Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 75.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Ривожланиш назарияси (Диалектика)

Купить
Мавзу: Ривожланиш назарияси (Диалектика) Режа: 1. Боғланиш турлари. Қонун тушунчаси. 2. Фалсафанинг асосий қонунлари 3. Категория тушунчаси. Фан ва фалсафа категорияларининг таснифи01 0102 0F10 Боғланишларни зарурий ва тасодифий, ички ва ташқи, бевосита ва билвосита, муҳим ва муҳим бўлмаган ва ҳ. боғланишларга ажратиш мумкин.0D0E0F100211121310 14 25 26 03 02 Қонун - оламдаги нарса ва ходисаларнинг муҳим, зарурий, умумий ва такрорланиб турувчи боғланишлари, ўзаро алоқалари ва муносабатларининг намоён бўлишидир. Қонуннинг белгилари: қонун турли туман алоқадорликлар, боғланишлардан фақат муҳим ларини, яъни шундай боғланишларни ифодалайдики, булар оламнинг мавжудлиги, ўзгаришлари ва ундаги нарса ҳамда ҳодисаларнинг моҳиятидан келиб чиққан бўлади; қонун зарурий боғланишларни ифодалайди, яъни тасодифий боғланишлар, гоҳ пайдо бўлиб, гоҳ йўқолиб кетадиган боғланишларга асосланмайди; қонун нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланишларини ифодалайди.1E 17 1002 25 27 1E 0B 07250E0F 250E0F 250E0F 1E 16 07250E0F 12 «Айният» тушунчаси нарса ва ходисалар ўртасидаги ўхшаш томонларни ифодалайди. «Тафовут» нарса-ходисаларнинг фарқ қилувчи томонларини ифодаловчи тушунчадир. Қарама - қаршилик нарса, воқеа – ходисаларнинг бир – бирини тақозо этувчи ва шу билан бирга, бир – бирини инкор этувчи томонлари, кучларнинг ўзаро муносабатига айтилади. «Конфликтология» (конфликт-зиддият, логос- таълимот). Зиддият – қарама-қарши томонлар, жараёнлар ўртасидаги муносабатларнинг ифодасидир. Зиддиятлар ички ва ташқи, асосий ва асосий бўлмаган зиддиятлар мавжуд. Сифат – нарсаларнинг ички ва ташқи муайянлиги бўлиб, унинг қатор хосса, белги, хусусиятлари бирлигини ифодалайди. Сифат нарсанинг умумийлигини, яхлитлигини, унинг нисбий барқарорлигини, бир-бирига ўхшаш ёки ўхшамаслигини ифодалайди.23 07 14 1E 25 36 21 25 282A 121B0E Миқдор - предметнинг хажми, ўлчови, оғирлиги, харакат тезлиги ва шу кабиларни ифодалайди.240220 2907 2A 2A 22 Миқдор ва сифатнинг бирлиги, ўзаро боғлиқлиги меъёр деб аталади. Миқдор билан сифат ўзгаришларининг ўзига хос хусусиятлари - миқдор ўзгаришлари доимо юз бериб туради. Сифат ўзгаришларига ўтиш фақат маълум бир даврда бошланади; - миқдор ўзгаришлари маълум вақтгача нарсаларга муҳим таъсир кўрсатмайди. Сифат ўзгаришлари ҳодисалари тубдан ўзгартирилиб; - миқдор ўзгаришлари аста - секин амалга ошади ва кўп ҳолларда сезилмасдан ўтади. Сифат ўзгаришлари эса анча тез, айрим ҳолатда тўсатдан содир бўлади; - сифат ўзгаришлари миқдор ўзгаришларига қараганда туб ўзгариш бўлиб ҳисобланади. Сакраш - табиат ва жамиятда содир бўладиган сифат ўзгаришларини англатадиган фалсафий тушунча бўлиб, тараққиётнинг узлуксиз кўринишига қараганда анча тез ўтадиган жараёндир. Сакраш қуйидаги жихатларга эга: сакраш тараққиёт натижасида амалга ошадиган объектив ва қонуний жараёндир; сакраш тадрижийликнинг узилиб, миқдор ўзгаришларидан туб сифат ўзгаришларига ўтишдир; сакраш эскини тугатиш ва янги сифатга мос келадиган холатларнинг вужудга келиши туфайли пайдо бўладиган зиддиятларни хал қилишдир; сакраш оламнинг ривожланиб, илгарилаб боришидир.18 0E 18 2804 18 2A 25 18 Инкор тушунчаси кундалик онгда «йўқ» сўзи билан қўшилиб кетади, инкор қилмоқ «йўқ» демакдир, бирор нарсани рад этмоқдир. Инкорни инкор қонуни - фалсафанинг бу таълимоти икки марта такрорланувчи инкорда ифодаланиши, оламдаги нарса ва ходисаларнинг доимий равишда ўзгариб, бир холатдан иккинчи холатга ўтиб бориши ва оқибатда, ривожланиш узлуксиз эканлигидан келиб чикади. Фалсафада ўрганиладиган категориялар бутун олам, инсон ҳаёти ва тафаккур оламига хос умумий белгилар, алоқалар, хусусиятлар ва муносабатларни акс эттиради. Фалсафий категориялар (юн. Категориа – белги, изоҳлаш) фалсафий тафаккур учун ниҳоятда муҳим, оламдаги ўзгариш, ривожланиш, алоқадорлик ва узвий боғлиқликка хос умумий жиҳатларнинг инъикосидир. Алоҳидалик Оламдаги нарса, воқеа ва жараёнларга хос бўлган аниқ, ягона такрорланмайдиган белгилар ҳамда хусусиятларни ифодалайди. Умумийлик Нарса, ҳодиса, жараёнларга хос асосий, доимий такрорланадиган белгилар ва хусусиятлар йиғиндисини билдиради. Ҳусусийлик Нарса ёки ходисаларнинг шундай доирасики, бунда улар маълум бир муносабатда умумий, бошқасида эса алохидаликдир. Бутун ва қисм Бутун нарса, ҳодиса ва уни ташкил этган қисмларнинг муайян тартибда жойлашган ва ўзаро боғланган ягоналикнинг ифодасидир. Қисм бутун таркибига кирадиган, унинг таркибидагина ўз вазифаси (функцияси)ни бажара оладиган алоҳидаликдир Зарурият. Тасодиф. Зарурият – нарса, ходиса ва жараёнларнинг тараққиёти билан аниқланадиган, ички муҳим боғланишлар орқали қонуний келиб чиқадиган ва шунинг учун юз бериши муқаррар бўлган ходисадир. Тасодиф – моҳиятдан, мазкур жараённинг қонуний ривожланишидан келиб чиқмайдиган ходисадир. Баъзи файласуфлар воқеликдаги нарса, ҳодисалар муайян сабаблар асосида содир бўлар экан, демак, оламда тасодиф бўлмайди, ҳар қандай ҳодиса маълум сабаблар туяйли юзага келадиган заруриятдир деб қараганлар. Дунёда тасодифга ўрин йўқ, мавжудлик ва тараққиётни биргина зарурият белгилайди, деб ҳисоблаганлар. Олам, ундаги ўзаро муносабат, алоқадорликни, сабабиятни инкор этувчи индетерминистлар табиий ва ижтимоий оламдаги зарурият йўқ, - ақлий фаолиятнинг шакли, тафаккурга хос тушунча, кишилар ирода ва истагининг намоён бўлиш натижасидир, деб ҳисоблайдилар. Имконият ва воқелик Имконият янги нарса, ҳодиса ва тамойиллар келиб чиқишини ифодаловчи муайян шарт – шароит ва вазият мажмуидир. Нарса ҳамда ҳодисанинг ички табиатига кўра зарурий равишда реаллашиши лозим бўлган, бироқ ҳали юзага чиқмаган воқеликдир. Воқелик эса имкониятнинг нисбатдоши бўлиб, реал ҳолат ва мавжуд бўлиб турган ҳодисаларни ифодалайдиган категориядир. Мазмун ва шакл Мазмун муайян нарса, ҳодиса, жараёнларнинг ўзига хос сифати, хусусиятлари, муҳим белгилари, элементларнинг йиғиндисини англатса, шакл мазмуннинг мавжудлик усули, нарса ва ҳодисаларнинг ички ҳамда ташқи тузилишини ифода этади. Аристотель мармардан хайкал йўнаётган ҳайкалтарошни кузатар экан, шакл мазмундан бўлак ва мустақил мавжуд бўлади, унга мазмун ташқаридан киритилади, шу туфайли мармар жонланади, деган хулосага келди. И.Кант эса мазмун ва шаклни фақат инсон ақли, тафаккурининг маҳсули, натижаси деб тушунди. Гегель мазмун ва шакл диалектикасини тан олган бўлса ҳам, лекин мазмун ҳам, шакл ҳам мутлақ ғоя ривожланишининг босқичлари, турли кўринишлардаги ифодасидир, деган фикр юритган. Моҳият ва ҳодиса Моҳият нарса, буюм, жараёнларнинг ички, муҳим, асосий, зарурий, барқарор алоқалари, томонлари муносабатларнинг йиғиндисини англатади. Ҳодиса эса моҳиятнинг ташқи ифодаси, намоён бўлиши, нарса ва жараёнларнинг юзаки, нисбатан ўзгарувчан томонларини билдиради. Олам, унинг ҳодисалари турли ғоялар ёки сезгилар йиғиндисидан иборат деб талқин этувчилар наздида моҳият ва ҳодиса объектив характерга эга эмас, дейилади. Бошқалар эса, бутун воқелик руҳий бошланғичга асосланади, ҳодисалар моҳияти абсолют идеядан келиб чиқади (Гегель), моҳият алоҳида идеал заминдир, у ҳодисалардан айрим ҳолда мавжуд бўлади, деб қарайдилар. Агноститсизм моҳият билан ҳодисани ажратиб ташлайди, моҳиятга билиб бўлмас «нарса ўзида» тартибида қарайди. Иккинчи томондан айрим файлсуфлар нарсалар моҳиятига руҳий мазмун берадилар ва бу мазмунни моддий жисмларга нисбатан бирламчи, деб ҳисоблайдилар. Сабаб ва оқибат Сабаб оламнинг ҳаракати ва бирон-бир вақт доирасида бўлган ўзгаришдан сўнг иккинчи бошқа бир натижанинг заруран келиб чиқишини таъминловчи асосий ҳодисани англатади. Оқибат эса ҳодисалар занжирида сабабнинг таъсиридан вужудга келадиган янги ҳодисадир, сабабнинг натижасидир. Баъзи файласуфлар наздида сабаб маълум шарт-шароит йиғиндисидангина иборат. Чунончи, инглиз позитивисти Д. Милл: «... сабаб маълум оқибатни келиб чиқишини белгилайдиган ижобий ва салбий ҳолатларнинг жами, ҳар хил тасодифларнинг мажмуидир», дейди. Сабаб боғланиш масаласини объектив идеалистик тушуниш ҳам бор. Бундай оқим тарафдорлари барча ҳодисаларнинг туб сабаб «ғоялар дунёси» сабаб ва оқибат «Абсолют идея» ривожланиш ҳолатининг маълум шаклини ифодалайди, деб тушунтиради. Субъектив идеалистлар сабабиятни сезгилар, идеяларнинг муайян, изчилликдаги боғланиши, инсон зеҳнига хос хусусият деб тушунтирадилар. Жумладан, Э.Мах: «Табиатда сабаб ҳам, оқибат ҳам йўқ; сабаб ва оқибат тафаккуримиз маҳсулидир», деб ҳисоблайди. Д.Джинс, Г. Файхингер, Л. Титгентейнлар сабаб тушунчаси фақат воқеаларни шарҳлашнинг қулай усули холос, унинг воқелик билан алоқаси йўқ, деб ҳисоблайдилар.
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha