Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 38.5KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma docx
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни

Sotib olish
  ТАДБИРКОРЛИКНИНГ  МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ
Режа:
1. тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни
2. тадбиркорлик   фаолиятининг   иқтисодий,   ижтимоий   ва   ҳуқуқий
асослари
3. тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар 
4. тадбиркорлик   фаолиятини   ривожлантиришнинг   мақсади   ва
вазифалари
5. Кичик бизнес ва тадбиркорликни иқтисодиётда тутган ўрни
6. Ўзбекистонда   кичик   бизнес   ва   тадбиркорлик   фаолиятини
ривожлантириш йўналишлари Таянч иборалар: Тадбиркор, тадбиркорлик мухити, бизнес.
1.1. тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни
Бозор   муносабатлари   шароитида   иқтисодиётни   ривожлан тириш-нинг
асосий   омилларидан   бири   кичик   бизнес   ва   тадбиркорлик   фаолия тини
ривожлантиришдир.
Хўш,   «тадбиркор » ,   «тадбиркорлик »   тушунчалари   қандай   мазмунга
эга ва нимани англатади?
Бу   тушунчаларни   ҳозирги   маъносида   биринчи   бўлиб   XVII   аср   охири
ва   XVIII   аср   бошларида   инглиз   иқтисодчиси   Ри чард   Кантилон   қўллаган
эди.   Унинг   фикрича,   тадбиркор   таваккалчилик   шароитида   фаолият
кўрсатувчи   кишидир.   Шу   боисдан   у   ер   ва   меҳнат   омилини   иқтисодий
фаровонликни   белгилаб   берувчи   бойлик   манбаи   деб   билган.
Кейинчалик,   XVIII   асрнинг   охири   ва   ХIХ   асрнинг   боши да   машҳур
француз   иқтисодчиси   Ж.Б.Сей   (1767-1832)   « Сиё сий   иқтисод   рисоласи »
китобида   (1803й.)   тадбиркорлик   фа олиятини   ишлаб   чиқаришнинг   уч
мумтоз   омиллари   –  ер,   ка питал,   меҳнатнинг   яхлитлиги   деб   таърифлаган
эди.
Америкалик   иқтисод чи   олим   Й.Шумпетернинг   фикрига   кўра,
тадбиркорликнинг новаторлик характери қуйидагиларда акс  эттирилади:
- бозор учун янги товар ишлаб чиқариш;
- ишлаб чиқа риш жараёнига янги технологияларни та т биқ этиш;
- янги сотиш бозорларини ўзлаштириш;
- хом  ашёнинг янги турлари ва манбаларини т оп иш.
Тадбиркорликни вужудга келишининг учинчи босқичи тад биркорликнинг
алоҳида шахсий сифатлари: иқтисодий ва   ижтимоий вазиятнинг ўзгаришида
тўғри   йўл   топа   билиш   қоби лияти,   бошқарув   қарорларини   танлаш   ва   қабул
қилишда мус тақиллик, бошқарув қобилиятларининг тўла намоён бўлиши  билан
таърифланади.
Шундай   қилиб,   тадбиркорлик   –   бу   иқтисодий   фаолиятнинг   алоҳида
тури   бўлиб,   унинг   замирида   мустақил   ташаббус,   жа вобгарлик, тадбиркорлик   ғоясига   асосланган,   фойда   олишга   йўналтирилган,
мақсадга мувофиқ фаолият ётади.
« Тадбиркорлик »   тушунчаси   тадбиркорнинг   энциклопедик   луғатида
қуйидагича таърифланади:
Тадбиркорлик   –   (ингл.   ентерприсе)   шахсий   даромад,   фой да   олишга
қаратилган   фуқароларнинг   мустақил   фаолияти.   Бу   фаолият   ўз   номидан,   ўз
мулкий   масъулияти   ва   юридик   шахснинг   юридик   масъулияти   эвазига   амалга
оширилади. Тадбир кор (фрн. ентрепренеур) қонун томонидан тақиқланмаган
барча   хўжалик   фаолияти,   шу   жумладан,   воситачилик,   сотиш,   сотиб   олиш,
маслаҳат   бериш,   қимматбаҳо   қоғозлар   билан   иш   олиб   бориш   билан
шуғулланиши мумкин.
1.2.   тадбиркорлик   фаолиятининг   иқтисодий,   ижтимоий   ва   ҳуқуқий
асослари
Тадбиркорликнинг   шаклланиши  иқтисодий  ва   ижтимоий   шароит билан
чамбарчас   боғлиқ.   Тадбиркорлик   шаклланиши нинг   иқтисодий   шароитига
ижтимоий шароит яқин туради. Ижтимоий шароит, аввало, ҳаридорларнинг
диди ва модага  жавоб бера оладиган товарларни сотиб олишга интилиши би -
лан белгиланади. Турли босқичларда ушбу талаб ўзгариб туриши мумкин. Бунга
ижтимоий-маданий муҳитга  боғлиқ бўлган аҳлоқ ий ва диний меъёрлар жиддий
таъсир   кўрсатади.   Ушбу   меъёр лар   ҳаридорларнинг   турмуш   тарзига   ва   у   орқали
товарларга   бўлган   талабига   бевосита   таъсир   этади.   Ижтимоий   шароит
шахснинг   ишга   бўлган   муносабатига   ўз   таъсирини   ўтказади,   бу   эса,   ўз
навбатида,   бизнес   таклиф   этаётган   маошнинг   миқдорига,   меҳ нат   шароитига
бўлган муносабатга таъсир этади.
АҚШнинг тадбиркорлик соҳасида кўп йиллар мобайнида  қўллаб келаётган
қонунлар   тизими   бунга   мисол   бўла   олади.   Улардан   бир   нечасига   эътибор
берайлик (1-жадвал) 1
:
1-жадвал.
1
 Предпринимательство: Учебник для вузов / Под ред. проф. В.Я.Горфинкеля, проф. Г.Б.Поляка,
проф. В.А.Швандара. – М.: Банки и биржи, ЮНИТИ, 20 14 . 18-бет. АҚШда тадбиркорлик соҳасида узоқ йиллар мобайнида амал
қилаётган қонунлар тизими
Қонунлар Қонунларнинг асосий моҳияти
2
Трестларга   қарши
Шерман   қонуни   (1890
й.) а)   монополия   ёки   монополиялаштиришни
тақиқлаш; 
б)   штатлараро   ёки   ташқи   савдони   чеклашга
қаратилган   турли   хилдаги   шартнома,   келишув   ва
бирлашмаларни таъқиқлаш.
Озиқ-овқат
маҳсулотлари   ва
медицина
препаратларининг
сифатлилиги   ҳақидаги Штатлараро савдо-сотиққа қалбакилаштирилган ёки
марка   ёпиштирилмаган   маҳсулотларни   ишлаб
чиқариш, ташиш, сотишни тақиқлаш. Бу қонун 1938
йилда   озиқ-овқат,   дори-дармон   ва   косметика
воситалари   ҳақидаги   Федерал   қонунигаФедерал   савдо
комиссияни   таъсис
этиш   ҳақидаги   қонун «Савдода   рақобатнинг   виждонсизлик   услуби
ноқонунийлиги»   ни   текширувчи   идорани-
комиссияни таъсис этишни назарда тутади.
Клейтон қонуни 
(1914 й.) Амалий   фаолиятнинг   айрим   турларини   тақиқ
етувчи   Шерман   Қонунига   қўшимча   ки ритилди
(нархларни   кам-ситиш   турларини   аниқлаш,
шартномага   ҳамкор   ҳаракатини   чекловчи   моддани
киритиш,   сотишнинг   чеклаш   тажрибасини   қўллаш,Уилер Ли қонуни 
(1938 й.) Рақобатга   зарар   келтириш   ёки   келтирмасликдан
қатий   назар   нопок,   фириб   ҳаракат   ва   усулларни
тақиқлаш;   озиқ-овқат,   дори-дармон   рекламаси
Товарнинг   асллиги
унинг   ўрами   ва
маркасида   акс   этиши
ҳақидаги   қонун Кенг   истеъмол   товарлар   ўрами   ва   маркалашига
қоида жорий этилиши ўрам ичида нима борлигини,
ишлаб   чиқарган   шахс   номини   ва   ўрам   ичидаги
нарсанинг   аниқ   миқдорини   кўрсатишни   талабИстеъмол
товарларининг
хавфсиз   бўлишлиги
ҳақидаги   қонун   (1972 Истеъмол   товарларининг   хавфсиз   бўлиши   билан
боғлиқ   муаммолар   бўйича   комиссия   таъсис
этилиши   ва   унга   истеъмол   товарларига   нисбатан
хавфсизлик   стандартларини   қўллаш   ва   ушбу
1 2 Қарзларни   виждонан
ундириб   олиш
ҳақидаги   қонун   (1978 Қарзларни   ундириб   олишда   одамларни   қўрқитиш,
таъқиб   қилиш,   аёвсизларча   муносабатда   бўлиш,
туҳмат қилиш ноқонуний деб эълон қилинди.
1.3. тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар
Ҳар   қандай   тадбиркорлик   маълум   бир   ҳудудда:   мамлакат,   вилоят,
шаҳар   ёки   қишлоқ   миқёсида   олиб   борилади.   Тадбир корлик   фаолиятини
самарали олиб бориш учун маълум бир  ишчи муҳити бўлиши керак.
Бундай   муҳит   айрим   ҳудудлар   миқёсида   мужассамланиб,   ўзида
ишбилармонлик   функцияларини   амалга   оширишни   му жассамлантирган.
Умумий   ҳолда   тадбиркорлик   муҳити   асосан   қуйидаги   тўртта   омил:
ҳуқуқий,   сиёсий,   ижтимоий   ва   иқтисодий   омилларнинг   ўзаро   боғликлиги
натижасида   амалга   оширилади.   Улар   ижобий   ёки   рағбатлантириш
кўринишида   ҳам   шаклланиши   мумкин.   Ушбу   ҳолда   мамлакат   ёки
минтақадаги   мавжуд шарт-шароитлар тадбиркорлик фаолиятини олиб бо -
риш   учун   мос   бўлади.   Чунки,   бундай   муҳит   тадбиркорга   амал га
ошираётган   ишларининг   натижалари   қандай   бўлишини   ол диндан   кўра
билишига   кенг   имконият   туғдиради.   Тадбиркорнинг   ў з   иши   натижаларини
олдиндан   кўра   билиши   таваккаллик   ту шунчасига   тескари   ҳолда   ифода
этилади.   Агар   тадбиркор   маъ лум   бир   муҳитда   таваккалчилик   асосида
фаолият   кўрсатаётган   бўлса,   у   ҳолда   у   ўзгарувчанлик,   барқарорсизлик,
таваккалчилик   билан   тавсифланади.   Бундай   муҳит   юқорида   келтирилган
ижобий   муҳитга   тўғри   келмайди.   Амалда   кўп   ҳолларда   тадбиркор лик
муҳитининг   маълум   бир   омили   тадбиркорнинг   иш   нати жаларига   асосий
таъсир кўрсатади, деб бўлмайди. Чунки, тад биркорни кўпроқ тадбиркорлик
муҳитини белгиловчи омил ларнинг ўзаро боғлиқлиги қизиқтиради.
Ҳуқуқий   омилнинг   тавсифига   « ҳуқуқий   маданият »   тушунчаси   ҳам
киради.   Бунинг   остида   миллатнинг   қонунларга   тўлиқ   риоя   қилиши,   яъни
инсонларнинг   онгида   қонунлар   талаби ни   бажариш   керак   деган   тушунчанинг
бўлиши тушунилади.  Сиёсий   омил   тадбиркорлик   жараёнида   бўлаётган   барча   ҳ одисаларга
давлатнинг муносабатини ва уларга давлатнинг  таъсирини белгилаб беради. 
Ижтимоий   омил   бошқаларга   нисбатан   ўзининг   таркиби   жиҳатидан
анчагина мураккаб ҳисобланади. 
Агар т адбиркор уларни эътиборга олмаса, келгусида салбий натиж аларга
олиб   келиши   мумкин.   Қуйидагилар   бу   омилнинг   асос ий   элементлари
ҳисобланади:
- жамиятда мафкуранинг ҳолати;
- миллий урф-одатлар;
- миллатнинг маданий ва маиший одатлари;
- атрофдаги кишиларнинг тадбиркор ва тадбиркорлик фа олиятига бўлган
муносабати;
- давлатнинг   тадбиркор   ва   тадбиркорлик   фаолиятига   бўлган
муносабати.
Иқтисодий  омил   бозордаги  рақобатни   ва  нарх-наво  ҳолатини  ўзида  акс
эттиради.   Нарх-наво   тизими,   ўз   навбатида,   нархларнинг   даражаси,   ишлаб
чиқариш   жараёнига   тадбир кор томонидан  жалб  қилинаётган  ишлаб  чиқариш
омиллари,   ишчи   кучи,   кредит   ставкаси   миқдори   ҳамда   солиқ   ва   мажбу рий
тўловларни ўз ичига олади. Бунда бозордаги рақобат шарт- шароитлари сифат ва
миқдорий жиҳатдан таҳлил қилиб чиқил ади.
1.4. тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади   ва
вазифалари
Тадбиркорлик,   ишбилармонлик   халқимиз   ҳаётида   азалдан   муҳим   ўрин
тутиб,   унинг   ўзига   хос   анъаналари   асраб-авайланган,   бундай   фазилатга   эга
кишилар қадрланган. Буни буюк Амир Темурнинг “Азми қатъий, тадбиркор,
ҳушёр,   мард   ва   шижоатли   бир   киши   мингта   тадбирсиз   ва   лоқайд   кишидан
афзалдир”,   деган   фикри   ҳам   тасдиқлайди.   Мустақиллик   йилларида
юртимизда   тадбиркорликка,   айниқса,   оилавий   тадбиркорликка   кенг   йўл
очилди.   Бугун   ўз   бизнесини   йўлга   қўйиб,   ўзи,   оиласи,   маҳалла,   эл-юрт фаровонлигига   муносиб   ҳисса   қўшаётган,   иқтисодиётимиз   тараққиётига
хизмат   қилаётган   тадбиркорлар,   хусусий   корхоналар   сафи   тобора
кенгаймоқда.   Юртимиз   аҳолиси   ўртасида   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорлик   фаолияти   билан   шуғулланишга   қизиқиш   тобора   ортиб
бормоқда.
Мамлакатимиздаги   қулай   ишбилармонлик   муҳити,   хорижий
инвесторлар   учун   яратилаётган   имтиёз   ва   имкониятлар   янги   лойиҳаларни
амалга   оширишга   хизмат   қилмоқда.   Бу   эса,   давлатимиз   томонидан   олиб
борилаётган   соҳа   фаолиятини   ривожлантиришга   доир   ислоҳотлар   эса,
уларнинг   олдидаги   мавжуд   тўсиқ   ва   ғовларни   бартараф   этиш   корхоналар
фаолияти   барқарорлигини   таъминлаш   ва   янада   ривожлантиришда   муҳим
ўрин тутади.  
Бугунги кунда иш билан банд аҳоли даромадининг 70 фоиздан ортиғи
айнан   кичик   бизнес   ҳисобига   тўғри   келмоқда.   Шу   боис,   тадбиркорларнинг
ҳуқуқларини   муҳофаза   қилиш   мутасадди   давлат   органлари,   муассасалари,
ҳуқуқ-тартибот органларининг устувор вазифасига айланди.
Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик   субъектларига   шароит   ва   кафолатлар   яратиш,   солиқ   ва
божхона   имтиёзларини   кенгайтириш,   уларнинг   қонуний   ҳуқуқ   ва
манфаатларини   ҳимоя   қилишга   катта   аҳамият   берилаётир.   Давлатимиз
раҳбарининг   2015  йил   15  майдаги   “Хусусий   мулк,   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорликни   ишончли   ҳимоя   қилишни   таъминлаш,   уларни   жадал
ривожлантириш   йўлидаги   тўсиқларни   бартараф   этиш   чора-тадбирлари
тўғрисида”ги   Фармони   бу   борадаги   ишлар   кўламини   кенгайтиришда   муҳим
дастуриламал бўлаётир.  
Фармонга   мувофиқ   тадбиркорлик   фаолияти   субъектларининг
молиявий-хўжалик   фаолияти   бўйича   режали   текширувлар   фақат   охирги
режали   текширув   давридан   кейинги   муддатни   қамраб   олиши   белгиланган.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига  йўл қўйилган хатоларни текширув давом   этаётган   даврнинг   ўзида   тўғрилаш   имконияти   яратилиши   улар
фаолияти тўхтатиб қўйилиши ва тугатилишининг олдини олади.
Мазкур   фармон   мамлакатимиз   иқтисодиётида   хусусий   мулкнинг   ўрни   ва
ролини   тубдан   ошириш,   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорликни
ривожлантириш   йўлидаги   тўсиқ   ва   сунъий   чекловларни   бартараф   этиш,
иқтисодиётда   давлат   иштирокини   камайтириш,   ялпи   ички   маҳсулотда
хусусий ишлаб чиқарувчилар улушини изчил оширишда муҳим аҳамият касб
этади.  
Мазкур   ҳужжатга   мувофиқ   2015   йил   1   июлдан   эътиборан   хўжалик
юритувчи   субъектларда   режали   текширишлар   даврийлиги   ва   муддатлари,
қўзғатилган   жиноий   ишлар   бўйича   текширишлар   ўтказиш   тартибига
ўзгартишлар   киритилди.   Фармоннинг   2-бандига   кўра,   барча   назорат
органлари   учун   режали   текширишлар   даврийлиги   бирхиллаштирилди.   2015
йил   1   июлдан   бошлаб   назорат   қилувчи   органлар   томонидан   микрофирма,
кичик   корхона   ва   фермер   хўжаликлари   фаолиятидаги   барча   режали
текширишлар   кўпи   билан   тўрт   йилда   бир   марта,   бошқа   тадбиркорлик
субъектларида эса кўпи билан уч йилда бир марта Назорат қилувчи органлар
фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарори асосида амалга
оширилади.   Молия-хўжалик   фаолияти   билан   боғлиқ   бўлмаган   режали
текширувлар ўтказиш муддати 10 календарь кунидан ошмайди.  
Шу   ўрнида   алоҳида   таъкидлаш   керакки,   тадбиркорлик   субъектлари
фаолиятини   текширишларнинг   такомиллаштирилаётгани,   айниқса,   кичик
бизнес   субъектларидаги   текширишлар   янада   қисқартирилаётгани   соҳа
равнақида   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Президентимизнинг   2015   йил   28
апрелдаги   “Иқтисодиётда   хусусий   мулкнинг   улуши   ва   аҳамиятини   ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳам тадбиркорларга яна бир имконият
эшигини   очди.   Қарорга   асосан   инвестиция   мажбурияти   эвазига   “ноль”
қийматида сотилиши мўлжалланган объектлар, давлат ва хўжалик бошқаруви
органларининг улушлари стратегик хорижий инвесторларга сотилиши лозим бўлган акциядорлик жамиятлари, очиқ савдолар орқали тўлиқ хусусий мулк
қилиб бериладиган объектларни муваффақаиятли ишга тушириш мумкин.  
Мамлакатимизда   тадбиркорларга   кўмаклашиш,   уларнинг   фаолиятини
қўллаб-қувватлаш   борасида   салмоқли   ишлар   амалга   оширилмоқда.   Айни
пайтда кундан-кунга кичик бизнес субъектлари сони ортиб бормоқда. Бу эса,
нафақат   Ўзбекистонинг   ижтимоий-иқтисодий   тараққиётига   муносиб   ҳисса
қўшади, албатта.
Мулкдор – моддий ва интеллектуал мулк объектларига эга бўлган, уларни
тасарруф   этиш  ва   улардан   ўз   хоҳишига   қаратиб,   шу   жумладан   даромад   олиш
мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга жисмоний шахсдир.
Мулкдорлар синфи уч гуруҳдан иборат:
- даромад   келтирмайдиган   ва   шахсий   мақсадларда   фойдаланишга
мўлжалланган мол-мулкка эга мулкдорлар;
- шахсий   истеъмолга   мўлжалланган   мол-мулк   билан   бир   қаторда,
қўшимча   тадбиркорлик   даромади   ёки   киритилган   сармоядан   даромад   олиш
учун фойдаланиладиган активлар (сармоя)га эга ўрта мулкдорлар;
- йирик   хусусий   корхоналар,   фирмаларга   эга   ва   уларнинг   фаолиятидан
катта даромад оладиган йирик мулкдорлар.
Бу   жамиятларнинг   устав   сармоясини   ташкил   қилишда   иштирок   этувчи
улушлар, одатда, қуйидагича тақсимланади:
- давлат улуши;
- меҳнат жамоаси улуши;
- хорижий шерик улуши;
- фонд биржалари ва қимматли қоғозлар бозорларида, шу жумладан, чет
элда ҳам эркин сотиш учун ажратилган улуши.
Умуман   олганда,   Ўзбекистонда   мулкдорлар   синфини   шакллантириш   ва
тадбиркорликни   ривожлантириш   учун   қулай   ва зият   вужудга   келди.   Ҳозирги
вақтда   жамиятимиз   таркибида   реал   мулкка   эга   бўлган,   уни   қадрлаётган   ва
уларни   ўз   моддий   фаровонликла ри   учун   асос   қилиб   олаётган   кишиларнинг
катта   гуруҳи   шакл ланди.   Ушбу   ижтимоий   қатламни   янада   мустаҳкамлаш дав латнинг   иқтисодий   қудрати   ошишига,   унинг   ижтимоий-сиё сий
барқарорлигини   таъминланишига,   демократик   қадриятлар   қарор   топишига
олиб келади.
1. 5 . Кичик бизнес ва тадбиркорликни иқтисодиётда тутган ўрни
        Бугунги   кунда   жаҳон   ахборот   агентликларини   хабар   беришларича,
Ўзбекистон   Республикаси   кейинги   йилларда   тадбиркорлик   фаолияти   учун
ишбилармонлик муҳитини яхшилаш соҳасида энг яхши натижаларга эришган
дунёдаги  ўнта   давлат  қаторидан жой олгани қайд этилмоқда. 
Ҳудудлар   бўйича   саноат   тармоғида   кичик   бизнес   ва   хусусий
тадбиркорликнинг   энг   кўп   улушини   Тошкент   шаҳри   (71,3   фоиз),   Наманган
(68,4 фоиз) ва Жиззах (61,3 фоиз) вилоятлари ташкил этди.
1. 6. Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик   фаолиятини
ривожлантириш   йўналишлари
Бугунги   кунга   келиб,   кичик   бизнес   ва   хусусий   тадбиркорлик
субъект лари   мамлакатимиз   иқтисодиётининг   барча   жабҳаларида,
машинасозлик   маҳсулотлари   ишлаб   чиқаришда,   халқ   ис теъмоли
молларини,   қишлоқ   хўжалиги   ва   озиқ-овқат   маҳсул отларини   ишлаб
чиқаришда ҳамда бошқа соҳаларда фаолият кўрсатмоқда.
Аҳолини   тадбиркорлик   фаолиятига   янада   фаол   жалб   этиш   ва   хусусий
бизнесини   бошлашга,   шунингдек,   тадбиркорлик   субъектлари   фаолиятининг
барча   босқичларида   юзага   келаётган   муаммоларни   ортиқча
сарсонгарчиликларсиз   ва   қоғозбозликсиз   тезкор   ҳал   этишга   хизмат
қиладиган   бозор   инфратузилмасининг   барқарор   ишлаши   ва   янада
ривожланишини   мувофиқлаштирувчи   амалий   механизмнинг   самарали
тизимини яратиш зарур. Шу   ўринда   мақоми,   фаолият   йўналиши   ва   кўлами,   мулкчилик
шаклларидан   қатъи   назар,   барча   тадбиркорлик   субъектларини
бирлаштирувчи   нодавлат   нотижорат   ташкилот   ҳисобланган   Ўзбекистон
Республикаси Савдо-саноат палатасининг вазифалари, фаолият йўналишлари
ва ваколатларини тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.
2017-   2021   йилларда   Ўзбекистон   Республикасини
ривожлантиришнинг   бешта   устувор   йўналиши   бўйича   Ҳаракатлар
стратегиясида   белгиланган   вазифаларни   ижро   этиш,   бизнес   ҳамжамияти
ва   давлат   органлари   ўртасида   самарали   мулоқот   ва   соғлом   шерикчилик
механизмларини йўлга қўйиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорлик субъект -
ларининг   ҳуқуқлари   ва   қонуний   манфаатларини   ишончли   муҳофаза   қилиш
кафолатларини   кучайтириш,   тадбиркорлар   билан   бизнес-муҳитни
такомиллаштириш   масалалари   бўйича   долзарб   ахборот   алмашинувининг
доимий   каналини,   аввало,   вилоятлар,   шаҳарлар   ва   туманларда   жорий   этиш,
тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган
чора-тадбирларнинг   амалий   натижаларига   эришиш,   ўзининг   бизнесини
ташкил этиш ва юритишда аҳолига ҳар томонлама кўмак бериш, шунингдек,
тадбиркорлик   субъектларига   сифатли   давлат   хизматлари   кўрсатишни
таъминлаш мақсадида:
1.   Ўзбекистон   Республикаси   Савдо-саноат   палатаси,   Иқтисодиёт
вазирлиги,   Бандлик   ва   меҳнат   муносабатлари   вазирлиги,   Адлия   вазирлиги,
Хусусийлаштирилган   корхоналарга   кўмаклашиш   ва   рақобатни
ривожлантириш   давлат   қўмитасининг,   шунингдек,   тадбиркорлик
тузилмаларининг Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тизимини
тубдан   қайта   ислоҳ   этиш   тўғрисидаги   таклифлари   қабул   қилинсин   ҳамда
унинг   асосий   вазифалари   ва   фаолият   йўналишлари   этиб,   қуйидагилар
белгилансин:
а)   тадбиркорларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя   қилиш   соҳасида   —
тадбиркорлик  субъектларини,  айниқса,  ўз   фаолиятини   йўлга  қўйиш  даврида
уларни   қўллаб-қувватлашнинг   самарали   тизимини   яратиш,   уларнинг ҳуқуқлари   ва   қонуний   манфаатлари   ишончли   муҳофазасининг
кафолатларини   кучайтириш,   жадал   ривожланишига   ҳар   томонлама   кўмак
бериш,   хусусий   мулк   ва   тадбиркорликнинг   устуворлик   роли   ва
дахлсизлигини   таъминлаш,   республикамиз   туманлари   ва   шаҳарларида
аҳолини тадбиркорлик  фаолиятига кенг жалб қилиш, жумладан:
ваколатли   органлар   томонидан   тадбиркорлик   субъектларининг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш
ҳамда   унинг   натижаларини   тизимли   асосда   Ўзбекистон   Республикаси   -
Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа
ваколатли органларга тақдим этиш;
тадбиркорлик   фаолияти   соҳаси   қонунчилигининг,   аввало,   маҳаллий
давлат   ҳокимия ти   органлари   томонидан   ижро   этилиши   устидан   жамоат
назоратини   амалга   оширишнинг   амалий   механизмини   жорий   этиш   ҳамда
уларнинг   фаолияти   бўйича   мустақил   баҳолашни   тайёрлаш   ва   Вазирлар
Маҳкамасига тақдим этиш;
давлат   ва   хўжалик   бошқаруви   органлари,   маҳаллий   давлат   ҳокимияти
органларининг   раҳбарлари   ва   ходимларига   нисбатан   шикоят   аризалари
берган тадбиркорлик субъектларининг манфаатларини ҳимоя қилиш;
тадбиркорлик   субъектлари   фаолияти   мониторингини   амалга   ошириш   ҳамда
улар   фаолияти   текширувларида   Палата   аъзоларининг   иштирок   этишини
таъминлаш.
б)   ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш соҳасида   —
тадбиркорлик   фаолияти   соҳаси   қонунчилигини   янада   такомиллаштириш,
тадбиркорлик   субъектларини   ишбилармонлик   муҳитини   янада   яхшилаш,
тадбиркорлик   фаолияти   соҳасида   қабул   қилинган   меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларнинг   амалиётга   жорий   этилиши   устидан   жамоат   экспертизасини
ташкил   этиш   ва   жамоат   назоратини   кучайтиришга   кенг   жалб   қилиш,
жумладан:
тадбиркорлик   фаолиятини   ривожлантириш,   қулай   ишбилармонлик
муҳити   ва   инвес тиция   муҳитини   шакллантириш   бўйича   давлат   дастурлари, шунингдек,   ҳудудларни   комплекс   ривожлантириш   дастурларини   ишлаб
чиқишда иштирок этиш;
тадбиркорлик   субъектларини   ишбилармонлик   муҳити   ҳолатини   янада
яхшилаш   бўйича   чора-тадбирлар   ишлаб   чиқишга   кенг   жалб   қилиш,
тадбиркорлик   тузилмалари   билан   биргаликда   меъёрий-ҳуқуқий   ҳужжатлар
лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизасини, жумладан, саноат, транспорт,
қурилиш,   молия,   ахборот-коммуникация   технологиялари,   савдо   ва
хизматлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа соҳалар
бўйича эксперт кенгашларини ташкил этиш орқали ташкил этиш;
тадбиркорлик   субъектларининг   ҳуқуқлари   ва   қонуний   манфаатлари
кафолатларини   мустаҳкамлаш, уларнинг ривожланишини рағбатлантиришни
кучайтиришга   қаратилган   қонунчиликни   такомиллаштириш   бўйича
таклифлар тайёрлаш;
республикамиз   туманлари   (шаҳарлари),   вилоятлари   кесимида   жойлардаги
ишбилармонлик   муҳитининг   ҳолати   ҳамда   қонунчиликдаги   меъёрлар   ва
талабларнинг   амалга   оширилиши   натижалари   бўйича   ҳар   чоракда   таҳлил
ўтказиш   ҳамда   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   девони,   Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   ва   бошқа   ваколатли   органларга   уларни
яхшилаш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифларни тақдим этиш.
в)   тадбиркорлик   фаолиятига   кўмак лашиш   соҳасида   —
тадбиркорлик   субъект ларига   бизнесни   ташкил   этиш,   юритиш   ва   янада
ривожлантиришда   амалий   ёрдам   кўр сатиш,   давлат   органлари   ва   бозор
инфратузилмаси   субъектлари   хизматларидан   фойдаланиш   бўйича
имкониятлар ва шароитлар яратиш, маслаҳат ёрдами ва ахборот таъминотини
тақдим этишда қуйидагилар орқали кўмаклашиш:
янгидан   фаолият   бошлаётган   тадбиркорларни   жойлаштириш   учун
бизнес-инкубаторлар   фаолиятини   яратиш   ва   ташкил   этиш   ҳамда   уларга
бизнес-режаларни   тайёрлаш,   тадбиркорлик   фаолиятини   амалга   ошириш
билан   боғлиқ   зарур   ахборотларни   олиш   ва   амалий   масалаларни   ҳал   этишда
эксперт, ҳуқуқий ва маслаҳат ёрдами кўрсатиш; тадбиркорларнинг   инвестиция   ва   ишлаб   чиқариш   жараёнларини
ташкил   этиш   бўйича   амалий   кўникмаларни   ўзлаштириши,   тадбиркорлик
фаолиятини   амалга   ошириш   билан   боғлиқ   зарур   ахборотларни   олишига
ёрдам бериш;
тадбиркорлик   фаолиятини   амалга   оширишда,   улар   фаолияти   бўйича
текширувлар ўтказилганида тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ва юридик
ёрдам кўрсатиш;
молиявий   ва   товар-хом   ашё   ресурслари,   муҳандислик-коммуникация
тармоқлари,   технологик   машиналар   ва   қурилмалар,   ишлаб   чиқариш
объектлари,   шунингдек,   ер   майдонларидан   фойдаланишда   амалий   ёрдам
кўрсатиш;
Савдо-саноат   палатаси   аъзолари   ва   ҳамкорлари   иштирокида
жамоатчилик   асосида   қўмиталар,   ишбилармонлик   ва   мувофиқлаштириш
кенгашларини ташкил этиш;
инновация   тадбиркорлигини   жорий   этишга,   “startup”   лойиҳалар,
ёшларнинг,   аввало,   олий   ва   ўрта   махсус,   касб-ҳунар   таълими   муассасалари
битирувчиларининг   ўз   бизнесини   ташкил   қилиш   ва   юритишга,   шунингдек,
аҳоли   бандлиги   ва   даромадларининг   жадал   ўсишини   таъминлашга   хизмат
қиладиган кичик, хусусий ва оилавий тадбиркорлик, касаначиликнинг турли
шаклларини жадал ривожлантиришга фаол кўмаклашиш.
г)   давлат   органлари   билан   ўзаро   ҳамкорлик   соҳасида   —   давлат
ҳокимиятининг   барча   тармоқлари   —   қонунчилик,   суд   ва   ижро   этувчи
ҳокимиятлар,   шунингдек,   банк-молия   ташкилотлари   ва   бозор
инфратузилмасининг   бошқа   субъектлари   билан   ўзаро   ҳамкорликни
таъминлашни   мосланувчанлиги   ва   натижадорлигига   хизмат   қиладиган
самарали   ўзаро   ҳамкорлик   тизимини   ва   янги   иш   шакл ларини   жорий   этиш,
жумладан:
тадбиркорлик   субъектлари   билан   давлат   ва   хўжалик   бошқаруви
органлари,   шунингдек,   жойлардаги   барча   даражадаги   давлат   ҳокимияти
органлари   ўртасида   ўзаро   муносабатларни   самарали   ташкил   этишга кўмаклашиш,   “тўғридан-тўғри   ва   қайта   алоқа”   тамойили   бўйича   ўзаро
ҳамкорликнинг амалий ва самарали механизмини яратиш;
тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш ва қайта
ишлаш,   ваколатли   органларга   кўриб   чиқиш   учун   тақдим   этиш,   шунингдек,
уларнинг ижро этилиши устидан мониторинг олиб бориш ва таҳлил қилиш;
вилоятлар   марказлари,   туманлар   ва   шаҳарларда   Тадбиркорликка
кўмаклашиш   марказлари   фаолиятини   ташкил   этиш,   уларнинг   ваколатли
давлат   органлари   ва   ташкилотлар,   шунингдек,   давлат   хизматлари   тақдим
этувчи хўжалик бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш.
д)   тадбиркорлик   субъектларини   ўқитиш   ва   кадрлар   тайёрлаш
соҳасида   —   тадбиркорлик   тузилмалари   учун   кадр лар   тайёрлаш   ва   қайта
тайёрлаш   тизими   сифатини   тубдан   ошириш,   иқтисодиёт   тармоқлари
эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишлари ва ихтисосликлари
бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш, ҳар бир туман ва шаҳарларда
кадрлар   малакасини   ошириш   ва   қайта   тайёрлаш   доимий   курсларини
қуйидаги усуллар орқали ташкил этиш:
Ўзбекистон   Республикаси   Хусусийлаштирилган   корхоналарга
кўмаклашиш   ва   рақобатни   ривожлантириш   давлат   қўмитаси   билан
Республика   тадбиркорлик   фаолияти   асосларини   ўқитиш   маркази   ва   унинг
ҳудудий   филиаллари   билан,   жумладан,   касб-ҳунар   коллежлари   негизида
машғулотлардан бўш вақтларида, ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;
марказ   фаолиятининг   йўналишлари   бўйича   халқаро   молия
институтлари,   хорижий   донорлар   ва   чет   давлатларнинг   тадбиркорларни
ўқитиш бўйича муқобил марказлари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш;
тадбиркорларга   бизнес   юритиш   асослари,   бизнес-режалар   тузиш,
тадбиркорлик   фаолияти   соҳасида   қонунчилик   ҳужжатлари   лойиҳаларини
ишлаб   чиқиш,   менежмент,   молиявий   бошқарув   ва   бошқа   зарур   фанларга
ўқитишни   ташкил   этиш   бўйича   тадбиркорлик   субъектлари   учун   ўқув
курсларини  ишлаб чиқиш ва ўтказиш; тадбиркорларга   ходимларни   танлаш   ва   ўқитишда,   уларнинг   касб
малакасини   доимий   оширишда   кўмаклашиш,   ҳудудлар   ва   тадбиркорлик
соҳаларида   малакали   кадрларга   бўлган   эҳтиёжлардан   келиб   чиққан   ҳолда,
ўрта   махсус,   касб-ҳунар   ва   олий   таълим   муассасаларида   мутахассислар
тайёрлашга давлат буюртмаларини шакллантиришда иштирок этиш;
таълимни ташкил этиш учун олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежларининг
ўқитувчилари,   амалиётчи-мутахассислар,   юқори   натижаларга   эришган
тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш.
е)   ташқи   иқтисодий   фаолият   ва   инвестицияларни   жалб   қилиш
соҳасида   —   республикамиз   тадбиркорлик   субъектларининг   халқаро
ишбилармонлик   ҳамжамиятига   интеграциялашуви,   маҳаллий   корхоналар
маҳсулотларининг   ташқи   бозорларга   чиқарилишини   таъминлаш,   миллий
брендларни   хорижда   фаол   илгари   суриш,   маҳаллий   ва   хорижий
инвестицияларни,   шунингдек,   замонавий   технологияларни   жалб   этиш,
жумладан:
бизнес-форумлар, кўргазмалар ва ярмаркаларни ташкил этиш ва уларда
маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлаш;
тадбиркорлик субъектларига ишончли ҳамкорлар, янги бозорларни излаш ва
ишлаб   чиқарилган   маҳсулотларни   ташқи   бозорларга   олиб   чиқиш,   экспорт
турларини   кенгайтириш   ва   тадбиркорлик   субъектларининг   экспорт
салоҳиятини   ошириш,   шунингдек,   ҳуқуқлари   ва   манфаатларини   муҳофаза
қилишда ёрдам кўрсатиш;
ташкил   этилган   кичик   саноат   ва   эркин   иқтисодий   зоналарда   ички   ва
ташқи   бозорларда   талаб   юқори   бўлган,   рақобатдош   маҳсулотлар   ишлаб
чиқариш   бўйича   замонавий   ишлаб   чиқаришларни   ташкил   этишга   оид
лойиҳаларни   амалга   ошириш   доирасида   тадбиркорлик   субъектлари,
жумладан, хорижий инвесторларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш;
мазкур   вазифаларни   амалга   оширишда   республикамизнинг   чет   элдаги
дипломатик   ваколатхоналарининг   савдо-иқтисодий   масалалари   бўйича
маслаҳатчилари,   шунингдек,   Ўзбекистон   Республикаси   Савдо-саноат палатасининг   чет   элдаги   ваколатхоналари   билан   фаол   ўзаро   ҳамкорликни
таъминлаш.
Назорат ва му ҳока ма учун саволлар
1.   Тадбиркорликнинг   келиб   чиқиш   тарихи   ва   моҳияти   тўғриси да
гапириб беринг.
2.   Ўзбекистонда   тадбиркорлик   фаолиятининг   ривожланиши
тўғрисида нималар дея оласиз?
3.  Кичик бизнесни ривожлантиришнинг қандай афзалликлари мавжуд?
4.   Тадбиркорлик   фаолиятининг   ҳуқуқий   асосини   таъминловчи   қа ндай
қонунларни биласиз?  Изо ҳл анг.
5.   Тадбиркорлик муҳитига қандай омиллар  таъсир эта д и?
6. Мулкчилик шаклларига кўра корхоналарнинг неча тури мавжуд ?
7.   Ўзбекистонда   тадбиркорлик   фаолиятини   қўллаб-қувватлаш   ва
р ивожлантириш йўналишларини кўрсатиб беринг.

Тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский