Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 2000UZS
Hajmi 130.5KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 07 Noyabr 2026
Kengaytma doc
Bo'lim Referatlar
Fan Pedagogika

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар

Sotib olish
Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар 
Режа:
1.   Тинчлик   ва   инсоният   хавфсизлигига   қарши   жиноятларнинг   умумий
тавсифи
2.   Урушни   тарғиб   қилиш,   урушни   қонун   ва   удумларини   бузиш   ва
агрессия жиноятлари тушунчаси, юридик таҳлили.
3.  Геноцид ҳамда миллий, ирқий ва диний адоват қўзғатиш жиноятлари
тушунчаси ва жиноий жавобгарлик масалалари.
4 . Ёлланиш билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарлик. 
5.  Терроризм билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарлик  1. Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятларнинг
умумий тавсифи
2. Урушни тарғиб қилиш, урушни қонун ва удумларини бузиш ва
агрессия жиноятлари тушунчаси, юридик таҳлили.
Урушни тарғиб қилиш. (ЖКнинг 150-моддаси).
Мазкур   килмиш   объекти   тинчликни   саклаш,   тинч-тотув   яшаш,   глобал
халқаро ва регионал тукнашувларнинг олдини олишга.
Шархланаётган жиноят субъектив томондан бир мамлакатнинг тажовуз
қилишини   келтириб   чиқарадиган   қарашлар,   ғоялар   ёки   чакирикларни
таркатишдан (яъни ҳар хил шакилда баён этишдан) иборат.
Урушни   тарғиб   қилиш   ижтимоий   хавфи   аввало   шахс   бир   мамлакатни
иккинчи   мамлакатга   нисбатан   кўзгатиш   учун   турли   шакилдаги   қарашлар,
ғоялар   ёки   чакириклар   таркатиб   дунёни   ва   давлатларнинг   тинчлигини   хаф
остига куяди. 
Урушни тарғиб қилиш халқаро ҳуқуқни меъёрларига зиддир. 
Уруш   –   бу   икки   ёки   ундан   ортик   суверен,   мустакил   давлатлар   ёки
халклар   орасидаги   ташкил   қилинган   қуролланган   кураш,   қуролли
зиддиятдир.
Урушни   тарғиб   қилиш   –   инсонларнинг   онгига   ва   иродасига   уларнинг
бошқа суверен давлатга карши ҳарби ҳаракатлар олиб боришга ундаш, уриш
элон   қилиш   заруратини   тугдириш   ва   шундай   истакни   уйгатиш   мақсадида
таъсир   қилиш   деганидир.Шархланаётган   жиноят   субъектив   томондан   бир
мамлакатнинг   бошқа   мамлакатга   тажавуз   қилишини   келтириб   чиқарадиган
қарашлар, ғоялар ёки чакирикларни таркатишдан (яъни ҳар хил шакилда баён
этишдан)   иборат.Урушни   тарғиб   қилишнинг   усуллари   жиноятнинг
квалификациясига   таъсир   қилмайди,   лекин   жазо   белгиланаётганда   ҳисобга
олиниши   керок.   Уришни   таергиб   қилишнинг,   қарашлар,   ғоялар,
чакирикларни   таркатишнинг   оммавилиги   хам   худи   шундай   квалификация
учун ахамиатга эга эмас.
  қандай   шакилдаги   урушининг   тарғиб   қилиш   субъектив   томондан
онгли равишда яъни шу ҳаракатни англаган холда амалга оширилади.  Шунга
кўра   бу   жиноят   қасддан   содир   этилиши   мумкин.   Айбдор   ўзининг   уруш
оловини   ёкиш   ҳақида   ғоялар,   қарашлар,   кайфиятларни   таркатганлигини
билади   ва   мазкур   килмишни   хохлайди.   Келиб   чиккан   оқибатлардан   катъи
назар яъни, уруш, агрессия бошланган ёки бошланмаганлигидан.
Ҳар   қандай   шакилдаги   урушни   тарғиб   қилиш   субъектив   томондан
онгли   равишда,   яъни   шу   ҳаракатни   англаган   холда   амалга   оширилади.
Айбдор ўзининг уруш оловини ёкиш ҳақида ғоялар, қарашлар, кайфиятларни
таркатганлигини билади ва мазкур килмишни хохлайди.
.
Мазкур   жиноятнинг   субъектини   ун   олти   ёшга   тўлган   Ўзбекистон
Республикаси   фуқаролари,   чет   эл   фуқаролари   ва   фуқаролиги   бўлмаган
шахслар бўлиши мумкин.
2 1.1. Агрессия (ЖКнинг 151-моддаси.)
Агрессиянинг  бевосита  объекти  бўлиб, тинчлик  ва тинч ҳаёт  кечириш
асослари   ҳақида   ЖК   нинг   151-моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган
жиноятнинг объектив томони боскинчилик урушни режалаштириш ёки унга
тайёргарлик   кўриш,   шунингдек   шу   ҳаракатларни   амалга   оширишга
қаратилган фитнада катнашишида намоён бўлади.
ЖКнинг   151-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   жиноятнинг
объектив томони агрессив урушни бошлаш ёки олиб бориш ҳисобланади.
Агрессив урушни бошлаш деганда бошқа давлат суверенитетини унинг
ҳудудига агрессор давлатнинг қуролланган кучларнинг бостириб кириш йўли
билан бузишга қаратилган аниқ ҳаракатлар содир этишни; ҳарбий оккўпация
ёки   аннексияни,   ҳамда   карши   томоннин   бостириб   киришига   мажбур   этувчи
шароитларни   яратиш   ёки   ҳарбий   кучларни   куллаш   ва   ҳарбий   ҳаракатларни
олиб   боришни   бошлаш,   стратегик   қуролланишни   куллаш   учун   сабаб   ва
бахоналарни яратишни тушуниш лозим. 
Бундай   ҳаракатлар   хам   ҳарбий,   хам   сиёсий   куринишда   бўлиши
мумкин.
Резалютциянинг   3-моддасида   санаб   кўрсатиш   руйхати   усули   билан
таърифланадиган агрессия тушунчаси мавжуд. Зикр этилган ҳаракатлар уруш
эълон   қилинган-қилинмаганлигидан   катъи   назар,   2-моддани   инобатга   олиб,
унинг   коидаларига   муносиб   равишда   қуйидагилар   агрессия   ҳаракати   деб
бахоланади:
1)   Давлат   қуролли   кучларининг   бошқа   давлат   ҳудудига   бостириб
кириш ёки канча муддатга чўзилганлиги катъи назар, ҳар қандай босиб олиш
мазкур боскинчилик оқибати сифатида  ёки бошқа давлатга  ёки унинг бирор
ҳудудига карши куч ишлатиш билан содир этилган ҳар қандай агрессия;
2)   Давлат   қуролли   кучларининг   бошқа   давлат   ҳудудини   бомба   билан
портлатиш   ёки   давлатнинг   ҳар   қандай   қуроли   бошқа   давлатларга   карши
ишлатиш;
3) Давлат портлари ёки киргокларининг бошқа давлат қуролли кучлари
томонидан тусиб қуйилиши;
4)Давлат қуролли кучларининг бошқа давлатга тегишли курукликдаги,
сувдаги, хаводаги кучларига ёки хаво флотига бостириб кириши;
5)Бошқа давлат ҳудудидаги бир давлатнинг қуролли кучларини мазкур
давлат   билан   тўзилган   битим   шартларини   бўзиб   куллаш   ёки   ҳар   қандай
шаклдаги мазкур қуролли кучларнинг битими ҳаракати тўхтатилишидан сўнг
хам ушбу давлат ҳудудида сакланишнинг давом этиши;
6)Давлатнинг   бошқа   давлат   ихтиёрига   топшириб   қуйилган   ҳудудида
мазкур давлат томонидан бошқа чуинчи давлатга агрессия содир этишга йўл
куйган ҳаракатлари;
7)давлат   ёки   унинг   номидан   қуролли   бандаларни,   гурухларни   ва
номунтазам   кучлар   ёки   ёлланганларни   юбориш   (   мазкур   кучлар   бошқа
давлатга   карши   қурол   кучини   ишларган   ҳолатларда,   башарти   бу   ҳолат
жиддий   тус   олиб   юкорида   кайд   этилган   ҳаракатларга   тенг   келса   ёки   унда
анчагина иштироки бўлса;
3 Агрессив   урушни   олиб   бориш   деганда   бошланган   агрессияни   давом
эттиришни   тушуниш   лозим   -   ҳарбий   операцияларни   куллаш,   агрессор-
давлат   томонидан   агрессияниниг   бошлангич   акти   ҳисобланган   бошқа
давлатга нисбатан кулланилган ҳаракатларининг давоми амалга ошириш.
Агрессив   урушни   бошлаш   ёки   олиб-бориш   давом   этган   жиноят
дейилади.
Агрессив урушни лоихалаштириши, тайёргарлик кури шва олиб бориш
бўйича   ҳаракатлар   содир   этилган   дамдан   агрессия   тамомланган   жиноят   деб
топилади.
  Агрессиянинг   субъектив   томонини   била   туриб   содир   этилган   айибли
ҳаракат билан тавсифланади. Ундаги ташкилотчилар ва иштирокчилар унинг
ижтимоий хавфлийлигини англайдилар ва уни содир этишни хохлайдилар.
Мансабдор   шахслар,шунингдек   хусусий   шахслар   хам   агрессиянинг
субъекти   бўлишлари   мумкин.Мансабдор   шахслар   аксарият   агрессив
урушларни   режалаштириш   ва   тайёрлашда   катнашади   ёки   мазкур   ҳаракатни
бажариш   учун   фитна   уюштирадилар.Хусусий   шахслар,   асосан,   воситали
агрессияда   (қуролланган   жиноий   уюшмаларда   иштирок   этиш,   бошқа   давлат
чегарсидан утиш ва ҳоказоларда) катнашадилар.
2 . Уруш қонунлари ва удумларини бузиш (ЖКнинг 152-моддаси)
Жиноятнинг   асосий   бевосита   объекти   бўлиб,   уруш   олиб   боришнинг
воситалари ва усулларига риоя қилиш борасидаги муносабатлар тушунилади.
Кушимча   бевосита   объект   бўлиб,   ҳарбий   асирлар   ва   тинч   ахолининг
хавфсизлигини   ва   инсон   тараккиётининг   ютукларига   эришишни   таъминлаш
бўйича ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. 
Объектив   томондан   уруш   қонунлари   ва   удумларини   бузиш   деганда,
тинч ахолини ёки ҳарбий асирларни кийнаш, жисмонан кириб юбориш, тинч
ахолини   мажбурий   ишларга   ёки   бошқа   мақсадларда   хайдаб   кетиш,   халқаро
ҳуқуқ билан такикланган уруш олиб бориш воситаларини куллаш, шаҳарлар
ва   ахолини   яшаш   жойларини   бехуда   вайрон   қилиш,   мулкни   талон-тарож
қилиш,   шунингдек,   бундай   ҳаракатларни   қилишга   буйрук   беришда
ифодаланган уруш қонун ва удумларини бузиш.
Уруш олиб бориш қонунлари ва удумларинни бузиш жинояти ЖКнинг
152-моддаси   диспозициясида   берилган   хракатларнинг   акали   биттаси   содир
этилганида шу дамдан бошлаб жиноят тамомланган ҳисобланади.
Жиноятнинг   субъектив   томони   айбнинг   бевосита   қасддан   қилиниши
билан   тавсифланади,   чунки   шахс   уз   хатти-ҳаракатининг   ижтимоий
хавфлилигини   ва   ҳуқуқка   хилофлигини   билади,   шундай   бўлса-дауни   содир
этишни хохлайди. 
Жиноятнинг субъекти 16 ёшга етган акли расо жисмонан соглом шахс.
Ҳар қандай ҳарбий хизматчи жиноят суъбекти бўлиши мумкин. Агар ҳарбий
асирларга   нисбатан   содир   этилгапн   ҳаракатлар   хусусида   гап   кетганда
мансабдор   шахслар,   ҳарби   хизматчилар   ёки   уларни   куриклаш,   саклаш,
назорат   кили   шва   х.к.з.   бўйича   муайян   ҳуқуқ   ва   масъулиятга   эга   бўлган
бошқа шахслар жиноят субъекти бўлишлари мумкин. 
4 2.1 . Геноцид (ЖК 153-моддаси)
Геноцид-   бу   одамзодга   карши   жиноятдир(Айни   маънода   бу   «кавмни,
кабилани  улдиришдир»).  Геноцид   жиноятини  олдини   олиш   ва   уни   жазолаш
ҳақидаги  Конвенциянинг  1-моддасида,  геноцид у хох уруш даврида  булсин,
хох   тинчликвақтида   булсин,   халқаро   ҳуқуқнинг   меъёрларини   бузувчи   ва
бунга карши иштирокчи – давлат огохлантириш чораларини кўриши ва содир
этилган   ҳаракатни   коралаши   мажбуриятини   буйнига   олувчи   жиноят
ҳисобланади.
Ушбу   Конга   мувофик,   геноцид   бирор   бир   миллий,   этник,   ирқий   ёки
диний   гурухни   йўқ   қилишга   қаратилган   ҳаракат   сифатида   белгиланади.   Бу
ҳаракат   шу   гурух   аъзаларининг   улдирилиши;   жиддий   тан   жарохатлар   ёки
унинг   аъзоларига   аклий   бўзилиш   ҳолатларининг   руй   бериши;   бир   гурух
шахснинг   жисмонан   тула   ёки   қисман   кирилиб   кетишига   олиб   келадиган
турмуш   шароитини   қасддан   яратиш,   бундай   шахсларни   жисмонан   тула   ёки
қисман   кириб   юбориш,   бола   туғилишини   зўрлик   билан   камайтириш   ёхуд
болаларни   ана   шу   одамлар   гурухидан   олиб,   бошқасига   топшириш   каби
ҳаракатлар содир этишда намоён бўлади .
Геноциднинг   объектив   жихати   шархланаётган   модданинг
диспозициясида   батафсил   таърифланган   бўлиб,   бирор   бир   миллий,   этник,
ирқий   ёки   диний   гурухни   йўқ   қилишга   қаратилган   ҳаракат   сифатида
белгиланади.   Бу   ҳаракат   шу   гурух   аъзаларининг   улдирилиши;   бир   гурух
шахснинг   жисмонан   тула   ёки   қисман   кирилиб   кетишига   олиб   келадиган
турмуш   шароитини   қасддан   яратиш,   бундай   шахсларни   жисмонан   тула   ёки
қисман   кириб   юбориш,   бола   туғилишини   зўрлик   билан   камайтириш   ёхуд
болаларни   ана   шу   одамлар   гурухидан   олиб,   бошқасига   топшириш   каби
ҳаракатлар   содир   этиш   ва   шу   ҳаракатларни   содир   этишга   буйрук   беришда
намоён бўлади.
Бирор бир миллий, этник, ирқий ёки диний гурухни қисман жисмоний
кириш деганда гурух аъзоларининг сонини исталган усул билан камайтириш
ҳолати тушунилади.
Бола   туғилишини   зўрлик   билан   камайтириш   деб   мазкур   гурух
кишиларини   мажбурий   равишда   бичиш   ёки   зурриётсизлантириш,   оналик   ва
болалик   учун   онгли   равишда   шароит   яратмаслик,   онанинг   розилигисиз
мажбуран   хомиладорлик   даврини   тўхтатиш,   ахолининг   эркак   ва   аёлларини
зўрлик   билан   ажратиб   қўйиш,   бола   туғилишини   таъкикловчи   ёки   чекловчи
меёрий хужжатни нашр этиш ва бошқа ҳолатларга айтилади 
Бирор   бир   миллий,   этник,   ирқий   ёки   диний   гурухнинг   болаларни
танлаб   олиб   мазкур   гурухдан   махрум   этиб   бошқа   гурухга   бериш   де   бота-
онанинг истагига ва иродасига карши шунчаки ёки пул тулаш эвазига бошқа
миллат, этник, ирқий ёки диний гурухнинг боланинг кариндошлари бўлмаган
аъзоларга ноқонуний берилиши ҳолатларига айтилади.
Шуни   айтиб   уиш   керакки-геноцид   бу   факатгина   фаол   ҳаракат   оркали
содир   этилиши   мумкин   бўлган   жиноятдир.   Ҳаракатсизлик   бу   ҳолатда
жиноятнинг   шпроитига,   жумладан   жиноятнинг   субъектига   қараб   ЖК   нинг
5 207-моддаси   бўйича   совкконлик   сифатида   ёки   ЖК   нинг141-моддаси   бўйича
фуқароларнинг   тенг   ҳуқуқлилигини   бузиш   сифатида   квалификация
қилиниши мумкин. Шуни назарда тутиш керакки оғир тан жарохати етказиш
ваш   у   каби   Кўрилаётган   жиноятнинг   таркиби   жиноятни   содир   этиш   усули
сифатида   бахоланади   ва   ЖК   нинг   104-моддаси   бўйича   кушимча
квалификацияни   талаб   қилмайди.   Агар   геноцид   содир   этилганда   қасддан
одам улдирилса айбдорнинг ҳаракатини ЖК нинг 97 ва 153-моддаси бўйича
квалификация қилиш керак. 
ЖК   нинг   153-моддасида   назарда   тутилган   жиноят   диспозицияда
кўрсатилган   ҳаракатларнинг   содир   этилган   давридан   бошлаб   бирор   бир
оқибатнинг келиб чиқишидан катъий назар жиноят тугалланган ҳисобланади.
Геноцидларнинг субъектив томони билиб туриб содир этилган айбдир.
Чунки   шахс   ёки   айрим   шахслар   гурухи   миллий,   этник,   ирқий   ёки   диний
белггиларига   кўра   бирор   гурухни   жисмоний   киргин   этишга   йўналган
ижтимоий   хавфли   килмиш   содир   этилаётганлиги   билади   ва   мазкур
килмишни хохлайди. 
Мақсад   –   бирор   бир   миллий,   этник,   ирқий   ёки   диний   гуурухни
жисмоний тула ёки қисман йўқ қилиш.
Жиноятнинг   субъекти   ун   олти   ёшга   тўлган   хусусий   шахслар,
шунингдек,   маъсул   вазифаларда   ишлайдиган   мансабдор   шахслар   бўлиши
мумкин.   13   ёшдар   16   ёшгача   бўлган   ЖК   нинг   153-моддасида   кўрсатилган
жиноятни   содир   этган   шахслар   факатгина   аниқ   жиноятлар   содир   этганида
жавобгарликка тортилади: одам улдириш, огтр тан жарохати етказиш ва х.к.з.
3 . Ёлланиш (ЖКнинг 154-моддаси)
Ёлланишнинг   бевосита   объекти   халқаро   ҳуқуқ   томонидан   урнатилган
уруш   олиб   боришнинг   воситаларини   ва   услубларини   куллашни   назорат
қилувчи ижтимоий муносабатлардир.
Жк   нинг   154-моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган   жиноятнинг
объектив   томони   низолашаётган   давлатнинг   фуқароси   ёки   ҳарбий
хизматчиси   бўлмаган   шахснинг   назоратдаги   ҳудудида   муким   истикомат
қилувчи   шахс   хам   эмас,   Қуролли   кучлар   таркибига   хам   кирмайди   ва   бирор
давлат   томонидан   унинг   Қуролли   кучлари   сафида   расмий   вазифаларни
бажариш учун юборилмаслигидадир.
Ёлланувчининг   узга   давлат   ҳудудида   ёки   унинг   тарафини   олиб
Қуролли   тукнашув   ёки   ҳарбий   ҳаракатлада   иштирок   этиши   деганда
ёлланувчининг   рагбатлантириш   ёки   бошқа   шахсий   манфаатлари   эвазига
ҳарбий   сифатида   барча   курининшда   уз   кобилиятларини   ёлловчи   манфаати
учун намоён қилишини тушуниш керак.
Шуни   такидлаш   керакки   Кўрилаётган   жиноятнинг   объектив
томонининг   мажбурий   шарти   бу   –   қуролланган   зиддият   ёки   ҳарбий
ҳаракатлар шароитидир.
ЖКнинг 154-моддаси 2-қисмда назарда тутилган жиноятнинг объектив
томони   ёлланувчини   ёллаш,   укитиб   тайёрлаш,   моддий   рагбатлантириш   ёки
6 бошқа   шахсий   фойдалари   жихатдан   таъминлаш   ҳамда   қуролланган
зиддиятлар ёки ҳарбий ҳаракатларда ундан фойдаланишдир.
Ёлланувнинг   моддий   таъминоти   кайси   услуб   ёки   йўл   билан   амалга
оширилиши ҳаракатнинг квалификацияси учун ахамиятга эга эмас.
ЖКнинг   154-моддасида   назарда   тутилган   жиноят   ёлланувчининг
қуролли зиддиятлар ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган дамдан бошлаб
ёхуд   ёлланувчини   ёллаш,   укитиш,   пул   маблагларини   бериш   ёки   бошқа
турдаги моддий таъминотларни амалга ошириши ёхуд ёлланувчидан қуролли
зиддиятлар   ёки   ҳарбий   ҳаракатларда   фойдаланиш   вақтидан   бошлаб
тамомланган ҳисобланади.
Субъектив томондан ёллаш ва ёлланиш факат англанган холда қасддан
содир   этилади.   Айбдор   қуролли   зиддиятлар   ёки   ҳарбий   ҳаракатларда   факат
моддий   рагбат   ёки   шахсий   фойда   олиш   мақсадида   иштирок   этаётганини
билади   (ЖКнинг   154-моддаси   1-қисми),   ёки   айбдор   ёлланувчини   ёллаш,
укитиш, пул маблагларини бериш ёки бошқа турдаги моддий таъминотларни
амалга   ошираётганини   билади(ЖКнинг   154-моддаси   2-қисми)   ва   бундай
ҳаракатларни содир этишни хохлайди. 
ЖКнинг   154-моддасида   назарда   тутилган   жиноятнинг   асосий   белгиси
бўлиб моддий рагбат ёки шахсий фойда олиш мақсади хизмат қилади.
ЖКнинг   154-моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган   ёлланиш
жиноятининг   субъекти   бўлиб   16-   ёшга   етган   акли   расо,   жисмонан   соглом
шахс ҳамда факат ёлланувчи иштирок этиши мумкин. Яъни бу ерда субъект
махсусдир.   ЖКнинг   154-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   жиноятнинг
субъекти эса умумийдир.
ЖКнинг   154-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   жиноят,   мансабдор
шахс   томонидан   уз   ваколатини   суистеъмол   қилиш   йўли   билан   амалга
оширилса   (масалан,   пул-маблаг   ва   моддий   ресурсларни   бошқариш
ваколатини суистеъмол қилиш) содир этилган ҳаракатни жиноят хусусиятига
кўра   ЖКнинг   154-моддаси   ҳамда   ЖКнинг   205-моддаси   (Ҳокимият   ёки
мансаб   ваколатини  суистеъмол   қилиш)   тегишли  қисми   билан  квалификация
қилинади. 
2.1 . Ҳарбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, ҳарбий
адлияга ва бошқа шу каби хорижий давлат ташкилотларига кириш.
(ЖКнинг 154¹-моддаси)
ЖКнинг   154¹моддасида   назарда   тутилган   жиноятнинг   бевосита
объекти   давлатларнинг   хавфсизлиги   ва   осойишта   ҳаётини   таъминловчи,
уларнинг   ривожланиши   ва   ҳаётий   фаолияти   шароитларини   таъминловчи
ижтимоий   муносабатлардир.   Факултатив   объект   сифатида   бу   ерда
Ўзбекистон   Республикасининг   суверенитети,   ташқи   хавфсизлиги,   обруйи
хизмат қилади.
ЖКнинг   154¹моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган   жиноятнинг
объектив   томони   Ўзбекистон   Республикаси   фуқаросининг   ҳарбий   хизматга,
хавфсизлик   органларига,   полицияга,   ҳарбий   адлияга   ва   бошқа   шу   каби
хорижий давлат ташкилотларига киришини ташкил қилади.
7   Берилган   жиноят   факат   фаол   ҳаракатлар   натижасида   содир   этилиши
мумкин. 
Кўрилаётган жиноят контекстида   хизматга кириш   шахснинг Қуролли
Кучлар   таркибига,   ҳарбий   хизматга,   хавфсизлик   органларига,   полицияга,
ҳарбий   адлияга   ва   бошқа   шу   каби   хорижий   давлат   ташкилотларига   аъзо
бўлиши учун амалга оширилган саъй-ҳаракатлар тизимини билдиради. Шуни
хам   назарда   тутиш   керакки,   хизматга   киришда   ҳар   бир   ҳолатда   шахснинг
ташки иродасини англатувчи уз хохиш ва истаги асосий белгидир.
ЖКнинг   154¹моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган   жиноят   айбдорнинг
Қуролли   Кучлар   таркибига   ҳарбий   хизматга,   хавфсизлик   органларига,
полицияга,   ҳарбий   адлияга   ва   бошқа   шу   каби   хорижий   давлат
ташкилотларига   қабул   қилинганлиги   ҳақидаги   буйрукнинг   чикарилиши,
маълумотнтнг   олиниши,   буйрукнинг   имзоланиши   (ва   бошқа   куринишдаги
хужжатлар) вақтидан бошлаб тамомлаган деб ҳисобланада.
  ЖКнинг   154¹моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   жиноятнинг
объектив   томони   Ўзбекистон   Республикаси   фуқаросини   ҳарбий   хизматга,
хавфсизлик   органларига,   полицияга,   ҳарбий   адлияга   ва   бошқа   шу   каби
хорижий давлат ташкилотларига ёллашда намоён бўлади.
Ўзбекистон   Респуликаси   фуқаросининг   хорижий   давлат   ховфсизлик
органларида   полиция   ва   шу   каби   жойларда   хизмат   қилиши   шартларини
келишиш вақтидан бошлаб берилган жиноят тамомланган деб топилади.
  ЖКнинг   154¹моддасида   назарда   тутилган   жиноятнинг   субъектив
томони  доимо англанган   холда  қасддан   содир  этилади. Берилган   модданинг
1-қисми   бўйича   ҳаракат   содир   этилганда   айбдор   Ўзбекистон   фуқароси
эканлигини ва ҳарбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, ҳарбий
адлияга   ва   бошқа   шу   каби   хорижий   давлат   ташкилотларига   хизматга
кираётганини   билади   ваш   уни   хохлайди.   Худди   шундай   ЖКнинг
154¹моддаси 2-қисми бўйича айбдор Ўзбекистон фуқаросин ҳарбий хизматга,
хавфсизлик   органларига,   полицияга,   ҳарбий   адлияга   ва   бошқа   шу   каби
хорижий давлат ташкилотларига хизматга ёллаётганини англайди. 
ЖКнинг   154¹-моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган   жиноятнинг
субъекти   махсус.   У   факат   16-   ёшга   етган   акли   расо,   жисмонан   соглом
Ўзбекистон   Республикаси   фуқароси   бўлиши   мумкин.   ЖКнинг   154¹-моддаси
2-қисмида назарда тутилган жиноятнинг субъекти эса 16 ёшга тўлган ҳар бир
акли   расо,   жисмонан   соглом   шахс   бўлиши   мумкин.   Бу   шахсларнинг
фуқаролиги ахамиятсиздир.
Ўзбекистон   фуқаросининг   ҳарбий   хизматга,   хавфсизлик   органларига,
полицияга,   ҳарбий   адлияга   ва   бошқа   шу   каби   хорижий   давлат
ташкилотларига   Ўзбекистон   ҳудудидаги   ташкилотлар,   органлар,
муассасаларда   хизматини   давом   эттириши   билан   кириши   тегишли   белгилар
мавжуд   бўлса   хаттоки   изохланаётган   жиноятнинг   субъектида   Ўзбекистон
фуқаросининг   паспорти   сакланиб   колган   бўлса   хам   ҳаракатни   шпионаж
сифатида   квалификация   қилинади.   Бу   ерда   ҳаракатни   давлатга   хиёнат
сифатида квалификация килиб бўлмайди, чунки ҳарбий хизматга, хавфсизлик
органларига,   полицияга,   ҳарбий   адлияга   ва   бошқа   шу   каби   хорижий   давлат
8 ташкилотларига   кириши   (   шахсий   таркибига   қабул   қилиниши)   вақтидан
бошлаб шахс автоматик тарзда Ўзбекистон фуқаролигини йўқотади.
Шунингдек   ҳарбий   хизматга,   хавфсизлик   органларига,   полицияга,
ҳарбий адлияга ва бошқа шу каби хорижий давлат ташкилотларига кириш ва
ёлланиш   жиноятларига   жавобгарлик   ҳамда   ЖКнинг   154-моддасида   назарда
тутилган   ёлланиш   жиноятига   жавобгарлик   ўртасидаги   фарқини   ажратиш
керак.   Бунинг   учун   биринчидан   154¹-моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган
жиноятнинг мажбурий белгаси Ўзбекистон Республикасининг фуқаросининг
расмий тарзда ҳарбий хизматга, хавфсизлик органларига, полицияга, ҳарбий
адлияга   ва   бошқа   шу   каби   хорижий   давлат   ташкилотларига   киришини
ташкил   қилади.   Нодавлат,   хусусий   хизматлар,   булинмалар   ва   қуролли
тўзилмаларда   хизматни   уташ   ишнинг   шароитига   қараб,   агар   шахс   ҳарбий
ҳаракатларда,   қуролли   тукнашувларда   катнашса   ёки   катнашиш   истагада
бўлса   ёки   умуман   жиноий   кидирувни   марказида   бўлишини   истамаса
(масалан   йирик   хусусий   компания,   корпорация   ёки   хусусий   детектив
куриклаш   агентлигида   ишлаш)   унинг   ҳаракати   ёлланиш   сифатида
квалификация қилинади.
Иккинчидан   берилган   жиноятлар   таркибининг   асосий   фарқи   жиноят
субъектидадир.   Ёлланишниг   таркиби   учун   шахснинг   зиддиятларда   ёки
ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган давлатнинг қуролли кучлари шахсий
таркибига   талуклиликнинг   йўқлиги   мажбурийдир.   Бундан   ташкари   шахсни
ЖК   нинг   154-моддаси   бўйича   айбдор   деб   топиш   учун   унинг   қуролли
тукнашувлар   ёки   ҳарбий   ҳаракатларда   иштирок   этганини   (ЖКнинг   154-
моддаси 1-қисми) ёки бошқа шахсларни, ёлланувчиларни иштирок этиш учун
ёллаганлиги ( ЖК нинг 154-моддаси 2-қисми ) аниқланиши зарур.
3.2. Терроризм (ЖКнинг 155-моддаси)
Терроризмнинг   асосий   бевосита   объкети   халқаро   хафсизликни
таминлайдиган   ва   инсонятни   ҳимоялайдиган   ҳамда   Ўзбекистоннинг
ижтимоий   хафсизлигини   таъминлайдиган   ижтимоий   муносабатлардир.
Терроризмда   фуқароларнинг   ҳаёти   ва   соглигига   хокимят   ва   бошқарув
органлари   фаолиятига,   ижтимоий   тартибот,   узгалар   мол-мулкига   ва
бошқаларга   зарар   етиши   мумкин   шу   сабабли   терроризмнинг   кушимча
бевосита   объекти   бўлиб   одамларнинг   ҳаёти   соглиги,   моддий,   ёки   бошқа
манфатларини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар хизмат қилади.
Объектив томондан Ж К нинг 155-моддаси 1-қисмида назарда тутилган
терроризм   уз   ичига   зўрлик   ишлатиш   куч   ишлатиш   ва   бошқа   ҳаракатларда
давлат   органлари   халқаро   ташкилот,   жисмоний   ёки   юридик   шахсларни
қандайдир  килмишни  содир   этиши  ёки  улардан   воз  кечишга  мажбур  қилиш
билан боглик фаол ҳаракатларда ифодаланади.
ЖК   нинг   155-моддаси   1-қисми   диспозицияси   хакикатдан   хам
кўрсатилган   оқибатларни   содир   этиш   ва   кўрсатилган   мақсадларга   етишни
назарда   тутмайди.   Гап   шу   ҳақида   бормокда-ки,   террористик   ташкилотлар
учун   берилган   мақсадларда   ёки   воситаларни   йиғишда   зўрлик   ишлатилиш
далили,   агар   қуйилган   мақсадга   эришилмаганда   хам   одамлар   ўлимига   ёки
9 мол-мулк   зарарига   олиб   келиш   хавфи   туғилганида   жиноятнинг   таркиби
тамомланагн ҳисобланади.
Субъектив   томондан   терроризм   –   қасддан   содир   этилган   жиноятдир.
Қасд   тўғри   бўлиб,   айбдор   террористик   ташкилотларни   фаолият   юритиши,
молиялаштирилишини,   таъминлашга   йўналтирилган,   содир   этаётган
террористик   ҳаракатлар   ёки   бошқа   фаолиятни   ижтимоий   хавфини   ва
тавсифини,   халқаро   хавфсизликни   издан   чикаришни   англайди.   Шундай
бўлсада буни хохлайди. 
ЖК   нинг   155-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   терроризмнинг
объектив   томони   давлат   ёки   ижтимоий   вакил   ёки   ҳокимият   вакилларига
уларнинг   давлат   ёки   ижтимоий   фаолияти   билан   боглик   холда   тан
жарохатлари етказши, ҳаётига қасд қилиш ҳолатларида намоён бўлади.
ЖК   нинг   155-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   жиноят   ижтимоий
ёки ҳокимият арбоблари ҳаётига суиқасд қилиш ёки соглигига зарар етказиш
ҳолати содир этилганида тамомланган деб топилади. 
ЖК   нинг   155-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   терроризм
субъектив   томондан   қасддан   содир   этилади.   Айбдор   ўзи   томондан   содир
этилаётган   ҳаракатларнинг   ижтиоий   хавфли   тавсифини   англайди   ва   шуни
хохлайди, шу билан бирга қонунда кўрсатилган аниқ мақсад билан – давлат
органлари   томонидан   карорларни   қабул   қилинишига   таъсир   этиш   ёки
шароитни   издан   чикариш   ёхуд   сиёсий   ва   бошқа   ижтимоий   фаолиятга
тускинлик қилишга ҳаракат қилади. 
ЖК нинг 155-моддаси 3-қисмида назарда тутилган терроризм берилган
модданинг   1ёки   2-қисмида   назарда   тутилган   ва   қуйидаги   оқибатларни   олиб
келган ҳаракатларни содир этишда намоён бўлади: 
 а) одам улиши; 
 б) бошқа оғир оқибатлар;
ЖК   нинг   155-моддаси   3-қисми   «а»   банди   бўйича   одам   улиши
оқибатларини   келтириб   чикарган   террористик   актларни   ва   террористик
ҳарактердаги   бошқа   ҳаракатларни   содир   этилишини   квалификация   қилиш
лозим.   Терроризмни   содир   этиш   ҳолатида   қасддан   одам   улдириш   (асирни
отиб  ташлаш,  бирор  бир  обектга   бостириб  кираётганда   курикчини  улдириш
ва шу кабилар.) ҳаракати содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракати ЖК нинг
97-моддаси   бўйича   кушимча   квалификацияни   талаб   қилади.   Террористик
ҳаракатни   содир   этишда   одамни   улдириш   эхтиётсизлик   натижасида
етказилган бўлса ҳаракат Кўрилаётган модда бўйича бахоланади ва ЖК нинг
102-моддаси бўйича кушимча квалификацияни талаб қилмайди.
. 
Ўзбекистон Республикасининг  ў н олти ёшга тўлган фуқаролари, чет эл
фуқаролари   ёки   фуқаролиги   бўлмаган   шахслар   терроризм   суъбекти   бўлиши
мумкин.   Агар   террористик   ҳаракатда   13   ёшдан   16   ёшгача   бўлган   шахслар
иштирок этган бўлса улар факатгина ўзлари содир этган маълум жиноятлари,
масалан,  одам   улдириш,  оғир   тан   жарохати  етказиш,   қасддан   узганинг   мол-
мулкини   йўқ   қилиш   ва   бошқа   ҳаракатлари   учун   жавобгарликка
тортиладилар. Тергов ва суд идоралари бундай шахсларнинг рухий ҳолатини
10 текширишга   эътибор   бериб,   жиноий   хулк-атвор   сабабларини   белгилаб
олишлари лозим.
Терроризмни   олдини   олиш   учун   ЖК   нинг   155-моддаси   4-қисмида
назарда тутилган рагбатлантириш меёри мухим ахамият касб этади. ЖК нинг
155-моддаси   берилган   қисмига   мувофик   террористик   актнинг   содир   этишга
тайёргарлик   кўришда   катнашган   шахс   уз   вақтида   давлат   органларини
огохлантириш   ёки   бошқа   йўл   билан   террорчилик   ҳаракатини   содир
этилишини   тўхтатишга   ёрдам   берган   бўлса   ва   бу   шахснинг   ҳаракатларида
бошқа жиноят таркиблари бўлмаса у жиноий жавобгарликка тортилмайди.
Айбдор   жиноий   жавобгарликдан   қуйидаги   ҳолатларда   озод   қилиниши
мумкин: 
1. Агар у факатгина терактни тайёрлашда иштирок этган бўлса;
2. Ўз   вақтида   яъни   объектив   томоннинг   жиноят   содир   этишидан
аввал   ҳокимият   органларига   террорчиларнинг   мақсадларини   амалга
оширишларини   ва   оғир   оқибатларни   келиб   чиқишини   олдини   олиш   учун
чоралар кўришга имкон яратган холда маълум қилган бўлса; 
3. Бошқа   усуллар   билан   террорчиларнинг   мақсадларини   амалга
оширишларини   ва   оғир   оқибатларни   келиб   чиқишини   олдини   олишга   фаол
ҳаракат   қилган   бўлса,   яъни   террорчилик   ҳаракатини   тўхтатиш   учун   ҳар
қандай   ҳаракатни   амалга   оширган   бўлса   –   ҳуқуқ   тартибот   органларига   ёки
террористик   акт   содир   этилиши   кўзланган   ташкилот   маъмуриятига   шахсан
бориб   огохлантириш;   давлат   органларини   аноним   тарзда   огохлантириш;
ижтимоий хавли ҳаракатларни олдини олиш бўйича субъектнинг бошқа фаол
ҳаракатлари; зарарли оқибатларни тўхтатиш ва кучсизлантириш учун бошқа
фуқароларни жалб этиш ва ҳоказо.
4. Агар   унинг   ҳаракатларида   бошқа   жиноят   таркиблари   бўлмаса
(қурол ёки портловчи моддаларни сотиб олиш, саклаш ёки уларни угирлаш,
шахсан тайёрлаш ва хоказ).
 
4 .Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қ ў зғатиш 
(ЖК 156-моддаси)
Жиноятнинг  бевосита   объекти  бўлиб  миллий, ирқий,  этник ёки  диний
белгиларига   кўра   нафратни   ёки   адоватни   кўзгатиш   куринишидаги
экстремистик ҳаракатларга  йўл куймаслик бўйича Конституцион  тамойилни
кафолатловчи   ижтимоий   муносабатлар   ҳисобланади.   Кушимча   объект
сифатида   бу   ерда   жамиятда   меъёрий   мухитни,   фуқароларнинг   соглиги   ва
ҳаёти,   уларнинг   қонуний   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   таъминловчи   ижтимоий
муносабатлар хизмат қилади.
ЖКнинг   156-моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган   жиноятнинг   ашёси
миллий,   ирқий   ёки   диний   адоватни   кўзгатувчи   ёки   уни   тарғиб   қилувчи
материаллардир.
Материаллар   деганда   Кўрилаётган   меъёрнинг   контекстида   турли
куринишдаги босма наширлар (китоблар, журналлар, брошюралар ва бошқа)
варакалар,   плакатлар,   босма   нашрларнинг   нусхалари,   кино-,   фото-,   аудио-,
11 видео   махсулотлар,   интернет   сахифалари   ва   бошқа   экстремистик   рухдаги
материаллар назарда тутилади.
ЖК   нинг   156-моддаси   1-қисмида   назарда   тутилган   жиноят
таркибининг   объектив   томони,   миллий,   ирқий,   этник   ёки   диний   адоватни
тарғиб   қилувчи   материалларни   таркатиш   ёки   таркатиш   мақсадида
материалларни  тайёрлаш  ва  саклаш.  Шу   билан  бирга  ЖК  нинг  156-моддаси
1-қисми тўзилмаси мамурий преюдицияга эга бўлиб бу бўйича жавобгарлик
худди   шундай   ҳаракатлар   учун   мамурий   огохлантиришдан   сўнг   бир   йил
давомида бошланиши мумкин.
ЖК   нинг   156-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   жиноятнинг
объектив томони миллий шаън ва кадр-кимматини ерга уриш, фуқароларнинг
диний   ёки   атеистик   қарашлари   билан   боглик   хис   туйгуларини   хакоратлаш
ҳамда   фуқароларнинг   миллий,   ирқий,   этник   мансублигига   ёки   динга
муносабатига   қараб   бевосита   ёки   билвосита   ҳуқуқларни   чеклаб   қўйиш,
бевосита ёки билвосита имтиёзларни белгилаш ҳолатларидир.
ЖК   нинг   156-моддаси   2-қисмида   назарда   тутилган   жиноят
фуқароларнинг   миллий,   ирқий,   этник   ёки   диний   адоватни   кўзгатишга
йўналтирилган   ҳаракатларнинг   бирортаси   содир   этилган   дамдан   бошлаб
тамомланган   ҳисобланади,   яъни   жиноят   таркибининг   тамомланиши   учун
миллий,   ирқий,   этник   ёки   диний   адоват   шундай   ҳаракатлар   натижасида
хакикатдан хам вужудга келиши талаб қилинмайди. 
Жиноят   кодексини   156-   моддасида   назарда   тутилган   жиноятнинг
субъектив   томони   айбнинг   қасддан   англанган   холда   содир   этилиши   билан
тафсифланади.   Айбдор   миллий,   ирқий   ва   диний   адоватни   кўзгатаётганини
жумладан   миллий,   ирқий,   этник   ва   диний   адоватни   тарғиб   қилувчи
материаллани   таркатаётгани   ёки   таркатиш   мақсадида   таёрлаётгани,
саклаётганини   билади   ва   шуни   хохлайди.   Ж.Книнг   156-модда   1   –   қисмида
назарда   тутилган   жиноят   таркибининг   субъектив   томонининг   мажбурий
белгиси   миллий,   ирқий,   этник   ва   диний   адоватни   тарғиб   қилувчи
материалларни   таркатиш   ёки   таркатиш   мақсадида   таёрлаш   ёки   саклаш
жиноятининг мақсади – берилган материалларни таркатишдир. 
ЖКнинг   156-моддасида   назарда   тутилгани   жиноятнинг   субъекти   16
ёшга тўлган акли расо жисмонан соглом шахс.
ЖК   нинг   156-моддаси   3-қисми   бир   катор   квалификация   клинувчи
белгиларни назарда тутади. Кўрилаётган модданинг 1 ёки 2-қисмида назарда
тутилган   миллий,   ирқий,   этник   ёки   диний   адоватни   кўзгатиш   ҳолатларни
содир этиш:
 а) бошқа шахсларнинг ҳаётига хавфли усуллар билан;
 б) оғир тан жарохати йўли билан;
 в) ахолини доимий яшаш жойидан мажбурий кучириш;
 г) мансабдор шахс томонидан;
 д) аввалдан келишиб олинган холда ёки бир гурух шахс томонидан. 
Бошқа   шахслар   ҳаёти   учун   зарарли   усуллар   деганда   Кўрилаётган
моддада   айбдор   томонидан   жиноятни   содир   этишнинг   шундай   усулларидан
фойдаланиш   назарда   тутилади,   яъни   аниқ   ҳолатда   нафакат   жабрланувчилар
12 балки   бошқа   шахслар   ҳаётига   хам   зарар   етказиш   хавфини   тугдирадиган
жиноятни содир этишнинг усуллари ва услублари назарда тутилади.
Агар   айбдор   миллий,   ирқий,   этник   ва   диний   адоватни   кўзгашга
йўналтирилган   ҳаракатларни   содир   этиши   жараёнида   жабрланувчига   оғир
тан жарохатини етказса, унинг ҳаракатини ЖКнинг 156-моддаси 3-қисми «б»
банди   билан   квалификация   қилинади   ва   ЖКнинг   104-моддаси   бўйича
кушимча квалификацияни талаб қилмайди. 
«Оғир тан жарохати» тушунчаси ҳақида ЖКнинг 104-моддаси шархини
қаранг.
ЖКнинг   156-моддаси   3-қисми   «в»   бандида   келтирилган   фуқароларни
уз доимий яшаш жойларидан зўрлик ишлатиб кучириш деганда шахсларни уз
хохиш иродасига карши доимий яшаш жойини ташлаб кетишига мажбурлаш
ҳолатларини тушуниш зарур. Бундай ҳолатларда жабрланувчиларга нисбатан
калтаклаш,   енгил   ёки   ўрта   оғир   шикаст,   тан   жарохатлари   етказиш
куринишида   зўрлик   ишлатилиши   мумкин.   Бундан   ташкари,   фуқароларни   уз
доимий   яшаш   жойларидан   зўрлик   ишлатиб   кучириш   деганда   фуқароларни
ўзига   ёки   унинг   якинларига   нисбатан   зўрлик   ишлатишга,   мол-мулкини   йўқ
қилишга,   яшаш   шароитини   оғирлаштиришга   таҳдид   қилиш,   фуқароларни
доимий яшаш жойидан мажбурий тарзда кучириш ҳолатлари киради.
ЖКнинг   156-моддаси   3-қисми   «г»   бандида   эслатиб   утилган,   ЖКнинг
саккизинчи   бўлими   ҳолатига   мувофик,   мансабдор   шахсларга   қуйидагилар
киради:
1)Ҳокимият вакиллари
2)Доимий   ёки   вақтинча,   сайланган   ёки   тайинланган,   давлат
ташкилотиларида,   муассасаларида   ёки   бирлашмаларида   ташкилий   -
таксимлаш   ёки   маъмурий   -   хўжалик   мажбуриятларни   бажарувчи   ҳамда
юридик   ахамиятга   эга   бўлган   ҳаракатларни   содир   этишга   ваколатланган
лавозимга эга бўлган шахслар;
3)Мулкдорликнинг   бошқа   куринишидаги   ташкилотлар,   муассасалар
ёки   бирлашмаларнинг   рахбарлари,   давлат   бошқаруви   бўйича   урнатилган
тартибда ҳокимият ваколатига эга бўлган жамиятнинг вакиллари;
4)Иккинчи   бандда   кўрсатилган   вазифаларни   бажариш   билан   боглик
бўлган,   фуқароларнинг   уз-ўзини   бошқариш   органларида   лавозимга   эга
бўлган шахслар;
ЖКнинг   156-моддаси   3-қисми   «д»   банди   бўйича   жиноятни
квалификация   қилиш   учун   миллий,   ирқий,   этник   ёки   диний   адоватни
кўзгатиш ҳолатларни содир этишда бевосита  иштирок этган икки ёки ундан
ортик   шахларнинг   ҳаракатлари   биргаликда   содир   этилганлиги   ҳамда   бир
мақсадга йўналтирилганлигини аниқлаш зарур.
13

Тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар

Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Maktabgacha ta‘lim tashkilotida ovqatlanish ratsionini tashkil etish
  • Umumta‘lim maktablarida Imom Buxoriy hadislarini o‘rganishning ahamiyati
  • 2001-yil sentabr voqealri va uning xalqaro munosabatlarga
  • 1945-1990-yillarda Buyuk Britaniya
  • 1918-1923 yillarda xalqaro munosabatlar, Versal Vashington siyetemasining tuzilishi

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский