Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 22 Декабрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Қудуқларнинг фаввораланиш шароитлари. Фаввора қувурларининг қўлланилиши. Фаввора қудуқларнинг устки ускуналари

Купить
ҚУДУҚЛАРНИНГ ФАВВОРАЛАНИШ ШАРОИТЛАРИ. ФАВВОРА ҚУВУРЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ. ФАВВОРА ҚУДУҚЛАРНИНГ УСТКИ УСКУНАЛАРИ. ҚУДУҚЛАРНИ ИШЛАШ РЕЖИМИНИ БОШКАРИШ ҚУДУҚЛАРНИНГ ФАВВОРАЛАНИШ ШАРОИТЛАРИ Қудуқни тўлдирган суюқлик сатҳининг босими қатлам босимидан паст бўлса ва қудуқ туби лойланиб ифлосланмаган бўлса, бу қудуқ устидан суюқлик оқа бошлайди. Бу жараён табиий энергия таъсирида вужудга келиб «фаввораланиш» деб айтилади. Коннинг ишлатилиш усулига мос равишда фаввораланиш гидростатик босим таъсирида ёки кенгайиб борадиган газ энергияси таъсирида, баъзан эса бу иккала кучнинг биргаликдаги таъсирида юзага келади. Фаввора қудуғида 1т суюқликни кўтариш учун сарфланадиган энергия миқдори қуйидагича ҳисобланади: W 1 = 10 4 (Р куд.туби - Р у / λ - Г 0 ln Р куд.туби ./ Р у + А 1 ) бу ерда: Г 0 - 1 тонна суюқлик билан бирга эркин ҳолда келадиган газнинг ҳажмий миқдори, м 3 /т; А 1 - босим Р куд.туби қийматидан Р ў қийматигача пасайиши натижасида нефтдан ажралган газ энергияси. Гидростатик босим етарли бўлмаган ва қудуқ тубига газ етиб келмаган ҳолатларида нефтни кўтариш учун юқоридан газ беришга зарурат туғилади. Бу ҳолда 1 тонна нефтни кўтаришга сарфланадиган энергия қуйидагича ҳисобланади: W 2 = 10 4 (Р куд.туби. - Р у / λ + R 0 ln Р куд.туби ./ Р у ) бу ерда :R 0 - юқоридан ҳайдаладиган газнинг нисбий сарфланиши м 3 /т. Қудуқ фаввораланиши учун қуйидаги шарт бажарилиши керак: W 1 > W 2 ёки Г 0 ln Р куд.туби / Р у + А 1 > R 0 ln Р куд.туби ./ Р у бу ерда: А - 1т суюқликни кўтаришга сарфланадиган ва босимни Р куд.туби дан Р у гача пасайтиришда аралашмадан ажралиб чиқадиган газ энергияси. Газнинг нисбий сарфланишининг минимал қиймати кўтаргичнинг оптимал режимида ишлашда ва унинг суюқлик сатхидан максимал чиқишида белгиланади. Нефть конларини ишлатишда нефтнинг газга тўйинганлиги (Р туй ) босими қудуқ туби босимидан паст бўлса, у ҳолда газ-нефть аралашмаси кўтаргичнинг бутун узунлиги бўйлаб эмас, балки қуйидагича ҳисобланадиган L чуқурликдагина юзага келади. L = Н - 10(Р куд.туби .-Р туй .) \\ γ; Қудуқнинг фаввораланишида унинг тубидаги минимал босим қуйидагича ҳисобланади; Р куд.туби = (Н - L) γ/ 10 + P туй Фаввора қувурларининг қўлланилишиИшлатиладиган қувурларнинг ҳаммасига бу қудуқларни ўзлаштиришдан олдин уларга фаввора ёки насос - компрессор қувурлари туширилади ва улар «кўтаргичлар» деб аталади. Маҳсулотнинг фаввора қувурлари орқали олинишида қудуқни эксплуатацион қувур орқали ишлатишга нисбатан қатлам газининг энергияси оқилона сарфланади. Кўтаргич қувур орқали қудуқ фаввораланишида газ омили камаяди ва натижада фаввора муддати ошади. Қудуқдаги оқим тезлигини бошқариш ва қатламга тескари босим уюштиришнинг энг қулай усули-фаввора қувурларини ишлатишдир. Фаввора қувурлари ишлатилганда оқим тезлиги оширилиши натижасида қатламдан суюқлик аралашмаси билан олиб чиқиладиган қум заррачалари ер юзасига кўтарилади ва қудуқда қум тиқини пайдо бўлишининг олди олинади. Фаввора қувурлари кўлланилиш Фаввора қудуқларининг устки ускуналари Фаввора қудуқларининг устки ускуналари қуйидаги мақсадларда қўлланилади. 1. Мустаҳкамловчи қувур ва фаввора қувурлари оралиғидаги ҳалқани зичлаштириш (герметизациялаш). 2. Газ-суюқлик аралашмасини олиниш томонига йўналтириш. 3. Қудуқ устида тескари босим уюштириш. Қудуқ устки ускуналари колонна ва қувур бошчаси ҳамда фаввора арчасидан иборат. Алоҳида қисмлар одатда фланецли уланади. Колонна бошчаси қудуққа туширилган мустаҳкамловчи қувурлар оралиғини мустаҳкамлаш герметизациялаш вазифасини бажаради. Қудуқ конструкциясига мувофиқ колонна бошчасининг ҳар хил турлари қабул қилинади Колонна бошчасига қувур бошчаси уланиб, унинг вазифаси насос-компрессор қувурларини ушлаб туриш ва фаввора қувурлари билан мустаҳкамловчи қувур оралиғини зичлаш (герметизациялаш) дан иборат. Колонна бошчасига бир қатор очқич - епқич, тройник ва крестовиналардан иборат фаввора арчаси уланади. Арча фаввора қудуғининг ишини назорат қилиш ва бошқариш, фаввора оқимини тегишли йўналиш орқали газ ажратгичга узатиш ва зарур ҳолларда қудуқни тўхтатиш учун хизмат қилади. Нефть билан бирга чиқадиган қум таъсирида емирилишга қарши фаввора арчасининг деталлари маҳсус хром-молибденли пўлатдан дейилади. Қудуқларни ишлаш режимини бошкариш Фаввора қудуқларининг устки босимини ва уларнинг ишлаш режимини бошқариш учун очқич - ёпқичлар орасига штуцерлар қўйилади. Конларда ҳалқали фтулкали штуцерлар қўлланилади. Халқали штуцер қалинлиги 8-12 мм бўлган ва ўртасида тешиги берк ҳалқадан иборат. Фланец ва диск орасида зичликни таъминлаш мақсадида иккала томонидан прокладка қўйилади. Маҳсулот таркибида қум бўлмаган ёки оз миқдорда қум бўлган қудуқларда ҳалқали штуцер нисбатан узок муддат ишлайди. Қум кўп бўлган ҳолларда ҳалқали штуцернинг диаметри абразив емирилиш натижасида тезда кенгаяди ва уни ишлатиш қийинлашади. Бундай ҳолларда фтулкали штуцерни мувофақиятли ишлатиш мумкин. Қудуқ устидаги тескари босим ва штуцердан кейинги босимга мувофиқ ва олинадиган суюқлик ва газ миқдорига қараб диаметри бир неча миллиметрдан бошлаб 14 - 16 мм. гача бўлган штуцерлар ишлатилади. Штуцер диаметрини ўзгартириб қудуқ устидаги тескари босимни ўзгартирамиз. Бу эса ўз навбатида қудуқ туби босимига таъсир этади ва қудуқнинг маҳсулот миқдорини ўзгартиради. Юқорида айтиб ўтилганидай, қудуқ маҳсулотида қум қанча кўп бўлса, унинг абразив хусусияти таъсирида штуцер шунча тез емирилади. Шунинг учун баъзан поғонали фтулкали штуцерлар ҳам ўрнатилиши мумкин. Айрим ҳолларда қудуқда қум тиқини пайдо бўлишининг олдини олиш учун қудуқдаги маҳсулот оқими тезлигини ошириш ва натижада аралашмадаги қум заррачаларини ер юзасига кўтариш учун қудуқ туби штуцерларидан ҳам фойдаланилади. Одатда қудуқ туби штуцерлари ёрдамида қудуқ ишини бошқариб бўлмайди ва бу штуцерни алмаштириш қийин бўлганлиги сабабли, у узок муддатга мўлжаллаб қўйилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha