Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 128.3KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma docx
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти таҳлили

Sotib olish
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ
ФАОЛИЯТИ ТАҲЛИЛИ
Маъруза машғулоти
1.Тадбиркорликнинг   молиявий   фаолиятини   ифодаловчи
кўрсаткичлар
2.Тадбиркорликни кредит билан таъминлаш шакллари
3.Кредит ставкасини аниқлаш
4.   Кичик   бизнес   ва   тадбиркорлик   фаолиятининг   иқтисодий
самарадорлиги
5. Самарадорликни баҳоловчи  кўрсаткичлар
6. Самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари Кичик   бизнес   корхоналарининг   молиявий   фаолияти   уларнинг
давлат,   бошқа   корхоналар,   ташкилотлар   ва   шахслар   билан   ўзаро
муносабатини   тартибга   солиш   билан   боғлиқ   бўлган   пул   ҳисоб-
китобларини ифодалайди.
Корхоналар   фаолиятининг   молиявий   натижаларини   ифодаловчи
кўрсаткичлардан асосийси фойдадир.
Корхоналар фойдасининг турлари қуйидагилардан иборат:
а)   маҳсулотлар   сотишдан   тушган   ялпи   фойда   (ЯФ) .   Бу   сотишдан
тушган   соф   тушум   (СТ)   ва   сотилган   маҳсулотнинг   таннархи   (МТ)
ўртасидаги фарқдан иборат, яъни
ЯФ = СТ – МТ;
б)   асосий   ишлаб   чиқариш   фаолиятидан   тушган   фойда   (ИЧФ).   Бу
маълум давр ичида  маҳсулотлар сотишдан тушган  ялпи  фойда (ЯФ) ва
харажатлар   (Аҳараж.)   ўртасидаги   фарқ   ва   плюс   бошқа   асосий   фаолият
соҳалари   даромадлари   (Бдар.)   ёки   камомадлари   (Бкам.)   айирмасидан
иборат, яъни:
ИЧФ = ЯФ – Аҳараж. + Бдар. – Бкам.;
в)   умумий   хўжалик   фаолиятидаги   фойда   (УХФ).   Бу   алгебраик
ифодалар йиғиндиси тарзида ифодаланади: асосий фаолиятидаги фойда
(АФФ)   плюс   дивидендлар   (ДД)   ва   фоизлар   бўйича   даромадлар   (ФД)
плюс   (ёки   минус)   чет   эл   валюталари   бўйича   операцияларидан   олинган
даромадлар   (ёки   камомадлар)   (ЧЭВ)   плюс   (ёки   минус)   қим-матбаҳо
қоғозларни   қайта   баҳолашдаги   даромадлар   (ёки   камомадлар)   (КККБ)
минус фоизлар бўйича харажатлардан (ФХ) иборат, яъни:
УХФ = АФФ + ДД + ФД    ЧЭВ    КККБ – ФХ;
г)   солиқ   тўловларигача   бўлган   фойда   (СФ).   Бу   кўрсаткич   ҳам
алгебраик   ифодалар   йиғиндиси   тарзида   ифодаланиб,   умумий   хўжалик фаолиятидаги фойда (УХФ) ва тасодифий (кўзда тутилмаган) фойда ёки
камомадлар (ТФК) салдосидан иборат, яъни:
СФ = УХФ    ТФК;
д) йиллик соф фойда (ЙСФ). Бу барча солиқларни тўлаб бўлгандан
сўнг   корхона   ҳисобига   қоладиган   даромад,   яъни   солиқ   тўловларигача
бўлган фойдадан (СФ), даромад ёки  фойда солиғини (ФС) ҳамда бошқа
солиқлар   ёки   тўловларни   (БС)   олиб   ташлангандан   кейин   қолган
қисмидир, яъни:
ЙСФ = СФ – ФС – БС;
Сотишдан   тушган   соф   тушумлар   –   маҳсулотлар   (ишлар,
хизматлар)ни сотишдан тушган тушумлардан, қўшимча қиймат солиғи,
акциз   солиғи,   экспорт   солиғи   (сотиб   олувчи   томонидан   бериладиган
айрим   скидкалар)   ва   бошқа   тўлов   ҳамда   ажратмаларни   олиб
ташлагандан кейин қолган қисми сифатида ҳисобланади.
Корхоналарнинг   экспорт   фаолияти   билан   боғлиқ   операциялардан
тушган   фойда   ва   даромадларни   ҳисоблаш,   маҳсулотлар   (ишлар,
хизматлар)ни   сотишдан   тушган   тушумлар   ҳажмини   аниқлаш   каби
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Асосий   фаолият   соҳаларидаги   бошқа   даромадлар   (операцион
даромадлар)   ҳисобот   бўлимининг   «Бошқа   даромадлар   ва   тушумлар»
моддасида кўрсатилади.
Тасодифий   фойда   ёки   даромадлар   –   хўжалик   фаолиятини
юргизиш давомида кўзда тутилмаган тасодифлар, ҳодисалар, эътиборга
олинмаган   жараёнлар   ва   воқеалар   туфайли   вужудга   келадиган
даромадлардир. 
Мулкий   жавобгарлик,   мулк   шаклидан   қатъий   назар,   фақат
корхонанинг   ўз   маблағларига   қуйилиши   мумкин.   Ўз   маблағларнинг
микдори бухгалтерия баланси маълумотларига асосан аниқланади. Мулк   формаларидан   қатъий   назар,   хўжалик   юритувчи   субъектлар
ҳисобида   бўлган   ўз   маблағлари   суммаси   қуйидаги   формула   ёрдамида
аниқланади:
Ўмаб. =  БВ – (М + Ммаж.ўс. – Ммаж.сўн.) – Ддеб.қарз. – З;
Бунда: 
БВ – баланс валютаси суммаси;
М   –   узоқ   муддатли   ва   қисқа   муддатли   мажбуриятлар   пассивини
иккинчи ва учинчи бўлимлари;
Ммаж.ўс. – мажбуриятларнинг ўсиши – охирги ҳисобот даври учун
баланс   маълумотлари   билан   таққослаганда   контракт   имзолаган   кунга
қарз олинган ва жалб қилинган маблағлар;
Ммаж.сўн.   –   контрактни   имзолаш   санаси   ва   охирги   ҳисобот   даври
учун   балансни   тузиш   санаси   ўртасидаги   даврда   мажбурият-ларнинг
сўниши;
Ддеб.қарз. – даъво қилиш муддати тугаган дебиторлик қарзлари;
З – зарарлар суммаси.
   Т адбиркорликни кредит билан таъминлаш   шакллари
Хозирги   кунда   кичик   бизнес   субъектларини   бир   қанча   воситалар
билан молиялаштириш усуллари қўлланилмоқда.  Кредит   қарзга   пул   олишнинг   энг   кенг   тарқалган   шакли
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги кредит
маблағлари   манбаи   бўлиб,   тижорат   банклари,   шунингдек,   бюджетдан
ташқари фондлар маблағлари ҳисобланади.
Кредит   товар-пул   муносабатлари   мавжуд   шароитдаги   такрор
ишлаб   чиқариш  жараёнининг   ажралмас  бир  қисми   бўлиб,  товар   ишлаб
чиқариш   ва   хизмат   кўрсатиш   кредит   муносабатлари   вужудга
келишининг   асоси   ҳисобланади.   Кредит   орқали   жамиятимизда   бир
қанча ижобий натижаларга эришиш мумкин:
1.   Фондлар   айланишида   четга   чиқиб,   бўш   қолган   маблағларнинг
ҳаракатсиз туриб қолишининг олдини олади.  
2.   Такрор   ишлаб   чиқаришда   кенг   доирада   узлуксиз   давом
эттиришга имконият яратиб беради .
Кредит     –   фоизда   қайтариш   шарти   билан   вақтинча   фойдаланиш
учун   пул   ёки   материал   маблағлари   бериш   жараёнида   юзага   келадиган
муносабатлар тизими. 
Кредитлар   Ўзбекистон   Республикаси   қонунлари   ва   норматив
актлари   билан   маън   этилмаган   мақсадлар   учун   барча   эгалик   хўжалик мулки   шаклидаги   жисмоний   ва   юридик   шахсларга   белгиланган
тамойиллар асосида қисқа ва узоқ муддатларга ажратилади. 
Кредит муносабатларининг мазмуни ва моҳиятини тушуниш учун
унинг   зарурий   элементлари     -   кредитнинг   объекти   ва   ва   субъектини
тушуниш зарур 
Кредит муносабатларининг субъектлари икки хил бўлади. 
1. Қарз берувчи.     2. Қарз олувчи.
Кредит субъектлари ҳар хил. Булар юридик ва жисмоний шахслар,
корхона,   банк,   фирма,   давлат   ва   турли   тоифадаги   аҳоли   бўлиши
мумкин. 
Кредит   ресурсларидан   корхоналар   қуйидаги   ҳолларда
фойдаланиши мумкин: 
1)   Корхона   кредитни   харажатларнинг   бирор   турини   амалга
ошириш   учун,   масалан,   хом-ашё   ва   материалларни   сотиб   олиш,
тугалланмаган   ишлаб   чиқариш   ёки   жўнатилган   товарлар   учун   олиши
мумкин.
2) Корхона айланма фондларининг доиравий айланишининг барча
босқичларида кредитни жалб қилиши мумкин. 
3)   Корхонани   комплекс   кредитлаштириш   зарур   бўлганда   амалга
ошириши мумкин. 
Кредит   олиш   учун   қарз   олувчи   ўзининг   молиявий   ва   ишлаб
чиқариш   имкониятларини   баҳолаши   ва   ўзи   учун   қуйидагиларни   аниқ
белгилаб олиши шарт:  
1.     Ўз   маҳсулотини   сотиш   бозорини   ўрганиш   (талаб   ва   таклиф
асосида );
2.   Лойиҳанинг   ишлаши   учун   керак   бўладиган   товар-моддий
бойликларни,   шунингдек , тайёр   маҳсулотни   сотиш   учун   зарур   б ў лган
шартномаларнинг мавжудлиги; 3. Кредитланаётган лойиҳанинг самарадорлиги;
4.   Ҳисоб   рақамига   пул   маблағлари   келиб   тушишининг
даврийлиги;
5. Кредит ва у бўйича фоизларни сўндириш манбалари;
6.   Кредит   учун   тўланадиган   тўловни   ҳисоблаш   ва   унинг
даврийлиги.
  Микромолиялаш :   Микромолиялаш   микромолиявий   хизматлар
кўрсатувчи   ташкилотларнинг   қонун   ҳужжатларида   белгиланган
миқдордан ошмайдиган суммада микрокредит, микроқарз, микролизинг
бериш,   шунингдек   микромолиявий   хизматлар   кўрсатиш   тўғрисидаги
шартномага   мувофиқ   бошқа   хизматлар   кўрсатиш   борасидаги
фаолиятидир.
Микрокредит :   Микрокредит   қарз   олувчига   тадбиркорлик
фаолиятини   амалга   ошириш   учун   энг   кам   иш   ҳақининг   минг   баравари
миқдоридан   ошмайдиган   суммада   тўловлилик,   муддатлилик   ва
қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
Микрокредит   қарз   олувчига   пул   маблағларини   шартномага
мувофиқ муайян мақсадлар учун ишлатиш шартлари асосида (мақсадли
микрокредит) берилиши мумкин.
Микролизинг :   Микролизинг   микромолиявий   хизматлар
кўрсатувчи   ташкилот   томонидан   лизинг   олувчининг   топшириғига
биноан   учинчи   тарафдан   мол-мулк   олиш   ҳамда   уни   эгалик   қилиш   ва
фойдаланиш   учун   лизинг   олувчига   шартномада   белгиланган   шартлар
асосида ҳақ эвазига бериш назарда тутиладиган хизматдир.
Микролизинг   тадбиркорлик   фаолиятини   амалга   ошириш   учун
лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ энг кам иш ҳақининг
икки минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада берилади.  . Кредит ставкасини аниқлаш
Мана  шунинг  учун   ҳам  қарздор   шахс  пул  эгасига  фоиз  ствакасини
тўлайди.  Фоиз ставкаси олдиндан белгиланади.
Кредитнинг фоиз ставкаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
КФС = КФ / КМ * 100 ;
Бу ерда, КФС – кредитнинг фоиз ставкаси, %;
КФ – қарз фоизи, сўм;
КМ – қарз миқдори, сўм.
Кредитларнинг   фоиз   ставкаси   мамлакатнинг   ссуда   капиталлари
бозорида аниқланади. Ҳалқаро кредитларнинг фоиз ставкаси эса жаҳон
ссуда капиталлари бозорида аниқланиб,  бу бозорларнинг асосий  қисми
Лондон, Токио, Нью-Йорк, Франкфурт, Париж ва Брюссел шаҳарларида
жойлашган.
Кредитларнинг   фоиз   ставкаси   турли   омиллар   таъсирида   ўзгариб
туради. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилардир:
Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бозорда қандай
микдорда   қарз   пулига   талаб   бор   ва   унга   нисбатан   қандай   микдорда
қарзга   бериладиган   пул   чиқарилган.   Талаб   ошса,   фоиз   ортади,   таклиф
тушса, у камаяди.
  Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг  иқтисодий
самарадорлиги
Иқтисодий   самарадорликнинг   моҳияти.   Бозор   иқтисодиётига
ўтиш хўжалик юритишнинг оқилона йўлларини қидириб топишни талаб
қилади.   Бу   эса   материаллар   ва   ҳом   ашёни   тежаб-тергаб   сарфлашни,
дастгоҳлар   ва   ускуналардан   яхшироқ   фойдаланишни,   ходимлар   иш унумдорлигини   оширишни,   маҳсулот   бирлигига   тўғри   келадиган
харажатларни   пасайтиришни,   пировардида,   корхона   рентабеллилигини
ва фойдалилигини оширишни кўзда тутади.
Кўрсатиб   ўтилган   омилларнинг   барчаси   ишлаб   чиқаришнинг
иқтисодий  самарадорлигига эришиш тушунчасига бирлашади. Корхона
хўжалик   фаолиятининг   якуний   натижаси   (фойда)ни   унга   эришишга
сарфланган   ресурслар   билан   таққослаш   ишлаб   чиқа-ришнинг
самарадорлигини   акс   эттиради.   Самарадорликнинг   ошиши   харажатлар
бирлигига   тўғри   кела диган   иқтисодий   натижаларнинг   кўпайиши   билан
ифодаланади.   Самарадорлик   хўжалик   юритиш   механизмининг
такомиллашганлик   даражасидан,   бизнесни   тўғри   йўналишда   олиб
борилаётганлигидан дарак беради.
Самарадорликнинг   таърифи   асосида   ишлаб   чиқариш   харажат-
ларининг   таркиби   ва   ҳажми   ётади.   Харажатлар   –   бу   корхонанинг
ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган
омиллар   (сармоялар,   меҳнат   ресурслари,   табиий   ресурслар,
тадбиркорлик   фаолияти)   учун   сарф ланган   маблағларнинг   пулда   акс
эттирилишидир.   Улар   маҳсу лот   таннархи   кўрсаткичида   намоён   бўлиб,
барча   моддий   харажатлар,   маҳсулотни   ишлаб   чиқариш   ва   сотиш
харажатлари,   меҳнатга   ҳақ   тўлаш   харажатларининг   пулдаги
ифодасидир.
Ишлаб чиқаришнинг барча харажатларини икки гуруҳга: доимий ва
ўзгарувчан   харажатларга   бўлиш   мумкин.   Доимий   харажатларга
микдори   ишлаб   чиқариш   ҳажми   ўзгариши   би лан   ҳам   ўзгармайдиган
харажатлар   киради.   Улар   корхона   маҳсулот   ишлаб   чиқармаган   ҳолда
ҳам   тўланиши   керак.   Уларга   амортизация   чегирмалари,   бинолар   ва
ускуналарнинг   ижараси,   суғурта   бадаллари,   бошқарув   ходимла-рининг
иш ҳақлари ва бошқалар киради. Ўзгарувчан   харажатлар   деб,   умумий   микдори   бевосита   иш лаб
чиқариш   ва   сотиш   ҳажмларига   киритилган,   шунингдек,   маҳ-
сулотларнинг   бир   неча   турларини   ишлаб   чиқариш   ва   со тиш   билан
боғлиқ бўлган харажатлар тушунилади. Буларга хом ашё, материал-лар,
ёқилғи   ва   электр   энергияси,   ишчилар   меҳнатига   ҳақ   тўлаш   ва   бошқа
харажатлар киради.
Ишлаб   чиқариш   харажатларининг   бундай   бўлиниши   корхоналар
фаолияти   самарадорлигининг   ҳар   хил   кўрсаткичларини   аниқлаш   учун
зарурдир.
Ишлаб   чиқариш   самарадорлигини   аниқлаш   услуби   умумий
харажатлар   ва   уларнинг   айрим   турларини   хўжалик   фаолияти нинг
натижалари   билан   таққослашдан   иборатдир.   Бунинг   учун   турли   хил
кўрсаткичлардан   фойдаланилади.   Бу   кўрсаткичларнинг   белгиланган
таснифи   мавжуд   эмас.   Ҳар   бир   корхона   иқтисодиётини   ўрганувчи
уларни   ўзича,   у   ёки   бу   кўрсаткичларнинг   аҳамиятини   таъкидлаш
заруриятидан   келиб   чиққан   ҳолда   ёки   корхона   иши   натижаларини   ҳар
томонлама баҳолаган ҳолда  гуруҳларга ажратади.
Барча кўрсаткичларни қуйидаги учта гурухга бирлаштириш   мақсадга
мувофиқдир:   хўжалик   фаолиятини   умумлаштирувчи   кўрсаткичлар;
ресурсларнинг   айрим   турларидан   фойдаланиш   самарадорлиги
кўрсаткичлари; молиявий фаолиятни баҳолов чи кўрсаткичлар.
  Самарадорликни баҳоловчи  кўрсаткичлар
Корхонанинг   фаолиятини   ёки   унинг   молиявий   ҳолатини
баҳолаш   –   корхонанинг   хўжалик   ва   тижорат   фаолияти   жа раёнида
вужудга   келувчи   молиявий   ва   кредит   муносабатлари   натижасини   акс
эттирувчи тушунчадир.
Тўлов   қобилияти   коэффициенти   корхонанинг   тўлов   им коният-
ларини кўрсатади ва қуйидаги формула билан аниқла нади: Кпл = А2 / (П2 –(Дзк + Кзк + Ап)) ,
бу ерда,   Кпл  – корхонанинг тўлов қобилияти коэффициенти; 
А
2   –   айланма   активлар   (ишлаб   чиқариш   захиралари,   пул
маблағлари ва бошқалар); 
П
2  – мажбуриятлар;
Д
ж  – узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар; 
К
зк  – қисқа муддатли қарзлар ва кредитлар; 
А
п  – ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган бадаллар.
Бу кўрсаткич бирдан катта бўлиши керак. 
Шахсий   ва   қарз   маблағлар   нисбатларининг   коэффициент и
қисқа   муддатли   қарз   маблағларининг   шахсий   манбалар   билан
таъминланиш   даражасини   белгилайди   ва   қуйидаги   формула   билан
аниқланади:
Кес = П1 / (П2 –(Дзк + Кзк + Ап)),
бу ерда П
1   –  шахсий маблағ л арнинг манбалари (устав сармоя лари,
қўшимча сармоялар, тақсимланган фо й да).
Бу кўрсаткич бирдан кичик бўлмаслиги керак.
Молиявий   боғлиқлик   коэффициенти   корхонанинг   молия вий
боғлиқлигининг камайиши (кўпайиши), келгуси даврларда  молиявий
қийинчиликлар   хавфининг   кўпайиши   (пасайиши)   ҳақида   дарак
беради   ва   корхона   томонидан   кредиторлар   ол дидаги   ўз
мажбуриятларини   тўлаш   кафолатини   аниқлайди.   Молиявий
боғлиқлик коэффициенти қуйидаги формула бил ан ҳисобланади:
Кфш = П1 / Иб
бу ерда, Иб — актив ёки пассивнинг натижалари.
Бу кўрсаткич 0,5 дан катта ёки унга тенг бўлиши керак.
Шахсий   айланма   маблағлар   билан   таъминланганлик
коэффициент и   корхонада   унинг   молиявий   барқарорлиги   учун   зарур маблағларнинг   мавжудлигини   ифодалайди   ва   қуйидаги   формула
билан ифодаланади:
Кос =  ( П1  +  Дзк  –  А 1 )  / А2  ,
бу ерда А
1   –  узоқ   муддатли активлар.
Бу кўрсаткич 0,1 дан катта ёки унга тенг бўлиши керак.
Активлар   рентабеллиги   коэффициенти   молиявий-хўжалик
фаолиятида   фойдаланилаётган   активларнинг   фойдалилиги
(зарарлилиги)   даражасини   кўрсатади   ва   қуйидаги   формула   билан
аниқланади:
Кра   = Пр  *  Дп  / Иб   ,
бу ерда, П
р Д
н  – солиқлар тўлангунга қадар фойда.
Бу кўрсаткич нолдан катта бўлиши керак.
Ишлаб   чиқариш   қ увватларидан   фойдаланиш   коэффициент и
корхонанинг иш билан таъминланганлик даражасини ифо далайди   ва
қуйидаги формула билан аниқланади:
Ким  =  Қфакт  / (Қлойиҳа – Қижара + Қконсер) ,
бу ерда Қ
лойиҳа  – маҳсулот ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажми;
Кфакт  – чиқ арилган маҳсулотнинг ҳақиқий ҳажми;
Қижара  – ижарага берилган қувватлардаги маҳсулотларнинг ҳ ажми;
Қконсер   –   консервация   қилинган   қувватлардаги   маҳсулотлар нинг
ҳажми.
Бу кўрсаткич 0,6 дан катта ёки унга тенг бўлиши керак.
Ускуналар (асосий фондлар)ни ишдан чи қ иши коэффи-циент и.
Бу кўрсаткич қуйидаги формула билан аниқланади:
Кизп =  И / О  ,
бу ерда ,  К
изп  – ускуналарнинг ишдан чи қ иш коэффициенти; 
И – асосий фондларнинг ишдан  чи қ иши; 
О  –  асосий фондларнинг дастлабки қиймати.  Агар   юқоридаги   барча   коэффициентларнинг   тармоқ   миқ дори
тенг   ёки   катта   бўлса,   бундай   корхона   иқтисодий   қуд ратли   ва
тўлов қобилиятига эга ҳисобланади.
6. Самарадорликни оширишнинг асосий йўналишлари
Бозор   иқтисодиёти   шароитларида   корхоналар   фаолияти   ишлаб
чиқаришнинг   иқтисодий   самарадорлигини   ошириш   йўлларини   доимо
қидиришни   талаб   қилади.   Агар   шундай   қилинмас   экан,   корхонанинг
қатъий   рақобат  мухитида  омон  қо лиши   қийиндир.   Бу   айниқса,   кичик   ва
ўрта   корхоналарга   тегишлидир.   Аввал   айтиб   ўтилганидек,   уларнинг
вужудга   кели ши   ва   ривожланишининг   барча   босқичларида
қийинчиликлар  ва ҳал қилинмаган муаммолар жуда кўп учрайди.
Тадбиркор   муваффақиятли   фаолият   юритиши   учун   оддий   бозор
омиллари   (маҳсулотни   доимо   янгилаш,   сифатини   оши риш,   маркетинг
тадқиқотлари,   муваффақиятли   рақобат   ва   бошқалар)дан   ташқари   ўз
фаолиятининг   самарадорлигига   эриш ишнинг   турли-туман   йўлларидан
фойдаланиши зарур. Булар қуйидагилардир:
 - илғор технология ва замонавий ускуналардан фойда ланиш;
 - хом ашё ва материалларнинг янги турларини қўллаш;
 - асосий фондлардан яхшироқ фойдаланиш;
 - айланма маблағларни айланишини жадаллаштириш;
 -   меҳнатни   ташкил   қилишнинг   самарали   шакллари   ва
усулларини қўллаш;
 -   менежмент   фани   ва   амалиётининг   илғор   ютуқларидан
фойдаланиш;
-   мамлакатимиз   ва   хориж   фирмаларининг   илғор   тажрибаларини
татбиқ этиш ва бошқалар .

Тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти таҳлили

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский