Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 585.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

Тасаввуф фалсафаси

Купить
Тасаввуф фалсафаси Тасаввуф, бир томондан, дин ва шариат, иккинчи томондан, фалсафа ва ҳикмат илми билан боғлиқ ҳолда ривожланиб келган ўзига хос таълимотдир. Аммо шуниси борки, сўфийлар ўзларини ҳар доим файласуфларга ва калом аҳли (шариат аҳли уламолари)га қарама-қарши қўйиб келганлар. Нега? Чунки калом аҳли Қуръон оятлари, Пайғамбар ҳадисларини зоҳиран ўрганиш, олам яратилиши ва тузилишини айнан диний тасаввурлар билан тушунтиришдан нарига ўтмас, исломни ҳам, иймонни ҳам ақл билан қабул қилиш ва аҳкомларнинг расм-русумлари, одатларни мустаҳкам сақлаш учун курашганлар. Тасаввуф инсон ҳақидаги бу қарашларни қабул қилган. Шу каби инсоннинг икки асос – жисм ва руҳдан иборатлиги, инсон жисмида тўрт унсур – сув, олов, ҳаво ва тупроқ хусусиятлари жамлангани қайд этилади. Инсон ўз руҳи билан фаришталарга, жисми билан эса табиатга, яъни ҳайвонларга бориб тақалади, дейди тасаввуф шайхлари.Файласуфлар Худони ҳам шу йўсинда ўрганиб, уни Сабаби аввал, Биринчи туртки берувчи ёки Жавҳар деб таърифлаганлар. Гарчи Афлотун ва унинг издошлари Худони мутлоқ руҳ деб, инсон ва оламда руҳ бирламчи асос эканлиги тан олинса-да, бироқ бу руҳни ўзидан ўтказиб эмас, балки “объектив борлиқ” сифатида, бир асбоб сифатида четдан туриб ҳиссиз қараб чиқиш кўзга ташланади. Биринчидан, бу – дунёга антропоцентризм нуқтаи назаридан қарашда кўринади. Яъни инсонни “олам меҳвари” деб билиш, оламдаги барча ҳаракат, воқеа-ҳодиса, ўзгариш-янгиланишларни инсонда мушоҳада этиш ва инсон орқали тушунтириш. Иккинчидан, Парвардигорни ва Унинг қудрати, мўъжизалари, ғайб оламини фақат ақл билан билиб бўлмайди. Мен “фақат” сўзининг остига чизиб таъкидладим. Чунки баъзи ишларда тасаввуфнинг билиш назарияси бўлган ирфон илмини иррационализм ёхуд мистика деб таърифлаш расм бўлиб келмоқда. Худди шу ерда тасаввуфдаги учинчи ўзига хослик келиб чиқади. Яъни ақлий тараққиёт, бор билимларни эгаллаш билан қаноатланмасдан, балки руҳни чиниқтириб, қалбни мусаффолаш орқали чексиз камолотга интилиш, ўз- ўзини такомиллаштириш, янги-янги мақомлар-мартабаларни эгаллаб бориш. Бу эса фақат назарий тайёргарлик, таълим-таҳсил билан бўлмайди, бунинг учун муайян руҳий- маънавий йўл-тариқатни босиб ўтиш, қаттиқ ва қатъий чекланиш ва маҳрумликларни бошдан кечириш лозим, дейди сўфийлар. Шундай қилиб, тўртинчи хусусият – тасаввуфда Илоҳий ишқ орқали покланиш ва пок Парвардигор васлига етишиш ғоясидир (яъни Инсон ва Илоҳнинг қоришиб, қўшилиб кетиши ғояси). Парвардигор – бир Идеал, Унинг олами Мутлақ поклик олами. Шунинг учун инсон ҳам батамом пок бўлгандагина бу оламга эриша олади. Пок бўлиш учун эса қалбда шу поклик тимсоли улуғ Тангрига беҳудуд ва адо бўлмас муҳаббат бўлиши керак. Бу муҳаббат мавҳум бир туйғу эмас. Инсоннинг мутлақ ҳақиқат, мутлақ адолат ва покликка эришиш истаклари тасаввуфда мужассам бўлди. Бу эҳтиёж, орзу кучли завқ ва иштиёқни, ўзини унутиш ва бехудликка олиб борган Ишқни келтириб чиқаради. Бешинчидан, тасаввуфдаги онтология, яъни борлиқ ҳақидаги қарашлар ҳам ирфоний муҳаббат тушунчаси билан боғлиқ эканлигини сезиш мумкин. Олайлик ўша тасаввуфда кенг тарқалган ваҳдатул вужуд таълимотини. Бу таълимотга биноан, Худованд оламларини Ўз жамоли ва камолини намойиш этиш учун яратди. Яъни У Ўз ҳуснини томоша қилиш учун ўзига кўзгу яратдиким, бу бизни ўраган моддий оламдир. Аммо, бу кўзгунинг жавҳари – инсон қалбидир. Бошқача қилиб айтганда, Парвардигор инсон қалбида Ўзини кўради. Демак, олам – муҳаббат маҳсули, инсон – Худонинг энг севган махлуқи. Шундай экан, муҳаббат, интилиш икки томонлама – биз Худога интиламиз ва худо бизга таважжуҳ этади. Ошиқ ва маъшуқ тушунчалари бир-бири билан алмашиб, қоришиб кетади. Ваҳдатул вужуд таълимотининг иккинчи қисми – тажаллий назариясига кўра, бутун олам Зоти азалий нурининг порлашидан мавжудлик топади. Ҳаракат ва боғланишлар, вобасталиклар, ҳаёт жилолари шундан. Инсон буни идрок этса ўз Раббини тезроқ танийди. Демак, яна инсон билан боғлиқ қилиб тушунтирилади. Ваҳдатул шуҳуд тарафдорлари эса Ибн Арабий номи билан боғлиқ ваҳдатул вужуд таълимотини ислоҳ қилиб, уни яна ҳам инсонга яқинлаштириб талқин этадилар. Яъни, олам вужудининг ягоналиги эмас, балки олам ягоналигини мушоҳада этиш биринчи режага олиб чиқилди. Парвардигор инсон қалбида акс этиб, ўзидан шоҳидлик беради ёки ўзини-ўзи мушоҳада этади. Маълум бўладики, инсон қанчалик камолга эришса, покланиб, илоҳийлашиб борса, унда илоҳийлик сифатлари кўпайиб бораверади ва охир- оқибатда у Мансур Ҳаллож каби “ Тасаввуфнинг “фалсафалашиш” даври бўлмиш XII-XIII асрларда бир қатор мутафаккир адиблар, ориф сўфийлар етишиб чиқдики, биз уларни тасаввуфни фалсафа билан боғловчилар деб айтамиз. Чунончи, Ибн ал Арабий, Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий, Фаридиддин Аттор, Айнулқузот Ҳамадоний, Азизиддин Насафий, Яҳё Суҳравардий, Ибн Сабоин, Абдураззоқ Кошоний, Абдулкарим Жилий, Маҳмуд Шабистарий, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, шундай мутафаккирлар сирасига киради. Буларнинг ижодида олам ва одам ҳақида ўйлар, қазову қадар, эрк ва ихтиёр, суврат ва маъно, ақл ва руҳ, макон ва замон, инсон тийнати хусусида кўплаб янги қарашлар баён этилган. Бу зотлар илоҳийшуносликни бутунлай янги поғонага кўтардилар. Умар Хайём рубоийлари ичида ҳам биз Абусаид Абулхайёр, Авҳауддин Кирмоний, Хўжа Ҳофиз рубоийлари каби сўфиёна ғояларни ифодалаганларини учратиш мумкин. Шунинг учун аслида соф рационализм тарафдори бўлган олимлар ҳам тасаввуфнинг орифона йўналишини ўзига хос бир йўл деб қабул қилганини кўрамиз. Умуман, бизнинг тарихимизда фалсафий тафаккур билан бадиий тафаккур бақамти ривожлангани каби ақлий(рационал) ва важдий(иррационал) билимларни эгаллаш бирга ривожланган. Шу боис сўфий шоири ёки олими деб ном чиқарган кишиларнинг асарларида дунёвий билимлар, ҳикмат ва донишмандликнинг бутун бир сандиғини очиш мумкин. Масалан, Жалолиддин Румийнинг асарларида қанчадан-қанча фалсафа бор, қанчадан-қанча инсоний муаммолар тилга олиниб, ҳануз тозалигини йўқотмаган фикрларни топиш мумкин. Тасаввуф мусулмон халқларининг ахлоқига чуқур сингиб борган, бу шу даражадаки, дарвеш, сўфий ахлоқи бир ибрат, намуна сифатида олиб қаралган. Дарвеш кўпдан-кўп бадиий асарларнинг қаҳрамонига айланган. “Ахлоқи Носирий”, “Ахлоқи Жалолий”, “Ахлоқи Мўҳсиний” каби ўрта аср ахлоқ китобларида давлатчилик, адолатли жамият, одил ҳукмдор тушунчалари ҳам сўфиёна қарашларга боғлаб талқин этилади. Бу бадиий адабиётдан чуқур ўрин олади ва ўзига хос тасаввуф эстетикаси шаклланди. Адабиётлар: 1. Каримов И.А. Донишманд халқимизнинг мустаҳкам иродасига ишонаман. «FIDOKOR» газетаси, 2000 йил 8 июн. 2. Основы философии. — Т., Ўзбекистон, 1998. 3. Фалсафа. — Т., Шарқ, 1999. 4. Қ. Назаров тахрири остида. Фалсафа асослари. Т., 2005. 5. Философиский энциклопедический словар. М., 1999. 6. Мустақиллик: илмий изоҳли оммабоп луғат. Т., 1999.
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha