Тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари

  ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ
БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИ
Режа:
1.Инфратузилма тушунчасининг моҳияти ва мазмуни 
 2.Тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг роли
  3.   Тадбиркорлик   субъектларини   солиққа   тортиш,   улардан
олинадиган солиқ турлари ва солиқ имтиёзлари
  4 .Тадбиркорлик   субъектларида   аудит   ва   аудиторлик   тафтишини
ўтказиш
  5 .Кичик   бизнес   ва   тадбиркорлик   фаолиятини   ахборот   билан
таъминлашни ташкил этиш
    Инфратузилма тушунчасининг моҳияти ва мазмуни
 
“Инфратузилма”   сўзи   лотин   тилидан   (infrastructure)   таржима
қилинганда   “тузилмадан   ташқарида”   маъносини   англатади.   Иқтисодий
нуқтаи назардан инфратузилма моҳиятига қуйидаги изоҳ кўпроқ мос келади:
“инсон   ҳаёти   ва   ижтимоий   ишлаб   чиқариш   жараёнида   фаолиятлар
алмашинуви таъминловчи товарлар ва хизматлар яратишда ўзига хос меҳнат
жараёнлари мажмуаси”. 
Кейинги   йилларда   инфратузилма   юксак   суръатлар   билан   ривожланиб
бормоқда. Буни бир қатор омиллар билан изоҳлаш мумкин. Хусусан, ишлаб
чиқаришнинг   ўсиш   суръатлари   инфратузилмалар   ривожидан   олдинда
бормоқда   ва   бу   иқтисодиётнинг   ривожланишига   ҳам   ўз   таъсирини
ўтказмоқда. 
Инфратузилма   жуда   кенг   қармовли   тушунча   бўлиб,   бу   энг   аввало
ишлаб   чиқариш   жараёнига   ҳар   тарафлама   хизмат   кўрсатадиган   хизмат
тураларини яратиш билан боғлиқ. 
Инфратузилма   бўлинмалари   ривожланиб   боришидан   кичик
тадбиркорлик субъектлари катта манфаат кўради, негаки бундай бўлинмалар
уларни   ишлаб   чиқаришга   хизмат   кўрсатиш   билан   боғлиқ   бўлган   ишлардан
озод этиб, куч-ғайратини асосий фаолиятига қаратишга имкон яратади. 
Бизнес-мактаб   –   тадбиркорларни,   кичик   корхоналарнинг
раҳбарларини,   кичик   корхоналар   учун   мутахассисларни,   ишсизларни,   ўз
ишини   очмоқчи   бўлган   бошқа   фуқароларни,   кичик   тадбиркорликнинг
ривожланиши учун масъул бўлган хизматчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва малакасини оширишни амалга оширувчи тузилма.
Ўқув-амалий марказлари  – кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва
бозор   иқтисодиёти   учун   кадрлар   тайёрлашнинг   кенг   миқёсли   дастурини
амалга оширувчи тузилма. 
Бизнес-инкубаторлар   –   махсус   танлаб   олинган   кичик   корхоналарни   ўз
майдонларига   жойлаштирувчи   ва   уларга   маслаҳат,   ўқитиш   ва   офис
хизматларини кўрсатувчи тузилмалар.
Ижтимоий-амалий   марказ   –   иш   билан   банд   бўлмаган   аҳоли   ва
ишсизлар   ўртасида   кичик   тадбиркорликни   ривожлантириш   орқали   янги   иш
ўринларини   яратиш   билан   шуғулланувчи,   одатда   бандлик   марказлари
қошида ташкил этилувчи тузилма.
Технопарк   –   ўз   ҳудудида   кичик   инновацион   корхоналарни   яратиш   ва
ривожлантириш орқали илмий салоҳиятдан  фойдаланиш ва ишлаб чиқилган
технологияларни тижоратлаштириш мақсадида ташкил этилувчи тузилма.
Б изнес-марказ   –   тадбиркорлар   ва   бизнесменларга   сервис   хизматлари
кўрсат увчи тузилма . 
Консалтинг   –   бу   ишлаб   чиқаришга   иш   юзасидан   хизмат   кўрсатиш
соҳасида   ихтисослашган   фирмаларнинг   ўз   мижозларига   маслаҳат   хизмати
кўрсатиш   ва   техникавий   лойиҳаларни   экспертиза   қилиш   билан   бо ғ лиқ
иқтисодий фаолият.  Аудиторлик компанияси   – бу турли йўналишдаги фирмаларнинг бозор
ва   бизнес   соҳасидаги   имкониятларини   аниқлаб   берувчи   молия-хўжалик
фаолиятини ялпи тафтиши билан шуғулланувчи муассаса. 
Суғурта   компанияси   –   суғурталовчи   ролида   майдонга   тушувчи,   яъни
суғурта   ҳодисаси   рўй   берган   чоғда   суғурталанган   шахснинг   зарарларини
қоплаш мажбуриятини ўзига олувчи  ташкилот.
6.2. тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг роли
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   ва   ҳукумати   томонидан   банк
тизими,   жумладан   “Микрокредитбанк”   очиқ   акциядорлик   тижорат   банки
олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, юқори сифатли даражада бажариб
боришида   Банкнинг   стратегик   мақсади   –   ўз   мижозларини   бойитиш   орқали
барқарор   ривожланишини   таъминлаган   ҳолда   2016   йилга   келиб   хизматлар
бозорида энг етакчи банклардан бири бўлишини таъминлашдан иборат.
Банк   ўз   олдига   қўйилган   стратегик   мақсадга   эришиш   учун   қуйидаги
вазифаларни амалга оширади:
-Банк   капиталлашувини   ошириш   борасида   олиб   борадиган   комплекс
чора-тадбирларни амалий самарадорлигини таъминлаш;
Активлар   сифатини   ошириш   мақсадида   диверсификациялаш,   уларни
бошқариш   тизимини   такомиллаштириш,   кредитлаш   жараёнларини   ислоҳ
қилиш;
-Банкнинг   рақобатбардошлигини   ошириш,   таваккалчилигини
камайтириш   борасида   банк   бизнесини   диверсификациялаш,   юқори   даромад
келтирувчи янги таянч бизнес-йўналишларини жорий этиш;
-Таваккалчиликни   бошқариш   механизмини   такомиллаштириш,   бизнес
жараёнларини оптималлаштириш, ресурсларни бошқариш тизимини халқаро
стандартларга мос ҳолда яратиш, ахборот-технологиялари майдонини ва банк
инфратузилмасини такомиллаштириш;
-Мавжуд   ва   потенциал   мижозлар   эҳтиёжини   қондиришга   қаратилган
банкнинг   маркетинг   сиёсатини   юргизиш,   банк   хизматларини
фойдаланувчиларга   етказишда   банк   кенг   географик   қамрови   бўйича
устунлигидан юқори даражада фойдаланиш;
-Мижозлар   билан   ўзаро   муносабатлар   тизимини   сифатли   даражада
ўзгартириш   –   мижозлар   билан   ишлашнинг   янги   идеологик   иш   услубини
шакллантириш,   ҳар   бир   мижозга   индивидуал   ёндошган   ҳолда   стандарт
технологияларга асосланган янги иш услубини ўрнатиш;
-Ҳудудий   тармоқлар   фаолиятининг   самарадорлигини   оширишда
ваколатларни оптимал тақсимлаш ва Бош офис билан ўзаро муносабатларини
(ҳамкорлигини) муқобиллаштириш;
Банкнинг   корпоратив   маданияти   ва   мижозлар   билан   ишлаш   сифатини
ошириб   бориш,   миллий   ва   ҳалқаро   миқиёсда   банк   обрўсини   кўтаришга
йўналтирилган чора-тадбирларни амалга жорий этиш; Банк фаолияти натижаси юзасидан мониторинг ишларини кучайтириш, қарор
қабул   қилиш   ва   ижросини   ташкиллаштириш   механизмини
такомиллаштириш.
Банк   кредитлашни   кенгайтириш   учун   барқарор,   узоқ   муддатли   ресурс
манбаларини   шакллантириш   борасида   қуйидаги   вазифаларни   амалга
оширади:
-Банк капиталини доимий равишда ошириб бориш;
-Юридик   ва   жисмоний   шахсларнинг   миллий   ва   хорижий   валютадаги
депозитларини кенг жалб қилиш;
-Кредитлаш учун ташқи кредит ресурсларидан унумли фойдаланиш; 
-Ички ресурс бозоридан маблағларни жалб қилиш.
Банк   капиталини   кўпайтириш,   олинган   фойдадан   ажратма   ва   қўшимча
акцияларни   муомалага   чиқариш   ҳисобидан   амалга   оширилади.   Банк
акцияларини   жойлаштириш   учун   ва   инвесторларни   жалб   қилиш   мақсадида
банкнинг   инвестицион   жозибадорлигини   ошириш   бўйича   комплекс   чора-
тадбирлар,   жумладан,   корпоратив   бошқарувни   ва   механизмларини   ҳамда
ташкилий   тузилмани   бозор   талабларига   мос   равишда   такомиллаштириш,
бизнес-жараёнлари   технологиялашувини   ошириш,   жумладан   ахборот
технологияларини   ривожлантириш   ва   акциядорлар   манфаатдорлигини
ошириш бўйича кучли дивидент сиёсати амалга оширилади.
Банк депозит  сиёсатини амалга оширишида узоқ муддатли депозитлар
портфелини   ўстиришга   катта   эътибор   қаратилади.   Юридик   ва   жисмоний
шахсларнинг   бўш   пул   маблағларини   икки   томонлама   манфаатли   асосларда
депозитларга   жалб   қилиш   юзасидан   олиб   борилаётган   ишлар   давом
эттирилади.   Депозитларни   жалб   қилишда   банк   уларни   жойлаштиришдан
олинадиган маржани ҳисобга олган ҳолда фоиз ставкасини белгилайди. Жалб
қилинган депозитлардан банк самарали фойдаланиб омонатчиларнинг банкка
бўлган ишончини ошириб бориши лозим.
Банкнинг молиявий барқарор мижозлари сони кўпайиши ва улар ҳисоб
рақамларида   маълум   муддатли   бўш   пул   маблағлари   қолдиғи   ўсиши   банк
учун фоизсиз ресурслардан фойдаланиш имконини кенгайтиради.
Банк   кредитлашни   кенгайтириш   учун   халқаро   ва   хорижий   молия
институтларининг   кредит   линияларини   жалб   қилиш   борасида   ишларни
фаоллаштиради.
Банк   учун   молиявий   барқарорликни   оширишда   даромадларни
кўпайтириш   ва   ликвидликни   таъминлаш   муҳим   омил   ҳисобланади,   бу   эса
актив   ва   пассивларни   бошқаришда   маржа   шаклидаги   банк   даромадини
ошириш   ва   улар   ўртасидаги   миқдор   ва   муддат   мутаносиблигини
таъминлашни талаб этади.
Бугунги   кунда   мамлакатимизда   ишлаб   чиқариш   ва   сервис   соҳалари
жадал   суръатлар   билан   ривожланиб   бормоқда.   Хусусан,   кейинги   йилларда машинасозлик,   енгил   саноат,   қурилиш   маҳсулотлари   ишлаб   чиқариш,
фармацевтика,   озиқ-овқат   саноати   ва   бошқа   истеъмол   товарлари   ишлаб
чиқариш соҳалари, шунингдек, улгуржи ва чакана савдо, маиший хизматлар,
меҳмонхона   ва   туризм,   транспорт,   медицина   ва   бошқа   сервис   соҳаларининг
юқори   ўсиш   кўрсаткичларига   эришилаётганлиги   ва   маҳсулотларга   ички   ва
ташқи   бозорларда   талабнинг   ортиб   бораётганлиги   банкнинг   ўзи   учун   янги
тармоқларга   кириб   боришига,   мижозлар   базасини   кенгайтиришга   шароит
яратади.
Юқоридагилардан   келиб   чиққан   ҳолда   тадбиркорлик   субъектларини
кредитлашни   такомиллаштириш   учун   қуйидагиларни   амалга   ошириш   керак
деб ҳисоблаймиз:
- кичик   бизнес   корхоналарини   имтиёзли   микрокредитлашда   уларнинг
демографик   ва   географик   шарт-шароитларини   хисобга   олган   холда   фоиз
ставкасини   дифференциациялаш   лозим .   Бу   эса   мазкур   корхоналарнинг
республикамизнинг   барча   худудларидабаравар   ривожланишига   ёрдам
беради;
- кичик   бизнес   корхоналарини   халкаро   молия   институтлари   кредит
линиялари   маблагларидан   фойдаланиш   имкониятларини   кенгайтириш
максадида, ушбу кредит линияси очилган тижорат банклари уларнинг барча
шарт-шароитлари   бўйича   оммавий   ахборот   воситаларини   доимий   хабардор
қилиб туришлари лозим ;
- кичик   корхоналарни   кредитлашда   давлат   ва   учинчи   шахс   томонидан
кафолатлаш   механизмини   жорий   килиш   лозим.   Бу   ў з   навбатида   бошка
молиявий   институтларни   хам   мазкур   корхоналарни   кредитлашга   фаол   жалб
килади.   Бу   эса   гаровни   ба ҳ олаш,   расмийлаштириш,   са қ лаш   каби   сезиларли
ми қ дорд а ги харажатлардан ва орти қ ча ташвишлардан халос этади;
- тадбиркорлик субъектларини кредитлашда тижорат банкидан олинаётган
хорижий   кредитларнинг   бир   кисмини   миллий   валютада   кайтариш
механизмини ишлаб чиқиш ; 
- тижорат   банкларида   кичик   бизнес   субъектлари   учун   микролизинг
операцияларини янада қулайрок қилиш мақсадга мувофиқдир.
- тадбиркорларни   микро кредитлаш   б ў йича   кредит   уюшмаларини
республиканинг барча  ҳ удудларида ривожлантириш ни  ташкил этиш
- тижорат банкларига хорижий кредитни олиш мақсадида такдим этилган
лойиҳаларни кўриб чиқиш механизмини соддалаштириш;
- тижорат   банкларида   тадбиркорлик   субъектлари   учун   микролизинг
операцияларини янада қулайрок қилиш мақсадга мувофиқдир.
- ОАТБ   “Микрокредитбанк”га   таклиф   этилган   2017   йилда   табиркорлик
субъектларига   бериладиган   кредит   ва   микрокредитларни   ўз   вақтида
таъминлашга эришиш вазифасини бажариш.
- кичик   бизнес,   хусусий   тадбиркорлик   субъектларига,   фермер   ва   дехқон
хўжаликларига   ўзларининг   ишлаб   чиқариш   фаолиятини   мустаҳкамлаш   ва
кенгайтиришлари   учун   микрокредитлар   бериш,   кенг   кўламдаги   банк   ҳамда
консалтинг хизматлари кўрсатиш; - микрокредитлар   бериш   ҳамда   микролизинг   йўли   билан   микрофирмалар,
оилавий бизнес  ва  касаначилик  ривожланишини  рағбатлантириш  ва  қўллаб-
қувватлаш хисобига тадбиркорлик соҳаси кенгайишига кўмаклашиш;
-   микрокредит   бериш   ва   микролизинг   бўйича   хизматлар   кўрсатишни
кенгайтириш   учун   халқаро   молия   институтлари   ҳамда   етакчи   хорижий
банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестиция ва грантларини жалб этиш;
-   айниқса   қишлоқ   жойларда,   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик
субектларига   хизмат   кўрсатиш   учун   қўшимча   имкониятларни
таъминлайдиган   филиаллар   ва   мини-банклар   тизими   орқали   молиявий
инфратузилмани янада ривожлантириш.
6.3.   Тадбиркорлик   субъектларини   солиққа   тортиш,   улардан
олинадиган солиқ турлари ва солиқ имтиёзлари
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Шавкат   Мирзиёев   2016   йил   5
октябрь   куни   «Тадбиркорлик   фаолиятининг   жадал   ривожланишини
таъминлашга,   хусусий   мулкни   ҳар   томонлама   ҳимоя   қилишга   ва
ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-
тадбирлар   тўғрисида"ги   Фармонни   имзолади.
Фармонга берилган расмий шарҳда қайд этилишича, ҳужжат хусусий мулкни
хуқуқий   ҳимоя   қилишни   янада   кучайтиришга,   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорлик   учун   қулай   шарт-шароитлар   яратишга   ва   ҳар   томонлама
қўллаб-қувватлашга,   республиканинг   инвестициявий   жозибадорлигини
оширишга   йўналтирилган   ва   ушбу   соҳада   давлат   сиёсатининг   сифат
жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.
Солиққа   тортиш   тизими   ва   божхона   ишини   такомиллаштириш,
республиканинг   инвестициявий   жозибадорлигини   ва   халқаро   рейтингини
ошириш   соҳасида   Дастурда   қуйидагиларга   йўналтирилган   таклифлар   ва
норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларни   ишлаб   чиқишга   доир   тадбирлар
мўлжалланган: 
-валютани   тартибга   солиш   ва   валюталар   курси   сиёсатининг   илғор
бозор   механизмларини,   банк   фаолиятини   тартибга   солишнинг   замонавий
тамойиллари   ва   механизмларини   жорий   этиш,   банк   фаолиятини   самарали
амалга оширишга тўсқинлик қилувчи ғовларни бартараф этиш;
-солиқ маъмурчилигининг сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш;
тадбиркорлик   субъектларининг   экспорт   контрактларини   божхона
органларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талабни бекор қилиш;
-ҳуқуқбузилишларининг   олдини   олишнинг   асосий   механизмларидан
бири ва қонунга итоаткор тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолияти
кафолати сифатида  аудиторлик  ташкилотлари  ва солиқ  маслаҳатчиларининг
хизматлар сифати учун жавобгарлигини ошириш ва улар томонидан тақдим
этиладиган   хулосаларнинг   ишончлилиги   юзасидан   улар   фаолиятининг
ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
Солиқлар   –   бу   бюджетга   тушадиган   пул   ва   қонун   билан   белгиланган
мажбурий   муносабатлардир.   Бу   муносабатлар   солиқ   тўловчилар (юридик   ва   жисмоний   шахслар)   билан   давлат   ўртасидаги
муносабатларни ифода этади.
Солиқлар,   энг   аввало,   давлатнинг   вазифаларини   молиявий   маблағлар
билан таъминлаш зарурлигидан келиб чиқади.
Ўзбекистон   Республикаси   ҳудудида   қуйидаги   солиқлар   ва   йиғимлар
амал қилади:
-  уму м давлат солиқлари;
-  маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.
Умумдавлат солиқларга қуйидагилар киради:
-  юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
-  жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
- қ ўшилган қиймат солиғи;
-  акциз солиғи;
-  ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ;
 -  сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради:
-  мол-мулк солиғи;
-  ер солиғи;
-  автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ;
-   савдо-сотиқ   қилиш   ҳуқуқи   учун   йиғим,   шу   жумладан,   айрим
турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари;
-   юридик   шахсларни,   шунингдек,   тадбиркорлик   фаолияти   билан
шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим;
-  автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим;
-  ободончилик ишлари учун йиғим;
-  ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун йиғим ;
-  ва бошқа маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йиғимлар.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Солиқ нимага олинса, ўша нарса солиқ объекти бўлади. Солиқ объекти   3
гуруҳга бўлинади: оборот, даромад ва мулк.
Солиқ   объектининг   ҳар   бир   солиқ   бирлиги   учун   давлат   томони-дан
белгилаб  қўйилган  меъёри солиқ ставкаси  деб юритилади. Бу  ставка қатъий
суммаларда ёки фоизларда объектга нисбатан қўл-ланилади.
Солиқ ставкалари пропорционал, прогрессив ва регрессив   кўринишларда
бўлиши мумкин.
Акциз   –   бу   баъзи   истеъмол   товарлари   қийматига   устама   қўйиладиган
эгри   солиқдир.   Эгри   солиқ   деб   аталишининг   сабаби   –   унинг   бюджетга
тўловчилари   акциз   ости   товарларини   ишлаб   чиқариб   сотувчилардир.   Аммо,
солиқни ҳақикий тўловчилари ма ҳ сулолт етказувчилардан  товарларни сотиб
олувчилар,   яъни   истеъмолчи-лардир.   Шунинг   учун   бу   солиқ   баъзи
мамлакатларда истеъмол солиғи деб ҳам аталади. 6. 4 .   Т адбиркорлик   субъектларида   аудит   ва   аудиторлик   тафтишини
ўтказиш
Ўзбекистонда   аудит   Ўзбекистон   Республикаси   «Аудиторлик   фаолияти
тўғрисида»ги   Қонуни   асосида   амалга   оширилади.   Аудит   –   хўжалик
юритувчи   субъектларни     мустақил   экспертиза   ва   молиявий   ҳисоботини
таҳлил   етувчи   ташкилотдир.   Буни   шунга   вакил   қилинган   шахслар   –
аудиторлар (аудиторлик фирмалари) бажаради.
Аудитнинг   асосий   мақсади   –   молиявий   ва   хўжалик   операцияларининг
тўғрилигини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва бошқа
меъёрий   ҳужжатларига   нечоғлик   мослигини   аниқлашдан,   буларнинг   тўла-
тукислиги, аниқ-равшанлиги, бухгалтерия ҳисоби ёки бошқа молиявий ҳисоб
юритишга   қўлланилаётган   талабларга   нечоғлик   монандлигини   аниқлашдан
иборатдир.   Аудит   таркибига   яна   консалтинг,   яъни   мижоз   билан   шартнома
тузиб, хизматлар кўрсатиш ҳам киради.
Аудиторлик   фаолияти   хўжалик   юритувчи   субъектларнинг   фао-лияти
устидан   маҳсус   ваколат   олган   давлат   идораларининг   назорати   ўрнини
босмайди.
Аудитнинг   асосий   «ҳаракатланувчи   шахси»   аудитор   ва   аудиторлик
фирмасидир.   Аудитор   белгиланган   тартибда   аудиторлик   фао-лияти   билан
шуғулланиш ҳуқуқини олган ҳамда аудиторлик касби рўйхатига киритилган
мутахассисдир.   Аудиторлик   фирмаси   –   юридик   ва   жисмоний   шахс
томонидан   тузилиб,   белгиланган   тартибда   рўйхатдан   ўтгач,   уставига   кўра
аудиторлик хизмати кўрсатиш билан шуғулланадиган ташкилот.
Қуйидагиларга аудиторлик текширувини ўтказиш   та қ и қ ланади:
-   текширилаётган   хўжалик  юритувчи  субъектнинг   раҳбарлари  ва  бошқа
мансабдр шахслари билан яқин кариндош бўлган шахсга;
-   текширилаётган   хўжалик   юритувчи   субъектда   шахсий-мулкий
манфаатлари бўлган шахсга;
-   хўжалик   юритувчи   субъектнинг   раҳбарларига,   муассасаларига   ёки
мулкдорларига;
-   текширилаётган   хўжалик   юритувчи   субъект   ёки   унинг   филиал-лари
ходимига;
-  давлат хокимияти ва бошқаруви идораларининг мансабдор шахсларига;
-  кредиторлар, инвесторлар ва бошқа манфаатдор шахсларга.
Аудиторлар ва аудиторлик фирмалари давлат рўйхатидан ўтиб, лицензия
олганларидан кейин фаолият бошлайди.
Аудиторлар   ва   аудиторлик   фирмалари   қонунда   белгилаб   қўйилган
тартибда   Ўзбекистон   Республикасининг   Адлия   Вазирлигида   Давлат
рўйхатидан ўтади.
Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия давлат
рўйхатидан ўтгандан  кейин берилади.  Уларни бериш тартибини Ўзбекистон
Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. 6. 5 . Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ахборот билан
таъминлашни ташкил этиш
Ахборотлар   яна   ички   ва   ташқи,   дастурий   ва   меъёрий   ахборотларга
бўлинади.
Ички   ахборот   кичик   корхона   ёки   савдо   ташкилоти   ички
материалларидан   иборат   бўлади   ҳамда   корхона   фаолиятини,   унинг   техник
иқтисодий   кўрсаткичларини   моддий   ва   меҳнат   харажатлари   ҳажмини,   нақд
пул   ҳаракатини,   дебиторлик   ва   кредиторлик   қарзлари   ҳақидаги
маълумотларни ўзида акс эттиради.
Ташқи ахборотлар  маҳсулот ишлаб  чиқарувчилар  ва истеъ-молчиларни,
ҳокимият   идоралари,   банклар,   рақобатчилар   ва   бошқа   ташкилотлар   билан
бўладиган   алоқаларни   ифодалайди.   У   товарларни   сотиш   ва   ҳарид   қилиш
шартлари ҳақидаги ташқи муҳит хабарларидан иборат бўлади.
Фойдаланиш   вақти   бўйича   ахборотлар   оператив,   даврий   ва   узоқ
муддатли,   ўзгариш   даражаси   бўйича   бирламчи   ва   иккиламчи   ахборотга
бўлинади.
Тадбиркорликда иқтисодий ахборотлар етакчи рол ўйнайди, чунки улар
товар   ишлаб   чиқариш,   моддий   бойликларни   тақсимлаш,   айирбошлаш   ва
истеъмол қилиш жараёнидаги муносабатларни акс эттиради.
Кичик корхоналар учун илмий-техник ахборотларнинг роли ҳам муҳим,
улар ишлаб чиқаришни илмий-техник тараққиёт асосида ривожланишни акс
эттиради.
Доимийлик   даражаси   бўйича   ахборотлар   ахборотлар   доимий,   шартли-
доимий   ва   ўзгарувчан   бўлади.   Доимий   ахборот   ўз   маъносини   узоқ   вақт
давомида   ўзгартирмайди   (шаҳарлар,   корхоналар,   савдо   ташкилотлари
номлари, товарлар турлари ва бошқалар ҳақидаги ахборотлар).
Шартли-доимий ахборотлар маълум вақт давомида ўз маъносини сақлаб
туради.   Унга   маҳсулот   тайёрлаш   учун   техник   шартлар,   меъёрлар,   тариф
миқдорлари, лавозим, иш ҳақи ва ҳоказолар киради.
Ўзгарувчан   ахборотлар   ҳарид   қилиш   ва   сотишнинг   ўсишини   акс
эттиради. Улар қарор қабул қилиш учун доимо тезлик билан қайта ишлашни
талаб қилади, акс ҳолда, уларни олишдан маъно қолмайди.
Ҳар қандай ахборот ҳужжатларда акс эттирилади.   Ҳужжат   – бу ахборот
тарқатувчи воситадир.
Нафақат   ишбилармонлар,   балки   бу   ҳужжатларни   ў қ увчи,   улардан
фойдаланувчи,   уларни   қайта   ишловчи   ва   са қ ловчи   одамларнинг   меҳ-нат
харажатлари   ҳужжатнинг   шаклларига   боғлиқ.   Бизнесда   кераксиз
ҳужжатларнинг бўлиши мумкин эмас.
Ахборотлар   оқими   муваффақиятли   бизнес   учун   керакли   алоқа-ларни
таъминлайди.   Бундай   алоқалар   товар   ишлаб   чиқарувчилар   ва   уларнинг
истеъмолчилари,   маҳсулотларни   сотувчилар   ва   ҳаридорлар,   турли
муассасалар ўртасида зарурдир.
Ахборот алмашиш кичик бизнес фаолияти ва хусусий тадбиркорликнинг
энг мураккаб муаммоларидан биридир. Тадқиқотчилар   тадқиқотнинг   дастлабки   босқичида   муаммони   аниқ
белгилашлари   ва   тадқиқот   мақсадини   белгилаб   олишлари   керак.
Ахборотларни   йиғиш   анча   оғир   ва   маъсулиятли   ишдир.   Муаммони   мужмал
ёки нотўғри белгилаш ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган харажатларга
олиб келади. Аниқ қўйилган мақсад муаммони ҳал қилишнинг асосидир.
Тадқиқотнинг кейинги босқичида буюртмачини қизиқтираётган ахборот
турини   ва   уни   энг   самарали   йиғиш   йўлини   аниқлаш   зарур.   Тадқиқотчи
икқиламчи   ёки   бирламчи   ахборотларни   ёки   иккаласини   бир   вақтда   йиғиши
мумкин.
Иккиламчи ахборот  – бу аввал бошқа мақсадлар учун йиғилган мавжуд
ахборотдир.
Қуйидагилар икқиламчи ахборот манбаларини ташкил этади:
- корхоналарнинг ҳисоботлари;
- бўлғуси тадқиқотлар ҳақидаги ҳисоботлар;
-  давлат муассасаларининг нашрлари;
-  корхона, муассасаларнинг баланс ҳисоботлари;
-  статистик маълумотномалар;
-  биржалар маълумотномалари;
-  газета ва журналлар, радио, телевидение эшиттиришлари ва ҳ.к.
Иккиламчи   ахборот   тадқиқотнинг   бошланғич   нуқтаси   бўлиб   хизмат
қилади. У арзон тушиши ва олиниши осонлиги билан ажралиб туради. Аммо
тадқиқотчига керакли маълумотлар  э скирган, ноаниқ, тўлиқсиз ёки ишончсиз
ҳолда   етиб   келиши   мумкин.   Бу   ҳолда   тадқиқотчининг   янада   кўпроқ
маблағлар   ва   вақт   сарфлаши   орқали   бирламчи   ахборот   йиғишига   тўғри
келади. 
Бирламчи ахборот   – бу аниқ   мақсад учун биринчи марта йиғи-ладиган
ахборотдир. Бирламчи ахборот йиғишнинг учта усули бор:
1.  Кузатиш усули.  2.  Тажриба усули.  3.  Сўров усули.
Назорат ва муҳокама учун саволлар
1. Банкнинг пассив ва актив операцияларининг моҳияти нимада?
2. Банкда кредит бериш тартиди қандай ташкил этилган?
3. Банклар билан тадбиркорлар ўртасида бажариладиган опе-рацияларда
ўзаро муносабатлар қандай ташкил этилади?
4.   Банклар билан тадбиркорлар ўртасидаги валюта операциялари қандай
бажарилади?
5.  Тадбиркорлик фаолиятида солиқ солиш тартибини изоҳлаб беринг.
6.  Солиқ солиш объекти ва базаси нима?
7.  Солиқ ставкаларининг таркиби қандай тузилган?
8.  Акциз солиғи нима? Унинг амал қилиш тартиби қандай?
9.  Аудитнинг асосий мақсади нималардан иборат?
10.  Аудиторларнинг ҳуқуқ ва бурчлари нималардан иборат?
11. Кичик бизнес фаолиятида ахборотнинг моҳияти ва аҳамияти нимада?
12. Бизнесда ахборот турлари ва уларнинг тўтган ўрни қандай?
13. Ахборот алмашинувининг асосий элементлари нималардан иборат? 14.   Кичик   бизнес   ва   тадбиркорликни   ривожлантиришда   ахборотлар
тизимидан қандай фойдаланадилар?