Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Октябрь 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Сейсмик қидирув усули ва қидириш ишларини ўтказиш услубияти

Купить
Сейсмик қидирув усули ва қидириш ишларини ўтказиш услубияти Сейсмик қидирув услуби геологик муҳитнинг тузилишини ўрганишда, нефт ва газ конларини ва бошқа қазилма бойликларни излашда ва разведка ишларида ҳамда турли муҳандислик- геологик масалаларни ечишда сейсморазведка кенг қўлланишни ўрганиш имкониятини беради. Сейсморазведка усулларини қўллаш натижасида ўрганилган геологик чегаралар бошқа геофизик усуллари натижаларига кўра анча аниқ маълумот беради. Шунинг учун уларнинг аҳамияти жуда катта, айниқса нефт ва газ қопқонларини излашда ва разведка ишларида. Сейсморазведкада иккита асосий усул мавжуд: қайтган тўлқин усули (ҚТУ- МОВ) ва синган тўлқин усули (СТУ- МПВ). Бошқа тўлқинларни ўрганиш усуллари амалиётда кам қўлланади. Турли вазифаларни ҳал қилиш бўйича сейсморазведка: чуқурлик, структурали, нефтгазли, маъданли ва муҳандислик турларига бўлинади. Геологик вазифаларни оқилона ҳал қилишда ҳамма сейсморазведка та қиқот турларида қуйидаги тавсияларга эътибор бериш лозим: 1) ишни тадқиқ қилинаётган майдондаги профиллар тизими ёки алоҳида профилларда ўтказиш; 2) профиллар йўналишини мумкин қадар бурмалар йўналишига нисбатан перпендикуляр ҳолатда олиш; 3) тадқиқот олиб борилаётган жойлар сейсмик станцияларни қўлда ёки автоуловда олиб юришга қулай бўлиши лозим; 4) қайтарилувчи ёки синувчи чегаралар кузатилиши доимий бўлиши шарт; 5) тадқиқот майдонида сейсмик чегараларни геологик чегаралар билан боғловчи таянч-парма қудуқлар бўлиши зарур. 1. Минтақавий сейсморазведка ишлари майда масштабли ва рекогносцировкали бўлади. Кўпчилик сейсмозондлаш профилнинг оралиқларидаги қулай чегараларда олиб борилади. Минтақавий сейсмик кузатишлар натижасида сейсмик кесимлар тузилиб, кейинчалик мукаммал ўрганиш учун истиқболли майдонлар белгиланади. 2. Қидирув сейсморазведка ишлар, асосан, рекогносцировкали бўлиб, баъзан маршрутли ва майдон бўйича бўлиши мумкин. Улар айрим фойдали қазилма конларини қидиришда, бурмаларни текширишда хизмат қилади. Бундай ишлар бир-биридан 3-10 км оралиқда бўлган профилларда олиб борилади. Профиллар оралиғи, структуралар узунлигидан 2-3 марта кичик бўлиши мумкин. 3. Мукаммал майдонли сейсморазведка усули айрим бурмалардаги нефт ва газларни қазиб олишда аниқ тадқиқот ишлари олиб боришга мўлжалланган. Профиллар бурма йўналишига кўндаланг ва бўйлама бўлиши мумкин. Чўзиқроқ бурмаларда профиллар ораси бир неча марта бурма ўлчамидан кичик бўлади. Изометрик бурмалар квадратли профиллар тизими ёки майдон бўйича суратга олиш асосида ўрганилади. Сейсморазведка ишлари натижасида бир ёки бир қанча сейсмик чегаралар бўйича структуралар хариталари ва сейсмик кесимлар тузилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha