлар, ижтимоий кучлар орасида сиёсий ҳамжиҳатликнинг йўқлиги, ўзаро қирғин- баротларнинг авж олиши сабаб бўлди.  Мовароуннаҳрга араблар босқини билан бирга ислом дини ҳам кириб келди. Ислом сўзи арабча тангрига ўзини топшириш, итоат, бўйсуниш, тинчлик каби маъноларни англатади. Ислом дини байроғи остида кенг ҳудудда араб қабилалари бирлашган, мавжуд тарқ Абу Мансур Мотуридий  Абу Мансур Мотуридий (мелодий 944 йилда вафот этган) калом илмининг ақл мақомига алоҳида эътибор қаратган Самарқандда Мотуридия мактабини яратган. Муътазилийлар (ажралиб чиққанлар) якка худоликнинг адолатли эканини, Қуръоннинг тангри томонидан яратилганлигини, ирода эркинлигини ёқлаб чиққан. Унинг асосчиси Восил ибн Атодир (699- 748 йиллар). Унинг охирги вакилларидан бири Замаҳшарийдир.  Калом ислом илоҳиётининг ўзига хос фалсафий таълимотидир. У диний ақидаларни асослаб беришга уринган. У Қуръонга таяниб, жаннат ва дўзахнинг азалий эканлигини, инсонда ирода эркинлигининг йўқлигини, лекин инсоннинг Оллоҳ олдида ўз қилмишлари учун масъул эканлигини асослаб беришга харакат қилган.  Бундай маънавий жараёнлар билан ёнма-ён исломда машшоийунлар ва таббиийунлар нинг (Ара Тасаввуф ва унинг тариқатлари  Тасаввуф ва унинг тариқатлари. Тасаввуф фалсафий оқим ва диний-маънавий ҳодиса сифатида ислом дини доирасида (кўпгина ички сабаблар ва баъзи ташқи унсурлар — буддавийлик ва ҳиндийликнинг илк диний тасаввурлари, шарқий христиан таркидунёчилиги, неоплатонизм кабиларнинг таъсири остида) пайдо бўлди. Тасаввуф учун ваҳдоният — Оллоҳнинг бирлиги, Оллоҳ ва оламнинг порлаб туриши, фано бўлиш, ориф шахсининг тангри таоло билан руҳан бирлашиб кетиши каби мушоҳадалар муҳим аҳамият касб этади. Бу оқим намояндалари ва тарафдорларини сўфийлар, деб атаганлар ва «сўфизм» атамаси шундан пайдо бўлган. Илк сўфийлар аҳолининг камбағал тоифаси орасида шаклланган. Уларнинг қарашлари истилочилар зулми, адолатсизлик, ижтимоий тенгсизликка қарши норозилик белгиси сифатида ҳам юзага Баҳоуддин Нақшбанд  Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389 йиллар) нақшбандия тариқатининг асосчисидир. Бу таълимотнинг моҳияти «Дил — ба ёру даст — ба кор» шиорида яққол ифодасини топган. Инсон Оллоҳ инояти натижаси бўлиб, бу дунёни унутиб қўймаслиги лозим, унинг қалби доимо Оллоҳда, қўли эса меҳнатда бўлмоғи лозим. У тасаввуфнинг барча тариқатлари сингари шариат, тариқат, маърифат ва ҳақиқат мақомларини эътироф этади.  Нақшбанднинг таъкидлашича, шариат — аҳдга вафо, исломнинг бешта асосий талабига риоя қилиш, дил ва тил бирлиги. Тариқат эса, ўзидан кечиш, фано бўлишдир. Ҳақиқат — беҳуда ишлардан узоқлашиш, ҳақ ишларга боғланиш. Демак, шариат — қонун, тариқат — йўл. Қонун вужуд ва қалбни тарбиялайди. Йўл эса кўнгилни поклаб, руҳни илоҳий қувватдан баҳраманд қилади.  Кубравия, яссавия ва нақшбан
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha