Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 228.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Tuproq eroziyasi, uning mohiyati va sodir bo’lish sabablari

Купить
1Глобаллушувнинг фалсафий муаммолари 2Фалсафа ва ҳозирги замон Бунда фалсафанинг фандан устунлиги шундаки – у ўз хулосаларида тафсилотлар ва муайян далилларга маҳкам ёпишиб олмайди, айрим, узуқ-юлуқ ва ўткинчи нарсаларни осонгина четлаб ўтадики, бу унга асосий эътиборни ишнинг моҳиятига қаратиш, ривожланишнинг энг муҳим омиллари ва асосий жараёнларини қайд этиш имконини беради. Фалсафанинг мазкур фазилатлари инсоннинг ижтимоий муносабатлар тизимида ёки «жамият-табиат» тизимида юзага келаётган мураккаб, комплекс вазифаларни ҳал қилишга мажбур бўлаётган ҳозирги шароитларда алоҳида аҳамият касб этади. Шу муносабат билан фалсафий таҳлилнинг, муҳим нарсаларни иккинчи даражали нарсалардан, қонуний нарсаларни тасодифий нарсалардан фарқлаш, тарихий ривожланишда объектив жараёнларнинг субъектив омиллардан фарқи каби усуллари ва методл 3Г Л О б А Л Л А Ш У В Ҳ О Д И С А С и Бу ўзгаришларнинг бутун мажмуи, шунингдек уларнинг сабаблари 1990-йилларда глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир . Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади. Ҳозирги давр ҳақида аниқроқ тасаввур ҳосил қилиш учун ХХ аср бошигача жаҳон тарихи асосан мустақил ривожланган ва бир-бирига жиддий таъсир кўрсатмаган цивилизациялардан иборат бўлганини назарда тутиш муҳимдир. Ҳозирги вақтда дунё сўнгги юз йиллик ичида юз берган жамият ҳаёти барча жабҳаларининг фаол инте 4глобаллашув (лот. globus – ер курраси) деб номланди. Глобаллашув жамият ҳаётининг турли жабҳаларида бутун Ер сайёраси учун ягона бўлган тузилмалар, алоқалар ва муносабатларнинг шаклланиши, универсаллашув жараёнидир . Шунингдек глобаллашув глобал маконнинг туташлиги, ягона жаҳон хўжалиги, умумий экологик ўзаро алоқадорлик, глобал коммуникациялар ва шу кабилар билан тавсифланади. 5Глобалистика Жаҳон ривожланишининг энг янги тенденцияларини англаб етиш борасидаги кўп сонли саъй-ҳаракатлар глобаллашув жараёнларининг моҳияти, тенденциялари ва сабабларини, улар таъсирида юзага келаётган глобал Муаммоларни аниқлаш ва бу жараёнларнинг оқибатларини англаб етишга қаратилган фанлараро илмий тадқиқотлар соҳаси – глобалистика пайдо бўлишига олиб келди. Кенгроқ маънода «глобалистика» атамаси глобаллашувнинг турли жиҳатлари ва глобал муаммоларга оид илмий, фалсафий, маданий ва амалий тадқиқотларни, жумладан уларнинг олинган натижаларини, шунингдек уларни айрим давлатлар даражасида ҳам, халқаро миқёсида ҳам иқтисодий, ижтимоий ва сиёсийжабҳаларда амалга жорий этиш борасидаги амалий фаолиятни ифодалаш учун қўлланилади 6Глобал жараёнларнинг шаклланиш тарихи Ҳозирги глобаллашув жараёнларининг илк нишоналарига XV аср охирларидан бошлаб дуч келиш мумкин, XIX аср бошига келиб эса у амалда реал шакл-шамойил касб этди. Бу пировардида ягона географик, маълум даражада иқтисодий ва сиёсий жаҳон майдони шаклланишига олиб келган Буюк географик кашфиётлар юз берган давр эди. Айни шу даврда дунёни тушунишга нисбатан геоцентрик ёндашувлар гелиоцентрик ёндашувларга ўрин бўшатди, инсоният эса, ниҳоят, кун ва туннинг алмашишини тўғри талқин қилишга муваффақ бўлди. Фан фалсафадан ажралиб чиқиб, билимлар тўпланиши ва техниканинг ривожланишига кучли туртки берди, фан-техника тараққиёти ва саноат инқилоби юз беришига сабаб бўлди. Сўнгги зикр этилган воқеалар пировард натижада инсоннинг табиатни ўзгартирувчи имкониятлари ва у 7Фундаментал глобаллашув Глобаллашувнинг навбатдаги босқичи дунё миқёсидаги алоқалар, тузилмалар ва муносабатлар юзага келиши билан боғлиқ. Мазкур жараёнлар натижасида дунё ўзининг деярли барча жиҳатларида яхлит бир бутун организм сифатида узил-кесил шаклланди. Фундаментал деб номланувчи бундай глобаллашувнинг илк аломатлари XIX асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди, XX аср ўрталарига келиб эса у тўла даражада борлиққа айланди. Айни шу даврда дунёни иқтисодий бўлиб олиш якунланди ва бунинг натижасида турли мамлакатлар ва халқларнинг кучайиб бораёт- ган ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқадиган мутлақо янгича тусдаги кескин халқаро муаммолар юзага келди. Бу жараёнлар нафа- қат иқтисодиёт, сиёсат ва ижтимоий ҳаётни, балки алоқа ва коммуникация воситаларини, шунингдек маънавий жабҳа – маданият, фан ва 8Глобаллашувнинг серқирралиги 1970-йиллардан глобаллашув ўз ривожланишининг янги босқичига кўтарилди ва серқирра тус олди. Дунё миқёсидаги таҳдидлар ва глобаллашув жараёнларини аҳолининг кенг қатламлари англаб етиши, шунингдек жаҳон ҳамжамияти ва унга мос келувчи қадрият- ларга муносабат, маданият, турмуш тарзининг шаклланиши мазкур босқичга хос хусусият ҳисобланади . Глобаллашувнинг серқирралиги жаҳон бозорини сезиларли даражада ўзгартирди,жаҳон хўжалиги ўзига хос хусусиятларини намоён этиб, миллий хўжаликлардан кучлироқ ва муҳимроқ тус олишига имконият яратди. Глобаллашув серқирралигининг хусусиятлари а) «резонанс эффекти»нинг пайдо бўлиши. Бунда иқтисодий юксалишлар ёки тангликлар бир мамлакатдан у билан узвий боғлиқ бўлган бошқа мамлакатлар ва минтақаларга ўтади;б) турли товарлар ва хи 9Ижтимоий ривожланишнинг жадаллашуви . Бундай ривожланиш, аввало, атроф муҳитнинг таназзули га олиб келди ва тез орада инсоннинг ўзи ҳам таназзулга юз тутганини намоён этди. Зеро инсон хулқ-атвори, тасаввурлари ва фикрлаш тарзи унинг атрофида шитоб билан юз бера бошлаган ўзгаришларга мувофиқ ўз вақтида ўзгаришга қодир бўлмай қолди. Ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг жадал суръатларда ривожланишига эса инсоннинг ўзи ва унинг фан ва техника соҳасидаги янги ва янги ютуқлар билан кўп карра кучайтирилган изчил ўзгартирувчи фаолияти сабаб бўлди. 10Глобал тенденцияларни англашнинг аҳамияти . Жаҳонда юз бераётган ўзгаришларнинг баъзи бир тенденциялари олимлар ва файласуфлар диққат марказидан бу ўзгаришлар барчага равшан бўлишидан олдинроқ ўрин олди. Масалан, ижтимоий ривож- ланишга турли цивилизацияларнинг олдинма-кетин алмашиши сифа- тида қараган инглиз тарихчиси А.Тойнби (1889-1975) компьютер инқи- лобидан анча олдин «ХХ асрда умумжаҳон тарихи бошланди» деган хулосага келди. Шу тариқа туб ўзгаришлар нафақат жамият қурилиши негизларида, балки дунё миқёсида юз бераётган ижтимоий жараён- ларнинг асосий тенденцияларида ҳам акс этгани таъкидланди. 111918 йилда Биринчи жаҳон урушининг тугаши халқаро майдонда кучларнинг янгича нисбати юзага келишига сабаб бўлди ва турли давлатларнинг урушдан кейинги муносабатлари, манфаатлари ва қарама-қаршиликларини янада тарангроқ тугунга боғлаган оқибатларга олиб келди, шу тариқа бутун дунёни барча асосий кўрсаткичлар бўйича жаҳон ҳамжамиятига айлантирди. Пировардида Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари оралиғидаги даврда глобаллашув жараёнлари янада бўртиброқ намоён бўлди. 12Глобал жараёнлар ривожиБиосферага антропоген таъсирнинг кучайиши ва инсоннинг реал «геологик куч»га айланиши; оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол  ривожлана бошлаши; оммавий маданият, аввало кино, мусиқа, адабиёт, кенг истеъмол моллари ишлаб чиқариш соҳасида фаол Ривожлана бошлаши; макон ва вақтни илк бор инсоннинг кундалик ҳаёти кўрсаткичларига қадар узил-кесил «қисқартирган» ҳаво кемаларида қитъалараро қўнмай, тўғри учиб ўтишлар глобаллашувнинг асосий белгиларига айланди . 13Технооптимизм 60-йилларнинг бошларига келиб технократик кайфиятларнинг янги тўлқини билан четга суриб қўйилди ва қарийб икки ўн йиллик мобайнида оммавий онгга ўз таъсирини йўқотди. Бунга урушдан кейинги даврда жаҳоннинг деярли барча иқтисодий ривожланган мамлакатларини қамраб олган саноат юксалиши сабаб бўлди. 50-60-йилларда ижтимоий тараққиёт истиқболлари Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам аксарият мамлакатлар учун порлоқ бўлиб туюлар эди. Ижтимоий онгда ҳар қандай дунёвий ва ҳатто коинот муаммоларини фан ва техника ёрдамида ҳал қилиш мумкин деган иллюзияни яратган технооптимистик кайфиятлар кучайди. 14ТехнопессимизмКўриб чиқилаётган назарияларнинг айрим тараф-дорлари фан-техника инқилобининг салбийоқибатларига, хусусан атроф муҳитнинг ифлос-ланиши муаммоларига маълум даражада эътибор берган бўлсалар-да, лекин, умуман олганда, уларнинг ҳеч бири бундан 1980-йилларнинг ўрталаригача жиддий ташвишга тушмади. Чунки, фан-техника тарақ- қиёти ҳамма нарсага қодир эканлигига ишонч ҳаддан ташқари катта эди . Кўрсатилган муаммоларни фалсафий таҳлил қилиш борасидаги дастлабки уринишларнинг ўзиёқ технократик тенденцияларга зид бўлган, кейинчалик «технологик пессимизм» деб номланган қарашларни намоён этди . Асосий эътибор инсон фаолиятининг салбий оқибатлари ва атроф муҳит муаммоларига қаратилган, уларни ечиш имкониятлари салбий тусда кўрилган ҳолда, бундай қарашлар «экопессимизм» деб аталади. Айни 15Рим клуби 1968 йил Римда ўзининг биринчи мажлисига йиғилганолимлар,файласуфлар ва жамоат арбобларининг бу нуфузли халқаро ташкилоти ҳозирги даврнинг энг муҳим умуминсоний муаммолари бўйича маърузалар тайёрлаш ва эълон қилишни ўз олдига вазифа қилиб қўйди. Бу ташкилотнинг 1972 йилда эълон қилинган «Ўсиш чегаралари» деб номланган биринчи маърузасиёқ жуда катта шов-шувга сабаб бўлди, чунки инсоният ўзи англамаган ҳолда «порохли бочка устида ўтириб, гугурт ўйнаётгани»ни кўрсатиб берди. Рим клубининг асосчиси ва биринчи президенти Аурелли Печчеи мазкур тадқиқотга ёзган сўзбошисида шундай деб қайд этган эди: «Эндиликда она-Еримиз ҳар қандай ўсиш суръатларига дош беришга, инсоннинг ҳар қандай эркаликларини кўтаришга қодир эканлигига соғлом фикрлайдиган одамларнинг бирортаси ҳам ишонмайди. Ўсиш 16Глобал муаммоларни ечишда фалсафанинг роли Оғир ва мураккаб вазифаларни ечишда инсонга фан доим ёрдам берган. Бир пайтлар эришиб бўлмайдиган, инсон имкониятлари даражасидан Ташқарида бўлиб туюлган нарсаларнинг аксариятига айнан фан ёрдамида эришилган. Айни шу сабабли глобал муаммолар хавф солаётгани ҳақидаги илк огоҳлантиришларнинг ўзиёқ одамларни фанга ўз эътиборини қаратишга, олимларни эса бу муаммоларни ечиш йўлларини излашга мажбур қилди . 17Глобал муаммоларнинг моҳияти «Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари» тушунчаси 1960-йиллар охири – 1970-йилларнинг бошларида кенг тарқалди ва шундан бери илмий ва сиёсий муомала(лексикон) ҳамда оммавий онгдан мустаҳкам ўрин олди. Аксарият ҳолларда у глобал саналмаган воқеалар ва ҳодисаларга нисбатан қўлланиладиган атама сифатида ишлатилади. Бундай ҳолга миллий ва умумбашарий аҳамиятга молик воқеалар тенглаштирилганида, масалан, муайян бир мамлакатнинг ижтимоий муаммоларини назарда тутиб, улар «глобал» деб номланган ҳолда дуч келиш мумкин. 18Хусусий муаммолар Маҳаллий муаммолар Глобал муаммолар Миллий муаммолар Минтақавий муаммоларМУАММОЛАРНИНГ ТУРЛИ ДАРАЖАЛАРИ 19ХУСУСИЙ МУАММОЛАР Давлат фаолиятининг муайян жабҳасига, айрим аҳоли яшайдиган пунктларга ёки кичик табиий объектларга тегишли бўлган муаммо- лардир. Булар, одатда, турли авариялар, носозликлар натижасида юзага келадиган ҳар хил муаммолар, маҳаллий ижтимоий конфликтлар ва ш.к. 20МАҲАЛЛИЙ МУАММОЛАР Маҳаллий муаммолар тушунчаси юқорироқ даражадаги муам- моларга, аниқроқ айтганда, айрим мамлакатларга ёки йирик мам- лакатларнинг анча катта ҳудудларига тегишли бўлган муаммоларга нисбатан татбиқ этилади. Бу ерда одатда кучли зилзилалар, йирик сув тошқинлари ёки, масалан, кичик давлатдаги фуқаролар уруши назарда тутилади. 21Минтақавий муаммолар Минтақавий муаммолар айрим қитъалар, дунёнинг йирик ижтимоий-иқтисодий ҳудудлари ёки анча йирик давлатларда юзага келадиган муҳим масалалар доирасини қамраб олади. Бундай муам- моларга Шарқий Европанинг бир неча мамлакатлари ҳудуди радиоак- тив заҳарланишига олиб келган Чернобил фожиаси ёки бир қатор давлатларни қамраб олувчи анча катта ҳудудларда юз берган иқлим ўзгаришлари мисол бўлиши мумкин. Масалан, 1968 йилда Сахел минтақасида юз берган қурғоқчилик «аср фалокати» деган ном олди. У Африка қитъасининг 18 давлатини қамраб олди, бунда очарчилик натижасида 250 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, тахминан 18 мил- лион бош қорамол нобуд бўлди, хавфли касалликларнинг эпи- демиялари юзага келди, бу улкан минтақа ҳудуди эса деярли тўла саҳрога айланди. 22Миллий муаммолар Миллий муаммолар тушунчаси ижтимоий-сиёсий ва илмий муома- лада баъзан муайян давлат ёки миллий ҳамжамиятнинг маълум қи- йинчиликлари, ғам-ташвишларини акс эттиради. Миқёс даражасига қараб улар минтақавий ёки маҳаллий муаммолар сифатида талқин қилиниши мумкин. 23Глобал муаммолар Глобал муаммолар бутун ер куррасини, унинг нафақат одамлар бевосита яшайдиган қисмини, балки Ернинг қолган юзаси, ер ости бўшлиқлари, атмосфера, гидросфера ва ҳатто инсон фаолияти доира- сига кирувчи космик фазони қамраб олиши билан изоҳланади. глобал муаммолар тўғрисида сўз юритилган ҳолда бутун сайёра назарда тутилади, унинг энг йирик таркибий бирлиги сифатида эса минтақа қабул қилинади. Бунда минтақалар сони ва уларнинг миқёси кўриб чиқилаётган муаммолар хусусияти билан белгиланади. 24Глобаллик мезонлари Фан ва фалсафада глобал муаммоларни янада аниқроқ тавсифлаш учун юқорида зикр этилган «географик» мезондан ташқари бу муаммоларни бошқа томондан – уларнинг сифати, ва муҳим хусусиятлар нуқтаи назаридан тавсифловчи қўшимча мезонлар қўлланилади. 25Глобал муаммоларнинг таснифи . Глобал муаммоларнинг келтирилган мезонлари ва ўзига хос хусусиятлари асосан мазкур соҳадаги аксарият тадқиқотчиларнинг қарашларини акс этти- ради ва глобал муаммоларни бошқа барча муаммолардан фарқлаб, аниқ айтиш имконини беради. Бунда у ёки бу муаммонинг кескинлик ва муҳимлик даражасини белгилаш, унинг бошқа муаммолар билан ўзаро нисбатини аниқлаш учун одатда турли таснифлашлар амалга оширилади, улар алоҳида гуруҳларга ажратилади. Таснифлаш бирдан-бир мақсад ҳисобланмайди, балки ҳозирги даврнинг ўта кескин зиддиятларини комплекс ўрганишнинг муҳим элементи сифатида амал қилади ва мазкур муаммоларни уларнинг ўзаро алоқаси ва бир-бирини тақозо этиши нуқтаи назаридан ўрганиш имконини беради. У муҳим алоқа- ларни фарқлаш, устуворликларни ва объектив мавжуд глоб 26Асосий глобал муаммолар тизими. Ҳозирги даврнинг глобал муаммолари ўз ҳолатини вақтда тинимсиз ўзгартирадиган ягона, фаол ва очиқ тизим ҳисобланади, чунки унга умуминсоний аҳамиятга молик бўлган янги муаммолар кириши, аввалги муаммолар эса, уларнинг ечилишига қараб, йўқолиши мумкин. Рим клубининг асосчиси ва биринчи президенти А.Печчеи бу ҳолатга эътиборни қаратиб, инсоният қаршисида кўндаланг бўлган аксарият муаммолар «бир-бири билан маҳкам чирмашиб олди, улкан спрут чангали янглиғ бутун сайёрани ўз исканжасига олмоқда... ечилмаган муаммолар сони ўсиб бормоқда, улар янада мураккаброқ тус олмоқда, уларнинг чирмашуви янада чигаллашмоқда, уларнинг «исканжаси» эса сайёрамизни ўз чангалида тобора қаттиқроқ сиқмоқда», деб ёзган эди. 27Асосий глобал муаммолар тизими. Демографик тизим. Таълим муаммоси. Соғлиқни сақлаш Иқтисодий ривожланишнинг нотекислиги. Энергетика ва хом ашё ресурслари. Уруш ва тинчлик муаммоси . 28Ҳозирги вақтда инсониятнинг энг муҳим муаммолари орасида, Аксарият давлатлар ва минтақаларда аҳоли ҳаддан ташқари кўпайишига сабаб бўлаётган аҳолининг назоратсиз ўсиши қайд этилади. Демографик тизим. ХХ асрда ер курраси аҳолисининг «демографик портлаш» деб номланган мислсиз даражада ўсиши биологик қонунларнинг эмас, балки стихияли, нотекис ижтимоий ривожланиш ва инсоният катта машаққатлар билан бартараф этишга ҳаракат қилаётган чуқур ижтимоий зиддиятлар маҳсули бўлди. Демографик муаммолар жуда мураккаб ва ўта турғун бўлиб, уларни тез бартараф этиш мумкин эмас. Айни вақтда уларни ечиш кечга сурилгани сари, улар янада мураккаброқ ва чигалроқ тус олади. Шу сабабли ривожланаётган мамлакатларда барча ҳукуматлар туғилиш даражасини пасайтиришга қара- тилган демографик сиёсатни амалга оширишга ҳ 29Ҳозирги даврда жамият ва табиатда аҳолини жойлаштириш муаммоси энг асосий муаммолардан биридир. У келгусида кундан кунга актуаллашиб инсониятнинг асосий муаммоларидан бирига айланди. Аҳолининг ўсиши Муаммолар йўналиши Аҳоли сонининг ўсиши билан одамзод насли кўпайишига ва табиатнинг янада эксплуатация қилинишига олиб келади; Аҳоли сонининг кўпайиши жамият ичида қарама-қаршиликларни кучайишига олиб келади, чунки прогресс аҳоли ўсишидан орқада қолиши ва «яхши нарсалар» ҳаммага етмаслиги мумкин (Бунда Ер аҳолисининг сонини қай даражагача ошиши ҳамма учун қийин шароитни олдини олиш, яъни «танқидий масса», ёки аҳоли «остонаси» ҳақида масала олимлар орасида катта мунозараларга сабаб бўлмоқда Аҳолининг сифати масаласи: жамиятда моддий имкониятлар етадими, оилада болалар тарбияси, маълумот олиши 30Таълимнинг ижтимоийлашуви ўқув жараёни гуманиттар фан ларнинг ўқув соатлари ёки фанлар сонини кўпайтириш эмас балки, табиий илмий фанлар мазмунини гуманитарлаштириш, ҳар қандай илмий кашфиётни инсон манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтириш лозим. Шундагина инсон ўз мавжуд- лигини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади. Таълим муаммоси. 31Соғлиқни сақлаш. Аҳоли сони ва унинг яшаш шароити, шунингдек атроф муҳит ҳолати ҳозирги даврнинг яна бир глобал муаммоси билан узвий боғлиқ. Аксарият касалликлар ва атроф муҳитдаги антропоген ўзгаришлар ўртасида бевосита ва билвосита алоқа мавжуд. Ҳозирги одамлар авлодига атроф муҳит ифлосланишининг ҳали ўрганилмаган ёки кам ўрганилган кўп сонли физик (аввало электромагнит), кимёвий ва биологик омиллари таъсир кўрсатмоқда. Аввало, иқтисодий ривожланган мамлакатлар аҳолиси касалликларининг таркиби ва хусусиятида юз берган ўзгаришлар айни шу ҳол билан изоҳланади. Оммавий касалликлар ва умрнинг сезиларли даражада қисқариши сабабларидан бири озиқ-овқат муаммосидир. Хусусан, сурункали тўйиб овқат емаслик ва номутаносиб овқатланиш кам ривожланган мамлакатлар аҳолисида оммавий тарзда намоён бўл 32Иқтисодий ривожланишнинг нотекислиги. Ривожланаётган мамлакатларни қолоқликдан чиқариш ва янги халқаро иқтисодий тартиб ўрнатиш ҳозирги даврнинг глобал муаммолари орасида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки бу ерда вужудга келган халқаро муносабатлар тизими беқарорлашувининг кучли омиллари яшириниб ётади. 33Энергетика ва хом ашё ресурслари. Яна бир глобал муаммо – инсониятни энергетика ва хом ашё ресурс- лари билан таъминлаш халқаро майдонда кўп сонли зиддиятлар, шу жумладан ҳарбий можаролар манбаига айланди. Бу ресурслар моддий ишлаб чиқаришнинг негизи ҳисобланади ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига қараб инсон ҳаётида тобора муҳимроқ рол ўйнайди. Мазкур ресурслар тикланадиган , яъни табиий ёки сунъий йўл билан тиклаш мумкин бўлган ресурсларга (гидроэнергия, ёғоч, қуёш энер- гияси ва ш.к.) ва миқдори мавжуд табиий заҳиралар билан чегара- ланган тикланмайдиган ресурсларга (нефть, кўмир, табиий газ, ҳар хил рудалар ва минераллар) бўлинади. 34Уруш ва тинчлик муаммоси . Ҳарбий соҳа жамият ҳаётининг энг исрофгар соҳаси ҳисобланади. Айни шу сабабли жамият ҳаётидан урушни бартараф этиш ва Ерда мустаҳкам тинчликни таъминлаш бутун дунёда мавжуд барча глобал муаммолар орасида энг муҳими деб эътироф этилади. Унинг кескинлиги барча замонларда ҳеч қачон пасай- маган бўлса-да, ХХ асрда у нафақат айрим кишилар, халқлар, балки бутун инсоният олдига «ўлиш ё қолиш?» деган мудҳиш саволни қўйиб, алоҳида, фожеавий мазмун ва аҳамият касб этди. 35Глобал онгни шакллантириш зарурияти . Глобаллашув жараёнларини назарий жиҳатдан англаб етиш ва глобал муаммоларни бартараф этиш нафақат ўта оғир ва узоқ давом этадиган, балки кутилган натижаларга қандай эришиш мумкинлиги хусусида ҳали аниқ жавоблар ва узил-кесил ечимларга эга бўлмаган ишдир. Айни вақтда аксарият тадқиқотчилар глобал тангликларни бартараф этиш имкониятини оммавий онгда янгича ахлоқнинг шаклланиши ва мустаҳ- камланиши, маданиятнинг ривожланиши ва унинг инсонпарварлашуви билан боғламоқдалар. Бунинг учун жиддий асослар бор, зеро одам- ларнинг феъл-атвори, хатти-ҳаракатлари, пировард натижада эса улар эришишга ҳаракат қиладиган натижа асосан уларнинг ҳаётга муносабати ва фикрлаш тарзи билан белгиланади. 36Халқаро кучларнинг бирлашуви. Халқаро кучларнинг лозим даражада бирлашуви, уларнинг муво- фиқлаштирилган, изчил ва энг муҳими, самарали ҳаракатлари ҳам ҳали мавжуд эмас. Нега шундай бўляпти ва бунга нима халақит беряпти? Ҳозирги ранг-баранг ва зиддиятларга тўла дунёда кели- шилган ҳаракатларни амалга ошириш мумкинми? Агар мумкин бўлса, бунга қандай асосда эришиш мумкин? Булар бугунги кунда ижтимоий тафаккур, шу жумладан фалсафа ечишга ҳаракат қила- ётган бош масалалардир. 37Глобал муаммоларни ҳал қилишда хусусий ва умумий манфаатлар. Ҳар бир халқ, ҳар бир мамлакат халқаро муносабатларнинг у ёки бу тартибида, давлатлараро савдо оқимларининг йўналиши ва капиталларнинг тақсимлани- шида ўз муайян манфаатига эга бўлади. Улар табиий ресурслардан фойдала- ниш, атроф муҳитни сақлаш ва шу каби масалаларда доим ўз манфаатларини ҳимоя қиладики, бу уларнинг сиёсатида умумий масалаларда ҳам, хусусий масалаларда ҳам бевосита акс этади ва бошқа мамлакатлар сиёсатига ўх- шамаслигига сабаб бўлади. Баъзан ички манфаатлар умумий манфаатлар- дан устунлик қилади. Бундай ҳолларда мазкур сиёсат бошқа давлатларнинг манфаатларига зид равишда амалга оширилади. Масалан, экология нуқтаи назаридан бу қўшни ҳудудларда яшовчи халқларнинг қарама-қарши манфаат- лари тўқнашган ҳолларда кўп 381981 йилда биринчи шахсий компьютер пайдо бўлиши билан бош- ланган ахборот инқилоби (у компьютер инқилоби деб ҳам аталади) жаҳоннинг аксарият мамлакатларида одамлар турмуш тарзини ва уларнинг меҳнати хусусиятини бутунлай ўзгартириб юборди. Ахборот инқилоби . 1991 йилда Интернет пайдо бўлганидан сўнг дунё информацион жиҳатдан ҳам узил- кесил туташди. Компьютер инқилоби ва Интернет тармоғининг ривожланиши чегара- лардан бошқа ҳамма нарса мавжуд бўлган янги ахборот майдонини вужудга келтирди ХХ1 асрда инсоният ахборот технологияларининг такомиллашган шакли нанотехнологияларни яратди. Нанотехнология-митти технология бўлиб, унинг прототипи кўзга кўринмас бактериялар, чумоли, ўргимчак ва шунга ўхшаш ҳашаротлар табиий нано жисмлардир. табиатнинг ўзида мужассам. 1971 йил битирувчиси Анвар Зоҳидо 39Айрим мамлакатларда ҳам, бутун дунёда ҳам барқарор ижтимоий иқтисодий ривожланишга эришиш технократик жамият тузилиши ва моҳиятидан келиб чиқадиган катта қийинчиликлар билан боғлиқ. У компьютер инқилоби таъсирида ўзгарганига қарамай, техноген цивилизациянинг асосий шакл-шамойилларини сақлаб қолмоқда ва шу сабабли ҳозирда мавжуд кўринишда нафақат бундай жамият танқидчиларини, балки техника тараққиёти та- рафдорлари (технократик оптимистлар) собиқ издошларининг бир қисмини ҳам қаноатлантирмаяпти. Уларнинг аксарияти фикрига кўра, ҳозирги Ғарб цивилизацияси инсоният учун шикастли бўлган кўпгина зиддиятларни юзага келтирди, чунки унинг замирида табиат ва унинг ресурсларига нисбатан истеъмолчилик ёндашуви ётади. Инқироз илдизлари 40Янги қадриятлар тизими . Қадриятлар муаммоси, ижтимоий ривожланишнинг янги устувор- ликларини ва бошқа дунёқараш мўлжалларини излаш жамиятни маънавий янгилашнинг бош вазифаларига айланади. Бугунги кунда турли мамлакатларнинг олимлари бошқа қадриятларга мувофиқ бунёд этилган ўзга цивилизацияга ўтиш амалга оширилган тақ- дирдагина инсоният экологик ва бошқа глобал муаммоларни бар- тараф эта олиши мумкинлигини деярли якдиллик билан қайд этмоқдалар. 41Умуминсоний қадриятлар Ҳозирги шароитга татбиқан муайян универсал асос сифатидаги «янги инсонпарварлик» тўғрисида ҳам анча кўп гапирилмоқда. Унинг моҳияти ер куррасида яшовчи барча одамларнинг муҳим манфаатларини акс эттирадиган ва шу сабабли бутун дунёда умумий қадриятлар сифатида идрок этиладиган борлиқ меъёрлари ва тамойилларини қарор топтиришдан иборат. Бундай қадриятлар- нинг айримлари илк бор жаҳон динларида умуминсоний қоидалар сифатида таърифланган . 42ХУЛОСА Инсоният ўзини ўзи ташкил этувчи жонли тизим сифатида ўз мавжудлиги учун кураш олиб бормоқда, яхшироқ келажакка эришишга ҳаракат қилмоқда. Бунда ҳозирги глобаллашув жараёнлари ва улар юзага келтираётган турли муаммолар инсоният олдида тарқоқлик ва ихтилофларни енгиб, ўз бирлиги сари ҳаракат қилиш, айни вақтда маданиятлар, асрий анъаналарнинг ўзига хослигини, айрим миллатлар ва халқларнинг хусусиятларини сақлашдан бошқа чора қолдираёт- гани йўқ. Бундай бирлашувга эса, юқорида қайд этиб ўтилганидек, фақат умум- инсоний қадриятларни эътироф этиш ва уларга риоя қилиш орқали эришиш мумкин.
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha