Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 50.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Март 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Синергетиканинг характерли хусусиятлари

Купить
Синергетиканинг характерли хусусиятлари Режа : Кириш 1. Синергетика ночизиқлилик парадигмаси сифатида 2. Фанда синергетик моделлаштиришнинг аҳамияти 3. Илмий ижод ва ҳодисаларни башорат қилишда синергетиканинг ўрни 4. Синергетикада макон ва вақт муаммоси Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1 Кириш Ҳозирги даврда фан тараққиѐти ўзининг кўп ўлчовига эга бўлиб бормоқда. Бу ҳолат эса унинг тобора мураккаблашиб боришига катта ва жиддий таъсир кўрсатмоқда. Синергетика айнан шундай мураккабликлар ортида турган масалаларни ҳал этишда фойдаланиш мумкин бўлган янги парадигма ҳисобланади. Синергетика атамаси 1969 йил Германиянинг Штутгарт университети профессори Герман Хакен томонидан қўлланилган бўлса-да, у фақатгина 1977-1978 йиллардагина фан соҳаси вакиллари томонидан қабул қилинган. Синергетиканинг луғавий маъноси юнончадан σσν – «биргаликда» ва εργος – «ҳаракат қилаѐтган» яъни ўзаро мувофиқлашган ҳаракат деган маънони англатади. Синергетика янги фанлараро тадқиқот усули бўлиб, ҳозиргача гарчи 40 йил ўтган бўлса-да, янгиланиб янада такомиллашиб борган ночизиқли парадигма сифатида қай ҳозирга қадар аниқланган эмас. Бу сабаб эса ѐш олимларнинг илмий тадқиқотлар олиб бориб фан ва инсон борлиғида фундаментал принципларни кашф этиши учун имконият яратиб беради. Ҳозирги даврда ижтимоий воқеликни таҳлил қилинишида математика усуллардан фойдаланиш янги ѐндашувларга асос бўлди. Табиий-илмий фанларда динамик хаос тушунчасини шаклланиши, шуни кўрсатдики тизимни бошланғич нуқтасида ҳар қандай ноаниқлик вақт ўтиши билан кўпая бошлайди ва муайян вақт ўтиши билан биз башорат этиш қобилиятидан маҳрум бўламиз. Ушбу ҳол иқтисод, психология, социологияни ўрганувчи кўпчилик объектларга хосдир. Ҳар қандай янги ѐндашув нарса, воқеа ва ходисаларни таҳлилида, уларнинг олдинги усуллари билан очилмаган томонлари, ўрганилаолинмаган томонлари очиб берилади. Фан ва фалсафа тарихида бундай мисоллар манзарасида эса – хаос (тартибсизлик) ѐки ниҳоятда мураккаб структуралашган борлиқ детерминистик қонуниятларига амал қилинмаганлиги аниқланди. Хаос – ҳар қандай жараѐн ривожланишининг зарурий лаҳзаси, бутун борлиқни, жараѐнни яхлитликда ифодаламайди, балки тизимда пайдо бўлган мувозанатсизликни, беқарорликни ифода этувчи лаҳза, он. Хаосда мавжуд бўлган конструктив бирлаштирувчи кучлар, уюшқоқлик, тартибни вужудга келишига сабабчиси бўлади. Хаосдан тартибга ўтиш жараѐнида инсон омили ортади, имкониятлардан самарали бунѐдкорлик йўлида фойдаланиш инсонга боғлиқ. Бифуркация, флуктуациялар, аттрактор, диссипатив система каби тушунчалар синергетика ночизиқли, очиқ, мувозангатсизлик каби жараѐнларнинг методологиясидир. Тартибсизлик ва тартиб тўғрисидаги ғоялар ўтмиш мутафаккирлар томонидан ҳам ай 1. Синергетика ночизиқлилик парадигмаси сифатида Синергетика ночизиқлилик парадигмаси сифатида – дунѐга янгича қараш ҳисобланади. Фанлардаги янгиликларни умумлаштириш, ўзини-ўзи ташкиллаштириш, ночизиқли тафаккур асосида эволюцион жараѐнни ташкил қилувчи фанлараро илмий тадқиқот усули сифатида синергетика ўтган асрнинг 70-йилларида пайдо бўлди. Синергетиканинг мақсади ўз-ўзини ташкиллаштиришнинг умумий қонунлари ва тамойилларини ўрганиш. Бу янги таълимот ўз-ўзини ташкиллаштирувчи жараѐнларнинг физик, химик, биологик, техника, иқтисод, ижтимоий ва бошқа соҳаларда намоѐн бўлиш тамойилларини глобал эволюцион йўналиш сифатида ўрганади. Синергетика таълимотига кўра, макон ва замон структураси макроскопик тартибга келиш жараѐнида мураккаб ночизиқли очиқ тизимга эга, деб тушунилади. Бу тизим муво берди. Тизим эволюцияси ўзини-ўзи ташкиллаштириш асосида ўзини-ўзи янгилаши мумкинлигини кўрсатиб берди. Турли даражадаги ташкил қилувчилар хаос орқали ўзаро алоқада бўладилар. Нотинчлик, беқарор ҳолатида тизим кам кучга эга бўлган таъсир-фруктуация макротизимини ўзгартириб юбориши мумкин. Классик фан парадигмасида тасодифни тизимдан қувишгача олиб келинган эди. Унда тасодиф иккинчи даражали, умумий йўналишга таъсир кўрсатадиган асосий куч эмас, деб қаралар эди. Синергетика микрофлуктуция (тебраниб турадиган ҳолат) даврида алоҳида олинган тасодифлар тизимнинг ўзгаришига ҳал қилувчи таъсир ўтказиши мумкин эканлигини кўрсатади. Бундан, юқорида айтганимиздек, тарихий тараққиѐтда алоҳида шахс ролининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини, унинг тарихни яратишдаги бетакрор иштироки мавжудлигини синер Тизимнинг эволюцион йўли кўп бўлса-да, тараққиѐтнинг маълум даврдаги мақбул йўлини олдиндан кўриб, унинг қонуниятини, салбий боғланишини аниқлаш мумкин. Мана шу жараѐн детерминизмни янги босқичга кўтарди. Инсон ўзининг руҳиятида яшириниб ѐтган ҳолатларга эътибор бериб, рационаллик билан иррационалликнинг бирлигини эътироф этишни англаб етди. Синергетика мураккаб тизим ривожланишига олдиндан белгилаб қўйилган йўлни мажбур қилиб бўлмайди, деб кўрсатади. Тизим ўз ривожланиши учун уни тараққиѐт тенденциясига, ўзига хос йўлга йўналтириш керак бўларкан. Умумий йўналиш сифатида инсонларнинг инсонлар билан, табиатнинг инсон билан биргаликда яшаши (коэволюция) қонунларини билиш керак бўлади. Ривожланишни бошқариш масаласи ўзўзини бошқариш шаклига кириш муаммосига айланиши керак. Синергетика эволюци баланд устидан ғалаба қилиши ҳақидаги фикр аввалдан Шарқ фалсафасида мавжуд. Синергетиканинг асосчиси белгиялик олим И.Пригожин ўзининг бу тўғридаги таълимотида ўз-ўзини ташкил қилиш қонунларини, хаосдан тартибга ўтиш қонуниятларини кўрсатиб берди. Синергетика борлиқ беқарорлик ва барқарорликнинг ўзаро муштараклигидан иборат эканлигини эътироф этади. Шу сабабли уларнинг бирортасисиз дунѐни атрофлича ўрганиб бўлмаслигини асослаб беради. Синергетика тамойилларига кўра, муҳит келажак шаклини ташкил қилишнинг ташувчисидир. Маълум тизимнинг ташкил топишида муҳитнинг роли қандай? Ўз- ўзини ташкил қилиш очиқ ва чизиқсиз муҳитда амалга ошади. Кўпчилик ҳолларда табиатдаги жараѐнларда ўз-ўзини ташкил қилишнинг спиралсимон тўлқин, гирдоб ѐки олти қиррали катак шаклида намоѐн бўлиши кузатилган. Бироқ мумкин. Шунинг учун ночизиқлилик тушунчаси янги дунѐқараш маъносини ифодалайди. Эволюциянинг суръати, ривожланиш даражаси (муҳитда ривожланиш тезлиги) ғояси эволюциянинг орқага қайтмаслик тамойилини, унинг дунѐқараш аҳмиятини кўрсатади. Ночизиқлилик маълум муҳитда ―кичкина‖нинг ҳал қилувчи аҳамиятини кўрсатади, муҳитга, ҳодисаларга тез жавоб бериш характерини очиб беради. Ҳар бир ҳодисанинг ўзига мос йўлини топиш имкониятини кўрсатиб беради. Ночизиқлилик ривожланиш майдони йўлида адашиш ҳам мумкинлигини айтади. Бироқ, синергетика маълум гуруҳнинг ривожланиш кўламини ҳам кўрсатиб, унинг детирминлашганлигини ҳам исботлайди. Синергетика ―ҳамма нарса сабаб - оқибат асосида боради‖ деган эскича детерминизмнинг тамойили очиқ ночизиқли тизимлар учун мос эмаслигини кўрсатиб, ночизиқли, очиқ тизимд Ҳаммага маълум, бизнинг билишимизнинг категориялари тарихийилмий босқичларнинг натижасида, яъни якка илмий тушунчалардан умумилмий тушунчаларга ўтиш билан келиб чиқади. Бизнинг фикримизча, чизиқлилик ва ночизиқлилик тушунчалари фақат математика ва физика фанларининг тушунчалари эмас, балки умумилмий тушунчалар статусига эга. Бу тушунчаларнинг умумилмий тушунчалар сифатидаги илмий мавқеини айниқса ҳозирги замон илмий билишида бир қатор олимлар ишларида кўриш мумкин. Масалан, ўз ўзини ташкиллаштирувчи жараѐнларда ночизиқлиликнинг принципиал аҳамиятини И. Пригожин, Г. Николис, Г. Хакен, М. Эйген, Рузавин, И.С. Добронравова, Е.Н. Князева, Курдюмовлар эҳтимолият ғоясини тушуниш контекстида Ю.В.Сачков, фалсафийдунѐқараш контекстида Милов, физика-математика методологиясида Я.И.Свирский, ва бу туш Умуман, чизиқлилик - математик нуқтаи назардан математик тенглама тури ҳисобланиб, ягона ўзгарувчига эга бўлган биринчи тартибли тенглама сифатида тушунилиб, унинг ечими фақат битта ечимга эга бўлади. Бунда унинг физик маъноси – чизиқли тенгламанинг ечими тизим эволюцион йўлининг фақат битта, ягона эканлигидан иборат. Дунѐқараш нуқтаи назардан ҳодиса ва жараѐнларнинг ягона йўналганлиги ҳисобланиб, моҳият, мақсад ѐки структуранинг олдиндан берилган муқобилликсиз реализацияси тушунилади. Ривожланишни бундай тушунтириш қўйидаги асосларга эга: 1. Чизиқли ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи куч ягона бошланғич асос, субстанция сифатида намоѐн бўлади. 2. Мазкур асосга гносеологик жиҳатдан аксиомалар тизими сифатида қаралади. 3. Объектнинг тузилишига тасодифий омиллар таъсири эътиборга олинмайди. 4. Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб, чизиқли ва ночизиқли тафаккур тарзига илмий таъриф бериш билан уларнинг билишдаги ролини қуйидагича изоҳлаймиз. Чизиқли тафаккур – билиш жараѐнининг муайян таркибий қисмларидан бири эканлиги, тафаккурнинг бирѐқлама йўналганлиги билан характерланади. У олдиндан белгиланган барқарор ҳолатдаги аксиомалар тизими, норма ва қонун-қоидалар, схемалар ва шунга ўхшаш тизимлар ѐрдамида амалга ошириладиган руҳий фаолият туридир. Чизиқли тафаккур нарса ва ҳодисаларни билишда бир томонлама ѐндашиш, улар ҳақида бир томонлама тасаввур ва қарашлар мажмуаси сифатида намоѐн бўлади. Мазкур тафаккур доирасида билиш жараѐни олдиндан берилган аксиомалар тизимидан, қатъий схемалардан тебранмайди, яъни четга чиқмайди. Бу ўз навбатида тафаккурнинг инерцияси билан боғлиқдир. Яън Чизиқли тафаккурни математик нуқтаи назардан таҳлил этадиган бўлсак, тенгламанинг инсонга маълум, мантиқан тушунарли, рационал ечимлари тан олиниб, ундаги номаълум, ақлга бўйсинмайдиган, мантиқий изоҳлаб бўлмайдиган, яширин, иррационал ечимлари эътибордан четлаштирилади. Рационал ечимлар тизимнинг барқарорлиги, табиатига мослиги билан изоҳланади. Иррационал ечимлар эса ночизиқли тафаккур тарзи билан боғлиқ ҳисобланиб, тизимнинг беқарорлик, ассиметрик, бетартиб томонлари билан мослиги тушунилади. Демак, ночизиқли тафаккурда тадқиқот объектини ҳар томонлама яхлит тизимли, полипарадигмавий ѐндашишни талаб этади. 13 2. Фанда синергетик моделлаштиришнинг аҳамияти Ҳозирги замон фан тараққиѐтидан маълум бўлишича, воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиши ночизиқли моҳиятига эга булиб, ҳар бир тизимнинг эволюцион жараѐнида кўп вариантли ривожланиш имкониятлари мавжуд ва улар орқага қайтмаслик табиатига эга. И. Пригожин, Г. Николислар синергетиканинг гносеологик имкониятлари ҳақида гапириб, ―Синергетика орқали биз мураккаб тизимларни тадқиқ қилишга ѐрдам берадиган муқобил қарашларни ҳам билиш имкониятига эга бўламиз‖ 1 , деган фикрни илгари сурадилар. Синергетика доирасида илмий тадқиқотларни олиб бораѐтган олимлар унинг ночизиқли таҳлил хусусияти ҳақида фикр билдириб, «мураккаб тадрижий ўзгаришларни тадқиқ қилувчи усуллар ночизиқли таҳлилга таянсагина билиш жараѐнидаги хатоликларнинг олдини олади» 2 деган саволнинг туғилиши табиий. Бу масаладан келиб чиққан ҳолда, биз бу параграфда ўзини ўзи ташкиллаштирувчи тизимларни билишдаги ночизиқли моделлаштиришнинг методологик аҳамиятини кўрсатамиз. Бу контекстда, ҳозирги замон математик усулларнинг гносеологик имкониятларини, шунингдек ўзини ўзи ташкиллаштирувчи жараѐнларни билишда математик моделлаштиришнинг ролини таҳлил этамиз. Ночизиқли моделлаштиришнинг ўзини-ўзи ташкиллаштирувчи тизимларни билишда концептуал аппарат, универсал усулларнинг бири сифатидаги роли ва аҳамиятини ѐритамиз. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги замон илмий билишда ҳар хил табиатга эга бўлган ўзини-ўзи ташкиллаштирувчи жараѐнларни тадқиқ этишнинг яхлит методологияси негизини шакллантириш имкониятини таҳлил этамиз. Ҳар қандай илмий назария реал воқелик билан тўғридан-тўғри «синергетика кўплаб подсистемалардан ташкил топган ҳар хил табиатдаги тизимларни, масалан электронлар, атомлар, молекулалар, ҳужайралар, нейронлар, механик элементлар, фотонлар, ҳайвон органлари ва шунингдек инсонларни... тадқиқ этиш билан шуғулланади. У кўплаб подсистемаларнинг биргаликдаги таъсири оқибатида макроскопик даражада тузилманинг келиб чиқишини ўрганади». 1 Г. Хакен синергетикани мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритиб, уни қуйидаги ғоялар билан изоҳлаб беради: 1. Ўрганилаѐтган тизимлар бир қанча ѐки кўп бир хил ѐки турлича қисмлардан ташкил топган ва улар ўзаро ҳамкорликда. 2. Бу тизимлар ночизиқлидир. 3. Физикавий, кимѐвий, биологик тизимларни кўриб чиқиб, мувозанатсиз, очиқ тизимлар ҳақида фикр юритади. 4. Бу тизимлар ташқи ва ички тебранишга маҳкум. 5. Тизимлар беқарорлашиши мумк тузилмалар ўзида шуни эътироб этадики, яъни мувозанатсизликнинг демонстратив қобилияти тартиблиликнинг манбаи ҳисобланади». 1 Ўзини-ўзи ташкиллаштирувчи тизимларнинг табиати фақат ушбу назария билан аниқланади. Сабаби «ўзини-ўзи ташкиллаштирувчи тизимлар биринчи навбатда, ўзининг кўп компонентлилиги билан ажралиб туради. Ўзини-ўзи ташкиллаштирувчи тизимларнинг (тирик ва нотирик табиатда) мавжуд тадқиқотлардаги моделлари шуни кўрсатадаки, ўз-ўзини ташкилланиши маълум «мураккаблик остонаси»дан келиб чиқадиган тизимлар ўзини ўзи ташкиллаштириш хусусиятига эга бўлади, яъни ўзининг ташкилланиши маълум бир «порог сложности»дан келиб чиқади» 2 , яъни ўзини-ўзи ташкиллаштирувчи тизимлар чизиқсизлик, аниқсизлик, орқага қайтмаслик ва бошқа белгилар билан характерланади ва бу ўз навбатида унинг мурак характерга эга бўлиб, ўзини-ўзи ташкиллаштириш қонуниятига бўйсунади. Масалан, «ҳозирги замонда кўплаб мутахассисларнинг диққат марказида тузилмаларнинг келиб чиқиши жараѐни туради. Биологларни ҳаѐтнинг келиб чиқиши, биологик эволюция муаммоси, морфогенез масалалари билан боғлиқ ҳодисалар қизиқтиради; экологларни – мураккаб биоценознинг ташкилланиши ва барқарор функционаллашуви қонуниятларини билиш нуқтаи назардан; физик ва кимѐгарлар – лазерга ўхшаш, принципиал янги ускуналарни ва қурилмаларни яратиш қизиқтиради» 1 ва шунга ўхшаш моделлаштириш муаммоси билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, италиялик математиклар А.Лотка ва В.Вольтерра экологик жараѐнларни математик моделлаштириш билан шуғулланиб, бу ҳақда тадқиқотчи томонидан «математик аппаратни биологик ва экологик жараѐнларнинг қонуниятлари Юқорида келтирилган мисоллардан кўринадики, ҳамма жараѐнларга ночизиқлилик хос бўлиб, бу ўз навбатида ўз-ўзини ташкиллаштирувчи ҳар хил жараѐнларда тузилмавий изоморфизмнинг мавжудлиги ҳақида таъкидлаш имконини беради. Демак, ўз-ўзича ташкилланувчи жараѐнларнинг энг умумий қонуниятларини тушинишда универсал моделга зарурат туғилади. Бу масала билан боғлиқ равишда ҳозирги замон математикаси усулларидан, масалан, ночизиқли дифференциал тенгламалар, ўз-ўзича ташкилланиш келиб чиқадиган ҳар хил жараѐнларни ночизиқли тенгламалар ѐрдамида ўрганади. Мазкур тенгламаларни ечмасдан ҳам уларда акс эттирилган жараѐннинг сифатий янги белгилари ҳақида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Маълумки, ўз-ўзича ташкилланувчи жараѐнларда ушбу ҳолатлар кузатилиб, яъни «тизимда кучли мувозанатсизлик ҳолатининг юзага ке Кейинги масала, ўз ўзича ташкилланувчи тизимларни ўрганиш ва моделлаштиришда фалокатлар назариясининг 1 аҳамияти. Бу назарияда «фалокатнинг математик модели ҳар хил ҳодисалардаги ташқи шароитларнинг ўзгаришига тизим ҳолатининг сакрашсимон ўзгариши билан жавобининг баъзи бир умумий белгиларини кўрсатиб беради», яъни ўз-ўзича ташкилланувчи жараѐн тизимининг фалокатидан сакрашсимон тарзда чиқиши натижасида тизимнинг янги барқарор сифатга ўтишини кўрсатиб беради. К.Алиева фалокатлар назарияси «фан учун нафақат янги тил, балки тафаккурнинг янги даражаси, табиий-илмий, техник, гуманитар тадқиқотлар методологиясининг янги босқичи» 2 эканлигини айтиб ўтади. Бизнинг фикримизча, бунга қўшимча сифатида фалокатлар назарияси табиий, ижтимоий тизимлардаги ночизиқликни акс эттирувчи математик, мавҳум про Мандельброт фрактал ҳақида «Нега баъзан геометрияни совуқ ва қуруқ деб аташади? Бунинг сабабларидан бири унинг булут, тоғларни, дарахт ѐки денгиз соҳилини таъсвирлай олмаганлигидандир. Булут – бу сфера эмас, тоғлар – конус эмас, соҳил - айлана эмас, дарахтнинг қобиғи текис эмас, олов тўғри ҳаракатланмайди ... Табиат бизга фақат оддийликни эмас, балки умуман бошқача мураккабликни намоѐн этади. Бу каби объектларнинг мавжудлиги эса бизга уларнинг шаклларини ўрганишга даъват этади» 1 . Фрактал геометрия фақат чизиқли математика ва Евклид геометрияси нуқтаи назаридан 3 тартибсизлик (тузилмага эга эмас) ҳисобланувчи феноменларни ўрганиш усулларидан биридир. Бу назарияга кўра, муҳит табиати, унинг тузилмаси кўп сонли ҳар хил шаклларни яратишга имкон беради. Синергетик нуқтаи назардан, дунѐнинг ўз Кейинги масала, ўз-ўзича ташкилланувчи тизимларни моделлаштиришда математик методларнинг бири, топослар назарияси ва категориялар назарияси билан боғлиқ. Бу назариялар синергетик тамойилларни қўлланишга имконият беради. Аммо, уларда синергетик тамойиллар кам қўлланилишига қарамай, ўз ўзича ташкилланувчи тизимларнинг адекватли моделлаштириши ҳақида муаллиф Ф.Гурбанов «… топослар назарияси ( ва категориялар назарияси) ҳозирги замон соф назариялар туридан эмас, балки шундай назарияларнинг синтези, яъни бифуркация назариясининг флуктуация назарияси билан бирлашган ҳолда қўлланилиши, ... ўз навбатида топослар назарияси келажакда тирик ва нотирик табиатдаги ўз-ўзича ташкилланувчи тузилмаларнинг умумий мавҳум-математик назарияси бўлиши мумкин» 1 эканлигини таъкидлайди. Шунингдек бошқа масала, ўз- масала бўйича А.Г. Иванов-Ростовцев, А.Г.Колотило ва бошқа тадқиқотчилар D-SELF 3 назариясини ишлаб чиқдилар. Унда фанлар интеграциясидан табиат тизимлари микродунѐдан тортиб макродунѐгача, хўжайралардан тортиб популяцияларгача, организмлардан тортиб этник жараѐнларгача ўз-ўзича ташкилланишини ва ўз ўзича тартибга солиниши тадқиқ этилади. Мазкур назария ҳақида К.Я. Кондратов: «Мазмунан усулнинг универсаллиги, ҳар хил табиат тизимларида асосий умумий хусусиятларнинг (ривожланишнинг тебранма характери, цикллиги динамика, нарса, модда ва ахборот алмашинуви, тузилманинг иерархиялиги ва ҳ.к.) юзага келиши бир хиллигига асосланган» 1 , - деб таъкидлайди. Юқорида баѐн этилганлардан келиб чиқиб ночизиқли моделлаштиришга қуйидагича таъриф берамиз: ночизиқли моделлаштириш – ўрганилаётган объектнинг 24 3. Илмий ижод ва ҳодисаларни башорат қилишда синергетиканинг ўрни Воқеликни ўрганишга ижодий муносабатда бўлиш маълум даражада у ѐки бу ҳодисани олдиндан кўра билиш, айтиб бериш қобилиятига ҳам боғлиқ. Масалан, ―тасодиф‖ ҳам фаннинг, ҳам фалсафанинг асосий категориясидир. Классик, ноклассик, постклассик фанда ҳамда бунга мувофиқ равишда фалсафада ҳам бу категория турлича талқин қилинган. Ҳозирги вақтда у ҳам объектив воқелик, ҳам билиш жараѐнининг жиддий моменти сифатида талқин қилинади. Бу категориянинг эволюцияси ва фан ривожланишидаги аҳамияти ѐритиб берилган. Ибн Сино тасодиф ва заруриятни тенглаштириш ҳақиқатга тўғри келмайди деб ҳисоблаган. Аллома ижодиѐтини тадқиқ этган Л.Гудман, Ибн Сино мазкур таълимотида Арасту илмий детерминизми ва ислом илоҳиѐтидаги метафизик ―тасодиф‖ тушунчас вужудга келиши. ―Тасодиф‖ тушунчасининг юқорида келтирилган таърифлари у ҳақидаги ҳозирги давр тасаввурларига ҳамоҳанг, деб ўйлаймиз. Масалан, И.Пригожиннинг фикрига кўра, синергетикага доир дунѐ ҳақидаги янги, инқилобий қараш табиий ҳодисаларнинг тасодифийлиги, қайтарилмаслиги кабиларга доир тушунчаларимизнинг ўзгариши билан боғлиқ, бунинг натижасида биз энтропия ҳақида янги тасаввурларга эга бўламиз ҳамда вақт ҳақидаги тасаввурларимиз тубдан ўзгармоқда. Соҳалараро фан сифатидаги синергетикада алоҳида фан ютуқлари бошқа фанлар намояндаларига тушунарли бўлиши мумкин, деб тахмин қилинади. Чунончи, синергетикани эволюциянинг умумий қонуниятлари, ҳар қандай табиатга эга тизимларнинг шаклланиши билан боғлиқ масалалар қизиқтиради. У хусусий фанларга тегишли қонунлар ва алоқаларнинг умумийлигини 10-15 йил бурун пайдо бўлган нанофан, нанотехнологияларнинг фалсафий-методологик таҳлили кўрилаѐтган мавзуни кенгроқ ѐритишга ѐрдам беради. Нанофан физика, кимѐ, биология, металлшунослик, электрон ва компьютер техникалари туташган жойида вужудга келди. Фан соҳалариаро амалга ошириладиган тадқиқотларнинг ўзига хос хусусияти наноўлчамли объектларга хос умумий қонуниятлар ва алоқаларни ифодалайди. Нанофан атом, молекула ва молекуладан катта ўлчамли оралиқ (диапазон)даги микрообъектлардан, принципал жиҳатдан янги молекуляр (аниқроғи молекуладан катта) тузилишга эга йирик тузилмалар пайдо бўлиши жараѐнини тадқиқ этади. Улар сунъий йўл билан яратилади ва умуман янги физикавий, кимѐвий ҳамда биологик хусусиятларга эга бўлиши улар билан боғлиқ ҳодисалар билан тавсифланади 1 . Нанообъектлар, алоҳид Ҳозирги пайтда нанообъектларнинг атроф муҳит билан ўзаро таъсири ўрганилмоқда. Нанотузилмаларни шакллантириш ва бунинг асосида ноѐб жиҳатларга эга материаллар яратиш нанотехнология усуллари асосида амалга оширилмоқда 1 . Нанотехнологиялар фан ва техниканинг барча соҳаларига кириб бормоқда. Нанофан, нанотехнологиялардан фойдаланиш биология, тиббиѐт, металлшунослик, кимѐ, физика ва бошқа фан соҳаларида ҳайратда қолдирадиган муваффақиятларга олиб келмоқда. Чунончи, организм тўқималарига шикаст етказмайдиган, кичик тиббий зондлар, тирик организмларга дори ва ҳаттоки генларни киритишнинг янги тизими, учувчисиз қирувчи самолѐт, унинг жанговар жиҳатларини ошириш билан бирга, оғирлигини тонналарга камайтириш, баъзи нанотузилмалар ЭҲМнинг ишлаш қобилиятини миллион карра кучайтириши мумкин ва ҳ.к. Б Ўзбекистон Республикасида нанофан муаммолари Фанлар академияси қошидаги қатор институтлар ва университетлар томонидан тадқиқ этилмоқда. 29 4. Синергетикада макон ва вақт муаммоси Фалсафанинг асосий тушунчаларидан бири ―макон‖ ва ―вақт‖дир. Фан тарихида маконнинг хусусиятлари қуйидагича белгиланди: бўшлиқ (Демокрит, Эпикур, Лукреций), чексизлик (Эпикур), мутлақ сукунат, узлуксизлик, жисмни қамраб олиш, жисмдан таъсирланмаслик, жисмдан жисмга таъсир кучининг бўшлиқ орқали жуда тез ўтиши, материянинг моҳиятли хоссаси (Ибн Сино), ҳажмга эга жисм чегараси (Ибн Сино), жисм кўлами (Беруний), турли жисмларнинг жойлашуви (Лейбниц). Вақтнинг хоссалари деганда қуйидагилар тушунилган: борлиқнинг субъектив сезгилари (қадимги мутафаккирлар); уч ўлчовли материя атрибути (Ибн Сино); жисм ҳаракатининг миқдори, ҳодисаларнинг алмашуви, кетмакетлик тартиби (Ибн Сино); элемент зарраларига ва бир-бирига айланиши (Беруний); ҳаракат билан боғланган субстанциядир. Реляцион концепция бўйича ―фазо‖ объектларни ташкил этувчи нуқталарнинг ўзаро жойлашиш тартибини ифода этиб, у борлиқнинг нисбий барқарор хусусиятлари мажмуасини англатади. С.Б. Луковкиннинг таъкидлашича 1 , ахборот материяни ифодаловчи аксарият атрибутларни ўз ичига олади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, ахборотни таҳлил қилишда ҳам субстационал ва реляцион концепциялар асосида ѐндашиш, ахборотнинг чекланган ѐки чекланмаган табиатини аниқлаш мумкин бўлади. Маконнинг хусусиятлари, моҳияти жиҳатидан, топологик ва метрик хусусиятларга бўлинади. Маконнинг топологик хусусиятлари борлиқнинг сифатий–фазовий–хусусиятларини, метрик хусусиятлари эса борлиқнинг миқдорий фазовий хусусиятларини ифодалайди. Маконнинг метрик хусусиятларига: кўлам, бир жинслилик, изотроплик, эгриланга ифодалайди. Вақтни ўлчаш бугун бутун ер шарида стандартлаштирилган. Ахборотда макон ва вақт нуқати назаридан турли даражадаги маълумотларни қабул қилиш ѐки узатишда кетма–кетлик, алмашинувнинг давомийлиги, узлукли ва узлуксизлиги кабиларни аниқлашга қаратилган фаолият мезонлари тартибга солинмоқда. Бундан кўринадики, вақтнинг асосий хусусиятларига вақтнинг давомийлик, бир ўлчамлилик, орқага қайтмаслик, чизиқли тартибланганлик кабилар киради. Бирор объектдаги вақтнинг ўтиши шу объектнинг ҳаракатланиш тезлигига ва объектни ташкил этувчи моддалар зичлигига боғлиқ. Ахборот қанчалик тезликда ҳаракатланса, унда вақтнинг ўтиши, нисбатан тинч турган объектларга қараганда шунчалик секин ўтади. Фалсафада вақтнинг моҳиятига тўрт хил ѐндашиш ва унда тегишлича тўрт хил концепция мавжуд. Ушбу концецияла эга экан. Вақтнинг орқага қайтмаслиги масаласи ҳам шундай, бу эса синергетиканинг асосий ғояларидан биридир. Ньютоннинг классик механикасида вақт орқага қайтарилиши мумкин. Келгусида содир бўладиган воқеалар вақт орқали қандай билинса, бўлиб ўтганлари ҳам шундай билинади. Масалан, Муҳаммад ал-Хоразмий ўзининг тарихга бағишланган китобида қадимги замонларда бўлиб ўтган табиий ва ижтимоий воқеа ҳодисаларнинг вақтларини аниқлаб берган. Беруний эса ўзининг «Осори боқия» асарида Ерда бўлиб ўтган буюк тўйфон вақтини ўлчаган. Улуғбек ўзининг «Зиж» асарида келгусида бўладиган Қуѐш ва ой тутилишлари вақтини белгилаган. Аммо бу тадқиқотлар самовий жисмлар ҳаракатининг кинематикаси ва геометрияси ѐрдамида амалга оширилган. Ньютон эса динамиканинг асосий қонуни асосида иш юритган. Вақтга нисбатан бу б 3. Ньютон динамикасида вақт бўш қувурга ўхшайди: қувурнинг у ѐки бу бошини қия қилиб қўйса, ҳеч нарса ўзгармайди. Термодинамикада эса қувур гўѐ бензин билан тўлдирилган. Бензин қия қилиб қўйилган қувурдан пастга оқади. Қувурнинг тескари томонини кўтариш мумкин эмас, бинобарин вақт ўтиши билан бензин тамом бўлади; оқиш фақат бир томонлама. 4. Дарвинизмда, эволюция таълимотида бунинг тескариси: гўѐ энергия бир томонга пастга эмас тепага оқади. Яъни тирик организм вақт ўтиши билан борган сари ривожланиб боради. 5. Фан, техника ва технологиянинг ривожланиши ҳам бир томонлама — фақат олға боради. Синергетикада, макон ва вақт структураси макроскопик тартибга келиш жараѐнида мураккаб чизиқсиз тизим сифатида тушунилади. Бу тизим мувозанат ҳолатидан узоқлашиб, ўзига хос танглик нуқтасига (бифуркаци маҳсулотдир. Одамлар детерминациялашган ижтимоий муносабатларга тортилган бўлиб, шу туфайли макон шакл, функция ва ижтимоий аҳамият касб этади‖ 1 . Хўш, маконга ижтимоий амалиѐт нуқтаи назардан қараганда, унинг нима эканлигини ва тарихий-ижтимоий аҳамиятини қандай аниқласа бўлади? Ижтимоий воқеликда макон фундаментал аҳамиятга моликдир. Бугунги кунда ахборот макони бутун дунѐни қамраб олмоқда. У ижтимоий бирликка етакловчи омил бўлиб, қонун-қоида ва кодлар мажмуини инсонлар бирбирини тушуниш учун ишлаб чиқадилар, шу асосда, табиийки, маданий ҳамжамиятнинг чегаралари белгиланади. Ижтимоий назария нуқтаи назаридан қараганда, макон жамиятнинг ифодасидир. Инсоният жамиятида таркибий ўзгаришлар юз бермоқда ва шу асосда фараз қилиш мумкинки, ҳозирги замонда маконнинг янгидан янги шакл ва жараѐнл барча амалиѐтларни бирлаштирувчи макондир. Тадқиқотларга кўра ―айнан аниқ– равшан равишда моддий тасдиғини топган ―бир вақтлик‖ маконнинг жамиятга нисбатан маъносини белгилаб беради‖ 1 . Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, ижтимоий амалиѐтда маконни билим, ахборотлар оқимини сақловчи элементлар мажмуасидан иборат ҳамда вақтни бўлиниши ижтимоий амалиѐтларнинг моддий таянчи сифатида тасаввур қилиш мумкин. Имкониятлар макони структуранинг бир бутунлик сифатида шаклланишида бўлакларнинг ўзаро таъсирига асосланган. Имкониятлар маконида фаолиятнинг ―кантакт(алоқа)‖ муҳити вужудга келган, тўпланган, унда турли даражадаги ва турли аниқ фанлар билимлари алоқада бўлиши мумкин. 1 Ўша асар. – С.386. 36 Хулоса Синергетика – илмий тадқиқотларнинг фанлараро йўналиши, илмий жамиятда умумий қабул қилинган ғоялар ҳамда илмий тадқиқот усуллари (андозалари)нинг муайян мажмуи, дунѐга мутлақо янгича қарашни ва ривожланиш жараѐнларини янгича тушунишни жорий этувчи илмий парадигма. Кибернетика ҳамда системалар умумий назарияси билан тарихий алоқага эга бўлган синергетика объектив борлиққа янгича қарашдан келиб чиқади. Синергетика ғоялари И. Пригожин мактаби вакиллари томонидан фаол ишлаб чиқилган. Синергетика фанлараро ѐндашув доирасида ўз-ўзини ташкил этувчи структуралар юзага келиши ва ривожланишининг умумий принципларини кўриб чиқиш билан шуғулланади. Синергетиканинг энг муҳим қоидаси шуки, ўз-ўзидан ташкил бўлишнинг турли-туман ҳодисалари айни бир универсал қоидалар ва қонунларга бўйсунади. Ночи Моҳият ҳодиса орқали намоѐн бўлиб, ҳодиса эса моҳиятнинг ташқи ифодаланиши экан, воқеликдаги ночизиқли ҳодисаларнинг моҳияти ҳам ночизиқлидир. Мазкур моҳиятни очишда уни адекватли акс эттирадиган тушунчалардан бири ночизиқли тушунчасининг гносеологик мавқеи катта. Воқеликнинг нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини билишда ночизиқли моделлаштириш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Сабаби, мазкур метод мураккабликни билишда адекватли билиш усули ҳисобланади. Ночизиқли моделлаштириш – урганилаѐттган объектнинг хоссалари ва ҳолатини адекватли акс эттирувчи ва у орқали, воқеликнинг ночизиқли моҳиятини билиш жараѐни сифатида, объектнинг ички қарама-қарши алоқадорликларини, унинг ривожланишини, белгиловчи тамони ҳисобланган моҳиятни тўхтовсиз, узлуксиз очишдан ва билишдан иборат булган билиш усулиди Жамият тараққиѐтини мазкур контексда теран фалсафий англаш ва тушунуш, шу орқали бугунги кунда жамиятмизнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожланишида методологик усул сифатида татбиқ этиш, ушбу негизда Ўзбекистон Республикасининг барқарор, сифатий тараққиѐтига, жамиятимизнинг ушбу йўналишдаги мақсадларини амалга оширилишига хизмат этади. 39 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Веревичев И.И. Методологические вопросы математического моделирования экологических систем: Автореф. дис. … канд. филос. наук. - М.: 1986. -15 с. 2. Милов Ю. Парадигма нелинейности в методологии физико- 3. математического познании: Автореф. дис. ... кан. филос. наук.1992. -11 с. 4. Курдюмов С.П., Князева Е.Н. Квантовые правила нелинейного синтеза коэволюционирующих структур // Философия, наука, цивилизация. Москва: Эдиториал Урсс, 1999. -222-230 с. 5. Луи де Броиль. По тропам науки. - М.: 1962., -317 с. 6. художественного творчества. - СПб.1999. 7. Шаҳар аҳолисининг тузилмасини ва шаҳарнинг ўз ўзича ҳосил бўлиши ўсишини ўз-ўзича ташкилланишнинг синергетик тамойиллар нуқтаи назардан тадқиқ этади. // Portugali J. Benenson 1. and Omer I. Sosiospatial Reside
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha