Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 831.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Тупроқнинг сув, ҳаво, иссиқлик ва озиқ режимлари ҳамда уларни бошқариш 2

Купить
Тупроқнинг сув, ҳаво, иссиқлик ва озиқ режимлари ҳамда уларни бошқариш Режа: 1. Ўсимликлар ҳаётида сувнинг аҳамияти. 2. Тупроқда сувнинг шакллари. 3. Тупроқ ҳавоси ва унинг аҳамияти 4. Иссиқликнинг ва тупроқ иссиқлик режимининг ўсимликлар ва микроорганизмлар ҳаётидаги аҳамияти. 5 . Ўсимликларнинг иссиқликка бўлган талаби. Ўсимликлар ҳаётида сувнинг аҳамияти.  Тупроқда ва ўсимликда бўладиган кимёвий ва биокимёвий жараёнлар сувли муҳитда кечади.  Ўсимлик сув билан етарли таъминлангандагина унда ўсиш, ривожланиши ва барча физологик жараёнлар нормал ўтади.  Ҳар қандай маданий ўсимлик уруғи униб чиқишидан олдин маълум миқдорда сув шимади. Уруғнинг униб чиқиши учун сув миқдори. (Уру ғ вазнига нисбатан % ҳисобида ) Экинлар Талаб этиладиган сув Экинлар Талаб этиладиган сув Ғў за 60,0 Зиғир 100,0 Маккажўхори 44,0 Қанд лавлаги 120,3 Буғдой 45,5 Тариқ 25,0 Арпа 48,2 Кўк нўхот 106,8 Жавдар 57,5 Беда 56,3 Сули 59,8 Қизил себарга 117,3 Ўсимликларни сувга талаби  Ўсимликлар таркибида 80-90 % гача сув бўлади.Ўсув даврида ўсимликлар бу сувнинг асосий қисмини буғлантириб юборади. Кузатишларга қараганда, ўсимликлар бутун вегетация давомида ўзлаштирган сувнинг атиги 0,01-0,03% ни ўз организмини шаклланиши учун сарфлайди.  Ўсимликларнинг сувга бўлган талаби уларнинг ривожланиш фазаларига қараб турлича бўлади. Масалан,кузги буғдой най чиқариш ва бошоқлаш даврида, маккажўхори гуллаш ва дони сут пишиқлиги фазасида, картошка гуллаш ва ҳосил тугиш даврида, кунгабоқар гуллаш ва саватча ҳосил қилиш фазасида, ғўза гуллаш ва мева тугиш даврида сувни кўп талаб қилади. Кўп йиллик экинлар эса сувга янада талабчан бўлади. Ғўзанинг сув сарфи Тупроқдаги сув нинг шакллари .  Тупроқда сувнинг икки хил шакли бор: физикавий бириккан сув ва кимёвий бириккан сув. Кимевий бириккан сув минерал коллоидлар ва минераллар таркибида бирикма ёки молекула шаклида учрайди . Физикавий бириккан сувнинг шакллари.  Физикавий шаклдаги сув қуйидаги хилларга бўлинади:  буғсимон сув,  гигроскопик сув,  пардасимон сув,  капилляр сув ,  гравитацион сув  Ҳар қандай шароитда тупроқдаги сувиниг бир қисми буғ ҳолатига ўтади. Тупроқ ғовакликларидаги буғ тупроқ ҳароратини ўзгариб туриши натижасида томчи ҳолатига ўтиши ва ўсимликнинг илдизи орқали ўзлаштирилиши мумкин. Гигроскопик сув-тупроқ зарралари юзасига сингдирилган намликдир. Парда сув- тупроқ заррачаларининг сиртидан юпқа парда сингари ўраб олган бўлади . Тупроқдаги сувнинг шакллари ТупТуп роқдаги роқдаги сувнинг сувнинг шаклларишакллари буғсимон сувбуғсимон сув гигроскопик сувгигроскопик сув пардасимон сув,пардасимон сув, капилляр сувкапилляр сув гравитацион сувгравитацион сув Ўсимлик ўзлаштира олмайдиган сувнинг шакли.  1. Гигроскопик сув.  2. Парда сув. Ўсимлик ўзлаштира оладиган сувнинг шакли.Ўсимлик ўзлаштира оладиган сувнинг шакли.  1. Капилляр сув.  2. Гравитацион сув.  3. Буғсимон сув.  Капилляр сув - тупроқ қатламларидаги капилляр ғоваклар орқали қуйи қатламдан юқори қатламга эркин ҳаракат қиладиган сувдир. Капилляр сув тупроқнинг жуда майда капиллярларини тўлдиради ва ўсимликни сув билан таъминлашда асосий манбалардан ҳисобланади. Тупроқнинг- нокапилляр ғоваклари орқали юқоридан қуйи қатламларига эркин ҳаракатланадиган сув гравитацион сув дейилади ва ундан ўсимлик қисман фойдаланади  Гравитацион сув - Тупроқнинг- нокапилляр ғоваклари орқали юқоридан қуйи қатламларига эркин ҳаракатланадиган сув гравитацион сув дейилади ва ундан ўсимлик қисман фойдаланади  Буғсимон сув - Ҳар қандай шароитда тупроқдаги сувиниг бир қисми буғ ҳола Ўсимлик ўзлаштира оладиган сувнинг шакли.Ўсимлик ўзлаштира оладиган сувнинг шакли. Сув хоссаси.  Тупроқнинг сувга бўлган талабини ифодаловчи хусусиятларининг барчаси тупроқнинг сув хоссаларини ташкил этади.  Тупроқнинг сув режими унинг агрофизик ва сув хоссаларига боглиқ бўлади. Тупроқнинг сув хоссаларига сув ўтказувчанлиги, сув кўтарши хусусияти, нам сиғими кабилар киради. Тупроқнинг нам сиғими нима ва Тупроқнинг нам сиғими нима ва унинг турлари.унинг турлари.  Тупроқнинг- маълум миқдорда ўзига сув сингдириб ушлаб туриш қобилияти унинг нам сиғими дейилади. Тупроқнинг нам сиғими  - максимал гигроскопик.  - капилляр,  - дала  - тўлиқ нам сиғимларига бўлинади. Тупроқнинг қайси нам сиғими мухим ахамиятга эга.Тупроқнинг қайси нам сиғими мухим ахамиятга эга.  Деҳқончилик нуқтаи назаридан капилляр, тўлиқ ва дала нам сиғимлари аҳамиятли ҳисобланади.  - Капилляр нам сиғими деганда тупроқнинг капилляр ғовакликларида ушланиб турган сув миқдори тушунилади. Капилляр нам сиғими капилляр ғовакликлар ҳажмига ва шу капиллярларга намликни келиб туришига боғлиқ бўлади.  - Ҳамма ғовакликларни сув билан тўлиши тўлиқ нам сиғими дейилади.  - Гравитацион сув юқоридан қуйи қатламга оқиб кетгандан сўнг тупроқда ушланиб қолган сув миқдорига тупроқнинг максимал дала нам сиғими дейилади. Тупроқда намлик захирасини яратишда масалани Тупроқда намлик захирасини яратишда масалани мураккаблиги.мураккаблиги.  Суғориладиган дехқончилик шароитида суғориш масаласининг мураккаблиги шундаки, ўсимлик яхши ривожланиб мўл ҳосил тўплаши учун ўсиш ва ривожланиши даврида тупроқда етарли миқдорда сув бўлиши зарур. Мана шу миқдордаги сувнинг мавжуд бўлиши учун тупроқ қандай оптимал намликда бўлиши зарурлигини аниқлаб олиш анча қийин. Тупроқ намланишининг юқори чегараси дала нам сиғимидан иборатдир. Маълум тупроқни мана шу чегарадан ортиқ ёки кам намланиши мақсадга мувофиқ эмас: керагидан ортиқ еки кам миқдордаги сув тупроқнннг намланиш чуқурлигини оширади ёки камайтиради, аммо сув ётган зонанинг намлик даражаси ўзгармайди. Шунинг учун дала нам сиғимини оптимал намликдан юқори деб қабул қилс Ғўза илдизини ривожланиши Тупроқнинг намлигига боғлиқ ҳолда ғўза илдиз тизимининг ривожланиш тавсифи:  1 – намлик етарлича эмас;  2 – мўътадил намлик  шароитида;  3 – меъёридан ортиқча намлик шароитида. Тупроқнинг сув режимини яхшилаш.  Тупроқнинг сув режимини яхшилаш ва бошқариш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:  - тупроқнинг сув ўтказувчанлигини яхшилаш,  - нам сиғимини ошириш  - намликни юқорига кўтарилиш ҳусусияти  - сувнинг буғлаш меъёрини камайтириш.  Тупроқ сув ўтказувчанлигини яхши бўлиши экинларнинг ерга осон ва тўла шимилишини таъминлаш учун зарур, юқори нам сиғимини тупроқ қатламига кираётган сувни тутиб қолади ва унинг камайишини минимум ҳолга келтиради. Тупроқнинг сув кўтариш ҳусусиятини камайтириш, тупроқнинг пастки қаватидан юқори қаватига кўтарилаётган капилляр намликни қисқартириш ва атмосферага буғланиб кетаётган сувни озайтириш учун керак. Сув режимини яхшилашда тупроқни юмшатишнинг аҳамияти.  тупроқ юзаси юмшатилганда капилляр оралиқлар бузилади.  ғовак қатламли тупроқда нам яхши сақланади  ёғингарчилик ёки суғориш натижасида тупроқ зичлашиб қолади  пастки қатлам билан капилляр боғланиш ҳосил бўлади  буғланиш кескин ошади  шунинг учун ҳар галги ёмғир еки суғоришдан кейин буғланишни камайтириш ва ерни зичлашган юзасини юмшатиш керак Хайдов қатламни чуқурлатишнинг намлик захирасини яратишдаги ўрни.  Академик М.В. Муҳаммаджоновнинг маълумотига кўра ҳайдо ва қатламини чуқур бўлиши тупроқда нам захирасини оширади. Унинг кузатишларига қараганда ер чуқур юмшатилганда ҳайдалма қатламнинг бузилиши, тупроқ ҳажм оғирлигининг камайиши ундаги ғовакликнинг ошиши туфайли ювиладиган запас сув ва ўсув даврида берилган сув каби ва мустаҳкам нам запаси ҳосил қилиб чуқурроқ қатламга тушади. Кузатишлардан маълум бўлишича, чуқур ҳайдаб юмшатилган майдонларда одатдагича ҳайдалган ерга қарагагнда ёғин-сочинлар ҳисобига экин экилгунга қадар 1 м чуқурликдаги қатламда гектарига 150-200 м3 сув тўпланади. Тупроқнинг сув режимини яхшилаш.Тупроқнинг сув режимини яхшилаш.  Сув кам бўлган районларда тупроқнинг сув режимини яхшилашда агротехник тадбирларни самарадорлиги юқори бўлади.  Қор тўплаш тупроқнинг сув режимини яхшилаб, кузги, баҳорги дон ва бошоқли дон экинлар ҳосилини оширади. Масалан, 10 см қалинликда тўпланган қор ҳар гектар ерда қўшимча 200-300 м3/ га яқин намга айланади.  Тупроқда нам сақлашнинг- энг яхши усули бу қора шудгордир.  Тупроқнинг сув режимини суғориладиган деҳқончилик шароитида тартибга солишда суғоришнинг аҳамияти каттадир. Атмосфера ва тупроқ хавосининг Атмосфера ва тупроқ хавосининг таркибитаркиби Тупроқ хавоси ва ахамиятиТупроқ хавоси ва ахамияти ..  Тупроқ ҳавоси унда яшайдиган айрим микроорганизмлар учун зарур, чунки тупроқда ҳаво етишмаса, аэроб микроорганизмлар ҳаёт кечира олмайди. Натижада органик қолдиқлар яҳши чиримасдан, ўсимликлар ўзлаштира оладиган озиқ моддалар ҳосил бўлиши учун шароит бўлмайди.  Тупроқ ҳавоси таркибидаги кислород тупроқдаги ҳар хил минерал ва органик моддаларни оксидлайди. Натижада оксидланган баъзи элементлар эрувчан ҳолатга ўтса, айримлари аксинча, ҳаво етарли бўлмаган тупроқда ўсимликлар ҳаёти учун зарарли бўлган ҳар хил кимёвий бирикмалар ҳосил қилади. Ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши зарур ҳисобланган азот анаэроб шароитда газ ҳолдаги бирикмаларга ўтиб, тупроқдан атмосферага эркин ҳолда чиқиб кетади. Демак тупроқнинг унумдорлиги учун ҳавонинг Ўсимликлар хаётида хавонинг аҳамияти.Ўсимликлар хаётида хавонинг аҳамияти.  Ўсимликлар ҳаётида ҳаво бошқа омиллар билан тенг аҳамиятга эга. Чунки ўсимликлар карбонат ангидридни ўзлаштирганда нафас олиш процесси содир бўлиб, бунда кислорлодни ҳам сингдиради ва маълум миқдорда иссиқлик ажралиб чиқади.  Ўсимликлар илдизи нафас олганда ажралиб чиқадиган СО2 бир қанча минерал моддаларнинг эрувчанлигини оширади. Бу ўсимликларнинг яхши озиқланишига ёрдам беради.  Ўсимликларда нафас олишга қараганда фотосинтез жараёни бир неча бор фаолроқ ўтади. Шунинг учун ҳам ўсимликларда органик моддалар тўпланади.  Фотосинтез жараёнида ўсимликлар атмосферада 1т углерод ўзлаштирса, айни вақтда 2 т эркин кислород ажралиб чиқади. Тупроқ хавосининг таркибини ўзгариши.Тупроқ хавосининг таркибини ўзгариши.  Тупроқ ҳавосининг таркиби вақт-вақти билан ўзгариб туради.  Тупроқ ҳавоси таркибидаги СО2 миқдорининг ортиши билан О2 миқдори камаяди.  Кислород тупроқ типига қараб, 2-3 % гача камаяди,  СО2 миқдори эса 10% гача ортади. Тупроқ хавосига таъсир этувчи омиллар Тупроқ хавоси қайси омилларга боғлиқ Экинлар турига Хароратга Намликка Аэрацияга Атмосфера ва тупроқ хавосига агротехниканинг таъсири.  Атмосфера ва тупроқ ҳаво-сининг алмашиниши тезлигига экинларни парвариш қилиш агротехникаси таъсир этади.  Ерларни ўз вақтида ҳайдаш, суғориш, экин қатор ораларини ишлаш тупроқда ҳаво алмашинишини тезлаштиради.  Ўсимлик илдизининг нафас олишида ва аэроб микроорганизмлар фаолиятида тупроқ ҳавосидаги кислород ниҳоятда зарур. Слайдни давомиСлайдни давоми  Изланишлар шуни кўрсатадики,тупроқ умумий ғоваклигини 25-40 % и ҳаво ва 75-60% и сув билан банд бўлганда, маданий ўсимликлар яхши ўсади.  Ўсимликларнинг нормал ўсиши ва ривожланишига тупроқ ҳавосининг таркиби ҳам таъсир этади.  Т упроқ ҳавосида кислород етишмай, карбонат ангидрид миқдори ортиқроқ бўлса, ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши сустлашади, айрим вақтда эса қурийди.  Тажриба маълумотларига қараганда, тупроққа кислород бемалол кириб тургандагина нитрофикация жараёни актив кечади ва азотобактерияларнинг тупроқда азот тўплаши учун шароит вужудга келади. Кислород микроорганизмлар учун жуда зарур ҳисобланади . Тупроқнинг хаво ўтказувчанлиги унинг қайси кўрсаткичларига боғлиқ. Тупроқнинг хаво ўтказувчанлиги нималарга Тупроқнинг хаво ўтказувчанлиги нималарга боғлиқ.боғлиқ.  Донадор ғоваксимон ва юмшоқ тузилишга эга бўлган тупроқлар ҳавони яхши ўтказади.  Структурасиз, зич тупроқлар ҳавони ёмон ўтказади.  Тупроқнинг ўзида маълум миқдорда ҳаво ушлаб туриш қобилияти унинг ҳаво сиғими дейилади.  У асосан тупроқнинг ғоваклигига ва намланиш даражасига боғлиқ бўлади. Юқори хосил олиш тартиблари.Юқори хосил олиш тартиблари.  Экинлардан юқори ҳосил олишда тупроқда қулай ҳаво режимини яратиш зарур тадбирлардан бири ҳисобланади.  Бунинг учун ерни чуқур ва сифатли шудгорлаш, чизеллаш, бороналаш ва культивациялаш каби агротехник тадбирлардан кенг фойдаланиш, тупроқдаги намликни меъёридан ошиқ бўлиб кетишига йўл қўймаслик зарур. Тупроқдаги иссиқликнинг асосий Тупроқдаги иссиқликнинг асосий манбайи.манбайи.  Т упроқдаги биологик жараёнлар – ўсимликларни ўсиши, микроблар ва хайвонлар хаёти билан боғлиқ бўлган иссиқлик тупроқ ҳаётда муҳим роль уйнайди. Тупроқдаги иссиқлик асосий манбайи – унинг термик режимини белгилайдиган қуёш энергиясидир.  Иссиқликнинг иккинчи манбайи минерал ва органик моддалар, ҳамда микроорганизмлар ҳаёт фаолияти билан боғлиқ бўлган биокимёвий жараёнларнинг ўзаро таъсирида содир бўладиган экзотермик реакцияларидир.  Ер юзасига тушадиган қуёш энергияси миқдори жойнинг кенглигига ўзгариб туради. Қуёшдан келадиган энергиянинг ҳаммаси тупроққа ютулмайди. У атмосферадан, ер сатхидан ва уни ураб турган ўсимликлардан қайтади ва тарқалади.  Қайтган энергия катталиги маълум сатхига тушишдан бошлаб Хароратлар критерияси.Хароратлар критерияси.  Экилган уруғларга уларнинг униб чиқиши ва кейинги ўсиши учун тупроқда маълум ҳарорат бўлиши керак.  Уруғлар муайян ҳароратда униб чиқади.  Агар ҳарорат уруғнинг униб чиқиши учун етарли бўлса, минимал,  ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай бўлса, оптимал,  агар ундан юқори бўлса,максимал температура дейилади.  Максимал температура ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир этади. Ўсимликлар учун зарурий Ўсимликлар учун зарурий хароратхарорат Ўсимликларни уруғларни униб чиқиши ва ўсиш учун зарурий харорат Харорат уруғни униб чиқиши етарли- минимал Ўсимликни ўсиш ва ривожланиш учун қулай – оптимал Ундан юқори бўлса – максимал Ўсимликларни хароратга муносабати.  Ўсимлик уруғининг униб чиқиши учун зарур ҳарорат, яъни минимал температура билан ўртача суткалик температура орасидаги фарқ фойдали яъни эффектив температура дейилади.  Ўсимликлар турига қараб температура шароитига турлича муносабатда бўлади.  Масалан, улардан баъзилари юқори температурада(ғўза, сули, маккажўхори ва бошқалар) нормал ўсиб ривожланса бошқалари баҳори дон экинлари нисбатан пастроқ температурани талаб этади.  Кузги дон экинлари қишни енгил ўтказади, баҳоргилари эса қишки паст температурада нобуд бўлади. Уруғларни униб чиқиши ва майсалар пайдо Уруғларни униб чиқиши ва майсалар пайдо бўлиши учун зарур бўлган минимал хароратбўлиши учун зарур бўлган минимал харорат Себарга, беда-0-1 Буғдой, арпа-1-2 Нўхат, лавлаги-3-4 Кўнгабоқар, картошка-5-6 Маккажухори, соя-8-10 Ловия, оқжўхори, каноп-10-12 Ғўза, ерёнғоқ, шоли-12-14 Себарга, беда-2-3 Буғдой, арпа-4-5 Нўхат, лавлаги-6-7 Кўнгабоқар, картошка-8-9 Маккажухори, соя-10-11 Ловия, оқжўхори, каноп-12-13 Ғўза, ерёнғоқ, шоли-14-15 Экинлар учун оптимал ва максимал харорат.Экинлар учун оптимал ва максимал харорат. Экинларни ўсув даврида талаб этилган Экинларни ўсув даврида талаб этилган фойдали хароратлар йиғиндиси (А.Г.Гольцберг фойдали хароратлар йиғиндиси (А.Г.Гольцберг маълумоти)маълумоти) Арпа- 950-1450С Сули- 1000-1600С Бахорги қаттиқ бўғдой-1400-1700С Картошка- 1200-1800С Тарик – 1400-1950С Дон учун экилган маккажухори- 2100-2900С Ғўза-2900-4000С Ўсимликларни хароратга бўлган талабиЎсимликларни хароратга бўлган талаби Ўсимликларни хароратга бўлган талаби Мутадил иқлим шароитда ўсадиган ўсимликлар Жанубий иқлимда ўсадиган ўсимликлар Арпа, сули, буғдой, жавдар, кўк нўхат, беда Ғўза, маккажухори, оқ жухори, шоли, қовун, тарвус Униб чиқади-1-5С Гуллайди-10-12С Униб чиқади-10-12С Гуллайди-15-20С Слайдни давоми  Биринчи гурух - ўсимлик ларини нг уруғи эрта баҳорда - февралнинг охири ва мартнинг бошларида экилади.  Айрим экинлар совуққа анча чидамли бўлади.  Масалан, беда қор тагида – 40 С , қор бўлмаганда эса -30 С совуққа чидайди . Слайдни давоми  Иккинчи гурух ўсимликларнинг уруғи кеч-яъни мартнинг охири ва апрелнинг бошларида экилади.  Бу ўсимликлар орасида ғўза ўта иссиқсеварлиги билан ажралиб туради, чигит тупроқ температураси 10-12 С бўлганда унса ҳам, майсаси 16 С да ер бетига чиқади.  Унинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун температура 25-30 С дан паст бўлмаслиги шарт акс ҳолда ғўзанинг ривожланиши сусаяди. Ўрта толали ғўза учун фойдали харорат. Кўсакларни очилиши 660С Чигитни униб чиқиш 84 С Шоналаш учун 400 СГуллаш учун 415 С Ғўза учун фойдали Харорат - 1560С Иссиқлик сиғими.Иссиқлик сиғими. С.А.Максимов тупро қнинг қизиш даражаси унинг иссиқлик сиғимига, иссиқлик ўтказувчанлигига, юқори қаватида эса нурланишига боғлиқлигини айтган. Тупроқнинг иссиқлик сиғими икки кўрсаткич: - Оғирлик иссиқлик сиғими; - Хажмий иссиқлик сиғими; билан тарифланади. Иссиқлик сиғими.Иссиқлик сиғими. Тупроқнинг иссиқлик сиғими Оғирлик иссиқлик сиғими Хажмий иссиқлик сиғими 1 гр. Тупроқни 1 С қиздириш учун кетган иссиқлик миқдорига тупроқнинг оғирлик иссиқлик сиғими дейилади. 1 см3 тупроқни 1С қиздириш учун зарур булган иссиқлик миқдорига тупроқнинг хажмий иссиқлик дейилади. Иссиқлик ва ўтказуванлик.Иссиқлик ва ўтказуванлик.  Тупроқнинг иссиқ қатламлардан совуқ қатламларга иссиқлик ўтказиш қобилияти унинг иссиқлик ўтказувчанлик дейилади.  Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги 1 секундда 1 см. қалинлигидаги 1 см2 сатхидан ўтган калория иссиқлик миқдори билан аниқланади.  Ернинг чуқур қатламларига иссиқлик бориши тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлигига боғлиқ.  Тупроқда ғовакликлар сони ошса иссиқлик ўтказувчанлиги камаяди. Нам тупроқ қуруқ тупроққа нисбатан иссиқликни яхши ўтказади аммо тез сафлайди.  Хаво иссиқликни ёмон, сув ва минерал жинслар яхши ўтказади.  Серчиринди тупроқ кам чиринди тупроққа нисбатан иссиқликни суст ўтказади аммо узоқ сақлайди. Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлигининг Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлигининг омилларга боғликлилиги.омилларга боғликлилиги. Ерни қаттиқ ёки юмшоқлилигига донадорлигига Органик моддалар миқдорига намлигигаМеханик таркибигаминиралогик Тупроқнинг иссиқлик ўтказувчанлиги қайси омилларга боғлиқ Иссиқлик режимини бошқаришИссиқлик режимини бошқариш  Иссиқлик режимини бошқариш тупроқ унумдорлигини оширишда ва экинлардан мўл ҳосил етиштиришда муҳим тадбирлардан ҳисобланади.  Экинларнинг турига қараб уруғини униб чиқиши, ўсиши ва ривожланиши учун ҳар хил миқдорда иссиқлик талаб этилади.  Ерга солинган чиримаган гўнг, органик ўғитлар тупроқнинг иссиқлик режимини яхшилайди, чунки 1 т гўнг чириганда 4-5 млн ккал иссиқлик ажралиб чиқади. Слайдни давомиСлайдни давоми  Ерга бар қ арор сову қ тушмасдан олдин чу қ ур ва сифатли шудгорлаш тупро қ нинг исси қ лик режимини яхшилашда самарали тадбир ҳ исобланади.  Эгат ва пушталардаги қ улай температура режими тупро қ нинг физикавий хоссалари билан бо ғ ли қ ҳ олда чигитнинг барва қ т ва қ ий ғ ос униб чи қ ишига имкон беради.  Бундай ерларда чигит текис ердагига нисбатан 5-6 кун олдин униб чи қ ади. Слайдни давоми  Тупроқ ҳароратини оширишни ва режимини тартибга солишнинг яна бир асосий омили чигит ёки бошқа экинлар уруғи экилгандан кейин ерларни мульчалашдир.  Мульча сифатида чириган гўнг, кўмир кукуни, қора қоғоз ва плёнка каби материаллардан фойдаланиш мумкин.
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Tuproqning ikkilamchi sho’rlanishi muammosi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha