Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 56.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Март 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Философия

Продавец

Bohodir Jalolov

ХХI аср фанининг долзарб муаммолари

Купить
ХХI аср фанининг долзарб муаммолари Режа : Кириш 1. Глобал цивилизация кризиси ва фан тараққиёти танқиди 2. Замонавий фаннинг глобал муаммоларни бартараф этишдаги ўрни 3. Ҳозирги даврда таълим модернизацияси муаммолари Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1 Кириш Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритиб, дунёдаги давлатлар, халқаро ташкилотлар билан иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий соҳаларда дипломатик алоқаларни ўрнатмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг чет мамлакатларлар билан муносабатлари янги босқичга кўтарилмоқда. Шу жиҳатдан қараганда макроиқтисодиётни, халқ хўжалигини янги юқори босқичга – жаҳон тажрибалари даражасига кўтариш, албатта, илм-фанга, унинг ривожланиш даражасига ҳам боғлиқ. Бугунги бозор иқтисодиёти ислоҳотлари шароитида фаннинг ижтимоий ҳаётдаги роли эса кундан-кунга ниҳоятда ошиб бормоқда. Мустақиллик йилларида республика илм-фан мазмунида ҳам туб ўзгаришлар юз бермоқда. Илм-фаннинг бевосита ишлаб чиқариш кучларига тезда айлана бориши натижасида фаннинг ўзида, айни пайтда техника ва ишлаб чиқаришда катта сифат ўз бундай илғор ютуқлар нафақат мактаб, лицей ва коллежлар, олий ўқув юртларига, балки ҳар қайси оила ҳаётига кенг кириб бориши учун замин туғдиришнинг аҳамиятини чуқур англаб олишимиз лозим‖ деб алоҳида таъкидлаганлар. Зеро буларнинг ҳаммаси давлат таълим муассасаларида тузилмавий ўзгаришларни, узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлашни бошқаришнинг самарали тартибини жорий қилиш, таълим сифатини назорат қилиш тизимини шакллантиришни талаб қилади. Бинобарин, ислоҳотларнинг бугунги босқичида таълим тизими фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш вазифаси қўйилмоқда. Тараққиётни таъминлашда илм-фаннинг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлиги тан олинган ҳақиқат. Шу сабабли, юртбошимиз томонидан мамлакатимизнинг келажагини қўзда тутган ҳолда, бугунги кунда тараққий топган давлатлар илмий жамоатчилиг ҳисобланади. Бу икки бошланғич асос тараққиёт ресурсларини ривожлантирувчи ижтимоий механизмдир. Бунда сўз таълим ривожининг усули ёки воситаси сифатидаги таълим инновациялари ҳақида боради. Ҳар қандай ижтимоий ҳаракатни жадаллаштириш, айнан интеллектуал мазмунни бирлаштириш орқали, ягона жараённи ташкил қилиш шакли сифатида намоён бўлади. 4 1. Глобал цивилизация кризиси ва фан тараққиёти танқиди Глобал цивилизация кризиси ўзи каби глобал соҳавий кризисларни келтириб чиқарди. Масалан, расмий тиббиётдаги кризисни (бухронни) олайлик. Унинг камида уч сабаби кўрсатилиши мумкин. Биринчиси шундаки, расмий (илмий) тиббиёт ҳамиша касалликнинг ўзини эмас, балки унинг оқибатларини даволаш билан шуғулланиб келди. Зеро, у касалликни инсон жисмоний вужуди билан боғлиқ деб ҳисоблаб, бу вужуднинг соҳиби, эгаси, бошқарувчиси бўлган руҳни, қалбни (ғоявийликни) инкор этиб келди. Ваҳоланки, қадимги мутафаккирлар (масалан, Платон, Гиппократ каби) касаллик илдизини беморнинг руҳиятида деб кўрсатганлар. Бу расмий тиббиёт кризисининг маънавий асосини ташкил этади. Иккинчи сабаб шундаки, бу тиббиёт инсон вужудига бир бутун, яхлит ёндошмайди, балки ай келди. Шулар туфайли тиббиёт эндиликда ўзининг боши берк кўчага кириб қолганини, кризисга учраганини тан олмоқда. 1 Экологик кризис эса жамият билан табиат (биосфера) орасидаги мувозанатнинг бузилиб кетиши, яъни табиат, бутун она замин кишилик жамиятининг ўзига нисбатан нооқилона муносабатини, бебошликларини, тажаввузини ортиқ кўтара олмай қолгани оқибатидир. Эндиликда бутун башарият глобал экологик кризисга дуч келганини наинки йирик мутафаккирлар, фан намоёндалари, иқтисодиёт, сиёсат, маданият арбоблари, зиёлилар, балки оддий тафаккур эгалари ҳам аянч билан тан олмоқдалар. Энди олимлар хатто ―инсониятнинг атроф муҳитга етказган зарарли таъсири оқибатларини бартараф этиш мумкин деган фикрни илгари суриш учун ҳеч қандай илмий асосга эга эмасмиз... эндиликда инсоният секин ишлайдиган қопқон Эндиликда инсоният ўзининг кейинги асрлар мобайнидаги фаолияти туфайли содир бўлган ҳалокатли жараёнлар миқёсини сезмаслиги қийин. Шу маънода экологияни инсониятнинг анча кечикиб бўлса ҳам уйғонган виждон азоби деб таърифлаш мумкин. Чиндан ҳам, Хиросима фожиаси, Чернобль аварияси каби аянчли ҳодисалар инсоният қалбида чуқур жароҳат қолдиргани, озон қатламинининг сийраклашиб кетгани, иқлимнинг ўзгариб кетаётгани, тропик ўрмонларнинг зарарланаётгани, ёнғинлар ва сув тошқинлари, ер, сув, хавонинг ифлосланиб кетгани, цунамилар, химиявий ва бактериал уруш синовлари каби фактларни санаб тугатиб бўлмайди ва буларни кўриш учун энди олим бўлиш ҳам шарт эмас. Ушбу жараёнлар инсоният олдига бундан буён Ер юзида яна қанча яшаш мумкин деган масалани қўяётгани эндиликда ҳеч кимга сир эмас. Чунки энди г кишилик жамиятида бу генофонднинг сақланишига хизмат қилувчи табиий факторлар (яъни, табиий танланишнинг) фаолияти ўз аниқ чегарасига эга. Масалан, танланиш вазифасини бажарадиган урушларда асосан соғлом ва насл қолдира оладиган одамлар қирилиб келган. Катта тезлик билан ўзгариб бораётган нобарқарор ижтимоий вазиятлар ва барча соҳаларда содир бўлаётган рақобатлар ичида кечаётган ҳозирги ижтимоий ҳаёт эса ўз стресслари билан антропологик кризисни янада кучайтирмоқда. Бу эса нафақат юрак, қон томирлари, онкология касалликларини, балки руҳий касалликларнинг ҳам кўпайишига олиб келмоқда. Кейинги йилларда, депрессия (оғир руҳий сиқилиш) каби руҳий хасталик ХХ аср охири ХХ1 аср бошларининг энг кенг тарқалган касаллигига айланди.‖ 1 Баъзи кишиларга ҳозир ҳам шак-шубҳасиз фақат ижобий ҳодиса бўлиб технологияларни яратиш иштиёқи билан ёнишда давом этмоқда. Улар, эндиликда кўпчилик фан арбобларини ҳам жиддий ҳавотирга солаётган, фан ва техниканинг нанотахнологиялар, машина интеллекти, генетик медицина каби соҳаларида изланишлар олиб бормоқдалар ва сезиларли натижаларга эришмоқдалар. Оксфорд университети директори, профессор Ник Бостром бу ишларнинг салбий оқибатлари ҳақида ўйлаб кўрилмаётгани ҳақида шундай дейди: ―Технологик прогресснинг тезлашуви туфайли инсоният ҳозир ўз тараққиётининг кескин бурилиш нуқтасга катта тезлик билан яқинлашиб келаётган бўлишининг эҳтимоли катта. Инсониятга яхши таниш бўлиб қолган ядровий хавфу хатар ёнига эндиликда нанотизимлар ва машина интеллекти каби соҳаларнинг жадал ривожлана бошлаган технологиялари мисли кўрилмаган ўз имкониятлари ва хатарлари била танлашлари эса ё уларнинг ўзларининг, ёки хўжайинларининг хоҳишларига, а6ниқроғи уларнинг ахлоқига, маънавиятига, дунёқарашига боғлиқ. Ваҳоланки, фан намояндалари, юқорида айтганимиздай, одатда маънавият, ахлоқ, гуманизм масалаларига бефарқ бўлиб келганлар. Бошқа томондан қараганда, табиат билан жамият орасидаги мувозанат бузилишинг ҳам камида икки асосий сабаби бор. Биринчиси, нуқул иқтисодий истеъмолчиликка асосланган техноген цивилизациянинг кўпдан буён табиатга қарши қилаётган зўравонлиги бўлса, иккинчиси, Ерда аҳоли сонининг ортиб кетгани билан боғлиқ бўлган демографик кризисдадир. Шуларнинг натижаси ўлароқ эндиликда табиат нафақат жиддий заҳарланди, балки унинг инсонга керак бўлган неъматлари, биринчи навбатда, асосий энергия заҳиралари тамом бўла бошлади. Эндиликда шунинг билан боғл билан айтганда, кризисларнинг глобал характери БМТ ва унга тегишли ЮНЕСКО ташкилотида, қолаверса, Рим клуби хужжатларида акс этган. Бу, масалан, Рим клубида муҳокама қилинган докладларнинг номлариданоқ кўринади. Масалан, улардан бири ―Инсоният бошидаги мушкулотлар‖, иккинчиси ―Инсоният икки йўл орасида‖ деб аталгани аҳволнинг нақадар жиддийлиги кўрсатади. Шу маънода эндиликда илмий-техника прогресси салбий оқибатларини бартараф этишнинг ўзи ҳам умумбашарий муаммога айланди. Булар эса, ўз навбатида, иқтисодий, молиявий 1 кризислар ва улар билан узвий бўлган турли ижтимоий гуруҳ ва қатламлар орасидаги низоларнинг кескинлашувларни, айрим халқлар ўртасидаги қон тўкилишларни олдини олиб бўлмаётган сиёсий кризисларга олиб келмоқда. Хатто кейингиларининг кескинлиги экологик кризисникидан кам бўлм саваланишлари, жинояткор шахсларнинг террорчилик ишлари, Мамай қўрғонининг ахлатхонага айланиши...‖ 1 . Бу мисолни ҳозир Россияда сотилаётган ва безарар ичимликлардан ҳисобланган турли сортдаги пиволарга бироз миқдорда марихуана ёки амфетамин қўшилаётгани каби биз билган ва билмаган яширин жиноятлар билан тўлдириш мумкин. Қолаверса, бизнинг ўз худудимизда ҳам одамларни қул қилиб чет элларга сотиш, гиёҳвандлик ва унинг ―бизнеси‖, уюшган жиноятчилик, порахўрлик каби жиноий фактлар юзага чиқаётгани, авлодлар (ота оналар ва фарзандлар), туманлар, оила аъзолари орасида келишмовчиликлар ва ажрашувлар мавжудлиги ҳам сир эмас. Ушбу манзара постсовет даври кишисида жавобгарлик, масъулият ҳисси мутлақо қолмаганидан, унинг бузилган нафсини жиловлайдиган тизгин ҳам йўқолиб битаёзганидан, бу шароитда к Россиянинг марказий матбуот органларидан бири бўлган ―Аргументы и факты‖ газетасида айни шу муаммо жиддий олдинга сурилган. Унда бир вақтлар халқ маънавиятини тарбиялаш вазифасини бажариш учун масъул бўлиб келган матбуот ва телевидение экранлари эдиликда жамиятнинг энг ифлос чиқиндиларини намойиш этиш билан шуғулланётгани афсус билан таъкидланади. ―Эфирга провакацион материални бериш учун яхшигина хақ тўланмоқда , яъни шу тариқа ―пул ахлоқни енгиб чиқмоқда‖, дейилади мазкур мақолада. Бундан ташқари, сотувдаги дисклардан, компютерларнинг интернет омборларидан чекланмаган равишда фойдаланиш имкониятлари борлиги, ота-оналар билан авлодлар орасида зиддиятлар, катта авлодда ўз моддиюнчи савия сақланиб қолгани, билимларининг бирёқламалиги ва юзакилиги, ичкиликбозлик ва бошқа сабаблар туфайли ўз яшаган авлодга мансублигини ҳам ҳисобга олиш керак албатта. Унинг учун хаттоки ўзига намоён бўлган мана шу кичик ҳол ҳам катта ёвузликдир. Юқорида санаб ўтилган кризислар орасида оила кризиси алоҳида диққатга сазовор. Рус файласуфларининг оила муаммоларига бағишданган илмий ишларда 1 Россияда бугунги кунда бу муаммо нафақат ечилиши, балки адекват тарзда тушунилиши қийин бўлган, оқибатини тасаввур этиб бўлмайдиган кенг кўламли фожиага – оиланинг парчаланиб кетиши, яъни оила кризиси муаммосига дуч келганини 2 кўрсатмоқда. Оиланинг парчаланиши эса бу ―жамият тўлиқ маънавий деградацияга (инқирозга) учраётганини, бу охир-оқибатда Россиянинг ўзини ҳам мавжуд бўлиши учун жиддий хавф туғилганини кўрсатади. 3 Бу жараёнлар замирида чет эл маданиятининг оила илдизларига болта урадиган индивидуализм в шундай тўполонларни томоша қилишга мойил… Афсус билан таъкидлашимиз лозим: тарих тажрибаси шундан далолат берадики, инсон табиатидаги инсонийликдан кўра вахшийлик, ур-йиқит инстинктлари, яъни хатти-ҳаракатларини қўзғатиб юбориш осонроқ . Онги шаклланиб улгурмаган аксарият ёш томошабинлар бундай фильмлардан кўпинча турли ёвузлик, йиртқичлик, шафқатсизликларни ўрганади, холос. Натижада уларнинг дийдаси қотади, қалбидан тошбағирлик, зўравонлик, ахлоқсизлик каби иллатлар жой олганини ўзи ҳам сезмай қолади. Ҳатто шундай томоша ва фильмларнинг қаҳрамонларига кўр-кўрона тақлид қилишни истайдиган йигит-қизлар ҳам топилади. Чунки улар бундай уйдирма талқинлар таъсирида қўл ураётган иши қандай аянчли оқибатларга олиб келишини тушуниб етмайди.‖ 1 Юқоридаги фактлар муносабати билан барча постсовет мам билан бирга ҳозирги информацион очиқлик шароитида глобал характерга ҳам эга бўлиши заруратини келтириб чиқаради. Масалан, Ғарб, шунингдек, собиқ иттифоқ мафкураси асосан табиий фанлар ва техника ютуқларига таянган, теран маънавият оламини инкор этадиган чекланган атеистик, материалистик, илмий-фалсафий дунёқараш таъсирида шаклланган эди. Бизда ва поствовет мамлакатларида ҳозирча бундай глобал эзгу дунёқараш тўлиқ шаклланганича йўқ. Лекин, аждодларимиз маънавий меросида у мавжуд, аммо биз уни ҳали тўлиқ ва кенг онглаб етишга ва ўз ҳаётимизга жалб этишга улгурганимизча йўқ. Бу борада ишимизнинг навбатдаги саҳифаларида батафсилроқ ва махсус фикр юритишни мўлжаллаганмиз. Шуларни назарда тутиб ҳозирга шароитда жаҳон миқёсида ёш авлод, яъни бўлажак олимлар, раҳбар ҳодимлар, касб-ҳунар эгалари ма бор бўлган ва уларнинг ҳар иккисини ҳам фақат битта қатъий иқтисодий зарурат боғлаб турган ―ижтимоий тенглашув‖ шароитида оламшумултарихий шахснинг намоён бўлиши ишонарли бўлмас ҳам эди. (Шу маънода эндиликда) ―тарихий тип‖, ―миллий онг‖, ―халқ иродаси‖ кабилар анча муаммоли масалаларга айланди… Инсониятга қадриятлар уфқини кенгайтирадиган ва территориал экспансия ғоялари ҳукмронлик қилган тарих энди барҳам топди; зеро бу борада барча имкониятлар ишлатиб бўлинди ва яшаш майдонлари тегишлича эгаллаб бўлинди. Уларнинг ўрнига ҳозирги давр глобал муаммолари, кучларнинг виртуал балансини сақлаш ва билим/технологияларни ўстириш муаммолари келди. Ваҳоланки, Америка истеблишментига 1 хос бўлган бундай кайфиятни ―олтин миллиард‖ остонасидан ташқаридагилар қабул қила олмаслалар керак...‖ 2 Фалсафий 2. Замонавий фаннинг глобал муаммоларни бартараф этишдаги ўрни Маълумки, ҳар қандай ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани каби, глобаллашув жараёнининг ҳам бунёдкорликка ва вайронакорликка хизмат қиладиган жиҳатлари мавжуд. Глобаллашув шахс ва жамият ҳаётида дунё илм-фанидаги ютуқлардан тезкорлик билан фойдалана олиш, замонавий техника-технологияларни қўллай билиш имкониятларини яратиши, турли глобал муаммоларни ҳал этишда ҳамкорликнинг ошиши каби жиҳатлари билан тараққиётга хизмат қилмоқда. Миллийликдан узоқлаштириш, ўзликни йўқотиб борилиши, маънавий-ахлоқий қадриятларнинг емирилиши, миллий маданиятларга кескин зарба берилиши, иқтисодий ёки ғоявий қарамликнинг ривожланиши каби ҳолатлар глобаллашув жараёнингнг салбий таъсирларидандир. ―Глобал‖ атамаси француз тилида global ― шакллантириши мумкин бўлган иллатлар билан умуминсоний қадриятлар орасидаги кескин тафовутни англай билиш давр талабидир. ―Глобаллашув, аслини олганда, кўкларга кўтариб мақталаётган умуминсоний қадриятларга таянувчи ягона тамаддуннинг шаклланиш жараёни эмас, балки мутлақо ўзга ҳолатни - жамиятнинг ―ғарбона‖ модели экспансиясини ва дунёнинг ана шу моделга мослашишини ифодалайди. Бугун глобаллашув деб аталаётган жараённи ғарблаштириш дея аниқроқ ифодалаш мумкин‖ 1 . Бу жараён миллий маънавият ва ахлоққа таҳдид солиб, жамиятни ғоявий издан чиқариши билан характерлидир. Америкалик олим Деннис Брутуснинг фикрига қараганда ―глобаллашув ―profits before people‖ яъни ―фойда инсондан муҳим‖ принципи асосида ҳаракат қилмоқда. Бу жараённинг тарқалиши билан ижтимоий ҳаётда инсон қадри йўқолиб, пул ахло ривожланиши, ернинг махсус сунъий йўлдошларининг учирилиши ҳизмат қилади. Тижорат йўналишидаги фан глобаллашувида трансмиллий корпорациялар ва давлатлар чет элдаги илмий ишланмаларни молиялайди. ва бу ҳолат бугунги кунда ўсиб бормоқда. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, бундай фандаги глобаллашув жараёнлари ижобий томонлари билан бирга бир қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Яъни ҳалқаро альянсларнинг фаолиятида фақатгина иқтисодий мақсадларни кўзлаб, илмий тадқиқотларни олиб бориш кенг тус олади, бу эса фундаментал билимлар тараққиётини сусайтиради. Шунингдек, ҳалқаро альянслар маҳалий илмий ходимлар ўртасидаги қўнимсизлик, илмий салоҳиятнинг пасайиши, ахборотларнинг қўлдан бой берилиши каби оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунга қарамасдан, фандаги глобаллашув ҳам объектив жараён бўлиб, бораётганлиги сабабли келгусида ҳам жамият тараққиёти фан, билимлар билан узвий боғлиқликда ривожланиши эътироф этилмоқда. Айниқса, жамиятнинг келажаги асосан генетика, материалшунослик, энергетика, сунъий интеллект, инсон миясини ўрганиш, билимлар динамикаси, билимларни бошқариш, глобаллашув даврида қандай билимларни трансляция қилиш, экология соҳаларидаги ютуқларнинг амалиётга қўлланиш даражасига боғлиқ бўлади. Натижада олимларнинг ҳалқаро илмий ҳамкорлигига талаб янада кучаяди. Шу боис, глобаллашув даврида илмий билим ва фан тараққиётининг ҳал қилувчи аҳамияти ҳар бир давлат доирасида илмий сиёсат тушунчасининг шаклланишига олиб келди. Бугунги кунда ривожланган ва Европа ҳамкорлигига аъзо давлатлар ва Ўзбекистон илмий сиёсатиининг асосини бутун дунё илмий имконият ва салоҳиятини интегра Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёнлари ҳам бундан мустасно эмас. Унинг кенг қамровли ва ғоят ўткир таъсири натижасида у мафкуравий таъсир ўтказишнинг қуролига ҳам айланиб бормоқда. Президентимиз таъкидлаганидек ―бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга.‖. 1 Бундай вазият одамнинг ўз мустақил фикрига, билимга, кенг дунёқараш ва бой маънавиятга эга бўлишини талаб этади. Биз истиқболимизни маърифатли дунё, ривожланган мамлакат қурмоқчи эканмиз, халқимиз, авваламбор ёш авлодимиз маънавий оламининг дахлсизлигини асраш учун биз нималарга таяниб-суяниб иш олиб боришимиз кераклиги муҳимдир. Бунинг учун мамлакатимизда фан ва билимларни трансляция қилиш воситаси бўлган таълим тизимини жаҳон фани ва таълим тизими билимларни диахрон узатиш тури бўлиб, энг аввало билимларни авдлоддан авлодга узатиш воситаси ҳисобланади. Таълим тизими инсонни саводхонликтаълим-касбий малака-маданият-менталитет билан таъминлайди 1 . Буни фалсафий изоҳлайдиган бўлсак, жамият мураккаб тизим сифатида янгиланар экан, ўзини –ўзи ташкил этувчи тизимнинг асосий омили-инсон ҳам янги муҳитга мослашиши, унинг талабларига жавоб бериши учун мажбурий функцияларни бажара олиши лозим. Жамиятнинг ривожланишига қараб билим олиш усуллари ва билмни узатиш воситалари ўзгариб боради. Адабиётларда таълимнинг мифологик, схоластик, дунёвий ва замонавий турлари фарқланади. 3 Мифологик таълим тури эртак, миф ва қўшиқлар асосида олиб борилган. Схоластик таълимда матнларни ўрганиш, риторика, граматика, инсон моҳиятини англашга қаратилган. Дунёвий парадигмаси вужудга келади. Масалан, классик фанда таълим инсоннинг ҳаёт ва меҳнатга зарур бўлган билим, малака, кўникмаларни ўзлаштириш жараёни ва натижаси сифатида эътироф этилган эди. Бу даврда таълим классик рационализмга асосланган бўлиб, таълим натижасида шахсда механистик ва дететерминистик олам манзараси шаклланар эди.Таълим жараёнида билимлар ва муаммоларни ечиш усуллари тўғридан - тўғри узатилар эди.Мураккаб тизимларни ўрганиш, ўзини-ўзи ташкил этувчи, ўзини-ўзи ривожлантирувчи табиатни ўрганишга ўтилиши тизимларнинг ёпиқлиги тўғрисидаги механистик тасаввурларнинг радикал трансформациясига олиб келди. 1 Постноклассик фаннинг вужудга келиши натижасида таълим тизимида ҳам модернизация жараёнлари юз бермоқда. 1 Хакен Г. Информация и самоорганизация: макроскопический подход к сложным 4. Ҳозирги даврда таълим модернизацияси муаммолари Таълимдаги модернизация жараёнлари серқирра жараёндир. У тараққиётнинг бир босқичидан иккинчисига ўтаётган мамлакатимиз ижтимоий ўзгаришларнинг таркибий қисми, мустабид тузум мафкуравий асоратларидан халос бўлиш жараёни ҳамдир. Шу сабабли XXI асрда жаҳон ҳамжамияти таълим роли ва аҳамиятини қайта кўриб чиқа бошлади. Дастлаб таълимни ислоҳ қилиш илмий техник инқилобнинг ―ижтимоий натижалари‖дан бири сифатида кўрила бошланди. Аммо кейинчалик таълим иқтисодий ва илмий –техник тараққиётнинг ҳал қилувчи омили ва муҳим шарти жамият ижтимоий тузилмаларини шакллантиришнинг, унда ижтимоий мақомларни тақсимлаш механизми сифатида тан олинди. Президентимиз таъкидлаганларидек, таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларни «мувафақиятли равишда амалга ошира олс Мустақилликка қадар Ўзбекистон таълим тизими қатъий марказлаштирилган дастурлар, дарсликлар, ўқитиш услублари асосида фаолият олиб борар эди. Таълим жараёни билим даражаси ўртача бўлганларга мўлжалланган бўлиб, қобилиятли ва истеъдодли болалар учун мўлжалланган индивидуал таълим дастурлари бўйича ўқитиш механизмларидан етарлича фойдаланилмас Чунки бундай тафаккур услуби тизимда бўладиган беқарорлик ва хаотик ҳолатларни инкор этади. Ваҳоланки билим илмий ижод маҳсули бўлиб, у ўзида рационал ва иррационал ҳолатларни мужассам этади. Таълим жараёни асосан монолока асосланган эди. Таълимдаги чизиқли тафаккурнинг устунлиги постноклассик фан асосларига мувофиқ келмай қолди. Натижада билимларни узатиш жараёни, билимларни генерация қилиш самарадорлиги, билиш субъектлари ижодкорлигининг сусайишига с томонлама бўлишига эришилди. 2004 йил май ойида Президент Фармони билан мактаблар моддий – техника базасини ривожлантириш ва узлуксиз таълимнинг ягона яхлит тизимини шакллантириш билан боғлиқ мактаб таълимини ривожлантиришнинг давлат умуммиллий дастури қабул қилинди. Мустақиллик туфайли халқимизнинг кўп асрлик тарихга эга бўлган маънавий – интелллектуал меросини ўрганиш имконияти яратилди. Мамлакатимиз таълим тизимида жаҳон таълим тизимининг илғор тажрибасини қўллаш, таълимни ахборотлаштириш, гуманизациялаштириш, электрон дарсликлар билан таъминлаш, масофавий таълимни ривожлантириш кенг кўламда олиб борилмоқда. Республикамизда аалга оширилаётган таълим соҳасидаги ислоҳотлар халқ маънавиятининг юксалиши, асрлар давомида яратилган қадриятларни тиклаш, асраб – авайлаш, келажак авлодга етказиш ижтимоий интеллект билан боғлиқ. бўлиб, олим фикрига кўра у қуйидаги функцияларни бажаради: ижод, лойиҳалаштириш, башорат қилиш, режалашт ♥ 66ириш, дастурлаш. Олим XX ва XXI асрда инсониятнинг Улкан Портлаш даврига қадам қўйганлигини, бу давр ноосфера эволюциясидаги сакраш бўлиб, бу жамият интеллект ва таълим жамияти асосида бошқарилишини эътироф этади. Олим ижтимоий интеллекнинг субстанцияси билим, таълим эса – ижтимоий ва индивидуал интеллектни қайта ишлаб чиқаришнинг асосий механизми деб ҳисоблайди. Аммо бу жараёнларнинг амалга ошиши учун таълим тизимини интеллектуаллаштириш лозимлигини таъкидлайди. Замонавий таълимни модернизация қилиш бутун XXI асрни ўз ичига олишини ва таълимни фундаменталлаштириш, ноосферизациялаш, гуманизациялаштириш, креативлаштириш, интеллектуллаштириш, ахборотла парадигмаси ёпиқ тизимларни ўрганишдан, эволюцион очиқ тизимларни ўрганишга ўтиш зарурлигини эътироф этади. 1 Таълим тизими очиқ тизим сифатида таснифланмоқда. Очиқ таълим 2 – бу ўз-ўзини ташкиллаштирувчи тизим бўлиб, ижодий шахсни ривожлантириш жараёнидир.Бу замонавий ахборотлашган жамият таълим тизими фалсафасининг асосий жиҳатидир. Синергетик ёндошувда ўқитиш, ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабат - билимларни тўғридан-тўғри узатиш эмас, балки билимларни узатишдаги очиқ диалог, ҳамкорликдаги таълим майдонига асосланади. Очиқ таълим тизими узлуксиз, инновацион, масофавий ўқитиш орқали мослашувчан, фаол, ижодий шахсни тарбиялашга қаратилгандир. Бунда билимлар субъект кейинчалик улардан янги билимларни ҳосил қила олиш қобилиятини шакллантириш учун узатилади. Бунда ўқувчидаги яширин қобил ҳолатларга эга эканлиги эътироф этилади. Натижада шахс фаоллигининг ўсишига, билимлар генерациясининг самарадорлигининг ортишига эришилади. Синергетик тамойилларни таълимнинг барча поғоналарига киритиш учун оламнинг яхлитлигини англатувчи интегратив курсларни ташкил этиш, ҳар бир фан соҳасига синергетика тамойилларини ёритувчи материалларни киритиш зарурдир Синергетиканинг таълим тизимида амал қилиши фанлараро диалогни таъминлаш имконини беради, натижада фан ва маданият бирлигига эришиш мумкин бўлади. Фаннинг ривожланиши доим таълим тизими билан узвий боғлиқ бўлгани боис, унинг жамиятни демократик янгилаш, модернизация қилишдаги роли тинимсиз ошиб бормоқда. Албатта, таълим илмий кашфиётлар сонини бевосита белгиламайди. Аммо таълим тизими жамиятда илмий муаммоларни қўйиш ва ечиш, олинган на топишига қараб мўлжал олиш инсоннинг таълим олишга бўлган ҳуқуқини бузади, бу эса турли ижтимоий қатламлар орасида бўлган аниқланувчи истеъдодлар сонининг камайишига олиб келади. Бундай таълим тизимига эга давлат кучли бўлиши мумкин эмас. Бу, албатта, таълим тизими ўз ресурслари имкониятларидан фойдаланиб, пул ишламаслиги керак деган маънони англатмайди. Ҳозирги жамиятда таълим хизматлари анча қиммат туради ва шунинг учун ҳам таълим тизими турли пулли лойиҳаларни амалга ошириб, ўз моддий базасини мустаҳкамлаши керак. Бу истеъдодли, иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг илмий-тадқиқотишларига жалб қилиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асосида амалга оширилса, янада самаралироқ бўлади. Бундан чиқадиган хулоса шуки, таълим тизими (айниқса университет таълими) миллий ривожланишнинг муҳим омили с қадриятлари, меъёрларининг кириб келиши, яъни табиатшунослик ва техникашуносликнинг жамият ҳаётидаги ўрнини англаш, ички мўлжалларининг ўзгаришини ҳам билдиради. Таълимнинг инсонпарварлашуви фан ҳақиқатларининг тагига етишнигина эмас, балки ундан инсон равнақи йўлида фойдаланишга қараб ҳам мўлжал олиши лозимлигини англатади. Бошқача айтганда, фан ташқи мўлжаллари қаторига ўзининг мазмун яратувчи фаолияти билан боғлиқ масалаларни, хусусан, инсоннинг моҳияти, унинг вазифаси, кишилик жамиятининг гуманистик мазмуни ҳақидаги масалаларни ҳам киритиши лозим. Таълимнинг инсонпарварлашуви инсонийлик тамойилларининг ҳозирги мазмуни ҳақидаги тасаввурларни яратишни ҳам ўз ичига олади. Шу нуқтаи назардан таълим бугунги кун эҳтиёжларидан илдамроқ юриши лозим. Бунда билимнинг ўзигагина эмас, балки ундан масъулиятли ва кенг дунёқарашни талаб этувчи вазифаларни ҳал қилишига тўғри келади). Шу сабабли таълимнинг ижтимоийлашуви ва инсонпарварлашуви давр талабига айланади, бу соҳага киритиладиган сармоялар иқтисодий жиҳатдан айниқса самарали бўлади. Таълим тизими илмий тафаккурнинг барча ютуқлари ва ижтимоий амалиёт эҳтиёжларини ҳисобга олиш билан бир вақтда доим келажакка қараб мўлжал олиши лозим. Таълим тизими ҳаёт эҳтиёжларини қай даражада тўла қондирса, жамият ҳаёти бошқа соҳаларининг ривожланишига унинг таъсири шу даражада кучли бўлади. Шу сабабли фан ва таълим тизими ўртасида вужудга келган тафовутни бартараф этиш университет таълимининг кун тартибида турган муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Университет таълими тафаккурни ижодий ривожлантиришни назарда тутишини англатади, зеро ҳаёт ти кескин бурилишлар салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай бурилишлар қаторига ғарб таълим тизимларининг дастурларидан кўр-кўрона нусха кўчиришни ҳам киритиш мумкин. Ўз таълим тизимининг ютуқ ва камчиликларини аниқ тасаввур қилиш, механик тарзда ўзлаштиришлар ва уларнинг оқибатлари ролини ҳисобга олишга асосланган интеграцияли таълим тизими самарали бўлиши мумкин. Таълимни ислоҳ қилиш муаммосининг бошқа жиҳатлари, чунончи: университетлар бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатиши, уларнинг фаолиятини молиялаштиришда бизнеснинг иштироки, дин билан ўзаро муносабатларини алоҳида ўрганишни талаб этади. Ислоҳотнинг бош тамойили – «зиён етказма». Шу сабаблитаълим тизимини ислоҳ қилиш муаммосини навбатдаги «мода» га айлантириш ярамайди. Акс ҳолда биз яна боши берк кўчага кириб қолишимиз Хулоса Ҳозирги даврда кўпгина, айниқса ривожланган мамлакатларга илмйфанга, инновацион технологиялар, инновацион иқтисодий технологияларига бўлган эътибор, уларнинг ривожланишига ажратилган маблағ ўсиб бораётгани диққатга сазовордир. Шу билан бир вақтда инсоннинг маънавияти, жамиятда мавжуд маънавий муҳитнинг аҳамияти каттадир. Ҳозирги кунда инсон фаолиятининг барча соҳаларидаги, жумладан маданият қадриятлари ва менталитетдаги ўзгаришлар, инсон онгидаги модернизациясининг муҳим жиҳати бўлиб, замонавий реалликка адекватлигини талаб қилади. Бунинг натижасида дунёни идрок этиш тамойилларида ҳам ўзгаришлар вужудга келмоқда. Эндиликда, ҳар қандай содир бўлган қийинчиликни бартараф этиш учун, унинг оқибатида вужудга келган мувозанатимизда, тартибсизликдан чиқиб кетиш учун имкониятларни излаш кер изланишлар олиб борилиши керак. Фаннинг кризисга учраши, бир томондан, унинг борлиқни айрим-айрим (фрагментар) биладиган махсус соҳаларга ажралиб кетиб, борлиқни яхлит билишга қодир бўлмай қолганининг оқибати бўлса, иккинчи томондан, унинг тор моддапарастлик фалсафасига таяниб, руҳият оламининг мавжудлигини инкор этиб келаётганидадир. Ваҳоланки, моддапарастлик фалсафасидан кенг ва теран, И.Кант ―метафизика‖ деб, Шарқда эса ―ҳикмат‖ деб аталган юксак таълимотлар ҳам мавжуд. Айни шундай таълимотларга таяниш фанни кризисдан чиқара олади ва уни юксак ахлоқий қадриятлар билан боғлай олади. Ҳозирги давр дунёси – баъзи фалсафий тасаввурларсиз тўғри ва ҳар томонлама тушунилиши мумкин бўлмаган мураккаб динамик бир бутун тизимдир. Фанда, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришлар янги методологик ёндашувла Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Бокша Е.А. Духовные угрозы функционированию семьи в современном Российском обществе (социально-философский анализ). Автореф. дис на соискание ученой степени кандидата философских наук. Москва – 2008. 4-б. 2. Дудник С.И., Я.А.Слининым. История и историческое сознание// Я. (А.Слинин) и МЫ: к 70-летию профессора Ярослава Анатольевича Слинина. - СПб.: Санкт-Петербургское философское общество, 2002. Серия «Мыслители». Выпуск X. 39-б. 3. Кушкаров С. Сўфий жанг санъати / С. Кушкаров, Улуғбек Кушкаров. - Тошкент: Ўзбекистон, 2003. - Б.54. 4. Шермухамедова Н. Фалсафа ва фан методологияси. – Тошкент: Университет, 2005. - Б. 361. 5. Степин B.C. Философия в эпоху перемен. // Вестник Московского университета. Серия 7. Философия. №4. 2006. Б. 18-34. 6. Капица С.П., Ку
Купить
  • Похожие документы

  • Argumentlarda qadriyatlarning o‘rni
  • O‘zbek etnomadaniyatining milliy g‘oya va qadriyatlar tizimidagi funksiyalari
  • Lyudvig Feyerbaxning antropologik falsafasi
  • O’zbekiston hayoti va taraqqiyotiga g’oyaviy tahdidlar, ularning ko’rinishlari va namoyon bo’lish xususiyatlari
  • Abu Xomid G'azzoliy munozara o'tqazish haqida

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha