Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 1.4MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma ppt
Bo'lim Slaydlar
Fan Huquqshunoslik

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Трассалогик экспертиза тайинлаш ва ўтказиш учун намуналар олиш

Sotib olish
Трасология сўзи французча «la tras» - из, грекча «logos» - таълимот сўзларининг бирикувидан ҳосил бўлиб, излар ҳақидаги таълимот деган маънони англатади. Трасология жиноятларни фош қилишда ва унга қарши курашда қўлланиладиган криминалистик техниканинг муҳим соҳаларидан биридир. ТРАСОЛОГИЯ Изларнинг ҳосил бўлиш механизмини, из ҳосил қилувчи объектларнинг гуруҳ ва индивидуал мансублигини аниқлаш, изларнинг аксини қидириб топиш, қайд этиш ва текшириш учун қўлланиладиган илмий-техника воситалари ва методларини ишлаб чиқиш ҳақидаги таълимотдир. ИЗЛАР ҚУЙИДАГИЧА ТАСНИФЛАНАДИ: 1. Келиб чиқиш шакли бўйича ботиқ излар юзаки излар 2. Ҳосил бўлиш механизми бўйича статик излар динамик излар 3.Изларнинг заррачалар ҳисобидан ҳосил бўлишига қараб локал излар периферик излар3E240D 4124 43 2208 ТРАСОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗА ҲАЛ ҚИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР Суд трасологик экспертизаси криминалистик экспертизанинг бир тури ҳисобланади. Трасологик экспертиза ёрдамида турли-туман масалалар ҳал этилиши мумкин. Шулардан энг муҳими из ҳосил қилувчи объект ва уни қолдирган изи бўйича индивидуал идентификация қилишдир. Суд трасологик экспертизасининг объектлари бўлиб қўл, оёқ, бузиш қуроллари, транспорт воситалари ва бошқа излар ҳисобланади. • Трасологик экспертизалар криминалистиканинг бир соҳаси бўлгани учун, криминалистика фанининг методологияси трасологиянинг умумий назарияси ҳисобланади. Криминалистиканинг умумий назарияси дейилганда эса – унинг принциплари, назарий концепциялари, категориялари ва тушунчалари, методлари ва бошқа фанлар билан алоқалари, таърифлар ва атамаларининг тизими тушунилади. • Трасологик экспертизаларнинг умумий назарияси – билишнинг ушбу соҳасини асосий ғояларининг, объектларни акс этишини тўлиқ қамраб оладиган тизимидир. Хусусий илмий назария эса – ушбу фаннинг барча предметларига эмас, балки ўрганиладиган объектнинг бирорта қандайдир хусусиятига тегишлидир. Суд трасологик экспертизаси қуйидаги турларга бўлинади Дактилоскопик экспертизанинг объектларига қуйидагилар киради • бармоқ излари қолдирган предметлар ёки уларнинг қисмлари; • кўзга хира кўринадиган бармоқ излари мавжуд бўлган предметлар; • дактилоскопик плёнкага кўчириб олинган бармоқ излари; • предметлардаги изларнинг кенг кўламли олинган фотосурати; • бармоқ излардан олинган гипслик нусхалар; • жиноят ишининг бошқа материаллари (баённомалар, дастлабки экспертиза хулосаси); • таққослаб текшириш учун гумон қилинганнинг бармоқларидан олинган нусхалар.Дактилоскопик экспертизаси ҳодиса жойида бармоқ излари қолдирган шахс, из ҳосил бўлган вақт ва шароитни аниқлаш имкониятини беради Оёқ (пойабзал) излари бўйича ўтказиладиган экспертизада ҳодиса жойида из қолдирган шахс ва унинг айрим хусусиятлари аниқланади. у ёки бу предметда қолдирилган юзаки оёқ изларидан дактилоскопик плёнкага кўчириб олинган нусхалар; - ботиқ оёқ изларидан олинган гипс нусхалар; - оёқ излари олинган фотосурат; - жиноят иши материаллари; - гумон қилингандан олинган пойабзал; - агар ҳодиса жойида пайпоқ изи топилган бўлса, гумон қилингандан олинган пайпоқлар; - агар ҳодиса жойида яланг оёқ изи топилиб, ундан гипслик нусхалар олинган бўлса, гумон қилинган шахс оёғининг 2-3 нафар экспериментал нусхаси.Бу турдаги экспертизанинг объектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: • бузиш қуроллари излари мавжуд бўлган предмет ёки унинг бир қисми; • ҳодиса жойидан топилган излардан олинган нусха; • из топилган предмет ва изнинг фотосурати; • ҳодиса жойидан топилган ёки гумон қилинган шахсдан олинган бузиш қуроллари; • ҳодиса жойини кўздан кечириш баённомаси. Бузиш қуролларидан қоладиган излар бўйича ўтказиладиган экспертизада ҳодиса жойида қолдирилган излар, бузиш қуроллари ва ускуналарни идентификация қилиш, ҳамда суд трасологияси бўйича мавжуд бўлган махсус билимга асосланиб изларнинг ҳосил бўлиш механизми аниқланади: • транспорт воситаси ёки унинг қисмлари; • транспорт воситасининг ҳодиса жойидан топилган қисмлари (гайка, синган ойна бўлаклари ва бошқалар); • одамни босиб кетиш ҳодисаси содир этилган тақдирда, жабрланувчининг кийими; • ҳодиса жойида мавжуд бўлган излардан олинган гипслик нусха; • фотосуратлар; • жиноят иши материаллари; • текширилаётган транспорт воситасининг ғилдирагидан қоғоз ёки газмолга олинган нусхалар; • ҳодиса жойидан топилган транспорт воситасидан олинган қисмлар. Транспорт воситаларидан қолдирилган излар бўйича ўтказиладиган экспертизада йўл транспорт ҳодисасида иштирок этган транспорт идентификация қилинади. Уни содир этиш ҳолатини ва суд трасологияси, суд автотехникаси бўйича махсус билимга асосланиб ҳодиса механизмини аниқлаш ҳисобланади • Тишлардан қоладиган излар бўйича ўтказиладиган экспертизада ҳодиса жойидан топилган турли объектларда (жабрланувчининг танасида, озиқ-овқатларда, сигарета қолдиқларида) қолдирилган излари орқали шахс идентификация қилинади Бўлаклардан бир бутунликни аниқлаш бўйича ўтказиладиган экспертизада ҳодиса жойидан топилган объект бўлакчалари аниқланади. Ҳодиса жойидан топилган бир тусдаги предметга оид барча бўлакчалар экспертиза объектлари бўлиб ҳисобланади. Масалан, йиртиб ташланган қўлёзма бўлакчалари, бўлаклаб ташланган одам танаси. Бу бўлакчалар бир-бири билан таққослаб текширилиб бир объектга тегишли эканлиги аниқланади. Суд трасологик экспертизаси ҳал этадиган масалаларни уч гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин. • Суд трасологик экспертизасини ўтказиш учун барча материаллар тўплангандан кейин терговчи ЖПКнинг 180-моддасига асосан қарор чиқаради ва унда эксперт олдига қўйиладиган аниқ саволлар, экспертиза текширувига юбориладиган материаллар кўрсатилади. • Барча материаллар экспертиза ўтказишга яроқли ва етарли бўлиши лозим. • 1.Экспертизага келган объектлар ва эксперт олдига қўйилган саволлар билан танишиб чиқиш босқичи. Бу босқичда эксперт экспертизага юборилган материалларнинг тўлиқлигини текширади, унинг олдига қўйилган саволлар билан танишиб чиқади, агар қўйилган саволлар унинг махсус билими доирасидан четга чиққан бўлса экспертиза ўтказилмайди. • 2.Объектларни алоҳида-алоҳида текшириш босқичи. Бу босқичда эксперт текширишга юборилган объектларнинг ташқи тузилиш белгиларини ва уларнинг экспертиза ўтказишга яроқлилигини аниқлайди. • 3.Солиштириб текшириш босқичи. Бу босқич эксперт текширувининг асосий ва муҳим босқичи ҳисобланиб, унда текширилаётган изларнинг ўхшашлик ва фарқ қилувчи белгилари аниқланади ва улар баҳоланади. • 4. Хулоса ёзиш ва уни баҳолаш.Экспертиза текшируви қуйидаги босқичлардан иборат Ҳозирги вақтда экспертларнинг ихтиёрида суд-трасологик экспертизани ўтказиш учун зарур бўлган барча илмий-техникавий воситалар ва усуллар мавжуддир. Экспертизани ўтказишда бевосита кўз билан кузатиш, микроскопик, фотографик, профилографик методлар кенг қўлланилмоқда. Трасологик объектларни текширишда ҳозирги вақтда электрон микроскоплар ва ҳисоблаш техникавий воситаларидан ҳам фойдаланилмоқда.
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Xalqaro daryolardan foydalanishning huquqiy asoslari
  • Avtonomiya institutining konstitutsiyaviy asoslari
  • Fuqarolik olishning xalqaro-huquqiy asoslari
  • Xalqaro tashkilotlarning xalqaro-huquqiy javobgarligi
  • BMT Ustavining xalqaro-huquqiy tabiati

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский