Тадбиркорлик фаолиятида таваккалчилик тушунчаси, уни баҳолаш ва бошқариш усуллари

    Тадбиркорлик фаолиятида   таваккалчилик тушунчаси, уни баҳолаш ва
бошқариш усуллари
Режа:
1. Таваккалчилик ҳақида тушунча
2. Таваккалчиликда хавфнинг асосий оғирлиги.
3. Таваккалчиликда суғурта билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ 
бўлмаган хавфлар.
4. Таваккалчилик турлари ва таваккалчиликни бошқариш
 5.  Тадбиркорлик фаолияти билан бог`лиқ таваккалчилик турлари
6.  Таваккалчиликни бошқариш тизими
7.Таваккалчиликни баҳолаш усуллари. 1. Таваккалчилик ҳақида тушунча
Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “таваккал” тушунчаси:
узоқ   мулоҳаза   қилиб   ўтирмай,   нима   бўлса   бўлар,   “ё   остидан   ё   устидан”
зайлида қилинган ҳаракат маъносида талқин қилинади.
Таваккалчилик   тушунчаси   эса   таваккалига,   таваккал   тушунчаси   ва
таваккалига, таваккал билан иш қилувчи маъносини беради.
Америкалик   ишбилармонларга   хос   бўлган   таваккалчиликни     Америка
иқтисодиёти “чапани” муҳожирлар олиб келганлар ва сингдирганлар. Улар
ўтроқ   ва   эҳтиётккор   ерли   аҳолини   ўз   ишбилармонлик   фаолиятида
таваккалчилик ҳам қилиб туришга мажбур этишган.
Яна   ўзбек   тилининг   изоҳли   луғатига   мурожаат   қиламиз.   Унда   бу
иборалар қйидагича талқин қилинган:
Хавф  – бирор кўнгилсиз ходиса ёки фалокат юз бериши эҳтимоллиги; 
хатар; қўрқинч.
Хатар  – бирор бахтсизликка, фалокатга олиб келиши мумкин бўлган 
шароит; хавф; таҳлика.
Хавф – хатар  – хавф ва хатар, бирор нарсадан қўрқиш.
Кўриб турибмизки, хавф тушунчаси эҳтимоллик билан боғланаётган 
бўлса, хатар иборасида эса асосий урғу шароитга, вазиятга бериляпти. 
Учинчисида ҳар иккала тушунча бир хил маънода талқин қилиняпти.
2. Таваккалчиликда  хавфнинг асосий оғирлиги
Америкача таърифга кўра, таваккалчилик – бу бирон иш билан 
шуғулланиш оқибатида зарар кўриб қолишдан қутилиб қолиш имконияти. 
Албатта, баъзи хавфларни суғурта компаниялари билан шартнома тузиш 
орқали олдини олиш мумкин. Бироқ, хавфнинг асосий оғирлиги, яъни:
Аммо, умуман, хориж тажрибаси ишбилармонлик таваккалчиликсиз 
мумкин эмаслигидан гуваҳлик беради. Кимки, ҳеч бир таваккал қилмаса, 
охир оқибатда хонавайрон бўлади. Таваккалчилик фойдадан маҳрум бўлиш ва бошқа сабабларга 
кўра зарар кўриш сингари ёмон оқибатлар рўй бериш эҳтимоли билан 
ифодаланади. Шу маънода:
Бозор   иқтисодиёти   шароитда   муваффақиятли   фаолият   юритиш   учун
корхона   бошқарувчилари   самарали   бошқарув   услубларини   билишлари,
таваккалчилик   чегараларини   аниқлай   олишлари,   мавжуд   вариантлардан   энг
мақбулини танлай олишлари керак. Бу эса унинг ишбилармонлик қобилияти
билан   белгиланади   ва   ҳар   бир   бошқарувчидан   маълум   даражада   билим   ва
малака   талаб   қилади.   Ҳозирги   кунда   қишлоқ   хўжалиги   тармог`ида
хусусийлаштириш   жараёни   ниҳоясига   етказилиб,   минглаб   хусусий
тадбиркорлик   субектлари,   яъни   фермер   ва   деҳқон   хўжаликлари,   ширкатлар
ва   бошқа   бизнес   тузилмалари   вужудга   келмоқда.   Бизнес   ва   тадбиркорлик
фаолияти   эса   муқаррар   равишда   таваккалчилик   (риск)   элементлари   билан
бог`лиқ фаолиятдир.
Тадбиркорлик   –   фойда   олиш   мақсадида   ўз   мол-мулкини
таваккалчилик   асосида   бизнесга   тикиш   жараёни   эканлиги   туфайли,   бундай
фаолият   доимий   равишда   маълум   бир   хатарлар   билан   бог`лиқ   бўлади.  
Мамлакатимиз   ва   хорижда   тўпланган   тажрибалар   тадбиркорлик
фаолиятини таваккалчиликсиз амалга ошириб бўлмаслигини кўрсатмоқда. 
Таваккалчилик   –   келгусидаги   вазият   ноаниқ   шароитда   пировард
натижа яхши бўлишига умид бог`лаб, мол-мулк ёки фойдадан маҳрум бўлиш
(тўлиқ   ёки   қисман)   хавфини   ўз   бўйнига   олиб   қилинадиган   тадбиркорлик
фаолиятидир.  
 3.Таваккалчиликда суғурта билан боғлиқ бўлган ва боғлиқ бўлмаган
хавфлар
Суғурта билан боғлиқ бълмаган хавф турлари:
1. Менежерлар хатоси. 2. Тижоратчиликдаги хавф.
3. Ресурсларни нотўғри тақсимланиш хавфи.
4. Иқтисодий беқарорлик ва талабнинг ўзгариши.
5. Рақобатдошларнинг ҳаракати .
6. Молиявий хавф.
7. Нарх, талаб, даромадлар даражасининг ўзгариш хавфи.
8. Кутилмаган иқтисодаий ва табиий фалокатлар, экология офатлари 
хавфи.
9. Лойиҳани танлашда ҳато қилиш хавфи.
10. Мазкур бизнес учун оғир оқибатлар келтирувчи кутилмаган сиёсий 
воқеалар.
11. МИллий ва миллатлараро кўтарилиш хавфи.
12. Ҳукуматнинг кутилмаган қарорлари (қонунлардаги, нарх ва 
солиқлардаги ўзгаришлар).
13. Ҳодимлар норозилиги.
14. Фирма бойлиги нуқтаи назардан унча улкан бўлмаган молк 
мулкларнинг нобут бўлиш хавфи.
15. Кўп сонли, бир типли мол-мулкнинг нобут бўлиши хавфи.
Суғурта  – бу инсон фаолиятининг турли соҳаларида содир бўладиган 
табиий офатлар, фавқулотд ҳодиса ва бошқа воқелар натижасида 
етказилган зарар ҳамда талофатларнинг жисмоний ва юридик шахслар 
тўлаган суғурта бадаллари(суғурта пули)дан ҳосил қилинадиган пул 
фондлари ҳисобидан тўлиқ ва қисман қоплаш билан жисмоний ва юридик 
шахслар манфаатлари суғурталанишини таъминлашга доир муносабатлар,
демакдир.
Суғурта қилиб қўйиш мақбул бўлган хавфлар:
1. ёнғин ва бошқа табиий офатлар
2. автомобил ҳалокатлари.
3. юкнинг ташилишда бузилиши ёки нобут бўлиши хавфи.
4. фирма ҳодимлари эҳтиётсизлиги. 5. фирмага ҳодимлар ноинсофлиги боис етказиладиган моддий ва 
маънавий зарар.
6. бутун лойиҳанинг бажарилиши жавобгар бўлган ҳодимлардан бири ёки
бир гуруҳнинг ўз вазифаларини бажармаслигига алоқадор хавф.
7. корхонанинг (турли сабабларга кўра) иш фаоллигини вақтинча тўхтаб 
қолиши.
8. фирма раҳбари, етакчи ҳодим ёки бошқа фирманинг 
муваффақиятининг унинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бўлган 
мутаҳасиснинг ўлими ёки касалликгидан юзага келадиган хавф.
9. ходимнинг ўлими, касал бўлиб қолиши ёки бахтсиз ҳодисага учраши 
билан боғлиқ хавф.
4. Таваккалчилик турлари ва  т аваккалчиликни бошқариш
Амалиётда раҳбар ёки тадбиркор ўз фаолиятида:
 мол – мулк талофатига;
 молиявий йўқотишларга;
 даромадларнинг камайишига;
фойда   даражасини   аниқлашдаги   ҳатоликларга   йўл   қўймаслик   ва   шу
жиҳатларни  яхшилаш мақсадида  турли – туман таваккалчиликка  борадилар.
Шундай   шароитда   қайси   бир   турдаги   таваккалчиликни   танлаш,   қайси   бири
кўпроқ самара бериши мумкинлигини аниқлаш кўп жиҳатдан таваккалчилик
турларининг   илмий   асосланган   тавсифномасини   билишни   тақозо   этади.
Шундай тавсифнома қуйидаги кўринишга эга
Соф таваккалчилик  салбий (зарар, зиён) ёки нол натижага эришиш 
эҳтимолини билдиради. Шундай турдаги таваккалчиликка табиат, 
экология, сиёсат, транспорт ва қисман тижорат билан боғлиқ 
таваккалcиликлар киради.
Чайқовчилик ( спекулятив ) таваккалcилик  ҳам салбий (зарар, зиён), 
ҳам ижобий натижа (ютуқ, фойда)га эришиш эҳтимолини билдиради. Бу  турдаги таваккалчиликка молия билан боғлиқ бўлган икки турдаги, яъни 
инвестиция ва пулнинг сотиб олиш қобиляти билан боғлиқ бўлган 
таваккалчиликлар киради.
Табиат билан боғлиқ таваккалчилик  турига табиий офатлар 
оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарарлар киради, масалан, ер 
қимирлаши, сув тошқини, довул, эпидемия ва бошқалар туфайли 
окърилган зарар даражаси.
э кология билан боғлиқ таваккалчилик  – бу атроф муҳитни 
ифлосланиши оқибатида эҳтимол (таваккал қилинадиган зарар ёки 
қўшимча харажат).
Сиёсат билан боғлиқ таваккалчилик  – бу сиёсат беқарорлик 
оқибатида эҳтимол қилинадиган моддий (молиявий) зарарлар. Бу 
таваккалчилик корхона фаолиятига эмас балки мамлакатдаги сотсиал 
сиёсий барқарорликка боғлиқ.
Транспорт билан боғлиқ таваккалчилик  – бу автомобил, темир йўл, 
денгиз, ҳаво транспортларида юкларни ташиш жараёнида эҳтимол 
(таваккал) қилинадиган зарарлар.
Тижорат билан боғлиқ таваккалчилик  – бу хўжалик 
субъектларининг тадбиркорлик фаолияти оқибатида эҳтимол (таваккал) 
қилинадиган зарарлардир. Бундай турдаги таваккалчилик ўз навбатида 
ишлаб чиқариш, савдо ва қисман молия билан боғлиқ бўлган 
таваккалчиликларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ таваккалчилик –  бу ишлаб чиқариш  
жараёнининг тўхтаб қолиши ёки бир маромда ишлаётганлиги, 
технологиянинг бузилиши, сифатсиз хомашё оқибати ёки ходимларнинг 
сифатсиз ишлашлари эвазига эҳтимол (таваккал)қилинадиган зарар ёки 
қўшимча ҳаражатлардир. Савдо билан боғлиқ таваккалчилик  – бу ўзаро тўловларнинг 
кечиқтирилиши, шартнома шартларининг бажарилмаслиги оқибатида 
эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарур ёки олинмайдиган даромад.
Молия билан боғлиқ таваккалcилик  – бу эҳтимол қилинадиган 
молиявий зарарлар бўлиб, у ўз навбатида инвестиция ва пулнинг сотиб 
олиш қобилияти билан боғлиқ бўлган, охиргиси эса ўз навбатида,
* инфлятсия ва 
* валюта билан боғлиқ бўлган таваккалчилик турларига бўлинади.
5.  Тадбиркорлик фаолияти билан бо ғ лиқ таваккалчилик
турлари
Тадбиркорлик   субекти   фаолияти   билан   бог`лиқ   таваккалчилик
турларини   моҳияти   ва   келиб   сҳиқиш   хусусиятларига   кўра   қуйидагича
туркумлаш мумкин :
1. Табиий жараёнлар билан бог`лиқ таваккалчилик;
2. Ишлаб сҳиқариш фаолиятига оид таваккалчилик;
3.   Маҳсулотларни   ташиш   ва   сақлаш   жараёни   билан   бог`лиқ
таваккалчилик;
4. Тижорат фаолиятига оид таваккалчилик;
5. Молиявий фаолиятга оид таваккалчилик;
6. Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий характердаги таваккалчилик.
Таваккалчиликни   туг`дирадиган   хавф   турлари   хилма-хил   бўлиб,
уларнинг баъзи бирлари корхонанинг ўз фаолиятини натижасида юзага келса,
иккинчи   бирлари   унга   бог`лиқ   бўлмаган   ташқи   омиллар   таъсирида   юзага
келади. 
Ташқи омилларга бог`лиқ бўлмаган таваккалчилик кўпинсҳа қуйидаги
сабабларга кўра вужудга келиши мумкин: -   бошқарув   ходимларининг   ишлаб   сҳиқариш,   тижорат,   молиявий   ва
бошқа соҳаларда нотўг`ри қарорлар қабул қилиши;
- ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишдаги хатоликлар;
-   ходимларнинг   ўз   хизмат   вазифасига   масъулиятсизлик   билан
ёндашуви;
- корхонани ривожлантириш стратегияси ва бизнес режасини нотўг`ри
шакллантириш;
-   ўзини   қопламайдиган   ва   аниқ   ҳисоб-китоблар   қилинмаган
лойиҳаларга қўл уриш;
- даромадлар ва харажатларни доимий назорат остига олмаслик;
- бизнесдаги ташқи шерикларни танлашга масъулиятсиз ёндашув;
- бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот шаклларини аниқ юритмаслик;
- бозор  конюнктурасини,  рақобат муҳитини, талаб ва  таклиф  нисбати,
истеъмолсҳилар   хатти-ҳаракатини   ва   бошқа   омилларни   доимий   кузатиб
бормаслик. 
6.Таваккалчиликни бошқариш тизими
Ҳар  қандай қишлоқ хўжалиги корхонаси таваккалчилик билан бог`лиқ
фаолият   олиб   борар   экан,   доимий   равишда   таваккалчилик   турларини
аниқлайди,   маъқул   бўлган   таваккалчилик   чегарасини   белгилайди   ҳамда
унинг кескин оқибатларидан ўзини ҳимоялаш ё`лларини қидиради.
Таваккалчиликдаги   хавф   даражасини   аниқлаш,   унинг   олдини   олиш
ё`лларини   излаб   топиш   ва   унинг   оқибатида   юз   бериши   мумкин   бўлган
зарарларни   пасайтириш   бўйича   чора-тадбирларни   амалга   оширишга   оид
фаолият  таваккалчиликни бошқариш тизими  деб аталади.
Тадбиркорнинг   таваккалчиликни   бошқариш   доирасидаги   фаолияти
ўз   корхонасини   унинг   даромадлигига   таҳдид   солувчи   таваккалчиликлар
таъсиридан ҳимоя қилишга ё`налтирилган.
Юқорида таъкидлаганимиздек, аксарият ҳолларда иқтисодий баҳолашлар 
ва бошқарув қарорлари кўп ариантли бўлиб эҳтимоллик ҳарактеига эга.  Шу сабабли ҳато ва янглишишлар бу жараёнда табиий бўлганда, барибир 
ноҳўш ҳолдир.  Шундай шароитда менежер:
   •    таваккалчиликдаги хавф эҳтимолини;
 у хавф даражасини пасайтириш чораларини;
 еҳтимол қилинаётган зарарни қоплаш йўлларини олдиндан ҳисоб 
– китобини қилиш лозим.
Таваккалчиликни бошқаришнинг моҳияти ҳам ана шунда .
7.Таваккалчиликни баҳолаш усуллари.
Таваккалчиликни   баҳолаш   –   таваккалчилик   даражасини   миқдорий
ёки сифат ўлчамлари билан аниқлашдир.
Таваккалчиликнинг тахминий эҳтимолини аниқлаш турли ё`ллар билан
амалга   оширилиши   мумкин.   Илмий   адабиётларда   тадбиркорлик
таваккалчиликларини баҳолашнинг 4 усули келтирилади:
1. Статистика усули.
2. Эксперт усули.
3. Аналитик усул.
4. Комбинатсиялаштирилган усул.
Статистика   усулида   корхона   ва   тармоқдаги   бошқа   турдош
корхоналарнинг   бир   неча   йиллик   фаолияти   давомида   юз   берган
таваккалчилик   ҳодисалари   ҳамда   улар   натижасида   кўрилган   зарарлар
даражаси ўрганиб чиқилади.
Експерт   усулида   иш   тажрибаси   юқори   ва   мазкур   соҳада   эксперт
ҳисобланган   юқори   малакали   мутахассисларнинг   фикрлари,   аниқ   ҳисоб-
китоблари ва тавсиялари эътиборга олинади. 
Аналитик   усулда   иқтисодий-математик   усуллар,   вазиятли   иш
ўйинлари   ва   эҳтимоллар   назариясидаги   моделлар   ёрдамида   таваккалчилик
даражасига баҳо берилади.
Комбинатсиялаштирилган   усул   юқорида   келтирилган   барча
усулларни ёки улардан бир нечтасини қўллаш орқали амалга оширилади. Ўз   фаолияти   учун   маъқул   бўлган   таваккалчилик   даражаси,   қоида
бўйича,   активлар   ва   хусусий   капитал   қиймати,   пул   оқимлари   миқдори,
тўловга   қобиллик   даражаси,   соф   фойда   ва   рентабеллик   каби   кўрсаткичлар
билан аниқланади.