Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 14 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни олдини олиш

Купить
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, носоғлом оилаларда тарбияланаётган вояга етмаганлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида профилактик тадбирларни ташкил этиш масалалари “Инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди, жиноят жазосиз қолмайди” ЖАЗО ДЕБ - жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд ҳукми билан қўлланадиган ва маҳкумни қонунда назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш ёки чеклашдан иборат бўлган мажбурлов чорасига айтилади. Жиноий жазо белгилари: Жиноий жазо давлатнинг мажбурлов чораси ҳисобланади. Жиноий жазо чораси фақат суд томонидан тайинланади. Жазо фақат жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахсга нисбатан тайинланади. Махсус ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрум қилиш фақат жиноят қонунида кўрсатилади. Давлат номидан унинг органлари томонидан амалга оширилади. Жазо тайинлаш учун жиноий қилмишнинг содир этилганлиги асос бўлади. Жазо шахсни муайян ҳуқуқ ва эркинликлардан маълум вақт оралиғида чеклашида ифодаланади. Судланганлик ҳолатини келтириб чиқаради. Жазонинг мақсади - адолатли ва тўғри жазо тайинланишидан келиб чиқиши кутилган натижа бўлиб, ЖК 42-модда 2- қисмида жазо мақсадига: Маҳкумни ахлоқан тузатиш Маҳкумни жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш Бошқа шахсларнинг ҳам жиноят содир этишларини олдини олиш киради деб таъкидланганМаҳкумнинг янги жиноят содир этишини олдини олиш ТАРБИЯЛАШ - жазонинг алоҳида бир мақсади сифатида жиноят содир этган шахсга жазо қўллаш орқали уни қонунга риоя этиш руҳида тарбиялаш, қонун ва ахлоқ нормаларини ҳурмат қилиш, ҳалол турмуш кечириш ва меҳнат қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТНИ ДАВОМ ЭТТИРИШГА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛИШ - жазонинг махсус мақсади сифатида шахсни, жиноят қонуни билан қўриқланадиган манфаатларга қарши қаратилган ижтимоий хавфли тажовузига чек қўйилишини англатади. • АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ ДЕБ: • жиноят содир этишда айбдор деб топилган шахс иш ҳақининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни олти ойдан уч йилгача бўлган муддатга меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат бўлган жазо чорасига айтилади. Вояга етмаганларнинг жавобгарлиги • Вояга етмаганлар жавобгарлигида ёшларнинг ёши ҳар доим жазони енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади. • Жиноят кодексида 13 ёшдан 18 ёшгача жиноят содир этганларнинг жавобгарлиги алоҳида бўлим сифатида берилган.Чунки, айбдор шахсининг аҳамияти содир этилган жиноятнинг характери ва ижтимоий хавфлилиги даражасидан кам эмас. • 18 ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсларга Жиноят кодексининг жазо тизимида белгиланган 8 турдаги асосий жазолардан фақат 4 таси қўлланиши мумкин, уларга қўшимча жазолар тайинланиши мумкин эмас. • Қонунда вояга етмаганларга тайинланиши мумкин бўлган жарима миқдори, ахлоқ тузатиш ишлари, қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш жазоларининг муддати қисқартирилган. Улкан масъулият • Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эмас, балки кенг жамоатчилик, таълим муассасалари ва энг асосийси, жамиятнинг бир бўлаги бўлган оилалар ҳам масъулдирлар. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир ҳужжатлар тўплами • Вояга етмаганлар ишлари идоралараро комиссияси билан ишлаш ҳужжатлари • Ички ишларнинг профилактик ҳисобида турувчи ўқувчилар йиғма жилди • Одам савдосига қарши курашиш юзасидан ҳужжатлар • Гиёҳвандликка қарши курашиш юзасидан ҳужжатлар • Диний экстремизм ва ақидапарастликка қарши курашиш юзасидан ҳужжатлар • ОИТС га қарши курашиш юзасидан ҳужжатлар • Йўл ҳаракати хавфсизлигига оид ҳужжатлар • Ёнғин хавфсизлиги бўйича ҳужжатлар Юқори ташкилотлар режасига мувофиқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади, ундаги тадбирларнинг бажарилиши юзасидан тегишли ҳужжатлар шакллантирилади ва ижроси таъминланади . Ўқувчиларни хавф гуруҳи рўйхатига олиш сабаблари • Ўқувчиларнинг тарбиясида айрим салбий ҳолатлар аниқланса, яъни тарбияси оғир, қизиққон,жанжалкаш ҳамда ўзлаштириши паст; • Дарс жараёнига сабабсиз келмаётган, мунтазам дарс қолдирувчи ва чет элга ноқонуний чиқиб кетган, ноқобил ва нотинч оила фарзандлари; • Мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя қилмайдиган ўқувчилар Вояга етмаганлар ўртасида қаровсизлик, назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни содир этилишига сабаб бўлаётган асосий омиллар • Нотинч, ноқобил ва носоғлом оила; • Ота-оналар ва фарзандлар ўртасида ўзаро келишмовчилик; • Ота-оналар турли юмушлар билан банд бўлган (чет элга ишлаш учун чиқиб кетган); • Оиладаги носоғлом муҳит (сўкиш, ҳақорат қилиш, камситиш); • Фарзанди таълим-тарбия олишига тўсқинлик қилувчи ота-она; • Бўш вақти тўғри ташкил этилмаган, қаровсиз ва назоратсиз қолган фарзанд; • Маҳаллада аҳоли ва қўни-қўшниларнинг бепарволиги; • Ота-оналар фарзандининг уйда, кўчада, таълим муассасасида ва жамоат жойларида хулқ-атворидан бехабар; • Таълим муассасаларида назорат сусайтириб юборилганлиги Мактабнинг ички назоратига олиш • Умумтаълим мактаби ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” Жамоат кенгашининг йиғилиши қарори билан ўқувчи билан доимий профилактик тадбирларни олиб бориш мақсадида ўқувчи маълум муддатга (3 ой, 6 ой, 9 ой, йил) мактабнинг ички назоратига олинади: • Хавф гуруҳи рўйхатидаги ўқувчи билан олиб борилган профилактик тадбирлар ижобий натижа бермаган ҳолда, синф раҳбарининг жамоат кенгаши раиси номига берган билдиргиси ва Жамоат кенгаши йиғилишининг қарори билан ушбу ўқувчи мактаб ички назоратига олинади. • ИИБ нинг хулосаси ҳамда ҳокимлик қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори асосида ички ишлар профилактик ҳисобига олинган ўқучи мактаб Жамоат кенгаши қарори асосида мактабнинг ички назоратига қўйилади. • “ Ўқувчи” рейди давоми “ Хавф”гуруҳи рўйхатидаги ўқувчилар билан олиб бориладиган профилактик ишлар ва рўйхатдан чиқариш • “ Хавф” гуруҳи рўйхатига олинган ўқувчиларга синф раҳбари , психолог, тиббий ходим, маҳалла фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори ва фаол ўқувчиларни бириктириш; • Ўқувчилар билан ҳамкорликда якка тартибда суҳбат ва тушунтириш ишларини ўтказиш; • Ўқувчини оммавий тадбирлар ва жамоат ишларига кенг жалб этиш; • Шу тоифадаги ўқувчиларнинг ота-оналари билан яқин алоқада бўлиш ва кунлик ахборот алмашишни йўлга қўйиш; • Бириктирилган масъуллар томонидан амалга оширилган ишлар натижасида ўқувчилар томонидан мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўлиқ риоя қилиш ҳамда таълим жараёнига нисбатан муносабатида ўзгариш аниқланса, “Хавф” гуруҳи рўйхатидан чиқариш Мактаб ички назоратига олинган ҳамда ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи ўқувчилар билан ишлаш • Ушбу тоифадаги ўқувчиларга масъуллар бириктириш (ММИБДЎ, психолог, етакчи, маҳалла фаоли, энг фаол ўқувчи, тўгарак раҳбарлари, синф раҳбари,профилактика инспектори) • Намунавий кун тартиби асосида ҳар бир кунни ташкил этиш ва назорат қилиш • Ўқиш жараёнида мавжуд бўшлиқларни тўлдириш бўйича ҳар кун дарсда олган топшириқларини бажарилишида кўмаклашиш • Ҳуқуқ тартибот ходимлари иштирокида якка тартибда суҳбатлар ўтказиш • Бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан мактаб қошидаги фан, спорт ва қизиқишлари бўйича тўгаракларга жалб этиш • Мактабдаги жамоа ишларига, тадбирлар ва маданият масканларига жалб этиш • Ота-оналар, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлигида назоратни кучайтириш, амалга Мактабнинг ички назоратидан ҳамда ички ишлар профилактика ҳисобидан чиқариш тартиби • Мактабнинг ички назоратидан ўқувчининг таълим-тарбияси ва хулқ-атворида кузатилган ижобий натижалари бўйича синф раҳбари томонидан мактаб Жамоат кенгаши раисига киритилган билдирги ҳамда Жамоат кенгаши йиғилиши қарори билан олинади. • Ички ишлар профилактика ҳисобидан мактаб Жамоат кенгаши раисининг ҳокимлик қошидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга тақдим этган маълумоти (йиғилиш қарори) асосида ўқувчи чиқарилади. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha