Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 42.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Судлар томонидан алоҳида тартибда кўриладиган ишларнининг кўрилишида процессуал хусусиятлар

Купить
Судлар томонидан алоҳида тартибда кўриладиган ишларнининг кўрилишида процессуал хусусиятлар Режа: Кириш 1-БОБ. ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИНГ ЖИНОЯТЛАРИ ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ 2-БОБ.ТИББИЙ ЙЎСИНДАГИ МАЖБУРЛОВ ЧОРАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ МАСАЛАЛАРНИ КЎРИШ ТАРТИБИ 3-БОБ.ЯРАШУВ ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ИШ ЮРИТИШ 4-БОБ.ИШНИ СУДГА ҚАДАР ЮРИТИШ БОСҚИЧИДА АМНИСТИЯ АКТИНИ ҚЎЛЛАШ Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Кириш Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгандан сўнг давлатимизнинг ҳар бир соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Мамлакатимизда ислоҳатларни босқичма-босқич амалга оширишни қатьиятлик билан олиб борилганлиги туфайли, бозор иқтисодиёти тизимини барпо этиш, ҳуқуқий-демократик давлатнинг ижтимоий мунасобатларини шакллантириш йулида жиддий ютуқларга эришилди. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов XXI асрнинг дастлабки йилларида «мамлакатимизнинг ривожланиш стратегияси, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устувор йуналишларидан бири мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини янада либераллаштиришдир» 1 деб кўрсатиб ўтди. Ҳуқуқий давлат ва демократик жамият қуриш Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналт этган шахсларга нисбатан қонун билан белгиланган таъсир чораларини қўллаш ҳамда ҳуқуқбузарликларга қарши курашни такомиллаштириш йўлларини излашга қаратилган. «Қонунчилик ва ҳуқуқ тартибот тантана қилмас экан, ҳуқуқий давлат қуришни тасаввур қилиб бўлмайди» 3 . Ишлаб чиқилган барча қонунлар - Конституцияга, Конституциямиз эса халқ манфаати, жамият манфаатларига тўла мос келади. 3 Каримов И.А. “Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. // Ўзб: миллий истиқлол, иқтисодиёт, сиёсат, мафкура. Т. 1 -Т.: “Ўзбекистон”, 1996 . – Б. 321. 3 §.1. Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби мураккабпроцессуал хусусиятга ишлардан ҳисобланади. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 547-моддасида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби келтириб ўтилган. Мазкур моддага асосан Жиноят қилгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларни юритиш тартиби умумий қоидалар, шунингдек, ушбу Кодекснинг 548-564-моддалари асосида белгиланади. Вояга етмаганлар қонундаги фуқаролик лаёқатини тўла амалга ошириш ёшига етмаган, яъни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган ўзининг ҳуқуқ, эркинлик ва юридик мажбуриятларини тўла ҳажмда амалга ошира олмайдиган шахслардир. Вояга етмаганларнинг жин қоидаларининг минимал стандартлари», Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 23-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 сентябрдаги «Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» қарорларидаги қоидалар эътиборга олинади. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 548- моддасида вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича исботланиши лозим бўлган ҳолатлар тартибга солинлаган ҳисобланиб, унга асосан дастлабки тергов ҳаракатлари ва суд муҳокамаси даврида вояга е маганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишлар бўйича қуйидагилар исботланиши лозим: 1) вояга етмаган айблану исботлаш предмети элементини аниқлаш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эгадир. Вояга етмаган шахсга жиноят содир этишда иштирок этишнинг таклиф қилишнинг ўзиёқ ЖКнинг 127-моддасида кўзда тутилган жиноятга суиқасд қилиш таркибини ташкил этади. Вояга етмаганнинг жиноятлари ҳақидаги ишни юритишда қонуний вакилнинг қатнашиши шарт. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига суриштирувчи ёки терговчининг қарори бўйича вояга етмаган шахсни гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида биринчи сўроқ қилиш пайтидан бошлаб йўл қўйилади. Қонуний вакилнинг ишда иштирок этишига йўл қўйилганда унга ушбу Кодекснинг 61-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлар тушунтирилади. Қонуний вакил ўз ҳаракати билан вояга етмаган шахснинг манфаатига зарар етказади деб ҳисоблаш учун асос бўлса, суриштирувчининг, терговчининг қарор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини ўз ташаббуси билан таъминлашга мажбур. Гумон қилинган шахс, айбланувчи ва судланувчи ўз хоҳиши билан ҳимоячи танлашга ҳақли. У ҳимоячи танлашни ўзининг қонуний вакилига, қариндошларига ва таниш-билишларига топшириши, шунингдек, бу борада суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судга мурожаат этиши мумкин. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг мурожаатига биноан адвокатлар бюроси, ҳайъати ёки фирмаси адвокатга ишда иштирок этиш тўғрисида топшириқ беради. Бундай адвокат ҳимоячи сифатида иштирок этгани учун ҳимояланаётган шахсдан ёхуд суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарори, суднинг ажримига мувофиқ давлат ҳисобидан ҳизмат ҳақи (гонорар) олади. Вояга етмаган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчини ҳимоячининг иштирокисиз сўроқ қилиш, шунингдек Сўроқ қилиш чоғида терговчининг рухсати билан вояга етмаганнинг қонуний вакили иштирок этиши мумкин. Ҳимоячи ва қонуний вакил гумон қилинувчига ва айбланувчига саволлар беришга ҳақли. Сўроқ охирида ҳимоячи ва қонуний вакил баённома билан танишиш ва у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдиришга ҳақлидир. Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишга кетган умумий вақт, кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда, олти соатдан ошмаслиги керак. Вояга етмаган айбланувчини сўроқ қилишда терговчи ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра педагог ёки психолог иштирок этиши мумкин. У терговчининг рухсати билан айбланувчига саволлар беришга, сўроқ тугаганидан сўнг эса, сўроқ баённомаси билан танишиб, баённомадаги ёзувларнинг тўғрилиги ва мукаммаллиги ҳақида ўз фикрл қаров остига олишни лозим даражада амалга оширишга қодир эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Ота-оналар, васийлар, ҳомийлар ўзларининг касалликлари, иш билан банд эканликлари, вояга етмаган шахс билан ўзаро муносабатлари ёмонлашганлиги ва шунинг оқибатида унинг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлай олмасликлари сабабли вояга етмаган шахс ўз қаровларида бўлишидан истаган вақтда воз кечишга ҳақлидир. Ота-оналардан, васийлардан, ҳомийлардан болалар муассасаси раҳбарларидан вояга етмаган шахсни қаровга қабул қилиш ҳақида тилхат олинаётганда улар ушбу эҳтиёт чораси қўлланишига асос бўлган айбловнинг моҳияти, айбланувчига тайинланиши мумкин бўлган жазо ва вояга етмаган шахс содир этиши эҳтимол тутилган қилмишларнинг олдини олиш мақсадида қаровга берилганидан кейин у худди ана шу хатти-ҳаракат таъсир этиши мумкин бўлган ҳолатлар текширилаётганда суд ўз ажрими билан уни суд залидан чиқариб туришга ҳақли. Вояга етмаган шахс суд залига қайтарилганидан сўнг раислик қилувчи унга йўқлигида бўлиб ўтган муҳокама мазмунини етарли ҳажмда ва шаклда маълум қилади ва унинг йўқлигида сўроқ қилинган шахсларга савол бериши учун вояга етмаганга имконият яратиб беради. Таъкидлаш лозимик, ЖКнинг 87-моддаси биринчи қисмига кўра, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган вояга етмаган шахс, агар содир этган қилмишининг хусусиятлари, айбдорнинг шахси ва ишнинг бошқа ҳолатларини эътиборга олиб, уни жазо қўлламасдан туриб ҳам тузатиш мумкин деган хулосага келинса, жавобгарликдан озод қилиниб, иш вояга етмаганлар ишлари билан шуғулланувчи комиссияда кўришга топширилиши мумкин. ЖКн етказилган зарарни ўз маблағи ҳисобидан ёки меҳнати билан тўлаш ёки бартараф қилиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора агар етказилган зарар белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса қўлланилади. Бошқа ҳолларда етказилган зарар фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида ундирилади; в) вояга етмаганни махсус ўқувтарбия муассасасига жойлаштириш. §.2. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 565- моддасида Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби келтириб ўтилган. Мазкур моддага асосан Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги масалаларни кўриш тартиби збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг умумий қоидалари, хавфли қилмиш содир этган руҳий касалликка учраган шахсларга нисбатан қўлланиб, ўзида жазо элементларини ифодаламайди, шахсни тўғри йўлга солиш ва қайта тарбиялаш мақсадларини кўзламайди. Ушбу чоралар шахсларни даволаш, уларнинг ижтимоий хавф туғдирувчи руҳий ҳолатларини тузатиш ва улар томонидан янги ижтимоий хавфли қилмиш содир этилишининг олдини олиш мақсадларида қўлланилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қуйидаги зарур хусусиятларга эга: - бу чоралар руҳий касалликка чалинган шахс, унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакилларининг хоҳиш-иродасидан қатъи назар қўлланилади; - беморнинг маълум бир шахсий эркинликларини чеклайди; - мазкур чорани қўллаш учун биринчи инстанция судининг ажрими талаб этилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига қуйидагилар киради: а) руҳий касалликка ч бўлимига жойлаштирилади. Умумий турдаги шифохонага ётқизилган шахсни шу турдаги бошқа шифохонага кўчириш масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади. Шахсни бир махсус турдаги тиббий муассасадан бошқасига ўтказиш масаласи эса Ички ишлар вазирлигининг буйруғи асосида амалга оширилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун қуйидаги шартларнинг мавжудлиги талаб этилади:  жамоат учун хавфли бўлган ҳаракатнинг мавжудлиги ҳамда мазкур ҳаракатнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги исботланиши;  шахснинг жиноят содир этганда ёки ундан кейин руҳий касалликка чалинганлиги аниқланиши;  ушбу шахснинг касаллиги туфайли ва ижтимоий хавфли қилмишлари орқали жамоат учун хавфли деб тан олиниши. Ушбу шартлардан бирортаси мавжуд бўлмаса, суд шахсга нисбатан тиббий  шахс қилмиш содир этган вақтида сурункали руҳий касал эканлиги, руҳияти вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа касаллиги, шунинг оқибатида унинг ақли норасо ҳолатда бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларини идрок эта олмаганлиги ёки ўз ҳаракатларини идора қила олмаганлиги;  мазкур шахснинг дастлабки тергов ва суд муҳокамаси давридаги руҳий ҳолати. Юқорида келтирилган шартлардан бирортасининг мавжуд эмаслиги ушбу шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллашни инкор этади. Жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка чалинган шахслар жиноий жавобгарликдан озод этилмайдилар. Улар жазодан (агар руҳий бузилиш жиноят содир этилган сўнг, то ҳукм чиқарилгунига қадар юз берган бўлса) ёки жазони кейинчалик ўташдан (агар руҳий бузилиш жазони ўташ даврида юз берган бўлса) озод этилишлари Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан давлат мажбурлов чораси ҳисобланганлиги учун уларнинг қўлланилиши фақат дастлабки тергов ва суд муҳокамаси ўтказилганидан сўнг амалга оширилиши мумкин. Ақли норасо ва жиноят содир этгандан сўнг руҳий касалликка учраган шахсларнинг иши бўйича дастлабки тергов ва суд муҳокамаси 61-бобда кўрсатилган қўшимча шартлар билан биргаликда умумий қоидага кўра олиб борилади. Ақли норасо ҳолатда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахс жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги боис, унинг жиноят содир қилишдаги айбдорлик даражаси эмас, балки ижтимоий хавфли қилмишнинг айнан ушбу шахс томонидан содир этилганлиги исботланиши лозим. Бундан ташқари ижтимоий хавфли қилмишга боғлиқ бўлган бошқа ҳолатлар аниқланиши керак. Даст 1) шахс ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вақтда ўз ҳаракатларини идрок эта олмайдиган ёки идора қила олмайдиган даражада руҳий касаллик ҳолатида, руҳияти вақтинчалик бузилиш, ақли заиф ёки бошқа касаллик ҳолатида бўлганлиги; 2) шахс ҳозирги вақтда руҳий касаллик ҳолатида бўлиб, ҳукм қилиш ва жазолаш унга ахлоқ тузатиш жиҳатидан таъсир кўрсата олмаслиги; 3) ушбу касаллик сурункалими ёки шахс муайян вақт мобайнида тузалиши мумкинми; 4) шахс дучор бўлган руҳий касаллик яна ижтимоий хавфли қилмиш келтириб чиқариши ёки бунга сабаб бўлиши мумкинми; 5) шахс ўзининг руҳий ҳолатига кўра тўғри кўрсатув беришга, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, эксперимент ўтказиш ва бошқа тергов ҳамда суд ҳаракатларида иштирок этишга қодирми; 6) ҳозирги вақтда шахснинг ақли расоликни истисно қилмайдиган руҳий нуқсон Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишда суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор чиқарилган вақтдан бошлаб ҳимоячининг иштирок этиши шарт. Ишга киришган вақтдан бошлаб ҳимоячи, башарти ҳимояси остидаги шахснинг соғлиғи ҳалал бермаса, у билан ҳоли учрашишга ҳақли, шунингдек, ушбу Кодекснинг 53-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади. Суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижрога юборишдан олдин терговчи ёки суд у билан ҳимоячини таништириши ва унинг қуйидаги ҳуқуқларини таъминлаши зарур: тайинланган экспертни ёки умуман экспертиза муассасасини рад қилиш; муайян шахсни эксперт қилиб тайинлашни илтимос қилиш; экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйиш; экспертиза ўтказилаётганда қатнашиш учун рухсат моддасида ишни прокурорга ўтказиш ва судга ошириш тартиби келтрилган. Унга асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни терговчи уни судга ошириш тўғрисидаги қарор билан бирга прокурорга ўтказади. Судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни прокурордан олгач, уни збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 395-405-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан ўтказиладиган суд муҳокамасига тайинлайди. Суд мажлисига тайёргарлик ҳаракатларини суд раиси ёки у ишни топширган судья амалга оширади. Судья иш материаллари билан танишиб чиқади ва ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлайди. Судья суд мажлиси қаерда ва қачон ўтказилиши ҳақида прокурор, ҳимоячи, иши кўрилаётган шахснинг қонуний вакиллари ҳамда шу ишга дахлдор жабрланувчи, гувоҳла Суд тергови тамомланганидан сўнг суд тарафларнинг музокарасига ўтади. Музокарада прокурор, шунингдек, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари иштирок этадилар. Музокаранинг охирида ҳимоячи сўзга чиқади. Охирги эътироз билдириш ҳуқуқи ҳам унга берилади. Тарафларнинг нутқларини эшитиб бўлгач, судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага киради. §.3.Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича иш юритиш збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 582- моддасида ярашилганлиги муносабати билан кўриб чиқиладиган жиноят ишлари тартиби келтирилиб, унга мувофиқ ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 66 1 -моддасида назарда тутилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши мумкин. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ёки уларнинг қонуний вакили ЖК 66 1 -моддасида сан Агар ярашув тўғрисидаги ариза иш биринчи инстанция судида суд муҳокамасидан ўтказилаётганда берилган бўлса, суд уни дарҳол кўриб чиқишга киришади. Агар иш бўйича бир неча жабрланувчи бўлса, фақат барча жабрланувчилар билан ярашувга эришилган тақдирда, ярашув тўғрисидаги ишни юритиш мумкин. Аризани қабул қилиш пайтида суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жабрланувчига ёки унинг қонуний вакилига суд ярашувни тасдиқласа, у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтириши шарт. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, уларнинг қонуний вакилидан ярашув тўғрисида аризани олгач, суриштирувчи, терговчи, прокурор етти суткадан қолдирмай бу ҳақда гумон қилинувчининг ёки айбланувчининг розилиги билан ишни судга юбориши лозим. Ишни ўз вақтида судга юборм алоҳида ажрим чиқариши, агар суд бундай ишларни ўз вақтида кўрмаган бўлса, бу ҳақда юқори суд ажрим чиқариши лозим. Ишни ярашув тартибида кўриш учун судга юбориш тўғрисида суриштирувчи, терговчи, прокурор қарор чиқаради. Қарорда баён этилиши лозим бўлган ҳолатлар ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида кўрсатилган. Агар иш бўйича бир неча шахслар гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган, лекин уларнинг барчаси томонидан ярашув ҳақида ариза берилмаган бўлса, ишни ярашувга эришилган гумон қилинувчилар ва айбланувчиларга тааллуқли материаллари ярашув масаласини ҳал қилиш учун судга юборилади. Ишнинг қолган қисми бўйича дастлабки тергов умумий тартибда юритилади. Ярашув тўғрисидаги иш бу ҳақда қарор чиқарилгач уч суткадан кечиктирмай прокурорнинг розил оқибатларини англаганлигини ва етказилган зарарни бартараф этиш чораларини кўрган-кўрмаганлигини; жабрланувчига (фуқаровий даъвогарга) ёки гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчига бирон бир тазйиқ бўлганбўлмаганлигини; етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ масалаларни; гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари ярашувга розиликларини аниқлайди. Шундан сўнг суд ҳимоячи ва прокурорнинг фикрини эшитади. Агар суд мажлиси давомида ярашув, айбга иқрор бўлиш ихтиёрий эмаслиги, зарарни қоплашдан бош тортиш, шунингдек, содир этилган қилмишда оғирроқ жиноят таркиби белгилари мавжудлиги аниқлангудек бўлса, суд умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритилиши учун ишни прокурорга юбориш тўғрисида ажрим чиқаради. Суд муҳокамасининг натижалари бўйича суд қонунда белг бўйича суд мажлисида иштирок этганларнинг фикр-мулоҳазалари, ҳимоячи ва прокурорнинг фикрлари, ярашув масаласининг муҳокамасига оид илтимослар ва эътирозлар ҳамда бу ҳақда судьянинг тўхтами акс эттирилиши лозим бўлади. Суд ажримининг якуний-қарор қисмида қўйидаги масалаларни ҳал этмоғи даркор: - ярашувни тасдиқлаш ва жиноят ишини тугатиш ёки уни умумий қоидалар бўйича дастлабки тергов юритиш учун прокурорга юбориш; - эҳтиёт чорасини бекор қилиш ёки агар иш дастлабки терговга қайтарилса, уни ўз кучида қолдириш ёхуд ўзгартириш; - ашёвий далилларни ва ёзма далилларни шахсларга қайтариш ёки ишда сақлаш; - жиноят оқибатида етказилган зиённи, шунингдек, суд харажатларини ундириш. Ажрим судья томонидан алоҳида хонада тузилади ва суд мажлисининг якунида ўқиб эшиттирилади. Суднинг ажрими устидан ма хусусиятга эга, яъни амнистия акти билан белгиланган талабларга жавоб берадиган барча шахсларга нисбатан қўлланилади. Умумий қоида тариқасида шарҳланаётган модда амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимоснома жиноят содир қилинган ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилишини белгилайди. Амнистия акти асосида иш юритишнинг ўзига хос хусусияти сифатида унинг якка тартибда кўриб чиқилишини келтириб ўтиш мумкин. збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 587- моддасида терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёки жиноят ишини суриштирувчи, терговчи томонидан прокурорга юбориш тартиби келтириб ўтилг Амнистия актинии қўллаш тўғрисидаги ариза бир қатор субъектлар томонидан масалан: -гумон қилинувчи - айбланувчи, - гумонланувчининг, айбланувчининг ҳимоячиси томонидан берилиши мумкин. Мазкур илтимоснома дастлабки терговга қадар қайси шахсга нисбатан ўтказилаётган текширув, суриштирув, дастлабки терговнинг исталган босқичида берилшии мумкин. Бу қонунчиликнинг гумон қилинувчи, айбланувчига берилган имконият ҳисобланади. Ҳам суриштирувчи, ҳам тергов жарёнида терговчига ёки прокурорга амнистия актини қўллашни илтимос қилиб мурожаат қилишга имконият берилган. Амнистия акти гумонланувчига, айбланувчига ўзи томонидан содир этилган жиноятни давлат томолнидан кечирилганлиги аксидир. Амнистия акти ёки жазодан озод этиш ёки унинг турининг енгили Билан алмаштиришда акс этади. Аризада аризачининг ким асослантирилган қарор чиқаради. Прокурорнинг қарори устидан юқори турувчи прокурорга шикоят берилиши мумкин. Прокурорнинг амнистия актига асосан жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги илтимосномаси жиноят содир қилинган ёхуд дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг, округ, ҳудудий ҳарбий суднинг судьяси томонидан, мазкур судларнинг судьяси бўлмаган ёхуд илтимосномани кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судининг раиси, жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раиси белгилайдиган бошқа тегишли суднинг судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқил қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги ёки жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиш ҳамда терговга қадар ўтказилган текширув материалларини ёхуд жиноят ишини умумий қоидалар бўйича тегишинча терговга қадар текширув ўтказиш ёки дастлабки тергов ишини юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги; эҳтиёт чораси тўғрисидаги; ашёвий далиллар тўғрисидаги; фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги. Суднинг ажримига амнистия актини қўллаш ҳақидаги масала қайси шахсга нисбатан қўйилган бўлса, ўша шахс томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг ҳимоячилари, қонуний вакиллари томонидан хусусий шикоят берилиши ва прокурор томонидан хусусий протест келтирилиши мумкин, бундай шикоят ва протестлар тегишинча апелляция, кассация ва назорат мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳамда анъанавий тарзда уч муҳим таркибий қисмлардан иборат: Ажримнинг кириш қисми у тўғрисидаги ташкилий ҳамда таништирув характеридаги маълумотларни ўз ичига қамраб олади. Хусусан, унда ажрим чиқарилган жой ва вақти, уни чиқарган суднинг номи, судьянинг, суд мажлиси котибининг, тарафларнинг ҳамда ишда қатнашувчи бошқа иштирокчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек, амнистия актини қўллаш масаласи қўйилаётган шахснинг, гумон қилинувчининг, айбланувчининг шахсига оид маълумотлар ўз аксини топади. Ажримнинг ушбу қисми моҳиятан икки муҳим ҳолатлар мажмуини қамраб олади. Биринчиси тавсифловчи ва иккинчиси асослантирувчи маълумотлар. Тавсифловчи маълумотлар ишни, айбдор шахсини, амнистия қўллашни тақозо этувчи умумий ҳолатларнинг баёнини ифодалайди. Ас эҳтиёт чоралари тўғрисида, ашёвий далиллар тўғрисида, фуқаровий даъвони таъминлаш чоралари тўғрисидаги аниқ вазифалар кўзда тутилиши мумкин. Хулоса Бош стратетик мақсади очиқ сиёсатга асосланган, ҳуқуқий давлат ва демократик жамиятини шакллантиришда давлатимиз томонидан кенг кўламдаги самарали тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу аснода, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўз маърузаларида қўйидаги фикрларга ўз эътиборини қаратиб ўтганди: “Биз мамлакатимизда ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этиш, инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини энг олий ва устивор қадрият сифатида қарор топтириш борасида ўтган давр мобайнида қонунчилик соҳасида ва амалий сиёсатимизда қандай натижа ва ютуқларни кўлга киритган бўлсак, уларнинг барчаси Конституциямизда муҳирлаб қўйилган талаб ва тамойилл 2010 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Президентимиз И.Каримов «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” мавзусида маърузасида “эртанги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш йўлидаги изчил ҳаракатларимизни кучайтиришимиз, уларни янги, янада юқори босқичга кўтаришимиз даркор » лигини таъкидлаб 7 , яқин келажакда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим устувор вазифаларни белгилаб берди. Бугун биз янги давлат, янги жамиятда яшаб, фаолият юритаяпмиз. Бунда ижтимоий-иқтисодий, маънавий, сиёсий муносабатлар одамларнинг онги ва тафаккури ҳам ўзига хос равишда кундан кунга ривожланиб бормоқда. Буларнинг барчаси янги қ тартибдаги ишлар – вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақида, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар хақида, ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича ва ишни судга қадар юритиш борасида амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар ҳисобланиб, ҳозирги ҳуқуқий ривожланиш даврида ўз аҳамитига эгадир. 31 Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқи ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият. // Ўзбекстон Республикаси Президентининг Ўзбекстон Республикаси Конституцияси 13 йиллигига бағишланган тантанали маросимда 2005-йил 8 декабрда сўзлаган маърузаси. 2. Каримов И.А. “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси” / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги сўзлаган маърузаси // Халқ сўзи. 2010 йил 13 ноябр. №220(5135). 3. Каримов И.А. збекистон мустақиликка эришиш остонасида. – Т.: збекистон, 2011. 4. Каримов И.А. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. – Т.: збекистон, 2012. 5. Ўзбекистон Республ Эльдинур, 2000. 12. Абдумажидов Ғ.А. Ўзбекистонда суд ҳокимияти: ислоҳотлар даври. – Т.: Адолат, 2002. 13. Адвокатская деятельность в Республике Узбекистан: Учебник. В 2-х т. Т.2. / Отв. ред. М.Х.Рустамбаев, Л.Б.Хван; Мин-во юстиции Республики Узбекистан, ТГЮИ. – Т.: Konsauditinform-nashr, 2006. 14. Давлетов А.Д. Прокурорский надзор: учебник. – Нукус. «Билим», 1999. 15. Давлат айбловчисининг суд муҳокамасига тайёргарлик кўриш дастури // Тузувчи: юридик фанлар доктори, проф. Б.Х.Пўлатов. – Т., 2002. 16. Жиноят процесси: дарслик. Умумий қисм. / З.Ф.Иноғомжонованинг умумий таҳрири остида. – Т.: ТДЮИ, 2008. 17. Иноғомжонова З.Ф. Жиноят процессида суд назорати концепцияси / Маъсул муҳаррир: Ғ.А.Абдумажидов-Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, юридик фанлари доктори, профессор.-Т.: ТДЮИ, 2006 18.
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha