Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 42.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Қонунийлик тушунчаси ва унинг асосий белгилари

Купить
МУНДАРИЖА КИРИШ .......................................................................................................... 2 I БОБ. ҚОНУНИЙЛИК ТУШУНЧАСИ 1.1 Қонунийлик тушунчаси ва қонунчилик тамойиллари… ... ……….. . 4 1.2 Қонун устуворлиги — қо н унийликнинг асоси… … …... ................... 12 II БОБ. ҚОНУНГА ИТОАТКОРЛИК 2 . 1 Қонунга итоаткорлик — қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботнинг н егизи …………………………………………………………………. 18 2.2 Қонунга итоаткорлик ва ҳукуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳукуқий маданият………………… …… 24 ХУЛОСА ........................................................................................................ 28 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ ................................. 29 Қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмаса, шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, қаттиқ интизом, ички уюшқоқлик ва масъулият устувор бўлмаса, қонунлар ва анъаналар ҳурмат қилинмаса, ҳуқуқий давлатни тасаввур этиб бўлмайди 1 . И . А . Каримов КИРИШ Ўзбекистон Республикасида демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини куриш энг муҳим мақсадли вазифалардан бири бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида халқаро эътироф этилган нормалар асосида ҳамда миллий анъаналар ва халк урф-одатларини инобатга олган ҳолда оғишмай ва изчил амалга оширилмоқда. Демократик давлат қонуннинг юксак ва мустаҳкам нуфузисиз бирор маъно касб этмайди. Ўзекистон Республикаси мустақиллигининг дастлабки йиллариданоқ Президент И.А. Каримов томонидан “Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” номли рисоласида Қонуннинг усту устуворлигини амалда таъминлаш учун нималар қилиш зарур? Ўзбекистонда кўрилган амалий тадбирлар натижасида, жамиятда қонунийликии таъминлашнинг барқарорлигига давлат механизми кўпроқ умидворлик туғдирмоқда. Од д ий кишиларнинг қонунлар қудратига ишонишларига кафолат хам ана шунда. Бобомиз Амир Темур ўзининг машҳур «Тузуклари»да — давлатни бошқариш қоидалари мажмуида бундай башорат қилган эди: «Зарурий тартибот ва қонунларга риоя қилиш такдирим ва муваффақиятларимнинг негизи бўлди 1 ». Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Қонунийлик демократик тартибларга бўйсунишни талаб қилади, демократик тартиблар, ўз навбатида, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг асосий шартларидан биридир. Ўзбекистон Республи 1.1. Қонунийлик тушунчаси ва қонунчилик тамойиллари. Демократик ҳуқуқий давлатни шакллантириш жамиятда қонуннинг ҳукмронлигани қарор топтиришни тақозо этади. Чинакам ҳуқуқий давлат барпо этмоқ учун мамлакатда адолатли, инсонпарвар, демократик қонунлар тантана қилмоғи шарт. Қонуннинг олийлиги давлат ва жамият ҳаетининг мукаддас принципларидан биридир. Ижтимоий-сиёсий турмушда қонун муқаддас саналиб, унинг юксак нуфузга эга бўлишининг боиси шуки, унда халқнинг иродаси, хоҳиш ва истаклари, манфаат ва интилишлари ўзининг мужассам ифодасини топади. Қонуннинг олийлиги бугун пайдо бўлган янги муаммо эмас. Бу ғоя бир неча асрлардан буён инсоният сиёсий-ҳукуқий таълимотлари хазинасидан ўрин олиб, ўз қадрини умумбашарий қадрият сифатида ҳурматловчи давлатлар тажрибасида қўлланиб келинмоқда. Масалани Бу давлат, унинг барча органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари ҳамда фуқароларнинг Конституция ва қонунларга мувофик иш кўришлари, уларга оғишмай ҳамда катьий амал килишлари лозимлигини билдиради. Қонунлар, биринчи навбатда, Конституция, ҳуқуқий муносабат соҳиблари фаолиятининг олий мезони бўлиши шарт. Шуниси диққатга сазоворки, мамлакатда бозор муносабатларига ўтишнинг Ўзбекистон Президенти И. Каримов томонидан эълон килинган беш принципи орасида қонуннинг ҳамма нарсадан устун бўлиши ва қонунга итоаткорлик принципи алоҳида ўрин тутади. «Чинакам демократик жамиятда п резидент ҳам, оддий фуқаро ҳам қонунга риоя этади. Бошқа иложи йўқ» 4 . Қонуннинг олийлиги масаласи анчагина серқирра бўлиб, у ижтимоий, ҳуқуқий ва гносеологик жиҳатларга эга. Бироқ бу ўринда, асосан, унинг ҳуқуқий т устувор бўлмаса, қонунлар ва миллий анъаналар, урф-одатлар, умуминсоний қадриятлар хурмат килинмаса, демократик ҳуқуқий давлатни тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда у асосда ишлаб чиқилган қонунлар - олдида барча бирдай масъулдир. Қайси бир жамиятда қонунлар бажарилмай қоғозда қолиб кетса, ундай жамият асло равнақ топмайди, адолатга эриша олмайди. Қонун амалда бўлиши лозим. Қонун кабул килиндими, унинг ижроси хам қатъий бўлмоги лозим. Айнан шу ерда маъмурий қонунчиликнинг асосий вазифасини кўришимиз мумкин, яъни маъмурий қонунчилик Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошка қонунларини ижро этишга хизмат қилади. Демократик ҳуқуқий давлатнинг энг муҳим белгиларидан бири -барча фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, Конституция ва қонунларпинг устунлигини т эскисини бузманг» асарида: «Мен учун энг муҳими - қонунийликни хурмат қилишдир», -деб кўрсатади 5 ; иккинчидан, қонунийликнинг ягоналиги тамойили. Бу тамойил Ўзбекистон Республикаси худудида қонунлар бир хилда қўлланилишини, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигини англатади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасига биноан Ўзбекистоп Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқук ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан катъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларини демократлаштириш йўлига ўтди. Жаҳон тажрибасидан маълумки, инсоннинг асосий хуқуқ ҳамда эркинликларини қатьий ҳимоя килмасдан ва амалда таъминламасдан туриб» жамият учинчидан, қонунийликнинг халқ манфаатлари йўлида хизмат қилиши тамойили. Конституциянинг 7-моддасига биноан халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида кабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангана амалга оширилади. Демак, Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халк бўлиб, давлат, унинг органлари халқ иродасини ифодалайди, унинг маифаатларига хизмат қилади. Ҳуқуқий демократик давлатларнинг олиб борадиган сиёсатини халқнинг ҳоҳиш-иродаси белгилаб бериши лозим. Мазкур сиёсат инсон ва жамиятнинг фаровонлигини, Ўзбекистондаги барча фуқароларнинг фаровон турмушини таъминлашга қаратилган бўлиши керак. Жумладан, Конституци жамиятини шакллантиришнинг муҳим омилидир. «Кучли давлатдан - кучли фуқаролик жамияти сари» деган сиёсий концепциянинг асл моҳияти жамиятни бошқаришда аста-секин нодавлат ташкилотлари ва фуқароларнинг иштирок этишини тобора кенгайтиришда кўринади. Барча демократик давлатларда бўлгани каби бизнинг давлатимизда ҳам жамият ҳаётида нодавлат ва жамоат тюимларининг мавкеи ошиб бормоқда. Конституциянинг 35-моддасига биноан ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргалиқца давлат органларига, муассасаларига ёки халк вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат килиш ҳуқуқига эга. Демак, фуқароларнинг сиёсий фаоллиги давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат қилиши оркали ҳам амалга оширилади; бешинчидан, қонунийлик ва мақсадга мувофиқлик тамойили. Ўзбекистон Республи маданияти билан боглиқ бўлади. Инсонларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқукий маданияти канча юкори бўлса, қонунийлик ва ҳукуқ тартибот шунчалик таъминланади, қонун бузилиши камаяди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқукий маданияти даражасини юксалтириш, хуқуқшунос кадрларни тай£рлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида»ги 1997 йил 25 июндаги Фармон 6 ига кўра ҳуқуқий демократик давлат қурилиши, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва ижтимоий адолат карор топишини таъмиплаш, маънавий ва маданий ривожланишнинг устувор йўналишларини белгилаш, амалга оширилаетгаи ислоҳотларни янги мазмун билан бойитиш, ахолинияг хукукий билими ва онгини юксалтириш, жамиятни сиёсий фголлигини ошириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайерлаш тизимини такомилла ўртасида ҳуқуқий тарбияни мустаҳкамлаб, аҳоли маданий даражасини кўтариш вазифаси белгилаб қўйилди; еттинчидан, қо н унийликнинг демократик жара ё нлар билан богланганлиги тамойил и . Қонунийлик демократия билан узвий боғликдир. Халқ давлат ҳокимиятини ўзи ишонч билдириб сайлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда давлат хокимияти органлари орқали амалга оширади. Чунончи, асосий қонунимиз – Конституция-нинг 10- моддасида Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Қонунийлик демократик тартибларга бўйсунишни талаб қилади, демок-ратик тартиблар, ўз навбатида, ночорлигини келтириб чиқаради. Қонунийлик учун кураш муҳим аҳамиятга эга. Қонун ва судлов тартибига катьий риоя килинган ҳолда ижтимоий тартибни бузувчилар, жиноий жавобгар шахслар ёхуд сиёсий номасъул кишилар, ким бўлишларидан қатъи назар (яъни кайси мавқеини эгаллаб турганликларига қарамай), бирдай муайян жазога тортилмоқдалар. Башарти, қонун амал қилмаса, давлат ва унинг ҳокимиятларида нуфуз, халкда эса ишонч ва сабр -тоқат қолмайди. Қонун бузилишининг манбаи — ғаразли мақсадлар, касбий ва ишга оид малакасизлик, хизмат бурчига риоя қилмаслик, давлат тузуми ва жамиятга душманлик муносабати, ҳуқуқий саводсизлик, безорилик ва ахлоқсизликка асосланган турмуш тарзи, халк ва давлат маблағи ҳисобидан бировларга ҳотамтойлик кўрсатишдадир. Аксарият ҳолларда қонунни бузишнинг илк қадамлари умумий Ўзбекистон, балки Япониядек ривожланган давлат ҳам мансубдир. Мазкур маданият шахснинг ҳаёти ва ўз қадр-қимматани асраб-авайлаб саклаш имконини тақозо этади. Бундай кадриятлар маънавий-ахлоқий жиҳатдан бутун халқ томонидан кўллаб-қувватланган тақдирдагина шахсда баркамол инсон бўлиш- нинг салоҳияти туғилади. Чунончи, Алишер Навоийдек шоир ва вазир учун унинг ўзига эмас, балки халқига садоқат билан хизмат кштиш улуғ шараф ва беҳад қувонч бағишлаган. Мазкур улуғвор ахлоқий ва ҳуқуқий қадрият шахс мутлақ ҳуқуқи устуворлигининг мустаҳкам негизига қурилган. Бироқ моҳият эътиборига кўра, бу ҳолатларда ҳам, башарти давлат ва жамиятга хавф туғилган тақдирда амалда бошқа ҳуқуқ, яъни шарқона ҳуқуқнинг тарихий тажрибаларда минг марталаб синалгак коидаларига мурожаат қилинади, яьни мазкур муаммоларни келишмовчиликларини оқилона ҳал этиш масаласи билан анъанавий шуғулланиб келган виждон суддари ҳақида бормоқда. Бирор сабабга кўра, ўзаро жанжаллашиб қолган қариндош-уруғларни, қўни-қўшниларни давлат ходим- ларига нисбатан катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган маҳалланинг обрўли оксоқоллари тезроқ ва қулайроқ муросага келтиришлари мумкин. Давлатдаги қонунчилик — жонли ва ривожланадиган ҳодисадир. Қо н унчилик давлатнинг буюклигини чашмадай суғориб туради. Шу боис Ўзбекистоннинг буюк келажагини халқимиз чинакам қонунчилик асосида кўрмоқда. Конституция ва қонунлар давлатчиликнинг муҳим белгилари сирасига киради. Шу боисдан ҳам Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни барпо этиш унинг негизига, халқ олдида давлатнинг масъулиятга, инсон ва фуқаро ҳуқукининг устуворлигига риоя қилишдек ҳуқукий ва қ олмоқдалар. Шу боис бизнинг қонун ижодкорлигимиз самарали ривож топмокда. Мамлакатимизда ҳуқуқий парокандалик собитқадамлик билан тугатилиб бормоқда ва келажаги улуғ Ўзбекистоннинг ҳуқуқий андазаси шаклланишидек янги даврни бошдан кечирмокда. Чунончи, бугунги қонунчилигимиз учун ҳокимлар фаолиятининг қонуний асосларини яратиш, кўппартиявийлик ва иктисодий ислоҳотлар шароитида вакиллик органларини сайлаш мутлако янги коидалардир. Совет даврининг баъзи қонунлари очиқ - ойдин у ёки бу халкнинг миллий маънавиятини чеклаб қўяр эди. Наҳотки, маърифий қонунларда «ўтмиш сарқитларига қарши кураш» қоидага айланиб қолган бўлса? Мазкур ҳодисани инкор этиб, ўз турмуш-таомилимиз сарқитларини мукаддаслаштирмаслигимиз ҳам лозим. Бундан қонунчилик сиёсий мафкуранинг қуролига айланмаслиги керак, деган хулос ўринли бўлади, дсб ўйлаймиз. Қонунга итоаткорлик юксак умумий маданиятнинг ҳосшаси ва мезонидир. Бундай маданият Шарқ халқларида азалдан урф бўлиб келган. Бу-гун бизнинг олдимизда эса уни тиклашдек улуғвор вазифа турибди. Албатта, мазкур маданиятни тиклаш бугуннинг маданияти, маънавияти ва нуқтаи назари негизида амалга оширилиши зарур. Баъзилар қонунга итоаткорликни инсошшпг қонунга сўзсиз кўр-кўрона итоатидек тушунадилар. Аслида эса, қ онунга итоаткорлик, энг аввало, қонунларни пухта билишни ва уларга риоя цилиб яшашни тақозо этади. қонунларни бундай бшиш давлатга ҳам, фуқарога ҳам бирдай хос ва фойдали фазилат бўлиши лозим. Буюк мутафаккир фалсафий-ҳуқуқий ғояларни ҳимоя қилган файласуф, Абу Наср Форобий (870—951) жаҳон аҳамиятига молик давлатнинг халифаси ҳузурида фаолият кўрсатган машх қилади. Давлат ва фуқароларнинг бундай ўзаро масъулият туйғуси чинакам қонунчиликнинг кафолатидир. Ўз фуқароларига нисбатан фақат давлатгана ҳуқуқли бўлмайди. Агар шундай бўлганда фуқаролар давлат фуқаролари бўлиб қолардилар, холос. Боқимандалиқдан иборат бўлган бундай кайфият кучай- ганида давлатчилик заминларига путур етади. Шу боисдан Конституциямиз давлат ва шахс ҳуқуқларининг оқилона мутаносиблигини белгалаб кўйган. Қонунчилик барча ҳолларда ҳам ҳуқуққа асосланган собитқадамли к дир. Шу сабабли қадимгилар қонунсизликдан кўра, смон бўлса ҳам, қонун-ларнинг мавжуд бўлгани афзал, деб каромат қилганлар. Нега бундай? Бунинг боиси, қонунни оддий тартибда жамоа иштирокида ўзгартириш ёхуд алмаштириш мумкинлигидадир. Қонунсизлик эса бирор-бир тартиб билан мезонланмаганидан уни ҳеч қачон муайян тараққиёт йўли белгилаб олинди. Мазкур принциплар бизнинг мамлакатимиз- дагина эмас, балки хорижий давлатларда ҳам эътироф этилди, эътиборга лойиқ деб топилди. Ана шундай принциплардан бири — жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида қонунга итоаткорлик ва қонуннинг устунлигидир. «Қонунчилик тизимини такомиллаштириш билан бир қаторда, қонунларни ҳаётга изчил жорий қилиш, барча хўжалик субъектларининг юридик нормалар ва қоидаларга қатьий амал қилишларини таъминлаш маданий-маърифий бозорни шакллантиришнинг мажбурий шартидир. Шу сабабли қонунга бўйсуниш бозор муносабатларига ўтишнинг барча амал қилиши керак бўлган етакчи принципларидан биридир. Ҳар қандаи ҳуқуқии давлатнинг ў зига хос хусусияти шундан иборатдир 1 0 . Демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш бир катор омилларга боғлиқ. Улардан Оммавий ахборот воситалари ўз чиқишлари билан кишиларда қонунга итоаткорликни шакллантиришлари лозим, яъни қонунчилик талабларига оғиш- май риоя қилиш жамиятнинг, ҳар бир инсоннинг манфаатларига жавоб бери- шини аниқ ҳаётий далиллар билан кўрсатишлари керак. Қонунга итоаткорлик ўзининг қоидаларига муносиб келадиган хулқ-атворни тақозо қилади. Биноба- рин, унинг талаблари онгли равишда уддаланиши лозим. Маълумки, давлатнинг кўрсатмаси ёхуд розилиги билан қабул қилина-диган ҳуқукий қоидалар аввало, жамиятда, унинг учун макбул бўлган хулқ-атвор андазалари доирасида ишлаб чиқилади. Мазкур ўринда ҳам, яъни хуқуқ ижодкорлиги соҳасида ҳам қонунга итоаткорлик ўзбошимчаликни соқит қиладиган самарали ҳуқуқий коидаларни ишлаб чиқишнинг шартларидан биридир. Қонун чиқариш маданияти ўз асосий тамойиллар тушунча деб талқин этиш мумкин. Қонунга итоаткорлик қонунийлик ва ҳуқуқ - тартиботнинг муҳим омили-дир. У ҳуқуқий моҳиятга эга турли ижтимоий ҳодисаларда намоён бўлади. Булар қонунга итоаткорлик ва хуқукий онг; қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқий масъулият; қонунга итоаткорликнинг касбий лоқайдликни истисно этадиган омил эканлиги; қонунга итоаткорлик шахснинг ҳуқуққа муносабатида намоён бўлиши; қонунга итоаткорликнинг шахс ҳуқуқий онгининг муҳим белгиси эканлиги. Одамларнинг қонун тўғрисидаги тасаввурлари, қонунга ҳурмат туйғуларидан ажралмасдир. Улар бошка ижтимоий онг шакллари билан муштарак ҳукуқ ва ҳуқуқий ҳодисаларии ахлоқий-руҳий баҳолашни ифодалайди. Ҳуқуқ ва ҳуқуқий ҳодисалар тўғрисидаги туйғу ва кечинмалар ҳуқуқий воқелик билан ахлоқий- руҳий жиҳатдан узвий боглиқ. Уларнинг фикрича, ҳу Қонунга итоаткорлик ҳуқуқий жавобгарликни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга. Яқин кунларгача ҳуқуқий жавобгарлик ретроспектив нуқтаи назардан ўрганилиб, у ҳуқукқа зид хатти-ҳаракатнинг кўнгилсиз оқибатлар олиб кслиши билан боғлиқ деб ҳисобланарди. Ҳуқуқий жавобгарлик муаммосига, хусусан, унинг ижобий жиҳатига эътиборнинг ошиб бориши ҳозирги кунда тасодифий эмас. Давлат мустақиллигини таъминлаш барчанинг, хамма жойда қонун талабларини бажариши билан узвий боглиқдир. Ижобий ҳуқуқий жавобгарлик — қонун- чиликка, ҳуқукий қоидаларга риоя қилишнинг рамзидир. У бугунги ва эртанги кунга йўналган бўлиб, қонунга ҳурмат муносабатида, кишининг ўз хулқ- атворини ихтиёрий равишда ҳуқуқий йўл-йўриқлар билан мувофиқлаш- тиришида намоён бўлади. Мазкур белгиларга кўра ижобий ҳуқуқий жавобгар- ликнинг қону хатти-ҳаракатларини амалдаги ҳуқуқ талаблари билан мутаносиблаштиришни ҳам тақозо этади. Шу боисдан ҳукуққа ҳурмат заминида мансабдор шахслар ва фуқароларнинг масъул хулк-атворини тарбиялаш мустақилликни таъминлаш- нинг муҳим мафкуравий ва ҳукуқий йўналиишаридан бири ҳисобланади. Мансабдор шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқий қоидаларни кандай тушуниш- лари ва баҳолашлари, уларнинг мазкур қонун-қоидаларни қанчалик оғишмай амалга оширишлари мустақил ривожланишимиз ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Қонунга итоаткорлик — лоқайдликни истисно этадиган муҳим омиллар-дан бири. Кундалик фаолиятда ишга оқилона муносабат, қонунга итоаткорлик барчанинг, хусусан, мансабдор шахсларнинг ўз ижтимоий мақсаддарини англаб олишларини тақозо қилади. Шу боисдан, ҳукуқий маслаҳатчи ёки судьянинг, корхона раҳбари Қонунга итоаткорлик фуқароларнинг қонун лойиҳаларини муҳокама этиш, демократиянинг имкониятини амалга оширишдаги фаолликларини кучайтиради. Бугун бевосита демократия институтларининг ўрни ва мавкеи ошиб бораетир. Уларда халқнинг жонли ижодиёти, жамоатчилик фикри ва иродаси ўзининг энг муносиб аксини топмокда. Мехнат жамоасининг умумий мажлиси ехуд қишлоқдаги аҳолининг йиғинлари, қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси бевосита демократия ииститутларининг таркибий кисмларидир. Улар меҳнаткашларнинг долзарб муаммоларини биргаликда ўртага қўйишлари, уларнинг ечимлариии топиб ҳаётга жорий қилишларига имкон беради. Демократиянинг имкониятлари битмас-туганмасдир. Аммо унинг учун мустаҳкам ҳукуқий кафолатларни яратиш зарур. Қонунга итоаткорлик ҳуқукий қоидалар йўл-йўриқларни ижро этишда ҳар қанд хуқуқий фаолияти. Амалдаги ҳуқуқий мафкура ҳуқуқий маданиятнинг етакчи жабҳасидир. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходими ҳуқуқий маданиятнинг модели билимлар, ҳуқуқни тушуниш ва қонунчилик талабларига риоя қилиш, ҳуқукий йўл-йўриқларни эъзозлаш, уларнинг чинлиги ва адолатлилигига тўла ишонч. ҳуқуқий соҳадаги ҳаётни фаол билиш, баҳолаш кабиларни ўзида мужассамлаштиради. Ҳуқуқни муҳофаза килиш идоралари ҳодим амалдаги қонунчиликни мукаммал билиши ва унинг воситасида амалга ошадиган сиесии, иқтисодий ва мафкуравий вазифаларни ҳам тўла тушуниши лозим. Ҳуқуқ негизларини билиш инсоннинг умумий сиёсий ва ҳуқуқий маданиятидаги зарур унсурлардан бири бўлиб, унинг ижтимоий, фуқаролик фаоллигининг манбаидир. Шубҳасиз, инсоннинг барча қонунларни билиши амримаҳол. Ҳатто узоқ йиллар давомида ички ишла мувофиқлаштирадиган қоидавий билиш туфайли ходимлар ўз хизмат бурчларини муваффақиятли адо этадилар. Катта ижтимоий-сиёсий моҳиятга молик бўлган қонунчилик хужжат-ларини тўла-тўкис билишнинг ҳам амалиет учун аҳамияти беназирдир. Бундай ҳужжатлар сирасига, энг аввало, республикамиз Конституцияси киради. Консти- туциявий қоидаларни билиш, ўз ҳуқуқ, эркинликлари ва бурчларини чуқурроқ англаш, ўзбек давлатининг бош вазифалари, унинг ички ва ташқи сиёсати, ижтимоий тузуми асослари ва давлат идоралари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш имконини беради. Ижтимоий ҳаётда чинакам ҳуқукий саводхонлиликни таъминлайдиган ходим хизматдаги, турмушдаги хулқ-атворини белгилайдиган қоидаларни ҳам билиши зарур. Масалан, милиционер ҳам ҳар қандай фуқаро каби ҳуқуқий ҳужжатларни билиши лозим. Ҳозирги кунда мамлака талаблари нуктаи назаридан қонунчилик доирасида таклиф этилган ҳуқуқлардан фойдаланиш уларнинг ўз мажбуриятларини ижро этишдан кўра камроқ аҳамият касб этмайди. Жамият уларнинг иккаласидан ҳам баб-баравар манфаатдор. Ўрта ва юқори бўғиндаги бошлиқлар таркиби учун энг асосий ҳуқуқларни билишнинг ўзигина кифоя эмас. Мазкур тоифадаги ходимлар ҳуқуқий мадания- тининг савияси оддий ва кичик бошлиқлар таркибига нисбатан анча баланд бўлади. Л е кин ички ишлар идоралари зобитларида ҳуқуқни билишнинг кўлами бирдай эмас. Мазкур ўринда шундай қонуният амал қилади, яъни зобитлар нечоғлик ҳуқуқий фаолиятга яқин бўлсалар, уларнинг ҳуқуқий билимлари ҳам шу қадар чуқурроқ ва кўламлироқ бўлади. Ҳукуқий муаммолар билан бевосита, ҳар куни шуғулланиш зобитнинг мазкур фаолиятга оид билимларини чуқурлаштиради. қилади. Мабодо, демократия, одил суддов ва қонунчиликнинг асосий прип- ципларини билмаса, табиийки, ходим ўз хизмат бурчини сифатли адо эта олмайди. Зеро, ҳуқуқий коидаларни билмасдан ҳуқуқий ҳодисаларга аниқ ва чинакам ҳуқукий баҳо бериб бўлмайди, мақсадли йўналишларни ва ҳукуқий хатти-ҳаракатларни шакллантиришнинг имкони бўлмайди. Ҳукуқни муҳофаза килиш органлари ходими ҳукуқий маданиятининг савияси давлат ва ҳуқуққа оид маълумотларга эга бўлганидан сўнг шунга мута-носиб фаол ҳаракатларни амалга оширишга қодирлигида кўринади. Ходим-ларнинг кундалик ҳаётда рўй бериб турган вазиятларга нисбатан ҳуқуқ қоида-ларини аниқ кўллай олиши, уларнинг ўз хизмат бурчларини уддалаш жараенида муайян ҳуқуқий ҳаракатларни амалга оширишлари учун шароит яратади. Шу ўринда ходимнинг маънавий-ахлоқий бойлиги ҳуқуқий ҳужжатлар Конституция асосида ва унга мувофиқ бўлиши талаб этилади. Улуғ бобокалонимиз Амир Темур айтганларидек, “Қаерда қонун ҳукмронлик килса, шу ерда эркинлик бўлади.” 1 1 Конституция ва қонун устунлиги принципининг моҳияти қуйидагилар: биринчидан, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида қонунларнинг қатьий ҳукмронлигини билдириб, барча давлат органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг конституция ва қонунларга сўзсиз итоат этишидир; иккинчидан, ижтимоий муносабатларнинг жамият, фуқаро ва давлат манфаатларига мос тарзда тартибга солинганлигини англатиб, мамлакат миқёсида баркарорлик, батартиблик ва қонуний тартибот муҳити ўрнатилганлигидир; учинчидан, хуқук бузилиши ҳолларининг олдини олиш, шунингдек, ҳуқуқий муносабат иштирокчилари қонунни бузган тақдирда қонунда бегиланган тарти 182-бетлар. 3. Каримов И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-том, Т., “Ўзбекистон”, 1996, 260-бет. 4. Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби. 5-том. Т., «Ўзбекистон», 1996, 119-бет. 5. Каримов И.А. Ўзбекистон: бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. Т., «Ўзбекистон», 1993, 67-89-бетлар. 6. Каримов И.А. Истиқлол ва маьнавият. -Т., «Ўзбекистон», 1994, 58-бет. 7. Каримоа И.А. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-том. Т. «Ўзбекистон». 1996, 260-бет. 8. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. » I- том., «Ўзбекистон 203-бет 9. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислохотларни янада чукурлаштириш ва фукоролик жамиятини ривожлантириш консепсияси. - Тошкент: Ўзбекистон, 2010. II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ НОРМАТИВ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ: 1. Ўзбекисто IV. ҚЎШИМЧА АДАБИЁТЛАР: 1. Нажимов М., Сайдуллаев Ш. Давлат функциялари: Ўқув қўлланма – Т.:ТДЮИ, 2004. -37 б. 2. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Масъул муҳаррирлар Ҳ.Б.Бобоев, Ҳ.Т.Одилқориев. -Т.: Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси, 2000. –528 б. 3. Давлат ва ҳуқуқ назарияси. / Масъул муҳаррирлар: А.А.Аъзамхўжаев ва Ш.З.Ўразаев. –Т.:Ўқитувчи, 1982. -28 8 б. 4. Исломов З. Общество. Государство. Право.–Т.:Адолат, 2001. -696 с. 5. Исломов З.М. Давлат ва ҳуқуқ : умумназарий масалалар. (Давлат назарияси). –Т. : Адолат, 2000. –272 б. 6. Исломов З.М. Фуқаролик жамияти : кеча, бугун, эртага. –Т.: ТДЮИ, 2002, - 87 б. 7. Исламов З.М. Проблемы власти: ее понимание, назначение, социальная ценность.-Т.: ТГЮИ, 2003. –244 с V. ИНТЕРНЕТ САҲИФАЛАРИ: 1. http://www.lex.uz 2. http://www.gov.uz 3. http://www.press-service
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha