Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Рим ҳуқуқида мажбурият институти

Купить
МАВЗУ:Рим ҳуқуқида мажбурият институти Мавзунинг режаси : 1. Мажбурият тушунчаси, турлари. 2. Мажбурият муносабатларининг вужудга келиш асослари. 3. Мажбуриятни бажариш жойи тушунчаси ва аҳамияти. 4. Мажбуриятни бажариш муддати ва уни кечиктириш. 5. Мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш усуллари. Мажбурият тушунчаси Мажбурият тушунчаси хақида олимларнинг турли хил қарашлари мавжуд: Таубеншлаг Павел М.Андреев Юстиниан дигестларида Ҳ. Раҳмонқулов Ўзб. Рес. Ф.К 234-м. Шомухаммедова З Топилдиев.В.Р. Мажбурият ҳуқуқий муносабатларининг келиб чиқиш асосларига хамда ахамиятига қараб турлари: XII Жадвал қонунларида ва бошқа қонунлар томонидан эътироф этилган фуқаролик мажбуриятлари (цивил мажбуриятлари) Преторлар томонидан ҳимоя қилинадиган мажбуриятлар (преторлар мажбуриятлари) Бўлинадиган ва бўлинмайдиган мажбурият Альтернатив ва факультатив мажбуриятлар Натурал мажбуриятлар XII Жадвал ва бошқа қонунлар томонидан эътироф этилган фуқаролик (цивил мажбуриятлари) Цивил мажбуриятлари цивил фуқаролик ҳуқуқига эга бўлган шахслар ўртасида тузилган шартномалар асосида вужудга келган.Шартномалар бўйича тўланадиган қарз фоизининг миқдори тўғрисидаги қабул қилинган қонун-қоидалар фақатгина рим фуқароларига тегишли бўлиб, ажнабийлар ва қулларга жорий қилинмаган. Рим ҳуқуқининг ўзига хос хусусиятларидан бири Цивил мажбуриятларини натурал мажбуриятларга қарама-қарши қўйиш эди. Преторлар томонидан химоя қилинадиган мажбуриятлар (преторлар мажбуриятлари) Рим ҳуқуқшунослари преторларнинг ҳуқуқий холатини белгилаганда, уларнинг «фақат даъво қилиш ваколатлари бор» деган тушунчани илгари сурган. Аммо преторлар мажбуриятлари преторларнинг келишувлари ёки пактлари деб тушунмаслиги ва преторлар мажбуриятларининг кенг маънога эга эканлигини тасдиқлаб берганлар. Рим фуқаролик ҳуқуқида ҳуқуқий химоя билан таъминланмаган мажбуриятлар, ҳамда мажбурият асосида тўланган ашёларни қайтариб олиши мумкин бўлмаган мажбуриятларга натурал мажбуриятлар дейилган. Натурал мажбуриятлар деб ота хумронлиги даврида унга бўйсунувчи қуллар, фарзандлар томонидан, оила бошлиғининг розилигисиз тузилган битимларга айтилган. Ота бутун оиласи ва ота хукмронлиги остидаги қуллар учун жавобгар бўлган. Ота оила номидан шартномаларни тузган ва мулкий жавобгарликларни ўтаган. Мажбурият бўйича тўланган ашёлар ёки мулкларни қайтариб олиш бироз мураккабликни келтириб чиқарган. Юстиниан Дигестларида кўрсатилишича, натурал мажбуриятлар адолат тамойилларига асосланган ва у билан доимо боғлиқ бўлган. Натурал мажбуриятлар Бўлиниши мумкин бўлган мажбуриятларга ашёнинг моҳияти, мазмуни, қиймати бузилмасдан, зарар етказилмасдан бўлинадиган товарлар, ашёлар, эквивалентлар , валюталар ва қимматбахо қоғозлар ва шунга ўхшаш моддий қийматликларни ўзида сақлаб қолувчи нарсалар хисобланган. Бўлинмайдиган мажбуриятлар мажбуриятни бажариш чоғида ашёнинг моҳияти, қиймати бузилмасдан, зарар етказилмасдан бўлиниши мумкин бўлмаган товарлар, эквивалентлар ҳисобланган. Сервитут ҳуқуқи бўйича асосан қатъий белгиланган жойдан хайвонларни хайдаб ўтиш, бу бўлинмайдиган мажбурият хисобланган. Бўлинадиган ва бўлинмайдиган мажбурият Альтернатив ва факулътатив мажбуриятлар Алтернатив мажбуриятда қарздор кўрсатган шахслар ёки улардан бирортаси томонидан мажбуриятнинг бажарилиши ушбу мажбуриятнинг лозим даражада бажарилгани деб тушунилади. Яъни мажбуриятнинг ким томонидан бажарилиши катта аҳамиятга эга бўлмаган. Альтернатив ва факультатив мажбуриятлар бир-бирига ўхшасада, лекин Рим фуқаролик ҳуқуқида тузилган шартноманинг бажарилишини шартномада кўрсатилган асосда, яъни қатъий белгиланган товарни, ашёни етказиб беришнинг ўрнига бошқа эквивалентни етказиб беришга ҳам йўл қўйилган. Бу ерда мажбурият предмети битта, аммо қарздорга имтиёзлар берилиб, асосий етказиб бериладиган ашё ўрнига бошқа ашёни беришнинг ўзи ўша шартномани бажарганлик деб хисобланган ҳамда бу мажбурият факультатив мажбурият деб аталган. Деликтлар асосида (ex delicto) Мажбуриятларни вужудга келтирувчи асослар Контрактларга ўхшаш асосда(qvasi ex contractu)Контрактлар асосида (ex contractu) Деликтларга ўхшаш асосда (qvasi ex delicto) Бундай мажбуриятлар шартномавий муносабатлардан вужудга келади ва унинг асосий ҳусусияти мажбурият тарафларининг эрк- иродасини номоён этиш орқали юзага келади. Контрактлар асосида юзага келадиган мажбуриятлар мерос тариқасида меросхўрларга ўтказилган.Контракт асосида (ex contractu) Жабрланувчининг шахсига ёхуд мол-мулкига қандайдир муайян шартнома билан боғлиқ бўлмаган ҳолда зиён етказиш деликт ҳисобланади. Деликтлар иккига: оммавий ва хусусий деликтларга бўлинади. Деликтлар асосида вужудга келган мажбуриятлар мерос тариқасида меросхўрларга ўтказилмаган.Деликтлар асосида (ex delicto) Деликтларга ўхшаш асосда (qvasi ex delicto) Ҳуқуққа зид, хилоф бўлган, қонунга ёки бошқа норматив ҳужжатларга қарама- қарши асосда амалга оширилган муносабатлардир. Масалан, судьянинг суд процессига келмаслиги натижасида жабрланувчига етказиладиган зарарни қоплаш мажбурияти судьяга юклатилган. Контрактларга ўхшаш асосда (qvasi ex contractu) Квазишартнома (шартномасифат) асоссиз бойишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар, ўзгалар манфаатини кўзлаб топшириқсиз ҳаракат қилиш каби асосда вужудга келадиган мажбуриятлардир. Юридик фактлар - ҳаётий ҳолатлар асосида вужудга келиб, у ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирадиган, ўзгартирадиган ва бекор қиладиган ижтимоий муносабатлардан иборат бўлиб, қонунлар томонидан тартибга солинадиган ва давлат органлари томонидан ҳимоя қилинадиган муносабатлардир. Юридик фактлар Юридик ҳаракатлар Юридик ҳодисалар Қадимги Рим қулдорчилик давлатида мажбуриятнинг мазмуни муайян харакатларни амалга ошириш, мол-мулкни (ашёни) топшириш, ишни бажариш, хизмат кўрсатиш, пул тўлаш ёки муайян харакатларни амалга оширишдан ўзини сақлаб туришда ифодаланган. Рим ҳуқуқшунослари кўпчилик холатларда мажбуриятнинг мазмунини ва предметини бир маънода тушунганлар. Мажбуриятларнинг предметини фақат мажбуриятларни бажариш вақтида аниқлаганлар. Мажбурият предметини аниқлашда, ашёларнинг, яъни мажбурият объектининг жинсий аломатларга эга бўлганлигидан ва индивидуал аниқ бўлган характерли ҳусусиятга боғликлигидан келиб чиққан. Пул мажбурият предмети сифатида кенг қўлланилиб, мажбуриятни бажариш учун алмаштириладиган эквивалент ва зарарларни қоплаш воситаси сифатида қўлланилган .Мажбурият предмети Мажбурият предмети Жинсий аломатларга эга бўлган ашёларга бўлинадиган ашёлар киритилиб, уларнинг йўқолиб кетиши мажбуриятни бажаришдан озод этмайди, яъни улар ўз табиатига кўра шартномалар асосида тўлдирилиши ёки ўз ҳолатига келтирилиши мумкин деб хисоблаганлар. Индивидуал, аниқ бўлган ҳусусиятларга эга бўлган ашёлар яъни бўлинмайдиган ашёларнинг йўқолиши, синиши ёки дастлабки ҳолатини ўзида сақлаб қола олмаганлиги, яъни уларни алмаштириш мумкин бўлмаган, хатто янги асосда тузилган шартномаларга биноан ҳам, мажбуриятнинг бажарилиши айнан шартномада кўрсатилган асосда амалга оширишлиги мумкин бўлган муносабатлардан келиб чиққан.Жинсий аломатларга эга бўлган ашёлар Индивидуал хусусиятга эга бўлган ашёлар Рим давлати кўп мамлакатларни босиб олиши ва жахон бозорига чиқиши сабабли мажбуриятларнинг бажарилиши жойини белгилаш мураккабликни келтириб чиқарган. Мажбуриятларни бажариш жойи шартномада белгилаб қўйилиши шарт эди. Бажариш жойини белгилаш мумкин бўлмаганда эса кредитор ва қарздорга мажбуриятни бажариш жойини альтернатив усулда белгилаш ҳуқуқи берилган. Мажбуриятни бажариш жойи умуман белгилаб қўйилмаган бўлса, унда қарздор яшаган жойда ёки кўчмас мулки турган жой бажариш жойи деб тушунилган. Мажбуриятни бажариш жойининг аҳамияти низоли предметнинг баҳосини аниқлашда намоён бўлган. Низоли предметнинг баҳосини аниқлаш, энг аввало, тарафлар ўртасида тузилган шартномада кўрсатилиши ҳамда мажбуриятнинг бажарилиши жойидаги мавжуд бўлган баҳоси билан белгиланган. Аммо тарафлар ўртасида кели Мажбуриятни бажариш муддати Шартномада белгиланган муддатда Оқилона муддатда Мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириш деганда, даъво талабининг жорий этилиши, яъни даъво аризасининг ёзилиши пайтидан бошланади. Даъво аризасининг ёзилишидан олдин қарздорга мажбуриятни бажариш юзасидан огохлантириш юборилиши лозим бўлган ва ундан кейин қарздорнинг устидан даъво аризаси ёзилган. Кадимги Рим ҳуқуқида мажбуриятларнинг бажарилиш муддати шартномада аниқ кўрсатилмаган бўлса, қарздорнинг яшаш жойига огоҳлантириш юборилган, аммо бажарилиш муддати шартномада кўрсатилган бўлса, ушбунинг ўзи огоҳлантириш ҳам бўлиб хисобланган. Мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириш Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш деб, қарздор томонидан олинган ва унинг зиммасида бўлган вазифани бажаришга мажбур қиладиган чорага айтилади. Мажбурият бажарилишини таъминлашнинг моҳияти шундан иборатки, қарздор зиммасида бўлган мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаса, кредиторда зиёнларни ундиришга қаратилган ҳуқуқ пайдо бўлади. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш усуллари неустойкагаровкафолатзакалат Закалат Закалат бериш Рим ҳуқуқида «арра» ёки «аррха» деб аталган ва у қимматли бирор бир нарсани гаровга қолдириш деган маънони билдирган. Кейинчалик закалат бошқа ҳуқуқий муносабатларда жумладан: олди-сотди ва пудрат шартномаларда қўлланила бошлаган. Умумий қоидага кўра илк даврларда мажбурият бажарилмаса закалат қайтариб берилган. Император Юстиниан даврига келиб закалат- жарима вазифасини ўтай бошлаган. Агар харидор мажбуриятни бажармаса, у берган закалат сотувчида қолган. Агарда сотувчи мажбуриятни бажармаса, у холда у берган закалатни икки баробар қилиб қайтариши лозим бўлган. Аслида закалат тушунчаси Рим давлатига Шарқдан келган бўлиб, бу одатни император Юстиниан 628 йилда қонунлаштирган. Агарда қарздор мажбуриятни бажармаса ёки олинган қарзни ўз вақтида тўламаса, бошқа бирор шахс ушбу мажбуриятнинг ижросини ўз зиммасига олиши мумкин бўлган. У қарздор учун кафолат берган. Кафолат асосан стипуляцияда кенг қўлланилган. Бундай кафолатни Рим давлатининг бадавлат фуқароларга нисбатан таъсир ўтказиш, хаттоки уларни ўзларига тобе қилишни шаклларидан бири бўлган. Мажбурият ўз вақтида ижро этилмагани учун кредитор нафақат қарздорга балки кафолат берган шахсга нисбатан ҳам чора кўришга ҳақли бўлган. Агар қарздорни ўрнига кафолат берган шахс қарзни тўлаб юборса, кейинчалик у қарздорга нисбатан регресс даъво ҳуқуқига эга бўлган. Қарздор эса кафолат берган шахсга икки баробар қилиб қарзини қайтариши лозим бўлган. Кафолат Гаров шартномага қўшимча мажбурият сифатида эътироф этилиб, бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкини мажбуриятни бажариш учун бериши хисобланган. Гаровнинг моҳияти шундан иборатки мажбурият қарздор томонидан ижро этилмаганида кредитор ўзиниг талабини гаровга қўйилган мулк ҳисобидан биринчи навбатда ундириш имконига эга бўлади. Рим давлатининг янада ривожланиши натижасида кредиторга гаровни сотиш ҳуқуқи берилган. Гаровга қўйилган нарса бир неча кредиторга тегишли бўлганда, претор, энг аввало, биринчи кредиторнинг манфаатларини ҳимоя қилган. Гаров Гаровнинг усуллари: Битимлар тузиш орқали Пигнус Ипотека Гаров қуйидаги холатларда бекор бўлган: гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида. гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилиши натижасида. Неустойка Неустойка - шартнома билан белгиланган мажбуриятни қарздор бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўланиши шарт бўлган пул суммасидир. Бунда тарафлардан бири шартномага асосан қўйилган шартни бажармаган тақдирда, жарима тўлашни ўз зиммасига олади. Неустойка шакллари Жарима Қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган холларда тўланадиган, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка. Пеня Қарздор мажбуриятнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўланадиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан ҳисобланадиган неустойка. Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha