Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 115.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Тупроқнинг физик хоссалари. Тупроқнинг механик таркибининг физик хоссаларига таъсири

Купить
Тупроқнинг физик хоссалари. Тупроқнинг механик таркибининг физик хоссаларига таъсири Режа: 1. Тупроқнинг каттиқ фазасининг зичлиги 2. Тупроқ зичлиги 3. Тупроқ коваклиги 4. Тупроқнинг физик-механик хоссалари Тупроқнинг физикавий хоссаларига унинг структураси, сув, ҳаво, иссиқлик, умумфизикавий ва физик-механик хоссалари киради. Тупроқнинг умум-физик хоссаларига тупроқ қаттиқ қисмининг зичлиги, тупроқ зичлиги ва коваклиги киради. Тупроқ қаттиқ фазасининг зичлиги. Тупроқ қаттиқ фазасининг зичлиги (Солиштирма массаси) – Маълум ҳажмдаги тупроқ қаттиқ қисмининг 4°С да, шунча ҳажмдаги сувга бўлган нисбати ва г/см 3 билан ифодаланади . Турли типдаги тупроқлар қаттиқ қисмининг зичлиги бир хил эмас. Тупроқларда органик моддалар қанча кўп бўлса улар қаттиқ қисмининг зичлиги паст ва тупроқларда темир оксидлари қанча кўп бўлса шунча юқори бўлади. Тупроқ қаттиқ фазасидаги органик моддалар (ўсимлик қолдиқлари ва торфли, гумусли) нинг қаттиқ фазаси 0,2-0,5 г/см3, минерал бирикмалардан иборат қисмида эса 2,1-2,5 дан 4,0-5,18 г/см3 гача ўзгаради. Тупроқдаги бирламчи ва иккиламчи минералларнинг солиштирма массаси Кўпчилик тупроқларнинг минерал горизонтларида қаттиқ фазасининг зичлиги 2,4-2,65 г/см3 оралиқда бўлиб, торфли қатламларда 1,4-1,8 г/см3 ни ташкил этади. Минераллар номи Тупроқнинг солиштирма массасининг зичлиги, г/см3 Доломит 2,8-2,99 Гипс 2.30 - 2.35 Каолинит 2.60 Ортоклаз 2.50 - 2.60 Лимонит 3,50-4,0 Гематит 4,9-5,3 Монтмориллионит 2,0-2,20 Кварц 2.60 2.65 Торф, ўрмон қийида 0.40 - 0.90 Тупроқ зичлиги ва унинг аҳамияти. Табиий ҳолати сақланган ҳолда олинган, маълум ҳажмдаги тупроқ массасига унинг зичлиги ёки ҳажмий массаси д-ди. Бу кўрсаткич ҳам қуруқ тупроққа нисбатан г/см3 билан ифодаланади. Кўпчилик маданий экинлар учун мақбул зичлик 1,0-1,2 г/см3. Тупроқларнинг механик таркибига кўра, етиштирилган кўпгина қишлоқ хўжалик экинлари учун зичликнинг энг мақбул кўрсаткичлари қуйидаги ораликдадир: Қумоқ ва соз тупроқлар учун - 1,0-1,30 енгил қумоқ тупроқларда - 1,10-1,40 қумлоқ тупроқларда - 1,20-1,45 қум тупроқларда -1,25-1,60 г/см3 Тупроқнинг зичлиги энг мақбул оралиқнинг 0,01 г/см3 ошганда донли экинларнинг ҳосилдорлиги 1ц/га, картошкани эса 1-2 ц/гa камаяди (А.Бондарев). Тупроқ қанча қуруқ бўлса, ўсимликларнинг юқори зичликдан қийналиши шунча ортади. Зичлик 0,1 г/см3 га кўпайганда ўсимликлар учун ўзлаштиролмайдиган намликнинг миқдори 10% га ошади. Тупроқ қатламининг зичлиги 1 г/см3 дан 1,81 г/см3 гача бўлиши мумкин. гумус моддаси кўп бўлганида 1—1,2 г/см3, гумуси кам бўлганида 1,3—1,5 г/см3 Ўзбекистоннинг суғориладиган, деҳқончилик ривожланган ҳудудларида тарқалган тупроқларнинг зичлиги 1,3—1,52 г/см3 атрофида Турли тупроқларнинг умум-физикавий хоссалари Tuproq уа uning holati Genetik gorizonti vа uning chuqurligi, sm Zichligi, g/sm3 Qattiq fazasining zichligi i g/sm3 Umumiy govaklig, foiz To&#39;q tusli bo&#39;z tuproq, haydalma уег Ah 0-10 Ah 20-30 B 45-55 С 120-130 1,11 1,20 1, 11 1,21 2,66 2,77 2,74 2,76 58,0 57,0 59,0 56,0 To&#39;q tusli bo&#39;z tuproq, qo&#39;riq уег А 3-13 B1 25-35 B2 60-70 С 110-120 1,22 1,15 1,18 1,24 2,70 2,80 2,76 2,73 55,0 59,0 57,0 54,0 Зичланишга салбий таъсирланиши бўйича мевали дарахтлар қуйидаги тартибда жойлаштирилади: оптимал зичлик гилос учун - 1,35 дан кам; олма, нок, ўрик учун - 1,30 - 1,40; қароли ва олча учун - 1,35 - 1,45 г/см3. Ушбу кўрсаткичдан юқори бўлса дарахтларнинг қийналиб ўсиши, ҳосилнинг пасайиши содир бўлади, 1,55 (1,60) дан юқори бўлганда эса илдиз системаси ривожланмайди, дарахтлар эрта нобуд бўлади. Тупроқнинг коваклиги ва унинг турлари. Тупроқнинг зичлигидан қаттий назар, унинг турли заррачалари орасида ва структура агрегатлари ичида ҳамма вақт ковакликлар мавжуд. Бу бўшлиқларда сув ва ҳаво бўлиб, ўсимликларнинг илдизлари, турли микроорганизмлар, тупроқ жониворлари (чувалчанглар, ҳашаротлар) тарқалган. Тупроқнинг қаттиқ қисми заррачалари орасидаги барча бўшлиқларнинг йиғиндисига умумий коваклик д-ди. Тупроқнинг механик таркибини назарда тутган ҳолда умумий ғоваклик қуйидагича бўлиши мумкин: Қум тупроқлар — 30—40%; Қумлоқ тупроқлар — 40—45%; Қумоқ тупроқлар — 45—50%; Соз тупроқлар — 50—60% Мутахассисларнинг таъкидлашича ер юзида 7500,000,000,000,000,000 дан кўпроқ қум бўлаклари мавжуд экан. Тупроқдаги бўшлиқларнинг алоҳида механик заррачалари ва структура агрегатларнинг оралиғида ва агрегатлар ичида тарқалишига кўра умумий коваклик капиляр ва нокапиляр ковакликларга бўлинади . Тупроқдаги макроагрегатларнинг ўлчамига кўра турли ковакликларнинг миқдори, фоиз ҳисобида. (А.Г.Дояренко) Коваклик Макроагрегатлар ўлчами, мм <0,5 0,5-1 1-2 2-3 3-5 <0,5 0,5-1 1-2 2-3 3-5 Тупроқнинг ҳажмига нисбатан, фоиз Тупроқнинг умумий коваклигига нисбатан, фоиз Умумий 45,5 50,0 54,7 59,6 62,6 100 100 100 100 100 Капиляр 42,8 25,5 25,1 24,5 23,9 92 51 46 41 37 Нокапиляр 2,7 24,5 29,6 35,1 ,8,7 8 49 54 59 63 Тупроқнинг физик-механик хоссаларига пластиклиги, ёпишқоқлиги, кўпчиши (бўкиши), чўкиши, ишлашимлиги, қаттиқлиги, солиштирма қаршилиги ва физик етилиши сингарилар киради. Нам тупроқнинг ҳар қандай ташқи кучлар таъсирида ўз яхлитлигини бузмаган ҳолда шаклини ўзгартириши ва буни механик кучлардан кейин ҳам сақлаб қолиш хусусиятига тупроқнинг пластиклиги д-ди. Пластиклик одатда нам ҳолдаги соз, қумоқ ва қумлоқ тупроқлар учун характерли. Қуруқ тупроқ пластикликка эга эмас. Юқори намлик бўлганда ҳам тупроқ оқадиган ҳолга келади ва пластиклиги йўқолади. Нам тупроқнинг бошқа қаттиқ жисмларга ёпишиш хоссасидир. Ёпишқоқлик нам тупроқдан метал пластинкани ажратиб олиш учун сарфланган куч билан ўлчанади ва г/см 2 да ифодаланади. Ёпишқоқлигига кўра тупроқлар Н.А.Каченские бўйича қуйидагича группаларга ажратилади: энг кучли ёпишқоқ (>15 г/см2); кучли ёпишқоқ (5-15 г/1см2); ўртача ёпишқоқ (2-5 г/см2); кучсиз ёпишқоқ (<2 г/см2) Тупроқнинг бўкиши ва чўкиши. Нам тупроқларнинг ўз ҳажмини катталаштириш қобилятига бўкиш (кўпчиш), қуриганда эса ўз ҳажмини кичрайтиришига, унинг чўкиш хоссаси дейилади. Тупроқ заррачаларини ажратиб юборишга таъсир этадиган ташқи кучларга қарши тура олиш қобилятига илашимлик д-ди. Илашимлик кг/см2 билан ифодаланади. Қум тупроқларда энг кам, соз тупроқлар эса юқори (максимал) илашимлик хусусиятига эга. Тупроқнинг қаттиқлиги. Табиий ҳолдаги тупроқларнинг турли босимидаги куч таъсирида сиқилиши ва бўлиниб кетишга қарши тура олиш қобиляти ҳисобланади. Қаттиқлик твердомер (қаттиқликни ўлчовчи) асбоб билан аниқланади ва кг/см2 билан ифодаланади. Намлик ортаган сари, қаттиқлик камаяди. Ўсимликларнинг дастлабки ўсиш даврида тупроқнинг қаттиқлиги 7-8 кг/см2, интенсив ўсиш пайтида эса 25 кг/см 2 дан ошмаслиги керак. Солиштирма қаршилик деб, тупроқ қатламини қирқиш, ағдариш учун қуроллар юзасига тушадиган қаршиликни енгиш учун сарф бўлган куч миқдорига айтилади. Солиштирма қаршилик тупроқ кўнгдаланг кесмининг 1 см2 юзасига қанча кг куч сарф бўлганига қараб аниқланади. Тупроқнинг механик таркиби, физик-кимёвий хоссалари, тупроқ намлиги ва агрохўжалик ҳолатига кўра, 0,2-1,2 кг/см2 оралиғида бўлади. Кам куч сарфлаб яхши ва сифатли ишланиш ҳолатига физикавий етилганлиги д-ди. Тупроқнинг бу ҳолати унинг намлиги билан белгиланади ва тўлиқ нам сиғимига нисбатан, турли тупроқларда бу намлик 60-90 фоизгача ўзгариб туради.
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha