Тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш

  ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА МАРКЕТИНГ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ
Режа:
1. тадбиркорлик фаолиятида маркетингнинг аҳамияти
2. Тадбиркорлик   фаолиятида   бозор   сегментациясининг   моҳияти   ва
ўзига хос хусусиятлари
3. Бозор   имкониятларида   бизнесдаги   кучли   томонларнинг
мувофиқлиги
4. Кичик   бизнес   ва   тадбиркорлик   тизимида   реклама   фаолиятини
ташкил этиш.
5. тадбиркорлик   фаолиятида   маркетинг   тадқиқотларидан
фойдаланиш
6. тадбиркорлик фаолияти учун маркетинг дастурини ишлаб чиқиш
   тадбиркорлик фаолиятида маркетингнинг аҳамияти
Кичик   бизнес   ва   тадбиркорлик   фаолиятида   қарор   қабул   қилиш   ва   уни
ишлаб чиқишда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг самарали воситаси ҳамда
асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади.   Маркетинг  элементларининг пайдо 17
асрнинг   ўрталарига   бориб   тақалади.   Бу   давргача   товарларни   натурал
айирбошлашни   турли   шакллари   пайдо   бўлади,   кейинчалик   маркетинг
фаолиятини   биринчи   элементлари,   яъни   реклама,   нарх,   сотиш   кабиларни
ривожланиши кузатилди.
Маркетинг   тушунчаси   бозор   соҳасини   ҳар   қандай   фаолияти   билан
боғлиқдир,   шу   боис   маркетинг   сўзини   таржимаси   ва   келиб   чиқиши
келтирилади (инг.  Маркет  –  бозор,  инг  – фаол, фаолият,  ҳаракат  маъносини
англатади).
Маркетинг  бу  нафақат   фалсафа,   фикрлаш  тарзи   ва  иқтисодий  тафаккур
йўналиши, аммо айрим фирма, компания, тармоқ ва бутун иқтисодиёт бўйича
амалиёт фаолияти ҳамдир. 
Қуйида маркетингнинг асосий категориялари берилган. 
Муҳтожлик – кишини бирон бир нарсани етишмаслигини ҳис этишидир.
Эҳтиёж – индивид шахснинг маданий даражасига асосан махсус шаклга
муҳтожликдир.
Талаб – бу харид қувватига эга бўлган эҳтиёж.
Товар – бу эҳтиёжни ёки муҳтожликни қондира оладиган ҳамда бозорга
эътиборни   тортиш,   сотиб   олиш,   ишлатиш   ёки   истеъмол   қилиш   мақсадида
таклиф этилган барча нарсалардир. 
Маркетинг қуйидагиларни  ў ргатади:
 бозорни  ў рганишни;
 уни тақсимлашни;
 товарларни жойлаштиришни;
 маркетинг сиёсатини  олиб боришни;
 товар сиёсатини;
 нарх сиёсатини;  тақсимот сиёсатини;
 силжитиш (й ў налтириш) сиёсатини;
 юксалиш,   қ ў шимча   хизматларни   ( Plus )   -   (бунга   марка,   сотишдан
кейинги   хизмат , кафолат ва техник ёрдам, етказиб бериш, ассортимент,
шахсий истеъмол ва бошқаларни  киритиш мумкин ).
4.2. Тадбиркорлик фаолиятида бозор сегментациясининг моҳияти ва
ўзига хос хусусиятлари
Бозорни   сегментлаш   орқали,   хўжалик   юритувчи   субъект   қуйидаги
мақсадларни кўзлайди: 
 истеъмолчиларни   ҳохиш   ва   талабини   максимал   равишда   ҳисобга
олиш;
 товарни   (хизматни)   ва   хўжалик   юритувчи   субъектни
рақобатбардошлигини таъминлаш;
 хўжалик юритувчи субъектни ҳаражатларини оптималлаштириш;
 хўжалик   юритувчи   субъектни   маркетинг   стратегиясини
самарадорлигини ошириш;
 рақобатчилардан холис бўлган сегментларга кетиш.
Сегментлашнинг асосий мақсади бозордаги хатти-ҳаракатларни ўрганиб,
уларнинг   образини   (моделини)   ва   келажакдаги   эҳтиёж   талабларни   тасаввур
қилишдан иборат. 
Макросегментлаш   бозорларни   ҳудудлар,   мамлакатлар   бўйича   уларнинг
саноатлашувига қараб бўлишни кўзда тўтади.
Микросегментлаш   эса   бир   мамлакат   истеъмолчиларини   янада
батафсилроқ мезонлар бўйича гуруҳларга бўлади.
Бозор сегментациясининг тамойиллари қуйидагилардир:
 Географик тамойил;
 Психографик тамойил;
 Демографик тамойил;
 Хулқ-атвор  тамойили ;
 Холат тамойили. Географик   тамойил   орқали   бозорни   жойлашуви,   аҳолининг   сони   ва
зичлиги, тижорат фаолиятининг тузилиши, регионни ривожлани динамикаси,
инфляция даражаси, ҳуқуқий чеклашлар ҳисобга олинади.
Психографик тамойил   натижасида ҳаёт тарзи, шахснинг типи, жамоат
ҳолати   каби   ҳисобга   олиниб,   турмуш   тарзи   шахснинг   ўз   фаолиятида,
қизиқишларида,   катъиятида   ва   эътикодларида   ўз   аксини   топади.   Шахснинг
тури эса ҳаётдан мамнун, меланҳолик, ўзгалардек иш курувчи, ўзбилармон ва
бошқа ҳислатларда бўлиши мумкин.
Демографик   тамойилларда   оилани   сони   ва   сифат   таркиби,   оиланинг
ҳаётийлик   цикли   босқичи,   даромадлилик   даражаси,   машғулот   тури,
маълумоти,   миллати   кабилар   инобатга   олинади   ҳамда   бозор
сегментациясининг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.
Хулқ-атвор   тамойили   орқали   харид   қилишга   йўл,   фойдаланувчи
мақоми,   истеъмол   жадаллиги,   боғланиб   қолиш   даражаси,   товар   ҳақида
маълумот бериш, товарга бўлган муносабати ҳисобга олинади.
4.3.Бозор   имкониятларида   бизнесдаги   кучли   томонларнинг
мувофиқлиги
   Бизнесда ҳар қандай ўсишнинг турли хил кўринишлари ва эҳтиёжлари
хизмат   рўйхати   бўйича   вақти-вақти   билан   ўз-ўзига   танқидий   баҳо   бериш
назаридан   кўриб   чиқилиши,   нима   мақсадда   амал   қилаётганидан   эгаллаб
турган ҳолатини аудитдан ўтказиш керак. Шунга мувофиқ уларнинг: 
 Strenghts  (кучли томонлари); 
 Weakness  (кучсиз томонлари); 
 Opportunities  (имкониятлари); 
 Threads   (хавф-хатарлари)   бозорда   эгаллаб   турган   жойи   кўринишини
айтиш мумкин
Пухта   стратегияга   эга   бўлганлар   барча   мақсадлари,   контекстлари   ва
бизнес   сиёсатида   барча   элементларни   SWOT   билан   уйғунлаштириш   учун
имконият излайдилар.  Бозордаги   истеъмолчиларнинг   эҳтиёжларини   тўлиқ   тадқиқ   қилиб
бўлгандан кейин эса бозор муҳитидаги қуйидаги омилларни ривожлантириш
орқали мақсадга эришиш мумкин: 
- сотиш стартегияси;
- истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш режаси; 
- тадбиркорлик фаолиятининг молиявий аҳволи режаси; 
- маҳсулотларни ва хизматларни еткаиб бериш режаси;
- тарғибот ва ташвиқот режаси; 
- қадоқлашни тўғри амалга ошиирш;
- бозорга кириб бориш режаси. 
4.4.Кичик  бизнес  ва  тадбиркорлик  тизимида  реклама  фаолиятини
ташкил этиш.
Реклама   инглиз   тилидан   олинган   бўлиб   “қичқирмоқ”   маъносини
англатади. Реклама фаолияти инсоният тарихида олди-берди жараёнларининг
бошланиши билан таркиб топган десак нотўғри бўлмас. 
Рекламанинг   бозордаги   сотув   ва   харидорлар   ҳамда   товар   ва   хизматлар
бўйича   кескин   рақобатчилар   билан   алоқаси   қуйидаги   тушунчани
шакллантиради.   “Реклама-реклама   берувчи   томонидан   тарқатилган
маълумотларнинг   ҳар   хил   матнларини,   у   фойдаланган   таҳлил   ёки   бошқа
воситалардан   қатъий   назар,   шу   жумладан,   босма,   нашр   қилиш   йўли   билан,
эфирга узатиш орқали истеъмолчиларни оммавий ўрганиш, фойдаланиш ёки
етказиш   мақсадида   учинчи   шахсларга   нисбатан   реклама   берувчи   тўғрисида
унинг   товарлари,   уларнинг   хусусият,   ишлаб   чиқариш   шароитлари   ва   бошқа
ҳолатлар   тўғрисида,   шу   мақсадларнинг   реклама   берувчи,   унинг   товарларга
бўлган   қизиқишини   шакллантиришга   ёки   ушлаб   туришга   хизмат   қилувчи,
бозорда уларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган ҳаракатдир. 
Тадбиркорнинг  реал  молиявий  имкониятлари   ва  реклама  компаниялари
ўтказиш   тажрибаси   режалаштирилаётган   маркетинг   мақсадларига   эришиш учун   унинг   имидж   рекламаси   ва   сиз   эътибор   берган   товар   рекламасини
ушлаб туриш учун тавсия этилади. 
Реклама   воситаларининг   танланиши,   реклама   мақсадларига   тўғри
келиши керак;
1. Рекламани   фақат   унинг   самарадорлигини   текширган   ҳолда
режалаштириш ва амалга ошириш лозим;
2. Реклама   самарадорилгиин   сотишнинг   ўсиши   билан   айниқса   нархлар
ўсиши   ёки   пасайиши,   иқтисодий   ҳолатнинг   ўзгариши   кузатилаётган
шароитда ўлчаб бўлмайди;
3. Рекламани   жойлаштириш   мумкин   қачонки   потенциал
мижозларингизни   нимани   кўриши,   ўқиши   ва   қаерга   боришини
билсангиз;
4. Газета,   радио,   телевидения   орқали   тарқатилган   бир   марталик   реклама
самара бермайди;
5. Истеъмолчиларингиз   кимлигини   билмай   реклама   қилиш   –   пулни
нотўғри ва мақсадсиз совуришдир.
Кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик   фаолиятини   ривожлантириш
учун рекламанинг қуйидаги турларидан фойдаланиш мумкин:
- кўргазма рекламалари;
- матбуотдаги реклама;
- босма рекламалар;
- плакат-графика рекламалари;
- кино рекламалари;
- радио рекламалари;
- ёритиш рекламалари.
4.5.  тадбиркорлик фаолиятида маркетинг тадқиқотларидан
фойдаланиш
Маркетинг   тадқиқотларининг   асосий   мақсади,   унинг   вужудга   келиш,
шаклланиш   ва   ривожланишнинг   объектив   сабаблари,   зарурати   билан
белгиланди,   хамда   унинг   мақсади   нихоятда   кенг   ва   мураккаб   масалаларни хал   қилишга   каратилгандир.   У   ишлаб   чиқаришни   харидор   эҳтиёжига
мослаштириб,   талаб   ва   таклифни   мувозанатига   эришган   холда,   уни   ташкил
этган   корхона,   ташкилотларга   юқори   фойда   келтиришдир.   Бунга   эришиш
учун маркетинг куйидаги муҳим вазифаларни хал этмоғи лозим:
 харидорлар (истеъмолчилар) эҳтиёжини ўрганиш;
 товарларга бўлган ички ва ташки талабларни ўрганиш;
 корхонанинг фаолиятини харидорлар эҳтиёжига мослаштириш;
 талаб ва таклиф тўғрисидаги олинган маълумотлар асосида бозорни
ўрганиш;
 товарлар   рекламасини   ташкил   этиш,   харидорларни   товарларни
сотиб олишга қизиқишини ошириш;
 товар   яратувчи   ёки   уни   сотувчи   корхона   тадқиқотларини   амалга
ошириш учун маълумотлар туплаш ва таҳлил қилиш;
 товарни   бозорга   чиқаришдаги   барча   хизматлар   тўғрисида
маълумотлар олиш;
 тулдирувчи   товарлар   ва   урнини   босувчи   товарлар   тўғрисида
ахборотлар йиғиш;
товарларга   бўлган   талабни   истиқболлаш,   уларни   амалга   оширишни   назорат
қилишдан иборатдир.
4.6. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти  учун  маркетинг дастурини
ишлаб чиқиш
Маркетинг   дастурларини   ишлаб   чиқишда   мақсадли   ёндашиш
услубига   асосан   корхонанинг   мўлжалланган   мақсадига   эришиш   ва   уни
бажарилишини   назорат   қилиш   ресурслари   ва   тадбирлари   тизими
шакллантирилади.
Корхона   (фирма)нинг   маркетинг   дастури   (бизнес   режаси)   таркиби
қуйидагичадир:
1.  Корхонанинг имкониятлари таҳлили (ҳолатли таҳлил).
Фаолияти,   шарт-шароитлари   ресурслари,   самарали   натижага   эришиш
йўналишлари.  Корхонанинг ички ва ташқи муҳитларини солиштириш. 2.  Р ивожланиш мақсадларини аниқлаш.(Маркетинг синтези).
Ишлаб   чиқариш   ва   ижтимоий   ривожланишнинг   устувор   мақсадлари   ва
бозорда фойдага эришиш йўлларини аниқлаш.
3.  С тратегияни ишлаб чиқиш.
Корхонанинг   моддий,   меҳнат   ва   молия   ресурсларидан   самарали
фойдаланишни   кўзлаган   узоқ   муддатли   мақсадни   аниқлаш   (бозор
се г ментларини,   маркетинг   воситасини,   бозорга   кириш   вақтини   ва
бошқаларни танлаш).
4.  Р ежани ишлаб чиқиш.
Ишлаб   чиқариш,   молия,   баҳо,   кадрлар,   реклама,   сотиш   ва   бошқаларни
амалга ошириш харажатлари ва натижаларини режалаштириш тизими.
5.  Н азорат қилиш.
Стратегик   назорат   (танланган   тамойилни   аниқ   бозор   ҳолатига   тўғри
келиш).   Йиллик   назорат   (режадаги   тадбирлар   ва   харажатларнинг
бажарилиши), фойда олиш даражаси назорати.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар:
1. Маркетинг тушунчасини мазмуни нимадан иборат?
2. Маркетинг   тушунчасини   тадбиркорлик   тушунчаси   билан   боғлиқлиги
ва фарқи нимадан иборат?
3. Маркетингни мақсади нимадан иборат?
4. Маркетингни мақсади нимада?
5. Бозорни сегментлаш деганда нимани тушунасиз?
6. Бозорнисегментлашни қандай турларини биласиз?
7. Мақсадли сегментни танлаш деганда нимани тушунасиз?
8. Маркетинг тадқиқотлари қандай ташкил этилади?
9. Маркетинг тадқиқотларининг қандай турларини биласиз?
10. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида маркетинг дастурини ишлаб
чиқиш кетма-кетлиги нимадан иборат?