Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 421.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Педагогика

Продавец

Bohodir Jalolov

Таълим жараёнининг умумлашган педагогик технологиялари

Купить
Free Powerpoint Templates Page 1Таълим жараёнининг умумлашган педагогик технологиялари Free Powerpoint Templates Page 2Режа: 1. Ўқитишнинг умумлашган технологиялари тўғрисида тушунча. 2. Ўқитишнинг кўргазмали технологияси. 3. Муаммоли таълим технологиясининг йўналишлари. 4. Дастурлашган ва дифференциаллашган таълим технологиялари. Free Powerpoint Templates Page 3Ўқитишнинг умумлашган технологиялари тўғрисида тушунча. Педагогик технология деганда , таълим-тарбия жараёнига мажмуи сифатида ёндошиш тушунилади. Педагогик технология асосини педагогик жараёнга мажмуили ёндошув тамойили ташкил қилар экан, у методика (услубиёт) деган тушунчадан ўзини воқеликка мажмуили ёндашув қонуниятларидан келиб чиққанлиги билан ажралиб туради. Free Powerpoint Templates Page 4Уму м лашган педагогик технологияларни қўллашда ўқитувчи қуйидаги ҳолатларда эътиборини қаратиши лозим : – Энг муҳим объектив алоқа ва муносабатларни ниҳоятда тўла ва ишонарли қилиб ёритиб бериш; дарс давомида ўқувчилар фикрини аниқ воқеалардан мавҳумга ва аксинча мавҳум воқеалардан аниқ воқеаларга усталик билан жалб қилиш; бу жараён талабалар мавҳум тафаккурини ўсишига турт ки бўлиб уларнинг таҳлил қила олишларини енгиллаштиради. 2. Дарс жараёнида талабаларнинг фаоллигини максимал даражага кўтариш, талабаларнинг эркин ва мустақил фикрлаш қобилиятини ривожлантиради. 3. Талабалар мустақил ишига эътиборини қаратиш. Бу улардаги мустақилли к ни оширади. Free Powerpoint Templates Page 5Ўқитишнинг қўргазмали технологияси. Инсоннинг борлиқни идрок этишида сезги органларининг ўрни беқиёсдир. Биз кўриб, эшитиб, таниб, ҳидлаб предметларни англаймиз, ажрата оламиз. Инсоннинг шу хусусияти ҳисобга олинган ҳолда таълим жараёнида кўргазмали технология қўлланилади. Бу технология ўқувчи ўрганаётган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок қилишига, уларни кузатиб мушоҳада қилишга ундайди. Бугунги кунда таълим жараёнига анъанавий кўргазма воситалари бўлган : а) буюм, нарса, ҳодиса ва воқеаларнинг тасвирини ифодаловчи материаллар – расм, сурат, фотосурат, диафильм, кинофильм ва ҳоказолар. б) буюм, нарса, ҳодиса ва воқеларнинг бирор шартли белгиси орқали ифодаланган символик ва схематик тасвирий материаллар – жуғрофия ва тарихий карталар, чизмалар, жадваллар, д Free Powerpoint Templates Page 6К ўргазма воситалари қаторига иккала турини, яъни а+б хусусиятларини ўз ичига олган электрон дарсликлар ва вертуал стендлар кириб келди. Кўргазмали воситалардан фойдаланишдан олдин талабаларга воситани қўллаш мақсади қисқача тушунтирилиб, материал баёни пайтида намойиш этилади. Кўргазмали восита ўқитувчи томонидан намойиш этилади. Агар кўргазмали материаллар етарли бўлса талабаларга тарқатиш ҳам мумкин. Free Powerpoint Templates Page 7Муаммоли таълим технологиясининг й ў налишлари. Муаммони яратиш технологияси. Йигирманчи йиллардаёқ методистлар ўқитишнинг янги методларини излашди. Улар ўқувчилар фаннинг турли соҳаларидан иложи борича кенгроқ маълумотларни ўзлаштириши билан бирга уларда мустақиллик, ҳаётга ижодий муносабат малакаларини таркиб топтириши керак, деган хулосага келдилар. Ана шу мақсадда ўқитишни ўқувчиларнинг у ёки бу шаклдаги таълимий фаолияти тадқиқотни эслатадиган, ўқувчилар учун “кашфиётлар” билан тугайдиган, яъни улар мустақил ҳолда хулоса чиқарадиган ва қандайдир амалий вазифани ҳал қиладиган методларга асосланиш таклиф этилади. Free Powerpoint Templates Page 8Тадқиқот методи Бу метод, биринчидан, билимларни ижодий қўлланишини таъминлашга, иккинчидан, илмий билиш методларини излаш жараёнида мазкур методларни ва уларнинг қўлланишини ўзлаштиришга қаратилади. Учинчидан, ижодкорлик фаолияти хислатларини шакллантиради, тўртинчидан, ана шундай фаолиятга қизиқиш ҳамда эҳтиёжни таркиб топтиришнинг шарти ҳисобланади. Ана шу хусусиятларни назарда тутиб методни ўқувчиларнинг ўзлари учун янги муаммони ҳал қилиш бўйича ижодкорлик фаолиятини ташкил этиш йўли сифатида таърифлаш керак. Ўқувчилар ўзлари учун янги саналган муаммоларни ҳал қиладилар. Тадқиқот методида топшириқларнинг шакли ҳар хил, масалан, синфда ва уйда тез бажариладиган топшириқлар, дарс жараёнини тақозо этадиган ишлар, маълум, лекин чекланган муддатга мўлжалланг Free Powerpoint Templates Page 9Тадқиқот методининг босқичлари: 1. Фа к тлар ва ҳ одисаларни кузатиш ҳамда ўрганиш. 2. Тадқ иқотга доир тушунарсиз ҳодисаларни ойдинлаштириш . 3. Гипотезани олға суриш. 4. Тадқиқотнинг режасини тузиш. 5. Режани амалга ошириш. 6. Ечимни т у зиш. 7. Ечимни текшириш. 8. Амалий хулосалар. Free Powerpoint Templates Page 10Ўқувчиларни аста - секин муаммоларни мустақил ҳал қилишга яқинлаштириш учун уларга аввало ечимнинг айрим босқичларини бажаришни ўргатиш, уларда аста - секин кўникма ҳосил қилиш зарур. Тадқиқот методининг биринчи вариантида ўқувчиларга кўрсатилган расмга ва сўзлаб берилган мазмунга саволлар тузишни тавсия этиш орқали муаммоларни кўра олиш, айтилган фактлардан хулоса чиқариш ўргатилади. Мазкур методнинг бошқа бир варианти мураккаб масалани тушунилиши осон ва ҳар қайсиси асосий масалани ечишга яқинлашишни енгиллаштирадиган кичик масалаларга ажратишдан иборатдир. Ўзаро боғлиқ саволлардан ташкил топадиган эвристик суҳбатни тузиш тадқиқот методининг учинчи варианти бўлиб, мазкур саволларнинг ҳар бири муаммони ҳал қилиш йўлидаги қадам ҳисобланади ва кўплари ўқувчи
Купить
  • Похожие документы

  • Tarbiyaviy ishlarni tashkil etishda pedagoglarning vazifalari
  • O`zbekistonda yosh avlod tarbiyasining dolzarb muammolari
  • Abu Ali ibn Sino ijodida oila tarbiyasi
  • Эволюция методов преподавания литературы в школе ХХ–ХХI веков
  • Abdulla Avloniyning «Tarbiya biz uchun yo hayot - yo mamot, yo najot - yo halokat, yo saodat - yo falokat masalasidir» degan g'oyasining mazmun-mohiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha