Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 983.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Табиат фалсафаси фан сифатида

Купить
1- МАВЗУ Табиат фалсафаси фан сифатида Режа: 1.Табиат, табиат фалсафаси тушунчалари талқин ва таъриф 2.Табиатшуносликнинг ривожланиш босқичлари. 3.Мустақиллик ва табиатшунослик фанлар ривожи www.arxiv.uz Табиа т (юнонча “рhуsiskе” - вужудга келган, дунёга келмоқ) «Табиат» сўзи нарсаларнинг моҳияти ҳамма нарсаларнинг йиғиндиси ҳамда инсонни ифодалайди. Инсон ўзининг келиб чиқиши ва яшаши нуқтаи назаридан табиатнинг бир бўлагидир. Шу маънода табиат, мазмуни жиҳатидан, бевосита ҳамма фаолиятнинг йиғиндиси ҳамма нарса ва воқеаларнинг умумий боғланиши, умуман борлиғидир. Табиат тушунчаси икки хил маънода қўлланилади. Кенг маънода бутун борлиқ, оламнинг чексиз хилма-хиллигининг аниқ намоён бўлиш сифатида бунда табиат “борлиқ”, “воқелик”, “коинот”, “олам” тушунчаларининг синонимидир. Уларнинг ҳаммаси бутун борлиқ йиғиндисини, шу жумладан, инсонни ҳам ифодалайди. Тор маънода эса табиат инсоннинг географик муҳитини англатади. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабат инсоният цивилизациясининг тараққиёт Табиат тушунчаси кенг маънодаги фалсафий тушунчалардан биридир. Табиат бениҳоят хилма-хил шакл ва кўринишлари билан инсонни қуршаб турган моддий олам, бутун мавжудотдан иборатдир, лекин “Табиат” тушунчасини “Борлиқ” тушунчаси билан айнанлаштирмаслик лозим. Борлиқ, тушунчаси мазмун жиҳатидан кенг бўлиб ижтимоий, маънавий борлиқни ҳам ўз ичига олади. “ Табиат” тушунчаси анчайин тор маънода табиатшунослик фанларининг ўрганиш объекти сифатида ҳам тушунилади. Табиат фанлари табиатдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг моҳияти ва уларда мавжуд бўладиган ўзгаришларни ўрганади. Бу фанлар маълумотларини ўрганиш билан бизнинг табиат ҳақидаги тасаввурларимиз кенгайиб боради. Табиат тушунчаси материя тушунчасига яқин туради. Демак, табиат хилма-хил жисмлардан ташкил топган материядир. www.arxiv.uz Табиатшунослик, табииёт - табиат ҳақидаги фанлар тизими, табиий фанлар мажмуи. Табиатнинг ннсон онгидаги акси бўлган табиатшунослик жамиятнинг ривожланиши билан мукаммаллашади. Табиатшуносликнинг мақсади - табиат ҳодисаларининг моҳиятини аниқлаш, табиат қонунларини билиш ҳамда улардан амалда фойдаланиш имкониятларини очиб бориш. Табиатшунослик, асосан, фундаментал фанлар бўлган механика, физика, кимё ва биологиядан ташкил топган. Астрономия, геология, тиббиёт фанлари, қишлоқ хўжалик фанлари, техника ва технология фанлари, экология каби кўплаб билим тармоқлари шу фундаментал фанлардан келиб чиққан. www.arxiv.uz Табиатшуносликнинг ривожланиш босқичлари: натурфалсафа (антик давр) табиатшунослиги. Биринчи босқич www.arxiv.uz Натурфалсафа (лотинча натура - табиат) табиат фалсафаси сўзидан олинган бўлиб, табиатнинг хусусиятларини фалсафий таҳлил этувчи фан маъносини беради. Бу фан қадимги Юнонистонда (Грецияда) пайдо бўлгандир. У ўзининг тарихий тарақкиётида бир неча поғоналарни босиб ўтган. Улар қуйидагилар: www.arxiv.uz Қадимги Юнон натурфалсафанинг биринчи поғонаси - иония даври табиатшунослиги . Бу даврда файласуфлар дунёнинг асосида ётувчи элементларни ахтарганлар. Дунёнинг бирламчи элементлари ҳақидаги таълимотларга қуйидагилар киради: Дунёнинг бирламчи элементлари ҳақидаги таълимотларга қуйидагилар киради: Эфеслик Гераклит (м.а. 544-483) фикрича оламнинг асосида олов ётади. Милетлик Фалес (м.а. 625-547) фикрича оламнинг асосида сув ётади. Анаксимен (м.а. 585-524) фикрича оламнинг асосида ҳаво ётади. Анаксимандр (м.а. 610-546) фикрича оламнинг асосида апейрон ётади. Пифагор (м.а. 582-500) фикрича оламнинг асосида сонлар ётади ва дунё бешта элементдан - ер, олов, сув, ҳаво ва эфирдан ташкил топган деб ҳисоблаган. www.arxiv.uz Дунёнинг бирламчи элементлари ҳақидаги таълимотларга қуйидагилар киради: Эфеслик Гераклит (м.а. 544-483) фикрича оламнинг асосида олов ётади. Милетлик Фалес (м.а. 625-547) фикрича оламнинг асосида сув ётади. Анаксимен (м.а. 585-524) фикрича оламнинг асосида ҳаво ётади. Анаксимандр (м.а. 610-546) фикрича оламнинг асосида апейрон ётади. Пифагор (м.а. 582-500) фикрича оламнинг асосида сонлар ётади ва дунё бешта элементдан - ер, олов, сув, ҳаво ва эфирдан ташкил топган деб ҳисоблаган. www.arxiv.uz Қадимги Юнон натурфалсафанинг иккинчи поғонаси - афина даври табиатшунослиги ҳисобланиб, бу даврда атомистик таълимот яратилган ва унинг равнақи Аристотель таълимотига бориб тақалади. Эмпедокл (м.а. 483 - 423) оламнинг асосида тупроқ, сув, ҳаво ва олов ётади деб ҳисоблаган. Унинг фикрича барча нарсалар шу тўртта элементнинг турли миқдорда бирикишидан ҳосил бўлгандир. Левкипп (м.а. 500-440) атомистик таълимотнинг асосчиларидан. Демокрит (м.а. 460-370) Левкиппдан сўнг атомистик таълимотни яхлит фалсафий концепция сифатида ривожлантирган. www.arxiv.uz Қадимги Юнон натурфалсафасининг учинчи поғонаси - эллинистик давр табиатшунослиги . Бу босқич механика ва математика сингари фанларнинг ривожланиши билан ажралиб туради. Бу даврда ижод қилган табиатшунос файласуфлар табиатнинг асосида ётувчи ўлчамларни аниқлашган ва бу ўлчамларни таққослаш асосида математик ва геометрик билимларга асос солишган. Ундан ташқари табиатнинг замирида ётувчи физик жараёнларни кузатиш асосида дастлабки механик билимларни яратишган. Бу даврда қуйидаги мутафаккирлар етишиб чиққан: Евклид (м.а 3-аср) геометриянинг асосий аксиомаларини асослаб берган. Унинг асослаб берган геометриясидан математиклар бугунги кунгача муваффақиятли фойдаланишади. Эпикур (м.а. 324-270) Демокритнинг таълимотини ривожлантириб, атомлар оғирликка ҳам эгадир деб ҳисоблайди. Атомларнинг ҳарака Натурфалсафанинг тўртинчи поғонаси - қадимги рим даври табиатшунослиги . Бу даврда қуйидаги олимлар ижод қилган: Лукреций Тит Кар (м.а. I аср) Демокрит ва Эпикурнинг атомистик таълимотини ривожлантирган. У ўзининг «Нарсаларнинг табиати» асарида табиий борлиқнинг хусусиятлари тўғрисида фалсафий ғоялар берган. Юнон астрономи Клавдий Птолемей (90-160) оламнинг геоцентрик системасини асослайди. Унинг «Альмагест» асарида оламнинг марказида Ер ва унинг атрофида Ой, Қуёш ва бошқа сайёралар айланади деган фикр берилган. www.arxiv.uz Иккинчи босқич- ўрта асрлар табиатшунослиги. www.arxiv.uz Ўрта асрларда Ислом фалсафаси илмий билимларга кенг йўл очади. Бунинг оқибатида Яқин Шарқ ва Марказий Осиё халқлари орасидан забардаст табиатшунос олимлар етишиб чиқади. Мусо ал - Хоразмий (783-850) табиий-илмий билимларнинг ривожланишига беқиёс ҳисса қўшган, инсониятга ўнлик саноқ системасини, араб рақамлари номи билан аталувчи рақамлар системасини берди, нуль рақамини киритди ва уни арабчада «сифр» деб номлади. Русча «цифр» сўзи шундан келиб чиққан. Хоразмий алгебра фанини кашф этди, алгоритмик тартиб системасини яратди. Аҳмад ал-Фарғоний (797-865) йирик астроном олим бўлиб, осмон ёритқичлари ҳаракатлари классификациясини ва сферик сиртларнинг юзасини ўлчаш методларини ишлаб чиққан, Қуёш ва Ой тутилиш жадвалларини тузган. Абу Наср Форобий (873-950) шарқда мантиқ илмига асос солган, қадим Учинчи босқич – классик табиатшунослик (янги давр табиатшунослиги). www.arxiv.uz Бу даврда Европадаги уйғониш даврида ижод қилган олимларнинг илмий жасорати туфайли жонланган табиий-илмий билимлар системага солинди. Поляк олими Николай Коперникнинг гелиоцентрик олам системаси қарор топди. Ж.Брунонинг оламларнинг кўплиги назарияси, Р.Декартнинг физик қонуниятлари, И.Ньютоннинг механика қонунлари, Г.Лейбницнинг мантиқий системаси, П.Лаплас ва И.Кеплернинг осмон жисмлари механикаси классик табиатшуносликни юқори чўққига олиб чиқди. www.arxiv.uz Тўртинчи босқич - релятивистик табиатшунослик (XX аср табиатшунослиги). www.arxiv.uz XIX асрнинг охирида табиатшунослик фанларида қилинган кашфиётлар: радиоактивлик ходисаси, атомнинг мураккаб тузилганлиги ҳақидаги тасаввурлар, ёруғлик нурининг тарқалиш тезлигининг ёруғлик манбаига боғлиқ эмаслиги ҳақидаги тасаавурлар табиатшунос олимлар қаршисига олам ҳақидаги классик тасаввурларни тубдан ўзгартириш заруриятини туғдирди. 1905 йили немис олими А.Эйнштейн хусусий нисбийлик назариясини яратди ва нисбийлик принципларини илгари сурди. Унга кўра классик физикадаги «барча механик жараёнлар барча инерциал ҳисоб системаларида бир хилда ўтади» деган принципга «ёруғлик тезлиги ёруғлик манбаининг ҳаракатланиш тезлигига боғлиқ эмас, у доимийдир» деган принципни қўшиш лозим. А.Эйнштейннинг нисбийлик назариясида фазо ва вақтнинг хусусиятлари системанинг ҳаракат тезлигига боғлиқ бўлиб, у Эътиборингиз учун раҳмат www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha