Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 5.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Геология

Продавец

Bohodir Jalolov

Хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги

Купить
«Хондиза маъдан майдонидаги ёнғоқлик конининг геологик тузилиши ва маъдандорлиги» МАВЗУСИДАГИ БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 1 МУНДАРИЖА Кириш УМУМИЙ ҚИСМ I-боб Ҳудуднинг умумий геологик тузилиши............................................ I.1 Ҳудуднинг физик-географик шароити ................................. I. 2 Ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи .................................................... I. 3 Стратиграфия ............................................................................................... I. 4 Магматизм ..................................................................................................... I. 5 Тектоника ...................................................................................................... I . 6 Худуднинг гидрогеологияси ....................................................................... I . 7 Фойдали қазилмалари .......................................... КИРИШ Ўзбекистон минерал хом ашё базасини кенгайтиришга қаратилган дозарб вазифалар қаторига тоғ-маъданли районларда топилган конларни хар томонлама чуқур ўргашаниш, уларни ҳосил бўлиш жарёнлари, менералогияси, геокимёсини тадқиқ этишдан, ва шулар асносида олинган маълумотлар бўйича янги маъдан намёонларини қидириб топиш вазифалари туради. Мазкур битирув малакавий иш Ёнғоқлик кони бўйича олинган материаллар ва маълумотлар асосида тайёрланди. Ишнинг мақсади – Ёнғоқлик конининг геологик тузилиши, унинг ўзига хос хусусиятлари, фойдали қазилмалари, конда тарқалган тоғ жинсларининг маъдандорлиги, маъдан таналарининг ҳосил бўлишида унга таъсир этувчи баъзи омиллар хамда коннинг генезисини ёритиб беришдир. Шу билан бирга кондаги сульфид минералларининг тўлиқ тавсифини ёритишдир. Ишни тайёрлашда а Хондиза геолого-қидирув экспедициясида ўтилди. Амалиётда ишлаб чиқариш ташкилоти томонидан бириктирилган мураббий ёрдамида Ёнғоқлик конининг геологик тузилиши, тоғ жинсларининг турлари улар ёшлари, маъданли жинслар бўйича маълумотлар олинди. Бундан ташқари участкада олиб борилаётган тоғ - кон ишланмалари билан танишдим. Фактик материаллар: ҳудуднинг геологик харитаси, геологик кесма, унинг стратиграфик устуни, намуналар. Ушбу малакавий битирув ишининг умумий хажми бетдан иборат. Иккита катта қисмга умумий ва маҳсус қасмдан ташкил топган. Шулардан 1-умумий қисм 1-боб ҳудуднинг умумий геологик тузилиши деб номланиб7та бобдан иборат (5- бетдан31-бетгача), 2-махсус қисм 4-та бобданиборат бўлиб (32- бетдан- бетгача) ёзилган. Расмли маълумотлар ҳудуднинг шарҳий ҳаритаси (- бетлар).Умуман малакав УМУМИЙ ҚИСМ I- боб ҲУДУДНИНГ УМУМИЙ ГЕОЛОГИК ТУЗИЛИШИ I.1 Худуднинг физик-географик шароити Тадқиқ этилаётган майдон Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳудудига тегишли бўлиб, жануби– ғарбий Хисор тизмаларидаги Сурхонтов тоғларини шимолий-шарқий қисмларида жойлашган. Хондиза кони Хондиза маъдан даласининг ғарбий қисмини, ўрганилаётган Ёнғоқлик кони эса шарқий қисмини эгаллайди. Рельефи баланд тоғлик ҳисобланиб, сойлар билан кескин равишда қисмларга бўғимлашган. Мутлақ баландликлари 1400-2000м. Сурхондарё вилоятининг Денов шахридан тахминан 60-65 км шимолий шарқда жойлашган бўлиб, Хондиза ахоли яшайдиган қишлоқ билан асфальт йўл орқали туташган. Иклими ўртача, ёзда ҳарорат 30-35 0 С гача, баъзан 40 0 С гача исийди, қишда -15-20 0 С гача совуйди. Ўсимлик дунёси ту 6 I.2 Ҳудуднинг геологик ўрганилиш тарихи Амалиёт майдони жойлашган Ҳисор тоғларининг жануби-ғарбий тармоқлари геологик жиҳатдан қизиқарли ҳудудлардан бўлиб ҳисобланади. Хондиза ҳудудини дастлабки ўрганилиш босқичлари унинг географияси ва геологик тузилишини ўрганишдан бошланган. Охирги йилларда ҳудудда бир қатор олтинли нишоналар аниқланган, шунинг учун бу соҳада кўплаб геологик тадқиқотлар олиб борилган. Майдоннинг геологик ўрганилиш тарихида энг дастлабки тадқиқотлар географик ва унинг геологик йўналишлар бўйича яъни, стратиграфияси, магматизми ҳамда геологик тузилишларига бағишланган. Кейинчалик эса аниқ ва режали ишлар олиб борилган (В.А.Вахромеев, О.Н.Чёрних, П.В.Панкратьев, Ю.В.Михайлова, Г.С.Чикризов, Х.В.Рискина, Е.А.Репман, Е.М.Головин ва бошқалар). Ҳудуддаги илк тадқиқот ишлари ол “карбонат кремнийли” горизонтида полиметалл минерализацияси (Pb-Zn) аниқланган ва Ёнғоқлик олтин маъдан нишонаси аниқланган. Хондиза кони 1958-1960 йилларда В. М. Бирюков ва Т.Ш. Шоёқубовлар томонидан очилган. 1960-йилда Қашқадарё ГҚЭ “ Сурхонтов партияси” Хондиза дарёси қуйи қисмининг чап қирғоғида дендрит шаклидаги олтиннинг мавжудлиги қайд қилинган. Туғма олтин манбалари аниқланмаган. 1961-1962 йилларда Қашқадарё ГҚЭ“Сурхондарё партияси” (Б.П.Петаев ва бошқалар) 1:50000 масштабдаги хариталаш ишларини Сурхонтов тоғининг марказий қисмида олиб борган. Бу ишлар натижасида кремнийли жинсларда (Хўжа-Барку), скарнларда (Малянгур), кварцлашган зоналарда (Обидора), кварц ва кварц-барит томирларида (Обинавруз) полиметалл минерализацияси аниқланган. 1966-1967 йилларда “Сурхонтов партияси” (Қашқада мукаммал қидирув ишлари олиб борилган ва ГКЗ да металлар заҳирасини тасдиқлаган (Г.М.Залетова,Л.К.Понамаренко,1974 й). 1972-1974 йилларда ГРП ва 1975-1976 йилларда Қашқадарё ГРЭ экспедициялари (Г.М.Залетова, В.А.Волкодав ва бошқалар 1976 й)Хондиза маъдан майдонида колчедан-полиметалл маъданлашув майдонларига қидирув ишлари олиб борилган. Чинорсой участкасида маъдан майдони учун янги олтин-кумуш минерализацияси турининг мавжудлиги аниқланган. Чинорсой маъдан нишонасида тадқиқот ишлари олиб борилиши зарурлиги таъкидланган. 1976-79 йилларда САИГИМС (Х.К.Кимблей, И.Д.Боймуҳамедов ва бошқалар) “Жанубий Ўзбекистон колчедон-полиметалл конларида метасоматизм ва маъданлашув” тадқиқот ишларини олиб борган. Улар колчедонли - полиметалл Хондиза, Хожаборку, Жанубий Корасан, кумушли - полиметалл Ғарбий нишонасида ва Сурхонтов, Бойсунтов жанубида умумий қидирув ишлар олиб бориш асосида истиқболли маъданларни аниқлаш” бўйича ишлар олиб борилган. Чинорсой майдонида 6 та маъдан танаси аниқланган, уларда олтиннинг ўртача 0,6 г/т., кумушнинг миқдори 122,0 г/т., таналар қалинлиги 5,5 метр, тарқалиши 100 метрдан 400 метргача ва штольня, бурғулаш қудуқлари орқали чуқурликда тўртта маъдан танаси топилган, уларда олтин миқдори 2,4 г/т., кумуш миқдори 524,0г/т., қўрғошин миқдори 0,62 %, рух миқдори – 1,07 % га тенг, тана қалинлиги 8,2 метргача. Жануби-ғарбий Ҳисор тоғларининг геологик тузилишини ўрганишда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Геология ва Г еофизика институти ходимларининг ишлари алоҳидааҳамиятга эга (П.В.Панкратьев,Ю.В.Михайлова, Ф.Р.Бенш, Т.Н. Долимов, Т.Т. Шарипов ва бошқалар) . Уларни I.3 Худуднинг геологик тузилиши Худуднинг стратиграфияси кўплаб олимларнинг тадқиқотлари асосида хусусан, Г.М.Залетовой (1974-1976 йиллар) ва А.Г.Шмелеванинг (1973й) тўплаган маълумотлари асосида, янги далиллари бўлган (Э.Д.Безуглов 1980 й), (Хохлов ва Головинларнинг) метоморфик комплекси, (Э.А.Юдаливичнинг 1981й) магматизми, (В.А.Волкадавнинг. 1982,12,14) Чинорсой кони худудида олиб борилган олтин, кумуш ва полиметал конларини излаш асосидаги маълумотларига таяниб яратилган. Хондиза кони геологик раёнлаштириш бўйича шарқий Бойсун стуруктур-формацион зонаси Хўжахаркан синклинали шарқий қисмида жойлашган. Худудниг тузилиши узоқ геологик ривожланиш даврига тўғри келди ва унинг тузилишитокембрий давридан мезо-кайнозой эраларида хосил бўлган метоморфик, чўкинди ва магматик тоғ жинсларидан ибор серияга ажратилади: Қоратош серияси (1.7 млрд йил) ва Бойсунтов- Сурхонтов серияси (1.1-0.7 млрд йил). Тошкўмир даври ётқизиқлари. Қуйи бўлими (С 1 ) Қуйи тошкўмир ётқизиқлари маъдан майдонининг 70 % га яқинини ташкил қилади ва токембрий метаморфик ётқизиқлари комплекслари устига бурчак ва стратиграфик номувофиқлик билан ётади. Улар кучли ўзгарган терриген, вулканоген ва карбонат жинсларнинг кетма-кет алмашиниб ётиши билан тасвирланади. Қуйи тошкўмир ётқизиқлари Зой ва Вахшивар свиталарига ажратилади (Ф.Р.Бенш, 1975). Қуйи тошкўмир. Зой свитаси. (C 1 zs) Зой свитаси (C 1 zs) Майдонсой ва Чо р нова сойлари ҳавзасида маъдан майдонининг жануби-ғарбий қисмида тарқал ган. Свита ётқизиқлари йўналиши бўйича айрим горизонтлари қалинликлари ва фациал шароитлари жиҳатидан кескин ўзгарувчанлиги билан Кичик свита тагидаги базальт қатлам конгломератларидан ташкил топган, юқорисида оҳактош қатламлари майда ва ўрта бўлакли кристаллокластик риолит туфлари, туфли қумтошлар, қумтошлар, гравелитлар қатламларидан иборат. Кичик свитанинг юқори қисми - “карбонат-кремнийли” горизонтга тўғри келади. Бу деярли маъдан майдонининг барча қисмида кузатилади. Унинг таркибига доломитлар, доломитлашган оҳактошлар, кремнийли туффитлар, риолит таркибидаги туфлар, алевролит ва қумтошлар киради. Кичик свитанинг қалинлиги 100- 400 метрни ташкил қилади. Ўрта Вахшивар кичик свитаси (C 1 vh 1 ) биричи “карбонат- кремнийли” горизонт устида ётади ва асосан вулканоген жинслардан (риолит, туф, андезитлар) иборат. Кичик свитанинг асосида “риолитли” горизонтнинг туфолавалари ва кластолавалари ётади. Туфлар ташқи кўриниш Маъданмайдонининг марказий ва шарқий қисмларида горизонт таркиби бир хил эмас, ҳамда туфлар билан бир қаторда хилма-хил нордон лавалар, туфолавалар ва риолитларнинг кластолавалари ривожланган. “Риолит” горизонти таркибида яшил риолит дацитли лавалар, кластолавалар, туфолавалар ва туффитлар билан оҳактошлар қатламлари ҳамда баъзан туфлар учрайди. Вулканоген горизонтнинг қалинлиги доимий эмас ва 100 метрдан 400 метргача ўзгариб туради. Шуни таъкидлаш лозимки, юқорида келтирилган иккала горизонтнинг қалинлиги доимий эмас ва маъдан майдони ҳудудида у ёки бу горизонтнинг устунлигида маълум бир ритми й ликда алмашиниб туриши кузатилади. Риолит дацитли пачкани устида иккинчи “карбонат- кремнийли” горизонт ётади. Ушбу горизонт асосан, қалинлиги ҳар хил дастлабки метрлардан 250 метргача ўзгариб тур Юра даври Юра ётқизиқлари ўрганилаётган ҳудудда кенг тарқалган бўлиб, маъдан майдонининг ғарбий, шимоли-ғарбий, шарқий қисмларида кузатилади. Ётқизиқлар конгломератлардан, гравелитлардан, кўмирли сланецлардан ва қуйи юра кўмирли қатламларидан ташкил топган. Юра ётқизиқларининг қалинлиги 80-160 м. Тўртламчи давр Тўртламчи даврнинг бўшоқ жинслари аллювиал, деллювиал, проллювиал ва эллювиал ётқизиқлардан ташкил топган. Улар асоса н харсангтошлар, шағаллар, суглинка, супесс ва сараланмаган материаллардан иборат. Тўртламчи давр ётқизиқларининг қалинлиги 0.5 метрдан 100 метргача ўзгариб туради. 15 I.4 Магматизм Жануби-ғарбий Ҳисор ҳудудининг магматизми етарлича ўрганилмаган. Ҳудуднинг магматизмини ўрганишда Е.М.Головин (1950 й), И.М. Исомуҳамедов, П.Д.Купченко (1957 й), М.С.Султонов (1957 й), Т.Н.Долимов (1981 й), Д.А.Рубанов (1972 й) лар катта хизмат кўрсатган. Тўпланган маълумотлар “Ўзбекистон петрографияси ” (1965 й), “Геология Узбекской ” (1972 й), “Геология и полезные ископаемые Р еспублики Узбекистан” (1998 й), каби асарларда ёритилган. Ҳудудда токембрий, рифей, тошкўмир ва перм даврларига хос магматик комплекслар мавжуд (1-жадвал). Ҳудуддаги асосий магматик жараёнлар токембрий даврига мансуб ва уларнинг ёши 1,7-1,1 млрд йилга тенг. В.А.Хохлов, А.В.Покровскийлар фикрича, ушбу давр мобайнида хилма-хил метабазальт, метаандезит, метариолит формациялар билан бир қаторда гранитлар қалинлиги ни бир неча муаллифлар бахолашларини хисобга олган ҳолда 1300 метрдан 1700 метргача деб белгиланган. Вахшивар свитасининг ёши қуйи тошкўмир Визе ярусига тўғри келади (Ф. Р. Бенш 1975 й). 1-жадвал Ҳисор жануби-ғарбий тармоқлари магматизми схемаси (Т. Н. Долимовбўйича: 1988й ) Геохронологик жадвал Магматик комплекслар Вулкани к Плутоник 1 2 3 Р 1 Дайкалар Трахибазальтлар Габбро-диорит-сиенит порфир комплекси С 3 ? С 2 ? Габбро-гранит (пожур) С 1 Трахибазальт-базальт риолит трахириолит Гранодиорит-гранит (Сина) Є-О-S ? ? R Қўш слюдали Гранитлар α Є Ангасой метабазальт порфироид Мигматит-гнейс-гранит метабазальт (Айлянгар) Трахибазальт-базальт жинсларини Ғажирбулоқ комплекси ўз ичига олади. Ушбу свита асл кесмаси Вахшивар дарёсини ўнг қирғоғидаги Бодаво (бода-ҳаво) қишлоғи атрофида а Перм даври магматик жинслари вулканик трахибазальтлар ва субвулканик (интрузив) дайкалар (габроид, базальтоид, лампрофир) дан ташкил топган. Вулканик трахибазальт жинсларини Қайроқ комплекси ўз ичига олади. Бу комплекс Вахшивар дарёси чап қирғоғи бўйлаб тарқалган. Субвулканик (интрузив) дайкаларни жанубий Тянь-Шань интрузив комплекси ўз ичига олади. Бу интрузив комплекси маъдан майдони ҳудудида асосан шимоли-шарқий йўналишга эга дайкалардан (лампрофир, габроид, базальтоид субишқорли αТ 2 - 3 ) иборат ва барча палеозой ётқизиқларини ёриб чиққан. Баъзан улар ер ёриқларини тўлдиради, ҳамда тавсифланаётган район ривожланишининг якунловчи интрузиялари ҳ исобланади. I.5 Тектоника 18 Ҳудудда жануби-ғарбий Ҳисор тизмалари тектоник жиҳатдан Бойсун структур формацион зонаси таркибига киради. Кўпчилик тадқиқодчилар бу зонани вулкaноген турдаги иккиламчи геосинклинал деб қарашган. Аммо ҳозирги вақтда мазкур нуқтаи назар эскирган бўлиб хисобланади ва ҳ удудривожланишини Ҳ исор океани билан боғлайдилар (Т. Н. Долимов, 1981; 1998 й). Хондиза маъдан майдони шимоли-ғарбий йўналишида тарқалувчи ва вулканик қурилмалар билан мураккаблашган вулкан тектоник депресияда жойлашган. Маъдан майдони умумий ривожланишида байкал (токембрий), каледон, герцин ва альптектоник цикллари мобайнида шаклланган. Токембрий қурилмалари Чақчар, Бойсунтов, Сурхонтов тоғларида кенг тарқалган. Улар майда, бир-бири билан туташган гранит-мигматит гумбазлари, майда симметрик брахибурмалардан ташкил топган. Бу ҳам мураккаб асимметрик тузилишга эга, унинг ўқ текислиги жанубга томон оғган. Шимолий қаноти шимол томон, жанубий қаноти эса тескари тўнтарилиб ётади ва майда флексуралар ҳамда изоклинал бурмалар билан мураккаблашган. Чинорсой синклинали ҳам Новасой участкаси ҳудудида деярли шундай мураккаб тузилишга эга. Бурманинг тузилиши қия ётган устсурилма билан Новасой ер ёриғи туташиши билан хусусиятланади. Ушбу гуруҳдаги қолган бурмалар ҳам кесиб ўтувчи ва бўйлама ер ёриқлари билан мураккаблашган, бироқ анчагина оддий шаклларга эга. Фақатгина Чорнова антиклиналининг шимоли-шарқий қанотида ётиш бурчаги шимолий румбларда 70-80º бўлган, тик флексура кузатилади. Бурмалар узунлиги 2 км. дан ортиқроқ, кенглиги эса 800 метрни ташкил этади. Чинорсой ва Новасой бурмалари Сурхонтов антиклиналининг жануби–ша пачкаси жадал деформацияланган. Бу ерда ассиметрик, ётувчи, т ў нтарилган, изоклинал, блоклашган бурмалар ажратилиб, бир қанча кесишувчи узилмалар систимаси билан мураккаблашади. Майдоннинг жанубий қисмида бурмаларнинг иккита йўналишдаги ўқлари кузатилади: субкенглик ва шимоли-ғарбий қанотларнинг кенглиги ва бурмалар амплитудаси 100-150 метрларгача етади. Бундан ташқари бир метр гача амплитудали майда бурмалар ва тоғ жинсларнинг букланишлари учрайди. Хондиза маъданли майдонининг геологик харитси Масштаб: 10000 I.6 Фойдали қазилмалари 21 Ҳудуд жануби-ғарбий Ҳисорнинг Бойсун металлогеник зонасида жойлашган. Ушбу ҳудуд геологик тузилишининг ўзига хослиги турли генетик ва минералогик турдаги колчедан-полиметалли, полиметалли шунингдек полиметалл-олтин-кумуш маьданлашуви кенг тарқалган металлогеник вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради. Хондиза маьдан майдони ҳудудида хозирги кунда ягона саноат аҳамиятига эга конлардан бири хисобланади. Хондиза кони ва геологок структуравий вазияти ҳамда минерализация турини умумийлиги билан хусусиятланувчи бир қатор маьдан намоёнлари ва маьдан нуқталари мавжуд ва маскур геологик харитада Хандиза маъдан майдонидаги маъданли майдонлар кўрсатилган.Улар қуйидаги худудлардан иборат. Хондиза кони 22 Кон маьдан майдонининг шимоли-ғарбий қисмида қуйи тошкўмирнинг мураккаб қатламланиб ётувчи чўкинди вулканоген жинслари орасида жойлашган.Тоғ жинсларининг кесмаси лава горизонтига эга бўлган нордон таркибли туф ва туффитлардан, кремний карбонатли жинслардан, қумтош ва алевролитлардан иборат. Кесманинг юқори қисмида кристалланган туфлар устунлик қилади. Магматик ҳосилалар риолит порфирлар ва риолит-дацитлар, субвулканик таналар, шунингдек гранит порфирлар, диоритли-порфиритлар, сиенит-порфирлар ҳамда лампрофир дайкаларидан ташкил топган. Коннинг геологик структуравий ҳолати унинг Хўжахаркон синклиналининг жануби-ғарбий қанотида жойлашганлиги билан белгиланади. Хондиза конида маьдан таналари турли петрографик таркибдаги тоғ жинсларининг кантакти ёки кантак яқинида жойлашган, линзасимон ва қат майдоннинг жануби-ғарбий ва шимоли-шарқий қисмида тарқалган дайка комплекси риолит порфирлар, сиенит-порфирлар, сиенит- диоритлар порфиритлари ва лампрофирлардан иборат. Лава, лавобрекчия, кластолава ва риолит таркибли туфолава ҳамда псефитли туф қатламчаларидан иборат, ўрта вулканоген пачканинг қуйи риолитли горизонти маъдан қамровчи ҳисобланади. Маъдан устидаги юқори горизонт лава, кластолава ва риолит-дацит туфларидан иборат. Метосоматик ўзгаришлар бере зи т лашиш жараёнига мос келиб, серитизация, кварцлашиш, албитизация, хлоритизация ва гематизациялар билан ифодаланади. 1977 йилгача кон юзасида риолит горизонтида бир неча колчедан ва колчедан-полиметалл туридаги линзасимон майда таналар аниқланган. Юқори зона риолит горизонтининг юқори блокида, қуйи зона эса унинг ўрта қисмида жойлашга давом этади. Тананинг қалинлиги 1 метр ва узунлиги 30 метр бўлган юқори миқдордаги маъданли линзасимон қатлами, иккиламчи кварцитлардаги токембрийнинг гранито-гнейслари билан гнейслар контактида очилган. Чуқурликда маъдан танаси торайиб боради . Новасой маъдан намоёни 1980-1984 йиллар (В.А.Волкодав) Хондиза маъдан майдонининг марказий қисмидаги Новасой учаскасида ер юзасида ва маъдан зонасининг 300 метр чуқурликгача батафсил қидирув ишлари олиб борилди. Участка майдони қуйи карбоннинг вулканоген тоғ жинсларидан ташкил топган. Қўрғошин, рух, кумуш ва олтиннинг саноат кўламидаги миқдорларига эга иккита маъдан танаси, шунингдек яна кўплаб минераллашган таналар ажратилди. Маъдан таналари Вахшивар свитасининг ўрта вулканоген пачкаси юқори қисмида жойлашган. Ер ости тоғ кон қазилмалари ва бурғил Маъдан намоёни ҳудудида риолит таркибли туфларда мувофиқ ётувчи қатламсимон ва линзасимон шаклдаги 5та маъдан танаси аниқланган. Таналар қалинлиги 0.5 метрдан 8 метргача, узунлиги 40-140 метргача. Минерализация тури мис колчеданли ва колчедан- полиметаллидир. Далнее маъдан намоёни Ушбу маъдан намоёни маъдан майдонининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган. Маъдан танасининг геологик тузилишида токембрий метаморфик жинслари, Вахшивар свитасининг терриген ва чўкинди вулканоген ётқизиқлари қатнашади. Магматик ҳосилалар эса силл шаклидаги габбро таналаридан ва си е нит-порфирит дайкаларидан иборат. Маъдан намоёнининг асосий структураси сифатида Хўжахаркон синклиналининг шимоли-шарқий қанотини мураккаблаштирган Груд синклинали намоён бўлади. Риолитли ва риолит-дацитли туфлар ўрта Вахшивар кичик свит Ёнғоқлик маъдан намоёни Хондиза маъдан майдонинг шарқий қисмида жойлашган. Объектнинг геологик тузилишида қуйи тошкўмир Вахшивар свитасининг лавалари, оҳактош қатламлари бўлган риолит таркибли туфлар ва алевролитлар горизонтлари қатнашади. Магматик ҳосилалар андизит-дацит порфиритлар ва гранит-порфир дайкаларидан иборат. Ёнғоқли к ер ёриғи билан мураккаблашган Сурхондарё антиклиналининг шарқий қанотида жойлашганлиги маъдан намоёнининг структуравий холатини белгилаб беради. Маъдан атрофидаги ўзгаришлари кварцлашиш, серицитланиш, пиритизация баъзи жойларда каолинизация ва хлоритизациялардан иборат. 1959йили сидеритларнинг линзасимон танасида саноат аҳамиятига эга маъданлашув аниқланган ва маъданлашув зонаси ер юзасидан 121,6 метр чуқурликда жойлашган. Линзасимон тананинг қалинлиги 1,94 метр, шурфларда олтиннинг миқдори 14 г/т. ва кумушнинг миқдори 124 г/т. га тенг бўлган сидерит бўлаклари аниқланган. 28 I.7 Худуднинг гидрогеологияси Амалиёт майдонида асосий сув ҳавзаси бўлиб, Хондиза дарёси ҳисобланади. Унинг ташкилий ирмоқлари Чинорсой ва Чорнова дарёларидир. Хондиза дарёсининг энг серсув вазияти март-апрел ойларига тўғри келади. Барча сойлардаги сувлар чучук истеъмол ва техник талабларга мос келади. Айтиб ўтилганидек ерости сувлари дарёлар каби атмосфера ёғинларидан тўйинади. Улар дарзиклар, тектоник бузилмалар бўйлаб тоғ жинсларига сингади. Ёнғоқлик, Майдонсой ва Чинорсой участкаларида тарқалиши, ётиш шароитларига қараб ерости сувларининг 3 хил тури ажратилади: грунт, қатлам-ёриқлари ва палеозой ётқизиқларидаги дарзли-сувли горизонт сувлари. Грунт сувлари асосан тўртламчи давр аллювиал ва ён бағирлардаги делювиал ётқизиқлари билан боғлиқ. Грунт сувларининг асосий қисми Хондиза, Ёнғоқли литологик таркибга эга дарзли тектоник бузилмалар зонасида кузатилади, чунки бундай зоналарда атмосфера ёғинлари инфильтрацияси осон кечади. Мазкур сувлар ер юзасига структур-геоморфологик шаройитларига ва очилмаган майдонларида булоқлар тарзида чиқади. Чиносой, Майдонсой участкаларида палеозой ётқизқлари кенг очилмалар ҳосил қилади ва бундай жойларда 0,16-0,19 л/сек булоқлар учрайди. Баъзи скважиналардан 0,1-3,3 л/сек сарфига эга сув оқиб чиққан. Палеозой ётқизиқларидаги ерости сувлари босимли турга тўғри келади, кимёвий таркиблари гидрокарбонат-натрийли, калцийли. Сувдаги қаттиқ қолдиқ 0,3-0,5 г/л. Хондиза маъдан майдонидаги ерости сувлари таркибида элементларнинг аномал миқдорлари қайд этилмаган. Хондиза маъдан майдонидаги гидрогеологик шароитлари тоғ жинсларининг литологик таркибига, т МАХСУС ҚИСМ II -боб Хондиза маъданли майдонидаги Ёнғоқлик конининг геологик тузулиши Ёнғоқликконини биринчи бўлиб 1957 йилда А.Д. Шмулевич ва Чернихин О.И. томонидан шурфлардаги намуналарда олтиннинг саноат миқёсдаги кўрсаткичлари билан аниқланган. Ёнғоқлик конидаги ўрганиш ишлари 1966-68 йилларда Бедер А.Б. томонидан олтин маъданларини излашда олиб борилган. Кейинги ишлар давомида Залётова Г.Н., Волкодав В.Н., Володько С.А. (1972-1976), Володко С.А., Коробейников Г.Н., Головченко А.А., Харламова Е.А., Андрохин В.Н. (1979) ва Повтавцев Е.К., Поляков Ю.А., Родченко В.С. (1977-1981) каби геологлар геологик изланишлар олиб боришган. Ушбу ишлар узлуксиз олиб борилмаган, аксинча узулишлар билан давом этган. 0Ёнғоқликкони Хандиза майдонининг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, шу номли сойнинг бошла палеорельефнинг нотекисликларини тўлдириш холатида намоён бўлади. Литологик таркибида бокситлар, каолинит-диаспор таркибли бокситли жинслардан, аргиллит ва алевролитлардан таркиб топган. Ётқизикларнинг қалинлиги 5-8-м гача етади. Юқорида айтиб ўтилган жинсларнинг устига бурчак номослиги билан ўрта юра конгломератлари, гравелитлари, асосан кварц таркибли қумтошлар, кўмирли аргиллитлар ва алевролитлари ётади. Бу жинсларнинг қалинлиги 150-170м ташкил қилади. Коннинг шимолий қисмида вулканоген қатлам майда субвулканик липарит-дацит ва андезит-дацит таркибли хосилалар билан ериб ўтилган. Жанубий қисмида эса дайкасимон 10м гача қалинликдаги габбро- диабазлар кузатилади. Кечки хосилалар сифатида турли йўналишдаги 1м дан 4м гача қалинликдаги кескин ётиш бурчагига эга лампрофир дайкалари қабул қили туфларнинг мавжудлиги билан хусусиятланади. Кесманинг нисбатан тўлиқ кўринишини биз майдоннинг марказий қисмида кузатамиз. Магматик жинслар липарит ва риолит-дацитли порфирлар, андезит- дацитли порфирлар, габбро-диабазли порфирлардан ташкил топган. Липаритли ва липарит-дацитли порфир жинслар субвулканик таналарни ташкил қилиб, уларнинг таркиби айнан бир қонуниятларга бўй сунмайдиган, яъни риолитдан бошлаб риолит-дацитлар билан алмашиб келади. Ушбу таналар вахшивар свитанинг вулканоген-чўкинди қатламларда жойлашган бўлиб, атроф жинсларга нисбатан бир хил ётувчи ёки кесувчи холатларда намоён бўлади. Субвулканик таналарнинг бу каби жойлашуви вахшивор свитасининг вулканик-чўкинди жинсларининг ҳосил бўлганидан сўнг вужудга келган. Бундай хулосага сабаб ушбу геологик таналар намюр ёшдаги туфлари Лампрофирлар Намюр ёшдаги ва қуйи- ўрта Карбон липарит, липарит-дацит субвулканик жинсларни ёриб ўтувчи, кескин тушувчи, қалинлиги 1м ни ташкил қилувчи дайкалар кўринишида намоён бўлади. Кимёвий таркиби нормал трахи-долеритларга ва гохида спессартитларга яқин, аммо СаО га анчайин тўйинганлиги, КаО нинг нисбатан кўплиги, ишқорларнинг миқдори кескин камлиги билан фарқланади. Узилмали структуралар кенг тарқалган бўлиб, герцин ва альп тектоник зуриқишлар хосилаларида намоён бўлади. Герцин узилмали структуралар субмеридионал йўналишадаги, асосан шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий тарқалишга эга. Силжиш амплитудаси 300м гача ва қалинлиги 20-30м ни ташкил қилади. Альп тектоник узилмали структуралар меридионал йўналишга эга бўлиб, бурдаланиш ва ёриқли тузулиши билан хусусиятланади. Ёнғоқлик конни Ходж каолинитизацияси ва кварцлашуви, майда кристалли пиритнинг қуйуқ уюмларининг бир маромда тарқалиши кузатилади. Ер ёриқлар бўйлаб Ёнғоқлик сойига келиб тушувчи минерал тузларга тўйинган булоқлар кузатилади. Майдонда шунингдек қия холатда кузатиладиган ва субмеридионал йўналишдаги қатламлараро узилмали ер ёриқлари кузатилади. Ушбу ер ёриқларида сланецланиш зоналари кузатилади. Ушбу ер ёриқлари бўйлаб хлоритизация, серицитизация, кварцлашув ва сульфидли минерализация кузатилади. Кон худудидаги нордон вулканитлар бўйлаб гидротермаль метаморфизм натижасида қадимий кислотали эритиб олиш жараёнида вужудга келувчи метасоматик жинслар мавжуд. Улар қалинлиги 10м гача бўлган линзасимон ва қатламсимон таналар кўринишида бир-текис, турли ўзгарган риолит ва риолит-порфирлар кўринишида намоён бўлади. Мет кесманинг барча қисмида маданлашув яхши кузатилмайди. Кесманинг вертикал холатини кузатилганда ҳам маъданлашувнинг ва гидротермал ишлов берилишнинг жадаллиги кузатилмайди. Шу сабабли олдин олиб борилган бурғу қудуқларида ҳам саноат миқёсидаги маъданли таналар аниқланмаган. Аммо ушбу натижаларга (2 та бурғу қудуғи) қараб 2 км узунликдаги мавжуд худуднинг истиқболи хақида хулоса чиқаришга камлик қилади. Бунинг учун ушбу худудни синчков ўрганиш талаб этилади. 36 V -боб. Ёнғоқлик конида тарқалган тоғ жинсларнинг мадандорлиги Кон маъдандорлиги атроф метасоматик серицитли ва серицит-кварц таркибли жинслар билан мос ётувчи олтингугурт колчеданли ва колчедан- полиметалл холатда намоён бўлади. Маъданлашув аниқ холатда қатламлараро ер ёриқлари бўйлаб жойлашган. Ушбу ер ёриқларида жинсларнинг кескин бўрланиш ва сланецлашув жараёнлари кузатилади. Ушбу зоналар бўйлаб маъданли эритмалар харакатланган, бу эса зоналарда метасоматитлар ва колчедан-полиметалл минерализацияни вужудга келтирган. Коннинг шимолий қисмидаги олтингугур-колчеданли минерализация серицит-кварцли ва серицитли метасоматитларда жойлашган бўлиб, улар олтингугурт кислотали, сульфат-темирли эритиб олиш жараёни натижасида вужудга келган. Ушбу жойларда “темир қалпоқлар” кўринишидаги қалинлиги 1- Н.И.Борозенец ва А.Б.Бедернинг қарашларига кўра маъдан гидротермал генезисга эга. Уларнинг фикрича маъданлашув альп ёшга мансуб. 38 IV -бобЁнғоқлик конининг минералогик хусусиятлари Коннинг минералогик хусусиятлари Маторин В.Е. (1959) ва Бадалов С.Т. томонидан кенг қамровли ўрганилган. Ушбу ишлар давомида маъданил минераллар ва уларни қамровчи жинслар хақида тавсифий хусусиятлар келтирилган. Минералларнинг кенг қамровли турлари аниқланган бўлса ҳам ушбу кон кам ўрганилган. Бунинг сабаби ушбу юқоридаги изланувчилар дала ишлари давомида сидеритли тана ва ундаги олтин маданлашуви чўкинди генезисига таяниб иш кўрганлар. Шу сабали улар фақатгина сидерит маъданли танани ўрганиб атроф қамровчи Карбон ва Триас жинсларини кам ўрганишган. Олиб борилган изланишлар ва дала ишлари давомида ушбу кондаги олтин маъданлашуви гидротермал генезисга эга эканлиги аниқланган (Моторин В.Е., Борозинец Н.И. ва х.к.). хусусан Моторин В.Е. дала минералларда кузатилади. Буни инобатга олган холатда ушбу маъданлашувни кам сульфидли турга киритиш мақсадга мувофиқ. Конда асосий маъдандор минерал бу пиритдир. Ушбу минерал маданли тананинг 90-95% қисмида кенг тарқалган. Кейинги тарқалишига кўра кўп бўлмаган сфалерит, халькопирит, пирротин ва блеклая маъдани мавжуд. Олтин ушбу минералларда юпқа дисперсли холатда кузатилади, аммо шлиф ва аншлифларда кўзга ташлаймайди. Кон бўйлаб қуйидаги турдаги минералллар кузатилади. Томирли минераллар. Кварц маъданли майдонда энг кўп тарқалган. Кварцнинг иккита генерацияси ажратилади. Бириничи генерациядаги кварц қуйи Карбон вулканоген жинсларининг кварцлашувида жадал қатнашади. Ушбу генерация бу холатида барча томирлар ва ёриқлар бўйлаб томирлар ҳосил қилади. Иккинчи генерациядаги кварц гидротермал жа Сидерит. Ушбу минерал кварц каби майдонда кенг тарқалган ҳисобланади. Сидеритнинг кварц каби иккита генерацияси ажратилади. Биринчи генерацияси кенг тарқалган. Биринчи генерациядаги сидерит гидротермал жараённинг иккинчи босқичида шаклланган. Маъданли майдонда сидеритлар линзасимон шаклдаги таналар ҳосил қилиб, иккиламчи кварцитлар ва юқори триаснинг бокситсимон жинсларининг контактида жойлашган. Улар ўз вазифасига кўра экран вазифасини бажаради. Иккинчи генерациядаги сидеритлар кам тарқалган бўлиб, биринчи генерациядаги сидерит томирлари бўйлаб, юпқа томирлари ҳосил қилади. Барит. Маъданли майдон бўйлаб кам кузатилади. Гидротермал жараённинг учинчи босқичида шаклланган бўлиб, қисман иккинчи генерациядаги сидеритда ҳам учрайди. Флюорит. Флюорит гидротермал жараённинг учинчи босқичида ҳосил шаклларига кўра биринчи ва иккинчи генерациядаги пирит миллиметрнинг улушидан токи бир неча миллиметргача ўзгаради. Сфалерит. Ёнғоқлик конида кенг тарқалган маъданли минераллардан хисобланади. Сфалерит гидротермал жараённи якунловчи учинчи босқичида шаклланган. Ушбу босқичда шаклланган сульфидларда биринчи ҳосил бўлган. Маъданли таналарда ксеноморф доналар кўринишида, чўзиқсимон шаклда намоён бўлади. Галенит. Галенит сфалерит каби кенг тарқалган минерал ҳисобланади. Юқори триаснинг зич сидеритларда, иккиламчи сидеритлашган кварцитларда, туфларда ва камроқ боксидларда кузатилади. Галенитнинг кўрсаткичлари маданларда хар хил сфалерит каби биргаликда йўлдош минерал каби ксеноморф доналар кўринишида намоён бўлади. Халькопирит. Маъданларда кўпроқ кузатилади. Галенит ва сфалеритга нисбатан камро Риолит . Аншлифдаги маданли минералларнинг миқдори 10-12%. Туф. Маданли минералларнинг миқдори 2-3%. Тектураси нотекис уюмли, томирли уюмли. Структураси: гипидиоморф донали, псевдоморф. 43 Туф . Маданли минералларнинг миқдори 2-3%. Тектураси нотекис уюмли, томирли уюмли. Структураси: гипидиоморф донали, псевдоморф. Туф. Маданли минералларнинг миқдори 2-3%. Тектураси нотекис уюмли, томирли уюмли. Структураси: гипидиоморф донали, псевдоморф. 44 Туф. Маданли минералларнинг миқдори 2-3%. Тектураси нотекис уюмли, томирли уюмли. Структураси: гипидиоморф донали, псевдоморф. Ёнғоқлик конининг маъданлашуви шаклланишида 3 та босқич ажратилади: 1. Колчедан-кварцли 2. Кварц-карбонатли 3. Сульфидли Бириинчи босқич – колчедан-кварцли формация шаклланиш жараёнида мадан олди ўзгариш жараёнлари шаклланган. Бу каби ўзгаришларга кварц порфирлар ва уларнинг туфларидаги кварцлашув, пиритлашув, хлоритлашув, серицитлашуви натижасида иккиламчи кварцитларга айланишини киритиш мумкин. Иккинчи босқичда биринчи босқичда фарқли улароқ кескин тектоник харакатларнинг жадал намоён бўлиш жараёнида иккиламчи кварцитларнинг ва олтингугурт колчедан хосилаларнинг бурдаланиши орқали намоён бўлади. Иккинчи босқичда – кварц-карбонатли формация 45 босқичида маданли майдондаги асосий карбонатли хосилалар – сидерит, анкерит ва кальцитлар шаклланади. Ушбу босқичда гидротермал флюидларнинг жойлашувида юқори триаснинг боксидсимон жинслари катта роль уйнади. Бунинг сабаби уларнинг қобиқлик хусусиятидир. Боксидларнинг бу каби хусусияти натижасида триас иккиламчи кварцитлар ва бокситлар контактида зич сидеритлар танаси шаклланди. Босқичнинг якунловчи вақтида биринчи генерациядаги кварцнинг ажралиши билан якунланади. Гидротермал жараённинг учинчи фазасида (сульфидли) тектоник жараёнлари янади жадаллашиб мадан қамровчи жинслар бурдаланиб мадан жойлашуви учун қулай мухит яратила бошлади. Бунинг натижасида барча сульфидли маданли минераллар айнан шу бурдаланиш жараёнида томирлар кўринишида жойлашади. Олтин маданлашуви асосий сульфид минералларн Хулоса Жануби-ғарбий Ҳисор тоғлари зонаси ўзига хос ҳудуд бўлиб, унда колчеданли-полиметалли, полиметалли ва полиметалл-олтин-кумушли маъданлашув кенг ривожланган. Майдонда жойлашган кўплаб конлар, маъдан нишоналари палеовулканик структуралар билан боғлиқ. Асосий маъдан қамровчи тоғ жинслари бўлиб турли хил нордон таркибли туфлар ва карбонатли жинслар химат қилади. Хондиза маъданли майдонидаги Ёнғоқликконининг геологик тузилиши, бу худуддаги тоғ жинслари ва улардаги жинс хосил қилувчиминералларни хосил бўлиш шароитлари ва бошқа жараёнларни ўрганиш ва тахлил қилиш жараёнидан келиб чиқиб қуйдагиларни хулоса қилиш мумкин. а) маъданларнинг томирча, ҳол-ҳол ва йўл-йўл текстурага эга эканлги; б) маъданларни донадор структуравийлиги; в) сульфид доначаларининг ўндан то юзгача мкм.лардаги ўлчамлари Фойдаланилган адабиётлар 1. «Геология и полезные ископаемые Р еспублики Узбекистан». Муаллифлар гурухи. Тошкент 1998. 2. Далимов Т.Н., Куртарникова А. А., Ярмухамедов М.Х., Кад и ров М.Х., Арапов В.А., Рахманов К., Шарипов Т.Т. «Вулканогенные формации Узбекистана» “ФАН” , Тошкент -1971. 3. Королев А.В., Шехтман Н.А. «Структурные условия размещения послемагматических руд» «НЕДРА» , Москва 1965. 4. «Магматические формации и фации Узбекистана» Муаллифлар гурухи. «ФАН» , Тошкент-1977. 5. Панкратьев . П.В,Михайлова . Ю.В.«Колчеданнополиме - таллическое оруденение Южного Узбекистана». «ФАН» , Тошкент -1971. 6. Покровский А. В. «К геологии и петрологии докембрийского метаморфического комплекса Южного Узбекистана» , «Геология и рудностность палеозоя Южного Узбекистана» китобида «НАУКА»,1965. 7. «Р
Купить
  • Похожие документы

  • Surxondaryo viloyati angor tumani bo’z tuproqlar tarqalgan xududidagi och tusli bo’z tuproqlarni paydo qiluvchi omillar, tarqalish qonuniyatlari va unumdorligi
  • Qopqoq jinslari va ularning turlari
  • Kaustobiolitlar turlari va xossalari
  • Tabiiy gazni tozalash va qayta ishlash usullari
  • Нефтни таркибини кимёвий ва физик – кимёвий усуллар ёрдамида ўрганиш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha