Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Вакиллик

Купить
Мавзу: ВАКИЛЛИК Фуқаролик ҳуқуқи Ваколат ва унинг турлари Режа : Вакиллик тушунчаси Ишончнома Режа :01 06 0A 01 01 07 11 01 Вакиллик тушунчаси Бошига қайтиш Вакиллик деб, бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади (ФК, 129-модда) - Вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб - тузилган битимлар фақат ваколат берувчи учунгина - муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни туғдиради, ўзгартирадива - бекор қилади. Вакилнинг шахсан ўзи эса битимлар юзасидан - ҳеч қандай ҳуқуқ ва Мажбуриятлар олмайди. Кишининг шахси - билан боғлиқ бўлган, Шунингдекқонунларда назарда - тутилган битимларни ваки Бошига қайтишВакиллик орқали ҳуқуқ лаёқатини амалга ошириш, яъни ҳуқуқлар олиш ва мажбуриятларни бажариш мумкин бўлмаганлиги сабабли вакилларнинг хизматига фуқаролар ҳам, юридик шахслар ҳам муҳтож бўладилар. Чунончи, фуқаро ўзига қарашли уй-жойни вакил орқали бошқариши ёки сотиши, ташкилотлар эса вакиллар орқали бир-бирлари билан ҳар хил шартномалар тузишлари мумкин.Вакиллик тушунчаси 07 Муомалага лаёқатли фуқароларгина вакил бўлишлари, вакиллик қилишлари мумкин. Истисно сифатида айрим ҳолларда ўн олти ёшга тўлиб, паспорт олган фуқаро ҳам вакил бўлиши мумкин. Фуқароларнинг фақат бир-бирлари учунгина эмас, баъзи ҳолларда ташкилотлар учун ҳам вакил бўлишларига қонун йўл қўяди. Масалан, савдо ва таъминот бўлимларининг агентлари, маҳсулот тайёрловчи вакил ва бошқа ходимлар ташкилотларнинг вакиллари сифатида иш бажарадилар. Бошига қайтишВакиллик тушунчаси 07 Юридик шахс фақат ўз уставида назарда тутилган ҳолларда ёки ўз фаолиятининг характерига мувофиқ бўлгандагина, фуқароларнинг вакил ёки бошқа юридик шахс вакили сифатида ҳаракат қилиши мумкин. Ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқларини, шунингдек фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини қўриқлаш мақсадида қонун кимларнинг вакил сифатида ҳаракат қила олмаслигини белгилайди. Жумладан, ташкилотнинг бош бухгалтерига ўзи ишлаб турган ташкилот учун банкдан ва молия органларидан нақд пул, шунингдек бошқа товар, моддий бойликлар олишга йўл қўйилмайди. Савдо корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўзларидан олинган ваколатномалар юзасидан ҳисобот бермаган мансабдор шахсларни товар ва бошқа ашёларни олиш учун вакил қила оламайди. Бошига қайтишВакиллик тушунчаси 07 Судда вояга етмаган шахслар, васийлик ва ҳомийлик остидаги шахслар фуқароларнинг вакиллари сифатида қатнаша олмайдилар. Судьялар, терговчилар, прокурорлар қонуний вакил сифатида (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) шунингдек тегишли суд ёки прокуратуранинг вакили сифатида қатнашиш ҳолларидан ташқари, судда вакил бўла олмайдилар (ФПК, 51-модда) Бошига қайтишВакиллик тушунчаси Ваколат берувчи ҳар қандай шахс муомалага лаёқатли ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар ҳам, шунингдек юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин.07 Вакил ўзида бўлган ваколатга биноан, ўзини вакил қилувчига нисбатан муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Бинобарин, ваколат деб вакилнинг бошқа шахс номидан муайян юридик ҳаракатлар қилишга ва шу билан у учун ҳуқуқий оқибатларни вужудга келтиришга қаратилган ҳуқуқ тушунилади. Вакилнинг ваколатлари қонунга, суд қарорига, вакил қилинган давлат органларининг ҳужжатига ёки ишончномага асосланган бўлиши мумкин. Бошига қайтиш07 Вакил ўз ваколатини ваколат берувчининг манфаатларини кўзлабгина амалга оширишга мажбур. Бинобарин, вакил ўзига ваколат берган шахс номидан, шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас – тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно. (ФК, 129-модда, 3-банд) Бошига қайтиш07 Агар ошкора шахс номидан ҳаракат қилиш учун ҳеч қандай ваколат бўлмаса ёки ваколатли бўлса ҳам унинг доирасидан четга чиқилган бўлса, бу ҳолда тузилган битимлар бўйича кимнинг номидан ҳаракат қилган бўлса, мазкур шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келмайди. ФКнинг 132-моддасида кўрсатилганидек, бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс кейинчалик маъқулланган тақдирдагина, унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам, бундай битим маъқулланган ҳисобланади Бошига қайтиш07 Вакил қилувчи томонидан битимнинг келгусида маъқулланиши у тузилган вақтдан эътиборан ҳақиқий, деб ҳисоблашга ҳуқуқ беради. Бошига қайтиш07 Ваколат қандай асосларда вужудга келишига қараб, вакиллик икки турга: қонун бўйича вакиллик ва шартнома бўйича, яъни ихтиёрий вакилликка бўлинади. Вакиллик ва унинг ваколати норматив акт билан белгиланган ҳолда бундай вакиллик муомалага лаёқатсиз шахслар: ёш болалар, руҳий касаллар, ақли заифларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қўриқланишини таъминлашга қаратилади. Суд органларида вакиллик қилиш тўғрисидаги қоидалар тегишли қонунлар билан белгиланади. Ота-оналар, фарзандликка олувчилар ва васийлар ФКнинг 131-моддасида белгиланганидек, қонуний вакиллар ҳисобланадилар. Шартномали, яъни ихтиёрий вакилликда вакил ва унинг ваколати вакил қилувчининг эрки билан белгиланади. Бундай вакилликда вакил ва унинг ваколати вакил қилувчи томонидан кўрсатилади. Шартнома бўйича вакилликда меҳнат шартномасига биноа Ишончнома Режа :01 Бошига қайтишЎзбекистон Республикаси ФКнинг 134-моддасида таърифланишича,бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун бериладиган ёзма ваколатга айтилади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. Ишончноманинг берилиши вакил учун ваколат белгилашга қаратилган бир томонлама битим сифатида кўрилади. Ишончнома топшириқ шартномаси, меҳнат шартномаси, экспедиция шартномаси ва бошқа шартномалар асосида берилади. ишонч нома деб :07 0D 04 1C • Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин (ФК, 134-модда, 2-банд). • Ишончнома бир шахс, шунингдек бир неча шахслар номидан бир ёки бир неча шахслар номига ҳам берилиши мумкин. Чунончи, уй-жой қуриш кооперативининг вакили кооператив аъзоларининг барчаси томонидан ёки умумий мажлиснинг ваколатига биноан, бир неча шахс томонидан имзоланган ишончнома олиши мумкин. Ишончнома вакилнинг учинчи шахслар билан ҳуқуқий муносабатларда бўлиши учун тайинланади. Ишончноманинг мазмунидан унинг қандай ваколатларга эга эканлиги, қандай юридик ҳаракатлар қилишга ҳақли бўлиши кўриниб туради. Бинобарин, вакил ишончномада кўрсатилган ваколат доирасида ҳаракат қилиб, учинчи шахслар билан шартнома тузган бўлса, вакил қилувчи бу шартномани бажаришдан бош торта олмайди. Амалдаги қонунчилик ишончноманинг бир неча турларини назарда тутади. Ишончнома умумий, махсус ва бир марталик турларга бўлинади: • Умумий ишончномада ҳар хил битимлар ва бошқа юридик ҳаракатлар қилиш, масалан, юридик ва жисмоний шахсларнинг филиалларини идора этиш ёки фуқарога қарашли мулкни бошқариш учун берилган ваколат кўрсатилади. • Махсус ишончнома фақат бир доирада чекланмаган битимларни тузиш ёки юридик ҳаракатларни содир этиш имконини беради. Масалан, транспорт экспедицияси шартномаси бўйича мижоз берган ишончномада экспедиторга фақат шартномавий муносабат доирасида экспорт ёки импорт учун талаб қилинадиган ҳужжатларни олиш, божхона расмиятчиликлари ёки ўзга расмиятчиликларни бажариш, юкнинг миқдорини ва ҳолатини текшириш, уни ортиш ва тушириш, мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, Ишончномада унинг қачон берилганлиги кўрсатилиши лозим, акс ҳолда, у ҳақиқий саналмайди. Ишочнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас (ФК, 139-модда). Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри босилади. Ишончнома қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: ФКнинг 141-моддасида кўрсатилганидек, муддат тугаши, ишончнома берувчи томонидан бекор қилиниши, ваколат олган шахснинг вакилликдан бош тортиши, номидан ишончнома берилган юридик шахснинг бекор бўлиши, номига ишончнома берган юридик шахснинг бекор бўлиши, ишончнома берувчи фуқаронинг ўлими, муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, деб топилиши ёки бедарак йўқолган, деб топилиши, ишончнома олган шахснинг ўлиши, унинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилиши билан бекор қилинади. Ишончнома берувчи хоҳлаган пайтда уни бекор қила олади, ишончнома олувчи ҳам ундан бош торта олади. Ишончноманинг бекор қилиниши билан бу ишончнома юзасидан бошқа шахсларга топширилган ваколат (ўтказилган ваколат) ҳам ўз кучини
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha