Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 07 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Юриспруденция

Продавец

Bohodir Jalolov

Халқаро ҳуқуқ манбалари. Халқаро ҳуқуқ принциплари

Купить
Халқаро ҳуқуқ манбалари. Халқаро ҳуқуқ принциплари Режа: O 1. Халқаро ҳуқуқда ҳуқуқ ижодкорлигининг ўзига хос хусусиятлари. O 2. Халқаро оммавий ҳуқуқнинг асосий ва ёрдамчи манбалари. Халқаро оммавий ҳуқуқ манбаларининг иерархияси. O 3. Халқаро оммавий ҳуқуқда янги манбаларнинг пайдо бўлиши. Давоми: O 4. Jus cogens нормалари ва халқаро оммавий ҳуқуқ принциплари. O 5. Юмшоқ ҳуқуқ (soft law) тушунчаси ва роли. ХОҲнинг ўзига хосликлари O Халқаро-ҳуқуқий тизим, айниқса, миллий- ҳуқуқий тизимларга нисбатан кўп жиҳатдан горизонтал ва марказлашмаган ҳуқуқий тартиб; O Конституция йўқ O Бошланғич субъектларнинг ўзлари томонидан ҳеч қандай қонун чиқарувчи органлар, ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқилмаган; O Марказий Қонунчилик органи ва иерархик суд ҳокимиятининг йўқлиги халқаро ҳуқуққа хосдир. 5Халқаро хуқуқнинг манбалари 1. Халқаро шартномалар 2. Халқаро одат 3. Ҳуқуқнинг умумий принциплари 4. Халқаро ташкилотларнинг қарорлари, резолюциялари 5. Халқаро суд қарорлари 6. Доктриналар Халқаро ҳуқуқнинг манбалари рўйхати БМТ нинг Халқаро суди Статутининг 38-моддасида қайд этилган: O “ Ўзига бириктирилган низоли ишларни халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ҳал қилиш мажбуриятига эга бўлган суд қуйидагиларни қўллайди: O а) низолашувчи давлатлар томонидан маълум жиҳатдан тан олинган, қоидаларни ўрнатувчи умумий ва махсус халқаро конвенциялар ; O б) умумий тажрибанинг исботи сифатида ҳуқуқий норма сифатида тан олинган халқаро одат нормалари; Давоми: O с) маданиятли миллатлар томонидан тан олинган ҳуқуқнинг умумий принциплари ; O д) ҳуқуқий нормаларни белгилаш учун ёрдамчи восита сифатида суд қарорлари ва малакали мутахассисларнинг турли миллатларнинг оммавий ҳуқуққа оид таълимоти (доктрина) ”. Асосий манбалар O Халқаро шартномалар O Халқаро одат O Ҳуқуқнинг умумий тамойиллари Халқаро шартнома нима? O Халқаро шартнома – халқаро ҳуқуқнинг бир, икки ёки бир қанча субъектлари ўртасида ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини яратиш йўли билан аниқ ифодаланган, номланишидан қатъи назар, халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган битим. O Халқаро шартнома – давлатлар ёки халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектларининг ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўрнатиш, ижро этиш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган тегишли тартибдаги розилиги ҳисобланади. Шартномалар O Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенцияси (1969) O " давлатлар ўртасида ёзма шаклда тузилган ва халқаро ҳуқуқ билан бошқариладиган халқаро битим“. O Давлатлар ва халқаро ташкилотлар ёки халқаро ташкилотлар ўртасидаги шартномалар тўғрисидаги Вена конвенцияси (1986) O “ давлатлар билан халқаро ташкилотлар ёки халқаро ташкилотларнинг ўзлари ўртасида ёзма шаклда тузиладиган ва халқаро ҳуқуқ билан бошқариладиган халқаро битим” O Конвенциялар, Халқаро шартномалар, Пактлар, Умумий йўриқномалар, Уставлар, Статутлар, Декларациялар. Халқаро конвенциялар O Умумий халқаро конвенциялар деб барча давлатлар иштирок этадиган ёхуд иштирок этаётган ҳамда барча халқаро ҳамжамият учун умуммажбурий аҳамиятга эга бўлган нормаларни ўзида акс эттирган шартномалар, яъни умумий халқаро ҳуқуқ нормалари тушунилади. O Махсусларига эса маълум бир чекланган иштирокчи давлатлар иштирок этган шартномалар тушунилади. Халқаро одатлар O Халқаро одатлар халқаро ҳуқуқ нормаларини ташкил этиб, у шундай юриш-туриш қоидасики, унда халқаро ҳуқуқ субъектларининг ҳар доим такрорланувчи бир турдаги ўхшаш хатти- ҳаракатларининг маҳсули сифатида намоён бўлиб, ҳуқуқий норма сифатида тан олинади. Халқаро одат ҳуқуқи тан олинишининг 2 та шарти: O Давлатлар амалиётининг аралашуви сифатида умумий амалиёт нинг шаклланган бўлиши ( объектив талаб ) O Opinio juris – ушбу амалиётнинг норматив кучига нисбатан давлатларда ишонч мавжудлиги (субъектив талаб) САВОЛ 1. БМТ Хaлқaрo суди Стaтутининг 38-мoддaсидa xaлқaрo ҳуқуқнинг мaнбaси сифaтидa xaлқaрo oдaт – “ҳуқуқий нoрмa сифaтидa тaн oлингaн умумжaҳoн aмaлиётнинг исбoти дeб кўрсaтилгaн”. Oдaт xaлқaрo нoрмaлaр мaжмуидaн ибoрaт бўлиши мумкинми? Aгaр oдaт нoрмaлaри бoшқa дaвлaтлaр томoнидaн тaн oлинмaсa дaвлaт унгa ҳaвoлa қилиши мумкинми? РЕЖА Халқаро кўникмалар Халқаро одатдан халқаро кўникма ни, яъни давлатлар юридик мажбурият деб тан олмаган ҳолда ўзаро муносабатларида риоя қиладиган хатти- ҳаракат қоидаларини ажрата билиш лозим. !20 01 01 08 0A 10 0C 06 0C 04 19 020B05 РЕЖА Халқаро кўникмаларга масалан, comitas gentium (халқаро хушмуомалалик) қоидасини, қисман дипломатик этикет ва дипломатик протокол қоидасини, шунингдек денгиз маросими (портга хорижий давлат ҳарбий кемаси кириб келиши билан ушбу давлатнинг байроғига ҳурмат билдириш, очиқ денгизда ҳарбий кемаларнинг бир-бирларини мушак отиш билан қутлашлари)ни киритиш мумкин.20 01 0A 01 07 35 371D 2E 1C 1C 1C 0A092E 0A09 Ёрдамчи манбалар O Суд қарорлари O Халқаро ҳуқуқ соҳасидаги етакчи олимларнинг хулосалари, ёндашувлари ( доктриналар ). Суд қарорлари O Ёрдамчи восита ҳисобланган суд қарорлари га БМТ Халқаро суди, бошқа халқаро арбитраж ва суд органларининг қарорлари киради. O БМТ Халқаро суди ва бошқа халқаро суд органларига низоли ишлар билан мурожаат қилинганда давлатлар кўпинча низолашаётган тарафлар учун мажбурий бўлган одат нормаларининг мавжудлигини белгиб беришни сўрашади. Бошқа манбалар O Давлатларнинг бир томонлама актлари O Халқаро ташкилотларнинг резолюциялари РЕЖА Мажбурият акти Тан олиш акти Давлатлариннг бир томонлама юридик актлари20 17 02 18 02 0E020F03 110B 12050B РЕЖА Мажбурият акти ўз ваколатли органи тимсолида давлатнинг қабул қилган баёноти бўлиб, унда мазкур давлат баёнотда ифодаланган шартларда халқаро муносабатларда ўз зиммасига амалдаги халқаро-ҳуқуқий қоидаларда кўрсатилган ёки бундай қоидаларга баъзи аниқликлар киритадиган, бошқа барча давлатларга ёки уларнинг баъзиларига йўлланган ва у ёки бу даражада ушбу давлатлар эътиборига етказилган (хусусан, ёзма шаклда) маълум хатти-ҳаракатларга амал қилиш мажбуриятини олганлигини билдиради. 20 14 2B3907 090B 0A090B 2A 0C062E04 1C02 0A 0C0D РЕЖА Тан олиш акти давлатнинг акти (ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги) бўлиб, унинг воситасида давлат бошқа давлатнинг амалдаги халқаро ҳуқуққа мувофиқ ҳаракатлари натижасида яратилган ҳолатнинг юридик аҳамиятини тан олади, чунки бундай вазият мавжудлиги ҳақида ушбу давлатга маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлади. 20 18 1C 31 0A 02 092E0C Кейслар  Англия ва Норвегия балиқчилик иши (1951й.) Траулер – балиқ овловчи кема Норвегиядаги шхер (қоя)лар тизмаси Норвегиядаги фьордлар кўриниши Халқаро ҳуқуқ нормаси деганда нимани тушунасиз? O Халқаро ҳуқуқ нормалари – бу давлатлар ва бошқа субектларнинг фаолияти ва ўзаро муносабатларининг умуммажбурий қоидалари ҳисобланади. РЕЖА Гипотеза – белгиланган хулқ- атвор қоидаси таъсирининг шартини белгилайдиУмумий ҳуқуқ назариясига кўра, ҳуқуқ нормалари миллий ва халқаро элементларни ўз ичига олади ва уч таркибий қисмдан иборат тузилишга эга бўлади: Халқаро ҳуқуқ нормалари тушунчаси Диспозиция - қоидани баён қилувчи Санкция - қоидани бузган ҳуқуқ субъектлари учун бўладиган нохуш юридик оқибатларни юзага келтирувчи 20 РЕЖА Халқаро ҳуқуқ нормаларининг таснифланиши Универсал нормалар Минтақавий нормалар Партикуляр ёки маҳаллий Имератив ва диспзитивПроцессуал нормаларБошқа турдаги нормалар 20 1D 1B 220E 1B 25 27 1D 10 1F 0A 21062204 0A Халқаро ҳуқуқ нормалари юридик кучи бўйича: O – императив (jus cogens) аниқ, тушунарли ахлоқ (юриш-туриш) чегаралари (меъёр)ни ўрнатади. O 1969 йилги Халқаро шартномалар ҳуқуқи тўғрисидаги Вена конвенциясининг 58-моддасига мувофиқ норма (jus cogens) (умумий халқаро ҳуқуқнинг императив нормаси) деб давлатларнинг халқаро ҳамжамияти томонидан қабул қилинган ва тан олинган умумий халқаро ҳуқуқ нормаси бўлиб, ундан оғишга йўл қўйилмайди , O у фақатгина ушбу мазмундаги умумий халқаро ҳуқуқ нормаси билан ўзгартирилиши мумкин . Халқаро ҳуқуқ нормалари юридик кучи бўйича: O диспозитив нормалар , давлатлар ўзаро келишув асосида улардан воз кечиши мумкин, агарда ушбу чекиниш бошқа давлатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид бўлмаса. Халқаро ҳуқуқ нормалари амал қилиш доираси бўйича: O универсал нормалар, барча давлатлар ёхуд дунёдаги кўпчилик давлатлар иштирокидаги муносабатларни белгилайди. Мисол учун, БМТнинг Низоми, 1961-йилги “Дипломатик алоқалар тўғрисида”ги Вена конвенцияси; Халқаро ҳуқуқ нормалари амал қилиш доираси бўйича: O минтақавий нормалар, битта географик жиҳатдан жойлашган ҳудудлардаги давлатлар иштирокидаги муносабатларни белгилайди. Халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари қуйидаги халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамланган: • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Устави (1945 й.) • Халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги Декларация (1970 й.) • Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Кенгашининг Якунловчи акти (1975 й) 31 Халқаро ҳуқуқнинг асосий принциплари қуйидагилар: 1970 йилги Халқаро ҳуқуқ принциплари тўғрисидаги Декларация қуйидаги асосий принципни қамраб олган: • 1. Халқаро муносабатларда куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик; • 2. Низоларни тинч йўл билан ҳал этиш; • 3. Давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик; • 4. Давлатлар ўртасидаги муносабатларда ҳамкорлик; • 5. Халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаши; • 6. Давлатлараро муносабатларда суверен тенглик; • 7. Халқаро ҳуқуққа оид мажбуриятларни виждонан бажариш. 32 1975 йилдаги ЕХҲК Якунловчи ҳужжати булар қаторига яна учта — 1. Давлатлараро чегараларнинг бузилмаслик принципи; 2. Давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини тан олиш принципи; 3. Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принциплари қўшилди. 33 Суверен тенглик принципи • Суверен тенглик принципининг асосий мазмуни қуйидагича: давлатлар бир-бирларининг суверен тенглиги ва ўзига хослигини, шунингдек суверенитетга мансуб барча ҳуқуқларни ҳурмат қилишлари шарт. • Барча давлатларнинг тенг равишда асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари мавжуд. Ҳар бир давлат халқаро ташкилотлар ва шартномаларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. 34 Аралашмаслик принципи • Мазкур принципнинг таянч тушунчаси — «ички ваколатлар жабҳаси» бўлиб, бу жабҳа давлат фаолиятининг бошқа субъектлари учун ёпиқдир. Бу тушунча ҳудудий эмас, яъни давлатдан ташқарида ҳам аралашишга йўл қўйилмайди. • Ушбу жабҳада давлат ўз шериклари олдида бирон-бир мажбуриятга эга эмас, чунки фақат ана шу ҳолатдагина давлат бошқа давлатларнинг у ёки бу хатти-ҳаракатларини йўққа чиқариш ҳуқуқига эга бўлмайди. 35 Куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик принципи • Халқаро ҳаётда давлатдан устун турувчи ҳокимият мавжуд эмаслиги туфайли куч субъектларнинг ўз ихтиёрида бўлади. Бундай шароитда ягона йўл — куч ишлатишнинг ҳуқуқий доираларини белгилашдан иборат. • БМТ Уставининг 2-моддаси 4-бандига мувофиқ: «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барча аъзолари ҳар қандай давлатнинг ҳудудий дахлсизлигига ёхуд сиёсий мустақиллигига қайсидир жиҳатдан Бирлашган Миллатлар мақсадларига мувофиқ эмаслиги туфайли куч билан таҳдид қилиш ёки уни ишлатишдан тийиладилар» . 36 Куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик принципи • халқаро ҳуқуқ нормаларига хилоф равишда бошқа давлат ҳудуди оккупация қилинишини тақиқлаш, • куч ишлатиш билан боғлиқ репрессалий актларини, • учинчи бир давлатга қарши агрессия содир этиши учун давлатнинг бош қа давлатга ўз ҳудудидан жой бериб туришини, • бошқа давлатдаги фуқаролик уруши ёки террорчилик ҳаракатларига гижгижлаш, ёрдам кўрсатиш ёхуд бундай ҳаракатларда иштирок этиш, • бошқа давлат ҳудудига бостириб кириш учун қуролли бандалар, норегуляр кучлар, хусусан, ёлланма кучларни ташкиллаштириш ёки рағбатлантириш. 37 Низоларни тинч йўл билан ҳал этиш принципи • «Ҳар бир давлат ўзининг бош қа давлатлар билан муносабатда юзага келган халқаро низоларини тинч йўл билан шундай тартибда ҳал этсинки, токи халқаро тинчлик ва хавфсизлик ҳамда адолат хавф-хатар остида қолмасин». • Тинчликни таъминлаш манфаатлари нафақат мавжуд низоларни ҳал этишни, балки низо юзага келишининг олдини олиш, можаролар профилактикаси билан шуғулланишни ҳам тақозо этмоқда. 38 Халқаро ҳуқуққа оид мажбуриятларни виждонан бажариш принципи • Халқаро шартномаларни сидқидилдан бажариш принципи ҳар қандай ҳақиқий халқаро мажбуриятларнинг (шартномалар, одатлар, халқаро органларнинг мажбурий қарорлари, бир томонлама ҳужжатлар) сидқидилдан бажарилишини тақозо этади. • У фундаментал умумий принциплар ва халқаро ҳуқуқнинг қатъий қоидалари тоифасига киради. 39 Ҳудудий яхлитлик принципи • Ҳудуд бошқа давлатнинг куч билан таҳдид қилиши ёки уни қўллаши эвазига эгаллаб олинадиган объект бўлмаслиги керак. • Куч билан таҳдид қилиш ёки уни қўллаш натижасида бирон бир ҳудуднинг эгалланиши тан олинмайди. 40 Халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз тақдирини ўзи белгилаш принципи • Мазкур принцип биринчи навбатда мустамлакачиликка қарши йўналтирилгандир. • Асосий эътибор принципнинг ташқи жиҳатига — чет эл истибдоди, зулмидан озод бўлишга қаратилган. 41 Ҳамкорлик принципи • Ушбу принцип давлатлар зиммасига уларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тузилишидаги фарқланишлардан қатъи назар, бир-бири билан ўзаро ҳамкорлик қилиш мажбуриятини юклайди. 42 Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципи • инсониятга бўлган қадр-қиммат, шунингдек эркинлик, адолат ва ялпи тинчлик уларнинг тенг ва ажралмас, дахлсиз ҳуқуқлари сифатида тан олиниши керак; 43 Чегараларнинг бузилмаслиги принципи • Ҳар бир давлат бошқа давлатнинг мавжуд халқаро чегараларини бузиш мақсадида, шу жумладан ҳудудга доир ҳамда давлатлар чегараларига тааллуқли низоларни ҳал этиш воситаси сифатида куч ишлатишдан ёхуд куч ишлатиш таҳдидидан тийилиб туришга мажбур. 44 ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ! 45
Купить
  • Похожие документы

  • Haq evaziga xizmat ko‘rsatish shartnomasi shartlarini buzganlik uchun fuqarolik-huquqiy javobgarlik asoslari
  • Davlat – fuqarolik huquqiy munosabatlar ishtirokchisi
  • Biznesda shartnoma huquqi: muhim shartlar va nizolarni hal qilish
  • Biznes huquqining huquqiy tizimdagi o'rni va rivojlanish istiqbollari
  • O'zbekiston Respublikasi kasaba uyushmalarining konstitutsiyaviy-huquqiy asoslari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha