Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Социология

Продавец

Bohodir Jalolov

Социология фанининг юзага келиши ва тараққий этиши

Купить
СОЦИОЛОГИЯ ФАНИННГ ЮЗАГА КЕЛИШИ ВА ТАРАҚҚИЙ ЭТИШИ Социология фаниннг юзага келиши ва тараққий этиши www.arxiv.uz Режа 1. Антик дунё социологияси. 2. . Қадимги Шарқдаги социал қарашлар ( Хитой, Ҳиндистон ) ва Ўрта асрларда Шарқ мутафаккирларининг социологик қарашлари. www.arxiv.uz Антик дунё мутафаккирларининг ижтимоий қарашлари  Суқрот (эр.ав. 470-399) нинг ижтимоий қарашларини қуйидаги фикрлардан билса бўлади.  “ Ҳар қандай ёмонликнинг илдизи нодонликда»,  «Ҳақиқатга- баҳс орқали эришиш мумкин». www.arxiv.uz  Афлотун (эр.ав 427–347) фикрича оламда «ғоялар дунёси» бирламчи бўлиб, моддий дунё эса унинг маҳсули, соясидир. «Ғоялар дунёси» замон ва маконга боғлиқ бўлмай, у мангу ҳаракатсиз ва ўзгармас, ҳақиқий дунёдир. «Ғоялар дунёси»да энг олий ғоя – яхшилик ва бахт ғояси – худодир. Бошқа ғояларнинг ҳаммаси у билан боғлиқ. www.arxiv.uz  Арасту (Аристотел. эр.ав. 384– 322). Унинг таълимотича, жамиятнинг қул  ва қул эгаларига бўлиниши, қулдорларнинг ҳукмронлиги ва қулларнинг  қуллиги табиий ҳолатдир. Ахлоқий фазилатлар фақат эркин кишиларга,  қул эгаларига хосдир. У халқни 2 йўл билан: қўрқув уруғини сочиб;  меҳр-муҳаббат қозониб бошқариш мумкин дейди. www.arxiv.uz Будда (буддизм) - жаҳон динларидан бири бўлиб,  асосан Ҳиндистон,Непал, Бирма, Японияда кенг  тарқалган. У эр.ав 6-асрда Шимолий Ҳиндистонда  ҳам ривожланган. Будда таълимотидаги  социологик ғояларга кўра, инсон ҳаёти – ёвузлик ва  азоб-уқубатдан иборат, азоб- уқубат чекишнинг  сабаблари эса истак ва эҳтиросдадир, ана шулардан  қутилмоқ керак. Будда таклиф қилган «қутилиш»  йўли диндор киши учун «тақводорликка  интилиш» ва «яхшилик билан ҳаёт кечириш»га  бориб тақалади. www.arxiv.uz  Заратуштра (Зардўшт). Милод. ав 6-асрдан то милоднинг  3-асригача бўлган дуалистик дунёқараш марказида зардўштийлик  таълимоти ётади. Зардуштлик фақат дин бўлиб қолмай,  балки ўша даврнинг ҳукмрон мафкураси, ижтимоий-сиёсий,  ахлоқий-фалсафий қарашлари ифодаси ҳамдир. Зардўштийликнинг  назарий асоси «Авесто» адабий ёдгорлиги ҳисобланади.  «Авесто»да қадимги кишиларниннг табиат ва уни билиш  йўллари ҳақидаги тасаввурлари умумий тарзда ифода этилган.  «Авесто»да афсонавий тасаввурлар билан бирга кишиларнинг  ҳаётий тажрибалари ҳам ўз ифодасини топган. Китобда инсон  ва жамият, ижтимоий муносабатлар ҳақида  қизиқарли маълумотлар берилган. «Авесто»да инсон, меҳнат  деҳқончилик каби эзгу ишлар улуғланади. Заратуштра (Зардўшт). Милод. ав 6-асрдан то милоднинг 3-асригача бўлган дуал  Конфуцийлик (551–479) - миллодан ав. V-III асрларда  вужудга келган таълимотдир. У қадимги  Хитойдаги ижтимоий- фалсафий фикр  ривожига катта ҳисса қўшган. Бу таълимот Хитой,  Бобил, Миср мамлакатларида кенг тарқалган.  Конфуцийнинг фалсафий ва социологик  қарашларида ахлоқий масалалар марказий ўринда  туради. «Ҳамма одамлар бир- бирларидан  фарқланадилар» -, янгини билиш учун – эскини  ўрганиш керак», «мулоҳазасиз таълимот  фойдасиздир, таълимотсиз мулоҳоза  бўлмайди» www.arxiv.uz Абу Наср Форобий (873-950) “ Фозил шаҳар аҳолиси қарашлари ҳақида китоб” асарида  «Фозиллар шаҳрининг биринчи бошлиғи - шу шаҳар аҳолисига имомлик қилувчи оқил киши бўлиб, у табиатан 12 хислат, фазилатни ўзида бирлаштирган бўлиши зарур», дейди. www.arxiv.uz  1.Ҳокимнинг тўрт мучали соғ-саломат бўлиб, ўзига юкланган  вазифаларни осон бажариши лозим;  2.Нозик фаросатли;  3.Хотираси яхши;  4.Зеҳни ўткир, зукко;  5.Фикри тиниқ, сўзлари чиройли;  6.Билим-маърифатга ҳавасли бўлиши;  7.Таом ейишда, ичимликда, аёлларга яқинлик қилишда очофат  бўлмаслиги;  8.Ҳақиқатгўй;  9.Номусли, ориятли, олийҳиммат бўлиши;  10.Мол-дунё кетидан қувмайдиган;  11.Табиатан адолатпарвар, истибдод ва жабр-зулмни ёмон  кўрувчи;  12.Саботли, журъатли, жасур бўлиш, қўрқоқлик ва  ҳадиксирашларга йўл қўймаслик каби хислатлардир. Булар: www.arxiv.uz  “ Маданий жамият ва маданий шаҳар шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб - ҳунарда озод, ҳаммага баравар бўлади, кишилар ўртасида фарқ бўлмайди, ҳар ким ўзи озод бўладилар” - каби фикрлари Фаробийнинг жамият ҳаётини чуқур таҳлил қилганлигидан далолат беради. www.arxiv.uz Абу Райҳон Беруний  Абу Райҳон Беруний ўзининг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Минерология”, “Ҳиндистон” асарларида ижтимоий ҳаёт масалаларини ёритган.“Минералогия” асарининг муқаддимасида инсон ва унинг ижтимоий адолат тўғрисидаги қимматли фикрларни баён этган. www.arxiv.uz Ибн Сино  Ибн Сино ўзининг бир нечта фалсафий рисолаларида инсонлар ўртасидаги ижтимоий, маънавий, аҳлоқий муносабатларни атрофлича ёритиб берган. Мутафаккирнинг “Соломон ва Ибсол”, “Юсуф қиссаси” каби асарлари бунга мисол бўла олади. www.arxiv.uz  араб тарихчиси ва мутафаккири. У ўзининг асарларида  «Социология» (араб.илм ал-ижтимоъ) фанига оид дадил  фикрларни ўртага ташлаган ва Шарқда ҳақли равишда шу фан  асосчиларидан бири ҳисобланади. Унинг «Китоб ул-Ибар»  (1370) асарининг муқаддимақисмида тарихий социологик назарияси баён этилган. У инсоният ижтимоий фикри тарихида биринчи бўлиб, жамият, унинг ички ривожланиш қонуниятлари ва тараққиёт анъаналари ҳақидаги фанни яратди. Шарқнинг етук социологи бўлган.  Ибн Халдун «Муқаддима» (1381) асарининг «Кириш» қисмидаги дастлабки бўлимни «Кишиларнин гумумий ижтимоий ҳаёти тўғрисида» деб номлаган. Ибн Холдун www.arxiv.uz Заҳриддин Муҳаммад Бобур  “ Бобурнома” асарида ўз даври ижтимоий ҳаёти воқелигини, инсон шахси хусусиятларини, яхши ва ёмон томонларини, Андижондан – Ҳиндистонга қадар бўлган улкан ҳудудида яшаган халқларнинг ижтимоий жиҳатларини шахсий кузатишлари, илмий тадқиқотлари асосида ўрганган ва ёзиб қолдирган. www.arxiv.uz Юқорида номлари зикр этилган буюк мутафаккирлар яшаган даврда социология ҳали мустақил фан сифатида шаклланмаган эди. Уларнинг ижтимоий ҳаёт жараёнлари тўғрисидаги илмий тадқиқотлари натижалари эса ижтимоий – фалсафий қарашлар тарзида намоён бўлган. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Millatlararo munosabatlar muhitida ijtimoiy ish
  • Yoshlar subkulturasi – qiziqish yoki og‘ishlarning namoyon bo‘lishi
  • Gerontologiya fan sifatida
  • Ijtimoiy moslashuv tushunchasi va mohiyati
  • Sotsiologik tadqiqotlar metodologiyasi, metodi, texnikasi va protsedurasi tushunchalarining tavsifi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha