Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 715.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Тектоник ҳаракат хиллари

Купить
Тектоник ҳаракат хиллари www.arxiv.uz РЕЖА: 1. Тектоник ҳаракатлар 2. Тектоник структуралар www.arxiv.uz Тектоник ҳаракатлар • Зилзилалар қабилида кечадиган жараёнлар мажмуаси тектоник ҳаракатлар дейилади. Тектоник ҳаракатлар узлукли-узлуксиз равишда кечади, яъни унинг интенсивлиги геологик вақт давомида гоҳ кучайиб, гоҳ сусайиб туради. Улар ер пўстининг рельефи, материкларнинг пайдо бўлиши, умуман Ернинг палеогеографик тараққиётида етакчи ўринда туради. • Ер тараққиёти тарихида тоғ ҳосил қилувчи кучли тектоник ҳаракатлар рўй берган тоғ бурмаланиши эпохалари ажратилади. Масалан, байкал тоғ бурмаланиши протерозойнинг охири-палеозойнинг бошланишида, каледон ва герцин тоғ бурмаланишлари палеозойнинг ўртасида ва охирида, киммерий тоғ бурмаланиши мезозой эрасида, альп тоғ бурмаланиши эса кайнозой эрасида содир бўлган. Тектоник ҳаракатлар энг қадимги, қадимги, янги (неотектоник) ва ҳозирги замон те • Энг қадимги тектоник ҳаракатларга архей ва протерозойда содир бўлган тектоник ҳаракатлар киради. Қадимгиси - палеозой (каледон, герцин) ва мезозой (киммерий) эраларидаги, неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари эса кайнозой (альп) эрасидаги тоғ бурмаланишларини ўз ичига олади. Улар асосан геологик, қисман геоморфологик усуллар орқали ўрганилади. • Ер пўстидаги тектоник ҳаракатлар қатлам ёки қатламсиз яхлит ётқизиқларнинг дастлабки ётишини ўзгартиради. Қатламлар ён томонидан сиқилишидан бурмаланади, тик таъсир қилган кучдан эса, синади, дарзлар ҳосил қилиб, бўлакларга ажралади ва ниҳоят бир қисми кўтарилиб, иккинчи қисми чўкиши мумкин. • Қатламларнинг шакли ва яхлитлигининг ўзгариши ички ҳаракатга боғлиқдир. Бу ҳаракатдан чўкиш, кўтарилиш, бурмаланиш, ер ёрилиши, катта - катта п • Денгиз ётқизиқларининг барча қитъаларда топилиши ўтган геологик даврларда бир неча марта ер пўстида асрий тебранишлар кечганлигидан далолат беради. Бундай ҳаракатлар ҳозир ҳам давом этмоқда. • Эпейроген ҳаракатлар қирғоқ чизиқларининг ўзгаришида айниқса яққол акс этади. Денгиз соҳилларининг баъзи жойларида сувнинг қайтишини кузатиш мумкин. Бундай ҳодиса ё денгиз сатҳининг пасайиши ёки соҳилининг кўтарилишида рўй беради. • Қуруқликнинг чўкиши ёки денгиз сатҳининг кўтарилиши натижасида денгиз трансгрессияси рўй беради ва қуруқликнинг бир қисмини сув босади. Қуруқликдан денгиз суви қайтса регрессия дейилади. • Ер пўстининг асрий тебраниши фақат денгиз соҳилларидагина эмас, балки материк ичкарисида ҳам кузатилади. Масалан, Франциянинг айрим жойлари, Альп тоғларининг этаклари ва Боден кўли ат • Ер пўстидаги ҳозирги ҳаракатларни аниқ ўлчашда геодезик асбоблардан фойдаланилади. Тоғ жинслари қатламларининг ётиш ҳолатини ўлчаш билан эпейроген ҳаракатларнинг ер пўстига кўрсатган таъсири аниқланади. Бунда геологик ва геоморфологик кесмалар, тоғ жинсларининг ётиш шаклларининг таҳлили ҳам катта ёрдам беради. • 1862-1932-йиллардаги нивелирлашларнинг натижалари текшириб кўрилганда, Ҳимолай тоғлари билан Ганг дарёси ўртасида жойлашган Шимолий Ҳиндистоннинг кўп қисми бир йилда 18,2 мм кўтарилганлиги аниқланган. Банорас шаҳрининг шимолий қисми ҳам энг кўп кўтарилганлиги маълум. 1966 йилги Тошкент зилзиласидан кейинги сейсмологларнинг илмий текшириш ишлари Тошкент ҳудудининг пасткам жойлари (Чирчиқ дарёси, Қорақамиш ва Бўзсувнинг қуйи оқимлари) чўкаётган бўлса, бошқа жойлари (Анҳор канали ўт • Ер пўстининг тик (вертикал) тебранма ҳаракатидан ташқари, горизонтал ҳаракати ҳам кузатилади. Масалан, Помир тоғлари жанубдан шимолга томон аста-секин йилига 2-3 см силжимоқда. Ер тарихида ва ривожланишида тектоник ҳаракатлар муттасил, лекин гоҳ тез, гоҳ суст кечган. • Неотектоник ҳаракатлар . Неотектоник ҳаракатлар 40 млн. йилдан буёнги тектоник ҳаракатларни ўз ичига. Ёш тектоник ха ракатлар голоцен давридан, яъни кейинги 10000 йилдан бошла нади, археологик ва геоморфологик усуллар ёрдамида ўрганилади. Ҳозирги замон тектоник ҳаракатлари 100 йилдан буёнги харакатларга тегишли бўлиб, улар геодезик асбоблар ёрдамида ўрганилади. • Неоген ва тўртламчи даврлардаги тектоник ҳаракатларни ва улар ҳосил қилган структураларни геологиянинг неотектоника деб аталувчи соҳаси ўрганади. • Неотектоникани • Ер пўстининг ривожланиш тарихи унда муттасил тектоник ҳаракатлар бўлиб турганлигидан дарак беради. Бундай ҳаракатлар тоғ жинси қатламларининг ётиш ҳолатини, тузилишини, рельефини ўзгартиради. Ер қатламларидаги, айниқса ёш қатламлардаги бундай ўзгаришларни аниқлаш, уларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки улар ҳозирги рельеф шаклларини ҳосил қилган бўлиб, нефт, газ, кўмир каби фойдали қазилмаларни башорат қилиш ва қидиришда етакчи мезон ҳисобланади. • Неотектоник ҳаракатлар кечган жойларни бир неча хил ус уллар ёрдамида аниқлаш мумкин. • Тектоник ҳаракатлар туфайли неоген, тўртламчи давр ётқизиқларида дарз кетган, букилган структуралар ҳосил бўлган ва баландликларда қадимги текисланиш юзалари каби қолдиқ рельеф шакллари учрайдиган жойлар мавжуд. Ана шулар таҳлил қилиниб, неотектоник ҳ • Тўртламчи давр ётқизиқларнинг дарз кетган ва узилган жойлари Қоржонтовда, Норин дарёси водийсида ва бошқа жойларда учрайди. Ер пўстининг кўтарилиши туфайли антропоген даври ётқизиқлари тоғларнинг 1800 - 2000 м мутлақ баландликларида, яъни дарё ўзанидан 600-700 м тепада қолиб кетган. Масалан, Пском дарёси чап қирғоғидаги нанай супаси ( Q 1) бунга мисол бўлаолади. Қадимги текисликларнинг баланд тоғ оралиғида қолиб кетиши неотектоник ҳаракат кечганлигидан дарак беради. Масалан, Чотқол, Пском тоғлари орасидаги Майдонтол (платоси) денгиз юзасидан 2500 - 2800 м баландликда жойлашган. • Неотектоник ва ҳозирги замон тектоник ҳаракатлар вулкан отилиши, зилзила ҳаракатларида намоён бўлади (зилзила бобига каранг). Тўртламчи даврнинг бошларида ер ёрилишидан Африкадаги Виктория ва Танганика кўллари, • Неотектоник ҳаракатлар туфайли ҳозирги даврдаги қуруқлик ва океан тубларидаги асосий рельеф шакллари: тоғлар, текисликлар, дарё водийлари пайдо бўлган. • Ҳ озирги замон тектоник ҳаракатларини бевосита ўрганишимиз ва асбоблар орқали у ларнинг қийматини ўлчашимиз мумкин. Шу каби йўналишини ҳам аниқлаш мумкин. Масалан: ветикал ҳаракатлар мусбат – кўтарилувчи ва манфий – чўкувчи бўлиши мумкин. • Ҳозирги замон вертикал ва горизонтал тектоник ҳаракатларни ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики, уларнинг ўртача тезлиги йилига 1-2 см дан ошмайди. Биринчи қарашда бу жудаям арзимасдек туюлади. Аммо бу ҳаракатлар юз минг ва миллионлаб йиллар давомида тўхтовсиз кечиши мумкин. Йилига 1 см даги кўтарилиш тезлиги бир миллион йил давомида баландлиги 10 км бўлган тоғни ҳосил қилади. Бу Ҳимолайдан ҳам баланд Тектоник структуралар • Тектоник ҳаракатлар туфайли бурмали ва узилмали структуралар ҳосил бўлади. • Бурмали структуралар ва уларнинг элементлари . Бурма деб тектоник ва бошқа ташқи кучлар таъсирида чўкинди, вулканоген ва метаморфик жинслар қатламларининг пластик деформацияси туфайли тўлқинсимон букланишига айтилади. Бурмали структуралар орасида уларнинг иккита асосий тури: антиклинал ва синклинал структуралар ажратилади. • Антиклинал бурма морфологик томондан қавариқ структура бўлиб, унинг ядросида қари жинслар очилиб ётган бўлади, қанотларини эса ёш жинслар ташкил этади ( 1 -расм). www.arxiv.uz 1-расм . А нтиклинал ва синклинал бурмалар www.arxiv.uz • Синклинал бурма антиклинал бурманинг акси бўлиб, морфологик томондан ботиқ структура ва унинг мульдасида ёш жинслар, қанотла - рида эса қари жинслар ривож - ланган бўлади. • Бурмалар ер пўстида ҳар қандай ҳолатда ётиши мумкин. Улар қандай ҳолатда ётишидан қатъий назар маълум бир морфологик элементлардан иборат бўлади. Табиий ҳолда ер юзасида ювилишдан тўла сақланган бурмалар камдан-кам учрайди. Бурма элементлари ҳолатини таҳлил қилиш орқали уларнинг умумий шаклини тиклаш мумкин. Бурмали струк-тураларнинг ўлчами ва тартиби ҳар хил бўлиб, кўп ҳолларда йирик биринчи тар-тибдагилари майда бурмалардан тузилган бўлади. Бурмалар ер юзасида алоҳида-алоҳида ёки катта гуруҳлардан иборат бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда улар бурмали ўлкаларни ташкил қилади. • Ҳар бир бурма маълум элементлардан ташкил т 3-расм . Б урма ларнинг шарнири ва қанотл ари. 2 -расм. Бурманинг ўқ текислиги . www.arxiv.uz • Қатламларнинг букланиш ҳолатига қараб бурма шарни-ри горизонтал, қия, эгри ва тўлқинсимон бўлиши мумкин. Бур-ма шарнири ёрдамида унинг фазода тутган вазияти аниқланади. Бурма шарнирининг бўйлама йўналишда бир неча бор шўнғи- ши ва кўтарилишидан бурма ундуляцияси ҳосил бўлади. Бурма шарнири билан унинг горизонтал текисликка ўтказилган проекцияси орасидаги бурчак бурманинг шўнғиш ёки кўтарилиш бурчаги дейилади. • Ҳар қандай бурма ўз ўлчамларига эга. Уларнинг эни, бўйи ва баландлиги бўлади (4-расм ). Бурманинг эни (кенглиги) ёндош бурмалар ўқ текисликлари орасидаги масофадан иборат бўлади. Унинг узунлиги қарама-қарши томонда бурмада қатнашаётган маълум қатламнинг шўнғиш нуқталари орасидаги масофага тенг, баландлиги эса ёндош қарама-қарши бурмалар қулфлари орасидаги вертикал масофага тенг бў 4 -расм. Бурмалар шарнирининг планда ва кесмада тасвирланиши . www.arxiv.uz 5 -расм. Бурмаларнинг морфологик турлари: а - симметрик бурма: б- асимметрик бурма; в-ётувчи бурма; г-шўнғувчи бурма . www.arxiv.uz • Бурмаларнинг морфологик турлари. Бурмалар горизонтал текисликка нисбатан қавариқ-ботиқлигига, ўқ текислигининг вазиятига, бурма қанотлари орасидаги муносабатга, қулфининг шаклига, эни билан бўйи орасидаги нисбатга ва бошқа ҳусусиятларига қараб морфологик турларга бўлинади. • Бурмалар ўқ текис-лигининг вазиятига қараб симметрик ва асимметрик бурмаларга бўлинади. • Симметрик бурмаларда ўқ текислиги вертикал жойлашган бўлиб, уларнинг қанотлари бир хил қиялик бурчагига эга бўлади. Асимметрик бурмаларда эса ўқ текислиги қия ёки горизонтал ётган бўлиб, қанотлари турли қиялик бурчагига эга бўлади Асимметрик бурмалар орасида қия, тўнтарилган, ётувчи ва шўнғувчи турлари ажратилади www.arxiv.uz • Қия бурмаларда қанотлари қарама-қарши томонга ётган бўлиб, унинг ётиш бурчаги ҳар хил ва ўқ текислиги қия бўлади.Тўнтарилган бурмаларда қанотлари бир томонга ётган ва ўқ текислиги қия жойлашган бўлади. Уларда тўғри ва тўнтарилган қанотлар ажратилади. Ётувчи бурмаларда ўқ текислиги горизонтал ётган бўлади. Шўнғувчи бурмаларда ўқ текислигининг олдинги қисми пастга қараб энгашган бўлади Баъзи ҳолларда бундай бурмаларнинг устки қисми ювилиб кетиши натижасида уларнинг ядросида, шакли бўйича синклинал бурмани эслатувчи қолдиқни кузатиш мумкин. Лекин унинг марказида ёш эмас, балки нисбатан қари тоғ жинслари ётган бўлади. • Бурмалар қанотлари орасидаги муносабатга қараб одатдаги, изоклинал ва елпиғичсимон турларга бўлинади. • Одатдаги бурмаларда қанотлари қарама-қарши томонга ётган бўлади. Изокл • Бурмалар эни билан бўйи орасидаги нисбатга қараб чўзиқ, брахиформали ва гумбазсимон турларга бўлинади ( 6 -расм). • Чўзиқ бур маларда уларнинг бўйининг энига нисбати 3 дан катта бўлади. Брахи формали бурмаларда бўйининг энига нисбати 3 дан кичик бўлади. Гумбазсимон бурмаларда бурма эни билан бўйи тахминан бир-бирига тенг бўлади. • Флексуралар. Флексура деб горизонтал ёки қия ётган қатламларнинг тирсаксимон букланишидан ҳосил бўлган поғонали структурага айтилади. Флексураларда устки ёки кўтарилган қанот , пастки ёки чўккан қанот ва туташтирувчи қанот сингари элементлар ажратилади ( 7 -расм) . www.arxiv.uz 6 -расм. Бурмаларнинг эни ва бўйи орасидаги муносабат бўйича морфологик турлари. 7 - расм. Флексура элементлари . www.arxiv.uz • Қия ётган қатламларда ҳосил бўлган флексуралар мувофиқ ва номувофиқ турларга бўлинади. Муво-фиқ флексураларда устки, пастки ва туташтирувчи қанотлари бир томонга қараб ётган бўлади. Номувофиқ флексураларда устки ва пастки қанотлар бир томонга, туташтирувчи қанотлари эса, қарама-қарши томонга қараб ётган бўлади.Флексуралар субстрат ётқизиқларида узилмали структуралар ҳосил бўлиши ва маълум блокнинг чўкиши натижа-сида пайдо бўлади. Лекин бунда флексура ҳосил қилувчи қатлам яхлитлиги бузилмасдан чўзилган бўлади. • Бурмали структуралар ва флексуралар табиатда жуда кенг тарқалган. Улар ер пўстининг тектоник ривожланиши натижасида вужудга келади ва ҳудуднинг геологик тараққиёти тарихини босқичма-босқич ўрганишда муҳим аҳамиятга эга. Булардан ташқари кўпгина фойдали қазилма бойликларнинг ҳосил • Узилмали структуралар ва уларнинг морфологик турлари. Узилмали структуралар (ер ёриқлари) ер пўстида ривожланадиган тектоник кучлар таъсирида содир бўлиб, бурмали тоғларда кенг тарқалган. • Ер пўстининг яхлитлиги бузилиши орқали бир-биридан ажралган бўлаклари ўзининг фазода тутган ўрни ва сурилишда қатнашиш фаоллиги билан ажралиб туради. Сурилиш юзаси билан ажралган тоғ жинсларининг бўлаклари сурилмали структураларнинг блоклари ёки қанотлари деб аталади. Узилмали структуралар ер юзасидаги рельеф шакллари бўйича яққол кўриниб туради . • Узилмали структураларнинг сурилиш юзаси текис ва нотекис бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда у одатда силлиқланган бўлади. Бундай силлиқ ва ялтироқ юза - сирпаниш ойнаси деб аталади. • Сурилиш юзаси нотекис бўлса, ўзаро харакатда бўлган блоклар орасида тектоник б • Тектоник брекчиялар катта бўшлиқ ҳажмига эга бўлганлиги учун кўп ҳолларда уларнинг ичига гидротермал эритмалар кириб, томирли ва маъданли минерал ётқизиқлар ҳосил қилади. Шунингдек тектоник брекчиялар орасида ерости сувлари, газ ва нефт маҳсулотлри тўпланиши мумкин. • Узилмали структурада кўтарилган блок ёки ётган қанот, чўккан блок ёки осма қанот, сурилиш юзаси, сурилиш юзасининг ётиш бурчаги, сурилиш амплитудаси каби элементлар ажратилади • Узилмали структуралар ўзининг хима-хиллиги билан ажралиб туради ва блокларнинг сурилиш юзаси йўналиш чизиғи бўйича (горизонтал), сурилиш юзасининг ётиш чизиғи бўйча (вертикал) ва уларнинг ҳар иккисига ҳам маълум бурчак остида (диагонал) ҳаракатланиши орқали бир-биридан фарқланади. Булардан ташқари блокларнинг сурилиш юзасига перпендикуляр йўналишдаг • Узилмали структура-ларнинг бундай хилма-хиллиги тоғ жинсларига таъсир қилувчи тектоник кучларнинг ҳаракат йўналиши ва улар орасидаги муносабатга боғлиқ. Тектоник кучлар ҳаракат йўналишига қараб сиқувчи, чўзувчи ва жуфт кучларга бўлинади • Сиқувчи тектоник кучлар бир-бирига қарши йўналишдаги ҳаракати туфайли тоғ жинсларида бурмали структуралардан ташқари аксузилма, устсурилма ва қоплама сингари узилмали структураларнинг пайдо бўлишига олиб келади. • Чўзувчи тектоник кучлар қарама-қарши томонга йўналган бўлиб, уларнинг таъсирида асосан узилма ( 8 -расм) , очилма ва рифт структуралари вужудга келади • Паракучлар эса, сиқувчи тектоник кучлар сингари бир-бирига қарши йўналишда ҳаракат қилсада, лекин улар ўзаро параллел бўлади. Бу кучлар таъсирида силжима структуралар ҳосил бўлади ( 9 -расм ). 8 -расм. Узилма структуранинг кўриниши. www.arxiv.uz • Тектоник қопламалар ёки шаряжлар тоғ жинслари блокларининг қиялиги кичик, горизонтал ва тўлқинсимон сурилиш юзалари бўйлаб ўнлаб ва юзлаб километрларга сурилганлиги билан ажралиб туради. Қоплама структура тагидаги сурилмаган тоғ жинслари блоки автохтон , катта масофага сурилган ва қоплама структурани ташкил қилувчи жинслар аллохтон деб юритилади. Аллохтоннинг олдинги қисми емирилиши мумкин. Унинг емирилишидан сақланиб қолган фрагментлари теконик қолдиқ деб, аллохтоннинг емирилиб ювилиши натижасида автохтоннинг очилиб қолган жойлари тектоник шоғноқ ёки туйнук деб ва аллохтоннинг олдинги қисми шаръяж фронти деб юритилади. • Агар узилма қанотлари битта ёриқ орқали кўчса оддий узилма ҳосил бўлади. Мураккаб узилмалар ҳам учрайди. Иккита параллел ёриқлар билан чегараланган жой чўккан бўлса гра 9 -расм. Силжима структуранинг кўриниши. 1 0 -расм . Мураккаб тузилган сурилмали ер ёриқлари . www.arxiv.uz • Юқорида кўриб ўтилган структуралар - нинг геологик қидирув ишларида аҳамияти катта. Улар турли маъданларга бой гидротермал эритма-ларнинг ҳаракатла-ниши учун энг қулай жой ҳисобланади. Шунинг учун ҳам геологлар маъданларни излашда бундай тектоник структура-ларга катта аҳамият беришади.Узилмали тектоник ҳаракатлар палахсали тоғларни ҳосил қилади. Платолар, столсимон тоғлар ҳам, бурмали - палахсали тоғлар ҳам ана шу тектоник ҳаракатларнинг ҳосиласи. www.arxiv.uz • Юқорида кўриб ўтилган структуралар - нинг геологик қидирув ишларида аҳамияти катта. Улар турли маъданларга бой гидротермал эритма-ларнинг ҳаракатла-ниши учун энг қулай жой ҳисобланади. Шунинг учун ҳам геологлар маъданларни излашда бундай тектоник структура-ларга катта аҳамият беришади.Узилмали тектоник ҳаракатлар палахсали тоғларни ҳосил қилади. Платолар, столсимон тоғлар ҳам, бурмали - палахсали тоғлар ҳам ана шу тектоник ҳаракатларнинг ҳосиласи. www.arxiv.uz • Юқорида кўриб ўтилган структуралар - нинг геологик қидирув ишларида аҳамияти катта. Улар турли маъданларга бой гидротермал эритма-ларнинг ҳаракатла-ниши учун энг қулай жой ҳисобланади. Шунинг учун ҳам геологлар маъданларни излашда бундай тектоник структура-ларга катта аҳамият беришади.Узилмали тектоник ҳаракатлар палахсали тоғларни ҳосил қилади. Платолар, столсимон тоғлар ҳам, бурмали - палахсали тоғлар ҳам ана шу тектоник ҳаракатларнинг ҳосиласи. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha