Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 93.0KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma doc
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Qurilish materiallari buyumlari hossalarini struturalanish qonuniyatlariga bog‘liqligi va mutanosibligi

Sotib olish
QURILISH MATERIALLARI BUYUMLARI HOSSALARINI
STRUTURALANISH QONUNIYATLARIGA BOG`LIQLIGI VA
MUTANOSIBLIGI
Режа:
1. Қурилиш материалларининг аҳамияти.
2. Қурилиш материалларининг турлари.
3. Қурилиш материалларининг асосий хоссалари.
1.Qurilish   materiallari   va   buyumlarning   O’zbekiston   iqtisodiyotidagi   o’rni,
rivojlanish tarixi va rivojlanishi.
2.   Qurilish   materiallari,   buyumlari   xom-ashyo   bazasi,   sanoat   chiqindisidan
foydalanish.
3.   Qurilish   materiallari,   buyumlari   sinflanishi,   standartlash,   Davlat
standartlari. Qurilish me’yorlari va qoidalari. Сув хўжалиги қурилишида қурилиш материалларининг аҳамияти
Қурилиш   материаллари   саноати   халқ   хўжалигининг   етакчи
тармоқларидан   бири   ҳисобланади.   Юкори   даражада   ривожланган   уй   жой,
саноат,   сув   хўжалиги,   маданий-маиший,   транспорт   қурилиши   учун   куп
миқдорда қурилиш материаллари керак бўлади.
Бозор   иқтисодиёти   шароитида   қурилиш   материаллари   саноати   олдида
ҳам   муҳим   вазифлар   турибди.   Биринчи   навбатда   самарали   қурилиш
материаллари   ишлаб   чиқаришни   ривожлантириш   зарур.   Қурилиш
материаллари   ишлаб   чиқаришда   иккиламчи   хом   ашёлар,   бошқа
тармоқларнинг   чиқиндиларидан   кенг   фойдаланиш,   қурилиш
материалларининг   турларини  кўпайтириш,  сифатини   ошириш  керак  бўлади.
Қурилиш   материалларининг   хилма-хил   хоссаларини,   уларнинг   турли
мухандислик   коенструкцияларида   ишлаш   шароитини   билган
мутахассисларгина   қурилиш   материалларини   самарали   ишлатишлари
мумкин.   Шунинг   учун   хам   “Қурилиш   материаллари”   курси
“Гидроинженерия”   йуналиши   бўйича   техник-бакалаврлар   тайёрлаш
тизимида   умум-касб   фанларидан   бири   ҳисобланади.   Бундан   ташкари,   ушбу
курсдан   олинган   билимлар   қатор   мутахассислик   фанларини   ўзлаштиришга
ёрдам   беради   (мухандислик   конструкциялари,   замин   ва   пойдеворлар,
гидротехник иншоотлар, материаллар қаршилиги ва бошқалар).
Қурилиш материалларининг турлари
Бинолар   ва   иншоотлар   вазифаси   ҳамда   улардан   фойдаланиш
шароитларидаги   фарклар   туфайли   қурилиш   материалларига   қўйиладиган
талаблар турли-туман, хиллари эса жуда кенг бўлади.
Қурилиш материаллари келиб чиқишига караб табиий ва сунъий бўлади.
Қурилиш материалларини ўрганиши осонлаштириш учун, уларни ишлаб
чиқариш   технологияси   ва   хом   ашё   турига   кўра   гуруҳларга   ажратиш   қабул
қилинган.  Шундай қилиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- табиий тош материаллари;
- керамик материаллар;
- боғловчи моддалар;
- металлар;
- ёгоч материаллар;
- полимер материаллар;
- бетонлар ва темир-бетон;
- куйдирилмасдан олинадиган суҳний тош материаллар;
- пардозлаш материаллари;
- сув ўтказмайдиган материаллар;
- иссиқ-совуқни ўтказмайдиган материаллар.
Кўпчилик   қурилиш   материаллари   катта   ҳажмга   ва   ўртача   зичликга   эга.
Бу эса заводдан ёки карғердан қурилиш майдонига кел тириш харажатларни
ошишига сабаб бўлади. Айрим араон қурилиш материалларининг транспорт
харажатлари   уларнинг   нархидан   хам   ошиб   кетиши   мумкин.   Шунинг   учун
қурилиш   харажатларини   камайтириш   мақсадида   қурувчилар   иложи   борича
шундай   материалларни   ишлатишга   харакат   қилишлари   керакки,   улар
қурилиш   бўлиши   керак.   Бундай   материаллар   маҳаллий   материаллар
дейилади   ва   уларга   биринчи   навбатда   қум,   шағалтош,   гравий,   оҳак,   табиий
тошлар, тишт ва бошқалар киради. Қурилиш материалларининг асосий хоссалари
Қурилиш   материалларининг   асосий   хоссаларини   3   гуруҳга   бўлиш
мумкин:
1.  Физик хоссалари (ҳақиқий ва ўртача зичлиги ҳамда ғоваклиги).
II .   Механик   хоссалари   (мустаҳкамлиги,   қаттиқлиги,   ишқаланишга
қаршили-ги, пластиклик ва мўртлик).
Ш.   Сув   ва   совуққа   таъсири   билан   боғлик   хоссалари   (намлик,   сув
шимувчанлик ва гигроскопиклик, сув ўтказувчанлик, совуққа чидамлилик).
1.  Қурилиш материалларининг физик хоссалари.
Хақиқий   зичлик.   Материал   массасининг   мутлоқ   зич   (бушликсиз   ва
говаксиз)   ҳолатдаги   хажмига   бўлган   нисбати   унинг   ҳақиқий   зичлиги   деб
аталади ва қуйидагича ифодаланади:
   =   m  / V
бунда: m - материалнинг қуритғилган ҳолатдаги массаси, гр.;
 V - материалнинг мутлок зич ҳолатдаги хажми, см 3
.
Уртача   зичлик.   Материал   массасининг   табиий   холатдаги   (говаклари
ва  бушликларини  хам  ҳисобга  олган   ҳолда)  ҳажмига  бўлган  нисбати   уртача
зичлик деб аталади ва куйидагича аниқланади:

о  =   m  / V
о
бунда:  
о  - ўртача зичлик, гр/см 3
;
  m   - материалнинг массаси, г, кг;
          V   -  материалнинг табиий ҳолатдаги ҳажми, см 2
, м 3
. 
Қурилиш   материалларининг   аксарияти   ғовакли   бўлади.   Шу   сабабли
ҳар   доим   ўртача   зичлиги   ҳақиқий   зичлигидан   кичик   бўлади   (1-жадвал).
Фақат   зич   материалларнинг   (пулат,   шиша,   битум   ва   баҳзи   ғошқа
материаллар)   ҳақиқий   ва   ўртача   зичлиги   амалда   тенг   бўлади,   чунки   уларда
ички ғоваклар ҳажм жуда кичик 1-жадвал
Бази қурилиш материалларининг ҳақиқий ва ўртача зичлиги
Материал Зичлиги, кг/м 3
Ҳақиқий Ўртача
   
Пулат.........................................
    Гранит........................................
Оҳактош
(зич)................................
    Қум............................................
    Цемент......................................
Керамик
ғишт.................................
Оғир
бетон.....................................
    Қарағай.....................................
Поропластлар...............................
. 7850-7900
2700-2800
2400-2600
2500-2600
3000-3100
2600-2700
2600-2900
1500-1550
1000-1200 7800-7850
2600-2700
1800-2400
1450-1700
900-1300
1600-1900
1800-2500
450-600
20-100
Ғоваклик.   Материалдаги   майда   бушлиқлар   ғоваклар   деб   аталади.
Ғоваклар   ҳаво,   газ   ёки   сув   билан   тўлган   бўлади.   Материалдаги   ғоваклар
ҳажмининг   шу  материал   тула  ҳажмига   булган   нисбати   унинг   ғоваклиги   деб
аталади ва қуйидагича аниқланади:
Ғ = ( 1-  
о /   )  .
100 %
бунда:   Ғ  - ғовакли,
    
о  - ўртача зичлик,
       -  ҳақиқий зичлик.
Материалдаги   ғовак   1-2   мм   дан   катта   бўлса,   у   материалдаги   бўшлик
деб аталади. П. Қурилиш метарилларининг механик хоссалари.
Материалларнинг   мустаҳкамлиги.   Матери   алга   ташқи   куч   таъсир
этганда унда кучланиш (зўрикиш) пайдо бўлади.
Кучланиш   маълум   қийматга   етганда   материал   бузилади   (синади).
Материалнинг   безилишга   қаршилик   кўрсатиш   хусусияти   мустаҳкамлик   леб
аталади.   Материалларнинг   мустахкамлиги   одатда   уларнинг   мустаҳкамлик
чегараси орқали аниқланади.
R = Р
ma x  /S
бу ерда   Р
max  - намунага таъсир этаётган максимал куч,
    S     -  намунанинг кундаланг кесим юзаси,
    R     -  мустаҳкамлик чегараси.
Таъсир   қилаётган   куч   факторларига   кўра,   материалларнинг
сиқилишдаги, чўзилишдаги ва эгилишдаги мустаҳкамлик чегаралари бўлади.
Материалларнинг   мустаҳкамлиги   “Материаллар   қаршилиги”   курсида
тулароқ утилади.
Қаттиқлик.   Материалларга   узидан   қаттиқ   жисм   ботирилганда
қаршилик   курсатувчанлик   хусусияти   унинг   қатталиги   деб   аталади.
Материалларнинг қатталик даражаси бир неча усуллар билан аниқланади.
Ёғоч,   пулат   ва   бетоннинг   қатталигини   аниқлаш   учун   улардан
тайёрланган   намуналарнинг   сиртига   бир   куч   билан   стандарт   пулат   шарик
таъсир   эттирилади   ва   намуна   сиртига   шарикнинг   қанча   ботганлигига   қараб,
намунанинг қаттиқлиги ҳақида хулоса қилинади.
Ишкаланишга қаршилик.  Пол, зинапоя, йул сингари ишқаланиш кучи
таъсирида бўлган жойларда ишлатиладиган материаллар ишқаланишга синаб
кўрилади.   Бунинг   учун   материалдан   диаметри   25   мм   бўлган   цилиндр
шаклидаги намуналар тайёрланади. Материални   ишқаланиш   доирасида   1000   марта   айлантирилганда
намунанинг   1   м 2
  юзасидан   йўқотган   оғирлигига   ишқаланиш   деб   аталади   ва
қуйидагича аниқланади:
u   =   q/s ,   гр/см 2
    бунда:  u  - ишқаланиш,
                  q   -   намунани   доирада   1000   марта   айлантирилгандан   кейин
йўқотган оғирлиги, гр.,
  s  - намунанинг юзи, см 2
.
Пластиклик   ва   мўртлик.   Материал   куч   таъсирида   уз   шаклини
ўзгартирса   ва   куч   олинганда   ўзининг   аввалги   шаклига   жуда   оз   миқдорда
қайтса,   бунга   пластиклик   дейилади.   Бундай   материалларга   қурғошин,
пулатнинг айрим хиллари, намлаган гил ва бошқалар киради.
Материалнинг   куч   таъсирида   сезиларли   деформацияланмаган   холда
бўзилиб кетиши унинг мўртлиги дейилади (шиша, чуян, бетон).
III . Материалларнинг  сув таъсирига ва совуққа чидамлилиги билан
боғлиқ хоссалари.
Намлик.   Материалнинг   намлиги   унинг   ғовакларидаги   сув   миқдори
билан ўлчанади.
Сув   шимувчанлик   ва   гигроскопиклик.   Ғовак   материалнинг   су   в
шимиш   ва   сувни   ўзидаги   бўшлиқларда   ушлаб   тура   олиш   хусусияти   сув
шимувчанлик деб аталади.
Материалларнинг   сув   шимувчанлигини   аниқлаш   учун   материал
намунасининг   қуруқ   ва   тула   сув   шимлирилган   холдаги   массаларини   билиш
кифоя.   Бу   ҳолда   материалнинг   массасига   нисбатан   сув   шимувчан   лигини
қуйидаги формуладан аниқлаймиз:
С
ш  = [ (m
1  - m) /m ]  .
100 %
бунда:  m   - материалнинг қуруқ ҳолатдаги массаси,
  m
1   - материалнинг сув шимдирилган ҳолатдаги массаси. Материалнинг   ҳаводаги   намликни   ўзига   ютиш   хусусияти
гигроскопиклик деб аталади.
Сув   ўтказувчанлик.   Материалларнинг   босим   остида   узидан   сув
ўтказиши   унинг   сув   ўтказувчанлиги   деб   аталади.   Материалнинг   бу   хоссаси
том   ёпиш,   сув   иншоотлари   ва   резервуарлар   куришда   жуда   катта   ахамиятга
эга.
Сув   ўтказувчанлик   курсаткичи   цилиндр   шаклидаги   намунанинг   1   см 2
юзидан   1   соат   давомида   ўзгармас   босим   остида   ўтган   сув   микдори   (см 3
)
билан ўлчанади. Жуда зич материалларгина (битим, шиша, пулат, полимер ва
махсус таркибли бетон) амалда сув ўғказмайди.
Совуққа   чидамлиги   -   сув   туйинган   материални   навбатма-навбат
такрорланадиган   музлаш   ва   эришда   бузилмаслиги   ҳамда   мустаҳкамлиги
пасаймаслиги  хоссаларидир.  Материални  сувга  туйинган  ҳолатида  музлатиб
(-17 о
  С   да)   яна   қайта   эритилганда   унда   сезиларни   бузилиш   аломатлари
бўлмаса,   мустаҳкамлиги   25%,   оғирлиги   5%   дан   ортиқ   камаймаса,   бу
материал совуққа чидамли ҳисобланади.
Материалнинг   совуққа   чидамлилиги   махсус   музлатиш   камераларида
синалади.
Намунанинг 1 марта музлатиб эритилиши 1 цикл деб аталади. Курилиш
материаллари   совуққа   чидамлилигига   қараб   маркаланади.   Масалан,
намунанинг   10   цикл   синашдан   сунг   мустаҳкамлиги   25%   дан,   оғирлиги   эса
5% дан ортик камайса, унинг маркаси Сч10 деб юритилади. QURILISH MATERIALLARI BUYUMLARI HOSSALARINI
STRUTURALANISH QONUNIYATLARIGA BOG`LIQLIGI VA
MUTANOSIBLIGI
  Qurilish materiallari ishlab chiqarish va ularni xalq xo’jaligida ishlatishning o’ziga
xos   tarixi   bor.   Juda   qadimgi   va   eng   ko’p   tarqalgan   gil   qurilish   materiali   sifatida
insoniyat   taraqqiyotining   boshlang’ich   davridayoq   ishlatilgan.   Vaqt   o’tishi   bilan
insoniyat xar xil shaklli buyumlar tayyorlashi va ularning mustaxkamligii oshirish
maqsadida quritish va kuydirishni o’rgangan. Sopol buyumlar ishlab chiqarish bir
necha ming yillardan beri mavjud.
Bog’lovchi   moddalarning   bundan   4-5   ming   yil   avval   sun’iy   yo’l   bilan   hosil
qilinganligi tarixdan ma’lum.
Misrdagi   hashamatli   yodgorliklardan   fir’avn   qabrlari,   Xeops   piramidasi,
Karnakedagi  Amona ibodatxonasi  kabi  ulkan noyob yodgorliklar  eramizdan ikki-
to’rt ming yil avval xarsang tosh elementlari vositasida qurilgan.
Vatanimizda  bog’lovchi   moddalar   (asosan,  ahak   va  gips)   ishlab  chiqarish   sanoati
tosh materiallarni inshootlarda qo’llab kelinganligi asosida vujudga keldi. Masalan
shahar   devorlari,   minoralar,   masjid   va   qasrlar,   Buxoro,   Samarqand,   Xiva
yodgorliklari kabi inshootlarning qurilish materillariga bo’lgan extiyojini oshirgan.
Xorazm  chor  atrofi  qalin devorlar  bilan o’rab chiqilgan to’rtta  tsilindr  minoradan
iborat edi. Minoraning usti tep-tekis qilib ishlangan. Bunday inshootlarni qurishda
qo’shilmalar bilan ishlangan ganch qorishmasi va giltuproqdan pishirilgan yapaloq
g’ishtlar hamda tabiiy toshlar ishlatilgan.
Markaziy Osiyoda bundan bir necha ming yil muqaddam sirlangan sopol buyumlar
tayyorlash   sopol   san’atining   muhim   tarmoqlaridan   biri   edi.   Kulollar   gildan   turli-
tuman buyumlar yasab, ularni xar xil chidamli ranglar bilan bezaganlar. X asarda
Farg’ona va Samarqandda yasalgan sopol buyumlardan bir necha nusxasi topilgan.
Ularda   gilli   naqshlar   va   ranglar   to’la   saqlangan.   Bundan   6   ming   yil   muqaddam Turkistoning   janubidagi   (Kaaxka   to’xtash   joyi   yaqinida)   qadimgi   qishloqda
o’tkazilgan qazish ishlari natijasida sopol tosh va mis buyumlar topilgan.
X-XV asrlarda va undan keyin O’rta Osiyo xalqlari xashamatli inshootlar qurishda
rangli   g’isht,   xar   xil   rangda   sirlangan   sopol   tax   tachalarni   dekorativ   qoplamlar
sifatida ishlatganlar. X asrda qurilgan Buxorodagi Ismoil Somoniyning maqbarasi,
XI asrda Buxorodagi, balandligi 50 metrli pishiq g’ishtdan qurilgan minorai Kalon,
Samarqanddagi Temur va SHohi- Zinda maqbaralari (XV-asr) va boshqalar o’sha
davrning mashhur memorchilik yodgorliklaridir.
XIX-asrning   birinchi   yarmiga   qadar   asosiy   qurilish   materiali   sifatida   yog’och
ishlatilar edi. Markaziy Osiyo sharoitida yog’och materiallar sifatida, asosan, terak,
qayrag’och,   tol,   yong’oq,   tut   va   archa   ishlatilgan.   Zilzilabardosh   yog’och   sinchli
binolardan   xozirga   qadar   buzilmay   turganlari   juda   ko’p.   Yog’ochga   o’yib
ishlangan   ajoyib   naqshdor   ustunlar   eshik   va   raxlar   xozirga   qadar   sharq   san’atini
boyitib turibdi.
Qurilish   qorishmalari   tayyorlashda,   asosan,   mineral   bog’lovchi   moddalardan   gil,
ohak, gips, ganch, tog’ mumi (ozorokerit), tog’ jinsi, trepel, opoka qo’shilgan ohak
(ohak-puts   holat   bog’lovchi   modda)   kabi   materiallar   ishlatilgan.   Qorishma
tayyorlashda   o’zbek   quruvchilari   xilma-xil   qo’shilmalardan   keng   foydalanganlar.
Jumladan,   vulqon   shishasi,   oq   gil   (kaolin),   hayvon   qoni,   tuxum   sarig’i,   suyak
yelimi   va   shirasi   qorishma   moddalar   mustahkamligi   va   chidamliligini   oshirish
vazifasini   o’tagan.   Samarqandddagi   Ulug’bek   madrasasini,   Qo’qondagi
Xudoyorxon   saroyini   qurishga   bunday   qorishmalar   bilan   ganch-g’isht
qorishmasidan va ohak-g’isht qorishmasidan iborat   betonlar   ko’p ishlatilgan.
Keyingi   yillarda   qurilish   materiallarini   ishlab   chiqarish   bir   necha   marta   ortdi.
Mahsulotning sifati yaxshilandi, assortimenti ko’paydi va yangi texnologik usullar
ishga   tushirildi.   Xozirgi   qurilish   materiallari   korxonalari   Vatanimizda   ishlab
chiqarilgan   yuqori   unumli   mashinalar   bilan   ta’minlangan.Ishlab   chiqarishdagi
deyarli hamma texnologik bosqichlar mexanizatsiyalashtirilgan. Qurilish   materiallari   ishlab   chiqarish   sanoatining   eng   muhim   vazifalari   mahalliy
xom   ashyodan   keng   foydalanish   va   buyum   ishlab   chiqarishni   rivojlantirish,
ularning sifatini oshirish va qurilishning tannarxini kamaytirishdir.
Xozirgi zamon sintetik polimerlar va detallar ishlab chiqarish qurilish materiallari
sohasida tub burilish yasadi. Sintetik materiallarni qurilishda ishlatishning afzalligi
shundaki,  qurilish  qurilmalari  yengillashadi   va  uni  tayyorlash  uchun  kam   mehnat
sarflanadi, yog’och, tsement,rangli metallar va boshqa qurilish materiallari tejaladi.
O’zbekistondagi   qurilish   materiallarini   o’rganish   va   ularni   ishlab   chiqarish
texnologiyasini   takomillashtirishda   ko’pgina   ilmiy   tekshirish   institutlari   va
tajribaxonalari hamda markaziy institutlarining o’rni juda ham katta.
Qurilish   materiallari   texnologiyasini   rivojlantirishda   va   ularni   ishlab   chiqarish
nazariyasini   o’rganishda   Respublika   olimlaridan   M.O’razboev,   K.Axmedov,
A.Ashrabov,   Yu.Toshpulatov,   F.Tojiev   va   boshqa   olimlar   o’z   hissalarini
qo’shdilar.
Akademiklar   X.A.Abdullaev,   D.S.Belyankina,   G.O.Mavlonov   va   boshqa   olimlar
juda ko’p yangi tabiiy qurilish materiallari topishga muyassar bo’ldilar.
Gidravlik   bog’lovchi   moddalarning   qotish   nazariyasiga   asos   solgan
A.R.SHulyachenko   g’oyalarini   boyitishda   va   bir   necha   xil   element   yaratishga
akademik   A.A.Baykov,   prof.   V.A.Kind,   V.N.Yung,   P.P.Budnikov,   M.A.Rib’ev,
B.G.Skramtaev, B.A.Kro’lov va ko’pgina olimlar salmoqli hissa qo’shdilar.
Beton   tayyorlash   texnologiyasini   takomillashtirishda   ko’pgina   olimlarning   olib
borgan   ishlari   salmoqli   o’rin   tutadi.   Beton   qorishmasining   tarkibini   xisoblash
nazariyasini  professorlar  N.M.Bel’yaev, N.A.Popov, B.G.Skramtaev va boshqalar
ishlab chiqdilar.
O’zbekistonda   qurilish   materiallari   sanoati   o’tgan   yillar   ichida   qoloq   va   mayda
tarqoq   hunarmandchilik   ishlab   chiqarish   holatidan   zamonaviy   va   to’la
avtomatlashtirilgan og’ir industriyaga aylandi. Respublikamizdagi qurilish materiallari ishlab chiqaruvchi zavodlar yuqori unumli
mashina va agregatlar bilan jixozlangan.
O’zbekistonda   Navoi,   Quvasoy,   Ohangaron,   Bekobod   va   Angren   tsement
zavodlarida  portlandtsementigina  emas   balki,  gidrotexnika  inshootlari  uchun   juda
zarur va sul’fatga chidamli yuqori markali portlandtsement, yig’ma temir-beton va
yo’l   qurilishi   uchun   ishlatiladigan   tez   qotuvchi   tsementlar   ham   ishlab
chiqarmoqda.
Ko’pgina   qurilish   materiallari   uchun   Respublika   Davlat   standarti,   ya’ni   DAST
ishlab   chiqilgan.   Ushbu   standart   davlat   xujjati   bo’lib,   u   qurilish   materiallarini
ishlab   chiqaruvchi   va   bu   materiallarni   ishlatuvchi   har   bir   vazirlik,   boshqarma   va
korxonalar   uchun   majburiy   qo’llanmadir.   Har   bir   DAST   o’zining   raqamiga   va
tasdiqlangan yiliga ega. Masalan, oddiy g’ishtning standarti DAST 530-91 bo’lsa,
bunda birinchi son standartning tartib raqamini, ikkinchisi  esa uning tasdiqlangan
yilini ko’rsatadi.
DAST   lar   fan   va   texnika   sohasida   erishilayotgan   eng   yangi   yutuqlarga   asoslanib
ishlab   chiqiladi.   Berilgan   materialning   standarti   hali   tasdiqdan   o’tmagan   bo’lsa,
tegishli   texnikaviy   shartlar   (TU)   dan   foydalanishga   to’g’ri   keladi.   Qurilish
materiallari   va   detallariga,   sifatiga   bo’lgan   talablar,   ularni   tanlash   va   ishlatishga
oid   ko’rsatmalar   «Qurilish   me’yorlari   va   qoidalari»   (QMQ)   da   batafsil   bayon
qilinadi.
QMQ - bu qurilish materiallari, qurilishdagi va loyihalashdagi jamlanma me’yoriy
xujjatlar   majmuasi   bo’lib,   barcha   tashkilotlar   uchun   majburiy   qo’llanmadir.
Loyihalashda,   qurilish   buyumlarini   tayyorlashda   va   inshootlarni   qurishda
o’lchamlarni   standartlashtirishning   uslubiy   asosi   –   bu   qurilishdagi   o’lchamlarni
yagona modul asosida muvofiqlashtirishdir.
Yagona   modul   sistemasi   (YaMS)   DAST   larning   asosini   tashkil   etadi:   barcha
o’lchashlar bir bazada bo’lib, 1M deb belgilanib, u 100 mm ga tengdir. YaMS ning
qo’llanilishi   qurilishda   bir   xil   yagona   o’lcham   bo’lishini   ta’minlaydi. Inshootlarning sifati, uzoq muddatga chidamliligi va tannarxi ko’pincha materialni
to’g’ri tanlash va qo’llashga bog’liqdir.
YaMS  talablari  bo’yicha  tayyorlangan  bir  xil  turdagi   detallar   va  buyumlarni  turli
maqsaddagi inshootlarda ishlatish mumkin.
  Адабиётлар руйхати:
1.   В.К.   Синяков,   А.Ю.Николский,   Н.Н.Фролов.   Строителне   материал   и
работ. Москва, Стройиздат, 1986.
2.   Э.Қосимов,   Т.Отакузиев.   Минерал   ботловчилар   ва   улардан
тайёрланадиган буюмлар. Тошкент, Укитувчи, 1984.
3.   Л.Н.Попов.   Қурилиш   материаллари   ва   деталлари.   Тошкент,   Ўқитувчи,
1991.
4. Г.Ступаков, Л.Кондратева. Бетончилар учун қўлланма. Тошкент, Мехнат.
- 1988.
5.   Г.Н.Горчаков,   Ю.М.Баженов.   Строителне   материал.   Москва,
Стройиздат, 1986.

Qurilish materiallari buyumlari hossalarini struturalanish qonuniyatlariga bog‘liqligi va mutanosibligi

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский